logo

Инкорни –инкор конуни, унинг мохияти. Диалектик ва нигилистик инкорнинг узига хос хусусиятлари

Yuklangan vaqt:

19.09.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

66.5 KB
Инкорни –инкор конуни, унинг мохияти. Диалектик ва нигилистик инкорнинг узига хос хусусиятлари Режа : 1.Инкорни –инкор конуни,унинг мохияти. Диалектик ва нигилистик инкорнинг узига хос хусусиятлари. 2.Ворислик-эскинии инкори ва янгиликнинг икрор килишнинг фалсафий усули сифатида. 3.Мустакилликни мустахкамлаш жараёнида ворисликка муносабат. 4.Ворисликнингт миллий мафкурани шакллантириш комил инсон тарбияси учун ахамияти. Инкорни инкор қонунига мувофиқ объектив воқеликдаги нарса ва ходисалар ривожланиш жараёнида эскининг янги томонидан инкор қилиш шаклида рўй беради. Бироқ эскилик бутунлигича инкор қилинмайди, ундаги ижобий томонлар сақланиб қолади, яъни ворислик рўй беради. Ворислик туфайли янги ривожлана олади. Ворислик нарса ва ҳодисада, шунингдек билишда янги билан эски ўртасидаги объектив зарурий боғланишни англатади. Ривожланиш бурама шаклда, маълум нисбий такрорланишлар асосида оддийдан мураккабга, пастдан юқорига қараб боради. Инкорни инкор қонуни нотирик ва тирик табиатда ўзига хос шаклларда намоён бўлади. Инкорни инкор қонунига мувофиқ объектив воқеликдаги нарса ва ҳодисаларнинг ривожланиши жараёнида эскининг янги томонидан инкор қилиниши рўй беради. Би роқ эскилик бутунлигича инкор қилинмайди, ундаги ижо- бий томонлар сақланиб қолади. Ривожланиш бурама шаклда, маълум нисбий такрорланишлар асосида, оддий дан мураккабга, пастдан юқорига қараб боради. Метафизик йўналиш инкорнинг ижодий яратувчилик ролини тан олмайди. Бундай фарқли ўлароқ, диалектик қараш эски нарсани янги нарса инкор қилишини таъкидлайди. Оламда ҳеч бир соҳада ўзининг илгариги яшаш шаклларини инкор этмайдиган ривожланиш содир бўли ши мумкин эмас. Ҳар бир жараён инкор қилиш жиҳатига эга. Ички зид диятлар туфайли тараққиёт жараёни эртами — кечми эски нарсанинг емирилишига ва янги нарсанинг вужудга кели шига олиб келади. Вужудга келган бу янги нарса эски нинг инкор қилинишидир. "Ҳар бир қарама-қаршиликда бўлган нарса, — дейди Форобий, бошқа томонидан буздирилиши лозим бўлади, биринчи эса ўз табиати билан қарама- қарши томонидан инкор этилган бўлади. Бу эса унинг аслида (субстанция- сида) мавжуд бўлган бўлади" 1 . Эскининг янги томонидан инкор килиниши натижа сида моддий оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг илгарилама ҳаракати содир бўлади. Эскининг ривожланиш жараёнида емирилиши — ин корни инкор қонунининг фақат бир томонидир. Унинг бошқа томонини эскининг емирилиш жараёни билан бир вақтда вужудга келадиган янги нарса қарор топади. Бу янги нарса эскининг ўрнини эгаллаб, ундаги ижобий нарса ларни сақлаб қолган ҳолда янги, янада юксакроқ, илғор ҳолатни ифодалайди. Шундай қилиб, тараққиёт бир-бирини алмаштириб турадиган босқичлардан иборат бўлиб, бир босқич иккин чи босқич томонидан, иккинчиси эса учинчиси томони дан инкор этилади. Эскининг емирилиб, янгининг пайдо бўлиши, тараққиёт жараёнида диалектик инкорнинг икки муҳим ва ажралмас жиҳатидир... Инкорни инкор қонуни қуйидаги бир қатор хусусият лар билан тавсифланади: биринчидан, эскининг янги томонидан инкор этили ши — кишиларнинг онги ва иродасига боғлиқ. бўлмаган объектив жараёндир. Инкор субъектив, ташқаридан ки ритилган фикр эмас, балки объектив жараён тараққиёти нинг босқичидир. иккинчидан, диалектик инкор ташқаридан киритил ган куч ёки ҳолат эмас, балки нарса ва ҳодисанинг ички ривожланиши натижаси, ўзини-ўзи инкор қилишидир. Диалектик инкор нарсани бутунлай йўқ қилиб юборила диган фаолият билан ўхшаш эмас, у шундай инкорки, бу нинг натижасида ривожланиш давом этишига, янги ин кор содир бўлишига имкон яратилади. 1 Абу Наср Форобий. Фозил одамлар шаҳри. -Т.,1993, 133-134-бетлар. учинчидан, диалектика ҳар бир нарса ва ҳодиса учун инкорнинг аниқ тури мавжуддир деб ҳисоблайди. Тасав вур ва тушунчаларнинг ҳар бир тури сингари, буюмлар ҳар бир турининг ҳам ўзига алоҳида инкор тури борки, бунда тараққиёт содир бўлади. тўртинчидан, диалектик инкор тўлиқ инкор бўлмасдан балки эскини янги билан боғлаб турувчи жараёндир. Ди алектик инкор янги билан эски ўртасидаги ворисликни тавсифлайди. бешинчидан, диалектик инкор тараққиётнинг оддий дан мураккабга, қуйидан юқорига боришини тавсифлай ди, бир сифатдан бошқа сифатга ўтилади. Инкорни инкор қонуни объектив оламнинг ва билишнинг турли соҳаларида кўплаб учрайдиган кенг таъсир доирасига эга бўлган қонундир. Агар арпа ерга экилса, у иссиқлик ва намлик таъсирида кўкаради ва ундан ўсимлик пайдо бўлади. Эндиликда арпа (дон) ўзини (ўзи) ин кор этади. Ўсимлик ўсади, гуллайди, чангланади ва ниҳо ят янгидан арпа (дон) етишади, донлар етилади. Пояси қу рийди, яъни инкор этилади. Инкорни инкорнинг натижаси сифатида биз бунда яна аввалги арпа (дон) ни кўра миз, лекин энди бир дон эмас, бир неча дон бўлганини кўрамиз. Инкорни инкор қонуни жамият маънавий ҳаётида ҳам намоён бўлади. Фалсафада инкорни инкор қонуни биринчи бор Гегелғ томонидан таърифланган. Унинг фикрича, дастлабки бир бутун фикр (тезис) бир-бирига зид бўлган ижобий ва салбий, "ҳа" ва "йўқ" дан иборат икки фикрга бўлинади. Бутуннинг иккига бўлиниши — антитезис, инкордир. Қарама-қарши фикрлар кураши охирида бирикиб янги фикр (синтез, инкорни-инкор) ҳосил қилади. Шундай қилиб, Гегелғнинг фикрича, соф ғоя ўз тараққиётида уч босқич дан ўтади: тезис, антитезис ва синтез. Гегелғнинг таъли мотига кўра, нимаики соф ғоянинг ривожланишига ман суб бўлса, у моддий борлиқнинг ҳамма нарса ва ҳодисала рига ҳам мансубдир. Инкорни-инкор қонуни тараққиётда ворислик (илга рилаб бориш, анъанавийлик) ва қайтарилувчанликнинг (даврийлик, эскига қайтиш каби) бирлигини тавсифлай ди. Натижада тараққиёт тўғри чизиқли эмас, балки "бура ма" шаклда амалга ошади. Тараққиёт жараёнининг илгарилаб бориш хусусияти эски ўрнига келадиган янги доимо янги бўлиб қолмасдан, вақт ўтиши билан у ҳам эскиради ва ўз навбатида инкор қилинади. деган маънони англатади. Бунинг натижасида тараққиёт жараёни иккиланма инкор сифатида кўринади. Диалектик инкор тарақкиётни ифодалайди. Масалан, сув қиздирилганда буғга айланади, совитилганда эса яна сувга айланади. Металл қиздирилганда суюқ, совитилган - да эса қаттиқ ҳолатга ўтади. Бу ерда биз бир ҳолатнинг бошқа ҳолат томонидан инкор этилишини кўрамиз. Ле кин бу ерда ривожланиш содир бўлмайди, балки бир ҳоди санинг бошқа ҳодиса билан алмашиниши содир бўлади. Диалектик инкор юқорида кўрсатилган инкордан фарқли ў лароқ шундай зиддиятларни ҳал қилишни мақсад қилиб қўядики, бунинг натижасида тараққиётда юқори босқичга эришилади. Диалектик инкорнинг яна бир муҳим хусусиятини ай тиб ўтиш мақсадга мувофиқдир. Иккинчи инкор эскини емирибгина қолмай, олдинги ривожланишдаги бутун ижо бий томонларни умумлаштиради, яъни синтез қилади. Инкорни инкор ривожланишнинг маълум бир даври ни тугаллайди, лекин у шу билан бирга кейинги ҳаракат учун бошланғич нуқта бўлиб хизмат қилади. Иккинчи инкор ҳаракатнинг шарт-шароитларини ифодалайди. Кўриниб турибдики, инкор тушунчаси даврни ҳам ифода лайди. Бу давр шундан иборатки, маълум жараённинг тугалланиш босқичи янги диалектик давр учун бошланғич нуқта бўлиб қолади ва шундай ҳол чексиз давом этади. Бир муносабатда синтез бўлган нарса бошқа муносабатда янги ривожланишнинг бошланғич нуқтасидан иборат бўлади. Диалектик тараққиёт тўғри чизиқли ҳаракат бўлмай, балки аста-секин кўтарилиб, кенгайиб борадиган, бир-бири билан умумий ворислик йўли билан боғланган юксак бос қичда бошланғич нуқта жиҳатини ўз ичига оладиган бура ма ҳаракатдан иборат.  Тараққиёт айрим ҳолларда қуйига қараб боради. Бунга моддий тизимларнинг емирилиши, материя ҳаракатнинг мураккаб шакллари оддий шаклларга ўтиши мисол бўла олади. Аммо шуни айтиш керакки, тараққиётнинг орқага қайтиши илгарилама ҳаракатдан вақтинча четлашишдир. Ижтимоий тарақкиёт, жамиятнинг ривожланиши ҳеч қачон тўхтаб қолмаслиги қонуний ва ўзгартириб бўлмай диган жараёндир. Ривожланишнинг пастдан юқорига кўтарилувчи йўна лишини диалектик тушуниш доиравий ҳаракат тўғриси даги метафизик назария билан ҳеч қандай умумийликка эга эмас. Баъзи бир олимлар дунёда бўлаётган баъзи босқ ичларнинг қайтарилишини оддий эскиликка қайтиш деб ҳ исобломоқдалар. Уларнинг фикрича, табиат ва жамият ҳаётининг ибтидоси ва интиҳоси бутунлай мос келувчи маълум давр цикл ёки айланма бўйича бўлади. XVIII аср да яшаган италиялик файласуф Ж.Б.Виконинг таъкидла шича, жамият ўз тараққиётида уч даврни босиб ўтади эмиш, чунончи: 1) болалик даври. Бу даврда диний дунёқараш ва зўравонлик ҳукмронлик қилади; 2) ўсмирлик даври. Бу даврда аристократлик, рицарлик ва етуклик равнақ топа ди; 3) етуклик даври. Бошқа бир файласуф О.Шпинглер жамият ўзининг ривожланишида бунёд бўлиш (1), гуллаб яшнаш (2), инқи розга юз тутиш (3) даврларини бошдан кечиради, дейди. Унинг фикрича, инсоният тарихининг ҳозирги босқичи инқирозлар давридирки, шунга кўра ҳозирги замон маданиятининг барча ютуқлари бутунлай йўқ қилиниши ло зим эмиш. Инглиз тарихчиси Тойнбининг таъбирича, жамият та рихи қоронғи ва ўзаро алоқада бўлмаган цивилизациядан иборат. Ҳар қандай цивилизация бир ривожланиш босқ ичларини босиб ўтади: баҳор ва ёз, куз ва қиш, ёки бола - лик, усмирлик, етуклик ва карилик. Тойнбининг кўрсати шича, Ғарб цивилизацияси етуклик босқичидадир ва у келажакда ривожланиш хусусиятига эга. Америкалик про фессор Райт эса жамият тарихи маълум бир босқичлар дан, яъни қахрамонлик асри, ғалаёнлик вақти ва тикла ниш даврларининг шу тахлитда такрорланишидан иборат, деб тасвирлаб беради. Унинг фикрича, ҳозирги цивилиза циядан кейин инсоният фақат орқага қайтиш билан ри вожланармиш. Тараққиёт юқорига кўтарилиш хусусиятига эга бўлиб, у оддийдан мураккабга, пастдан юқорига томон боради. Масалан, микрооламда ривожланишнинг илгарилаб бо риши кимёвий элементларда атом ядроси, атомларнинг молекулаларга ва кейинроқ микроскопик жисмларга айланишида, коинотда эса унинг жисмларининг газ ва чанг симон материдан вужудга келишида намоён бўлади. Но органик материянинг органик материяга айланиши, ҳай вонот оламидан инсониятнинг ажралиб чиқиши ҳам бунга ёрқин мисол бўла олади. Ижтимоий ривожланиш ҳам та раққиёт сари бораяпти. Эскининг ўрнига янгининг келиши унинг кундан-кунга мустаҳкамланиши, ривожланиши ва уларнинг ажралмас лиги тараққиётнинг бошланиш хусусиятини белгилайди. Янги эскининг ўрнини эгаллаб боришда эскидан ижобий муҳим томонларни ўзида мужассамлаштириб, юқорироқ сифат хусусиятларга айланади. Эскининг ўрнига келган янги дастлаб имконият кўринишида бўлади. Бу имкони-ятнинг воқеликка айланиши маълум шарт-шароитлардагина амалга ошади. Ижтимоий ҳаётда янгиликнинг ғала бага эришувини таъминлашда кишиларнинг фаолияти за рурдир. Инкорни инкор қонуни мустақиллик ва бозор иқтисо диёти жараёнида рўй бераётган ҳодисалар моҳиятини ил мий англашда катта аҳамият касб этяпти. Янги жамиятни барпо этишга қаратилган ўзгаришлар ҳамма нарсани ян гидан барпо этишни билдирмайди. Аксинча, жамиятимиз тараққиёти жараёнида эришилган ижтимоий — иқтисо дий, маданий, маънавий ютуқларни сақлаб қолиш, улар ни янада бойитиб ривожлантиришдан иборатдир. Бу маз кур қонуннинг талабидан келиб чиқадиган муҳим хулоса лардан биридир. "Бизнинг тушунишимизча, — дейди И.А.Каримов, — қо тиб қолган эски ақидалардан воз кечиш — ўз тарихий ў тмишимиздан воз кечиш дегани эмас. Бу бирёқлама ва тор фикрлашдан воз кечиш демакдир" 1 . 1 Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бусағасида: хавфсизлик таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. - Т. : Ўзбекистон, 1997, 151-бет. Юқорида биз фалсафанинг учта асосий қонунлари маз мун-моҳиятини тавсифлаб беришга ҳаракат қилдик. Эн диликда шуни эслатиб ўтиш жоизки, оламни англашда мазкур қонунларни эътиборга олиш, уларнинг талабларига мос равишда фикрлаш ва амал қилиш катта метолодо лик аҳамиятга эга. Фалсафий тафаккурлаш воқеликдаги нарса ва ҳодисаларга хос бўлган барча алоқаларни, зиддиятларни, улар нинг тараққиёт қонуниятларини билиш, ҳар томонлама таҳлил қилиш имкониятини яратади. Фалсафа оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг энг умумий алоқадорлик ва тараққиёт қонунлари ҳақидаги фан бўлиб гина қолмасдан, балки тафаккурлаш, фикр юритиш, дунёни билиш ҳақидаги ҳам фандир. Шундай экан ҳар бир инсон ўз амалий фаолияти ва илмий билиш жараёнида фалсафа фанининг мазмун-моҳияти, унинг ранг-баранг лиги, кўп қиррали томон ва хусусиятларини ҳисобга олиб уларга онгли равишда амал қилишлари лозим. Адабиётлар:1.Туленов Ж. Фалсафий маданият ва маънавий камолот Т.:Меҳнат, 2000, 25-57-бетлар. 2.Рустамова М. Ёшларда янгича тафаккур маданиятини шакллантиришнинг фалсафий жиҳатлари.Т:2003 3.   Фалсафа. — Т., Шарқ, 1999. 4. Қ. Назаров тахрири остида Фалсафа асослари. Т. 2005 5.   Основы философии. — Т: «Ўзбекистон», 1998. 6.   Философский энциклопедический словарғ. М. 1999. 7.   Мустақиллик: илмий изоҳли оммабоп луғат. — Т., 1999.