logo

Телескоплар ва уларнинг астрофизикада қулланилиши Телескопларнинг монтировкаси Тасвир бузилиши ва уни бартараф қилиш

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

83 KB
Телескоплар ва уларнинг астрофизикада қулланилиши Телескопларнинг монтировкаси Тасвир бузилиши ва уни бартараф қилиш Режа: 1.Телескопнинг тузилиши.Телескоплар тарихидан.Телескоп ва оптик қонунлар. 2.Рефракторли ва рефректорли телескоплар.Линзали кузгули телескоплар. 3.Астрофизикада телескоплар қулланилиши ва тасвир катталиги 4. Телескопларни ажратиш қобилияти 5. Телескопларнинг монтировкаси. 6. Телескополарда тасвирни бузилиши ва уни бартараф этиш. 7.Параллактик монтировка ва унинг қулланилиши 8.Азимутал қурилмалар 9.Линзаларнинг оптик камчиликлари Коинот табиатнинг туганмас китобидир.Унинг сирларини урганган инсон уз тарихини замон ва келажагини билиб олади.Коинот объектларидан келаётган нурланишни урганувчи асосий асбоб-телескопдир.Астрофизика ва астрономия амалиётига радиоэлектроника ,ракета ва йулдош методлари кескин кириб келишига қарамай оптик астрономия турли туман бебаҳо информация бериб келаяпти. XVII асрни бошларигача коинотни кузатиш фақатгина оддий куз билан олиб борилган эди.Телескопни яратган биринчи олим Галилео Галилей булган.Галилей линзалар ёрдамида курган мосламасидан 1609 йилда қатор кузатишлар олиб борган қатор кашфиётлар қилган.Дастлабки телескопларни линзасининг диаметри атиги 3 см булган ва атиги 7 марта катталаштирган.Ҳозирги замонавий телескоплар жуда катта булиб техник жиҳатдан мураккаб тузилишгга эгадир.Уларнинг вазифалар ҳам ҳозирги кунга келиб анча кенгайган.Ҳозирги вақтда объективини диаметри 12-16 метргача булган телескоплар мавжуд.Бундай телескоплар Гавана оролларида қурилиб, ишга туширишганлиги аниқ.Кавказ тоғлари бағридаги Зеленчуқская станциясига жойлашган диаметри 6 метрли телескоплар бугунги кунда тарихга айланди.Бутун дунё миқёсида астрономик станциялар қатори Узбекистонда астрономик станцияларда телескоплар қурилган.Бинобарин Тошкент шахридаги АИ даги телескоплар Қашқадарё вилояти Қамаши баланд тоғидаги АЗТ-22 каби телескоплар фикримиз далилидир. Классик физика тушунчаси буйича нурланиш бу электромагнит майдони тебранишидир. Ҳар бир жисм ҳаракатга эга булса , атрофига нур тарқатади.Нур тулқин узунлиги -  , частотаси эса -  билан тасвирланади. Нур жуда ката тезлик билан тарқалади. Нурнинг ушбу  ,с ва  параметрлари қуйидагича боғланади: С =   (1) Коинотдан келадиган нурларнинг частосаси ва тулқин узунлиги ҳар хил булади. Тулқин узунлигига мос равишда Е- энергия ҳам турлича булади.Тулқин узунлиги  =10 -14 м дан  = 10 -12 м гача Гамма нурлар.Тулқин узунлиги  = 10 -3 м дан каттаси радиотулқинлар. Куз курадиган оптик диапазони атиги 3,8 10 -5 дан 7,5 10 -5 гача, демак электромагнит тулқинлар шкаласи 10 -14 дан то 2000 м гача булса , одам кузи бир қисмини куради, холос.Телескоплар ана шу диапазондаги моддалар хусусияти ёрдамида оптик нурларни йиғиб беради.Астрономик объектлар узаро жойлашгани учун улардан асосан параллел нурлар телескопга етиб келади. Оптикадан маълумки, нур бир муҳитдан иккинчи муҳитга утганда уларнинг синдириш курсатгичи n 1 ва n 2 булса, тушиш бурчаги i 1 синиш бурчаги i 2 га тенг булади.Бу эса бизга маълум n 1 sini 1 = n 2 sini 2 (2) формула билан ифодаланади. Шишанинг бундай физикавий хусусияти линзалар ёрдамида нурни йиғиб беришга имкон беради. Одам кузи шунинг ҳисобига линза сифатида ишлайди , чунки Ер атмосфераси ва куз қорачиғининг нур синдириши ҳар хил , гуё n 1 ва n 2 кабидир. Демак телескоп куриш бурчагини катталаштиришга имкон яратади. Унинг оптик жиҳатдан ишлаш принципини урганамиз. Телескопларни катташлаштиришни купинча объектив ва оқуляр фоқус мософаларининг нисбати олинади. k = F об / f оқ (3) Объективнинг диаметри Д йиғаётган ёруғлик миқдори унинг сатҳига туғри пропорционалдир, яъни:  = aD 2 (4) Худди шунингдек равшанликнинг нисбий тешиги ҳам ёки ёритиш кучи  =”‡ ”‡ f D (5) билан боғланади. Шунингдек уни ёрқинлик даражасини ҳам ёзилади. Е = 2     F D (6) Демак телескоп куриш бурчагини катталаштириш билан бирга иккинчи вазифаси (6) асосан ёруғликни купроқ йиғиб берар экан. Масалан:диаметри 60 см булган телескоп оддий куз билан қараганда 10 000 марта купроқдир.Фоқал текисликдаги тасвирни 300 марта катташтириш учун к = 300 25,0 75   “ “ f F марта (7) Бу дегани F = 75 м булиши керак дегани бу асло мумкин эмас , сабаби жуда бесунақай телескоп булади. Кейинчалик ахроматик обект ясаш мумкинлиги назарияси яратилди. Эйлернинг бу фикрини оптик Доланд амалда исботлади.Бу эса катталаштирмасдан астрономик обектларни катталаштириш имконини беради. Бундай телескопни принципиал схемасини тасвирини келтиамиз. Демак бу ҳолда биринчи линзанинг фоқал текислиги икинчисини фоқус нуқтасига тенг булиши керак.Умуман , линза обектив ва оқулярдан иборат система телескоп системаси дейилади. Телескоплар асосан уч турга булинади. 1.Рефракторли телескоплар- бу телескоп Галелей томонидан 1609 йилда яратилди. Бу инглиз тилида булиб, линзали деган маънони англатади .Ҳозирги вақтда нур йиғилишини кучайтириш мақсадида линза юзи кумуш ёки алюминий қоплам билан қопланади. 2.Рефлекторли телескоплар-И.Ньютон томондан 1668 йили яратилди.Бу телескоп асоси линзадан эмас асосан кузгудан иборат. 3.Линзали кузгули телескоплар-унга Максутов типидаги телескоплар киради.Бундай кузгулар линза ва кузгудан иборат булади.Тасвир катталиги ҳақида фикр юритамиз. (1-расм) tg F 2/1 h (8) 1/2 = Ftg  h = Ftg  /2 l =2 = F 2 L (9) L = tg  (10) (10) радиан бурчак катталикларидан фарқи шундаки , унинг улчами йуқ . Демак tg  = sin  =  дан фойдаланишдан олдин бурчакларни радианларга айлантириш керак . 2п = 360  1  = 1/57 рад = 0,0175 = 0,02 1  =2,9238*10 - 4 1 рад=2*10 5 Телескопларни яратишнинг узига хос қонунияти мавжуд. Бордию телескоп нотуғри урнатилса унда кузатиш натижаларини ҳеч қандай аҳамияти булмайди. Одатда ҳар қандай телескоп икки уқ атрофида эркин ҳаракат қилади. Худди ана шу сифатларига кура телескопларни монтирповкаси иккига булинади. Биринчи параллактик курилма ёки монтировка икки уқдан бири олам уқи буйича йуналиб, иккинчиси осмон экватор текислиги буйлаб жойлаштирилади.Унинг куриш майдони маркази маълум оғишга эга булган суткаларга параллел буйлаб силжиб боради.Телескопни бошқа бирор нуқтага қаратиш талаб этилса у ҳолда телескоп иккинчи бор оғишга эга булади.Шунинг учун телескопларни бир уқига синхрон булса соат механизм урнатилади.Телескоп қаратган нуқтанинг оғишни узгартириш талаб этилса у ҳолда телескоп олам уқига тик булиб, яъни у осмон экватори текислиги буйлаб айланади.Телескоп бу вақтда  уқи буйлаб ҳаракат қилиб,  = const булади. Телескоп олам уқи атрофидан айланса , у ҳолда  узгаради. Бунда ҳам телескоп узаро перпендикуляр уқлар атрофидан айланади.Улардан бири вертикал уқ иккинчиси эса горизонтал уқ атрофида айланиб улар билан устма-уст тушади. Вертикал уқ буйича  устидаги айлана текисигига алмуқандарат дейилади.Телескоп куриш майдонининг маркази бир хил баландликда ётадиган нуқтанинг геометрик урни буйлаб , силжийди.Бу нуқтанинг бир-биридан азимути фарқ қилади. Бир телескоп горизонтал уқ буйлаб айлантирлса, у горизонт усти буйлаб айланади. Бу нуқтанинг геометрик урни h баландлик ва t узоқлиқлар билан фарқланади. Бу телескопда ёритгичлар кузатилади. Бунда а ва h буйича узгариши ҳисобга олинади. Шунинг учун бундай телескопларни иккала уқида ҳам соат механизми қуйилади. Бундай телескопларни камчилиги катта булишига қармай ҳозир ишлатилади. Жойнинг географик кенглиги кичиқ жойларда параллактик қурилмаларни урнатилмайди. Шунинг учун горизонтал телескоплардан фойдаланилади. Линзалар билан ҳосил қилинган тасвирлар идеал булолмайди. Линзанинг асосий камчиликларидан сферик абберация, хроматик оберация ва астиматзмдир. Сферик аберация линза четига тушган нурларнинг марказий нурларга қараганда купроқ синишидан иборат Линза четига тушган нурлар купроқ сингани учун ёруғлик нуқта тасвири кичиқ бир айлана шаклида тушади. Шу билан бирга унинг равшанлиги ҳам камаяди. Сферик аберрациянинг миқдори линзанинг фоқус оралиғига ва диаметрига боғлиқ.Бунда линзанинг шакли ҳам муҳим роль уйнайди.Масалан, қуш дунг линза текис дунг линзага қараганда камроқ сферик аберрацияга эгадир.Бу камчиликларни йукотишнинг усуларидан бири диафрагма ишлатишдир. Диафрагмалар фақат марказий нурларни диафрагмадан утказилади. Бироқ, фақат ёруғлик йукотилади ва тасвирни ёритилганлиги камаяди. Иккинчи усул тарқатувчи линзаларнинг тупловчи линзаларга нисбатан қарама-қарши хусусиятли аберрацияга эга булишига асослангандир. Тарқатувчи линзаларнинг четлари марказий қисмларга қараганда нурларни купроқ тарқатади. Кучли тупловчи линзага кучлироқ тарқатувчи линзани тақиб қуйилади ва мазкур линзаларнинг формасини аберрациялари катталик жиҳатдан бир хил буладиган қилиб танлайдилар. Бундай линзалар жуфти кучсизроқ булсада сферик аберрацияга эга булмаган тупловчи линза каби таъсир этади. Хроматик оберрация-оқ нур таркибига кирган турли рангдаги нурлар ҳар хил синиш коэффициентига эга булади. Шунинг учун линзада улар турлича синади. Бинафша нурлар куп, қизил нурлар кам синади. Шунинг учун бинафша нурларнинг бош фоқуси линзага энг яқин, қизил нурлар фоқуси эса узоқ ётади. Бошқа нурлар фоқус масофаси эса бинафша ва қизил нурлар фоқус масофалари оралиғида ётади. Натижада ёруғланувчи оқ нуқтадан келувчи марказий нуқталар ҳам битта нуқтада бирлашмасдан,рангли чизиқлар билан уралган айлана тасвирни беради. Бу камилик ҳам турлича синдириш коэффициентига эга булган тупловчи ва тарқатувчи линзаларнинг комбинациялаш йули билан йуқотилади. Астигматизм- жисмдан келувчи нурлар линзадан утганда оптик уқ билан катта бурчак ҳосил қилса жисм билан унинг тасвири орасидаги ухшашлик йуқолади. Нуқтавий манба йулакча шаклидаги тасвирни беради. Агар манба билан экран орасидаги масофани узгартирсак, тасвир яна булакча шаклда булади, бироқ у энди перпендикуляр шаклда булади Экранни бу четки вазият орасидаги урнини алмаштириш билан тасвирни катталаштирилган доғ шаклига келтириш мумкин. Тасвирни бундай бузулиши астигматизм дейилади. Дисторсиянинг фарқи шундаки, у телескопни катталаштириш ,яъни тасвир масштаби фоқал текислигида ҳар хил булиб кузатилади. Масалан туртбурчак шаклидаги курш майдонида пропорция бузилади. Туртбурчакни шакли ёстиқсимон овал шаклини олади.Дисторсияси унча катта булмаган телескопларда буни ҳисобга олмаса булади. Лекин катта телескопларда буни ҳисобга олиш зарур булади. Тасвир аниқлигини бузулиш сабаблари фақатгина аберрацияда учрамайди, телескоп обективи қанча катта ишланса , у шунча оғир булади ва бу ҳолда объектив деформацияси салбий роль уйнайди.Бундай камчилик айниқса катта телескопларда ута юқори даражада ҳисобга олиб борилади. Бунда тасвирга салбий таъсир қиладиган ҳароратни ҳам ҳисобга олиш керак. Адабиётлар : 1. Мартинов Д.Я. Курс общей астрофизики.- М., Наука- 1990. 2. Мартинов Д.Я. Курс практическая астрофизики.- М., Наука 1997. 3. Миннарт М. Практическая астрономия.- М., Мир-1991. 4. Собелев В.В. Курс теорической астрофизики.- М., Наука-1985. 5. Шкловский И.С. Звезду. Их рождения, жизнь и смерт.- М.,Наука-1995. 6. Мартунов Д.Я., Липунов В.М. Сборник задач по астрофизики.- М.,Наука- 1996 7. Практические работу по звездной астрономии ( под. ред Каликовский ).-М.,Наука-1991. 8. Астрофизика и космическая физика (под.ред. Р.А. Сюняева).- М., Наука- 1992. 9. Пахольчик А. Радиоастрофизика.- М., Мир-1993. 10. Агекян Т.А. Звезду, Галлактики, Матагалактики.-М., Наука-1992. 11. Физика космоса-(под ред. С.Б.Пикальнер).- М.,С Энциклопедия 1996. 12. Гинзбург В.Л. О физики и астрофизике .-М., Наука- 1995. 13. www . ziyonet . uz