logo

Шахар ахолисини тоза ичимлик ва (сугорадиган) хужалик сувлари билан таьминлаш

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

85.5 KB
www.arxiv.uz Режа: 1. Сувнинг тирик организм учун аҳамияти. 2. Сувнинг ифлосланиш сабаблари. 3. Сувни юқумли ва юқумсиз касалликларни келиб чиқишидаги роли. 4. Шахар аҳолисини тоза ичимлик ва суғориш сувлари билан таъминлаш тартиби. 5. Шахар аҳолисини сувга бўлган талабини қондиришда қўшимча сув манбаларидан фойдаланиш. 6. Чиқинди сувларни тозалаш методлари. www.arxiv.uz Сув тирик организм учун катта аҳамиятга эга. М аълумки одам организмини 65% ини сув ташкил этади. Организмда кечаётган биокимёвий жараёнларда сув актив қатнашади. Одам организмида сув миқдорини 12% и йўқотилса, киши ҳалок бўлади. Одам организми ортиқча ҳосил бўлган энергияни (терлаш) сув буғлатиш орқали чиқариб юборади. Ҳар хил тирик организмлар тана вазнини, сув хар хил фоизларда ташкил этади, баъзи организмларни (сув ўтлар) тана вазнини 98% ини сув ташкил этиши мумкин. Б ундан ташқари организм ўзига керакли энг муҳим элементларни сув орқали олади. Масалан: йод, фтор, магний, калий, кальций кабиларни. Сув таркибида мазкур элементларни етишмаслиги ёки ортиқса бўлиши киши организмида касалликларни келтириб чиқаради. Шу сабабдан ичимлик сувга турли хил давлат талаблари қўйилади. Кишиларни яшаш жойлари иқлимига қараб сувга бўлган суткалик эҳтиёжлари ҳам ҳар хил бўлади. М асалан: киши бошига суткалик сувга бўлган талаб истеъмол учун 2,5-3 литрни ташкил этади. Аммо иқлими иссиқ мамлакатларда бу миқдор 2-3 хисса ошиши мумкин. Сув истеъмол қилиш мехнатнинг оғир-енгиллигига ҳам боғлиқ. Чўл зоналарида суткалик сувга бўлган талаб 11 литргача етиши мумкин. Демак, тирик организм физиологик эҳтиёжлар учун сарфланган сув ўрнини доимо тўлдириб туришга мажбур. Сувдан фақат физиологик эҳтиёжни қондиришда эмас, хўжаликда бошқа турли мақсадларда ҳам кенг фойдаланилади. К ўриниб турибдики сувнинг физиологик нормаси эмас, балки экологик нормаси ҳам мавжуд. Уй- жой ларни тоза тутиш, ювиниш, кир ювиш кабилар учун анча сув талаб этилади. Сувни шу мақсадлар учун ортиқча исроф қилмай сарфланиши экологик маданиятни юқорилигидан дарак беради. Кишилар сарфлайдиган сув миқдори иқлимга, аҳолини маданий- маиший шароитига, канализация ва водопровод тармоқлари билан таъминланганига хамда бир қанча бошқа омилларга боғлиқ. Турар жойларда хужалик ва истеъмол учун сарфланадиган сув нормалари. www.arxiv.uz Турар жойлар холати 1 киши учун 1 кунда сарфла надиган сув микдори Водопровод ва канализацияси бор, ваннаси йук бинолар. Водопровод, канализация, ванна ва сув исит гичлар билан таъминланган бинолар. Марказлашган иссик ва совук сув билан таъ минланган бинолар 125-160 литр 160-230 литр 230-350 литр Катта шахарларни кўпчилигида ичимлик ва хўжалик мақсадлари учун сарфланадиган суткалик сув миқдори 400-450 литрга тенг. Шуни унутмаслик керакки, хозир ер куррасида миллион йиллар илгари бўлганидек 40000 км 3 чучук сув мавжуд. Бу миқдор шу вақтгача ортгани йўқ лекин аҳоли сони кескин ошиб боряпти. Шунинг учун ҳам аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш масаласи бутун дунё мамлакатлари олдида катта муаммо бўлиб турибди. Сув оркали келиб чикадиган касалликлар. Сув гигиена талабларига жавоб бериши, инсонлар саломатлигига путур етказмаслиги лозим. Сувни хиди, таъми, ранги ўзгарса сув ифлосланган ҳисобланади. Сув таркибини ўзгаришига сувга ташланган чиқиндилар сабаб бўлади. Бундай сувларни ичиш хар хил касалликларни келтириб чиқаради. Сувда ичбуруғ, гепатит, қорин тифи, диарея тарқатувчи микроорганизмлар узоқ вақт яшайди. Кейинги вақтларда ичак касалликлари, сариқ касаллиги, полиомелит касалликлари кўп тарқалмоқда. Агар сил касалликлари касалхонасидан чиққан оқова сувлар зарарсизлантирилмай сув ҳавзасига ташланса сил касаллиги, тери, жун тозалаш корхоналари сувлари зарарсизлантирилмай сув ҳавзаларига ташланса, куйдирги касаллиги кўпайиб кетиши мумкин. www.arxiv.uz Тарихий маълумотлардан маълумки, сув орқали тарқалган касалликлардан жуда кўп одамлар қирилиб кетган. Масалан: 1972 йил Мексикада ич терлама касалидан 10000 киши оғриб ўтди, 15000 киши ҳалок бўлди. 1908-1909 йилларда Нева дарёсига шахар канализациясини зарарсизлантирмай оқизилиши туфайли вабо тарқалиб бир неча минг киши халок бўлди. Бактерияларнинг сув манбаларида яшаш муддатлари. Бактериялар Водопровод сувида Дарё сувида Кулмак сувда Ичак таёкчаси. Ич терлама бактерияси. Дизентерия микроби. Вабо вибриони. Лептосфера. Туляремия микроби. Бруцеллёз таёкчаси. 2-262 кун 2-93 кун 15-26 кун 4-28 кун ---- 92 кун 2-85 кун 21-183 кун 4-183 кун 19-92 кун 0,5-92 кун 150 кун 7-31 кун ---- ---- 15-107 кун ---- 1-92 кун 7-75 кун 12-60 кун 4-122 кун Японияда Интсу дарёсидан 200 киши захарланган, 100 таси ўлган. Ёриб кўрилганда улар танасидан кадмий, қўрғошин ва рух элементи топилган. Венгрияда кўп киши дерматит билан оғриган. Бунга сабаб хромни организмда тўпланиши бўлган. Танасида симоб тўпланган балиқ истеъмол қилиб Японияда 1968 йил 48 киши, 1971 йилда 269 киши захарланган 55 таси ўлган, 1974 йилгача миномата касали билан 500 киши оғриган. Яман Араб Республикасида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминланмаганлиги орқасида болаларда диарея касаллиги кўп учрайди ва 5 ёшгача бўлган болаларнинг 30-40 %и шу касалликдан нобуд бўлади. С ув орқали Васильев-Вейл касаллиги, сув лихорадкаси, лептоспироз, туляремия касалликлари ҳам тарқалиши мумкин. Бу касалликлар сувда каламуш ва www.arxiv.uz бошқа ҳайвонлар кўпайганда пайдо бўлади. Бундай сувларда чўмилиш албатта касаллик келтириб чиқаради. Хуллас ичимлик сувларини муҳофазалаш касалликларни тарқалишини олдини олади. Табиий сув таркибида тирик организм учун зарур бўлган биологик микроэлементлар мавжуд. Инсон саломатлиги учун кичик миқдорда мис, рух, йод, марганец, молибден, кобальт, темир, кальций, калий, фосфор, натрий кабилар микроэлементлар жуда муҳим. Бу моддалар организмга озиқ ва сув орқали тушиб организм эҳтиёжини қондиради. Агар бу микро ва макроэлементлар организмда етишмаса организм касалланади. Масалан: организмга суткасига 120-200 мкг йод элементи тушмаса қалқонсимон без фаолияти ишдан чиқиб, буқоқ касаллиги пайдо бўлади. Касалликка ўз вақтида даво қилинмаса, киши ақлий ва жисмоний жиҳатдан орқада қолади, нерв фаолиятида салбий ўзгаришлар кузатилади. Фтор одам организмига 10-80% гача сув орқали тушади. Бир литр сув таркибида фтор миқдори 2-8 мг га етса кишилар тиши эмалида ва суякларда ўзгариш пайдо бўлади бу касаллик флюрооз деб аталади. Агар фтор 1 литр сувда 10 мг ни ташкил этса ва кишилар бу сувда 80-10 йил истеъмол қилсалар умуман ишга яроқсиз бўлиб қоладилар. Л екин сувда фтор миқдорини камлиги ҳам кариес касаллигини келтириб чиқаради. Давлат стандартида 4 иқлим регионларда 1 литр сувдаги фтор миқдори 0,7-1,5 мг деб қабул қилинган. Шунинг учун фтор етишмайдиган регионларни ичимлик сувига фтор қўшиб берилади. Масалан: Мурманск, Манчегоорск, Зелинодолск шахарларида. Калий, кальций, магний элементларини сувда ортиқча миқдорда бўлиши, сувни қаттиқлашиб боришига сабабчи бўлади. Бундай сувдан доимий истеъмол қилиш суякларни мўртлашишига, буйрак ва ўт қопларида тош пайдо бўлишига олиб келади. Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш Аҳолини тоза ичимлик ва хўжалик суви билан таъминлаш Ўрта Осиё республикаларида катта муаммо бўлиб қолмоқда. Республикамизда тоза www.arxiv.uz ичимлик суви манбалари бир текис тақсимланмаган. Масалан: Фарғона, Наманган, Жиззах вилоятларида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш манбалари етарли бўлса, жанубий районларда бу муаммо бўлиб қолмоқда. Ўзбекистонда қишлоқ аҳолисини фақат 50%и, шахар аҳолисини эса 70-80% и тоза ичимлик суви билан таъминланган. Кейинги йилларда сувни тозалашни янги технологиялари ишлаб чиқилмоқда. Бу эса жанубий районларда ер ости сувларидан истеъмол мақсадида фойдаланишга имконият бермоқда. Ер ости сувларини ўзи камида 3 хил чуқурликда жойлашган. Бундан ташқари юза сув ҳавзалари ҳам мавжуд. Ҳозирги шароитда ер ости ва юза сувлардан қишлоқ, шахар аҳолисини сувга бўлган талабини қондиришда фойдаланилмоқда. Қандай сув манбаидан фойдаланилса ҳам сувга бўлган гигиеник талаб қуйидагича яъни, сувни мазаси, ранги, хиди, кимёвий таркиби ўзгармаган ва ҳеч қандай касаллик келтириб чиқармасин. Ер ости сувлари асосан ер юзидаги ҳавзалардан ерни остки қаватларига сувни сизиб ўтишидан ҳосил бўлади ва бу сувлар сув ўтказмайдиган қобиқ устида тўпланиб қолади. Сувнинг таркиби атрофидаги жинсларни тузилишига боғлиқ. Ер ости жинслари сув ўтказувчи ва ўтказмайдиган жинсларга бўлина ди. Сув ўтказувчи жинсларга қум, шағал ва дарз кетган маъданлар кирса, сув ўтказмайдиган жинсларга қаттиқ гранит, гипс қавати ва лой киради. Ер ости сувлари 1,5 метрдан 16 кмгача чуқурликларда жойлашган. Улар босимли ва босимсиз бўлади. Грунт сувлар энг юқорида сув ўтказмас қават устида жойлашган бўлиб, босимга эга бўлмайди. Улар одатда 1,5-10 метр чуқурликда жойлашади. Бу сувларни одатда қудуқлар ёрдамида тортиб олинади, таркибида туз миқдори кўп бўлади. Бундан ташқари жуда юза жойлашгани сабабли патоген микроорганизмлар ҳам учраши мумкин. Артезиан сувлари чуқур ер ости қатламларида тўпланадиган юқори босимли сувлардир. Бу сувлар ифлосланишлардан анча ҳимояланган бўлади. Артезиан қудуқлари кавлангач, сув ўз босими билан отилиб чиқади. Ер ости сувлари таркибида 70 га яқин кимёвий элемент топилган. Ер ости сувларини www.arxiv.uz таркиблари ҳам бир-бирларидан кескин фарқ қилади. Баъзи артезиан қудуқлари сувидан тўғридан-тўғри ичимлик суви сифатида ишлатилаверади, чунки улар давлат стандартига жавоб беради. Баъзида ер ости сув манбалари сунъий равишда тўлдирилади. Сизиш ҳовузларидан қаттиқ қатламгача бўлган масофа лой ерларда 50 метр, тош-шағалли ерларда 100-200 метр бўлиши лозим. Ер ости сувлари 3 гуруҳга бўлинади: 1. Юза сувлар 2. Грунт сувлари 3. Артезиан сувлари Аҳолини чучук сувга бўлган талабини қондириш учун қуйидаги лойихалар ишлаб чиқилган. 1. Сув йўли яқин давлатларда муз айсбергларни тутиб келиш ва эритиб фойдаланиш. 2. Шўр сувлардан фойдаланиш. Ҳозир дунёда 800 дан ортиқ дистиляцион иншоат суткасига 1,7 млн.м 3 сувни чучуклаштиради. ( АҚШ нинг жанубий районлари , Африка, Россия) 3. Ёғин сувларидан фойдаланиш ( сардоба, сув омборлари ), ( АҚШ да фойдаланилади ) 4 . Ер ости сувларидан фойдаланиш. (Ўзбекистонда 6% фойдаланилмоқда, сув запаси 27,1 км 3 ни ташкил этади). Дунё бўйича 60000 км 3 ер ости суви мавжуд. Ер ости сув манбаларидан фойдаланишда ва дарё сувларидан фойдаланишда сув манбаига водопровод иншооти келиб туташган жой 3 қисмга ажратилади ва бу жойлар санитария-муҳофаза зонаси дейилади. Биринчи минтақа қатъий тартибли зона бўлиб, сув фильтри турли ифлосланишлардан ҳимоя қилинади. Сув дарёдан олинадиган бўлса, биринчи www.arxiv.uz ҳимоя зонаси 100 метр, сув ер остидан олинадиган ва босимсиз сув бўлса 50 метр, сув босим билан чиқса 30 метрни ташкил этади. 1. Биринчи зона тўсиқ билан ўралади. 2. Қўриқланади ва махсус хужжатсиз кириш мумкин эмас. 3. Сув иншоотидан бошқа иншоот қуришга рухсат берилмайди. 4. Хожатхона бетон ҳимояли қилиб қурилади. 5. Майдон озода сақланади. 6. Биринчи минтақа сувларига балиқ боқиш, чўмилиш, яқин экинларга химикатлар сепишга рухсат берилмайди. 2 чи ва 3 чи зоналар чеклаш ва кузатиш майдонларини ўз ичига олади. Оқар сувларда 2 чи минтақа 500-1000 метрни, 3 чи минтақа 3-5 кмни ташкил этади. Бу зоналардан сув намуналари лаборатори я учун олиб, текшириб турилади. Сувни коагуляциялаш Сув таркибидаги коллоид моддаларни (гидрозол ёки золлар) реагентлар билан қўшилиб чўкиши (гидрогел ёки геллар). Водопровод системасида коагулянт сифатида алюминий сульфат ( AL 2 ( SO 4 ) 3 . 18 H 2 O ) ишлатилади. Коагулянт сифатида захарли бирикмалар ишлатилишига йўл қўйилмайди. Сув тиндириб коагуляциялангандан кейин фильтрланади. Б унда сув майда заррачалардан тозаланади. Тез фильтрлаш соатига 5-10 м 3 сувни фильтрлайди. Фильтрловчи сифатида кварц, керамзит, антрацид ишлатилади. Фильтр 1-2 ойда алмаштириб турилади. Сувдан темирни чиқариб ташлаш. Сув таркибида темир элементи 3 мг дан ошиб кетса сув тиндириб аэрацияланади. Очиқ сув ҳавзаларида темир, алюминий, сульфат, оҳак ва хлор қўшиб камайтирилади. www.arxiv.uz Реагентсиз тозаланганда сув шамоллатилади бунда карбонат ангидрид ва водород сульфид учиб кетади , р Н ортади. Сув кислородга тўйиниб темир оксид ҳосил бўлади ва фильтрда ушланиб қолади. Сувни фторлаш Сувни фторлашда давлат стандарти 0,7-1,5 мг га риоя қилинади ва натрий фтор, кремний фтор кислота, биофтор аммоний бирикмалари ишлатилади. Сувни хлорлаш Сувни хлорлашда хлорли оҳак ёки суюқ хлордан фойдаланилади. Катта сув берувчи иншоотларда фақат суюқ хлор ишлатилади. Қолдиқ хлорнинг сув таркибида 0,3-0,5 мг бўлиши гигиеник нормага тўғри келади. Хлор миқдори 1-3 мг дан ошса сувдан хлор ҳиди келиб қолади. Сувдаги элементлар давлат стандартларига мос келгач, водопровод оркали ахолии истеъмоли учун юборилади. . Сувни ўз-ўзини тозалаш жараёни. Сув ҳавзалари ўз-ўзини тозалаш хусусиятига эга. 1. Фотокимёвий тозаланиш . Бунда қуёш нури таъсирида органик моддалар парчаланиб, микроорганизмлар қирилиб туради. 2. Кимёвий тозаланиш. Бунда моддалар секин-секин бирикма ҳосил қилиб чўкади. 3. Биологик тозаланиш – сувда микроорганизм ва сув ўтларини органик модда лар билан озиқланиши орқали. Сув иқлим шароитига қараб 2-6 кунда ўз ҳолатига қайтиши мумкин. Хужалик сувлари билан таъминлаш Республикамизда табиий сув заҳиралари ниҳоятда чекланган. Шу сабабли ҳам ичимлик суви мамлакатимизда қадрли ҳисобланади. Бироқ кейинги йилларда сувдан фойдаланишда жиддий нуқсонларга йўл қўйдик ва қўймоқдамиз. Кўп жойларда суғориш системаси (канал, лоток, ариқлар) www.arxiv.uz носозлигидан сувнинг бир қисми ерга шимилиб ёки ҳавога буғланиб исроф бўлиб кетаяпти, баъзи хўжаликларда, айниқса, Карши канали атрофида сувдан режасиз фойдаланиш, кўллатиб суғориш, кераксиз жойларга оқизиб қўйиш ҳоллари учраб туради. Кўп хўжаликларда сув оптимал миқдоридан икки баробар кўп сарфланаётганлиги маълум. Мас: Ғузани меъёридан кўп суғориш уни ғовлаб кетишига, тупроқ совуши ва зичланишига, ундаги фойдали микроорганизмлар фаолиятини сусайишига олиб келади. Сувни исроф ва ифлос қилиш ҳолларини кўплаб учратиш мумкин. 2005 йил маълумотларига кўра Қашқадарё вилоятида ҳам бу борада кўпгина камчилик ва нуқсонларга йўл қўйилган. Ҳозирги кунда вилоятимизда 69 та ташкилот бўлиб, улардан 45 таси сув ҳавзасига 24 таси эса рельефга 21 млн. оқинди сувларни ташлайдилар. Жумладан, мисол қилиб, Муборак газни қайта ишлаш заводини, Шўртан газ конларини, Қарши шаҳар “Сув оқова” ташкилотини ва Шўртан-Кимё мажмуасини кўрсатишимиз мумкин. Айрим ташкилотларда сув тозалаш иншоотларнинг талабга жавоб бермаслиги сабабли оқова сувлар тўғридан-тўғри очиқ сув ҳавзаларига ва рельефга ташланмоқда. Натижада бу оқова сувлар нафақат очиқ сув ҳавзаларини, балки ер ости сувларини ҳам ифлослантирмоқда. Сувни тежаб сарфлашда олдинги авлодларнинг бой тажрибаларидан фойдаланиш лозим. Баъзи мутахассислар нишаб жойларда сардобага ўхшаш сувни бир жойга йиғувчи кичик иншоотлар қуриб, бахор ойларида ёққан ёмғир сувини тўплаб, ёз ойларида ундан экинларни суғориш ёки молларни суғоришда фойдаланиш мумкинлигини айтишаяпти. Сувни муҳофаза қилишнинг асосий шартларидан бири, уни тежаб сарфлашдир. Сувни тежашда борган сари кўпайиб бораётган оқова сувларини йиғиб, уни тозалаш ва қайта ишлатиш катта аҳамиятга эгадир. Оқова сувларни тозалаш асосан 4 хил йўл билан олиб борилади. 1. М еханик усулда, сувда эримайдиган жисмлар панжарада ушлаб қолинади. www.arxiv.uz 2. Ф изик ( электролиз ) усулида, чикинди сув таркиби , оғир металл ионлари : анионлар ва катионлардан тозаланади. 3. Кимёвий усул, сувни хлорлаш ва озонлаш йўли билан бўлади. 4. Б иологик усулда, сув ўтлари ( хлорелла ) ёрдамида тозаланади. Ёки нишабликда 2 та ҳовуз қурилади ва биридан иккинчисига сув оқиб тушаётган пайтда, 80 см гача бўлган қум-тупроқ сув таркибидаги майда микроб ва бактерияларни ушлаб қолади . Юкорида кайд этилган 4-та тозалаш боскичидан утказилган окова сув дан факат сугориш максадида фойдаланиш мумкин. Сув ресурсларини мухофаза килиш чоралари. Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш муҳим аҳамиятга эгадир. Ичимлик суви махсус давлат стандартлари талабига жавоб бериши ва доимий соғлиқни сақлаш муассасаларининг диққат марказида бўлиши шарт. Сувлардан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, оқова сувларни тозалаб қайта ишлашни таъминлашни республика миқёсида яхши йўлга қўйиш мутасадди кишиларнинг биринчи галдаги вазифасидир. БМТ нинг ташаббуси билан 22 март кунини "Бутун жахон сув захиралари куни" деб эълон қилинган. Бу билан бутун дунё меҳнаткашларини сув захираларини муҳофаза қилишга чақирилади. Республикамизда хам сувдан фойдаланиш тўғрисида бир қанча қонун ва қарорлар қабул қилинган. Жумладан : 1) 1992 йил 3 июлда Ўзбекистон Республикаси давлат санитар назорат қонуни; 2) 1993 йил 6 майда “ Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида” Ўз бекистон Республикаси қонуни; 3) 1992 йил 7 апрелда Ўз. Р.В.М. нинг “Сув манбаларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ҳақида” 174-сон қарори ва бошқалар. Бундан ташкари кишлок хужалиги ва уй-хужаликда сувни тежаб ишлатиш максадида махсус улчов асбоблари урнаштирилмокда. www.arxiv.uz Келгусида ҳалқимизнинг соғлиғи ва фаровонлигининг ошиши, сувлардан оқилона фойдаланиш, ифлосланишдан сақлаш, кишиларнинг сувга нисбатан муносабатлари ўзгариши учун улар ўртасида экологик тарбия ва билим беришни кучайтириш керак. www.arxiv.uz Адабиётлар : 1. Ш.Отабоев. «Коммунал гигиена» Тошкент-1994 й. 2. В.Т. Кондратьев. «Умумий гигиена» Узбекистон «Медицина» нашриёти.-1975 й. 3. П.Баратов. табиатни муҳофаза қилиш. Т. Ўқитувчи нашриёти. 1991 й. 187 бет. 4. Ю.Одум. Экология. М. 1986 г. Т. 2. 376 стр. 5. Ш.Отабоев. М.Набиев. «Инсон ва биосфера». Т. Ўқитувчи 1995 й 312 бет. 6. www.ziyonet.uz