logo

Фаннинг қисқача ривожланиш тарихи. «ЭТНА» фанининг электроэнергетика йўналиши фанлари билан боғлиқлиги.

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

48 KB
Фаннинг қисқача ривожланиш тарихи. «ЭТНА» фанининг электроэнергетика йўналиши фанлари билан боғлиқлиги. Режа: 1 . Фаннинг қонуниятлари яратилиши ҳақидаги тарихий маълумотлар. 2. «ЭТНА» фанини электроэнергетика йўналиши фанлари билан боғлиқлиги. 3. Фаннинг электротехника умумий таълим тармоғида тутган ўрни. 1. Фаннинг қонуниятлари яратилиши ҳақидаги тарихий маълумотлар. Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг ўтган вақт давомида бутун ҳалқ хужалигини кенг электрлаштириш бўйича кўпгина муҳим ишлар амалга оширилди. Мухандис-магистр ва бакалаврлар мамлакатимиз олдида турган йирик вазифаларни илмий асосларда муваффақиятли хал қилишлари учун кенг назарий билимларга эга бўлишлари ва уларни амалиётда тадбиқ эта олишлари зарур ва шартдир. «Электротехниканинг назарий асослари» курсида назарий масалаларни кўриб чиқиш амалиётдаги масалалар билан ўзвий боғлиқлиги сабабли ушбу курс мухандис ва бакалавр-электрикларни тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади. Россияда электр тўғрисидаги дастлабки изланишлар рус олими, академик М.В.Ломоносов томонидан амалга оширилган. Унинг таклифига кўра 1755 йилда Россия Фанлар академияси «Электр кучларининг ҳақиқий сабабларини аниқлаш ва унинг тўғри назариясини яратиш» мавзусида танлов эълон қилган. М.В.Ломоносовнинг замондоши рус академиги Ф.Эплинусга термоэлектр ҳодисалари ва электростатик индукцияни кашф этилиши тегишлидир. Айниқса унинг Россия Фанлар академиясида 1758 йилда «Электр кучлари ва магнитизмни бир хиллиги» мавзусидаги маърузаси диққатга сазовордир. Электр зарядланган жисмлар ва магнит қутбларининг механик таъсирини миқдорий нисбатларини биринчи бўлиб француз олими Кулон 1875 йилда аниқлади. Шу вақтнинг ўзида Кулон электр зарядлари ва магнит массалари ўртасидаги катта тафовутлар борлигига эътиборни қаратди. Магнит ҳодисаларининг ҳақиқий табиатини очилиши ўтган XIX асрнинг бошларига тўғри келди. 1820 йилда Эрстед электр токининг магнит стрелкасига механик таъсирини курсатувчи тажрибаларни ўтказди. Шу йилнинг ўзида Ампер токли соленоид ўзининг таъсирига кўра магнитга ўҳшашини исботлади ва доимий магнитларни ҳосил бўлишининг ҳақиқий сабаби магнит жисм ичидаги қандайдир кичик элементар контурлардан оқаётган электр токидир деган фаразни ўртага ташлади. Шундай қилиб, амалда магнит массалари мавжуд эмас эканлиги тўғрисидаги тассавурга келинди. 1831 йилда Фарадей электромагнит индукцияси ҳодисасини кашф этди. 1833 йилда рус академиги Э.Х.Ленц биринчи бўлиб ўта муҳим ҳолатни, яъни Эрстед ва Фарадей томонидан кашф этилган ҳодисаларнинг умумийлиги ва бири-бирига айланиши мумкинлигини кашф этди. Э.Х.Ленц электродинамиканинг фундаментал тамойили – индукцияланган токнинг йўналишини аниқловчи электромагнит инерцияси тамойилини яратди. Электромагнит майдони назарияси Максвелл томонидан 1873 йилда “Электр ва магнитизм тўғрисида трактат“ асарида яратилди. Ушбу назариянинг янада ривожлантирилиши ва амалдаги тажрибалар билан тасдиқланиши 1886-89 йилларда немис олими Г.Герц томонидан амалга оширилди. Электромагнит ҳодисаларига асосланган назарияларнинг тараққиёти даврида электр ва магнит занжирлари назарияси ҳам яратилди ва ўз ривожини топди. Электр занжирлари назариясига 1827 йилда Ом, 1841 йилда Жоуль, 1842 йилда Ленц ва 1847 йилда Кирхгофлар томонидан кашф этилган қонунлари асос солган. Ушбу назариянинг кейинги тарққиётига кўпгина давлатлар олимлари катта хисса қўшдилар. Ҳозирги замонавий электроэнергетика тизими, радиотехника ва электр ўлчов аппаратлари, автоматли назорат қилиш ва бошқариш тизимлари, тез ҳаракат қилувчи ЭХМ лари ва бошқа қурилмаларнинг ўта мураккаблашиб кетиши шароитида таҳлил қилишнинг шундай умумлаштирувчи усулларини яратиш зарурияти ҳосил бўлмоқдаки, улар ёрдамида ушбу мураккаб тизимлар ва электр занжирларининг таркибий қисмлари бўлган тўлиқ алоҳида комплекслар ўзларининг умумлаштирилган параметрлари ёрдамида таҳлил қилинади. Занжир элементларининг шундай комплекслари бўлиб, масалан, электр энергиясини ишлаб чиқарувчи генерация қурилмалари, электромагнит энергиясини ўзатувчи ёки ўзгартирувчи қурилмалар (Электроэнергетика тизимида); радио ва телеэшиттиришлар тизими, симли алоқа тизимлари ва бошқа назорат ҳамда бошқаришга мўлжалланган замонавий тизимларда электромагнит сигналларни ишлаб чиқарувчи генераторлар, кучайтиргич ва ўзгартиргичлар: ЭХМ ларидаги дифференциялаш, интеграциялаш, мантиқий жараёнларни бажарувчи блоклар ва ҳоказолар қабул қилиниши мумкин. Ушбу алоҳида комплекслар ўз таркибига занжирнинг алоҳида чизиқли элементларини олади. Масалан, параметрлари токка боғлиқ бўлмаган резисторлар, индуктив чўлғамлар, конденсаторлар ва чизиқли бўлмаган, параметрлари ток ёки кучланишга боғлиқ бўлган электрон лампалар, транзисторлар, ферромагнит ўзакли индуктив ғалтаклар ва ҳоказо. Ушбу элементлар комплекслар ичида ҳар хил усулларда бир-бири билан боғланиб анча мураккаб электр занжирларини ҳосил қилади. Комлексларнинг ўзлари ҳам ўз навбатида ҳар-хил усулларда бир-бирига боғланиб мураккаб тизимларни ҳосил қилади. Мураккаб тизимларни таҳлил қилишнинг умумлаштирилган усуллари ҳам электр занжирларининг асосий физикавий қонунлари - Ом ва Кирхгоф қонунларига асосланган. Баён этилганлар юқори даражали илмий электротехник таълим олишни ташкил этишга нисбатан алоҳида талабларни кўяди. Мана шу талабларга жавоб берувчи фан сифатида «Электротехниканинг назарий асослари» фани яратилган ва ривожланиб келмокда. Ушбу фаннинг биринчи, энг қисқа, қисми «Электромагнит майдон назарияси ҳамда электр ва магнит занжирлар назариясининг асосий тушунчалари ва қонунлари» деб номланиб, ўз ичига физика курсидан маълум бўлган тушунча ва билимлардан фойдаланган ҳолда электромагнит ҳодисаларни ёритиб берувчи тушунча ва қонунларни умумлаштиради, электр, магнит занжирлари назариясига тегишли тушунча ва қонуниятларни ривожлантириб берувчи таърифлар ва аниқликларни ўз ичига олади. Биринчи қисм «Физика» ва «Электротехниканинг назарий асослари» фанлари ўртасида боғловчи курс вазифасини ўтайди ҳамда электр ва магнит занжирларида, электромагнит майдонларида содир бўладиган жараёнлар тўғрисида физикавий тушунчалар ва тасаввурларни беради. 2. «ЭТНА» фанини электроэнергетика йўналиши фанлари билан боғлиқлиги. «Электротехниканинг назарий асослари» фани умум техника фанлари ичида Электроэнергетика, Элекротехника, Электромеханика, Автоматика, Телемеханика, Информацион ўлчаш ва ҳисоблаш техникаси мутахассисликларига кадрларни тайёрлашда асосий ўринни эгаллайди. Хусусан, «Электроэнергетика» йўналишида ўқитилаётган «Электротехника материаллари», «Электроника асослари», «Электромеханика», «Электр энергиясини ишлаб чиқариш, ўзатиш ва тақсимлаш», «Ўтиш жараёнлари» каби фанлар билан ўзвий боғланган. Санаб ўтилган фанлардан назарий билимларни «Электротехниканинг назарий асослари» фанидаги дастлабки билимларсиз эгаллаб бўлмайди. Аммо «ЭТНА» курсини ҳам «Физика», «Олий математика» курсларидаги тегишли назарий маълумотларни тушунмасдан тўлиқ урганиб бўлмайди. Фанни чукўр ўрганиш учун лаборатория ишларининг аҳамияти беқиёсдир. Аниқ бажарилган тажриба ишлари талабанинг фикрлашига катта ижобий таъсир курсатади. Шу билан бир қаторда ўқитувчи иштирокида ва мустақил топширик сифатида олинган ҳисоб-графика ишларини бажариш талабанинг дунё қарашини ҳамда мантиқий фикрлашини ривожлантиради. 3. Фаннинг электротехника умумий таълим тармоғида тутган ўрни. ҳар қандай занжирдаги энергетик жараёнларни тўғри тушуниб етмасдан электр энергиясини ишлаб чиқариш, ўзатиш ва истеъмол қилишнинг туб моҳиятини англаш мумкин эмас. Электр энергиясининг мураккаб қирраларидан унинг кўзга кўринмаслиги, ранг ва хиди йўқлиги, энг асосийси инсон танаси билан токли ўтказгичга тегиши натижасида сезиши ҳисобланади. Кўп ҳолларда инсоннинг ток таъсирига тушиб қолиши салбий оқибатларга олиб келади. Занжирдан ток юриши учун учта асосий шартнинг бажарилиши ҳар бир электр энергетикаси қурилмасига тегишли. Бўларга: 1) ўзгарувчан ёки ўзгармас ток манбасининг мавжудлиги; 2) ўтказгич ва истеъмолчининг мавжудлиги; 3) 1 ва 2 даги шартлар ўзаро контур ҳосил қилиши ҳамда ушбу контурнинг берк бўлиши киради. Берк контурлардаги электромагнит энергиясининг занжирнинг асосий элементлари ҳисобланган актив қаршилик ( r ), индуктив қаршилик ( L ) ва сиғим қаршилиги (С) да ўзгартирилиши, бу жараёнлардаги қонуниятлар таҳлили мазкур тўпламда қаралади. Назарий билимларни пухта эгаллаш талабаларни бошқа мутахассислик фанларидан сифатли билим олиши учун асос бўлади. Шу сабабли «Электротехниканинг назарий асослари» фанининг умумий таълим тармоғида тутган ўрни беқиёсдир. Адабиётлар 1 . Идельчик В.И. Электрические системы и сети. - М. Энергоатомиздат, 1989, 592 с. 2. Электрические системы. Электрические сети: Учебное пособие для вузов/Под ред. А.В.Веникова и В.А.Строева. – М.: Высшая школа. 1998. – 512 с. 3. Блок В.М. Электрические сети и системы. - М.: Высшая школа, 1986, 430 с. 4. Ғойибов Т.Ш. Электр тармоқлари ва тизимлари. Мисол ва масалалар тўплами. Ғ Тошкент.: ТошДТУ, 2006.