logo

Табиатда организмлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар Рақобат. Йиртқичлик. Паразитлик. Симбиоз

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

50.5 KB
www.arxiv.uz Режа: 1. Табиатда организмлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар Рақобат. 2. Йиртқичлик. Паразитлик. Симбиоз www.arxiv.uz Табиатда ҳар хил турлар, популяциялар ва организмлар ўзаро жуда мураккаб ва хилма-хил озиқланиш ва ҳудудий муносабатларга киришади. Умуман ўзаро муносабатга киришмаган тур, популяция ёки бошқа гуруҳлар бўлмайди. Организмлар ўртасидаги муносабатлар рақобат (конкуренция), йиртқичлик, паразитлик ёки симбиоз шаклида намоён бўлиши мумкин. Рақобат. Рақобат бир тур индивидлари ва популяциялар ўртасида содир бўлади. Бундай рақобат озиқ ва сув топиш, пана жой, тухум қўйиш жойини танлаш ва бошқа сабабларга кўра пайдо бўлади. Рақобат яшаш шароити, озиқ ва жойга талабига кўра ўхшаш бўлган турлар ўртасида пайдо бўлади . Бундай ўхшашлик қанча кўп бўлса, рақобат ҳам шунча кучли бўлади. Бунинг натижасида рақобатга бардош беролмаган индивидлар нобуд бўлиб, табиий танланиш содир бўлади, Йиртқичлик. Йиртқич билан унинг ўлжаси ўртасида муносабатлар ҳар қандай экосистема учун хос бўлади. Йиртқичлик икки организмдан бирининг иккинчиси еб қўйишидан иборат муносабат ҳисобланади. Масалан, ўсимликхўр ҳашаротлар (ширалар, қандалалар) ни йиртқич, қўнғизлар ва чумолилар ейди. Бу йиртқичлар ҳам ўз навбатида бошқа йирикроқ ҳашаротлар (масалан, бешиктерватарлар) га ем бўлади. Йиртқичлик фақат ҳайвонлар ўртасида эмас, балки ўсимликлар билан ҳайвонлар (масалан, ҳашоратхўр ўсимликлар), замбуруғлар билан ҳайвонлар (йиртқич замбуруғлар билан тупроқ нематодалари) ўртасида бўлиши мумкин. Йиртқичлик ҳеч қачон ўлжани тамоман қирилиб кетишига олиб келмайди. Акс ҳолда ўлжани қирилиб кетиши йиртқични ҳам очликдан ўлиб кетишига сабаб бўлар эди. Масалан, ҳар йили шимол буғуларининг фақат 25% бўриларга ем бўлади. Буғулар популяцияси ҳам ҳар йили таҳминан шунча миқдорга кўпайиши аниқланган. Йиртқичлар энг кучсизланган, касал ҳайвонларни биринчи навбатда тутиб ейди. Бу билан улар ўз ўлжаларининг наслини яхшиланишишига ёрдам www.arxiv.uz беради; касалликни кенг тарқалишига йўл қўймайди. Бунинг натижасида табиатда табиий танланиш содир бўлади. Паразитлик . Паразитлик икки организм ўртасидаги ўзаро рақобатлик муносабати бўлиб, улардан бири, яъни паразит ўз хўжайини танаси ҳисобидан озиқланади, унга зиён етказади, лекин уни бирданига ўлдирмайди . Чунки хўжайини ўлиши паразитни ҳам ўлимга олиб келар эди. Паразит билан унинг хўжайинининг биргаликда эволюцияси натижасида улар ўртасида нисбий мувозанат келиб чиққан. Бу ҳолат иккала организмни ҳам яшаб қолишига имкон беради. Аммо янги пайдо бўлган паразит одатда ўз хўжайини сонининг кескин камайиши, ҳатто бутунлай нобуд бўлиб кетишига олиб келиши мумкин. Масалан, Хитойда ўсадиган каштан пўстлоқ паразит замбуруғига чидамли бўлади. Бу замбуруғ 1904 йилда тасодифан АҚШ га келиб қолган. Америка каштанлари популяциялари бу паразитга чидамсиз бўлгани туфайли кўпчилик дарахтлар нобуд бўлган. Биргаликда эволюция жараёнида паразит организмда хўжайин организми ҳисобидан озиқланиш учун бир қанча мосланиш белгилари пайдо бўлади. Хусусан, махсус ёпишув органлари шаклланади; ҳаракатланиш ва сезги органлари йўқолиб, жинсий органлари кучли ривожланади. Паразитлик ўсимликлар орасида ҳам учрайди. Паразит ўсимликлар бошқа ўсимликлар ҳисобидан озиқланади. Паразит яшаш таъсирида уларда кескин ўзгаришлар содир бўлади. Масалан, зарпечакнинг илдизи бўлмайди; унинг барги эса ёпишиш органи-сўрғичга айланган. Зарпезак фотосинтез хусусиятини йўқотган бўлиб, барча зарур озиқ моддаларни ўз хўжайини танасидан олади. Симбиоз . Симбиоз икки организм популяцияси ўртасидаги ўзаро фойдали муносабатдан иборат. Актиния (ўтроқ яшовчи бўшлик ичлилардан) билан зоҳид қисқичбақа ўртасидаги муносабат симбиозга ёрқин мисол бўлади. Қисқичбақа актинияни топиб олиб, уни ўз устига ўтказиб олади. Актиния ўзининг кўп сонли пайпаслагичлари ёрдамида зоҳид www.arxiv.uz қисқичбақани ҳимоя қилади. Бунинг эвазига актиния қисқичбақа устида сайр қилиб, унинг озиғига шерик бўлади. Симбиоз азот фиксация қилувчи тугунак бактериялари билан дуккакли экинлар ўртасида ҳам кенг тарқалган. Бактериялар атмосфера ҳаво азотини боғлашда ўсимликка ёрдам беради. Бунинг эвазига ўсимлик синтез қилган органик моддалардан фойдаланади. Лишайник танаси ҳам замбуруғлар билан бир ҳужайрали сув ўтлари симбиозидан иборат. Замбуруғ лишайник учун тупроқдан ёки чириётган дарахт танасидан минерал моддаларни шимиб олади. Ўсимлик эса замбуруғ учун органик модда синтезлайди. Симбиоз организмлар бир-бирига жуда мослашиб кетганлиги туфайли баъзан мустақил яшаб қобилиятини йўқотган бўлади; Айрим симбиозлар мустақил яшаб қолганида ҳам бошқа турлар билан рақобатга бардош қилолмайди. Нима учун шундай булади? Ташқи муҳит шароити хилма-хил бўлганида ҳайвонлар ўртасида рақобат турғун бўлиб ҳар иккала тур ҳам яшаб қолади. Йиртқичлик ҳам худди шу қоидага буйсунади. Қандай қилиб йиртқич ҳайвонлар ўтхўр ҳайвонларнинг сонини бошқариб туради? www.arxiv.uz Адабиётлар : 1. Аметов М.Б., Сапарниязов Ж.С. Пустўни Каракалпакии Нукус , 1995 . 2. Аметов М.Б. Редкие и исчезаюшие видў животнўх Каракалпакстана. Нукус, 2002. 3. Бахиев А. Экология и смена растительнўх сообҳеств низовьев Амударьи. Т . , 1985 . 4. Бекназов Р.У., Новиков В. Охрана природў. Т., 1995 . 5. Беляев Д. К., Воронцов Н.Н., Дўмшиц Г.М. Обшая биология. Учебник для 10-11 классов. М.: «Просвеҳение», 1998. 6. www.ziyonet.uz