logo

Узбекистонда юқори малакали спортчиларни психологик жихатдан тайёрлаш ва машқ жараёнини самарали утказиш

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

98.5 KB
Узбекистонда юқори малакали спортчиларни психологик жихатдан тайёрлаш ва машқ жараёнини самарали утказиш Режа: 1. Спортчиларни психологик жихатдан тайёрлаш хақида умумий тушунча. 1. Уқувчиларни жисмоий маданият даси ва спортга қизиқтириш муаммолари. Таянч иборалар : Узбекистон спорти , миллий кураш , қизиқиш , бурч , доимийлик , маъсулият , жисмоний фаолият ва спорт , иродасизлик , достонларда спорт уйинлари , психологик тайёргарлик , 1. Спортчиларни психологик жихатдан тайёрлаш хақида умумий тушунча. Серқуёш мамлакатимиз эндиликда мустақил диёр , уни буюк давлатга айлантириш масъулияти бу улкада яшаётган хар бир онгли кишининг зиммасига тушади . Биз илгари собиқ иттифоқ спорти ва спортчилари билан фахрланардик . Энди эса Мустақил Узбекистонимиз спорчиларининг ютуқлари билан фахрланадиган пайт келди . Жахон миқёсида утказиладиган йирик мусобақада ва олимпиадаларга уз вакилларимизни юборишимиз табиий . Бундай нуфузли мусобақаларда иштирок этиш уз - узидан булмаслиги хаммага аён . Айниқса , Узбекистоннинг қишки олимпиада уйинида иштирок этиб,60 давлат орасида 12-уринни эгаллаш ва республикамиз спортчиларининг 2000 йилда мустақил равишда олимпия уйинларида қатнашишиш бу мухим ходиса булди.Бундан буён Узбекистон хам уз спортчиларини спортнинг барча турлари буйича олимпиадаларга юборилди. Аммо йирик давлатларнинг спортчилари жисмоний ва психологик жихатдан майда давлатларнинг спортчиларига нисбатан устунлик қилганликлари илмий исботланган. Лекин баъзан тасодиф юз бериб,кичик бир давлат вакиллари йирик давлат вакилларига нисбатан кучлилик қилади.Бундай ходисалар спорт амалиётидан маълум.Узбекистон спортчилари,спорт мутахассислари ва мураббийлари олдидаги асосий вазифа ватанимиз спортини қисқа муддат мобайнида дунёдаги йирик ва юксак тараққий этган давлатлардаги спорт даражаси етказиш.Бунинг учун республикамизда барча имкониятлар мавжуд. Мамлакатимизнинг табиати,яъни иссиқ - илиқ иқлимнинг узоқ чузилиши шундай имкониятлардан биридир деса булади.Йил буйи спорт мусобақалари утказиш,унинг барча турларини аъло даражада ривожлантириш шарт-шароитига эгамиз. Олимпиадачилар учун махсус психолог ва мураббийлар рахбарлигида алохида машғулотлар утказиш учун алохида имкониятлар мавжуд. Сунгги йиларда нашр этилаётган спорт адабиётлари, радио эшитирришлари ва телекурсатувларни кузатиб борар эканмиз, айрим давлатлар узларининг табиий ва географик шароитларни хисобга олган холда хар бир спорт тури буйича малакали спортчиларни тайёрлаш услубларини ишлаб чиққанлар. Масалан, Голландияда яхмалак майдонларининг куп булиши конькида учиш спортининг, Америкада сузиш хавзаларининг куплиги яхши сузувчиларни тайёрлашда қул келади. Узбекистонда Сурхондарё, Қашқадарё, Хоразм ва Самарқандда миллий курашнинг яхши ривожланганлигини куриш мумкин. Узбекистон спортчиларидан спортда жахон рекордини урнатиш ёки олимпиада уйинларида ғалаба қилиш учун юксак истеъдодликни, рухий ва жисмоний фаолликни устиришни, спорт мусобақаларда уз кучига ишонч хосил қилишни,тинимсиз машқ қилишни, илмий ишлаб чиқилган психологик услублар билан машқ қилишниталаб этади. Узбекистон олипиадачиларини психологик тайёрлаш усуллар қуйидагилардан иборат: 1. Узбекистон олимпиада командаси спортчиларида рухий ва жисмоний холатнинг вужудга келиш қонуниятларни билиш лозим. 2. Спортчилар узларининг психологик йуналишини билиш билан бирга муайян спорт курсаткичларига эришиш учун сермахсул рухий фаоллик холатини вужудга келтиришга одаталантиришлар зарур. 3. Спортчилар хар қандай шароитда узини-узи бошқариш, жисмоний фаоллик ва ишчанлик касб эта билмоғт керак. 4. Спортчиларда рухий ва жисмоний барқарорлик, чидамлилик каби сифатларни вужудга келтириш, уларнинг чинакам соғлом йигит-қизлар булишига эришиш зарур. Узбекистон уз мустақиллигига эга булган забардаст давлатга айланмоқда. Республикамиз Президенти И.А.Каримовнинг таъбири билан айтганда, «Бизнинг заминимиз баходирлар ва химоячиларимиз булган полвонлар ва ботирларга азалдан бой ва уларни мехр билан парвариш қилиб келмоқда.» Чунки Туркистон халқи азалдан чавандозлик, кураш, ов, ва саёхат билан доимо шуғуланиб келган. Бу машқлар ва уйинлар «Алпомиш», «Қирқиз», «Шохнома», «Манас» каби достонларида куйланиб келинган. Узбекистонда хозирги кунда ташқи, иқтисодий, савдо, маданият ва спорт алоқалари кун сайин ривож топмоқда. Республика спортчилари Корея, Хитой, Фарангистон, Япония, Арабистон, Туркия, Америка каби йирик мамлакатларга бориб уртоқлик учрашувларида иштирок этиб келмоқдалар. Инсон организмининг ақлий, рухий ва жисмоний имкониятлари чексиздир. Бундай хислатларни спортчиларда ривожлантириш ва хаётда амалий қуллашни ёшлик даврдан бошлаш керак. Бунинг учун спортчилар уз фаолият функцияларининг хилма-хил қонунларини билишда, яъни ақлий мехнат унумдорлигини оширишда рухий ва жисмоний фаоллик даражасини устиришда ва инсонни камога етишида рухий фаолликнинг ахамияти каттадир. Бизга маълум булишича, хозирги спортда «аутогенча» машқ қилиш орқали спортчилар рухий ички имкониятлардан тула фойдаланишга эришмоқдалар. Бу услуб хозирги немис психиатери И.Г.Шульц номи билан боғлиқ булиб, жахон буйлаб кенг тарқалган . 2. Уқувчиларни жисмоий маданият дарси ва спортга қизиқтириш муаммолари. Инсон организми ва мияси узининг маълум системалари асосида вақтга қараб иш қобилиятларнинг имкониятларини узгартириб, усиб бориши натижасида ташқаридан олинган турли-туман ахборотларни тула қайтадан ишлаб бериш имкониятига эга. Фаннинг сунгги ютуқлари бизга қуйидаги маълумотларни беради: инсон мисининг тузилиши, унинг ишчанлиги ва куч имкониятлари чексиз. Инсон узининг мехнат жараёнида миянинг фикрлаш қобилиятининг энг оз қисми билан ишлашга одатланган. Агар биз оз миямиз ишлаш имкониятининг ярим кучи билан ишлашга одатланганмизда эди, унлаб хорижий тилларни ва катта эницклопедияларни бошдан охиригача узлаштириб олган булар эдик. Хозирги мактаб ваинстут уқув режаларини уртача оддий киши узлаштириш мумкинлиги аниқланган. Келгусида буюк инсонлар кузга куринмайдиган табиатнинг инсон миясига берган катта кучи, имкониятларини ишлатишга муяссар буладилар. Хозирги вақтда олимлар одамдаги фаол нуқталарнинг ишлаш қонунияти ва фаолиятини чуқур урганмоқдалар. Яқин кунларда бу муаммолар хал қилинса, секин таъсир қилиш орқали инсон фаолиятини бошқариш имконияти туғилади. Бундай бошқариш йули билан инсон фақат касал организмни даволабгина қолмасдан, балки узоқ умр куриш, яхши кайфият ва жисмоний усиш хусусиятига хамэга булади. Бир суз билан айтганда, ёшлар уз организмларининг функцияларини яхши билиши, уз рухий холатининг сирларини урганиши орқали келгусида долзарб муаммоларни ечиш имкониятига эга булади. Шундай қилиб инсон психикасини камол топтириш орқали янада кучлироқ, билимлироқ, ақллироқ ва инсонпарварроқ булиб етишади. Спортчилар хати ва спорт машғулотлари жараёнида психикасини режалаштириш асосида узини-узи бошқариш, такомиллаштириш имкониятларини кенгайтириш мумкин. бу услуб талабига кура спортчи уз олдига аниқ мақсад қуйиши, узининг кучига ишонч хосил қилиши натижасида психика узини-узи режалаштириш имкониятига эга булади. Психика узини-узи режалаштиришда мақсад харакати таянч нуқтасини вужудга келтиради. Агар спортчининг спортга қизиқиши кучли булса, унинг хаётидаги бошқа томонлар хам шунга боғлиқ булади ва шунга буйсинади. Бунинг учун мақсад аниқ ва барқарор булиши шарт. Спортчилар психикасини туғри режалаштириш учун спортчининг мусобақадан олдин пайдо буладиган қалтираш ва жонсизлик холатини бартараф қилиш мақсадида махсус машғулотлар ташкил этиш, ижобий хиссиётларни хосил қилиш, дунё қарашини устириш мумкин. спортчиларни бутун жахондаги янгиликларни, узгаришларни билиб боришга ундаги хақиқатларни очишга, инсондаги табиат гузаллигини хис қилишга, узида юқори инсоний хислатларни намоён қилишга, ички рухий ва жисмоний, ақлий имкониятлрдан самарали фойдаланишга одатлантириш лозим. Бу вазифани бажариш уқитувчилар ва мураббийлар зиммасига тушади. Баъзи уқувчи-ёшларда учрайдиган рухий фаолликнинг заифлиги, дангасалик, фикрлаш қобилиятнинг торлиги, ташаббуссизлик қандай ва қаердан пайдо булади? Табиийки, болаликдан илм-фанга интилиш хаётий заруратдир. Бироқ айрим холларда ота-оналар, тарбиячи ва уқитувчиларнинг эътиборсизлиги натижасида баъзи уқувчилар уз фаолиятларида табиат ва жамият сирларини тушунаолмай турли қийинчиликларга дуч келадилар. Ёшлар эрталабки умумий гимнастика машқлари билан мустақил шуғулланишга одатланмаганликлар сабабли жисмоний, ақлий ва рухий тусиқларга дуч келади. Юксак маънавий ва эстетик хис-туйғуларнинг яхши ривожланмаганлиги айрим уқувчи ёшларнинг жамоат жойларида узини тутишида хам сезилади. Бундай сифатларнинг етишмаслиги уқувчиларни гиёхвадликка берилишига, хатто турли оқимларга қушилиб кетишига хам сабаб булади. Уқувчиларнинг мактабда жисмоний машғулот ва спортнинг одам организмига таъсирини чуқур англаб эгмаслиги, узи севган бирорга спорт тури билан мустақил машқ қилишни урганмаганлиги натижасида талабалик даврида хам жисмоний маданият нормаларини топшириш жараёнида яхши ютуқларга эриша олмайди. Бунинг сабаблари қуйидагилар: ота-оналарнинг уз фарзандларига билим олиш ва мустақил равишда жисмоний машғулот ва спорт билн шуғулланиши учун шарт-шароит ёки режим яратиб бермаслиги: баъзи уқитувчиларнинг уқув дастури ва уқитиш услубларини эгаллашда, мантиқан тушунишда қобилиятсизлиги; уқувчиларда жисмоний харакат ва спортга оид куникма ва малакаларнинг қийинчилик билан хосил булиши; уқувчиларнинг ёшига, қобилиятига, кучига нисбатан қуйилаётган талабларнинг мос келмаслиги; уқувчиларга жисмоний машғулотларнинг мажбуран ургатилиши ва х.к. Бу сабаблар уқувчиларнинг хаддан ортиқ чарчашига ва асабий холатнинг пайдо булишига олиб келади, уларнинг жисмоний маданият дарсига, машғулот ва спортга булган қизиқишларини пасайтириб юборади. Хозирги даврда уқувчиларнинг жисмоний фаолият ва спорт сохаларини яхши узлаштира олмасликлари сабабларини урганиш психология фанининг энг мухим муаммоларидан бири булиб келмоқда. Уқувчиларда жисмоний ва психологик жихатдан қолоқликнинг бир қанча сабаблари мавжуд эканлиги аниқланган: 1) ота-онанинг ичкиликка берилиши оқибатида уқувчи ақлининг пастлиги, жисмоний жихатдан заифлиги; 2) ёшликдан бола тарбиясига алохида эътибор берилмаганлиги ёки мия ва рухий асаб касаллигига чалинганлиги; 3) уқувчининг иродасизлиги сабабли, бирорта фаолият турига қизиқмаслиги. Бу салбий холатлар натижасида уқувчи жисмоний чиниқишда ва билим олишда ночор ахволга тушиб қолган, рухий заифликдан қийналаётган уқувчилар билим олишда ёки жисмоний ва ота-онаси ва жисмоний маданият уқитувчиси томонидан қуллаб-қувватланиши лозим. Баъзи жисмоний маданият уқувчилари бундай уқувчини янада қаттиқроқ тақиб остига олиши, ёмон бахо қуйиши оқибатида унинг жисмоний маданият дарсига ва спортга булган қизиқишини мутлақо пасайиб кетишига сабаб булади. Жисмоний маданият уқитувчисининг уқувчиларга нисбатан эътиборсизлиги ёки етарли даражада назар писанд қилмаслиги уқувчиларнинг жисмоний маданият дарсидаги давоматини пасайтиради, бу уқувчида хавотирланиш ва ташвишланиш холатини вужудга келтиради. Уқитувчининг узлуксиз равишда уқувчи шахсини хурмат қилмаслиги масалан, «Сен гавдангни кутар олмайсан», «Сен хеч қачон иккидан чиқмайсан» каби иборалар билан муносабат қилиш уқувчи психологиясига салбий таъсир курсатади, уқувчи характерида қайсарлик, ужарлик хусусиятларини пайдо қилади. Вахолангки, уқитувчининг узи уқувчиларга жисмоний таълим асосларини ургатишда уқувчини ночор ахволга тушириб қуйганлигини уйлаб хам курмайди. Натижада уқувчининг онгига «Менинг жисмоний заифлигимнинг асосий сабаби қобилиятсизлигимда булса керак», - деган фикр пайдо булади ва уқувчининг рухан қийналишига олиб келади. Хатто баъзи бир уқувчилар жисмоний маданият дарсига қатнашмайдиган, спорт билан шуғулланмайдиган булиб қолади. Уқувчининг спорт билан шуғулланишга лаёқатсизлиги ташқи шароит- ларнинг таъсири натижасида хам булиши мумкин. Масалан, уқувчи агар спорт билан шуғулланиб, фақат бир фандан узлаштиришда орқада қолса, у холат уқувчининг бошқа фанларни яхши узлаштиришга салбий таъсир этмайди. Лекин уқувчининг шу узлаштирмаган фанига булган қизиқиши пасайиб кетади, бундай вазиятда жисмоний маданият уқитувчисининг педагогик махорат қобилияти асосий вазифани бажаради. Унинг педагогик махорати бундай холатга йул қуйилмасликка йуналтирилиши лозим. Уқувчининг жисмоний маданият дарсида спорт турлари буйича белгиланган курсатмаларни нормативларни топшириш жихатидан қобилиятлари хар хил булади: йил давомида жисмоний машғулотлар билан шуғулланиб юрган айрим уқувчилар, баъзи бир сабабларга кура (оилавий жанжаллар ёки организмдаги рухий ва физиологик узгаришлар натижасида) яхши курсаткичларга эриша олмайди. Лекин кутилмаганда «уртача» курсаткичларга эга булган уқувчи нормативларни яхши топширишга муваффақ булади. Бунинг сабаби шундаки, уқувчи хаяжонланган холатида жисмоний қобилиятларини масимал даражада намоийиш қилиш имкониятига эга булмайди. Мактабда жисмоний тарбия уқитувчисининг мақсади уқувчиларнинг севимли спорт машғулотлари ёрдамида дарсга булган қизиқишини ошириш, мустақил машқ қилишига одатлантириш, умилсизликка ва дангасаликка берилишига йул қуймаслик. Жисмоний маданият уқитувчиси мактабдаги психолог ёки тажрибали уқитувчилар билан биргаликда уқувчининг жисмоний маданият дарсига булган қизиқишини ёки спорт турларини узлаштиришдаги рухий ва ақлий тусиқларни енгишда ёрдамлашса, уқувчининг уқиш ва спорт фаолиятида учрайдиган салбий астеник совуб кетиш хиссиётларини уз кучи билан енгиб утишга ургатса, уқувчининг дарсга, спорт билан шуғулланишга булган фаоллик даржаси янада ривожланади. Жисмоний маданият уқитувчиси уқувчини жисмоний машқларни бажараётганида, бошқа бир уқувчи шахси билан тоққосламаслик зарур. Уқувчининг жисмоний маданият дарсига қизиқмаслиги, бирорта спорт тури билан шуғулланишда ялқовлиги, уйга берилган жисмоний машқларни мустақил бажармаслигининг асосий сабаблари, куп жихатдан, мактабда жисмоний маданият дарсининг сифатсиз утказилиши, уқитувчининг жисмоний маданият ва спортга доир билимларининг яхши ривожланмаганлиги, уқувчининг бирорта спорт турига қизиқтиришга ижтимоий тафаккурининг заифлиги, педагогик махорат ва билим малакаларининг яхши таркиб топмаганлигидадир. Айни бир хилдаги қизиқиш-хавасларнинг кучитурли уқувчиларда турли даражада булади. Кучли қизиқиш, купинча, кучли хиссиётлар билан боғлиқ булиб, спортчида эхтирос тарзида намоён булади. Масалан, узбек боксчиси Мухаммадқодир Абдуллаев боксга юқори даражада эхтиросли қизиқиши хада зур хавас, чидам, сабр-тоқат ва саботлилик сингари иродавий сифатларнинг мукаммалиги боис Олипиада чемпиони булди. Мактабда уқувчининг спорт турлари билан шуғулланишига қизиқишининг усиши уқувчининг ички дунёсига, маънавий тарбиясига хиссиётларига хам боғлиқ булади. Уқитувчининг жисмоний маданият дарсини қизиқарли ташкил этиши уқувчиларнинг спортга булган қизиқишларини оширади, уларнинг хотирасида урганилган харакатли уйин турлари ва номларининг узоқ муддат сақланишини таъминлайди, уқувчининг спортга қизиқиши уларда ақлий, ахлоқий сифатларни ривожлантириш билан бирга, уқувчи шахсини туғри йуналтиришга хам катта таъсир этади. Уқувчиларда жисмоний маданият ва спортга қизиқишни устириш учун қуйидагиларга эътибор бериш зарур: 1. Уқитувчи жисмоний маданият дарси жараёнида уқувчилр олдига спорт билан боғлиқ булган муаммоли масалаларни қуйиши ва бу муаммоларни ечишда, хар бир уқувчининг узини мустақил изланишга одатлантириши лозим. нАтижада уқувчи спорт сохасида юқори курсаткичларга эришишда, катта эхтирсолилик билан янги тактик мусобақалашиш услубларини излайди ва қийинчиликлардан қурмайдиган булади. 2. Уқитувчи уқувчиларнинг жисмоний машғулоти ва спорт фаолиятини қизиқарли ташкил этса, дарсда уқувчиларни зериктириб ёки чарчатиб қуймаса, уқувчилар узлари урганаётган хар бир спорт турининг инсон хаёти учун мухим эканлигини тушуниб олади. 3. Утилаётган жисмоний маданият дарс материалларининг мазмуни хаддан ортиқ енгил ёки қийин булса, уқувчилардаги дарсга булган қизиқишини пасайтириб юборади. Бунинг учун уқитувчи уқувчиларнинг ёши, кучи, қобилиятига қараб материаллар танлаши уқувчиларнинг жисмоний сифатларини купроқ кузатиб бориши, бахолаши, текшириши, уларни бажариладиган машқларга қизиқтира билиши лозим. 4. Уқитувчи уқувчиларнинг спорт сохасида етук спортчи булиши туғрисида қанча куп қайғурса, ғамхурлик қилса, уқув ва спорт жараёнларига нисбатан кучли хиссиёт уйғотса, уқувчиларда спортга булган қизиқишлари шунчалик кучли булади. Хозирги даврда баъзи бир жисмоний маданият уқитувчилари дарсни мустахкамлаш ниятида утилган дарсни такрорлайверади, уқувчини зериктирадиган усулублардан фойдаланишга харакат қилади. Лекин бу холат уқувчиларни зериктириб қуяди ва жисмоний маданият дарсидан бездиради. Махсус дарсликлар ва уқув қулланмаларнинг етишмаслиги дарсни ижобий утишига тусқинлик қилувчи омилдир. Аммо уз устида куп ишлайдиган, мустақил ижод қиладиган уқитувчилар бу муаммони бартараф этишга харакат қилади ва педагогик махоратларига таяниб, дарсда уз олдига қуйган вазифаларини масъулият билан уддалайди. Фикримизни қуйидаги холатлар орқали исботлаймиз: Биринчи вариант . Уқитувчи уқувчиларга бирорта жисмоний машқни, масалан, икки оёқда утириб туриш ёки қулда тортилиш машқларини бажарилишни уйга вазифа тариқасида беради. Уқитувчи эртасига уқувчидан машқларни курсатишни талаб қилади. Берилган машқларни уқувчилар бир неча маротаба такрорлаганидан сунг, уқувчиларда сиқилиш ва зерикиш холатлари пайдо булади, натижада дарс тартибсиз утади. Иккинчи вариант. Уқитувчи уқувчиларга узлари севган харакатли уйин ёки жисмоний машқ турлаидан бирини танлаб машқ қилиб келишни тавсия этади. Уқитувчининг бундан утказган дарси, биринчи вариантга қараганда қизиқарли утади. Уқувчининг узи мустақил урганган хар бир машқни бошқа уқувчиларда қизиқиш уйғотади хамда уқувчи хар бир харакатни диққат билан кузатиб боради. Натижада уқувчи хар хил харакатли уйин ва машқ турларини булиб олади. Уқувчиларнинг узлари танлаган жисмоний харакати, машқни бажариш услублари уқувчи шахсини ва ички дунёсини очиб беради. Агар уқитувчи жисмоний маданият дарсида Узбекистонда хизмат курсатган мураббий ва спортчиларнинг хаёти ва фаолиятини уқувчиларга ургатиб, улар хақида қизиқарли маълумотлар бериб борса, дарс жараёнияна хам қизиқарли булади. Спортчилар узларида намоён буладиган қазиқишлар, барқарорлик ёки доимийлик даражаси билан хам бир-биридан фарқ қилади. Баъзи спортчилар буладики, уларда хосил булган муайян қизиқиш-хаваслар доимий булиб умрбод сақланиб қолади. Масалан, Р.Рисқиев., А.Григрян, Мухаммадқодир Абдуллаев сингари спортчиларда булган қизиқишлар доимий ва барқарор қизиқишлардир. Баъзи уқувчилар спортнинг бирор бир турига жуда қттиқ қизиқадилар, мехр қуядилар, лекин уларнинг қизиқиш-хаваслари узоққа бормайди. Бундай уқувчилардаги бирор нарсага, бирор фаолиятга булган зур қизиқиш, урнини дарров бошқа бир қизиқиш, хавас олади. Бундай уқувчиларни қизиқишлари тез узгаради. Уларда пайдо буладиган қизиқишлар нихоятда кучсиз булиб, тез утиб кетади. Бундай уқувчиларда купинча муайян орзу-хаваслар булмайди. Албатта, туғри йулга қуйилган жисмоний машғулот ва спорт ишларининг узиёқ уқувчиларда спортга булган қизиқишни тарбиялайди. Хар қандай жисмоний маданият дарси ва хар қандай спорт мусобақаси уқувчи учун қизиқарлидир. Уқувчиларда жисмоний маданият ва спортга қизиқишни пайдо қилиш ва уни барқарор қилиш мактабдаги жисмоний маданият уқитувчиларига хам куп жихатдан боғлиқ. Уқувчиларда спорт ишларига қизиқишни вужудга келтириш ва унинг барқарорлигини сақлаб қолиш учун аввало, уқитиладиган дарсларнинг эмоционал, ёрқин ва жонли булиши, ташкил этилган спорт мусобақалари келгусида касб эгаллаш, маълумотини ошириш ва соғилигини мустахкамлаш учун зарурлигини уқувчиларга англатиб бориш катта ахамиятга эгадир. Қизиқишлари паст ёки тартибсиз булган уқувчиларнинг маънавий хаёти мазмунсиз ва бетайин булади. Бундай уқувчилар узларининг нима учун яшаётганликларини купинч билмайдилар ва хаётдан уз урнини топишга харакат қилмайди. Уқувчилардаги қизиқишларнинг сусайиб ёки йуқолиб кетиши уларнинг ақлини хам пасайтириб қуяди фаолиятни сусайтириб юборади ва бошқа маънавий фазилатларига путур етказади; уқувчини бекорчиликка мойил, ялқов қилиб. Бундай уқувчилар буш қолган вақтларида нима билан машғул булишларини билмай зерикадилар ёки вақтни утказадиган бирор бекорчи эрмак топишга уриндилар. Муайян спорт билан шуғулланган уқувчилар хар доим тетик, фаол буладилар. Бундай уқувчиларнинг хати маъноли ва сермазмун булади. Улар доим мақсад йулида олға интиладилар. қалбан ватан хиссини, ота-она олдидаги бурч ва маъсулиятларини яхши англай оладилар. ФОЙДАЛАНГАН АДАБИЁТЛАР: 1. Т.Т.Джамгарова, А.Ц. Пуни «Психология физического воспитания ис спорта». –М.:Физкультура и спорт, 1979, стр.15. 2. В.М.Мельников «Психология». –М.: Физкультура и спорт, 1987, стр 46. 3. Д.Ж.Кретти. Кретти Психология в Современном спорте. –М.: Физкультури и спорта, 1978, стр. 134. 4. П.А.Рудик “Психология и Совреннуй спорт”, -М.: Физкультура и спорт, 1973, стр. 29. 5. www.ziyonet.uz