logo

Физика дарсларини янгича услубларда ташкил этиш янги педагогик технология

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

53 KB
Физика дарсларини янгича услубларда ташкил этиш янги педагогик технология Режа: 1. Физика дарсларини янгича услубларда ташкил этиш 2. Янги педагогик технология нима ? Давлатимиз Республика мактаблари олдига ўқувчиларни пухта билим билан қуроллантириш, уларни миллий қадриятларимизни сақлаш ва аҳлоқий руҳда тарбиялаш каби улуғвор вазифаларни қўйди. Кейинги пайтларда «Янги педагогик технология» иборасини ишлатиш шунчалик одат тусига кириб қолганки, унинг ҳақиқий моҳияти, мазмуни, мақсади нима эканлиги англамай ишлатаверамиз. Педагогик технологиянинг тамойилларига таяниб, та o лим жараёнини самарали бўлишини таъминлайдиган технология Янги педагогик технология ҳисобланади. Мактабларда олиб бориладиган педагогик жараённинг асосий ташкилий шакли дарсдир. Шунга кўра, давлатимиз томонидан таълим ва тарбия соҳасида мактаблар олдига қўйиладиган вазифалар аввало дарс жараёнида бажарилади. Бизга маълумки, физика табиий ва аниқ фанлар қаторига қўшилади. Физика қонунлари орқали табиатда ва хаётда рўй берадиган ҳодисаларни ўрганилади. Хозирги замон янги педагогик технологияга биноан, ўқитувчи дарс жараёнида ўқувчилар фаоллигини ошириш учун ҳар бир дарсни унумдорлигини ошириши ва ҳар бир дарсни ижодкорлик билан ўтиши керак. Фан ва техникада жуда катта ўзгаришлар юз бераётган вақтда кўплаб соҳаларда чуқур сифат ўзгаришларига олиб келмоқда. Қадимги фанлардан бўлган физика фани ҳам микрозарралардан тортиб, космик фазони ўзлаштиришда ҳам катта аҳамиятга эга. Физиканинг ютуқларига асосланиб энергетика, транспорт, алоқа, қурилиш, саноат, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ҳам қайта қурилмоқда ва тезкорлик билан ривожланмоқда. Ма o лум бўлишича хозирда ўқувчи- ларнинг фанларга қизиқиши (айниқса юқори синфларда) бироз сусайгандай. Шундай пайтда “Нима қилмоқ керак ?” деган савол туғилади. Бунинг учун ҳар бир фан ўқитувчиси дарсларни бир хиллигидан воз кечиб, турли хил услублардан фойдаланиб бормоғи лозим. Ҳозирги замон физика дарсларини ўтишда қуйидагича дарс услубларини қўллаш мумкин. Фан бўйича ма o лум боб – бўлим ўтилгандан сўнг тест-синовлари ўтказилмоқда. Бу ҳам яхши, лекин (ўқувчилар ҳам анойи эмас) “бугун сиз- лар билан шу боб – бўлим бўйича тест ўтказамиз” – десангиз уни ҳам маълум йўлини топишмоқда. Шунинг учун доимо тест олмасдан қўлланилаётган айрим ишлардан намуна келтирмоқчиман. I. Синф ўқувчиларини 3 та звенога бўлиш керак. Биринчи звенога ўтилган боб – бўлим юзасидан физик формулалар: 1. a=(v-v 0 )/ t тезланиш формуласи. 2. v = S / t тезлик формуласи. 3. S = v 0 t + at 2 /2 текис тезланувчан харакатда кўчиш. 4. S = vt текис харакатда кўчиш. 5. S =( v 2 - v 2 0 )/2 a вақт иштирокисиз кўчишни ҳисоблаш. 6. I = U / R Занжирни бир қисми учун Ом қонуни. 7. A = IUt Ток кучининг иши. 8. P = IU Электр токининг қуввати. 9. Q = I 2 Rt Жоул p -Ленц қонуни. 10. I = q / t Ток кучи Иккинчи звенога физик катталиклар: тезланиш, тезлик, вақт, йўл, ток кучи, кучланиш, қаршилик, қувват. Учинчи звенога физик бирликлар ва ўлчов асбоблари: м/с 2 , м/с, секунд, соат, минут, метр, Ампер, Вольт, Кулон, Ом, Ватт. Бу учала звенога (ечиш) ҳисоблаш учун 1 тадан масала берилади. II. Биринчи звенога (шу боб – бўлим юзасидан бўлади, албатта) А,К,С,О,Д. Иккинчи звенога Б,В,Ц,Л,М. Учинчи звенога Г,Т,Ғ,Ю ва ҳоказо харфларга оид физик термин тушунчалардан ёзиш топширилади. (бунга масала берилмайди). III. Биринчи звенога саноат-техникага оид сўзлардан; Иккинчи звенога қишлоя хўжалиги ва чорвачиликка оид сўзлардан; Учинчи звенога уй-рўзғорга оид сўзлардан ёзишларини айтилади. IV. Топишмоқли дарс. Бундай дарс умумлаштирувчи – такрорлаш дарсларида қўл келади. Ўқитувчи бир кун олдин ўқувчиларни синфлар бўйича фамилиясини ёзиб келади ва огоҳлантиради. Ўқитувчи савол беради: 1. Изда юрадиган машиналар қайси ? (трамвай, поезд ва ҳоказо) 2. Изсиз юрадиган машиналар қайси ? (кема, самолёт каби) 3. Ерда қачон камалакни қўриш мумкин ? 4. Симни букиб-букиб синдирганда нимани ҳисобига узилади ? 5. Нима учун электр симлари салқаланади ? 6. Нима учун қишда электр симлари таранг тортилиб туради ? Бунда ким тўғри жавоб берса, ўқитувчи ўша ўқувчининг фамилияси рўпарасига балл қўйиб боради ва якунида энг кўп балл тўплаган ўқувчилар бирин-кетин бахоланади. 3та звенога 3 та ўқувчилардан звено бошлиғи қилиб тайинланади. Ҳар бир звено бошлиқлари белгиланган баллар бўйича ўқувчиларнинг физика фанидан олган билимларини рейтинг тизими асосида баҳолайдилар. Ўқинг, ўрганинг, тортишинг ! Билимлар манбаи тортишишдадир! Янги педагогик технология нима ? Таълим – тарбия жараёнини миллийлаштириш, маданиятимиз, фанимиз, юксак инсоний, аҳлоқий мазмунга эга бўлган миллий урф- одатларимиз асосида жамиятимиз келажаги бўлган ёш авлодни ўқитиш бахтига муяссар бўлдик. Эски усуллар билан янги вазифаларни амалга ошириб бўлмайди. Шунинг учун бу масалани “ Янги педагогик технология ” асосида амалга оширишимиз мумкин. Янги педагогик технология – мураккаб узоқ вақт давом этадиган жараёндир. Бу жараён ўқитувчининг босқичма-босқич педагогик маҳорат пилапояларини эгаллаб, унинг юксак педагогик даражасига кўтарилиши каби ниҳоятда қийин, машаққатли меҳнатининг самараси сифатида ҳар бир ўқитувчи эришиши мумкин бўлган маҳорат чўққисидир. “ Технология ” – юнонча сўздан олинган бўлиб, технос – санҳат, ма ҳ орат, усталик, логия – илм, фан. Хозирги кун педагогикасининг асосий йўналишлари: 1. Ў қ ув чиларга мустақил фикр юритишни ўргатиш 2. Ў қ увчи фикрини бир ну қ тага жамлаш 3. Ўқувчилардан фан асослари нуқталари тўғрисидаги аниқ тушунча ҳосил қилиш. Кейинги йилларда таълим жараёнидаги амалга оширилаётганўзгаришлар жумладан: - таҳлим жараёнига тест синовларининг киритилиши; - баҳолашнинг рейтинг тизимига утилишининг бошланиши; - ўқувчилар билим даражаларини диагностикалаш усулининг қўлланилиши; - айрим фанларни чуқур ўрганилаётган синфларнинг кўпайиши; - хориждаги илғор педагогик технология нинг олиб кирилиши таълимни тизимли амалга оширишга янгича нуқтаи назардан ёндошишни талаб қилади. Хозирги замон дарсларига бўлган талабларга кўра физика дарсларини ноанъанавий усулда ўтишга ҳаракат қилиш лозим яъни: 1. Мунозара дарси. 2. Семинар дарси . 3. Мустаҳкамлаш дарси. 4. Ижодий диктант. 5. Муаммоли дарс. 6. Изо ҳ ли дарс. 7. Савол-жавоб дарси. 8. Лаборатория дарси. 9. Топишмо қ ли дарс. 10. Ребусли дарс. 11. Амалий машғулотлар дарси. 12. КВН дарси. 13. Қизиқарли ўйинлар дарси. Бу ноан ъ анавий дарслар ўқувчилар билимини оширишда яхши самара бериб келмо қ да. Физика дарсларини юксак савияли бўлиши янги педагогик технологияни қандай қўлланилишига боғлиқ. Физика дарсларини шундай ташкил қилиш керакки, дарсда ўқитувчи ўзи тушунтириб берувчи ва гапириб берувчи бўлиб қолмаслиги керак. Ўқувчилар эса фақат тингловчи бўлиб қолмаслиги керак. Балки ўқувчилар янги материалларни ўрганишда фаол иштирок этишлари зарур. Янги педагогик технология асосида бир соатлик дарс конспектларини ёзиш “ Устоз ” газетасида баён этилган. Қадрли физика ўқитувчилари физика дарсларингизда Янги педагогик технолдогиянинг дарс ўтиш методларидан фойдалансангиз мақсадга мувофиқ бўлади. Физика фанининг гўзаллиги шундаки уни ўрганишда билишда ва айниқса ижод қилишда ҳамда амалда тадбиқ қилишда намоён бўлади. Физика фанининг гўзаллиги айрим масала ва назарияларнинг изчиллигидан, уларнинг гармоник бирлигида мантиқий алоқалар умумлаштириш-даги тасодифийликнинг кучида фикрни имкони борича қисқа ифодалашда символлар, бирликлар, катталиклар, формулалар тилининг аниқлашда, геометрик физик шаклларнинг нафис гўзаллигида, ҳар хил масалалар ечишнинг имоционал бўлишида намоён бўлади. Хозирги кунда янги педагогик технологияга асосланган холда дарсларни олиб бориш талаб этилмоқда. Пед-технология 1827 йилда фан асосида кириб келади. 20-30 йилларда педагогик техналогия дарсларда, лабораторияларда Амалий ишларни бажаришда кириб келади. 40-йилларда синф хоналарга жихозларнинг жойлашуви билан кириб келади. Анъанавий дарс ўтиш хозир синф хоналарига сиғмай қолади. Янги пед-технологияга асосан ўқитувчилар дарс ўтса ўқувчи кўпроқ тушунча олади. 1. Ўқувчи эшитса – 10% олади. 2. Кўзи билан кўрса - 50% олади. 3. Бажарса - 90% олади. Физика дарсларида ҳам ўқитувчи мавзунинг моҳиятини ўқувчига сингдирмоқчи бўлса албатта янги пед-технологиядан фойдаланиш зарур. Қуйидаги: Фойдаланилган адабиётлар 1. “ Янги педагогик технология замон талаби” ФВПХМОИ педагогика кафедраси мудири Б. Латипов 2. “ Янги педагогик технология” (йўналишлари, муаммолари, ечимлари). “ Ҳ ал қ та ъ лими” журнали педагогика фанлари доктори, профессор Ж. Йўлдошев 3. Н. С. Сайидахмедова, А. Очилов. “ Янги педагогик технология мо ҳ ияти ва замонавий лойи ҳ аси”. Тошкент, 1999 й., 556. 4. 2000-2001 йилги «марифат» газеталардаги мақолалар асосида. 5. Юсупов 6-синфларда физика ўқитиш методикаси. 6. Мактаб физика дарсликлари. 7. www.ziyonet.uz