logo

Иссиқлик генераторлари, сув иситгичлар, газ билан иситиш жиҳозлари Kомпрессорлар

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

116 KB
Иссиқлик генераторлари, сув иситгичлар, газ билан иситиш жиҳозлари K омпрессорлар Режа : 1. Иссиқлик генераторлари. 2. Сув иситгичлар. 3. Газ билан иситиш жиҳозлари. 4. Поршенли компрессорлини ишлаш принципи. 5. Комрессор машиналарнинг ўлчамлари. 6. Кўп босқичли компрессорлар. 7. Хонада иссиқлик алмашиниши. 8. Хонанинг иссиқлик йўқотишини ҳисоблаш. Қишлоқ хўжалигида ҳаво билан иситиш ва теплицияларни шамоллатиш парандачилик фермаларида, тамир устахоналарида, гараж ва бошқа ишлаб чиқариш ва хизмат биноларида кенг қўлланилади. Бунинг учун буғ ва сув каларифер қурилмаларидан фодаланилади. Улар иссиқлик этувчини қозонлардан ва исиклик гениратолардан олади. Иссиқлик генираторларини ҳар-хил қишлоқ хўжалик экинларини куритишда ва куринишда учун ҳам ишлатилади. Булар уйларни ва хоналарни актив шомоллатади. Иссиқлик генераторлари дизел ёқилғиси билан ишлайди. Иссиқлик генераторлари, стационар, кўчма типларга бўлинади. Стационар иссиқлик генераторларидан ТГ-75А, ТГ-150Л, ТГ-1А, ТГ-2,5 ва ТГ-3,5 кўпроқ қўлланилади. ТГ-75А ва ТГ-150А иссиқлик генераторлари сув иситгич билан таъминланган. Бу иситиш билан бирга иссиқ сув билан бирга иссиқ сув билан таъминлаш имкониятини ҳам беради. ТГ-75А 1 соатда 100Л сувни иситади, ТГ-150А- 200Л. ТГ-1А, ТГ-2,5А,- ТГ-3,5 иссиқлик генераторлари тўлиқ автоматлаштирилган колакт енгил, бир-биридан иссиқлик ишлаб чиқариш қуввати габирити билан фарқ қилади. Автоматик генераторлар кул билан бошқарилиши ҳам мумкин. Стационар иссиқлик генераторлари билан бир қаторда кўчма иссиқлик генераторлари ҳам бошокли донларни макка ва бошқа қишлоқ хўжалик экинларни куритиш учун ишлатилади. Уларни иситиш ва шамоллатиш (хона ва теплицяларни) учун ҳам фойдаланиш мумкин. ТГП - 400, ТГП-1000 кўчма иссиқлик генераторлари тўзилиши ва ишлаши бўйича ТГ-1А ва ТГ-2,5 иссиқлик генераторларига ўхшаш, аммо иш унуми юқори, оғирлиги кам. Кўчириш учун гилдирак ва ченалари бор. ТГП - 400 - иссиқлик қуввати 116,3 КВТ 1соатда 6000 м 3 ҳаво иситади, температураси 45 0 С, ёқилғи сарфи 12 кг/соат, оғирлиги 300 кг ТГП-1000 - иссиқлик қуввати. 250,8 квт,1 соатда 15500м 3 , t=45 0 c. Q=10, кг/соат: оғирлиги 850   кг. Сув иситгичлари Махаллий иситиш ва сув билан таъминлаш системаларида газ билан сув иситувчи қурилмалар куланиб келишмокда. Автоматик газ билан сув истувчи (АГВ) учта модификатция билан чиқарилади: АГВ - 50М , АГВ-80М, АГВ- 120 маркасига мувофиқ 50, 80, ва 120 л ҳажмига эга. Булар бир-биридан иш унуми габарит ва автоматиқани айрим элементи билан фарқ қилади. Ишлаши автоматлаштирилган, терморегуляторлар хил темпера-турани таъминлайди. АГВ-50М - иссиқ қувват 4,88 квт, 20 дан 80 ° гача 55 минўт, иситадиган хона майдони 30-40 м 2 ФИК-70 оғирлиги 70 кг, АГВ 80М, 5,23 квт, 70мин, 50-60 м 2 ФИК-75% оғир-84 кг, АГВ-120м - 10,47 квт, 60 мин, 75- 85 м 2 75%, 100 кг. Газ билан исишти жиҳозлар. Махалий иситиш системаларида иссиқлик манбаи сифатида ҳар хил газ билан иситиш жиҳозлари қўлланиши мумкин. Газ билан иситадиган "Огонёк" жиҳози майдони 20 м 2 бўлган хоналарни иситиш учун мўлжалланган. 1. Қобиқ. 1. Иссиқлик алмашувчи, 2. Герметикланган кўриш ойнаси, 3. Горелка 4. Оёқча 5. Бетон панжара 6. Шамолга қарши шиток 8. Бетонли қути. Газ билан иситиш жиҳози Газли глазок орқали ёндирилади. Жиҳоз автоматик қурилма билан таъминланган. Иссиқ қуввати 1860 Вт, иситиш ҳарорати, чиқишда 70 ° С, ФИК,- 80 %, оғирлиги 70,6 кг. Салкет бу жиҳоздан ташқари газли конвекторлар каминлар, инфра қизил нурланувчи газ горелкаларини чиқаради. Булар ҳам кичик хоналарни иситиш учун мўлжалланган. Компресор деб газларни сиқиш учун мўлжалланган машиналарга айтилади. Вазифасига қараб компрессорлар ҳаво ва газ (кислород) компрессорларига бўлинади. Умумий аҳамиятга эга бўлган ҳаво компрессорлари кўп тарқалган. Бу машиналар босими 5.0 МПа гача бўлган сиқилган ҳаволарни ишлаб чиқарилади. Сиқилган ҳаво халк хўжалигининг ҳар хил тармоқларида кенг қўлланилади. Масалан металлургия саноатида, нефть саноатида, газтрубинали қурилма ва реактив двигателлар. Бундан ташқари сиқилган ҳаво поршенли ички ёнув двигателларида пуркаш, юргизиш, тозалаш учун ишлатилади. Энергитика сохасида қозонларнинг ўтин хонасида хайдаш учун қўлланилади. Сочилувчи моддаларни транспортировка қилиш, материалларни аралаштириш учун, чангларни сепорация қилиш учун ва бошқа кўп жараёнларда қўлланилади. Газ (кислород) компрессорлари ўзига хос группани ташқил қилади, яъни ишчи органлари махсус мойловчи материалларни ва кислородни тиркишлардан чикиб кетмаслиги учун алохида зичлагичлар талаб қилади. Ишлаш принципи бўйича поршенли (ҳажми) компрессорларга ва трубо компрессорларга бўлинади. Поршенли компрессорларда босимни ортиши ичида газ бўлган ёпиқ муҳитда ҳажмни камайиши ҳисобиги амалга ошади (поршен, цилиндрда) кисилганда газ амалда кўзгалмайди ва унда инерция кучлари ҳосил бўлмайди. Бу машиналарнинг ҳарактерли жойи шундаки ишчи жараён даврийдир. Турбокомпрессорларда сиқиш газ оқимининг инерция кучидан фойдаланиш ҳисобига амалга ошади. Бундай машиналарда энергияни ўзгартиришни шартли икки босикчга бўлинади: 1) Биринчи босқичда газга энергия берилади (айланувчи лотатали аппарат билан); 2) Иккинчи босқичда газ оқими тормозланади ва унинг кинетик энергияси потенциал энергияга айланитирлади. Иккала босқич ҳам бир вақтни ўзида содир бўлиши мумкин. Бу машинанинг ҳарактерли хусусияти шуни ишчи жараён тўхтовсиз бўлади. Турбокомпрессорлар ҳаво оқимини ҳаракат йўналишига қараб марказдан кочма ва уқий бўлиши мумкин. Марказдан кочма машиналарда оқим ҳаракати радиал бўлади (марказий айланувчи ишчи гилдиракларнинг четига тамон). Уқий машиналарда ҳаво оқими аракати ишчи гилдиракнинг айланиш ўқи бўйлаб юборилган бўлади. Турбокомпрессорлар газ босимини орттириш даражаси бўйича қуйидагиларга бўлинади: 1) Вентиляторларга ( p к £ 1,15); 2) Ҳайдовчи ёки газпурковчи ( p к >1,15 совутиш бўлмаганда); 3) Компрессорларга ( p к >со ву тиш бўлганда). Сиқилган газни олиш жуда энергия кўп сарфланадиган жараёндир. Поршенли компрессорни ишлаш принципи. Поршенли компрессорни ишлаш принципи қуйидагича: поршен чапдан унг тамонга ҳаракатланганда цилиндрдаги босим камаяди ва бу босим камайиши ҳисобига сўрувчи клапан очилади цилиндр газ билан тўлади, суриш индикатор диаграммасида 4,1 чизиқ билан характерланади. 38-расм. Идеал поршенли компрессорнинг индикатор диограммаси 39-расм. Адиабатик, изотермик ва политрон сиқиш ишларини солиштириш Поршен қайта ҳаракат қилганда сўрувчи клапан ёпилади ва газ 1,2 чизиқ бўйича сиқилади. Цилинддаги босим Р 2 - босимдан катта бўлгани қадар ортиб боради. Бу босим фарқи ҳисобига чиқарувчи (ҳайдовчи) клапан очилади ва поршен билан газ тармоқга чиқариб юборилади (2-3 чизиқ). Сўнгра ҳайдовчи клапан ёпилади ва ҳамма жараёнлар қайтарилади. Индикаторли диаграммани Р J диаграмма билан аралаштириб юбормаслик керак. Р J диаграмма модда сони доимий бўлган ҳол учун қурилади. Индикатор диаграммадаги 4,1 сўрувчи ва 2,3 ҳайдовчи чизиқлар термодинамик жараён ҳарактерламайди, чунки ишчи тананинг ҳолати доимий колиб, фақат унинг сони ўзгармокда. қилограмм газни сиқиш ва уни ўрнини ўзгартириш учун к иш сарфланади, буни миқдори қуйидагига тенг     . 21 22 1 2 2/ ташк к q c c h h       Бу ерда (h 2 -h 1 ) - энталпия фарқи  2 21 22 с с  - кинетик энергия, q ташк. - совутишга кетган. Индикатор диаграммадаги 4321 майдон l к ишни изоҳлайди. Компрессорда сарфланаётган техник иш сиқиш жараённинг ҳарактерига боғлиқдир. Расмда изотермик (n=1), адиабатик (n=к) ва политроп сиқиш жараёни кўрсатилган. Изотерма бўйича сиқиш энг кам майдонни беради, яъни энг кам иш сарфланади. Демак, компрессорда изотермик сиқишни қўлланиш энергетик жиҳатдан фойдалидир. Сиқишни изотермик жараёнга яқинлаштириш учун компрессорда сиқилган ҳавони темпратурасини олиб туриш керак. Бунга цилиндр ташқи юзасини сув билан совутиш эвазига эришилади. Аммо амалда газни сиқиш политроп жараён бўйича бўлади. (кўрсаткичи n = 1,18 ¸ 1,2), n = 1 кўрсаткичи таъминлашни иложи бўлмайди. Идеал компрессорни ҳаракатлантириш учун кетган назарий ушбу тегликдан топилади:           J    1 1 1 1 2 1 1 nn к p p p n n  Компрессордаги газни сарфини m 1 кг/с билан белгиласак компрессорни ҳаракатга келтириш учун сарфланган назарий қувват қуйидагига тенг бўлади:            J    1 1 1 1 2 1 1 nn н p p p n n m N Компрессор машиналарининг ўлчамлари Компрессорнинг асосий ўлчамларига газни, ҳавони, бериш, охирги босим, валдаги қувват ва ФИК киради. Бериш деб вақт бирлигида компрессор билан берилаётган газ миқдорига айтилади. Ҳажмий V 0 м 3 /с, оғирлик бўйича бериш m, кг/с мавжуд. Поршенли компрессорлар газларни 80 МПа гача сиқиш мумкин марказдан кочма компрессорлар одатда 4,0 Мпа босим беришга тайёрланади, уқий компрессорлар 0,8 МПа босим беради. Компрессорнинг индикаторли қуввати индикаторли иши бўйича ҳисобланади. N i = m l ki = r o V o l кi Бу ерда r o - газ чизлиги, кг/м 3 ; V o - ҳажмий бериш, м 3 /с, l кi - иникаторли иш. Поршенли компрессорларда индикаторли ишни индикаторли диаграммадан олинади. Турбо компрессорларда индикаторли куввани техник қийинчиликлар бўлгани учун валдаги қувват орқали олинади, яъни N i = N e - N max = h max × N e Бу ерда N e - валдаги қувват, N max = машина ўзелларида ишкаланишга сарф бўлган қувват. Турбо компрессорда ФИК 0,85 ¸ 0,995 н.и, поршенли компрессорда 0,95 ¸ 0,95 тенг. Сиқилган газ, ҳаво ишлаб чиқаришнинг иқтисодий кўрсаткичларидан бири амалдаги солиштирма энергия сарфидир. n e = Э/V t бу ерда Э - умумий энергия сарфи; V t - ишлаб чиқилган газ ҳажми, м 3 , Сиқилган ҳавонинг ўртача таннархи t  V A С бу ерда А - газ ишлаб чиқариш учун кетган доимий ва ўзгарувчан ҳаражатлар. Ҳаражатлар 70 ¸ 80% электр энергиясига сарфланади. Поршенли компрессорлар Бу компрессорлар битта ишчи полости бўлса оддий иккита бўлса икки ёқлама таъсир қилувчи дейилади. Оддийда 1 сўрувчи, 1 та чиқарувчи клапан бўлса, икки ёқлама 2 та сўрувчи 2 та чиқарувчи клапанлар бўлади. Кўп босқичли компрессорлар Юқори босимдаги ҳавони олиш учун кўп босқичли компрессорлар ишлатилади. Уларда сиқиш жараёни бир неча кетма-кет бириктирилган цилиндрларда бўлиб, уларнинг орасида ҳар бир сиқишдан сўнг газ совутилади. 40-расм. Кўп поғонали компрессор схемаси 41-расм. Уч поғонали компрессор индигатор диограммаси (а) ва сиқиш жараёни T , S диограммаси (б) Кўп босқичли компрессорлар I-III - босқичлар, 1,2 оралиқ совутгичлар. Штриҳланган майдон ютилган техник ишни билдиради. Босқичлар сони ортиб бориши билан изотермик жараёнга яқинлашиб борилади, аммо компрессор конструкцияси мураккаб ва нархи кимматлашиб боради. Бино ва қурилишларнинг иссиқлик физикаси асослари. Автокорхонанинг ишлаб чиқариш биноларининг иссиқлик физикаси Ҳар хил аҳамиятга эга бўлган биноларда иссиқлик режими ҳавонинг ва ички юза тўсиқларининг ҳароратси, намлиги ва кўзгалувчанлиги билан характерланади. Ишлаб чиқариш биноларининг ҳаво муҳити исиш ёки совиш газ сув буғлари ва чанг билан ифлосланиш таъсири остида бўлади. Бинонинг тўзувчи конструкциялари девол, тўсиқлар, копламалар, пол, дераза, эшик, дарвозалар атмосфера ҳавосининг таъсиридан саклайди. Аммо ички ва ташқи ҳароратнинг фарқи таъсири остида ёзда қизийди, совуқ даврларда иссиқлигин йўқотади, намлиги ошади, чидамлилиги камаяди. Шундай қилиб ички ва ташқи муҳит орасида доимий иссиқлик, ҳаво ва нам алмашиниш содир бўлади. Ташқи муҳитни бинонинг иссиқлик режимига таъсир қилиш даражаси бинонинг тусувчи конструкцияларни сифатига тўғри пропорционал боғлангандир. Бинода йил давомида керакли микроқийматни саклаш учун, материални ва ташқи тўсиқ қалинлигини рационал танлашдан ташқари бинони иситиш системаси, вентиляция ва ҳаво конденционери билан жиҳозланади. Совуқ девор учун бино ичидаги ҳарорат (ҳисоблашларда) қуйидагича бўлиши мумкин: Яшаш, бошқарув биноларида, коровулхона -18 ° С гаражларда 10, тамир устахоналарида 18-20 ° С, ва хоказо. Намлик 50-75% гача бўлиши керак, ҳавонинг алмашиниш тезлиги 0,3 м/с. Хонада иссиқлик алмашиниш Бинонинг ташқи юзаси ҳаводан конвектив иссиқлик оқимини ва ички тўсиқлардан нурли иссиқлик оқимини қабул қилади. Ф в = a к F (t в - t в ) + a л F (t к - t в ) бу ерда t в -хона ҳавосининг ҳарорати, t в -ташқи тўсиқнинг ички юзаси ҳарорати; t к -бинонинг ички юзаси ҳарорати a к , a л - конвектив ва нурланиш иссиқлик алмашиниш коэффициенти; F - ташқи тўсиқ юзасининг майдони Амалда ҳисоблар учун, t в = t к олиш мумкин. Ф в = a в F (t в - t в ) a в - ички тўсиқ юзасининг иссиқлик қабул қилиш коэффициети. Бинонинг конструкцияси тўсиқларидан ўтувчи иссиқлик оқими  Fn в ко t t     . бу ерда  - тўсиқ материалининг иссиқлик ўтказувчанлиги, Вт/м. ° С t n - тўсиқнинг ташқи юзасидаги ҳарорати, ° С,  - тўсиқ конструкцияси қалинлиг, м Кўп қатламли тўсиқлар учун иссиқлик оқими    t t     m i n в i i ко F 1 . Тўсиқ орқали стационар иссиқлик узатиш жараёнларида  в =  о.к =  қабул қилиш мумкин  = KF (t в - t n )  -тўсиқ орқали ўтувчи иссиқлик оқими; в m , к-тўсиқни иссиқлик бериш коэффициенти. Хонанинг иссиқлик йўқотишини ҳисоблаш Хонанинг иссиқик оқимини йўқотиши унинг ҳамма ташқи тўсиқлари орқали йўқолувчи асосий иссиқлик оқимида ва қўшимча иссиқлик йўқотишдан ташқари топади.  огр =  +  куш Асосий иссиқлик йўқотилиши  = (1/R 0 ) F(t в - t n ) n бу ерда R 0 - тўсиқнинг иссиқлик узатишга умумий қаршилиги; м 2 ×° С/Вт t в , t n -ички ва ташқи ҳисобий ҳарорат; n-ташқи тўсиқнинг ҳолатига боғлиқ бўлган коэффициет. Қўшимча иссиқлик йўқотиш асосий иссиқлик йўқотишга нисбатан % ларда олинади. Унинг миқдори 5 ¸ 10 % ни ташқил қилади. Бинонинг иситиш учун керак бўлган максимал иссиқлик оқими  ис = q ис × V в (t в - t n ) a . бу ерда q ис - бинони солиштирма иситиш тавсифномаси, Вт/м 3 ×° С a -тўғриловчи коэффициент, ҳарорат фарқини, q ис -градус таъсирини ҳисобга олади а =0,54+22 (t в - t n ) t в - асосий хона учун ўртача ҳисобий ҳарорат; t n - ташқи ҳавонинг кишки даврдаги ҳисобий ҳарорати. Бино ҳавосини вентиляция қилиш учун максимал иссиқлик оқими  в = q в v n (t в - t n × в )  Фойдаланилган адабиётлар 1. И. А. Каримов Ўзбекистон XXI аср бўсағасида. Хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тарақққиёт кафолотлари. Т.1997. 2. Ж. Нурматов ва бошқалар. Иссиқлик техникаси. Т. 1998. 3. www.Ziyonet.uz