logo

Импульс моменти квадрати ва кинетик энергия операторларининг ҳусусий функциялари

Yuklangan vaqt:

14.03.2020

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

193.5 KB
Импульс моменти квадрати ва кинетик энергия операторларининг ҳусусий функциялари Режа: 1. Импульс моменти квадрати операторининиг хусусий қиймати ва хусусий функциялари 2. Энергия оператори. 3. Гамильтониан 4. Тўла энергия оператори. Импульс моменти квадрати операторининиг хусусий қиймати ва хусусий функциялари Квант механикасида импульс момент квадрати оператори фундаментал аҳамиятга эга эканлигидан, унинг хусусий қийматини ва хусусий функциясини аниқлаш масаласи долзарб масалалардан бири ҳисобланиши келиб чиқади. оператор учун олинган (7.2.14.) ифодани фақат θ ва бурчакларга таъсир қилишини ҳисобга олинса, у ҳолда тўлқин функциянинг ушбу бурчакларнинг ўзига боғлиқ қисминигина қараш мумкин, яъни операторнинг хусусий қийматларини аниқлаб берувчи тенглама эса кўринишда бўлади. (7.2.14.) даги нинг қийматини (8.1.2.) қўйилса ва белгилаш киритилса, мос тенглама қуйидаги кўринишни олади: Математик физика тенгламалари курсидан маълумки, (8.1.4.) тенглама сферик функциялар тенгламаси ҳисобланади. Бу тенгламанинг ечимлари тўлқин функцияси) оралиқларда чекли, бир қийматли ва узлуксиз бўлиши керак. Тўлқин функциясига қўйилган юқоридаги шартларни бажарилиши учун λ қуйидаги тенгликни қаноатлантириши керак: λ= l ( l + 1 ) (8.1.5.) бунда l - бутун номанфий сон бўлиб, l = 0,1,2,... қийматларни қабул қилади ва l сонининг ҳар бир қиймати учун (8.1.4.) тенглама (2l+1) та илдизга эга бўлади.  Бу илдизлар сферик функцияларнинг ўзгинасидир: Бунда m-бутун сон бўлиб, қуйидаги қийматларни қабул қилади: ва ҳаммаси бўлиб (2l + 1) та қийматга эга бўлади. P l m ( cos θ ) функция умумлашган Лежандр полиноми дейилади ва у қуйидаги ифодага тенг: Бу ерда - Лэжандр полиноми дейилади ва у кўринишга эга бўлади. (8.1.6.) формуладаги олдидаги кўпайтма шундай танлаб олинадики, функциялар ортогонал бўлиши билан бир қаторда улар сфера сиртида бирга нормалашган бўлиши керак, яъни Юқорида олинган натижаларни кўрилаётган масала учун қўлланилади. Аввал қайд этилганидек, (8.1.4.) тенглама ечимининг чекли, бир қийматли ва узлуксиз бўлиши учун λ= l ( l + 1) шартни қаноатлантириши керак. (8.1.3) ва (8.1.5.) формулалардан импульс моменти квадрати операторнинг хусусий қийматлари (8.1.11.) га тенг бўлиши керак. Бу қийматларга тегишли бўлган хусусий функсиялар эса, га тенг. Юқоридаги (8.1.11.) ва (8.1.12.) ифодадан импульс моментининг квадрати (2 l +1) каррали айниганлиги кўриниб турибди. Бу айнишининг моҳиятини тушунтириш осон. операторнинг хусусий функцияларини бир вақтнингўзида операторнинг ҳам хусусий функциясидир, яъни нинг қийматини (2.71) формуладан (2.88) формулага қўйилса тенглама ҳосил қилинади ва функцияни e imp га пропорционаллигини ҳисобга олинса, ифодага келинади, яъни ψ lm функция (8.1.14.) тенгламани қаноатлантиради ва операторнинг хусусий қийматлари (8.1.15.) га тенг бўлади, яъни ҳаммаси бўлиб (2 l +1) та ҳар хил қийматга эга бўлади. Шундай қилиб, l ҳолатга тўгри келган импульс моментга мос бўлган энергия сатҳи (2 l +1) каррали айниган бўлиб, бу айнишни, одатда, момент йўналишлари бўйича айниш деб аталади, бошқача айтганда, импульс моменти танланган z йўналиш бўйича (2 l +1) та хусусий қийматга эга бўлар экан. (8.1.11.) ва (8.1.15.) тенгликлар мос ҳолда импульс моменти квадратининг ва импулс моментининг z ўқига проекциясининг хусусий қийматларининг квантланган қийматларга эга эканлигини кўрсатади. Бирор танланган ҳолатларда M 2 ва M я лар аниқ қийматларни қабул қилса, ва M y проекциялари шу ҳолатларда аниқ қийматларга эга емас. Ҳақиқатан ҳам, (8.1.6.) тўлқин функциялари M x ва M y операторларнинг хусусий функциялари бўла олмайди. Бу натижа, иккинчи томондан, операторларнинг ўз-ўзига коммутатив эмаслигидан ҳам келиб чиқади. Энергия оператори. Гамильтониан кинетик энергия оператори. Эркин заррача кинетик энергиясининг кўриниши фазонинг бир жинслилиги ва изотроплилиги ҳамда Галилейнинг нисбийлик принципи билан боғлиқ бўлган умумий талаблар асосида аниқланади. Классик механикада бу талаблар заррача кинетик энергиясининг заррача импульсига квадратик боғлиқ бўлишига олиб келади: Квант механикасида шу талабларнинг ўзи кинетик энергия ва импульснинг хусусий қийматлари ўртасида худди шундай муносабат ўрнатади . Эркин заррача учун бу хусусий қийматлар бир вақтнинг ўзида аниқ ўлчанадиган ва сақланувчи катталиклардир . Лекин (8.2.1.) муносабат энергия ва импульснинг барча хусусий қийматларида ўринли бўлиши учун у энергия ва импульс операторлари учун ҳам ўринли бўлиши керак : Бу ифодадаги импульс операторларининг қийматларини қўйиб, эркин ҳаракатланаётган заррача учун кинетик энергия операторининг кўриниши топилади: бунда ∇ 2 - Лаплас оператори ва Декарт координаталар системасида кўринишга эга. операторнинг ψ ( x , y , z ) хусусий функцияларини аниқлаш учун тенглама ёзилади. Де-Бройл тўлқинини ифодаловчи функция бу тенгламани қаноатлантиради: Олинган ψ T ( x , y , z ) функция импульс операторининг ҳам хусусий функцияси эканлиги ҳисобга олинса, Т кинетик энергияни ва импульсларни бир вақтнинг ўзида ўлчаш мумкинлиги келиб чиқади. операторни квант механикасида кўп қўлланиладиган сферик координаталар системасида ҳам ёзиш мумкин. Бу системада ∇ 2 оператор кўринишга эга. Енди (8.2.3.) га (8.2.6.) қўйилса ва (7.2.14.) ҳисобга олинса (8.2.7.) ифода олинади, бунда маълум бўлган импульс моменти квадратининг оператори, эса: га тенг бўлади. операторни радиус-вектор бўйича ҳаракатланувчи кинетик энергия оператори сифатида ва операторни еса трансверсал бўйича ҳаракатланувчи кинетик энергия оператори деб қараш мумкин. Тўла энергия оператори. Квант механикасидаги муҳим операторлардан яна бири бу тўла энергия оператори ҳисобланади ва у орқали белгиланади. Классик механика сингари квант механикада ҳам тўла энергия оператори кинетик ва потенциал энергия операторлари йиғиндисидан иборатдир. Классик механикада заррачалараинг ўз-ўзига таъсири заррачалар координаталарининг функцияси ҳисобланган U(x,y,z) ўз-ўзига таъсир потенциал энергияси орқали тавсифланади. Квант механикада ҳам заррачаларнинг ўз-ўзига таъсирини тавсифлаш учун системани тўла энергия оператори ҳудди шундай ҳадга эга бўлади: (8.2.9.) ифодада биринчи ҳадни кинетик энергия оператори деб, иккинчи ҳадни эса потенциал энергия оператори деб қараш мумкин.  Квант механикасида заррачанинг тўла энергиясини кинетик ва потенциал энергияларнинг йиғиндиси сифатида қараш мумкин эмас, чунки кинетик энергия импульснинг функцияси бўлса, потенциал энергия эса координаталар функциясидир. Маълумки, аниқ импульсга ва аниқ координатага эга бўладиган квант ансамбльларнинг ҳолатлари бир вақтнинг ўзида мавжуд эмас. Заррачани алоҳида кинетик ва потенциал энергияларини ўлчаш орқали, заррачани тўлиқ энергиясини ўлчаш мумкин эмас. Тўла энергияни яхлит, ягона катталик сифатида бевосита ўлчаш зарур. Заррача тўла энергиясининг қийматлари U(x,y,z) - потенциал энергия кўринишига, яъни заррачаларнинг турига ва заррачалар ҳаракат қилаётган куч майдонига боғлиқ. Айнан шу қийматларни аниқлаш квант механикасининг асосий масаласини ташкил етади. Гамилтониан. Классик физикада импульслар ва координаталар орқали ифодаланган тўла энергяни Гамильтон функцияси дейилади. кинетик енергия оператори квант механикасида импульс операторлари орқали берилган, шунинг учун оператор ни Гамильтон функциясининг оператори ёки қисқача қилиб гамильтониан дейилади. Квант механикасида гамильтонианни тузишда иккита ҳолни кўриб чиқиш керак. Биринчи ҳолда заррачага таъсир этувчи кучлар заррачанинг тезлигига боғлиқ эмас, демак F куч заррача координатаси ҳамда вақтнинг функцияси бўлиб, бирор U(x,y,z,t) функциянинг градиенти сифатида берилиши мумкин: F = − ∇ U ( x , y , z , t ) (8.2.11.) Агарда таъсир этувчи кучлар вақтга боғлиқ бўлмаса, у ҳолда U(x, y, z) заррачанинг потенциал энергиясининг ўзгинаси. Бу ҳолда Гамильтон функцияси заррачанинг тўла энергияси билан мос келади ва Т+U(х, y, z) га тенг.  Умумий ҳолда эса Гамильтон функцияси Т кинетик энергия ва U куч функциясининг йиғиндисидан иборат бўлади, яъни H=T+U(x, y, z, t) ва бу ҳолда потенциал энергия бўлмаганлиги учун H ҳам системани тўла енергияси бўла олмайди. Энди иккинчи ҳолни кўриб чиқайлик, яъни таъсир этувчи кучлар заррачанинг тезлигига боғлиқ бўлсин. Мисол сифатида електромагнит майдонда ҳаракатланаётган зарядли заррачанинг гамильтонианини кўриб чиқайлик. Классик назарияда электромагнит майдонидаги зарядли заррачанинг Гамильтон функцияси кўринишга эга. Бунда е - заррачанинг заряди, V-майдоннинг скалар потенциали, m - заррачанинг массаси, p - умумлашган импульс бўлиб, e Бунда А - вектор потенциал. Квант механикасида гамильтонианни олиш учун, вектор ўрнига импульс оператори ади ва бу ҳол учун гамильтониан қуйидагича бўлади: Агарда электромагнит кучлардан ташқари U функция билан ифодаланган бошқа кучлар ҳам мавжуд бўлса, у ҳолда гамильтонианнинг умумий кўриниши қуйидагича бўлади: (2.104) ифодани қуйидаги oператор кўринишда очиб чиқилади. Операторлар кўпайтмасининг таърифига асосланиб, (8.2.14.) тенгликнинг ўнг томонидаги биринчи ҳади ҳисобланилади: Маълумки, Гейзенберг муносабатлари kўринишга эга, улардан фойдаланиб, қуйидаги ифода ҳосил қилинади: (2.105) формуладаги қолган икки ҳад учун шунга ўхшаш ҳисоблашларни бажариб, олинган натижаларни қўшгандан сўнг гамильтониан олинади. Шундай қилиб, Гамильтон функцияси (ёки энергия) оператори иккита муҳим хусусият билан боғлиқ, биринчиси, заррачаларнинг табиати билан боғланган бўлса, иккинчиси эса, уларга таъсир этувчи кучларнинг табиати билан боғлиқдир. Фойдаланилган адабиётлар: 1. М.М.Мусаханов, А.С.Рахматов, Квант механикаси – Т.,2011 й. 2. Д.И.Блохинце, Основне квантовой механики – М.1983. 3. Г.Х. Хошимов, Р.Я.Расулов, Н.Х.Хошимов, Квант механика асослари – Т., 1995 й. 4. В.М.Шехтер, А.А.Ансельм, Атом и квантовая механика –М., 1984 г.