logo

Дунёкараш ва унинг тарихий типлари. Фалсафий дунёкараш, унинг хусусиятлари ва тамойиллари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

55.5 KB
www.arxiv.uz Режа: 1. Дунёкараш тушунчаси, унинг мохияти ва мазмуни. 2. Дунёкарашнинг тарихий типллари. Мифологик ва диний дунёкараш. 3. Фалсафий дунёкараш ва унинг узига хос хусусиятлари. 4. Фалсафий дунёкарашни инсон тафаккур ва турмуш тарзининг шакллантириш хамда такомиллаштиришдаги урни. www.arxiv.uz 1. Дунёкараш кишиларнинг олам хакидаги ахлокий, фалсафий, хукукий, эстетик, илмий, диний ва хоказо карашлари мажмуидан иборат. Дунёкарашда кишиларнинг муайян тарихий даврдаги олам хакидаги умумлашган, яхлит билимлари акс этади. Дунёкарашнинг асосини инсоннинг оламга муносабати ташкил этади. Инсон бутун умри давомида узини ураб олган дунёнинг мохиятини англашга харакат килади. Дунёкарашнинг субъекти инсон (индивид), ижтимоий гурухлар, синфлар, партиялар, жамият аъзолари хисобланади. Дунёкараш кишиларнинг нафакат оламга, балки уз- узларига муносабатини хам ифодалайди. Шу маънода дунёкарашни инсон томонидан оламни ва уз-узини англаш жараёни, деб хисоблаш уринлидир. Дунёкараш узига хос хусусиятларга эга: -Дунёкараш олам ва одам хакидаги яхлит, умумлаштирилган билимлардан иборат. Унда олам, вокеликдаги турли узгаришлар, тараккиёт хакидаги уй-фикрлар, орзу-умидлар, хис-туйгулар, кайфиятлар, билимлар акс этади. -Дунёкараш кишиларнинг амалий фаолиятлари жараёнида вужудга келади ва ривожланади. Инсон фаолияти эса хилма-хил: мехнат, ижтимоий- сиёсий, маънавий сохадаги хатти-харакатлар; шу маънода дунёкарашни англаш ва фаолиятнинг уйгунлиги тарзида ифодалаш мумкин. - Дунёкарашда индивид, ижтимоий гурухлар, синфлар, миллатларнинг яшаш шароитлари, турмуш тарзлари, улар хаётининг табиий-илмий хамда ижтимоий-маънавий омиллари уз ифодасини топади. Дунёкараш кишилар ижтимоий хаёти- ижтимоий борликнинг инъикосидир. Дунёкарашнинг шаклланиши ва ривожланиши узлуксиз тарихий жараён булиб, жамиятдаги узгаришлар, тараккиёт унда уз ифодасини топади. Турли ижтимоий тузумларда дунёкарашнинг узига хос мазмуни ва шакллари вужудга келади ва тараккий этади. - Дунёкараш оламнинг инсон томонидан англанишигина эмас, балки унинг бахоланиши хамдир. Алохида олинган кишилар, ижтимоий гурухлар, www.arxiv.uz синфлар, миллатлар уз манфаатларидан келиб чиккан холда оламни англайдилар, Ундаги предмет, ходисалар, жараёнларга уз муносабатларини билдирадилар, яъни бахолайдилар. Шу маънода дунёкараш деганда уни ташкил этувчи икки элементни, биринчидан, олам хакидаги билимларни, иккинчидан, инсон хаётининг мухим томонини ташкил этадиган кадриятларни тушунмок лозим. Инсон оламни ва уз-узини англаши, уз хатти- харакатларига, максад ва манфаатларига бошкаларнинг нуктаи-назарини хисобга олган холда бахо бериши унинг дунёкарашининг кай даражадалигидан, канчалик мустакил фикр юрита олишидан далолат беради. - Дунёкараш уз ичига дунёни хис килиш, дунёни тушуниш жараёнларида хосил буладиган идрок, кайфиятларни хам камраб олади. Дунёкарашнинг иккита даражаси мавжуддир. Унинг биринчисини, кишиларнинг кундалик хаётини амалий тажрибаси хамда касбий фаолияти асосида тупланган билимлар, тасаввурлар, карашлар ташкил килса, иккинчисини эса илм-фан туфайли тупланган назарий билимлар, гоялар йигиндиси ташкил этади. Уларнинг иккаласи бир-бири билан узвий богланган булиб, бир-бирини тулдиради. 2. Дунёкарашнинг узлуксиз узгариб, янгиланиб, ривожланиб турувчи жараён эканлигини унинг тарихий типларининг шаклланиши ва алмашинувидан хам билса булади. Дунёкарашнинг тарихий типларига мифологик, диний ва илмий- фалсафий дунёкарашлар киради. Мифологик (юнонча – «мифос» - накл, ривоятлар хакидаги таълимот демакдир) дунёкараш жамият тараккиётининг энг бошлангич даврига хос булиб, унда олам ходисалари накллар, ривоятлар, афсоналар асосида тушунтирилади. Мифологик дунёкараш илм-фан тараккий этмаган вактда кенг таркалган булиб, унинг келиб чикиш сабабининг асосини инсоннинг узини куршаб турган оламни билишга интилиш ётади. Мифологик дунёкарашда жамият билан табиат, жонли билан жонсиз нарсалар бир хил тарзда ифодаланади. Унда дунёнинг кандай пайдо булганлиги, оламнинг www.arxiv.uz асосида нима ётиши, нарса ва ходисаларнинг узаро алокадорлиги афсоналар, эртаклар мисолида ифода килинади. Мифологик дунёкарашнинг хусусиятлари: 1. Бу дунёкараш инсоният тараккиётининг энг куйи боскичларига тугри келади. Унда табиат инсондан ажратилмаган холда тасвирланади, табиат ходисалари жонлантирилади, табиатнинг мохияти, хусусиятлари инсонга хос булган хислат-хусусиятлар асосида тушунтирилади. 2. Мифологик дунёкарашда кишиларнинг олам тугрисидаги фикрлари афсонавий кахрамонлар образлари оркали гавдалантирилади. Мифологик дунёкарашда хаёт ва хаёл, фикр ва хис-туйгу, билим ва бадиийлик, объективлик ва субъективлик яхлит холда ифода этилади. Гарчи ижтимоий тараккиётнинг нисбатан кейинги боскичларида мифологик дунёкарашнинг оламни англаш усули сифатида етарли эмаслиги, кишиларни каноатлантирмаслиги равшан сезилиб колган булса-да, у халклар маънавий маданиятининг шаклланиши ва тараккиётига баракали таъсир курсатди, окибатда ривоятлар, халк эпоси, афсоналар, накллар адабиёт ва санъат тараккиётида уз ифодасини топди. 3. Мифологик дунёкарашда табиат ва жамиятнинг, олам ва одамнинг, бир бутун борликнинг умумий бирлиги, ички ва ташки алокадорлиги, инсон ички дунёсининг манзараси узининг дастлабки ифодасини топган. Мифологик дунёкараш билан дастлабки содда фалсафий карашлар омухтаси сифатида диний дунёкараш уз-узидан шаклланган. Мифологияда нарса ва унинг образи, моддийлик ва маънавийлик бир-биридан ажралмаган яхлит холатда тавсифланса, диний дунёкараш буларни бир-биридан ажратиб тавсифлайди. Диний дунёкараш тарихий тараккиётнинг нисбатан кейинги боскичларида вужудга келган булиб, у оламни, табиий ва ижтимоий ходисаларни илохий кучлар таъсири ва муъжизасига боглаб тушунтиради. Шу билан бир каторда диний дунёкараш табиат, олам борлигидан ташкари www.arxiv.uz илохий борликнинг мавжудлигини тан олади. Диний дунёкарашнинг хусусиятлари: -Диний дунёкарашнинг мохиятида Олий ибтидони барча нарсалар, бутун оламнинг яратувчиси ёки биринчи сабаб, деб тан олиш ётади. -Диний дунёкарашнинг асосини диний имон ва эътикод ташкил этади. Диний имон Олий ибтидо (худо, олий рух ва х.к.)га сигинишни, шунингдек, кишилар онгидаги диний тасаввурлар, карашлар, образларни уз ичига олади. -Диний дунёкараш, хиссий-эмоционал хусусиятга эгадир. -Диний дунёкараш диний акидаларда уз ифодасини топади, хар бир диннинг уз акидалари мавжуд. -Диний дунёкараш таркибига сигиниш, тоат-ибодат килиш, урф-одат, расм-русум, маросимлар системаси киради. -Диний дунёкараш на факат инсон онгига, шу билан бирга унинг рухиятига каратилган булиб, у турли хикматлар, афсоналар, фалсафий фикрлар оркали шакллантирилади. Диний дунёкараш хакида фикр юритганда, унинг мазмунида кишиларнинг ахлок-одоб хакидаги минг йиллар давомида туплаган билимлари ва тарихий тажрибалари акс этганлигини, дин узок даврлар мобайнида одамларни тарбиялашга йуналтирилганлиги, у одамларни бахамжихат яшашга ундаганлигини унутмаслик лозим. Дин маънавий маданиятнинг таркибий кисми эканлигини унутмаган ва диний кадриятларни хурмат килган холда, фукороларни, айникса ёш авлодни замонавий, дунёвий фанлар асосида дунёкарашини шакллантириш замон талаби эканлигини унутмаслик керак. И.А.Каримов таъкидлаганидек, «Биз бундан буён хам ахолини энг олий рухий, ахлокий ва маънавий кадриятлардан, тарихий ва маданий меросдан бахраманд килиш тарафдоримиз. Лекин биз хеч качон диний даъватлар хокимият учун курашга, сиёсатга, иктисодиёт ва конунчиликка аралашиш www.arxiv.uz учун дин байрок булишига йул куймаймиз. Чунки бу холни давлатимизнинг хавфсизлиги, баркарорлиги учун жиддий хавф-хатар деб хисоблаймиз» 1 : 3. Мифологик ва диний дунёкарашларда фалсафа унсурлари хам булиб, дастлаб эрамиздан аввалги туртинчи, учинчи минг йилликларида кадимий Шарк мамлакатларида илмий фикрлар, у билан боглик равишда оламни фалсафий англаш вужудга кела бошлаган. Фалсафий дунёкарашнинг узига хос томонлари куйидагилардан иборат: -фалсафий дунёкараш оламни фан ва аклга асосланган холда тушунтиришдир. Шу маънода фалсафий дунёкараш дастлаб илмий дунёкарашнинг синоними тарзида вужудга келган. -фалсафий дунёкараш кишиларнинг олам хакидаги яхлит тизимга солинган билимлари йигиндисидир. Шу маънода фалсафий дунёкараш табиат, жамият, инсон маънавий ривожланишининг энг умумий конуниятлари тугрисидаги маълумотларни узида мужассамлаштиради. -Фалсафий дунёкараш оламни кандай булса, шундайлигича, хеч кандай кушимчаларсиз тушунтиради. Олам эса мураккаб, у ноорганик ва органик олам, табиат, инсон ва жамиятни ташкил этувчи нарсалар, ходисалар йигиндисидан иборат. - Илмий фалсафий дунёкарашга мувофик нотирик ва тирик табиат, жамики нарса ва ходисалар, бутун мавжудот доимо харакат, узгариш, тараккиётда; оламда хеч кандай нарса, ходиса йукки, у уз-узича мавжуд булсин. Барча нарса ва ходисалар узаро бир-бирлари билан боглик, бири иккинчисига таъсир курсатади. Бу богликлик, алокадорлик уларнинг доимий равишда узгариб, ривожланиб туришига олиб келади. - Илмий фалсафий дунёкараш куйидаги тамойилларга амал килади: -Илмийлик -Максадлилик. -Тарихийлик -Гоявийлик. -Мантикийлик Назария ва амалиётнинг 1 Каримов И.А. ¤збекистоннинг сиёсий-ижтимоий ва и³тисодий исти³болининг асосий тамойиллари. Т., 1995 йил, 55-бет. www.arxiv.uz -Универсаллик. бирлиги. 4. Фалсафий дунёкараш кишиларнинг фикрлаш маданиятини, ички маънавий дунёсини илмий асосда шакллантиради. -Фалсафий дунёкараш инсоннинг оламни, жамиятни, унда узининг тутган урнини илмий англаш имкониятларини беради: кишиларда содир булаётган вокеа-ходисаларга мустакил ёндошишни, уз фикри, нуктаи- назарига эга булишни тарбиялайди.