logo

Эргостерин стероидларнинг пмр ва масс-спектрлари лагохилин ва ҳосилаларининг пмр, масс-спектрлари лагоден

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

281.5 KB
Эргостерин стероидларнинг пмр ва масс- спектрлари лагохилин ва ҳосилаларининг пмр, масс-спектрлари лагоден Reja : 1. Эргостерин 2. Стероидларнинг пмр ва масс-спектрлари 3. Лагохилин ва ҳосилаларининг пмр, масс-спектрлари 4. Лагоден Эргостерин Циклогексан халқали бирикмаларнинг спиртларида , ацетатларида ва оддий метил эфирларида С - О боғининг ютилиш частотаси бу бирикаларнинг стереокимёси билан боғлиқ . 2,3,4- оксистероидларда С - О боғининг валент тебраниши оксигурухлар экваториал ҳолатда бўлганда  1040 см -1 бўлиб , аксиал ҳолатда эса 996-1030 см -1 оралиғида намоён бўлади , шундай ҳодиса метил эфирларида ҳам кузатилади , аммо ацетатли бирикмаларда бу қийматлар яқин бўлиб экваториал ҳолатдагиси 1025-1030 см -1 , аксиал ҳолатдагиси эса 1013-1022 см -1 ларни ташкил этади (3- жадвал ). 3-жадвал. С-О нинг валент тебраниши ва стероидлар стереокимёси Тузи- лиши Кон-фор- мация С-О нинг валент тебраниши, см -1 1240 см -1 ацетатнинг тебраниш туриСтероидс пирт- лари метокси стероидл ар Ацетат стероид-лар А  В транс-, 3  Эква- ториал 1037- 1040 1100- 1102 1025-1031 Оддий А  В транс-, 3  Аксиал 991-1002 1086 1013-1022 Мураккаб А  В цис-,3  Эква- ториал 1030- 1041 1100 1028-1029 Оддий А  В цис-,3  Аксиал 1032- 1036 1088- 1090 1018-1022 Мураккаб А  В транс-, 2  Эква- ториал 1030- 1035 - - Оддий А  В транс-, 2  Аксиал 1010 - - Мураккаб А  В транс-, Эква- ториал 1040 - - Мураккаб 4  А  В транс-, 4  Аксиал 1000 - - Мураккаб Стероидларнинг ПМР ва масс-спектрлари Стероидларни ЯМР спектроскопияси ёрдамида ўрганишга бағишланган жуда кўплаб умумлаштирилган илмий мақолалар мавжуд бўлиб, шулардан бири Шулер ва Рожерс мақоласи ҳисобланади. Унда метил гурухларининг кимёвий силжиш қийматларини аниқ ўлчаб, стероидлар тузилиши ҳақида муҳим маълумот олинган (6-расм). 65A B C D 4 1 9 1 8 2 0 2 5 C H 3 C H 3 H Холестан 6-расм. Холестаннинг ПМР спектри. Тор шаклдаги ажралган сигналлар С 18 ва С 19 даги метил гурухлари протонларининг сигналларидир. Метил гурухидаги протонлар эквивалент бўлганлиги учун интенсив сигнал ҳосил қилиб унинг кенглиги камаяди, бу сигналларнинг ёнидаги бошқа тор шаклдаги сигналлар С 20 ва С 25 даги иккиламчи метил гурухларининг резонанс частоталари ҳисобланади. Спектрдаги қолган ноаниқ, ажралмаган ҳолатда намоён бўлган сигнал циклопентафенантрен скелетидаги протонларнинг сигналлари ҳисобланади. Стереоизомерларнинг ЯМР спектри бўйича кенг кўламда ўрганилгани учун С 18 ва С 19 даги учламчи метил гурухининг частоталари ҳисобланиб, Шулер ва Роджерс бундай ангуляр метил гурухининг резонанс частоталари скелетга қандай йўналганига боғлиқ эканликларини чуқур ўрганиб хулоса қилдилар. Агар учинчи ҳолатга карбонил гурухи киритилса, С 19 даги метил гурухининг частотаси кучсиз магнит майдони томон (  5-7 герцга) силжиши кузатилади. Худди шундай ҳолат халқанинг 5-ҳолатига (  5 ) қўш боғ киритилганда (  5 гц) ҳам кузатилган. O H Агар молекулада бир вақтда С  О ҳамда С  С бўлса, метил гурухининг силжиши иккала хромофор гурухининг таъсир йиғиндисидан иборат бўлиб, бу қиймат 10-12 герцни ташкил этади ва бу қиймат тажриба орқали тасдиқланган. O H ЯМР ёрдамида 260 дан ортиқ стероидларнинг тузилиши ўрганилиб молекулада бўлган турли хил функционал гурухларнинг С 18 ва С 19 даги метил гурухларининг резонанс частоталарига таъсири ҳақида маълумотлар олинган. Стероидларнинг ПМР спектрини ўрганишда С 18 ва С 19 даги метил гурухларининг резонанс частоталарини эталон сифатида олинган бирикмани танлаш асосий омил ҳисобланади. Бу бирикма сифатида ўринбосарлар тутмаган андростан стероидини ишлатиш мумкин, аммо унинг молекуласида 6 та ассиметрик марказ бўлгани учун назарий 32 та изомери мавжуд. Ҳар бир изомерда ангуляр метил гурухлари молекуланинг бошқа бўлаклари билан турли хил таъсирланиши мумкин ва натижада улар турли соҳаларда резонанс частоталари ҳосил қилади. Кўпгина стероидларда С 18 ва С 19 ларда метил гурухини бўлиш, ҳамда С 8 даги протон  -ҳолатда (молекула текислигидан юқорига йўналган), С 9 дагиси эса  -ҳолатда (молекула текислигидан пастга) бўлиши юқоридаги муаммони осонлаштиради. Одатда фақат С 5 ёки С 14 лардаги стереокимё (  ёки  ) ўзгаради, шунинг учун 4 та стандартли бирикмага эга бўлинади, яъни 5  , 14  -андростан ( I ), 5  , 14  -андростан ( II ), 5  , 14  -андростан ( III ) ва 5  , 14  -андростан ( IV ): H H1 2 3 4 5A B C D 1 3 1 1 1 8 1 9 1 1 1 3 D C B A 5 4 3 2 1 H H 1 9 1 8 I II 1 9 1 8 1 1 1 3 D C B A 5 4 3 2 1 HH 1 8 1 9 H H 1 2 3 45 A B C D 1 3 1 1 III IV Андростан изомерларидаги С 18 ва С 19 даги метил гурухи сигналлари қийматлари С 19 -СН 3 С 18 -СН 3 I 0,79 м.у. 0,69 м.у. II 0,767 м.у. 0,992 м.у. III 0,925 м.у. 0,692 м.у. IV 0,900 м.у. 0,992 м .у. Кимёвий силжиш қийматига молекуланинг геометрияси таъсир этади. Ангуляр метил гурухлари молекула скелетининг қолган қисмини камроқ «кузатса», улар спектрда кучсиз магнит майдонида намоён бўлади. Агар С 19 даги метил гурухларига нисбатан А халқани бурилса ( I  III , II  VI ) С 19 даги метил гурухи кучсиз магнит майдонига (  8 Гц) силжийди. Агар С 19 дан узоқда жойлашган D халқа «бекитилса» ( I  II , III  IV ), метил гурухининг сигнали кучли магнит майдонида (  1,5 гц) кузатилади. Худди шунга ўхшаш, D халқа молекуланинг текислигидан пастга қараб бурилган бўлса С 18 даги метил гурухи протонлари ( I  II , III  IV ) кучсиз магнит майдонига силжийди (  18 Гц). С 5 даги стереокимёнинг ўзгариши С 18 даги метил гурухи протонлари сигналига таъсир этмайди, чунки бундай ҳолатда А халқаси С 18 даги метил гурухидан узоқлашган бўлади. Холестаннинг ён занжирида 3 та иккиламчи метил гурухлари мавжуд. Тахлил қилиш учун холестан-1  -ол нинг ПМР спектри олиниб унда метил гурухининг резонанс частоталари соҳасида аниқ ажралган сигналлар намоён бўлади. С 18 ва С 19 лардаги учламчи метил гурухларининг экранланиш жараёни бўлмаганда иккиламчи метил гурухлари кучсиз магнит майдонида дублет сигналлар намоён қилади. 2 0 2 5 HO H Кучсиз магнит майдонда жойлашган тўртта тор сигналлар иккита дублетдан иборат бўлиб, улар иккита иккиламчи метил гурухидаги 6 та протонга тегишли сигналдир, уларнинг кимёвий силжиш қийматлари 0,87 ва 0,93 м.у. дан иборат бўлиб, булар С 25 ва С 20 даги гурухлар ҳисобланади (7- расм). 7-расм. Холестан-1  -ол нинг ПМР спектри. Шундай қилиб, ЯМР спектроскопия стероидларнинг метил гурухи атрофидаги гурухлар табиатини аниқлашда муҳим маълумотлар беради. Бунда асосан метил гурухларининг резонанс частоталарининг қиймати эътиборга олинади. ЯМР ёрдамида стероидлар молекуласида қўш боғ бор ёки йўқлигини ҳам билиш мумкин. Эргострин ( V ) ва i -Эргостерин ( VI ) ларнинг олефин протонларининг кимёвий силжиш қийматларини ўлчаб тузилишлари ҳақида керакли маълумот олинган. Бу изомерларнинг фарқи биттасида битта қўш боғнинг кўплиги билан белгиланади, бу эса спектрда яққол кўринади. H O H HA B C D DC B A O H H эргостерин ( V ) i -эргостерин ( VI ) Эргостерин ( V ) В халқасида диенли тузилиши бўлгани учун олефин протонлар соҳасида, яъни 5,54 м.у.да квартет сигнал ҳосил қилади, аммо i - Эргостерин молекуласидаги олефин протон дублет ҳосил қилиб унинг қиймати ҳам 5,54 м.у.да бўлади. Иккала бирикманинг спектрдаги 5,15 м.у. сигналлар ён занжирдаги қўш боғдаги протонларнинг сигналлари ҳисобланади (8-расм). V VI 8-расм. Эргостерин ( V )ва i -Эргостерин ( VI ) нинг ЯМР спектрлари ЯМР ёрдамида бирқанча тўйинмаган стероидлар ўрганилиб С 1 -С 2 , С 4 - С 5 , С 5 -С 6 , С 7 -С 8 , С 8 -С 9 , С 16 -С 17 , С 17 -С 20 , С 22 -С 23 оралиқларида қўш боғ тутган бирикмалардаги олефин протонларнинг резонанс частоталари тахлил қилинган. Масс-спектроскопия ёрдамида стероидлар ва уларга яқин тузилишли бирикмаларнинг молекуляр оғирликлари, ҳамда ён занжир тузилиши ҳақида маълумотлар олинган. Рид холестан, эргостан, стигмостадианларнинг масс-спектрларини чуқур ўрганиб бўлакли ионларнинг ҳосил бўлиши ўринбосарлар тутган боғларнинг узилиши билан содир бўлишини аниқлади. Стероидларнинг масс- спектрига бағишланган умумлашган мақолаларда ионларнинг ҳосил бўлиши метил гурухларнинг ва ён занжирнинг узилиши билан содир бўлиши аниқланган. Гидроксил гурухи тутган стероидларида сув молекуласи чиқиб кетиши билан ионлар ҳосил бўлади. Стероидларнинг кўп халқали бўлиши молекуляр ионнинг интенсивлигини оширади, ҳамда улардан массаси катта бўлган бўлаклар ҳосил бўлади ва айрим ҳолларда қайтадан гурухланиш жараёни ҳам кузатилади. Лагохилин ва ҳосилаларининг ПМР, масс-спектрлари Изопреноидлар ўсимлик моддаларининг ичида турли хил синфларни ташкил этади. Изопрен қолдиғининг миқдорига қараб улар турли хил синфларга бўлинади ва умумий ҳолда терпенлар деб номланади. Терпенлар моно-, ди-, сескви-, тетра- ва поли- тузилишларга бўлинади, агар улар таркибида кислород бўлса терпеноидлар деб номланади. 1. Изопрен С 5 Н 8 - табиатда учрамайди. 2. Монотерпенлар С 10 Н 16 - эфир ёғлари, лимонен, пинен ва бошқалар. 3. Сесквитерпенлар С 15 Н 24 - эфир ёғлари ва смолалар. 4. Дитерпенлар С 20 Н 32 - эфир ёғлари, смола (камфора) 5. Сестерпенлар С 25 Н 40 - микроорганизм метаболитлари 6. Тритерпенлар С 30 Н 48 - сквалин, стеринлар 7. Тетратерпенлар С 40 Н 64 - каротинлар 8. Политерпенлар (С 5 Н 2 ) n - каучук, гутаперча. Ҳамма ўсимликлар қандайдир изопреонидларни ўзида синтез қилади, буларнинг ичида монотерпеноид ва каротиноидлар кўпроқ учрайди. Булардан фақат айримлари ҳамма ўсимликда учрайди. Улар хлорофилл таркибига кирган фитол, фитостеринлар (асосан  -ситостерин) бўлиб, ўсимликларда мембранани тузишга керакли ҳисобланади. +олган терпенлар айрим ўсимликларда синтез қилинади. Терпеноидларнинг ичида чуқур ўрганилгани лагохилус ўсимлигидан ажратиб олинган дитерпеноидлар бўлиб, уларнинг таркибини лабдан халқаси ташкил этади. Лагохилин Ўрта Осиёда ўсадиган сархушлантирувчи Лагохилус ( Lagochilus inebrians , лабгулдошлар оиласи) дан ажратиб олинган. Масс- спектр маълумотларига асосан (О.С.Чижов) молекуляр массаси 356 га тенг бўлиб унга С 20 Н 30 О 5 брутто формула тўғри келади. Лагохилин УБ ва И+ спектри маълумотларига асосан молекуласида қўш боғ ва карбонил гурухи тутмайди, аммо 3000-3600 см -1 да юқори интенсивликда кенг шаклда ютилиш частотаси беради, бу частота молекула ичра ва молекулалараро водород боғида қатнашаётган гидроксил гурухлари мавжудлигини кўрсатди. Лагохилин ўсимликда тетраацетат ҳолатда ҳам бўлиши мумкин, шунинг учун унинг молекуласида тўртта гидроксил гурухи мавжудлигини кўрсатади. C H 2 O H H O H O C H 2 C H 2 O HO1 2 3 4 5 6 789 1 0 1 1 1 2 1 3 1 4 1 5 1 61 7 1 8 C H 2 O C O C H 3 H 3 C O C O H 3 C O C O H 2 C C H 2 O C O C H 3O лагохилин тетраацетат лагохилин Лагохилин ва унинг ҳосилаларининг тузилиши ПМР ва масс-спектрлар ёрдамида жуда яхши ўрганилган. Ацетат лагохилиннинг И+ спектрида 3200- 3650 см -1 орасида частотанинг кузатилмаганлиги ҳамма гидроксил гурухлари ацетиллаш жараёнига учраганини тасдиқлайди. Тетраацетат лагохилиннинг ПМР спектрида (9-расм) 1,95 м.у. сигнал намоён бўлиб, у С 4 ва С 3 ҳолатдаги ацетил гурухларнинг протонлари ҳамда 1,97 ва 2,03 м.у. ларда эса С 15 ва С 16 даги ацетил гурухларнинг протонлари ҳисобланади. 9-расм. Тетраацетат лагохилиннинг ЯМР спектри ( CDCl 3 , 60 мГц) Ацетат лагохилин билан лагохилиннинг ПМР спектрларини таққослаб (10-расм) қуйидагича хулоса чиқариш мумкин: 10-расм. Лагохилиннинг ПМР спектри ( CF 3 COOH ) 60 мГц) Кучли магнит майдонидаги сигналлар 3 та метил гурухининг частоталари ҳисобланади, улардан иккитаси тор ажралмаган сигнал ҳосил қилган ва тўртламчи углерод атомидаги СН 3 гурухлар бўлиб, дублет сигнал эса СН-СН 3 даги метил гурухига тегишлидир. 3-5 м.у. оралиғида спиртли гидроксил гурухи билан боғланган протонлар СН-О ва СН 2 -О- сигналларига тегишли бўлиб, ацетатнинг ПМР спектрида битта протонли квартет иккиламчи спирт гурухидаги протон НС- ОАс, қолган учта ацетил гурухлар билан боғланган протонлар СН 2 -ОАс 3,63 м.у. да сигнал ҳосил қилади. 3,87 м.у. даги икки протонли синглет сигнал СН 2 -ОАс гурухдаги СН 2 - протоннинг сигнали бўлиб, бу гурухда эркин айланиш мавжуд ва ниҳоят 4,1 м.у. даги триплет сигнал СН 2 -ОАс гурухдаги метилен протонларининг сигналлари ҳисобланади. Лагохилиннинг ПМР спектрини XL -100 Вариан маркали спектрометрда олинганда унинг сигналлари анча ажралган, аниқ ҳолда намоён бўлади (11-расм). 0,9 м.у. соҳасида СН 3 -СН гурухидаги метил гурухининг протонлари, 1,1 м.у.да эса тўртламчи углерод атомлари билан боғланган СН 3 гурухлар протонларининг сигналлари намоён бўлади. 1,3-2,2 м.у. оралиғида лагохилин скелетидаги протонларнинг сигналлари, 2,5 м.у. да ОН гурухига нисбатан  -ҳолатда бўлган СН 2 гурухининг сигналлари, 3,5 м.у. соҳасида 18-ҳолатда турган СН 2 -ОН даги метилен гурухининг протонлари, 3,8 м.у. да 16-ҳолатдаги метилен гурухининг протонлари, 4,2 м.у. да ОН гурухига  -ҳолатда турган СН 2 гурухининг протонлари, 4,3-4,4 м.у.да эса 3- ҳолатдаги учламчи ОН гурухи билан боғланган СН гурухидаги протонларнинг сигналлари кузатилади. 11-расм. Лагохилиннинг ПМР спектри ( CF 3 COOH XL -100) Лагохилин асосида қон тўхтатувчи хусусиятга эга бўлган «Лагоден» препарати яратилди, ушбу препаратни стандартлаш учун унинг ПМР спектрлари D 2 O ва CF 3 COOH каби эритувчиларда олинган. D 2 O да олинган спектрларда «Лагоден» молекуласидаги айрим протонларнинг сигнали оғир сув таркибидаги H 2 O нинг протон сигналлари билан беркилиб қолади, шунинг учун ҳам спектрни CF 3 COOH да олиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. C H 2 O H H O H O C H 2 C O O N aO Лагоден «Лагоден» препаратининг ПМР спектрида ( CF 3 COOH ) қуйидаги частоталар кузатилади (12-расм): 12-расм. Лагоденнинг ПМР спектри (С F 3 COOH ) 0,9 м.у. да дублет СН билан боғланган СН 3 гурухи сигнали, 1,1 м у. да тўртламчи С атоми боғланган 2 та СН 3 гурухи сигналлари, 1,5-2,2 м.у. оралиғида ҳамма СН 2 гурухлар сигнали, 2,8-3,2 м.у. квартет сигнал карбоксил гурух ён томонда турган метилен гурухи сигнали, 4,0 м.у. соҳада С 4 даги оксиметилен гурухи сигнали 4,2-4,6 м.у. оралиғидаги сигнал дублет- дублет сигнал бўлиб С 16 даги окстиметилен гурухи сигнали ҳисобланади, сигналнинг мураккаб чиқишига сабаб оксиметилен гурухдаги протонлар ноэквивалентдир, чунки бу ҳолатда гидроксил гурухи карбонил гурухининг кислороди билан молекула ичра водород боғи ҳосил қилади, бу эркин айланишнинг бўлишлигини қийинлаштиради, натижада СН 2 -ОН метилен протонларининг ҳар бири ён томондаги протон билан спин-спин таъсирлашишда бўлиб, дублет-дублет сигнал ҳосил қилади. 5 м.у. даги триплет сигнал 3-ҳолатдаги СН гурухининг сигнали ҳисобланади. Гренделан системаси учун масс-спектрининг ўзига хос хусусиятларидан бири молекуляр иондан бошқа ионларнинг ҳосил бўлиши асосан В халқанинг бузилиши билан содир бўлишидир. М  -378, энг интенсив ион 167 бўлиб, 180, 154 лар ҳам В халқанинг бузилиши билан содир бўлади (13-расм). 1 5 3 1 5 6 1 4 0BA O O C H 2 O O HA B 1 5 4 1 8 0 1 6 7 13-расм. Моно-изопропилиден лагохилиннинг масс-спектри Худди шундай бўлакли ионларнинг ҳосил бўлиши ди-О- изопропилиденлагохилинга ҳам хос бўлиб, унинг молекуляр иони m  e 436, ундан массаси 356, ҳамда 238, 225 ва 212 бўлакли ионлар ҳосил бўлади. Олинган маълумотлар лагохилин молекуласида гренделан скелет борлигини тасдиқлаш билан бирга ундаги гидроксил гурухларининг ўрнини ҳам аниқ кўрсатади. C H 2 O O C O C H 2 O H C H 3 CH 3 C C H 3 C H 3 C H 2 OA B 2 1 2 2 3 8 2 2 5 ди-О-изопропилиденлагохилин Шундай қилиб, ушбу ўқув қўлланмада табиий бирикмаларнинг муҳим синфларидан бўлган углеводлар, флаваноидлар, стероидлар ва терпеноидларнинг фазовий тузилишини аниқлашда ишлатиладиган УБ, И+, ЯМР ва масс-спектроскопияларнинг имкониятлари, уларни биргаликда ишлатишда олинган маълумотлар билан танишиб чиқилди. Табиий бирикмаларнинг тузилишини ўрганишда физикавий услублар келажакда ҳам асосий услуб бўлиб қолади.