logo

XIX аср - ХХ аср бошларида Марказий Осиёда маърифатпарварлик ва ижтимоий-сиёсий тафаккур тараққиёти

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

168.5 KB
XIX аср - ХХ аср бошларида Марказий Осиёда маърифатпарварлик ва ижтимоий-сиёсий тафаккур тараққиёти Режа: Туркистонда маърифатпарварликнинг ривожланиши ва ислохотчилик Илк давр маърифатпарварлиги Жадидчилик Жадидчиликнинг назарий ва фалсафий асослари Ма ҳ мудх ў жа Бе ҳ будий Абдурауф Абдулла Авлоний Феодал тузумга қарши қаратилган ҳаракат сифатида маърифатпарварликнинг келиб чиқишининг умумий қонунияти турли халқларда турли тарихий даврларда ўз хусусиятларига эга. Шундай бўлса ҳам, ҳар бир халқнинг маърифатпарварлиги умумий тарихий жараённинг ифодасидир. Оврупода бўлгани каби, Марказий Осиёда ҳам маърифатпарварлик феодал муносабатлар, эскилик, қолоқлик ва анъаналарга қарши қаратилган оқим сифатида ўзини намоён қилди. Унинг шаклланиши ва ривожи оврупо маданиятининг таъсири, феодал ҳолатдаги Марказий Осиё ва сармоядорликка ўтган Россия ўртасидаги мавжуд қарама-қаршилик билан боғланган эди. Туркистонда маърифатпарварлик узоқ тарихий илдизга эга. XIX асрда маърифатпарварлик фалсафасининг кучайиши XVI асрда Буюк ипак йўлининг ўз фаолиятини тўхтатиши, денгиз йўлларининг очилиши ҳамда XVIII-XIX асрларда Европа мамлакатларида содир бўлган шиддатли технологик ривожланиш натижасида Ўрта Осиё хонликларининг объектив сабабларга кўра тараққиётдан орқада қолиши билан боғлиқлиги ҳеч кимга сир эмас. Халқ хўжалиги ва умумий тараққиётга катта зарар етказган ички ўзаро урушлар эса бу қолоқликнинг субъектив сабаблари ҳисобланади. Шундай шароитда илғор зиёлилар мазкур қолоқлик сабабларини теран таҳлил қилиб, тараққиётга эришиш йўлларини излай бошладилар ва кенг халқ оммасини маърифатли қилишни бу йўлдаги бирламчи вазифа деб билдилар. Туркистоннинг Россия империяси томонидан босиб олиниб, Бухоро ва Хиванинг унга тобеъ бўлиши минтақани марказнинг хом ашё манбаига айлантириб, вазиятни янада чуқурлаштирди. Шу билан бирга, бир томондан - банк сармояси, иккинчи томондан - Европа ва Осиёдан демократик ғояларнинг кириб келиши дунё билан иқтисодий алоқа ўрнатиш имкониятларини намоён этди, минтақада ҳурфикрлиликнинг ривожланишига имкон яратди. Бу асосий мақсадларидан бири маърифатпарварлик бўлган миллий озодлик фалсафасининг шаклланишидаги илк қадамлар эди. Унинг тарафдорлари минтақанинг турли бурчакларида кўтарилган халқ қўзғолонларини бошқариш, ташкил қилиш ёки қўллаб-қувватлашдан ҳали узоқ бўлсалар-да, лекин уларнинг келиб чиқиш сабабларини яхши англар эдилар ва бу тоифанинг мавжуд тузумга танқидий муносабати, ислоҳот ўтказиш зарурлигини тушуниши -ўша давр учун катта ютуқ эди. Таниқли олим Аҳмад Дониш ислоҳотлар ўтказишнинг энг фаол тарафдорларидан бири эди. Кейинчалик Муқимий, Фурқат, Ҳамза, Бердақ, Завқий, Баёний, Туркистонда маърифатпарварликнинг ривожланиши ва ислохотчилик ғ ояларининг вужудга Аваз Ўтар каби шоирлар ўз шеърларида халқни илм ва маърифатга чақирдилар. Абай, Чўқон Валихонов каби таниқли арбоблар демократик ғоялар билан қуролланган бўлиб, улар бу мушкул аҳволдан чиқишнинг йўлини нафақат маърифатда, балки туркий халқларнинг бирлашувида кўрар эдилар. Худди шу заминда маърифатпарварликдан сиёсий талабларни кўтариб чиқишга қадар юксалган жадидчилик ўсиб чиқди. Ислоҳотчилик ва маърифатпарварлик янги фалсафасининг шаклланишида қомусий билим соҳиби, табиий ва аниқ фанларни чуқур билиши туфайли муҳандис деб улуғланган Аҳмад Дониш (1827-1897) (Тўлиқ исми - Аҳмад ибн Мир Носир ибн Юсуф ал-Ҳанафий ас-Сиддиқий ал-Бухорий) алоҳида ўрин тутади. У астрономия ва космология соҳаларидагина тадқиқотлар олиб бориб қолмай, фалсафа, тарих, адабиёт, мусиқа санъати ва хаттотлик фанларида ҳам етук эди. Унинг нафақат давлатчилик тарихи ҳақидаги билимлар ва масаланинг фалсафий жиҳатлари, балки амалий тажрибага ҳам асосланган давлатнинг қандай бўлиши тўғрисидаги фалсафий хулосалари жамиятга кучли таъсир кўрсатди. XIX аср 50-йилларининг ўрталарида Амир Насрулло саройига бош хаттот ва мусаввир сифатида хизматга кирган Аҳмад Дониш бу ердаги муҳит унинг адолатли давлат тузуми ҳақидаги тасаввурларига тўғри келмагани учун ўз ихтиёри билан сарой хизматини тарк этади. Қўшин ва ҳукмдорларга хизматда тартибнинг йўқлиги менга оғир ва самарасиз туюлди, деб ёзади у, шунинг учун мени таклиф этганлари ва таъна қилганларига қарамай, қуруқ нонга қаноат қилиб, мадрасага ўрнашиб олдим 1 . Чуқур билимини ҳисобга олиб, Бухоро амирлари уни уч марта (1857, 1869, 1874) Россияга жўнатилган элчилар таркибига қўшадилар. Ўша вақтда Бухорога қараганда ривожланган мамлакатга қилинган сафарлар унинг ҳукмрон доираларга бўлган муносабатини янада кескинлаштирди - чунки у бошқарув шаклларининг эскирганлиги ва қолоқлиги сабабларини англаб етди. Донишнинг умумий тенглик тўғрисидаги «Франклар назарияси» билан танишлигини тахмин қилиш мумкин. 1869 йили Петербургда бўлганида у рус олимлари, жумладан, Н.Г. Чернишевский, Н.А.Добролюбов ва Россиянинг демократик кайфиятдаги бошқа зиёлилари билан алоқада бўлган машҳур 1 Епифанова Л.М. Рукописные источники по истории Средней Азии периода присоединения ее к России. Бухара-Ташкент, 1965. 14 -б .Илк давр маърифатпарварлиги сайёҳ П.И.Пашино билан учрашади 2 . Эҳтимол, бу назария билан у ана шу учрашувда танишгандир. Донишнинг сиёсий, ижтимоий ва фалсафий қарашлари унинг «Наводир ул-вақое» («Нодир воқеалар») китобида ўзининг нисбатан тўлиқ ифодасини топган * . Рисолада у фалсафа, ахлоқ, ижтимоий ҳаётнинг турли масалалари, давлат қурилиши ва одамларнинг ўзаро муносабатлари тўғрисида мулоҳаза юритади, мавжуд идора усулини танқид қилиб, Бухоро хонлигининг давлат бошқарувини ислоҳ қилишни таклиф этади. «Рисолаи мухтасаре - тарихи салтанати хонадони тарихи манғития» («Манғитлар сулоласи салтанати тарихи ҳақида мухтасар рисола») асарида мамлакатдаги вазият, бошқарув тизими, халқнинг аҳволи шунингдек, Россия билан уруш ўзининг ёрқин ифодасини топган 3 . «Улар, - деб ёзади у Бухоро амирлари (Дониёлдан тортиб Абдулаҳадгача, фақат Шоҳмурод бундан мустасно - Д.А.) ҳақида, - нимаики топмасинлар, ўзларига олишади - бевалар чироғидаги алангадан тортиб вақф омборларидаги нонгача ўғирладилар ва буларнинг барчаси ўз қурсоқлари ва айш-ишратлари учун... жабр-зулм, хўрлик, аминона, вакилона сингари турли солиқларнинг кўплигидан деҳқон ва ҳунармандларнинг на сабр қилишга ҳам, на курашишга имконияти қолган эди» 4 . Аҳмад Дониш маърифатпарварлик йўналишидаги ислоҳотлар тарафдоригина эмас эди. Амалдорларнинг шахсий манфаати йўлида ўз мансабини суиистеъмол қилиши, ҳукмдорларнинг очкўзлиги ва шариат қонунларини ўз фойдасига хизмат қилдириши, схоластикага асосланган таълимнинг аҳволи, давлат мустақиллигини сақлашга йўналтирилган ташқи сиёсат тизимининг мавжуд эмаслиги, умумий душманга қарши кучларни бирлаштириш ўрнига, минтақадаги янги ерларни босиб олишга қаратилган ниҳоятда чекланган бирёқлама интилишлар - буларнинг барчасини кўриб, у нафақат танқидчи файласуф бўлиб етишди, балки Ватанининг қашшоқ аҳволини идрок этишдай залворли юк унинг чекига тушди. У ривожланган мамлакатлар тўғрисида тўлиқ тасаввурга эга эди ва бир куни халқ бу ҳолатни ёриб чиқишига ҳамда у илғор ташаббуслар шаклида намоён бўлишига 2 Историография общественных наук в Узбекистане. Библиографические очерки. Составитель Б.В. Лунин. Ташкент, 1974. 165 -б . * 1875-1881 йилларда ёзилган ҳ амда Бухоро ва Туркистоннинг илғор зиёлилари орасида машқур бўлган бу асарнинг бир неча муаллиф нусхалари мавжуд. Тарихчи Б.В. Луниннинг ёзишича; «асарнинг қўлёзма нусхалари қўлдан-қўлга ўтиб, ўша давр ижтимоий ҳ аётининг ўқувчиларни тўлқинлантирган кўплаб масалаларга жавоб берган ва уларнинг дунёқарашини кенгайтирган» (Историография общественных наук в Узбекистане. Био-библиографические очерки. Ташкент, 1974. С.104.) 3 Ў зР ФА Шарқшунослик институти қўлёзмалари фонди. Инв. № 1387. 4 Епифанова Л.М. Кўрсатилган аср. 15-б. ишонар эди. А.Донишнинг ўзи давлат қурилишини ислоҳ қилишнинг батафсил лойиҳасини тузади. Унда ирригация, жумладан, Амударёдан Бухорогача бўлган катта суғориш каналини қазиш, ҳунармандчилик, фан ва маорифни ривожлантиришга катта аҳамият берилган эди. Ўша давр Миср ислоҳотчилари каби Аҳмад Дониш фатализмга қарши чиқди. У инсон ҳамма нарса фақат яратгандан деб ўтирмай, ўз аҳволини яхшилаш учун фаол ҳаракат қилиши кераклиги ғоясини илгари суриб, ҳар бир киши ўз тақдирини ўзи хал қилиш мумкинлигини ва Аллоҳ томонидан бунга катта имконият берилишини уқтирди. Унинг фикрича, давлат бир тўда кишиларнинг эмас, балки халқнинг манфаатларини қондиришга хизмат қилиши керак, давлат раҳбарлари эса, мамлакат ва жамият фаровонлиги тўғрисида қайғуриши лозим. Аҳмад Донишнинг аҳолисининг дини ва миллий мансублигидан қатъи назар илғор мамлакатлардан ибрат олиш кераклиги ҳақидаги нуқтаи назари ҳам жадидчилик таълимотининг асосига айланди. Аҳмад Дониш ғоялари тарихнависликда ҳам туб тўнтариш ясади, тарихда илмий холислик фалсафасининг шаклланишига ёрдам берди. Амир саройида нуфузли мансабларни эгаллаган Мирзо Муҳаммад Абдулазиз Сомий Бўстоний (1835-1907) ва Мирзо Салимбек ибн Муҳаммад Раҳим (1850-1930) каби унинг ёш издошлари ҳам ўзларининг «Тарихи салотини манғития доруссалтанати Бухорои шариф» ва «Тарихи Салимий» номли асарларида Россия томонидан Ўрта Осиё хонликларининг босиб олиниши, мамлакатнинг бошқарилиши, ўз шахсий манфаатларини кўзлаб шариат қонунлари ва ислом фалсафаси асосларининг қасддан бузилиши сингари ҳодиса ва далиллар таҳлили асосида халқнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий аҳволи тўғрисида тўлиқ тасаввур берадилар. Аҳмад Донишдан кейин улар Шарқ тарихнавислигида қарор топган ҳодисаларга баҳо беришда ҳукмрон сулолалар ва ҳукмдорлар билан боғлиқ равишда кўтаринки услубда ёндашиш анъаналаридан воз кечиш билан тарихда илмий холислик тамойилини ривожлантирдилар. Қозоқ ёзма адабиёти ва шеъриятининг асосчиси, маърифатпарвар ва файласуф Абай (Иброҳим Қўнонбоев) (1845-1904) Саъдий Шерозий, Ҳофиз Шерозий, Хусрав Деҳлавий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва Нодира каби Шарқ мумтоз сўз санъаткорлари шеърлари руҳида тарбияланди ва таълим олди. У Алишер Навоийни ўзининг устози ҳисоблар эди. 1886-1895 йиллар унинг ижодий такомилида айниқса самарали бўлди 5 . У ўз асарларида Шарқ фалсафасининг 5 Қаранг: Маънавият юлдузлари.-Тошкент, 2001. 347-349-бетлар. маънавий негизларини, муҳаббат, дўстлик, инсоннинг инсонга ҳурматини тарғиб этди. «Менинг элим - қозоғим», «Адашганнинг олди йўқ», «Илм топмай мақтанма», «Ёшликда илм деб ўйладим», «Бойлар юрар молин ардоқлаб» ва бошқа шеърларида ёш авлодни илм олиш учун барча имкониятларини ишга солишга чақирди. Абай 300 га яқин шеърий асарлар муаллифи бўлиб, уларнинг барчасида халқни илм-маърифат, инсонийлик, ҳалоллик, севги-садоқатга даъват этиш ғоялари асосий ўрин тутади. Рус адабиёти ва ўша даврда Семипалатинскка сургун қилинган И.И.Долгополов, Е.П.Михаэлис ва бошқа Россиянинг демократик кайфиятдаги илғор зиёлилари билан танишиши Абайга катта таъсир кўрсатди. Абайнинг нафақат адиб, балки ижтимоий шахс сифатидаги сиймоси бутун туркий дунё илғор зиёлилари учун муҳим аҳамиятга эга бўлди. Чунки унинг ҳамжиҳатлик, дўстлик ва биродарликка қилган даъватлари истиқлол ва мустақиллик учун сиёсий ҳаракатлар пишиб етилган барча жойларга бориб етди. Маърифатпарвар ва демократ Чўқон Валихонов (1835-1865)нинг асл исми Муҳаммад Ҳанавия бўлиб, серқирра тарихчи олим, этнограф, фольклоршунос, географ ва, айни пайтда, мусаввир ҳам эди. Қозоғистоннинг Кустоной вилоятида туғилган, ҳарбий бўлиш мақсадида Омскдаги Кадет корпусини тугатган бу инсон Санкт-Петербург университетининг тарих- филология факультетида маърузалар тинглайди ва халқ оғзаки ижоди намуналарини тўплаб, бутун Марказий Осиёни ўрганади. У тарих, география, этнография, сиёсий иқтисод, археология, фольклоршунослик соҳаларида илмий асарлар яратади. Унинг «Жунғария тарихи», «Қўлжа сафари кундалиги», «Қашғар сафари кундалигидан», «Қирғизлар», «Хон Абилой», «Хитой империясининг ғарбий ўлкаси ва Ғулжа шаҳри», «Кўкитой хоннинг оши», «Дала мусулмонлиги», «Қозоқлар ҳақида ёзмалар», «Суд реформаси ҳақида», «Қозоқ шажараси» каби асарлари Марказий Осиё, Шарқий Туркистон, Ғарбий Хитой, қозоқ, қирғиз, уйғур каби халқларнинг этнографияси, турмуши, маданиятини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга. Марказий Осиё халқлар ҳаёти, турмуши билан бевосита танишиш, шунингдек, Европа ва бутун дунёда кечаётган жараёнлар тўғрисида мулоҳаза юритиш унинг демократик қарашларининг ўсишига ёрдам берди. Маърифатпарварлик ғояларини тарғиб қилар экан, у кўчманчи халқларни ўтроқ бўлиб яшаш, рус маданияти ва Россия фанининг ютуқлари билан танишишга даъват этди. Чўқон Валихонов Д.И.Менделеев, П.П.Семёнов- Тяньшанский, Г.Н.Потанин каби рус олимлари билан шахсан таниш эди. У сиёсий-фалсафий тафаккурда реализм анъаналарининг тарафдори эди ва бу борадаги қарашлари ўз тадқиқотлари ва 150 га яқин тасвирий санъатга оид асарларида давом эттирди. Ўз таъбирича, «тараққиётнинг қандайдир ғайритабиий инқирози» 6 намунаси бўлган Марказий Осиёнинг қайғули аҳволини чуқур идрок этган Чўқон Валихонов бунинг сабабларини нафақат қолоқликда, айни пайтда, маҳаллий халқларнинг сиёсий фаоллиги кучайишидан чўчиб, уларни маърифатли қилишдан манфаатдор бўлмаган Россия империяпараст маъмуриятининг ўлкани мустамлака сифатида бошқаришида ҳам кўради. Суд жараёнларини ислоҳ қилишга тайёргарлик кўриш даврида Чўқон Валихонов Россия маъмурияти олдига Туркистоннинг маҳаллий халқлари манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, бир қатор ўзгаришларни амалга ошириш таклифини қўйди. У ёзади: « Ҳ озирги даврда халқ учун энг муҳим ва яқини бевосита халқнинг зарур эҳтиёжларига тааллуқли иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни ўтказиш ҳисобланади... Шу нуқтаи назардан фақат кишилар турмушини яхшилашга ёрдам берадиган ислоҳотларгина фойдали бўлиб, бу мақсадга эришишга бирор сабаб билан халақит берадиганлари зарарлидир» 7 . Чўқон Валихонов мавжуд тузумни тубдан ўзгартириш вазифасини ўз олдига қўйган эмас, унинг фикрича, халқнинг аҳволи уни ким бошқариши, раҳбарнинг қанчалик маърифатлилигига боғлиқ. Лекин у ҳукмрон табақалар сиёсий ҳокимиятининг чекланишини халқнинг эркин ривожланишининг зарур шарти деб ҳисобларди. Маърифат ҳамда яшаш ва меҳнат қилиш учун яхши шароит ва доно ҳукмдорлар - мана Валихоновнинг демократик интилишларининг асоси . Ч.Валихонов табиатни тадқиқ этиш усулини ижтимоий тараққиёт қонунларини ўрганишга жорий этишни таклиф қилди. «Сибирь бошқармаси қирғизлари суд реформаси ҳақида ёзмалар»ида у турли ислоҳотларни ҳаётга жорий этиш қишлоқ хўжалигида экинларни етиштиришда қўлланадиган усулларга асосланиши, яъни, аввало экиннинг ўзини ўрганиш, унинг қандай тупроқда ўсиши, қанча ёруғлик, иссиқлик ва бошқаларни талаб қилишини билиш керак, - деб ёзади. «Бу назария нинг моҳияти экинга у муҳтож бўлган нарсани бериш, унинг ўсишига халақит берадиган барча нарсаларни бартараф этишга асосланади» 8 . Жамиятга муносабатда ҳам худди шундай йўл тутиш, яъни экиннинг ҳаёти каби жамият ҳаётини ҳам фанний билимлар ёрдамида бошқариш лозим. Ч.Валихонов томонидан илгари сурилган бу 6 Валихонов Ч. Избранные сочинения. Москва, 1982. С.83. 7 Қаранг : Бекмахонов Е. Очерки истории Казахстана XIX в Алма-Ата, 1966. С.141. 8 Валихонов Ч. Статьи. Переписка. Алма-Ата, 1947 С. 42. қоидалар илғор ижтимоий фикрлар ривожига ниҳоятда қимматли ҳисса бўлиб қўшилди 9 . Машҳур ўзбек маърифатпарвари, диний арбоб, шарқшунос Сатторхон Абдулғаффоров (Абдусатторхон Абдулғаффор ўғли) (1846-1901) ўз дунёқарашида ислом, шарқ ва ғарб қадриятларини ажойиб бир тарзда уйғунлаштирган нодир сиймо сифатида намоён бўлади. У ҳаёти давомида Чимкент ва Қўқонда муфти ва қози, «Туркистон вилоятининг газети»да таржимон, Тошкентдаги ўқитувчилар семинариясида шарқ тиллари муаллими каби вазифаларда хизмат қилади. Унинг, айниқса шарқшунослик ривожига қўшган ҳиссаси, илмий изланишлари, жумладан, Қўқон хонлиги тарихи бўйича очерки, ислом фиқҳшунослигига оид «Ал-ҳидоя» номли машҳур тўпламнинг рус тилига таржима қилинишидаги иштироки олимлар томонидан юксак баҳоланган. Совет тарихнавислигида Сатторхон Абдулғаффоровнинг фаолияти унинг руспарастлиги сифатида баҳоланган, Туркистоннинг Россияга «қўшилиши»нинг ижобий томонлари тўғрисидаги фикрлари мафкуравий қолипларда талқин қилинган. Бундай нуқтаи назар москвалик шарқшунослар ўртасида ҳозир ҳам мавжуд 10 . Ҳолбуки, бундай бирёқлама баҳо унинг ҳар жиҳатдан турли-туман бўлган икки қарама-қарши томонни келиштиришга асосланган фалсафасининг моҳиятини тушунмаслик билан изоҳланади. Саттархон фақат Рус маъмурияти томонидан ислом империядаги расмий динлардан бири сифатида қабул қилинган шароитдагина бундай келишиш мумкин, деб ҳисоблайди. 1883 йилнинг 27 декабрида ҳукумат томонидан туркистонликларга, хусусан, таълим соҳаси ва диний эътиқод масаласида ён беришни сўраб Туркистон ўлкаси бўйича ўқув ишлари бош нозирига йўллаган, мазмунидан Туркистон генерал-губернатори М.Г.Черняев ҳам хабардор бўлган мактубида у «халқ мактаблари» (яъни, рус - тузем - Д.А.)да ислом динини ўқитиш (жумадан ташқари)га рухсат беришни сўрайди. «Рус алифбоси билан бирга, маҳаллий алифбо ҳам ўргатилиши», айни пайтда, миллий кийимларни европача либослар билан алмаштирилишини талаб қилмаслик керак ҳамда Туркистон маҳаллий халқининг миллий анъаналарига ҳурмат билан муносабатда бўлиш шарт, деб ёзади у. «Ислом динини ўқитиш сира ҳам асосий ишимизга зиён етказмайди ... , - деб ёзади у, - ислом гўё мусулмон тамаддунига тўсиқ бўлади деган қарашларга жавобан шуни айтмоқчиманки, диндошларимиз бўлган 9 Сегизбаев О. Мировоззрение Чокана Валихонова. Алма-Ата, 1959. С.46. 10 Қ аранг: Арапов Д.Ю. Необходимо ... заняться образованием края (Саттархон Абдулгафаров о задачах русской политики в Средней Азии // Вестник Евразии. Москва, 2004, №1, С.169-184. арабларда Муҳаммад пайғамбар давридан бошлаб тамаддун гуллаб-яшнаган эди. Муҳаммаддан кейин ҳам унинг халифалари замонида тараққиёт йўлида барча имкониятлар ишга солинди. Агарда ислом тараққиётга тўсиқ бўлса, Муҳаммад ҳеч қачон олимларга ҳомийлик қилмас, халифалар тамаддунни ривожлантиришга интилмас, Қуръоннинг биргина сўзи билан унга қарши чиқар эдилар». Айнан Қуръонни ва дин тарихини чуқур билиши унинг ислом қонунчилиги меъёрлари билан ҳисоблашишни истамайдиган консерватив уламоларнинг ҳаракатларини салбий баҳолашига имкон берди. Лекин диндорлар томонидан вақфлар тақсимотида содир бўлаётган адолатсизликлар ва вақф мулкларининг талон-торож қилиниши ҳақида мулоҳаза юритар экан, Сатторхон фақат чор амалдорлари тартиб ўрнатиши мумкин, бунинг учун эса, қозилар, элликбошилар ва бошқа амалдорларнинг сайлаб қўйилишини бекор қилиб, унинг ўрнига ҳукумат томонидан уларни тайинлаш тизимини жорий этиш керак деб, метрополиянинг давлат тизимини идеаллаштиради. Шундай қилиб, Сатторхоннинг қарашлари романтик хусусиятга эга эди: тушунадиган, ўзи босиб олган халқ ҳақида қайғурадиган мурувватли мустамлака ҳукумат, ва ўз навбатида, тинчликни ҳамда ҳар жиҳатдан ривожланган Россиянинг ютуқларини ўзлаштиришнинг фойдасини англайдиган халқ. Буларнинг барчасига қарамай, Сатторхон Абдулғаффоров каби маърифатли кишиларнинг бундай қарашлари ҳукумат доираларининг турли қарорлар қабул қилишларида реал таъсир кўрсатиш мақсадига йўналтирилган эди. Айни пайтда, ўзига замондош бўлган кўплаб маърифатпарварлар каби, у тақдирнинг олдиндан белгилаб қўйилиши тарафдори бўлмай, яратувчи инсонни биринчи навбатда билим орқали ўзини-ўзи камолотга етказиши учун катта имкониятлар берган, деб ҳисоблайди. Муҳаммад Раҳимхон II - Феруз (1844-1910) - Хива хонлиги ҳукмдори эди. Унинг маърифатпарварлик фаолияти ва шеърият, давлат бошлиғи сифатида фан, маданият ва адабиётга ҳомийлиги ижтимоий фикр тараққиётига кучли таъсир кўрсатди ва катта аҳамиятга эга бўлди. XIX асрда Муқимий, Фурқат, Завқий, Баёний, Ҳамзаларнинг замонавий шеърлари кенг тарқалиб, оғиздан-оғизга ўтиб, айтиб юрилган. Бу инсонлар ҳам маърифатнинг қизғин тарафдорлари бўлиб, фақат бу борадаги қарашларини шеърий шаклда ифодалаганлар. Шеъру ғазаллар аҳоли ўртасида тез тарқалиши жиҳатидан катта аҳамият касб этар, хусусан ёшлар маърифат тарғиботининг энг таъсирчан шакли эди. Муҳаммад Аминхўжа Муқимий (1850-1903) ва Зокиржон Фурқат (1859- 1909) каби шоирлар туркистонликларнинг оғир иқтисодий аҳволидан қайғурадилар ва ўз ижодлари орқали мустамлакачиликка қарши кайфиятнинг кучайишига ёрдам бердилар. Лирик ва сатирик бўлган Муқимий инсоф, адолат ва одамийлик ҳукмронлик қиладиган эркин жамият тўғрисида орзу қилади, айни пайтда, ўзининг идеалидан узоқ бўлган тузум, мутаассиб дин намояндаларини ҳажв тиғи билан фош этади. «Туркистон вилоятининг газети»да 1903 йили босилган шеърларидан бирида жамиятни кўзда тутиб: Эй табиб, айланма дардим бедаволардан бири, Ранги зардим кўру-кўрма каҳраболардан бири, деб ёзади. Шоирнинг «Вексель», «Уруғ», «Дар мазаммати замона», «Ляхтин», «Тўй» ва бошқа сиёсий ва ижтимоий масалалар (масалан, сайлов)га бағишланган ҳажвиялари жамиятда у образли тарзда «Дунё қурилғон дор экан!» деб таърифлаган мавжуд тузумга нисбатан танқидий муносабатни кучайтиради» 11 . Зокиржон Фурқатнинг маърифатпарварлик қарашлари унинг «Илм хосияти», «Ақл мажлиси хусусида», «Виставка хусусида» ва бошқа машҳур шеърларида ўз ифодасини топган. У маданиятнинг оташин тарғиботчиси эди. Европа маданиятига катта аҳамият бериб, илғор халқлар сафидан жой олиш учун ёшларни билим эгаллашга чақиради: Жаҳон басту кушоди - илм бирла! Надур дилни муроди - илм бирла! Кўнгулларни сурури - илмдандир! Кўрар кўзларни нури- илмдандир! Керак ҳар илмдан бўлмак хабардор! Бўлур ҳар қайси ўз вақтида даркор! 11 Қ аранг: Маънавият юлдузлари. Тошкент, 2001. 355-360 - б. Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий ва Қорақалпоқ шоири Бердимурод Бердақ (1827- 1900) лар ижодида нафақат халқни маърифатли қилиш масалалари, шу билан бирга, ҳуррият ва адолатга интилиш, Ватанга муҳаббат, маънавий-ахлоқий мавзулар ҳам ўз аксини топди. Хуллас, XIX - XX аср бошларидаги илғор шоирлар, ёзувчилар, тарихчилар ва жамоат арбобларининг ижоди комил инсон, эркин жамият ҳақидаги ғояларни ривожлантирди ва мустамлакачиликка қарши кураш ғояси йўлидаги илғор миллий тафаккурнинг шаклланишида фалсафий асос бўлиб хизмат қилди. Жадидчилик - XIX аср охири - ХХ аср бошидаги кўплаб Шарқ мамлакатларидаги миллий-тараққийпарвар зиёлиларнинг ислоҳотчилик ҳаракати. Бу ҳаракат Ўрта Осиё халқларининг маданий, миллий-сиёсий жиҳатдан ривожланиши учун алоҳида аҳамиятга эга бўлди. " Жадидлар " деган номнинг ўзи " усули жадид " ("Янги усуллар") тушунчаси асосида келиб чиққан. Бу ата м а остида ўқитишнинг янги усуллари тушунилар, янги усулдаги мактаблар шу асос д а қурилган эди. Жадидчилик ҳаракатининг вазифалари кенгайишига мувофиқ равишда кейинчалик мазкур а т а м а нинг мазмуни ҳам кенгайди. Маърифатпарварлик билан бир қаторда, жадидлар ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқий ҳолатларнинг эски тизимини тараққиётнинг илғор усуллари билан алмаштирмоқчи бўлдилар. Жадидлар ҳаракати XIX аср охири - ХХ аср бошларидаги сиёсий кучлар мураккаб бир тарзда чигаллашиб кетган Туркистон жамиятининг энг илғор йўналиши қарашларини ўзида акс эттирди. У дунё аҳамиятига молик инсонпарварлик ва миллий қадриятларга асосланиб, жамият тараққиётининг етилган эҳтиёжлари ва ўлканинг туб аҳолиси манфаатларига жавоб берди. М.Беҳбудий, А.Фитрат, У.Асадуллахўжаев, Мунаввар Қори, А.Авлоний, С.Айний, Ф.Хўжаев, Т.Норбўтаев ва бошқа машҳур номлар ушбу ҳаракат билан боғлиқ. Жадидчилик маърифатпарварликдан сиёсий ҳаракатгача бўл ган мураккаб тараққиёт йўлини босиб ўтди. Кенг халқ оммасининг иқтисодий оғир аҳволи, иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатлардан орқада қолиши , тафаккур турғунлиги жадидларни Туркистонни бу тушкун ҳолатдан олиб чиқишнинг амалий воситаларини излаб топишга ундади. Жадидларга аввалига ёғилган ва етилган масалаларни маърифат пар варлик йўли билан ҳал қилиш мумкиндай бўлиб туюлди. Шунинг учун ҳаракатнинг биринчи босқичида мусулмон мактабларидаги ўқитиш ишларини ислоҳ қилиш жадидларнинг диққат марказида турди. Улар бундай ислоҳотларниЖадидчилик ҳаракати ўтказиш зарурлигини назарий жиҳатдан асослабгина қолмай, айни пайтда, янги усулдаги мактаблар, кутубхоналар, ўқув заллари барпо этиш, дарсликлар нашр қилиш билан ўз ғояларини амалга ошириш учун катта саъй- ҳаракат кўрсатдилар. 1905 йили Россияда, 1908 йили Туркияда ва 1905-1911 йилларда Эронда бўлиб ўтган инқилоблар жадидчиликка катта таъсир кўрсатди. Биринчи жаҳон уруши жадидлар тафаккурида кескин ўзгаришларни юзага келтирди. Улар парламентга асосланган монархия тўғрисида ёзишди, фуқароларнинг бошқариш, давлат органларини шакллантириш, қонунчиликда иштирок этиш тартибларини ишлаб чиқдилар. Февраль инқилоби даврига келиб, жадидларнинг радикал қисми ( « тараққийпарварлар») қатор сиёсий талаблар ни илгари сурдилар. Улар орасида ўлка бошқарувини маҳаллий аҳолининг ҳақ-ҳуқуқларини кенгайтириш томонга ислоҳ қилиш, Давлат Думасида унга ўрин ажратиш, демократик эркинликлар ва биринчи навбатда, миллий матбуот эркинлиги, самодержавие (мустабид ҳокимият)ни конституциявий тузум билан алмаштириш бор эди. Лекин февраль инқилобидан кейин жадидлар Муваққат ҳукумат Туркистондаги мустамлакачилик сиёсатини эскича қолдириш тарафдори эканлигини тушуниб етдилар. Шундан кейин жадидчилик ҳаракати мустақиллик ва Туркистонга Россия Демократик Федератив Республикаси таркибида миллий-ҳудудий мухторият беришни талаб қилиш учун кураш йўлига кирди. Бу даврга оид дастурий ҳужжатларда асосий эътибор миллий-ҳудудий мухторият (ҳукумат, бошқарув, суд, қонун чиқарувчи орган лар ва бошқалар) принципларини амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқишга қаратилди. Сиёсий модел (андоза) сифатида демократик республика танланди. Лекин Туркистондаги Октябрь воқеалари ва ҳокимиятнинг большевиклар томонидан эгаллаб олиниши уларга ўз мақсадларини охиригача амалга ошириш имконини бермади. Шунга қарамай, большевиклар ҳокимиятининг миллатларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳақидаги декларациясидан фойдаланиб, мустақил автоном республика-маркази Қўқон бўлган Туркистон мухторияти ни эълон қилдилар. Уч ой фаолият кўрсатган мазкур республика Қизил армия томонидан қонга бостирилиб йўқ қилинди. Жадидларни кўпчилиги 1937 йилга келиб ҳисбга олиниб қатл қилинганлар. Шу нингдек ула рнинг бир қисми советлар томонига ўти б халқ маорифи ва маданият сохаларида ишлаганлар. Жадидчиликнинг ўзига хос феномен, нодир ҳодиса эканлиги нимада кўринади? Бу биринчи навбатда, жадидларнинг нафақат Шарқ, балки Ғарб маданиятини ҳам эгаллаш асосида шаклланган юксак ақлий-маънавий заковатида намоён бўлади. Уларнинг деярли барчаси олий диний маълумот олиб, Навоий Жомий, Фузулийнинг юксак инсонпарварлик ғоялари билан суғорилган асарлари, ўрта аср Шарқ мутафаккирларининг фалсафий қарашларинингтаъсири остида тарбияланиб, ўз интеллектини хориж – ҳам Шарқ, ҳам Ғарб маданияти ютуқлари билан бойитдилар. Бу жадидлар фалсафий дунёқарашининг ўзига хос хусусиятини белгилаб берди. Жадидлар ислом фалсафаси нуқтаи назари асосида иш тутганлар. Мавзунинг ҳозирги тадқиқотчилари ёзганидек: «Ислом ва фан, ислом ва илғор тараққиёт - XIX аср иккинчи ярмида мусулмон мамлакатларидаги интеллектуал ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар ўтказиш йўлидаги изланишларнинг фалсафий асоси ҳисобланади» 12 . Шунинг учун ҳам жадидлар фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири исломни модернизациялаш, уни бидъатлардан тозалаш, фан ютуқлари ва илғор технологияларни эгаллашдан иборат эди. Биринчи навбатда, улар исломнинг моҳиятини ўз манфаатларига мослаб олган дин намояндаларини қаттиқ танқид остига олдилар ҳамда динни қурол қилиб олган сиёсий ўйинлар қандай оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлигини кўрсатиб бердилар. Маданий меросни ўзлаштириш ва халқнинг миллий ўзини ўзи англашини кучайтириш - жадидларнинг диққат марказида турган энг муҳим масалалардан эди. Улар ўзлари нашр қилган газета ва журналларида ўқувчиларга Туркистон халқи қандай улкан маданий ва илмий мероснинг вориси эканлигини эслатдилар. Форобий , Ибн Сино, Улуғбек - булар ахир М а рказий Осиёдаги ижтимоий ва илмий ислоҳотларнинг асосчиларидир. Жадидларнинг фикрича, уларнинг асарларини ўрганиш ўлка тараққиётини юксалтиради, халқнинг ўзини ўзи англашини кучайтиради. «Сайҳа» («Наъра») шеърида Фитрат Шарқ мутафаккирларининг ўтмишдаги буюкликларини қайтадан тиклашга чақиради; Биз замонларни замонларга боғловчи кўприк эдик, 12 Прилуцкий Е.А. Запад и Восток в философских и теоретических концепциях джадидов // Жадидчилик: исло қ от, янгиланиш, муста қ иллик ва тара ққ иёт учун кураш. Тошкент, 1999. 58-бет. Жадидчиликнинг назарий ва фалсафий асослари Биз қомусий алломалар эдик. Жаҳон донишмандлари даврасида Эътиборимиз юксак ва ҳурмат эҳтиромда эдик . . . Қани бизнинг ўша илмларимиз, ўша донишмандлигимиз? Қани бизнинг ўша устуворлигимиз ва улуғворлигимиз? Фурсат етди! Ғафлат уйқусидан уйғонинг! Бир бутун тўлқин бўлиб кўтарилинг, Ўз лоқайдлигингиздан воз кечинг! 13 «Шарқ ва Ғарб» мавзуси - жадидларнинг дунёқарашини аниқлаш билан боғлиқ муҳим масала ҳисобланади. Жадидлар Ўрта Осиёнинг Ғарбий Европа билан тарихий алоқаларининг бугунги кун билан боғлаб хулосалар чиқаришга мойил эдилар. Улар ҳақли равишда айнан ислом маданияти Европа учун Афлотун ва Арастуни қутқариб қолди деб ҳисоблардилар, ўзларини эса улар фалсафий ғояларининг мухлисларигина эмас, балки муайян даражада уларнинг тарғиботчилари деб билардилар. Чунончи, М.Беҳбудий - О.Кант, А.Фитрат - Ш.Сеньобос, А.Авлоний - Афлотун, Суқрот ва Арастуларнинг мероси билан қизиқдилар, уларнинг маърифат, таълим ва тарбия тўғрисидаги қарашларига асосий эътиборни қаратдилар. Уларни ғарбпарастликда айблаб қилинган таъналар асоссиз эди, чунки улар ғарб фалсафасига танлаган ҳолда ёндашиб, фақат миллий ғоя негизлари билан бирга яшай оладиган муҳим унсурларнигина ундан олган эдилар. Жадидларнинг назарий қарашлари чуқур генетик асосга эга бўлиб, улар нафақат Шарқ, балки Ғарб файласуфлари ва маърифатпар варларининг ҳам илмий меросидан хабардор эдилар. Улар мамлакат тараққиётининг асосини Шарқ ва Ғарб маданиятининг уйғунлигида, улардан ҳар бирининг ютуқларидан фойдаланишда деб билдилар. Шарқ ва Ғарб фалсафаси ва тарихи соҳасидаги чуқур билимлар уларга ўз халқини жаҳон тамаддуни ютуқларига дахлдор ҳисоблаган ҳолда, ўзларининг миллий тажрибага асосланган давлатни ривожлантириш бўйича назарияларини мафкуравий ва методологик жиҳатдан асослаш имконини яратди. Шу билан бирга, улар марксистик фалсафани хаёлий ва туркистонликлар учун яроқсиз ҳисоблаб, мутлақо қабул қилмадилар. М.Беҳбудий ўзининг «Хайр - ул умури авсатуҳо» мақоласида биринчи навбатда, хусусий мулкчиликни инкор қилгани ва 13 Шеър тожик тилида бўлиб, бу ерда унинг насрий таржимаси келтирилди. динсизликни тарғиб этгани учун марксизм ва социализмга салбий таъриф беради 14 . Ўзларининг ривожланган давлат қуриш ҳақидаги ғояларини амалга ошириш учун жадидларга кенг илдиз отган қолоқлик, жаҳолат, мутаассиблик, лоқайдлик билан курашишга асосий эътибор қаратишларига тўғри келди. Ўз асарларида Шарқ ва Ғарбнинг бир-бирига таъсири ғоясини қўллаб-қувватлаган жадидлар ҳамиша Европа давлатларининг илғор ютуқларига тарихдан мисоллар келтирадилар. Уларнинг фикрича, Уйғониш даври ўрта асрларга тўғри келган Европа фан ва маориф соҳасида Шарқдан кўп нарсани ўрганиб, ижобий натижаларга эришган. Энди, ёзади А.Фитрат, европаликлардан ўрганиш навбати келди: ишлаб чиқариш маданияти, савдо, бошқарув ва жамиятнинг бошқа соҳаларини юксалтириш учун Европа тамаддуни, унинг техникаси ва фани ютуқларидан фойдаланиш керак. Чунончи, Бухорода, қайд этади у, чиройли матолар ва ҳунармандчилик буюмлари ишлаб чиқарилади, лекин улар машина ва техника воситасида яратилган хорижий товарлар томонидан бозорлардан сиқиб чиқарилади. А.Фитрат ўз қарашларида ўзга динга эътиқод қилгани учунгина бошқа халқлар эришган ютуқлардан фойдаланишни рад этишни қўллаб- қувватламайдиган Қуръон амрларига асосланади 15 . Турли тилларни (нафақат Шарқ, балки Ғарб тилларини ҳам) ўрганиш, фан ва техникани ривожлантиришга асосий эътибор қаратиб, айни пайтда, Туркистоннинг ўтмишдаги ва ўша даврдаги ҳолатини ҳисобга олиб, улар ўлка истиқболини қуйидагича режалаштирдилар: хусусий мулкнинг дахлсизлиги, банк сармоясининг эркинлиги принципларига асосланган, кучли дунёвий ҳокимиятга эга бўлган озод ва мустақил давлат. У исломга ҳурматни сақлаган ҳолда, маданият барча йўналишларининг эркин ривожланишини, аграр масалани ҳал қилишни, жаҳон миқёсига чиқишни, нафақат Осиё, балки Европа мамлакатлари билан ҳам иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйишни таъминлаши керак. Жадид чиликнинг бошқалардан ажралиб турадиган жиҳати унинг нафақат диний, балки халқаро муносабатларда ҳам бағри кенглиги эди. Туркистонни тараққиёт йўлига олиб чиқиш борасида жадидлар иқтисодни ривожлантиришга асосий эътибор қаратдилар, шу билан бирга, улар миллий матбуот ва халқ таълимини юксалтиришни бундан ҳам юқори ўринга 14 «Хуршид», 1906, 11 октябрь. 15 Фитрат А. Ҳ инд сайёқининг қиссаси // Шарқ юлдузи, 1991 йил, 8-сон, 15-б. қўйдилар. Улардан бири ёзгани каби «миллий матбуоти бўлмаган халқнинг ўзи ҳам бўлмайди» 16 . Тараққиётга тўсиқ бўлаётган сабаблар қаторига жадидлар туркистонликларнинг кундалик турмушида кенг тарқалган, аслида эса мусулмончилик қонун-қоидаларига ёт, одамларнинг шундоқ ҳам енгил бўлмаган ҳаётини баттар оғирлаштирадиган кераксиз ва зарарли анъаналар (ортиқча расм-русумлар, дабдабали тўй ва дафн маросимлари)ни ҳам киритадилар. Жадидлар Россия маъмуриятининг Туркистондаги мустамлакачиликка асосланган бошқарув тизими нафақат миллий талабларга жавоб бермаслиги, шу билан бирга, мамлакатга жуда катта ижтимоий-иқтисодий зарар етказаётганлигини тушуниб етган эдилар. Шунинг учун ҳам уларнинг янги усулдаги дунёвий таълим, миллий ўзига хосликнинг энг яхши жиҳатларини мустаҳкамлаш, маданиятни жадал ривожлантириш йўлида олиб борган курашлари охир-оқибатда сиёсий мустақиллик ва бошқарувнинг демократик шакллари учун курашга айланиб кетди. Жадидлар мусулмон дунёсининг бир қисми бўлган, айни пайтда, жаҳон тарихида ўзини нодир мустақил ҳодиса сифатида намоён этадиган Туркистон ХХ аср очиб берган мураккаб ва зиддиятларга тўла истиқболда ўзининг муносиб ўрнини топишига қаъий ишонганлар. Маърифатпарвар, адабиётшунос, драматург, файласуф, сиёсий арбоб маданиятшунослик назариётчиси ва амалиётчиси Маҳмудхўжа Беҳбудий (1874-1919) жадидчилик ҳаракатининг йирик раҳнамо ва назариётчиларидан бири эди. "Ўша давр Туркистон жадидларидан бирортаси сиёсий, ижтимоий фаолияти ҳамда билим доирасининг кенг ва чуқурлиги жиҳатидан унга тенглаша олмас эди" 17 , - деб ёзган эди. Ф.Хўжаев. Кекса шарқшунос Л.Азиззода эса ҳам 1926 йилдаёқ уни Шарқнинг энг буюк гуманистлари ва мутафаккирлари билан бир қаторга қўйган эди: "Агар Ўзбекистонда фан ва маданият соҳасида Улуғбек ва Навоийдан кейин учинчи бир шахснинг номини абадийлаштириш керак бўлса, бу шубҳасиз Беҳбудийга ўрнатилган ёдгорлик бўлиши керак" 18 . М.Беҳбудий фалсафада фақат исломий анъаналарнинг билимдони эмас эди. У ўз асарларида тез-тез О.Кант меросига мурожаат қилади, позитивизм, 16 Ризобадли Т.Идорага мактублар // «Садои Туркистон», 1915 йил, 64-сон, 4-б. 17 Хўжаев Ф. Уч жилдлик. 1-жилд. Тошкент, 1996йил, 78-б. 18 Лазиззода Л. Бе ҳ будий // «Маориф ва ў қ итувчи», 1926 йил, 2-сон.Ма ҳ мудх ў жа неокантчилик, неохегелчилик, махизм каби Европа фалсафасининг янги оқимлари билан жиддий қизиқади. Беҳбудийнинг маориф масаласидан тортиб мустақиллик мавзуигача бўлган барча асарлари - Туркистоннинг тақдирини белгилайдиган муҳим муаммоларга бағишланган. Унинг барча фикрларини жамият ва мамлакатни ривожлантиришнинг изчил назарий концепцияси сифатида куриш мумкин. Албатта, у қуруқ назария билан чекланмай, янгиликларни ҳаётга жорий этишнинг амалий усулларини ҳам ишлаб чиққан. Исломий билим беришга йўналтирилган анъанавий таълим тизими шароитида М.Беҳбудий ўзи «ақлли илмлар» («интеллектуал илмлар») тушунчаси остида бирлаштирган табиий ва ижтимоий фанларнинг кенг мажмуини ўзлаштиришни ҳам ўқув дастурига киритишни қаттиқ туриб талаб қилади. Бу билан у рационализм анъанасини қайта тиклашга интилади. Мутафаккир, хусусан, тарих ва географияни ўрганиш зарурлигига катта эътибор қаратади. Унинг фикрича, тарих ҳамма нарсани, жумладан, давлатларнинг тараққиёти ва таназзули, одамлар эътиқодининг даражаси, мусулмончилик инқирозининг илдизлари, исломни муқаддас негизларининг нотўғри талқин қилиниши сабабларини тушунтириб беради. Тарихни ўрганмай туриб, бирор фанни мукаммал ўзлаштириб бўлмайди. Ўзи томонидан асос солинган «Ойна» журналида эълон қилинган «Тарих ва география» мақоласида М.Беҳбудий ёзади: «Ҳаётга ишониш учун, комил ва одил инсон бўлиш учун тарихни ўрганиш ва уни билиш лозим». Давом этиб ёзади: «Илоҳий ва дунёвий ҳаёт тўғрисида билим ҳосил қилмоқчи бўлган ҳар бир киши тарихни ўрганиши керак, чунки бутун мавжудотнинг ибтидоси ва келиб чиқиши тарих орқали идрок этилади» 19 . Беҳбудий ўз халқининг равнақини нафақат таълим-тарбия, айни пайтда, мустақиллик туфайли унинг сиёсий мақомидаги туб ўзгаришлар билан боғлайди. Ўзининг кўплаб мақолалари ва қизғин фаолияти орқали у Россия империяси ва муваққат ҳукуматнинг мустамлакачилик сиёсатини фош этди, уларнинг маҳаллий аҳолининг аҳволини оғирлаштирган қонунларини танқид қилди. Лекин, Беҳбудийнинг қатъий ишончига кўра, мустақилликни курашсиз қўлга киритиб бўлмайди. «Шуни билиш керакки, - ёзади у, - ҳақ олинур, берилмас. Ҳар бир миллат ва мамлакат халқи ўзининг диний ва сиёсий ҳақ-ҳуқуқларини кураш орқали қўлга киритади» 20 . Лекин Беҳбудий мустамлакачиликка қарши қон тўкмасдан курашиш тарафдори эди. У Дума 19 «Ойна», 1914 йил, 27-сон, 503-504-бетлар. 20 Бе ҳб удий. Баёни қ а қ и қ ат //«Улу ғ Туркистон», 1917 йил, 12 июн. фаолиятини диққат-эътибор билан кузатиб борарди ва парламент кураши орқали кўп нарсага эришиш мумкин деб ҳисобларди. Туркистон мухториятининг қатъий тарафдори сифатида у тараққиётни олға силжитишнинг эволюцион (тадрижий) шаклларини маъқуллар эди. Маҳмудхўжа Беҳбудий тасаввурида Туркистоннинг сиёсий тузилмаси ўз ичига давлат сайлов органлари (Марказ ва Мажлис), қозийлик судлари тизимини бекор қилиш ва уларнинг ўрнига давлат судларини жорий этиш, апелляция (шикоят) комиссиялари ва Олий суд палатасини олиши керак эди. М.Беҳбудий кўтарган масалалар кўлами жуда кенг. Улар орасида маориф масалалари, сиёсий муаммолар, м аънавият ва ахлоқ-одоб ҳам, никоҳ ва жинсий тарбия масалалари, тарихий-географик мавзулар ҳам, тил сиёсати масалалари, этнография муаммолари ва бошқалар ҳам бор. М.Беҳбудий фаолиятининг асосий самараси, шубҳасиз, у томонидан 1913 йилда асос солинган, жадидларнинг жарчисига айланган ва тез фурсатда оммалашиб кетган "Ойна" журнали эди. Журнал материаллари мавзуси ва жанрига кўра илмий-маърифий, адабий мақолаларга ажратиларди. Журнал жамиятнинг маданий ва ижтимоий ҳаётидаги янги жараёнларни кенг ёритди; унда, шунингдек, кино, театр, янги кутубхона ва ўқув заллари ҳақидаги хабарлар бериб борилган. Жамият тартиб-интизоми тўғрисидаги илмий мақолалар асосий ўрин тутган. Япониядан тортиб Америкагача бўлган хорижий мамлакатлар ҳаётини ёритишга ҳам катта эътибор берилган. Жадидчиликнинг яна бир ёрқин намояндаси М.Беҳбудийнинг кичик замондоши Абдурауф Фитрат (1886-1937) эди. Форобий, Беруний ва Ибн Сино анъаналарини давом эттириб, А.Фитрат ислом динини дунёвий фанлар ютуқлари билан мустаҳкамлаш ғоясига асосланган ҳолда, илмлар таснифини ишлаб чиқди. Олим барча илмларни назарий ва тажрибага асосланган илмларга бўлади. Диний ва дунёвий фанларни у алоҳида тасниф қилади. Диний илмларга у Муҳаммад алайҳиссалом ҳадислари, ҳадислар талқини, фиқҳ ва илоҳиётни киритади. Дунёвий фанларга эса фалсафа, физика, механика, алгебра, оптика, мусиқа, астрономия, геометрия, тиббиёт, география, тарих ва тилшуносликни қўшади. Фалсафа фанининг предмети ҳақида фикр юритар экан, Фитрат онг, ахлоқ, илоҳиёт ва тафаккурни билишни унинг асосий вазифаси сифатида қайд этади. Фитрат илк ижодининг марказий ғояларидан бири бу – «ҳаёт» ғояси. Ҳаёт - бутун Коинотнинг асоси. Ҳаёт бўлмаса, ҳеч нарса бўлмас эди. Хўш, ҳаёт Абдурауф Фитрат нима? Фитрат уни А ллоҳ томонидан яратилганлигини таърифла ш билан бирга уни сезги ва ҳаракатларнинг намоён бўлиши тарзида баҳ о лайди. Ҳаёт оддий, ҳайвоний шакллардан то олий, инсоний ҳаё тгача тадрижий равишда ўсиб боради. Мукаммал «ҳаёт ғояси» динда мужассам. Фитрат нуқтаи назарича, жамият эволюцияси Худо томонидан режалаштирилган. Ҳар бир муайян жамият учун Худо пайғамбар ва дин юборади. Шу тариқа, то исломга қадар буюрилган диний таълимотга биноан жамиятларнинг белгилаб қўйилган ҳолатида ўзгариш содир бўлади. Лекин Фитрат мисрлик ислоҳотчилар рақнамоси Муҳаммад Абдо каби фатализм (тақдирга ишониш)га қарши: у ҳамма нарсанинг, жумладан, инсон тақдирининг ҳам олдиндан белгилаб қўйилганлиги ҳақидаги ақидани қабул қилмайди. Унинг фикрича, Худо инсонга камолот касб этиши, биринчи навбатда, ақлий қобилиятини ўстириши учун катта имкониятлар беради. Инсоннинг вазифаси - олдиндан белгилаб қўйилган кўрсатмаларни шунчаки бажаришдан эмас, балки ўз ери, ўз тақдирининг соҳиби бўлишдан иборат. Муқаддас китобни талқин қилар экан, Фитрат ёзади: «Инсон Қуръони каримнинг ҳукми билан ҳам олий махлуқотдир, у еру осмонга амр берувчидир. Агар тоғу осмон, темиру мумнинг инсоннинг иқтидорли панжасининг остида фарқи йўқ бўлса ... нега турмуш тарзини ўз ҳокимларидан ўрганар экан?» Бу каби фалсафий масалаларни у Қуръон оятлари билан далиллайди, уларнинг мазмунини тақдирга бўйсунишга даъват тарзида эмас, балки кишиларнинг ўз тақдирини ўзи яратишига ундаш атрофига бирлаштиради; «Лайса-или-сани илла ма маъй» - «Инсонлар ҳар нима топмасинлар, ўз интилишларидан топадилар, интилмас, ҳаракат қилмас экансиз, ҳеч нарсага эриша олмайсиз» 21 . А.Фитрат қарашлари исломнинг моҳиятини янгича талқин қилиш, дунёнинг тузилишини тўғри тушуниш ва инсоннинг бу дунёдаги ролига баҳо беришнинг ёрқин намоён бўлиши эди. Динни талқин қилишда А.Фитрат диний муросасизликка қарши чиқиб, бағри кенглик ва инсонпарварлик нуқтаи назаридан ёндашади. Ўзининг машҳур «Раҳбари нажот» («Нажот йўли») асарида у ёзади: «ҳеч шак-шубҳа йўқки, гарчи кишилар турли динларга эътиқод қилиб, турли мамлакатларда яшасалар-да, турли қабила ва миллатларга мансуб бўлсалар-да, уларнинг барчаси ягона отанинг фарзандлари ҳисобланадилар ва ягона инсониятга тааллуқлидирлар. Бошқача айтганда, улар - оға-ини. Шундай экан, улар бир-бирларини севишлари ва умумий биродарлик иттифоқини тузишлари керак. Дунёвий ҳаёт муваффақияти умумий биродарликсиз мумкин эмас» 22 . 21 Фитрат А. Ҳ инд сайё ҳ ининг қ иссаси// "Шар қ юлдузи", 1991 йил, 8-сон, 15-б. 22 Фитрат А. Нажот йўли (Ра қ бари нажот). Тошкент, 2001. 159-б. Одоб-ахлоқ масалалари Шарқ фалсафасида ҳамиша асосий ўрин тутиб келган. Улар жадидчилик доирасида ишлаб чиқилган шаклда Абдулла Авлоний (1878-1934) ижоди, биринчи навбатда, унинг «Туркий Гулистон ёхуд ахлоқ» асарида 23 ўз аксини топди. Авлоний учун ахлоқ ҳаммадан аввал амалий-педагогик йўналиш ни касб этади. У «Инсонларни яхшиликға чақиргувчи, ёмонликдан қайтаргувчи бир илмдур». Бу илм «Яхши хулқларнинг яхшилигини, ёмон хулқларнинг ёмонлигини далил ва мисоллар» ёрдамида ифодалашга асосланиши керак 24 . Авлоний ёрқин келажакни яхши хулқли инсонни тарбиялаб етиштиришдан айри ҳолда тасаввур қилолмасди. Шунинг учун ҳам, инсоний фаолиятнинг турли кўринишлари ва инсон феъл-атворининг белгиларини ахлоқий мезонлар нуқтаи назаридан қараб чиқади. Жумладан, билиш ва билмаслик унинг учун шунчаки билиш фаоллиги ва билиш назарияси тушунчаси ҳодисаларидан иборат эмас. Илм «бизга яхшини ёмондан, эзгуликни ёвузликдан, жоизни ножоиздан, покни нопокдан хатосиз фарқлаш имконини беради, айни пайтда, нодонлик - ёмон хулқлар, худбинлик ва ёвузликнинг ибтидоси» 25 . А.Авлоний бу хулосаларга қадимги юнон фалсафаси (Суқрот, Арасту ва Афлотун), шунингдек, Ибн Сино, Румий, Бедил асарларига таянган ҳолда келади. Бир қараганда, бу нарсаларга асосий қоидаси итоат қилиш бўлган мусулмонча маслак билан европача эркин қараш ўртасида бирор-бир муштараклик йўқдай туюлади. Лекин Авлоний бу манбаларнинг тўғрилигини Қуръон воситасида исботлаб бера олди ва шу асосда мусулмонлар учун илғор ахлоқ қоидаларини ишлаб чиқди. У умуминсоний инсонпарварлик ахлоқи асосида шаклланиши, амалий йўналишга эга бўлиши ва тараққиётга оқилона хизмат қилиши керак. Авлоний «сабр», «садоқат», «олиҳимматлилик», «ҳилм», «интизом», «виждон», «адолат», «аноният» (худбинлик) «раҳоват» (дангасалик) «атолат» (ялқовлик) каби инсоннинг ахлоқий-руҳий тавсифини беради. Шу билан бирга, ушбу категориялар таҳлили асар муаллифи томонидан жамият талабларига жавоб берадиган ёш авлодни тарбиялаш масалалари орқали амалга ошир ил ади. Чунончи, интизом тўғрисида гапирар экан, А.Авлоний уни алоҳида бир кишининг хусусияти эмас, балки бирмунча кенг-жамиятдаги ишларнинг аҳволи нуқтаи назаридан кўриб чиқади. У «ҳар бир миллатнинг тараққий ва таолийси ишларини вақтида низомдан чиқармай, тартиби ила юритмакға боғлидур» 26 . 23 Авлоний А. Туркий Гулистон ёхуд ахло қ // Танланган асарлар. Тошкент, 1998. 34-бет. 24 Ў ша ерда. 34-бет. 25 Ў ша ерда. 184-185-бетлар. 26 Авлоний А. Туркий Гулистон ёхуд ахло қ . 52-б.Абдулла Авлоний Авлоний шахснинг шаклланишида тарбия етакчи роль ўйнашига алоҳида урғу беради. Унинг нуқтаи назарига кўра, инсон истеъдодли ва иқтидорли, эзгулик ва ёвузликни фарқлашга лаёқатли қилиб яратилган, лекин бу хусусиятлар тарбия жараёнида ривожланади ва бунда ахлоқ муҳим роль ўйнайди. Шундай қилиб, маънавият ва ахлоқ масалалари жадидларнинг диққат марказида туради. Улар ушбу масалаларни илгари суриш билан бирга, ўзлари ҳам бу соҳада дунё тажрибаси унсурларини ўзига сингдирган «янги мусулмон ахлоқи»нинг намояндалари эдилар. Совет даврида - 20-йилларнинг иккинчи ярмидан бошлаб жадидчилик мафкуравий танқид нишонига айланди. Бухородаги жадидчилик ҳаракатининг раҳбарларидан бири, кейинчалик эса Ўз ССР ҳукуматининг биринчи раиси (1924-1937) бўлган Файзулла Хўжаев ушбу ҳаракатнинг бевосита иштирокчиси сифатида унинг тарихини ёритиб, жадидчиликка холис баҳо берган . Ўзининг «Бухоро инқилобининг тарихига материаллар» тадқиқоти учун у 1927 йилда партия съезди минбаридан туриб «жадидчиликни идеаллаштириш»да айбланади. Хусусан, унинг қуйидаги сўзлари Компартия раҳбарияти учун кечирилмас бўлди: «Ўрта Осиёда миллий-инқилобий ҳаракатни бошқаришга қодир кадрларни етиштириб бергани учун биз айнан жадидлардан миннатдормиз» 27 . Жадидчилик гўёки «омма онгини миллатчилик ғоялари билан заҳарлаш ва уни инқилобий курашдан четга торитиш» мақсадида ташкил этилган реакцион буржуа- миллатчилик йўналиши деб эълон қилинди, жадидларнинг ўзлари эса қатағон қилинди 28 ва маҳв этилди. Жадидчилик большевиклар томонидан шунинг учун йўқ қилиндики, улар ишлаб чиққан миллий-давлатчилик қурилиши ва жамиятни мустамлакачиликнинг боши берк кўчасидан олиб чиқиш концепцияси мустабид совет тузуми учун жиддий муқобил эди ва унга ҳалокат хавфини туғдирарди. Ўзининг фожиали якунига қарамай, жадидлар томонидан асос солинган миллий-тараққийпарварлик ҳаракати миллий ўзини ўзи англашнинг ўсишига имкон яратди, миллий-озодлик мафкурасининг вужудга келиши ва ривожланишида муҳим роль ўйнади. 27 Хўжаев Ф. Жадидчилик // Очерки революционного движения в Средней Азии. Москва, 1926. 28 История философии в 6-томах. Т.5. М., 1961. 385-б. Қ уйидаги парча совет даврида жадидчиликка берилган ба ҳ оларнинг типик намунаси бўлиб хизмат қ илиши мумкин: "Жадидчилик демократик мафкуранинг Қ озо ғ истон ва Ў рта Осиёнинг ижтимоий- и қ тисодий қ оло қ лиги туфайли ушбу буржуа-миллатчилик мафкурасининг синфий мо ҳ иятини тушуниб етмаган кўпчилик намояндаларига зарарли таъсир кўрсатиб, Қ озо ғ истон ва Ў рта Осиёнинг ил ғ ор ижтимоий фикри тара ққ иётига катта зиён етказди" ( Ў ша ерда. 386-б). Адабиётлар : 1. Фалсафа. Қадимий луғат. – Т., «Шарқ», 2004 йил, 154-152 бетлар. 2. Ж.Туленов Жамият фалсафаси. Олтинчи бўлим. – Т., 2001 йил. 3. Фалсафа. Ўқув қўлланма. Э.Юсуповнинг умумий таҳрири остида. – Т., «Шарқ», 1999 йил, 252-255 бетлар. 4. С.Э. Крапивенский. Социальная философия. Учебник дня вузов.- Москва, Гуманиторно-издательский центр «ВЛАДОС», 1998 йил, 3-17 бетлар. 5. В.С.Барулин «социальная философия» Учебник дня вузов.- Москва, ФАИР- ПРЕСС, 1999 йил, 4-8 бетлар.