logo

Ўсимлик ҳаётидаги сифат ўзгаришлар ривожланиш қишлоқ хўжалиги ўсимликлари ривожланишини бошқариш

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

65.8203125 KB
Ўсимлик ҳаётидаги сифат ўзгаришлар ривожланиш қишлоқ хўжалиги ўсимликлари ривожланишини бошқариш Режа: 1. Баргларнинг ривожланиши. 2. Илдизларнинг ривожланиши. 3. Хужайраларнинг дифференциалланиши. 4. Ривожланиш йўлларининг ҳосил бўлиши ва бошқарилиши. 5. Транскрипция омиллари генларининг ривожланиши бошқарилиши. Баргларнинг ривожланиши Барглар кўпчилик ўсимликларнинг фотосинтезловчи органи ҳисобланади. Баргларда қуёш энергияси ўзлиштирилади ва кимёвий энергияга айлантирилади ва ўсимликлар ҳаёти учун зарурий ресурс сифатида хизмат қилади. Ўзларининг ўлчамлари ва шаклларидан қатъий назар барча барглар юпқа, текис тузилишга эга бўлади ва дорсинвентрал полярликка эга бўлади. Бу хусусият ниҳолларнинг ва пояларнинг апикал меристемаларидан юзага келади ва иккала типи ҳам радиал симметрияга эга бўлади. Яна бир муҳим жиҳат шундан иборатки бошланғич баргларнинг ўсиши детерминирланган ҳолатда бўлади ва бу пайтда веге татив ўқ апикал меристемалар каби ноаниқ кўринади. Кейинги бўлимларда баргларнинг бошқа ривожланиш йўллари кўриб чиқилади. 1-этап; Органогенез. Хужайраларнинг L1 даги ва L2 қаватлардаги бир қанча қисми ниҳолларнинг апикал меристема қисмларида ён тарафларида жойлашади ва барг ҳосил қилувчи асос хужайралариниг идентификациясини таъминлайди. Бу хужайралар ўзларини ўраб турган хужайраларга нисбатан тез бўлиниш хусусиятига эга ва барг тўқималарини ҳосил қилувчи новдаларни ҳосил қилади. Бу барг тўқималари ўсиш жараёнида баргларнинг ривожланишини таъминлайди . 2- этап : Ўсимликлар суборганларининг ривожланиши . Тўқималарнинг идентификацияланган қисмлари баргларнинг алоҳида қисмларини ҳосил қилади . Бу дифференциация учта ўқ бўйича амалга ошади : дорсинвентрал ( абаксиал - адаксиал ), проксимодистал ( апикалбазал ), ва ён ( Маржа - лопаст томирчалари ). Юқори ( адаксиал ) барг қисмлари ёруғлик ютиш учун мослашган бўлади пастки ( абаксиал ) қисмлар эса газ алмашинуви жараёнларига мослашади . Барг структуралари ва уларнинг ривожланиш даражалари ён ўқлари ва проксимодистал атрофида турли кўринишларга эга бўлади .  3-этап: Хужайралар ва тўқималарнинг дифференциацияси. Ривожланаётган барглар ўсади, хужайралар ва тўқималар дифференциалланади. L1 қаватлардан ҳосил бўлган хужайралар эпидермисга дифференциалланади (эпидермал хужайралар, учта бир бири билан тутушиб турувчи хужайралар.). L2 қаватларидан ҳосил бўладиган хужайралар фотосинтетик мезофил хужайраларни, томир элементлари ва қобиқларнинг қаватланишини ҳосил қилувчи хужайралар L3 қаватлардан ҳосил бўлади. Бу хужайралар генетик жиҳатдан олдиндан белгиланган дастур асосида амалга ошади ва бир нечта ҳолатларда атроф-муҳит омиллари таъсирига нисбатан ўзига хсо хусусиятли ўзгаришларни ҳосил қилиши мумкин Барглар тўқималарининг жойлашиши генетик жиҳатдан олдиндан дастурланган бўлади Барг тўқималарининг генетик детерминалланган шаклларининг вақтлари ва структураси барг кўринишларининг ўзига хос шаклларини ҳосил қилади. Барг тўқималарининг шаклланиши билан барг сони ва поя атрофи бўйлаб жойлашиш тартибининг юзага келиши баргларнинг жойлашуви ҳолати деб аталади. Баргларниг жойлашуви 5 турга бўлинади. 1. Алтернатив барг жойлашиши. Хар бир бўғимда битта барг жойлашади. 2. Қарама қарши жойлашиш Барглар поялар атрофида бир бирига қарама қарши жойлашади. 3. Ўзаро кесишган ҳолатда жойлашиш. Пояларнинг Икки қарама қарши томонидан барглар такрорланувчи жуфтлик ҳосил қилиб жойлашади ва вегетатив ривожлани жараёнида барглар бир бирига нисбатан тўғри бурчак остида жойлашади. 4. Баргларнинг эшилган (ўрилган) холатда жойлашиши. Битта бўғим оралиғида иккитадан ортиқ барглар ҳосил бўлади Спиралсимон барг жойлашиши. Алтернатив ҳолатдаги баргнинг жойлашишида ҳар бир барг маълум бир бурчак остида иккинчисини иниицирлайди ва натижада поя атрофида спиралсимон барг жойлашиши юзага келади. Баргларнинг жойлашиши тўқималарнинг аниқ бир қонуният асосида учки қисмларининг ўсишини бошқариши билан юзага келади. Бизга ҳозирча барг тўқималарининг шаклланиши билан баргларнинг бундай жойлашиш ҳолатларининг аниқ механизмлари маълум эмас. Баъзи бир фикрларга қараганда, тўқималар ингибирланган майдонлари таъсирида кейинги тўқималар орасида интерваллар ҳосил қилади. Илдизларнинг ривожланиши Илдизлар тупроқ муҳитида ўсишга ва тупроқ заррачаларидан капилляр воситалар орқали сув ва минерал моддаларни ўзлаштириб олишга мослашган . Бу хусусиятлар илдиз структурасининг эволюцион ўзгаришларини чеклаб қўйган. Масалан, ён илдизлар уларнинг тупроқ ичига кириб боришини таъминлайди. Натижада илдизлар суйрисимон шаклга киради ва ён органларининг ҳеч бири юқориги ўсувчи меристемаларга эга бўлмайди. Илдиз тармоқлари ички томонлардан етук ва невегетацион қисмлардан шаклланади. Минерал моддаларнинг ва сувнинг ўзлаштирилиши мўрт илдиз попуклари ҳисобига хажм жиҳатдан ошади. Мўрт илдиз попуклари ўсиш қисмларининг орқа томонларидан юзага келади. Бу узун игнасимон попуклар ҳисобига илдизларнинг тютиш юзаси сезиларли даражада ошади. Бу бўлимда биз илдиз шакллари ва структураларини (илдиз морфогенезини) кўриб чиқамиз. Буни илдиз охирларининг тўртта ривожлвниш қисмларини кўриб чиқишдан бошлаймиз. Ундан кейин юқори меристемаларни кўриб чиқамиз. Баргларнинг ва куртакларнинг йўқлиги ниҳолларда хужайра клонларининг илдиз ривожланишига кўпроқ жалб этилади ва молекуляр-генетик тадқиқотлар пайтида илдиз ривожланишида хужайраларнинг бўлиниши модели бўлиб хизмат қилади. Илдиз охирлари тўртта ривожланиш қисмларига эга. Илдизлар ўзларининг охирги қисмлари эвазига ўсади ва ривожланади. Илдиз чегараларининг охирлари ўткир бўлмасада, илдиз охирларининг тўртта ўсиш қисмларини фарқлаш мумкин: илдиз бошчаси, меристема қисми, ўсиш қисми, ривожланиш қисми. Арабидопсис илдизларда бу тўртта қисмлар атиги миллиметрдан бироз каттароқ ўлчамда бўлади. Ривожланиш қисми бироз каттароқ, аммо бошқа ўсимлик турларида барибир ўсиш илдиз охирларида амалга ошади. Истисно тариқасида илдиз бошчалари, бу қисмларнинг чегаралари маълум даражада кесишади; Илдиз қалпоқчасини илдизнинг тупроққа кириб боришида механик шикастланишлардан ҳимоя қилувчи апикал меристема. Илдиз бошчаси илдиз қалпоқчаларининг махсус ствол хужайраларидан шаклланади. Илдиз қалпоқчалари сифатида ствол хужайралар янги хужайраларни ҳосил қилади, қари хужайралар эса навбатма навбат илдиз бошчаларига қараб сурилиб боради ва охир оқибатда улар ташқи муҳтига (тупроққа) чиқариб юборилади. Илдиз бошчаси кўринишида хужайралар дифференциалланади ва улар гравитацион стимулларни қабул қилиш хусусиятларини ҳосил қилади ва мукополисахаридларни (шиллиқларни) секреция қилади (ажратади). Ушбу шиллиқлар ҳисобига илдизлар ткпроқ орасига осонроқ кириб боради. Меристематик қисмлар илдиз бошчалари остида жойлашади ва арабидопсисларда миллиметрнинг тўртдан бир қисмидаги ўлчамдаги узунликда бўлади. Илдиз меристемалари фақатгина биттагина органни, бирламчи илдизни генерация қилади (ҳосил қилади). У илдизларнинг ён қисмларини ҳосил қилмайди. Чўзилиш қисмлари. Бу қисмлар ўз номига мос равишда хужайраларнинг тез ва кенг миқёсда чўзилишини таъминлайди. Бир қанча хужайраларнинг бўлиниш жараёнининг давомийлиги га қарамасдан бу вақтда бу қисмлар хусусиятлариги қараб хужайраларнинг чўзилиши билан бўлиниш тезлиги меристемадан узоқлашиш даражасига қараб ноль қийматга қадар камаяди Ривожланиш қисмларида хужайралар дифференцирланиш хусусиятларини номоён қилади. Хужайралар бўлиниш ва чўзилиш жараёнларидан кейин ривожланиш босқичига ўтади. Дифференциалланиш деярли эрта бошланиши мумкин аммо хужайралар бунда ривожланиш қисмларига етиб келмагунича етук даражагача эриша олмайди. Дифференциалланган тўқималар радиал структураси ҳам ривожланиш қисмларида яққол тушунарли ҳолатда бўлади. Бу бўлимнинг охирида трахеал элементлардаги бу тип хужайраларнинг дифференцировкаси ва ривожланишини кўриб чиқамиз. Юқорида айтиб ўтилганидек, ён шохчалар ва илдизлар илдизларнинг етук қисмларининг перициклларидан ҳосил бўлади. Перициклда хужайраларнинг бўлиниши асос ва эпидермисдан ўсиб чиқувчи иккиламчи меристемаларни ҳосил қилади ва бунинг натижасида янги ўсиш ўқи ҳосил бўлади. Бирламчи ва иккиламчи илдиз меристемалари аналогик (ўхшаш) ҳолатда бўлади, меристемада хужайралар бўлиниши илдизларнинг барча хужайраларининг кейинги бўлиниш жараёнлари учун асос дастурлари бўлиб хизмат қилади. Илдиз ствол хужайралари хужайраларнинг узунасига жойлашган қисмларини ҳосил қилади. Меристемалар бўлинаётган хужайраларнинг популяцияси ҳисобланади, аммо бўлиниш қисмларидаги ҳамма хужайралар ҳам ўша тезлик ва частотада бўлиниш хусусиятига эга бўлмайди. Қонуниятларга кўра марказий хужайралар уларни ўраб турган хужайраларга нисбатан сезиларли даражада секин бўлинади. Бу секин бўлинувчи хужайралар илдиз Меристемаларининг тиним марказлари деб аталади. Хужайралар бўлиниш пайтида ионланган радиацияга нисбатан ўта сезгир бўлади. Бу ҳолат тиббиётда саратон хасталикларини даволашда даволаш курслари сифатида ҳам фойдаланилади. Меристема хужайраларининг тез бўлинадиган турлари учун ионланган радиация маълум дозаларда ҳалокатли таъсир кўрсатади лекин бўлинмайдиган ва секин бўлинадиган хужайралар, масалан тиним марказларидаги каби хужайралар, ионланган радиация таъсиридан ҳам омон қолиши мумкин. Агар илдизларнинг тез бўлинувчи хужайралари ионланган радиация нурлари таъсирида нобуд бўлса, кўпгина ҳолатларда илдиз ўзини марказий тиним қисмларидаги хужайралар ҳисобига қайта тиклаши (регенерациялаши) мумкин. Бундан шуни хулоса қилиш мумкинки, марказий тиним қисмларидаги тиним ҳолатидаги хужайралар тўқималар шаклланишида иштирок этиб илдизларнинг қайта тикланишида муҳим аҳамиятга эга. Илдиз охирларининг ўзига хос структур тузилиши сабабли, илдиз кўндаланг кесими ўрганилганда, ўзаро боғланган клонирланган хужайраларнинг узун қисмларини кўриш мумкин. Илдизларда бўлинувчи хужайраларнинг кўпчилигининг охирлари цитокенез холатига қараб кўндаланг ёки антиклинал, илдиз асосига нисбатан тўғри бурчак остида йўналган бўлади. (масалан бўлиниш илдиз узунлигининг ошишига олиб келади). Бир қанча нисбий параллел бўлиниш ҳолатлар ҳам мавжуд ва бунда бўлиниш жараёнлари илдиз ўқлари билан параллел равишда амалга ошади. (бу омиллар ҳисобига илдизлар кўндалангиги қараб кенгаяди) Периклинал бўлиниш асосан илдиз охирларида амалга ошади ва хужайраларнинг янги гуруҳларини ҳосил қилади. Натижада ҳосил бўладиган охирги етук хужайра бир хужайранинг ортидан жойлашиши мумкин ёки меристемаларнинг бир қанча хужайралари ортида жойлашади. Бу ствол хужайраларнинг махсус гуруҳлари ҳисобланади. Арабидопсисларда ствол хужайралар тиним ҳолатидаги хужайралар билан ўраб турилган ҳолатда бўлади ва улар ҳам тиним қисмларининг бир бўлаги ҳисобланади. Ствол хужайралар охир оқибатда тиним марказлари хужайраларидан ҳосил бўлиши мумкин аммо бу ҳосил бўлиш жараёнлари фақатгина эмбриогенез босқичларида амалга ошиши керак. Чунки тиним марказлари хужайралари меъёрий ривожланиш ўсиш жараёнларидан кейин бўлинмайди. Сув папаротниклари Azolla лар намуналарида хужайраларнинг бўлинишини ўрганиш билан биз меристемаларнинг хусусиятлариниг аниқроқ ўрганишимиз мумкин. Илдиз апикал меристемалари бир неча турдаги ствол хужайраларидан ташкил топади. Илдиз меристемаларида. Хужайралар шаклланишидан ҳосил бўлган тўқималар уруғли ўсимликларда ва найсимон ўсимликларда бир биридан сезиларли даражада фарқ қилади. Барча уруғли ўсимликлар Азоллалар каби бир ствол хужайраларига эмас, балки бир неча ствол хужайраларга эга бўлади. Аммо уларнинг ўхшаш жиҳати шундан иборатки, меристеманинг ривожланиш қисмларидан ҳосил бўлган хужайралар бир неча ҳолатларда хужайра ҳосил бўлган қисмларда ствол хужайраларнинг идентификацияланишини кузатиш мумкин. арабидопсис илдизлар апикал меристемалари қуйидаги бир неча хилдаги структураларга эга. 1.Тиним марказлари тўртта хужайрадан иборат хужайра гуруҳидан ташкил топади. Бу гуруҳлар арабидопсис илдиз меристемаларида марказий хужайралар номи билан юритилади. Арабидопсисларда Тиним марказлари хужайралари одатда эмбриогенез жараёнларидан кейин бўлинишдан бутунлай тўхтайди. 2. Асос-энтодермал ствол хужайралари гардиш шаклида бўлиб тиним марказларини ўраб туради. Бу ствол хужайралар асос ва энтодермал қаватларни ҳосил қилади. Улар битта антиклинал бўлиниш жараёнига учрайди ( яъни кўндаланг ўққа нисбатан перпендикуляр). Кейин бу қизлик хужайралар периклинал (яъни кўндаланг ўққа нисбатан параллел равишда) бўлинади ва шу билан илдиз асослари ва эндодермани ҳосил қилади. Уларнинг ҳар бири арабидопсис илдизларда хеч бўлмаганди битта қаватни ҳосил қилади. 3. Колумелла поя хужайралари бевосита (апикал) марказий хужайралар тепасида жойлашади. Улар антиклинал ва периклинал равишда бўлинади ва коллумеллалар деб аталадиган илдиз қалпоқчалари секторларини (қисмларини) ҳосил қилади 4. Илдиз капэпидермал ствол хужайраларихудда колумелл стволд хужайралари каби бўлади аммо уларни ўраб олиб гардишсимон кўринишда бўлади. Илдиз хужайраларини антиклинал бўлиниши, Капэпидермал ствол хужайралар эпидермал қаватлар хужайраларини ҳосил қилади. Айни бир ствол хужайраларининг периклинал бўлиниши ва кейин давомий равишда антиклинал бўлинишларнинг амалга ошиши ён илдиз қалпоқчаларини ҳосил қилади. 5. Стела поя хужайралари тўпламлари тиним марказлари хужайралари ортида жойлашади. Бу хужайралар перициклларни ва томир тўқималариини ҳосил қилади. Юқориги меристемаларда ствол хужайралар ва уларнинг бевосита ҳосил бўлган ҳосилалари билан бирга промеристемалар деб аталади. Хужайраларнинг дифференциалланиши Дифференциация жараёнлари хужайралар ўтмишдош хужайраларга нисбатан метаболик, структур ва функционал хусусиятлари ёрдамида алоҳида хусусиятларни номоён этишидир. Ўсимликларда хайвонот оламидан фарқли равишда хужайрвлар диференциацияси кўпинча қайтадиган бўлади, асосан бу ҳолат хужайраларнинг ўсимлик тўқималаридан ажратиб олиниши ва маданий ўсимликлар тўқималарига киритилиши билан амалга ошади. Бундай шароитларда хужайралар дедифференциаланади (дифференциалланиш хусусиятларини йўқотади), хужайралар бўлинишини янгиланади, баъзи ҳолатларда эса мос озуқа моддалари ва гармонлар билан таъминланганда ҳаттоки бутун ўсимликларнинг регенерациясига олиб келади.  Дифференциалланишнинг бундай хоссасси дифференциалланган хужайраларнинг бутун ўсимликнинг ўсиб ривожланиши учун зарур бўлган барча генетик ахборотларини ўзида сақлабтуриш хусусиятини таъминлайди. Бу хусусият тотипотентлик деб аталади. Бу хусусиятнинг бирдан бир фарқи шундан иборатки, унда хужайралар ўзининг ядроларини, вақт ўтиши давомида нобуд бўлган флоема ва хужайраларнинг томир элементларини, ксилемадаги томир элементлари ва трахеидларнинг (трахеар элементлар билан бирга) элементларини йўқотади. Хужайралар дифференциацияси жараёнлари мисоли сифатида биз трехеар элементларнинг шаклланишини кўриб чиқамиз. Меристематик қисмлардан бу хужайраларнинг ривожланиши уларнинг тўла тўкис дифференциалланиши билан махсус бошқарув типларини ҳосил қилади ва ўсимликлар хужайра усти мослашувини ҳосил қилади ва дифференциация жараёнлари томонидан чақирилган хужайра ўзгаришларини келтириб чиқаради. Трахеар элементлар дифференциацияси пайтида иккиламчи хужайра деворларининг шаклланиши. трахеар элементлар сув ва эриган моддалар ташиладиган хужайраларни ҳосил қилади. Бу хужайралар вақт ўтиши билан нобуд бўлади, аммо улар нобуд бўлиш босқичига қадар юқори фаоллик ҳосил қилади ва иккиламчи деворларни ҳосил қилади. Кўпинча мураккаб жараёнларда уларнинг ўсиши экстенсив равишда амалга ошади. Хужайраларнинг ҳалокати (шу бўлимда кўриб чиқамиз) генетик жиҳатдан трахеар дифференциалланиш жарнларининг бошида дастурланган бўлади. Трехеар элементларнинг дифференциалланиш жараёнларида иккиламчи хужайра деворларининг шаклланиши целлюлоза микрофибриллалари ва бошқа ноцеллюлоза полисахаридларини маълум қисмларда бирламчи ва иккиламчи деворларга етказилиши ва шу билан бирга деворларнинг ўзига хос ўтказувчи найсимон хусусиятларини ҳосил қилишдан иборат. Трахеар элементларнинг иккиламчи деворлари бирламчи деворларга нисбатан целлюлозанинг катта миқдорларидан ташкил топади ва улар ўзига лигнинларни ютган бўлади ва бирламчи деворларда бундай ҳолатда учрамайди. Тез ўсувчи қисмларда иккиламчи деворлар материаллари дискрет айланасимон гардиш кўринишида ёки спирал кўринишида, бирламчи деворларда бўлинган қисмларда кенгайган ҳолатда бўлади. Хужайранинг ўсиши билан асосий деворлар кенгаяди ва гардиш ва спираллар эса ажралади. Хужайраларнинг нисбий чўзилиши тўхтаганидан кейин трехеар элементлар кенгайган хужайра деворларини ҳосил қилади. Бу кенгайган қисмлар бир хил ўлчамли ёки тўрсимон кўринишда бўлиши мумкин. Бу хужайралар ўз навбатида ўсиш жараёнларини таъминдайди. Микротрубкалар (микронайчалар) иккиламчи деворланинг шаклланишида иштирок этади. Шаклланиш жараёнларининг ҳар қандай ўзгаришларидан аввал деворларда шу нарса аниқ кўринадики, катакчалар атрофидаги кортикал микротрубкаларнинг кўп ёки кам миқдорда тақсимланиши қисмларда уларнинг гуруҳланишига олиб келади. Иккиламчи деворлар кейинчалик микротрубкалар кластерлари остида шаклланади. Целлюлоза микрофибриллалари икиламчи деворлар кенгайган қисмлари билан биргаликда корка цитоплазмаларида микротрубкалар тахланишида акс этади. Агар микротрубкалар антиаикротрубка воситалари, масалан колхицин билан бузиладиган бўлса хужайра деворларининг тахланиши амалга ошсада, целлюлоза микрофибриллалари аниқ йўналтирилган асосда ҳаракатланмайди ва натижада иккиламчи хужайра деворлари бузилиб кетади. Ривожланиш йўлларининг ҳосил бўлиши ва бошқарилиши. Генлар идентификациясида жараёнлар тезлиги ўсиш, хужайралар дифференциацяси ва тўқималар шаклланишида муҳим аҳамиятга эга.  Бу ривожланиш жараёни кўпгина ҳолатларда самарали ривожланишнинг белгилари ҳособланади Бутун дунё илм фани соҳаси биринчи арабидопсисларда генларнинг тартибланишини ўрганди ва бу унинг барча генларининг моҳиятларинии англаш учун асос бўлиб хизмат қилмоқда. Бундан ташқари муҳим кашфиётлар икки тур ўсимликлар билан олиб борилган тадқиқотлар натижасида амалга оширилган, масалан антирринум, маккажўхори, петуния, помидор ва тамаки. Кўпчилик ҳолатларда ривожланиш учун масъул генлар ўсимликлар мутагенези билан янги авлод қолдириш жараёнларида номоён бўлади ва ўзгарган мутант ўсимликларнинг кўринишларини ҳосил қилади. Бу тадқиқотлар кўпинча жуда катта куч талаб қиладиган жараёнлардан иборат. Тадқиқот натижаларини, мутант генлар кетма кетлигини ўрганиш ва уларнинг геномларининг секвинирланиши, аниқ бир мутант геннинг идентификация йўлини ўрганиш ва уларнинг арабидопсисларда нисбатан кичик занжирларни кодлашини ўрганиш ҳам мураккаб жараёнларни тушунишда бир қатор қийинчиликларни келтириб чиқаради. Хозирги вақтга келиб бизга бир қанча ген жараёнларида иштирок этувчи генлар маълум ва ҳанузгача уларнинг янги қирралари кашф этилмоқда. Бундан ташқари кўпгина онтогенетик муҳим генлар аниқланган ва улар ҳам транскрипция жараёнларидаги аҳамияти (Оқсиллар специфик ДНК кетма кетлиги билан боғланиш хусусиятини ҳосил қилади ва натижада бошқа генлар экспрессиясини назорат қилади) ёки ахборот алмашинув йўллари ўрганилмоқда. Бу генларнинг табиати ривожланиш босқичларини бошқариш мумкин бўлган имкониятларни ҳосил қилади. молекуляр-генетик тадқиқиотлар натижалари ва клонал таҳлиллар натижалари мужассамлаштирилганида физиологик, биологик хужайралар ва/ ёки биокимёвий тадқиқотлар ўсимликлар ивожланишининг муҳим жиҳатларини идентификациялашга имконият яратади. Биз тўлиқ тушунчаларга эга бўлмасакда, бу фикрлар қуйидагиларни ўз ичига олади:  •транскрипция омиллариини кодлайдиган генлар экспрессияси органларнинг идентификациясини ва тўқималарни, хужайраларни шакллантиради. • Хужайранинг кейинги тақдири униг ҳолатига қараб аниқланади. Унинг клонланиш тарихи мухим ахамиятга эга эмас. • ривожланиш йўллари биргаликда таъсир қиладиган генлар занжири томонидан назорат қилиб турилади. • Ривожланиш жараёнлари хужайралардан хужайраларга ахборот алмашинуви билан назорат қилиб турилади. Кейинги муҳокамаларда биз аввало яққол номоён бўладиган, ривожланиш жараёнларида муҳим аҳамиятга эга бўлган транскрипция омиллари ва трансдукция ахборотлари компонентлари генларини кўриб чиқамиз. Шу орқали ривожланишнинг ҳар бир муҳим омиллари ҳақида тушунчаларга эга бўлишимиз мумкин. Транскрипция омиллари генларининг ривожланиши бошқарилиши Арабидопсис генларининг секвинирланиши тугаши билан шу нарса маълум бўладики, тахминан 1500 генлардан тахминан 26000 генни транскрипцион омиллар томонидан кодланади. Транкрипция омиллари оқсил табиатли бўлик ДНК га тузилиш жиҳатидан яқин ҳисобланади. Улар генлар экспрессиясини тўхтатиш ёки специфик ДНК кетма кетлиги билан боғланиш ёрдамида ўчириши мумкин. Транскрипция омилларининг 1500 хил бу генлари турли кўп сонли оилага мансуб. Бу оилаларнинг ярмидан камроқ қисми фақат ўсимликларда аниқланган аммо уларнинг кўпчилик қисми эукариот организмларда аниқланган. Ўз навбатида бу транскрипция омиллари генларининг аҳамияти аниқ эмас ёки бутунлай баҳо бериш имконияти мавжуд эмас. Чунки уларнинг жуда кам қисмигина ўрганилган. Бундан ташқари, бу икки оила MADS бокс ва гомеобокс генлар ривожланиш жараёнлари учун муҳим аҳамиятга эга бўлган шароитларна аниқланган. MADS бокс генлари ўсимликлар, хайвонлар ва замбуруғларнинг муҳим биологик хусуситятларини амалга ошишида бошқарув калити вазиқасини ўтайди. MADS генаарининг Арабидопсис геномларида 30 га яқин гуруҳлари мавжуд. Уларнинг кўпчилиги ривожланишнинг муҳим жиҳатларини бошқаради. Аниқ MADS генлар гуруҳи илдизларда, баргларда, гулларда, тухум хужайраларда ва меваларда амалга ошадиган жараёнларда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Улар аниқ бир генлар экспрессиясини назорат қилади ва ўз навбатида бу генларнинг кўпчилик қисми идентификация учун кам аҳамиятли ҳисобланади. MADS генларининг ҳар қайсиси аниқ вақтда ва чегараланган воситаларда номоён бўлади ва бунинг ёрдамида бошқа генлар ва ахборот алмашинуви ҳодисалари аниқланади. Бу ҳодисалар MADS генларининг бирга таъсир этувчи гуруҳларининг статистик гуллар ривожланишида, кўриб чиқилганидек, ўсимликлар органларининг идентификацияланганини аниқлаш жараёнларида яққол акс этади. Гомеобокс генлар транскрипция омиллари каби таъсир қилувчи оқсилларни кодлайди. Гомеодомен оқсиллар барча эукариот организмларнинг ривожланиш жараёнларида муҳим аҳамиятга эга бўлган оқсиллар ҳисобланади. MADS ген гурухлари таъсир қиладиган жараёнлар каби хар бир гомеобокс генлар аниқ генлар гуруҳларининг ҳосил бўлишини бошқариш билан ривожланишнинг ноёб босқичларида иштирок этади. KNOTTED1 (KN1) синфига оид гомеодомен оқсиллар ниҳолларнинг апикал меристемаларидан ҳосил бўлувчи ноаниқ тўқималар ҳосил бўлишида ҳам иштирок этади. (KN1) синфига оид оқсиллар занжири мутацияси маккажўхорида аниқланган ва мутация жараёнларининг кучайишида кўринади. Мутациянинг Баъзи меъёрий жараёнларнинг йўқолиши ёки доминант ҳолатда бўлиши генларнинг аномал фенотиплари экспрессиясиясига олиб келади. Бунга тескари равишда мутация хоссаларини йўқотган фенотиплар генлар экспрессиясининг йўқолиши билан шунингдек мутациялар ҳам рецессив ҳолатга ўтади. kn1 мутацияга учраган ўсимликлар кичик, норегуляр ва барг бандлари атрофида шишсимон ҳосилалар ҳосил бўлади. Бу бўғимлар томир тўқималаридаги веналарнинг кўринишларини бузади ва бўғимлар ҳосил қилади, шунингдек хужайраларнинг аномал бўлиниши натижасида ҳам ҳосил бўлади. Шу билан бирга барг юзасидан улар бўртиб чиқади. Генлари меристема хусусиятлари ҳосил бўлишида ҳам иштирок этади. Кўпгина ўсимликлар ахборот алмашинуви учун протеинкиназалардан фойдаланади. Протеинкиназалар АТФ- боғланган ферментлар ҳисобланади ва оқсиллар фосфат гуруҳларига қўшилади. Оқсилларнинг фосфолирланиши бошқарилиш жараёнларининг калит механизми ҳисобланади ва бу ҳолат ферментлар фаоллиги ва транскрипция омилларини бошқаришда муҳим воситалардан ҳисобланади. Барча эукариотларда кенг фойдалаилишига қарамасдан ўсимликлар геномлари генларга жуда бой ва бу генлар юқоридаги қерментларни кодлайди. (ҳосил қилади). Арабидопсис геномлари киназ оқсилларини кодлайдиган 1200 дан ортиқ генлардан иборат бўлади. Бу рецептор оқсил киназларнинг тўлиқ аҳамияти ҳалигача аниқ эмас лекин охирги тадқиқотларга қараганда тахминан ўсимликларнинг ривожланиш жараёнларини бошқаришда иштирок этади. Арабидопсислар иккити бундау ген типларига эга: киназа рецепторларини кодлайдиган, брассиностероидларда ахборот алмашинувини таъминлайдиган BRI1 генлар ва ниҳолларнинг апикал меристемаларида хужайраларнинг тугалланмаган популяцияларида уларнинг ўлчамларини бошқарадиган киназ рецепторларини кодлайдиган CLAVATA1 (CLV1) генлари. Киназа типли рецепторлар интеграл мембрана оқсиллари ҳисобланади. Бу киназаларнинг рецептор доменлари плазматик мембраналарнинг ташқарисида жойлашади; киназа катализловчи доменлар эса хужайранинг ичида, трансмембрана домени рецептори доменлари билан боғланган ҳолатда бўлади. Рецептор доменлари молекулар ахборот бериш хусусиятига эга ва рецептор-лиганд деб аталадиган унчалик катта бўлмаган оқсил ёки пептид холатида бўлади. Лиганд бўлмаган ҳолатда киназ ферментлари фаол ҳолатда бўлмайди. Лигандларнинг фермент биолан боғланиши билан киназ ферментлари фаол ҳолатга ўтади. CLV1 лиганд билаг боғланган ҳолатда ҳосил қилувчи оқсилларни ташкил қиладиган қисмлар билан комплексларнинг ҳосил бўлишига олиб келади, CLAVATA, киназабириккан оқсил фофатазалар (КАРР) ва оқсиллар билан боғланган GTPазалар ҳосил бўлади. CLV1 учун лиганд унчалик катта бўлмаган оқсил ҳисобланади ва учинчи CLAVATA генларини кодлайди, ва CLV3 ҳосил бўлади. CLAVATA генлари биринчи навбатда мутациялар каби идентификацияланади ва ниҳолларнинг апикал меристемалар ва гул меристемалари вегетатив органлари ўлчамларининг катталашишига олмб келади. Буларнинг мисоли сифатида бу мутантларнинг меристемалари кўчириб ўтказилганда гул органларининг миқдорларида яққол кўриниб турадиган меристема мутантларида ён органларнинг миқдорининг ошишини кўришимиз мумкин. Ўз навбатида CLV1 протеинкиназанинг ўхшаш типик рецепторини кодлайди. CLV2 эса CLV1домен аналогик рецептори оқсилини кодлайди аммо киназа домени учун етарли бўлмайди. CLV3 гени томонидан кодланган оқсил эса CLV2 ёки CLV1 томонидан кодланган оқсилларга умуман алоқадор бўлмайди. Хужайранинг тақдири унинг ҳолатига қараб аниқланади. Иккала илдизлар ва ниҳоллар меристемалари, ствол хужайраларининг кам миқдори қайсидир тўқиманинг асосий манбаи бўлиб хизмат қилади ва бу тўқималардаги кўпчилик хужайралар шу билан бирга айни бир ствол хужайрадан ҳосил бўлиши билан бирга клонланган характерга эга. Бундан ташқари кўпчилик маълумотлар шуни тасдиқлайдики, хужайранинг тақдири унинг ривожланиш йўлига боғлиқ эмас, бунинг ўрнига унинг ривожланиш ҳолатига алоҳида аҳамият бериш зарур. Кўпчилик ҳолатларда эпидермал ўқ хужайралар L1 қаватдаги хужайраларнинг кам миқдордаги қисмларидан ҳосил бўлади. Бундан ташқари L1 қават ҳосилалари эпидермал хужайраларга айланади ва улар марказдан узоқроқда жойлашган қаватларни ҳосил қилади ва хужайраларнинг корка қаватларининг юқори қисмларида жойлашади. Бу ҳолат L1 қават ствол хужайраларининг клонларидан ҳосил бўлганда амалга ошмайди. Хужайранинг бўлиниш жараёнини аниқлашда қизлик хужайраларнинг ҳолатига боғлиқ ва бу жойлашув ҳолати ўз навбатида қизлик хужайраларининг кейинги тақдиринии аниқлашда муҳим аҳамиятга эга бўлади. Хужайранинг охирги ҳолатини аниқлашда ҳолатнинг муҳим аҳамиятга эга эканлигини тасдиқловчи яна бир муҳим омиллардан бири хужайранинг одатий ҳолатига боғлиқ тақдирининг кўриб чиқилиши ва шу йўсинда улар бошқа қаватларни эгаллаш учун ўтиши ҳолатидир. L1 ва L2 қаватлардаги бўлинишлар натижасида ҳосил бўлган меристема қаватлари антиклинал ҳисобланади ва антиклинал бўлиниш биринчи навбвтда қаватларнинг генерацияланишига жавобгар ҳисобланади. Бундан ташқари баъзида периклинал бўлинишлар ҳам содир бўлиши мумкин ва бу бўлинишлар натижасида ҳосил бўлган қават қушни қаватнинг жойини эгаллайди. Бу периклинал бўлиниш ушбу қаватлардан ҳосил бўлган тўқималарнинг таркибини ўзгартирмайди. Бунинг ўрнига ҳосил бўлган маҳсулотлар бу қаватларни банд этувчи ячейкалар учун хос хужайраларнинг фаолиятини қўллаб қувватлайди. Ҳолатга боғлиқ равишда хужайраларнинг тақдирини аниқлаш кейинги тадқиқотларда мутунт ва ёввойи типлпр аралаш ҳолатда бўлган оддий плюш баргларидан фойдаланилган. Мутация ниғолларнинг апикал меристемалар ствол хужайраларида амалга ошса ушбу ўсимликнинг барча хужайралари айни шу ствол хужайраларидан мутацияни ўзига олади. Бундай, хужайралар турли хилдаги генетик типлардан ташкил топган ўсимликлар химералар деб аталади. Химераларнинг таҳлили тўқималарнинг тарли клонал келиб чиқишини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга. Мутация хлоропластларнинг дифференциалланиш хусусиятига таъсир этганда, албинос қисмларнинг бўлиши, бу қисмларнинг ствол хужайралардан ҳосил бўлиши ҳам мутациянинг ташилишини кўрсатади, плюш ўсимлигида L2 қават мутацияни ташувчи омил бўлган ва бу ҳолат L1 ва L3 қаватларда ҳам ушбу генларнинг айни шундай нусхаси мутациясини келтириб чиқарган. L1 қават мутацияни баргларгача ва поя эпидермисларигача олиб чиқади аммо бунда қисмлар рангсиз бўлади. Бунинг сабаби кўпинча эпидермал хужайраларда хлоропластларнинг дифференциалланмаслигидир. Мезофилл тўқималар L2 қаватлардан ҳосил бўлади ва шунинг учун L2 қаватлар томонида ҳосил бўлган мутациялар натижасида барглар ва L2 қаватлар томонидан ҳосил бўлган қисмлар ҳам ушбу мутациялар таъсири остида рангсиз бўлиб қолади. Барча барглар оқ рангли бўлиб қолсада ёки деярли оқарган ҳолатда бўлсада, уларда яшил доғлар ҳам учрайди. Бу яшил доғлар турли бошқа жараёнларнинг ҳосилалари ҳисобланади. Бу турдаги барглардаги яшил тўқималар бирламчи L1 ёки L3 даражаларидаги хужайралардан ҳосил бўлган; рангсиз бўлган барг қисмлари эса L2 қаватлардан ҳосил бўлади. Баргларнинг бундай ранг баранг тусга кириши L1 қаватларида ёки L3 қаватларда барг ҳосил бўлишининг илк босқичларида тасодифий периклинал бўлиниш мезофиллаларнинг яшил хужайралари кўринишида дифференциалланиши мумкин бўлган хужара клонларини ҳосил қилиши билан боғлиқ. Бу тадқиқот хулосаларидан шу нарса кўриниб турибдики, хужайра дифференциалланиши хужайранинг клонланиш жараёнларига боғлиқ эмас. Ривожланиш босқичларида хужайранинг тақдири ўсимлик организмида хужайранинг эгаллайдиган ҳолатига боғлиқ. Ривожланиш жараёнларига тайёргарлик босқичлари бирга таъсир этувчи генлар гуруҳи томонидан амалга оширилади. Ривожланиш йўлларини бошқариб турувчи гуруҳларни билиш учун бизда етарлича маълумотлар мавжуд. Аммо, бир қанча тадқиқотлар шуни кўрсатадики, махаллий ва органлараро ахборот алмашинувлари транкрипция омилларини кодлайдиган генлар экспрессияси томонидан бошқарилади. Бу транскрипция омиллари ўз навбатида айни хужайранинг ёки тўқиманинг харакатини (ривожланишини) белгилаб беради. Одатда бу механизмлар икки ёки ундан ортиқ генларнинг бирга таъсир этиб бир бирининг фаолиятини бошқарадиган тескари алоқа боғламларини ҳосил қилади. Бу биргаликдаги таъсир янада мукаммалроқ равишда ниҳолларнинг апикал меристемаларида кўриб чиқилади. KNOX генлар STM (SHOOTMERIS-TEMLESS) экспрессияси арабидопсис эмбрионларда апикал меристемаларнинг шаклланиши ва ўсаётган ўсимлик организмида меристема хусусиятларининг ҳосил бўлишида муҳим аҳамиятли омил ҳисобланади. STM вегетатив меристемаларнинг юқориги қалпоқчаларини ҳосил қилади. Аммо бошланғич куртакларда бундай хусусиятларни ҳосил қилмайди. Аналогик шаклда гул меристемаларининг қалпоқчалари ҳисобланади аммо гул ҳосил бўлиш жараёнларида иштирок этмайди. Иккита қўшимча KNOX генлар KNAT1 ва KNAT2 генлар арабидопсислар юқори меристемаларини ҳосил қилади ва дифференциалланмаган ҳолатда меристема хужайраларини қўллаб қувватлайди. Барг ҳосил бўлишининг илк босқичларида ва бошланғич куртакларнинг гул органлари ривожланиш босқичларида хужайралар фаол бўлиниш ҳолатида ҳам STM нинг бошқа гуруҳлари муҳим аҳамиятли омил ҳисобланмайди. KN1 дан тезроқ STM ва унинг функционал гомологлари меристема хужайраларининг дифференциалланишини кўпроқ қўллаб қувватлаб туради.  Бошқа генлар (Ассимметрик барг генлари 1) барглар ривожланишини таъминлайди ва бошланғич куртаклар ва арабидопсис ёш баргларида номоён бўлади. STM AS1 ҳосил бўлишини сусайтиради ва AS2 ўз навбатида бошланғич куртакларда ривожланаётган баргларда KNAT1 нинг экспрессиясининг сусайишига олиб келади.WUSCHEL (WUS) генлари гомеодомен транскрипция омилларини кодлайди ва ствол хужайраларнинг калит бошқарувчи омили бўлиб ҳисобланади. (WUS) мутациялар учрамайдиган ўсимликларда юқори меристемалар бутунлай шаклланмайди ёки уларнинг ствол хужайраларидан бир қанча барглар шаклланганидан кейин фойдаланилади. CLAVATA генлари WUS экспрессияларига салбий таъсир кўрсатади. WUS экспрессиялари иккала clv1 ва clv3 мутантларида кенгроқ амалга ошади. Бошқа томондан, WUS нинг ҳосил бўлиши CLV3 генларининг экспрессиясига салбий таъсир кўрсатади. Ривожланиш жараёнлари хужайра-хужайра ахбороталмашинуви ёрдамида бошқарилади. Хужайралар қандай сезишади ва бу сезувчи қисмлар қаерда жойлашади. Агар хужайранинг тақдири ноклонал усулда ва ҳолатига қараб аниқланадиган бўлса, хужайра ўз ҳолдатини бошқа хужайраларга, тўқима ва органларга нисбатан сеза олиш даражасида бўлиши керак. Ён хужайралар ва узоқроқда жойлашган орган ва тўқималар жойлашиш жойи ҳақидаги ахборотларни ўзида сақлайди. Кўп хужайрали ўсимликларда, кўриб чиқилганидек, хужайралар атрофидаги хужайралар билан мустаҳкам боғланган бўлади ва ҳар бир хужайранинг ҳолати ўсимликларнинг бутун ҳаёти давомида айни хужайранинг қўшни хужайралари билан муқим координацияланган ҳолатда бўлади. Бундан ташқари, ҳар бир хужайра ўзи тегишли бўлган ўсимликлар тўқима ва органлари чегараларида маълум позицияда (ҳолатда) бўлади. Хужайралар фаоллигининг координацияси хужайралараро коммуникацияни (ўзаро ахборот алмашинувини) талаб қилади. Яъни бир қанчв муҳим генлар онтогенетик жиғатидан бир бирига боғлиқ бўлмаган равишда таъсир қилади. Улар ушбу хужайранинг тақдирини белгилаш учун айни хужайрада акс этиши зарур. Ушбу ген ёки генлар гуруҳи нафақат айни хужайранинг ривожланиш жараёнларига, шу билан бирга қўшни ва ҳаттоки узоқроқда жойлашган хужайралар ва тўқималарнинг ривожланиш жараёнларига ҳам хужайралараро ахборот алмашинув механизмлари ёки қуйидаги учта турли хил механизмлар орқали таъсир қилиши мумкин. 1. Лиганд-индуцирланган ахборот алмашинуви 2. Гармонал ахборот алмашинуви 3. хужайралараро регулятор оқсил алмашинуви орқали ва/ ёки мРНК алмашинуви орқали ахборот алмашинуви Лиганд-индуцирланган ахборот алмашинуви. Хужайра деворларининг компонентлари одатда арабиногалактан оқсиллари деб аталадиган гликопротеин макромолекулалари синфларидан ташкил топади (AGP) ва улар ўз ҳолати ҳақидаги хужайраларнинг кейинги ҳолатларини белгилайдиган ахборотларни сақлайди. AGP оқсиллари масофада ахборот алмашинувларида иштирок этмайди, аммо айни хужайрага унинг қўшни хужайраси ҳақидаги ахборотларни бериб туради. Бу ахборотлар кейинчалик хужайралар дифференциалланиш жараёнларида қайта дастурланади ёки унинг ҳолатига қараб мос равишда хужайранинг кейинги ҳолатини белгилашда фойдаланилади. Ўсимликлар кўп сонли бўлишига қарамасдан, эҳтимол, юзлаб киназа рецепторлари, биз кутганимиздек, кўпгина ахборот алмашинуви ҳолатлари фосфолирланган оқсиллар индуцирланган лигандлари томонидан иниицирланади (қабул қилинади). Ҳозирга вақтда шу нарса маълум бўлдики, лигандларнинг камчилик қисмлари протеинкиназаларни фаоллаштиради. Яна шундай маълумотлар ҳам мавжудки, унга кўра CLV3 генлари томонидан кодланган унчалик катта бўлмаган оқсил CLV1 протеинкиназасининг фаолловчи лиганди ҳисобланади. CLV3 оқсили 100 дан ортиқ аминокислоталардан ташкил топади ва бошловчи аминокисьлота кетма кетлигини такрорлаш билан хужайра томонидан продуцирланган қисмларни хужайралардан чиқишини таъминлайди. Ўзининг унчалик катта бўлмаган ўлчами туфайли ва сувда яхши эрувчанлиги боис улар хужайралараро воситалар орқали ва апопластлар орқали енгил харакат қилиш хусусиятига эга. Асосан апопластлар хужайра деворларининг ташкил қилувчи қисмларидан ташкил топади. Хужайранинг макромолекуляр қавати сезиларли даражада гидрофил (сувда эрийдиган) бўлади, девор эса макромолекулалар орасида 3.5 дан то 5 нм гача бўлган тешикчаларга эга бўлади. Бундан келиб чиқдики, 15кДа дан кичик бўлган барча молекулалар апопластлар орқали енгил диффундирланиши мумкин. 11 кДА молекуляр оғирликка эга бўлган CLV3 қаватларда ҳосил бўлган молекулалар ҳам апопластлар орқали енгил диффундирланади. CLV3 генлари ниҳолларнинг марказий эпикал қисмларидаги L1 ва L2 қават хужайраларида номоён бўлади, аммо L3 даражасидаги ёки периферик қисмларда бўлмайди. Бу омилларга тескари равишда CLV1 генлари марказий қисмларнинг чуқур қисмларининг L3 қават хужайраларида ҳам номоён бўлади ва булар WUS генлар жойлашадиган қисмлар ҳисобланади. Бундан ташқари, CLV1 генлари WUS доменларидан катта бўлган қисмларда ҳам номоён бўлади. (16.28 расмга қаранг). WUS генларининг номоён бўлиши ствол хужайраларнинг идентификацияланишини таъминлаш учун зарур бўлсада, WUS генлари L3 қават меристемалари хужайраларининг жуда камчилик қисмида учрайди. Бир бирига боғлиқ бўлмаган бу хусусиятлар генларни экспрессиялайдиган хужайралардан қисқа масофаларда хужайраларга таъсир ўтказади. CLV3 генлари кодлаган оқсиллар L3 қаватлар даражасидаги WUS генлар номоён бўлишига тескари таъсир кўрсатиб, ниҳоллар юқори меристемалари ствол хужайраларининг популяция миқдорини назорат қилади. CLV3 генлари L1 ва L2 қават чегераларида меристемаларнинг марказий қисми хужайраларида экспрессияланади. CLV1 ва CLV3 генлари мутация жараёнлари таъсирида ажратиб юбориладиган бўлса, WUS генлари номоён бўлиши кенгаяди ва дифференцирланмаган ствол хужайралари миқдори камайиб кетади. (Марка ва бошқалар 2000). Бу миқдорнинг ошиши CLV1 генларини талаб қилсада, эҳтимол CLV3 генлари кодлаган оқсиллар L1 қават хужайраларидан диффундирланади ва CLV1 генлари домен оқсиллари рецепторлари билан боғланади ва WUS генлар транскрипсиясини репрессиялайдиган киназа иниицирловчи ахборот алмашиниши доменини фаол ҳолатга ўтказади. WUS генлар экспрессияси CLV3 генлар экспрессиясини шакллантиради, шу билан бирга экспрессияланган CLV3 генлари WUS генлар экспрессиясини ренрессиялайди. Шу йўсинда меристемалар ствол хужайраларнинг популяцияси ўлчамларини назорат қилувчи қайта алоқанинг сезгир механизмига эга бўлади. Гармонал ахборот алмашинуви. Ўсимлтик гармонлари- ауксин, этилен, гиббереллин, АБК, цитокининлар ва брассинистероидлар каби барча ткрлари ривожланиш жараёнларини бошқаришда муҳим аҳамиятга эга. Бу муҳим аҳамиятли омиллар кейинги бўлимларда кўриб чиқилади. Ушбу муҳокамаларда биз кўпроқ ауксин ахборот алмашинувига ва унинг механизмларига тўхталиб ўтамиз. Ауксин ахборот алмашинуви ўқли полярлик хусусиятларининг шаклланиши ва томир тўқималарининг ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Ауксин гармон ахборот алмашинувчи востиа сифатида аввалдан маълум ва томир тўқималарининг дифференциациясини инициациялайдиган ахборот алмашинув воситаси ҳисобланади. Аммо, асосан ахборот алмашинуви самарадорлигини ўрганишда асос қилиб ауксинлар ва ауксин ўтказувчи ингибиторлар олинган. Бир қанча вақт аввал иккала арабидопсис ген гномлари ва моноптерослар аниқланган ва улар ўқли полярликни ҳосил қилишда иштирок этади ва эмбриогенез жараёни ва ўсимликлар ривожланиш жараёнларида тўқималар дифференциалланиши давомида ауксин ахборот алмашинуви жараёнларида иштирок этади. Аввл кўриб чиқилганидек, арабидопсис гном генлари идентификацияланган бўлади ва гомозигота мутация эмбрионлари генлари илдиз ва уруғпаллаларни ҳосил қилмайди ва ўқли полярлик хусусиятларини ҳосил қилиш имкониятиги эга бўлмайди. Гномгенларнинг маҳсулотлари ауксин оқими оқсил-ташувчи PIN1 оқсилларни локализация (ташийдиган) қилиш учун керак бўлади. ГНОМ генлар кодлаган омил гуанин нуклеотид хужайра полярлигини ҳосил қилувчи хужайра механизмининг компоненти ҳисобланади. Бу механизм, ва гном генлар ҳосил қилган оқсиллар ауксин оқими оқсил- ташувчи PIN1 оқсилларниэмбриогенез жараёнларининг шарсимон босқичида прокамбий хужайранинг базал охирлари учун ва кейинчалик томир хужайралари ривожланиши зарур ҳисобланади. Кўриб чиққанимиздек, моноптер генлар мутациялари (МП) натижасида, улар апикал қисмларни ҳосил қилсада, гипокотил ва илдиз етишмаслиги кузатилади. МП мутант эмбрионларда апикал структуралар структур жиҳатидан номеъёрий бўлади бундан ташқари уруғпаллалар тўқималари қайта шаклланган бўлади. Моно Птероид мутант эмбрионларда биринчи аномал белгилар октант босқичида номоён бўлади ва улар глобуляр муртаклар пастки қисмларида прокамбийнинг шаклланмаслигига олиб келади. Бу қисм шаклланмаслиги оқибатида гипокотил ва илдиз ҳосил бўлмайди. Кейинчалик бир қанча томир тўқималари уруғпаллаларда шаклланади аммо ҳақиқатда улар нотўғри ҳосил бўлган ҳисобланади. Моноптероид генлар кодлаган оқсиллар АРФ (ауксин жавоб қайтарувчм омили) номи билан юритиладиган транскрипция омиллари билан боғланади. Иккала АРФ ва моноптероид генлар маълум ауксин мавжуд бўлган шароитларда транскрибцияланадиган генлар промоторларида ауксин жавоб қайтарувчи элементлари билан бирикад. Барча белгиларига кўра моноптероид генлар томир тўқималари дифференциациясига жалб қилинадиган генлар экспрессияси учун зарур ҳисобланади. Эмбриогенез жараёнларида ауксин ахборот алмашинувининг қўллаб қувватланиб турилишининг яна бир исботи шундан иборатки, айни ўрганилаётган ауксин блок- рецептори, АВР1, эмбриогенезнинг ташкил этиладиган хужайранинг бўлиниш ва чўзилиш жараёнларида зарурий омил ва фаол иштирок этадиган қисми эканлигидир. Арабидопсис мутант гомозиготалар хаттоки глобуляр босқичнинг бошланишига қадар меъёрий ривожланиш жараёнларини ҳосил қилсада, АВР1 ҳолатида етук эмбрионларни ҳосил қилмайди. Бу мутантлар икки томонлама симметрияга ўтиш хусусиятларини шаклланишига ҳам тўсқинлик қилади ва хужайралар чўзилиши амалга ошмайди. Ауксин ахборот алмашинуви ниҳоллар апикал меристемаларининг органогенезларида ва ён илдизмеваларнинг шаклланишида иштирок этади. Арабидопсис ўсимликлар ауксин оқимининг ген ташувчи PIN1 ривожланиши билан бирга келтириб чиқарган мутациялари натижасида ён органлар шаклланиши ҳам амалга ошмайди. Ёввойи турдаги ўсимликларда PIN1 генларининг номоён бўлиши билан муртакларнинг шаклланишига қадар муртак ҳосил бўлишининг эрта босқичларида бошқарилиш омиллари кучини оширади. Ниҳолларнинг апикал меристемалари pin1 мутант генлари таъсири остида меъёрий структуралар ривожланишини амалга оширади аммо бу вазиятда периферик қисмларда ва ўқ қисмларида хеч қандай ён органлар ҳосил бўлмайди чунки ён қўшимчалар ҳосил бўлиши учун етарли ўқ хужайралар ҳосил бўлмайди. Шу йўсинда ауксин апикал меристема ўқларидан органогенез учун зарур бўлган илк ҳолатларда ахборот алмашинуви учун зарурий бирикма ҳисобланади. Бу гипотезалар помидор устида олиб борилган тадқиқотлар натижасида ўрганилган. Помидор апикал меристемалари ауксин транспортировка қиладиган N-1- нафтил-фталамик кислота (NPA), муҳитида ўстирилганда улар ўсишда давом этсада, ён органлар ҳосил қилмайдиган ниҳол қисмлари ўсиб кетади. Ушбу (NPA), индуцирланган меристема қисмларининг охирлари ауксин билан тўйинган ҳолда баргларнинг инициацияси қайта тикланади.  Ахборот алмашинувининг бошқа механизмлари ҳам ҳали ўрганилиши зарур. Хужайраларни бир бирига боғлаб турадиган механизмлар бошқа Хужайранинг ҳолати турли тўқималараро ахборот алмашинувида баъзи хоссаларни бажарсада бошқа ҳолатларда учрамайди. Аввал кўриб чиқилганидек, SCR ва SHR енлари илдизладра радиал тўқималарнинг шаклланишида муҳим ўрин эгллайди. Улар транскрипцич омиллариги ўхшаш омилларни кодлайди бироқ ьу икки ген турлари турли хилдаги тўқималарда экспрессияланади ва шаклланади. SСR генлари хужайраларнинг ассимметрик бўлиниш жараёнларида, эпидермис ва илдизлар шаклланишида талаб этилади ва шу билан бир қаторда эндодерма хужайраларинингт тақдирини ҳал қилади. SСR генлари ствол хужайраларда номоён бўлади ва хужайраларни ассимметрик бўлинишига таъсир қилиш билан эндодерма ва илдиз ҳосилаларини пайдо этишдан аввал асосий тўқималар ҳосил бўлишига олиб келади. SСR генлари номоён бўлиши эндодерманинг ствол хужайрасининг бўлиниш жараёнлари тугаганидан кейин ҳам номоён бўлиши мумкин. SСR генларининг номоён бўлиши SHR генларининг экспрессиясини талаб қилади аммо SHR генлар эндодермада ёки илдизларда номоён бўлмайди. Шу билан бирга SHR генлари томир цилиндрлари перициклларида ҳам номоён бўлади. Булардан шу хулосага кеиш мумкинки, SHR генларининг номоён бўлиши ствол хужайралар ҳосил қиладиган асосий тўқималарда қабул қилинадиган ахборотлар қабул қилинишида ва бу хужайраларда SСR генлар экспрессияси чақирилишида ахборотларни генерациялайди (тўплайди ва қайта ишлайди). Бу яну шу нарсани ҳам ифодалайдики, хужайрадан хужайраларга ахборот алмашинувининг потенциал аҳамияти хужайраларнинг ақдирини белгилашда ва ўсимликларнинг ўсиб ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Амо хозирда бу ахборот алмашинуви жараёнларининг қандай кетиши ҳақидаги тўлиқ тафсилотлар ўганилмаган. Регулятор оқсиллар алмашинуви ва ёки мРНК алмашинуви билан ахборот алмашиниш жараёнлари. Хужайралар орасидаги симпласт алоқалар хужайралар деворлари орқали боғланган плазмодесмотал боғлар орқали амалга оширилади. Ўсимликлардаги кўпгина тирик хужайралар плазмодесматалар хужайралар деворларига туташиб турадиган ва улар орасидаги цитологик алоқаларнинг баъзи даражаларини таъминлайдиган орқали қўшни хужайралар билан симпластикал боғланиб туради. Тадқиқотлардан шу нарса маълум бўлдики, ахборотлар регулятор оқсиллар ташкил топадиган плазмодесмамлар ва мРНК лар орқали алмашинади. Плазмодесмамларнинг ривожланиш жараёнларида хужайралар орасидаги ахборот алмашинувидаги аҳамияти мРНК нинг маккажўхори меристемаларида очилиши билан KN1 генлар маккажўхори ниҳолларининг апикал меристемаларининг L1 қаватида учрамаслиги билан тушунтирилади. KN1 генлар фақатгина L2 қават хужайраларидагина экспрессияланади. генлар кодлаган оқсиллар ниҳоллар апикал меристемалари қисмларида учрайди шу билан бирга L1 қаватларда ҳам. KN1 генлари кодлаган оқсиллар L1 қавтларда синтезланмайди аммо улар L1 қаватларига L2 қаватлардан улар орасидаги боғлаб турувчи плазмодесмамлар орқали ташиб ўтилади. Аждароғиз ўсимлигида FLO генларининг L1 қавтларда экспрессияси меристема хужайраларининг барча қаватларида гул органларининг идентификациое генларининг фаолланишига олиб келади. Бу ўзаро алоқаларни тушунтириш FLO оқсилларининг плазмодесмамлар орқали ўтиши билан ва улар синтезланган хужайралардан бошқа қаватларга ташилиши билан изоҳланади. Вируслар ўсимликларга тушиши ва тарқалиши ҳам хужайралардан хужайраларга плазмодесмамлар орқали ўтказилади. Уларнинг геномлари вирусларнинг геномлари РНК сининг ҳаракати енгил амалга ошиши учун ва плазмодесмамлао орқали енгил ўтиши учун ўсимликларда учрайдиган оқсил табиатли оқсилларни кодлайди. Эҳтимол, вируслар эволюцион хужайралар орасидаги ахбороталмвашунуви механизмларини ўзлаштириб олган бўлиши мумкин. Хозирги вақтда нима учун ахборот алмашинуви айни шу шаклда амалга ошиши аммо алоқанинг бу тури ўсимликларнинг ривожланишидаги умумий хусусият эканлиги тушунарсизлигича қолмоқда. Ўсимликларнинг ўсишининг таҳлили. Ўсимликлар қандай ўсади? Бу оддий бўлиб кўринган саволлар олимлар ўртасида 150 йилдан ортқ вақт давомида кўпгина муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Янги хужайралар бевосита апикал меристемаларда ҳосил бўлади. Хужайралар апикал меристемаларда секин кенгаяди ва субапикал меристемаларда юқори темпларда амалга ошади. Натижада хужайралар миқдорининг ошиши ўраб турган муҳитнинг шароити ва кўринишига қараб 100 дан бир неча кўп миқдорда бўлиши мумкин. Одатий ўсиш жараёнларининг таҳлили хужайраларнинг миқдори ва уларнинг ҳажмига (ёки оғирлигига) қараб ўтказилган. Бундан ташқари бу ўлчовлар ўсимликлар ривожланиш тарихининг маълум бир қисми ҳақидагина тасаввурлар пайдо қилиши мумкин. Тўқималарнинг ўсиши бир хиллилик ва тасодифий жараён ҳисобланмайди. Апикал меристемаларнинг ҳосилалари олдиндан белгиланган дастур асосида кенгаяди ва маълум қонуниятлар асосида субапикал қисмларда ўсимликларнинг асосий танасини ўлчами ва шаклини ҳосил қилади Ўсимликларнинг умумий ўсиш ҳолати хужайраларнинг маълум қонуниятлар асосида бўлиниши ва кенгайишидан ҳосил бўлади. Хужайралар ҳаракати ёки ―тўқима элементлари‖нинг таҳлили (ва хужайралар кенгайиши билан боғлиқ муаммолар билан бирга) кинематика деб аталади. Бу бўлимда биз ўсишжараёниниг одатий ривожланиши ва бироз замонавий кинематик ёндашувларни кўриб чиқамиз. Кейинчалик кўриб чиқадиган мавзуларимизда кинематик ёндашувлар тўқима элементларининг маълум қонуниятлар асосида математик нуқтаи назардан кўриб чиқилиши билан якун топади. Ўсимликларнинг ўсиши турли усуллар ёрдамида ўлчанилиши (ўрганилиши) мумкин. Ўсимликларнинг ўсиши уларнинг ўлчамларининг қайтмас равишдв катталашиши билан аниқланади. Ўсимликлар ўсишининиг энг катта компоненти тургор босим таъсири остида бўлган хужайранинг кенгайиши ҳисобланади. Ушбу жараёнлар давомида, хужайралар кўп босқичли ҳажм ўзгаришларида кенгаяди ва катта вакуолланган ҳолатга ўтади. Ўсиш шунингдек, янги оғирликнинг ўсиши нуқтаи назаридан белгиланиши мумкин, яъни маълум белгиланган вақт оралиғида умумий тирик тўқиманинг оғирлик миқдори. Бундан ташқари ўсимликнинг дастлабки оғирлиги тупроқда ўсиш давомида сув миқдори ва таркибининг ўзгаришига қараб турли хил бўлиб туради. Шунинг учун ўлчамлар ва натижалар айни ўсиш учун ёмон кўрсаткичлар бўлиб хизмат қилиши ҳам мумкин. Бу шароитларда қуруқ оғирликнинг ўлчаниши кўпинча тўғри танлов бўлиши мумкин. Хужайраларнинг миқдори яшил сувўтлари, хламидоманаслар каби бир хужайрали организмларнинг ўсишини ўлчаб кўриш учун умумий ва қулай параметри ҳисобланади. Кўп хужайрали организмларда бундан ташқари хужайраларнинг миқдори ўсишни злчашнинг ноаниқ усули бўлиб қолади Чунки хужайралар ҳажмнинг ўзгармаслиги билан ҳам амалга ошиши мумкин. Масалан, эмбриогенезнинг илк босқичларида, зиготалар эмбрион ўлчамининг умуман ўзгармаслиги билан бир қанча майда хужайраларга қадар бўлинади. Фақатгина шундан кейин, у саккиз хужайрали босқичга ўтиши билан ҳажмни кенгайишини амалга оширади ва хужайраларнинг миқдорининг ошиб бориши номоён бўлади. Шу билан бирга зиготалар сезиларли йирик хужайралар ҳисобланади ва ўлчам борасидаги бундай мувофиқликнинг етишмаслиги хужайралар миқдорининг ошиши ва ўсишида ноодатий ҳолат бўлиши мумкин, аммо у ўсиш билан бирга хужайралар сонининг ошиши тенгланишида потенциал муаммоларни ҳосил қилади.  Хужайралар сони хар доим ҳам ўсимликлар ўсиши жараёнларини ўлчашда аниқ ўлчам бўлиб ҳисобланмасада, кўпгина ҳолатларда хужайраларнинг бўлиниши, асосан меристемаларда икки марта кўп ҳажмда уларнинг хужайра цикли босқичи давомида амалга ошади. Шу йўсинда хужайралар сонининг ошиши шу билан бирга апикал меристемаларининг фаолиятини ҳам кенгайтиради ва ўсимликлар ўсиши жараёнларини тўлиқ таъминлаб беради. Бундан ташқари, ўсимликлар ўсишининг йирик компонентлари субапикал қисмларда амалга ошадиган хужайраларнинг бўлиниши тугаганидан кейин хужайраларнинг жадал кенгайиши ҳисобланади. Ўсимликлар ўқининг барча хужайралари меъёрий шароитлар остида кенгайганида юқори меристемалардан ҳосил бўлган хужайралар сони қанчалик кўп бўлса, ўқ хам шунчалик узун бўлади. Масалан, арабидопсис ўсимликлар циклинларни кодлайдиган генлар билан транформацияланади ва бу хужайра циклини бошқарадиган механизмнинг калит компоненти ҳисобланади. Юқори меристемаларнинг хужайралари хужайра цикли орқали бирмунча жадал ривожланади, шу боис хужайраларнинг кўп миқдори бир вақтнинг ўзида шаклланади. Натижада бу трансген ўсимликларнинг илдизлари кўп хужайраларга эга бўлади. Ёввойи турларига солиштирадиган бўлсак, аналогик шароитларда ҳам маданий турлар хужайраларининг миқдори сезиларли даражада кўп бўлади. Янги хужайралар ҳар доим апикал меристемаларда шаклланади. Хужайра бўлинишининг хар бир янги босқичида ва унга боғлиқ хужайра кенгайиши жараёни натижасида эски ҳосил бўлган хужайралар юқори қисмлардан бироз узоқроққа қараб силжиб бораверади. Хужайраларнинг апекс қисмлардан мунтазам силжиб бориши натижасида алмашиниш тезлиги ҳам ошиб бораверади. Ўсимликлар ўсишини юқори қисмлардан хужайралар силжиши жараёни сифатида ўрганиш натижасижа биз кинематика жараёнларини ҳам тушунишимиз мумкин. меристемаларда хужайраларнинг ҳосил бўлиши таққослаш манбалар бўлиб хизмат қилади.  Суюқликларнинг ташилиши натижасида специфик шакллар генерацияланади. Суюқликлар қисмининг ташилиши ва шаклнинг ўзгариши суюқликларнинг кинематик таъсирлар остида малга ошадиган ҳаракатлари натижасида пайдо бўлади. Ушбу суюқ шаклларни ўрганиш учун фикрлар ва санаб ўтилган усуллар меристематик ўсиш учун ўзига хос омиллар сифатида қабул қилиниши мумкин. Иккала ҳолатда ҳам ўзгармаган шакл (натижа) олинади, ҳаттоки, агар улар элементларининг алмашиниши ва ўзгаришларига учраганида ҳам. Элементлар ўзгариши ва алмашиниши натижасида ўсимликларда шаклнинг ўзгармаганлиги мисоли сифатида дуккаклилар қатори икки паллали ўсимликлар гипокотилларининг бошчалари илмоқчали бўлишини олишимиз мумкин. Ловия каби дуккакли ўсимликлар янги ниҳоллари гипокотиллари апикал охирлари ўзига нисбатан орқага қараб эгилади ва бунинг натижасида илмоқчалар ҳосил бўлади. Илмоқчалар апекс ниҳолларни тупроқ орасида ўсиш жараёнида ҳимоя қилади. Ўсиш жараёнлари давомида ва етарлича ёруғлик муҳитида илмоқчалар пояларни гипокотилдан эпикотилга миграциялайди ва ундан кейин биринчи ва иккинчи боғоралиқларига ўтказади. Аммо илмоқчаларнинг шакли ўзгармас ҳолатда бўлиб қолаверади. Агар биз янги экилган кўчатларда майсаларнинг юқори қисмларига яқин жойлашган маълум эпидермал хужайрани кузатадиган бўлсак, унинг илмоқчалар тепасига қандай тушишини ва кейин илмоқча пастки тўғри қисмларига ўтишини кузатишимиз мумкин. Бу белгилар албатта ўсимликлар юзаси бўйлаб номоён бўлмайди; ўсимликлар хужайралари зич жойлашган бўлади ва силжишлар таъсирига нисбатан қайта ишлаш жараёнларида кўп ўзгаришларга учрамайди. Илмоқчаларга нисбатан ҳолатнинг ўзгариши белгиси сифатида шуларни келтиришимиз мумкинки, илмоқчалар тўқималар элементларининг ҳосилаларидан ташкил топади, уларнинг ҳар бири ривожланиш жараёнларида ўсимликдан апексга қараб силжиши натижасида аввало эгилади ва ундан кейин тўғриланади. Турғун шакллар ўзгарган хужайралар томонидан шакллантирилади. Илдиз охирлари тўқималар элементлари алмашинувидан иборат мустаҳкам шаклларга яна бир мисол бўлади. Бу ерда илдиз охирларидан узоқлашган сари ушбу шакл фақат мустаҳкам ҳолатда кузатилади. Хужайраларнинг бўлиниш амалга ошадиган қтсмлари илдиз охирларидан тахминан 2 мм масофада жойлашади. Хужайраларнинг чўзилиш амалга ошадиган қисмлари тахминан илдиз охирларидан 10 мм масофада жойлашади. Флоэма дифференциацияси биринчи навбатда илдиз охирларидан 3 мм масофада амалга ошади ва ксилеманинг функционал элементларини эса тахминан 12 мм масофада кузатиш мумкин. Охир қисмларга яқинда кузатилаётган хужайралар худди оқимлар кўринишида кузатилади ва ундан кейин чўзиладиган қисмлар орқали ксилема дифференциацияси қисмларига қараб ҳаракат қилади ва ҳоказо. Бу силжишлар тўқималар элементларининг аввал ажралиши ва тақсимланишини ва ундан кейин дифференциалланишини билдиради. Анолог ҳолатда майсалар баргларнинг даврийлигини турли ривожланиш даврларида ўзида акс эттиради. 24 соатлик вақт давомида барглар ўзига қўшни баргларга нисбатан анча даражада фарқ қиладиган ўлчам, шакл ва биокимёвий таркибга эга бўлиши мумкин. Шу йўсинда нихоллар шакллари кинематика билан бирга таҳлил қилиниши мумкин бўлган ўзгарган элеметлар қатори орқали шаклланади. Бу таҳлил шунчаки ёзма таҳлил ҳисобланмайди. Улар ўсиш жараёнларида ҳажмни ўлчашда ва тўқималар элементларининг биосинтетик кўрсаткичларини аниқлаш имконини беради. Тўқималар элементлари кенгайиш жараёнлари натижасида силжийди. Кўриб чиққанимиздек, ниҳолларнинг ва пояларнинг ўсиши шу органларнинг охирги қисмларида локализацичланади (амалга ошади). Кенгаювчи қисмлар жойлашган ўсиш қисмлари деб аталади. Вақт ўтиши давомида меристемалар ўсиш қисмларидаги хкжайраларнинг ўсиши ҳисобига ўсимликлар асосидан узоқлаша бошлайди. Агар кейинги белгилар поя ёки илдизларда ҳосил бўлса, унда белгилар орасидаги оралиқ ҳам ўсиш қисмлари атрофидан қандай масофада жойлашганига қараб ўзгаради. Бундан ташқари барча белгилар ниҳоллардан ёки илдиз охирларидан ҳаракатланади, аммо уларнинг харакати тезлиги уларнинг охирги қисмлардан қандай масофада жойлашганига қараб бир биридан фарқ қилади. Бошқа томондан, агарбелгилар ўқ атрофида интервал билан жойлашганида илдизлар охирларидан қараб кузатувлар олиб борадиган бўлсак, хамма белгилар кузатув олиб борилаётган томонга нисбатан вақт ўтиши давомида ўзоқроққа силжишини кузатишимиз мумкин. Бунинг сабаби ўсимлик ўқларининг алоҳида қисмларининг силжиш харакатлари, шунингдек ўсиш ва ривожланиш давомида хужайраларнинг ўсишидир. Ўсиш қисмларининг апекслардан силжиши, уларнинг ўсиш даражалари Ўсимлик ўқининг айни қисмининг апекслардан силжиши билан уларнинг тезлиги ошиб бориши кузатилади (чўзилиш тезлиги ошиб боради). Бу тезликнинг ошиши органлар ўсиш тезлиги билан т енг холатга келмагунича ошиб борверади. Ўсишнинг бу кенгайиш тезлигининг ошишининг сабаби шундан иборатки, вақт давомида ўсаётган тўқималар харакатланувчи қисмлар орасида жойлашиши, юқори қисмлар хужайралари ўсиши ва бунинг натижасида қисмларнинг янада тез бир бирига боғланишидан иборат. Маккажўхорининг тез ўсувчи илдизларида тўқималар элементлари 2 мм дан (меристема қисмларининг тугалланиш жойлари) то 12 мм гача (чўзилиш қисмларининг охирлари) етиши учун тахминан 8 соат вақтни талаб қилади. Ўсиш қисмларидан ташқаридаги тўқима элементлари бўлинмайди; Қўшни элементлар бир хил тезликка эга бўлади (вақт бирлигида охирги қисмларнинг силжиш масофаларининг ўзгариши), ва қисмларнинг охирги қисмлардан силжиш тезлиги худди охирги қисмлар тупроқ муҳитида ўсиш тезлиги билан бир хил бўлади. Маккажўхори илдизларининг охирлари тупроқ орасида соатига 3 мм тезлик билан ўсиш харакатини ҳосил қилади. Бу шунингдек ўсмайдиган қисмлар юқори қисмлардан силжиш тезлиги ва у ўсиш траекториясининг сўнгги майли билан тенг бўлади. Бўшлиқларда ён қисмларнинг ўсиш тезлиги, ўсишнинг таърифланиши. Турли тўқима элементларининг ўсиш тезлиги бўшлиқларда маълум ўсиш тезлигини таъминлаш учун, уларнинг юқори қисмлардан қандай узоқликда жойлашишига ёки ён қисмларнинг ўсиш тезлигига тескари тескари тарзда амалга ошиши мумкин. Константа кўрсатктчлари ўсиш қисмлари асосида олинади. Ўсишнинг охирги тезлиги ўзгармас бўлади, ўсиш траекториясининг доимий эгилиши органлар чўзилиш тезлиги билагтенг бўлади, олдинги бўлмда кўриб чиқилганидек, маккажўхорининг тез ўсувчи илдизида ўсиш тезлиги соатига 1 ммдан соатига 4 мм гача бўлган тезликни ни ташкил қилади ва у ўзининг охирги кўрсаткичи соатига 3 мм дан соатига 12 мм гача етиб бориши мумкин. Агар ўсиш тезлиги маълум бўлса, ўзида нисбий ўзгаришларни акс эттирадиган нисбий элемент ўсиш тезлиги, вақт бирлигидаги узунлигини ўлчаш мумкин бўлади Тўқима элементларининг нисбий ўсиш тезлиги қисмларнинг жойлашишини ва кенгайиш тезлиги жадаллигини кўрсатади ва атроф муҳитнинг хилма хил таъсирлари остида ўсиш тезлигини аниқловчи миқдорий баҳолаш бўлиб ҳам хизмат қилиши мумкин. Қариш жараёнларининг дастурланиши ва хужайраларнинг нобуд бўлиши. Ҳар йили куз фаслида ўзгарувчан об ҳаво худудларида яшовчи одамлар дарахтлар ва бошқа ўсимликлар баргларнинг турли хил ранг баранг тусга киришини кузатиши мумкин. Барглар рангларини ўзгартиради, чунки куннинг ёруғлик вақти узунлигининг ўзгариши ва ҳароратнинг ўзгариши ривожланиш жараёнларига ҳам ўзига хос таъсирларни ўтказади. Ва бунинг натижасида барглар биологик ўсиши жараёнлар тўхтайди ва барглар нобуд бўлади. Некроз жараёнлари ва қариш баргнинг нобуд бўлишига олиб келсада, қариш некроз жараёнларидан фарқ қилади. Некроз жараёни натижасида баргларнинг нобуд бўлиши, баргларнинг захарлар ва бошқа ташқи таъсирлар томонидан физикавий жиҳатдан шикастланиши натижасида келиб чиқади, биологик меъёрий баргларнинг нобуд бўлиши эса ривожланишнинг ёруғликка боғлиқ жараёнларининг ва ўсимликлар томонидан доимий бошқариладиган табиий дастурлар томонидан баргларнинг табиий нобуд этилишидир. Бу дастурлар ўсимликларда генетик жиҳатдан таъминланган бўлади. Бундан кўриниб турибдики баргларнинг нобуд бўлиши генетик жиҳатдан дастурланган ва баргларнинг нобуд бўлиши атроф муҳит таъсирларига нисбатан жавоб реакциялари бўлиб ҳам номоён бўлиши мумкин. Одатда янги баргларнинг ҳосил бўлиши ниҳолларнинг апикал меристемаларидан ҳосил бўлади, қариган барглар эса кўпинча ингичка чизиқларда белгиланади ва фотосинтез жараёнларида самарали фаолият кўрсатиш хусусиятларини йўқотади. Баргларнинг қариши ўсимликлар томонидан ўзлаштирилган ва барг шаклланишида иштирок этадиган юқори қимматли ресурсларнинг тикланиши учун мухим ҳодиса ҳисобланади. Қариш давомида барглардаги гидролитик ферментлар хужайра оқсилларини, углеводларнинг ва нуклеин кислоталарнинг структураларини бузади. Ундан кейин Углеводлар парчаланиш маҳсулотлари, нуклеозидлар ва аминокислоталар қайтадан флоэма орқали улар қайтадан синтез жараёнларига жалб этиладиган ўсимликлар қисмларига ташилади. Кўпгина минераллар шунингдек, қариётган органлардан қайтадан ўсимлик танасига ташиб ўтказилади. Органларнинг қариши одатда уларнинг тўкилиши билан бирга боради, жарён эса ниҳолларнинг махсус хужайралари дифференциалланиши билан айни органнинг ўсимликлар танасидан ажралиб тушиши учун ёғочланганн қаватлар ҳосил қилиши билан амалга ошади Бу бўлимда биз ўсимликлар ўсиши ва ривожланиши давомида хужайраларнинг дастурланган нобуд бўлиш жараёнлари ва тўкилишининг аҳамиятларини кўриб чиқамиз. Шуни кўришимиз мумкинки, қариш жараёнларининг жуда кўп турлари мавжуд ва уларнинг ҳар бири ўзига хос генетик дастурларга асосланади. Ўсимликлар турли қариш жараёнларини бошдан кечиради. Қариш жараёнлар кўпгина турли ахборотларга мос равишда ўсимликларнинг турли органларида амалга ошади. Кўпгина бир йиллик ўсимликлар, асосан маданий ўсимликлар, масалан, маккажўхори, буғдой, соя кабилар мевалари етилганидан кейин қулай ўстириш муҳити яратиб берилганда ҳам сарғайиб кетади ва нобуд бўлади. Бутун ўсимликнинг қариш жараёни монокрпик қариш деб аталадиган битта репродуктив циклнинг тугашидан кейин амалга ошади. Қаришнинг бошқа типлари қуйидаги жараёнларни ўз ичига олади. • Ўтсимон кўп йиллик ўсимликларнинг ер устки қисмларининг қариши •Баргларнинг мавсумий қариши (дарахтларда баргларнинг тўкилиш жараёнлари) •Баргларнинг даврий қариши (баргларнинг маълум вақт яшаганидаг кейин табиий равишда нобуд бўлиши) • Юмшоқ меваларнинг қариши (ҳосил бўлиши); қуруқ меваларнинг қариши (етилиши ва қуриб тўкидиши) • Уруғпаллаларнинг сақланиши ва гул органларининг қариши • Хужайраларнинг махсус типлпрининг қариши (масалан, трихлар, трахеидлар ва томир элементлари). Қариш жараёнларининг типларининг импулслари турлича бўлиши мумкин ва ички ўзгаришлар кўринишида бўлади, монокарпик қариш жараёнларида эса ўзгаришлар ташқи тарафда бўлади, масалан ёруғ кун узунлиги ва хароратнинг давомийлигининг ўзгариши натижасида дарахтларнинг лари тўкилиш жараёнларини кўришимиз мумкин. Бирламчи стимулларга боғлиқ бўлмаган равишда қариш жараёнларининг турли типлари қаришни бошқарувчи генлар иккиламчи генлар экспрессиясини ҳосил қиладиган ва бунинг натижасида охир оқибатда қариш ва нобуд бўлишга олиб келадиган умумий ички дастурлар асосида амалга ошиши мумкин. Қариш жараёни табиий цитологик ва биокимёвий ҳодиса ҳисобланади. Бу жараёнлар генетик жиҳатдан табиий дастурланган бўлади, қариш жараёни олдиндан белгилаб берилган хужаёравий ҳодисалар асасида амалга ошади. Цитологик даражада (хужайрада) бир қанча органнеллалар парчаланади қолган органеллалар эса фаол ҳолатда қолади. Баргнинг қариш жараёнида хлоропластлар органеллалари илк бора ўзгаришларга учрайди. Бунинг сабаби шундан иборатки, унинг таркибидаги тилакоидлар ва стромал ферментларнинг оқсил компонентлари парчалана бошлайди. Хлоропластларнинг тез ўзгаришига қарама-қарши равишда хужайраларнинг ядролари структур ва функционал жиҳатдан қаришнинг охирги босқичларига қадар ўзгармаган ҳолатда сақланади. Тўқималарнинг қариш жараёнлари протеаза, нуклеаза, липаза ва хлорофилларни парчаловчи ферментлар каби гидролитки ферментларини De Novo синтезини талаб қиладиган катаболик жараён ҳисобланади. Ушбу махсус қариш генларининг синтезланиши махсус генларнинг қўлланишини ўз ичига олади. Барг хужайраларидаги мРНК сўлиш даврида миқдорий жиҳатдан анча камаяди, аммо баъзи махсус транскрипт мРНК ларнинг зичлиги ошади Қариш жараёнларида экспрессияни камайтирадиган генлар қаришни пастки бошқарув генлари (SDGs) деб аталади. SDGs генлари фотосинтез жараёнларида оқсилларни кодлайдиган генлар жамланмасини ўз ичига олади. Бундан ташқари қариш жараёнига фотосинтез жараёнларининг иштирок этувчи генларининг фаол бўлмаган ҳолатдан ташқари бошқа кўпгина омиллар ҳам таъсир қилади. Қариш жараёнларида экспрессияланадиган генлар қариш ассацирланган генлари деб аталади ва бу генлар гуруҳлари протеаза, рибонуклеаза ва липаза шунингдек АСС (л-аминоциклопропан-Л-карбон кислота) синтаза ва АКК оксидаза каби этилен биосинтезида иштирок этувчи гидролитик ферментларни кодловчи генларни ўз ичига олади SDGs генларининг бошқа гуруҳлари қариш жараёнида иккиламчи вазифаларни бажаради. Бу генлар тўкилиш жараёнлари аммонийнинг глутаминга айланишини тўхтатадиган глутаминсинтетаза сифатида қариш махсулотлари қайта ташилиши ёки ўзгаришида иштирок этадиган ферментларни кодлайди ва тўқималарнинг қариш жараёнлари вақтида азотнинг утилизация қилиниши учун жавобгар ҳисобланади. Хужайралар ҳалокатиниг табиий дастурланиши физиологик қариш жараёнларининг махсус типи ҳисобланади. Қариш жараёнлари монокарпик қариш жараёни каби бутун ўсимлик даражасида, барглардаги қариш жараёнлари каби орган даражасида, ва трахеар элементларнинг дифференциацияси каби хужайра даражасида бўлиши мумкин. Алоҳида хужайраларнинг ички дастурлари фаолланиши билан борадиган жараёнлар натижасида келиб чиқадиган қариш ҳодисаси дастурланган хужайра ҳалокати деб аталади. (PCD). (PCD). Аниқ ахборотлар асосида хосил бўлган бўлиши мумкин, масалан бўлиниш жараёнлари пайтида ДНК репликацичсининг хато амалга ошиши ва унинг ўзига хос генлар гуруҳининг экспрессиясини ўз ичига олиши. Бу генларнинг экспрессияси (PCD) генларининг ўсимликлардаги фаолияти тўлиқ аниқланмаган бўлсада, хужайраларнинг ҳалок бўлишига (табиий равишда) олиб келади. (PCD). Генлар хайвонларда аниқ морфологик ва биокимёвий ўзгаришлар билан бирга фаолиятини амалга оширади. Булар апоптосис (кўпчилик шаклда апоптосес) (грекча сўздан олинган бўлиб ―йиқилиш‖, ёки ―ўчиш‖ маъноларини беради) деб аталади. Апоптоз вақтида хужайраларнинг ядролари конденсирланади ва ядро ДНК ларининг фрагментлари маълум бир шаклда нуклеослар орасида ДНК деградациялари чақирилади Бир қанча ўсимлик хужайралари, одатда қариётган тўқималарда, ўзига хос цитологик ўзгаришларни келтириб чиқаради. PCD шунингдек тасаввур қилганимиздек, ядро ва хроматин деградирланиши ва цитоплазманинг йўқотилиши даврида ксилема трахеар элементларининг дифференци аллашувида ҳам иштирок этади. Бу ўзгаришлар нуклеазалар ва протеазалар каби ферментларни кодлайдиган генларнинг фаолланиши натижасида келиб чиқадиган ўзгаришлар ҳисобланади. Хужайранинг табиий дастурланган ҳалокатининг яня бир муҳим аҳамиятидан бири бу ўсимликларнинг патоген организмлардан ҳимояланишидир. Патоген организм ўсимликларни зарарлаганда патоган сабаблардан келадиган ахборотлар ўсимлик хужайралари билан бирга инфекциялар таъсирида юқори миқдордаги фенол бирикмалари ҳосил бўлтиши мумкин ва хужайраларнинг халокатига олиб келади. Нобуд бўлаётган хужайралар кичкина айлана хужайра оролчаларини ҳосил қилади ва хужайраларнинг нобуд бўлиши некротик шикастланиш деб аталади. Некротик шикастланган қисмлар инфекцияни зарарсизлантиради ва изоляция қилади, бунинг натижасида зарарланган хужайрани ўраб турган соғлом хужайраларни инфекцион зарарланишлардан асрайди. Шу билан бирга атрофдаги тўқималарни зарарланишдан асрайди. Токсик моддалар сақлайдиган патоген организмларни ўсимликлар тўқималари орасида тарқалишининг олдини олиш учун юзага келтириладиган, патоген организмларга қарши курашиш учун хужайраларнинг ҳалокатга учраши жараёни юқори сегир жавоб реакциялари деб аталади. Инфекция билан зарарланиш ҳодисаларини имитирлайдиган (ўхшаш реакциялар келтириб чиқарадиган) Арабидопсис мутантларнинг мавжудлиги ва ҳаттоки касаллик қўзғатувчи омилларнинг мавжуд бўлмаслигида некротик зарарланиш ҳодисаларининг барча белгиларини номоён қиладиган жараёнларни чақириши шуни кўрсаталики, юқори сезувчан жавоб реакциялари шунчаки некроз жараёнлари эмас, балки генетик жиҳатдан табиий дастурланган жараён ҳисобланади. Хулоса. Етук ўсимликларнинг асосий кўриниши эмбриогенез жараёнларида белгилаб берилган бўлади; бу жараёнда тўқималар радиал йўналишда жойлашади: ташқи эпидермал қават, кортикал ёки ер усти тўқималарида шаклланадиган, цилиндрларни ўраб турувчи томир тўқималари. Етук ўсимликларнинг илдизлари апикал-базал ўқ структуралари ва ниҳолларнинг поляр ўқлари шунингдек, эмбриогенез жараёнларида ҳосил бўлади ва бирламчи меристемалар каби етук ўсимликларни генерациялайди. Ёпиқ уруғли ўсимликларнинг эмбрионал ривожланишининг кенг тарқалган турларидан бири арабидопсис таляда кузатилади ва хужайралар бўлиниши қонуниятларини ўзида акс эттирувчи жараёнларни ифодалайди ва қуйидаги даврий кетма кетлигини ҳосил қилади: шарсимон, юрак, торпедасимон ва ривожланиш босқичлари. Ўсимликларнинг ўқ хусусиятлари зиготаларнинг биринчи бўлиниш вақтида ва мутант генлар эмбрион қисмларини ҳосил қилаётган вақтида шаклланади. Тўқималарнинг радиал хусусиятлари хужайралар идентификациясини назорат қиладиган генлар экспрессияси натижасида шарсимон босқичда ҳосил бўлади. Илдиз меристема қисмлари генлари (STM) нинг экспрессияси эмбриогенезнинг юрак босқичида ниҳолларнинг апикал меристемаларининг бошланишини таъминлайдиган қисмларда номоён бўлиши ва давом этиши ниҳолларнинг апикал меристемаларидан хужайраларни дифференци алланишини оширади. ГНОМ генлари эса ўқли полярлик хусусиятини шакллантиришда талаб этилади. Моноптероид генлар эса бирламчи эмбрионал илдизларнинг шаклланишида ва шунингдек томир тизимларининг ривожланишда иштирок этади. Бу механизмларнинг тўлиқ тафсилоти, бу тизимларнинг қўллаб қувватланишига ва ташкил топишига жавобгар механизмларнинг аниқ бориш жараёнлари тўлиқ ўрганилмаган, аммо шундай маълумотлар борки, уларга кўра препрофаза гуруҳланиши номи билан маълум микронайчалар ва микрофиламентларнинг бирлашиши хужайраларнинг бўлиниши жараёнларининг енгил амалга ошишини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга. Хужайраларнинг дифференциацияси хужайравий босқичларга боғлиқ эмас, аммо, ствол хужайраларнинг бўлиниши бу жараёнларда муҳим аҳамият касб этади. Клонланган ва оқсил кодлайдиган SCR генларининг номоён бўлиши ствол хужайраларининг бўлиниши учун зарурий омил ҳисобланади ва SHR генлари эса эндодермал хужайралар бўлиниш жараёнларини идентификацияланишини таъминлашда номоён бўлади. Меристемалар майда, изодиаметрик ―эмбрионал‖ хусусиятларга эга бўлган хужайралар популяциясидан иборат бўлади. Ўсимликлар меристемалари ўсимлик танасининг маълум қисмларини генерациялайди (ҳосил қилади) ва улар ўзини регенерацияланади (қайта тиклайди). Кўпгина ўсимликларда илдизлар ва апикал меристема ўқлари чегараланмаган ўсиш хусусиятига эга бўлади. Ниҳолларнинг вегетатив апикал меристемалари кейинчалик ҳосил бўладиган органларини (барглар, ён куртаклар) ҳосил қилади, шунингдек поя сенментларини шакллантиради. Ёпиқ уруғли ўсимликларда апикал меристема ўқлари, кўриб ўтганимиздек, L1, L2 ва L3 билан белгиланган тарли хилдага қаватларда шаклланади. Илдизлар ва ўқ апикла меристемалари бирламчи мермстемалар ва улар эмбриогенез жараёнларида ҳосил бўлади. Иккиламчи меристемалар постэмбрионал жараёнлар давомида шаклланади ва камбий, феллоген, остки қисмлар камбийоари ва иккиламчи илдиз меристемаларини ўз ичига олади. Ниҳоллар вегетатив апикал меристемаларининг қайта фаолланиши ривожланиш жараёнларининг фитомерлар деб аталадиган кетма кетлигини ҳосил қилади. Уларнинг хар бири бир ёки бир неча барглар, буғимлар, бўғим оралиқлари ва бир ёки бир неча пазуха (ён қисмларда жойлашган) куртаклардан иборат бўлади. Ниҳолларнинг вегетатив апикал меристемалари ўз фаолииги давридаги хусусиятлари аниқ эмас ва унинг фаоллиги доимий бўлиб қолиши ҳам мумкин, аммо у ўсиш жараёнларидаги детерминирланган ьошланғич барглар ҳосил бўлишини келтириб чиқаради. Баргларнинг шаклланиши ўзига хос хусусиятга эга бўлган учта босқичда амалга ошади: (1) органогенез, (2) суборган доменларнинг ривожланиши, (3) хужайралар ва тўқималарнинг дифференциацияси. Бошланғич барглар ўзининг жойлашиши тартиби ва миқдорини баргларнинг тартибли жойлашишида акс эттиради (ўрнини босувчи, қарама қарши, тўғри бурчак остида кесишадиган, ғўшшасимон(тўпбарглар) ҳолатда, ёки спирал ҳолатда жойлашиш). Бошланғич баргларнинг шаклланиши ва жойлашиши юқори қисмлардаги хужайраларнинг бўлиниши жараёнларининг аниқ дастурлар асосида назорат қилиш асосида амалга ошади аммо бу фаолиятнларни назорат қилиб борувчи омиллар ҳақида маълумотлар ҳали аниқланмаган. Илдизлар периферик қисмлардан ҳосил бўлади. Илдиз апикал меристемалари суьтерминал ҳисобланади ва илдиз қалпоқчалари билан қопланган бўлади. Илдиз охирларидаги хужайраларнинг бўлиниши кейинчалик ўзига хос чўзилиш ва дифференциалланишни амалга оширадиган хужайралар тўпламларини ҳосил қилади. Арабидопсисларда етук хужайралар тўпламлари меристема хужайраларииниг популяциясида ствол хужайраларга қараб эгилган бўлади. Арабидопсис илдиздар апикал меристемалари тиним марказларидан, коркаэндодермал ствол хужайралардан, колумелла ствол хужайраларидан, илдизнинг қалпоқчали эпидермал ствол хужайраларидан ва ствол хужайралар қаторларидан иборат бўлади. Хужайраларнинг метаболик хусусиятлари номоён бўлиши билан бу жараёнларнинг чегараланиши, структур ва функционал хусусиятлари уларнинг ўтмишдошларидан тубдан фарқ қилади. Трахеар элементларнинг дифференциацияси ўсимликлар хужайралари дифференциациясига мисол бўлади. Микротрубкалар микрофибрилл целлюлозалар иккиламчи трахеар элементлардан ҳосил бўлган деворларга ўтиши билан тўқималарнинг шакланишида иштирок этади MADS генлар тўплами ўсимликларда, ҳайвонлар ва замбуруғларда муҳим биологик хусусиятларни бошқаришда калит вазифасини ўтайди. Гомеобокс генлар транскрипция омиллари каби гомеодомен таъсир қиладиган оқсилларни кодлайди. Транскрипциянинг бу омиллари бошқа генлар экспрессиясини назорат қилади, трансформация маҳсулотлари ва хужайралар дифференциалланишини ифодалайди. Хужайраларнинг кейинги тақдирини аниқлашда хужайраларнинг ҳолати уларнинг келиб чиқишига нисбатан кўпроқ аҳамиятга эга бўлади. Ўсимликлар хужайралари келиб чиқиши жихатидан бир бирига ўхшаш бўлади ва уларнинг фаолиятининг ўзгариши учун зарур ҳолат ахборотларига қараб ўзгариши мумкин. Гомеобокс генлар экспрессияси маккажўхори ўсимлигидаги KNOTTED1 ва SHOOTMERISTEMLESS генлари каби илдиз апикал меристемаларининг ноаниқ хусусиятларининг давом этишига таъсир этади, WUSCHEL генлар эса поя хужайралари идентификациясини таъминлайди. Бошланғич баргларда KNOX генларининг экспрессиясининг йўқолиши бу структураларнинг детерминирланган ўсиши жараёнига ўтиши вақтида муҳим ўзгаришларни келтириб чиқаради. Хужайраларнинг ҳолати ҳақидаги ахборотлар хужайралараро ахборот алмашинуви йўллари орқали алмашинади. Бу алмашинув йўллари лиганд- индукцияланган ахборо талмашинуви, гармон ахборот алмашинувм, ругулятор оқсиллар ва/ёки мРНК ларнинг плазмодесмамлар орқали алмашинишидан иборат. Тахминан 1.6 нм (700-1000 Да) ўлчамда бўлган молекулалар хужайрадан хужайрага барг эпидермис хужайраларида плазмодесмам боғлар орқали ўтиши мумкин. Плазмодесмамлар бир қанча босқичларада ёпиқ ҳолатда бўлиши мумкин ва улар орқали молекулаларнинг ўтишини ва уларнинг ўлчамларини ҳам назорат қилиб турилиши мумкин. Ўсимликларнинг ўсиши уларнинг ҳажмларининг қайтмас жараён сифатида катталашиши деб қаралади. Ўсимликларнинг ўсиши кинематика жиҳатидан сонли таҳлил этилади ва уларнинг ўсиш ҳаракати ва қисмларининг шакллари ўрганилади. Ўсимликларнинг ўсиши бўшлиқ ва материал борлиқ даражасида тасвирланиши мумкин. Маълумотлар турли қисмларда ва турли ҳолатларда жойлашган барча хужайралардан олинган намуналар асосида берилади. Материал таҳлиллар эса турли ривожланиш босқичларида алоҳида тўқималар ва хужайраларнинг тақдири асосида олиб борилади. Ўсиш траекторияси тўқималар орасидаги масофаларни кўрсатади шунинг учун юқори қисмлардаги элементлар вақт ўтиши давомида ўзида материални ва ўсиш хусусиятларини акс эттиради. Ўсиш тезлиги тўқималар элементларининг апекс қисмлардан сурилиб чиқиши тезлиги билан ҳоси бўлади. Нисбий элементар ўсиш тезлиги вақт давомида ўқ узунлигининг катталашиши ҳисобланади ва аниқ муҳитда (жойда) ўсиш кенглигини ифодалайди. Қариш ва табиий дастурланган нобуд бўлиш жараёни ўсимликлар ривожланишининг мавжуд аспекти (нуқтаи назари) ҳисобланади. Ўсимликлар қариш жараёнларининг турли хилдаги босқичларини бошдан ўтказади. Барглар ҳам генетик жиҳатдан дастурланган ахборотлар асосида қарийди ва нобуд бўлади. Қариш ривожланиш жараёнларининг фаол қисмларидан бири ҳисобланади. Бу жараёнлар ҳам ўсимликлар томонидан генетик дастурланган ахборотлар асосилда назорат қилинади ва муайян экологик ҳолатлар ва ривожланиш жараёнларида ҳам ҳаракатга келиши мумкин. Қариш жараёни маълум тартиблар асосида амалга ошадиган цитологик ва биокимёвий жараёнларни ўз ичига олади. Кўпчилик генлар экспрессияси қариш жараёнлари давомида камаяди аммо бир қанча генларнинг (қариш генлари, ассоцирланиш ва сўлиш генлари) иниицирланиши (фаолланиши) кузатилади. Фаол генлар бир қанча турдаги гидролитик ферментларни кодлайди. Улар жумласига тўқималарнинг нобуд бўлишига олиб келадиган парчаланиш жараёнларини келтириб чиқарадиган протеазалар, рибонуклеазалар, липазалар ва этилен биосинтезида иштирок этадиган ферментлар киради. Табиий дастурланган хужайроаларнинг нобуд бўлиши ҳолати (PCD) қаришнинг махсус тури ҳисобланади. (PCD) нинг ўсимликларда муҳим хусусиятларидан бири генетик дастурланган жараёнлар асосида амалга ошадиган, юқори сезгир реакциялар деб аталадиган патоген организмлардан химоя қилиш хусусиятларидир. Фотопериодизм: Кун узунлиги мониторинги. Юқорида кўриб ўтганимиздек, циркад вақтлар (ёруғ) организмларда молекуляр ва биокимёвий жараёнларнинг аниқ тизимлари амалга ошиши учун керакли вақтларни белгилашда муҳим аҳамиятли бўлади. Фотопериодизм, ёки организмларнинг ёруғ кун узунлигини аниқлаш хусусияти йилнинг маълум бир қисмларида жараёнларни амалга ошириш учун ва шу йўсинда мпвсумий жавоб қайтариш хусусиятларини номоён қилиш имкониятларини беради. Кунлик ритм ва фотопериодизм ёруғлик ва қоронғулик циклларида умумий бошқарилиш хусусиятларини акс эттиради. Экватор ҳудудларида ёруғ кун узунлиги ва тун узунликлари бир хил бўлади ва бутун йил давомида ўзгармайди. Экватордан қутбларга қараб ҳаракат қилганимизда эса кун узунлиги ёз фаслларида узун ва қиш фаслида қисқа бўлади. Ўсимликлар турлари мавсумий ўзгаришлар ва кун узунлигининг ўзгаришларига қараб ривожланади ва уларнинг махсус фотопериодизм жавоблари ўсимликларга таъсир этадиган ёруғлик спектр кенгликларига бевосита боғлиқ. Фотопериодизмга жавоб хусусиятлари ўсимлдиклар билан бир қаторда хайвонот оламида ҳам мавжуд. Хайвонот оламида ёруғ кун узунлигига жавоблар мавсумий ўзгаришлар тарзида, хусусан, ухлаш тартибининг бнлшиланиши, ёзги ва қишки тана қопламларининг пайдо бўлиши ва репродуктив фаолликнинг ўзгариши билан номоён бўлади. Кун узунлигига назорат қилишда Ўсимликларнинг жавоб реакциялари бир неча сонли бўлади. Уларга мисол қилиб гуллашнинг бошланиши, жинссиз кўпайиш, сақлаш органларининг шакллланиши, шуемендек тиним даврининг бошланишини олишимиз мумкин.  Эҳтимол, барча ўсимликлар фотопериодизм жавоб реакциялари, турли жавоб реакцияларини бошқариб турадиган, ахборот алмашинувининг аниқ усуллари билан айни фоторецепторлар томонидан амалга оширилади. Шу нарса маълумки, вақт давомидаги назорат барча фотопериодик жавоб реакцияларида муҳим аҳамиятли бўлади, хронометраж (кузатув) механизмлари эса вақт-йил ва вақт-кун асосида ётади. Циркад оссилятор (кун ритмлари), тахмин қилинганидек, ўсимликларни ўраб турган атроф муҳитдан бўладиган ёруғ (ёки қоронғу) таъсирларни сезишда асосий нуқта сифатида хизмат қиладиган, вақтни ўлчашнинг эндоген механизмларини таъминлаш учун хизмат қилади. Циркад оссиляторлар асосида фотопериодизмнмнг ўзгариши кейтнги мавзуларда кўриб чиқилади. Ўсимликлар уларнинг фотопериодик жавобларига қараб классификацияланиши мумкин. Кўпчилик гуллиўсимликлар узун ёз кунларида гуллайди ва узоқ йиллар даввомида физиолог олимлар узун кун ва гуллаш жараёни коореляцияси (амалга ошиши) узоқ йиллар давомида фотосинтез жараёнлари маҳсулотлариниг тўпланиши натижаси деб ҳисоблаганлар. Бу фикрлар Уайтман Гарнер ва Аллард Генриларнинг 1920 йилларда АҚШ қишлоқ хўжалик департаментининг Мэриленд штатида жойлашган лабораториясида олиб борган нотўғри тажрибалари асосида келиб чиққан. Улар турли хил мутант тамакиларнинг суғорилган шароитда 5 метр баландликкача ўсиши аммо мураккаб ёзги шароитларида гулламаслигини аниқлаганлар. Аммо иссиқхоналарда ўстириладиган гулли ўсимликлар сунъий ёритиш муҳтида хам гуллашини аниқлаганлар. Бу натижалар охир оқибатда Гарнер ва Аллардларни ўсимликларни ёруғлик ўтказмайдиган мато билан ёпиб қўйиб, сунъий қисқа кун узунлигини ҳосил қилиб, ёз мавсумининг кўп кунларида куннинг иккинчи ярми ва кейинги эрталабгача ёруғлик самараларини текшириб кўришга ундаган. Бу сунъий қисқа кунлар ўсимликларда гуллаш жараёнини ҳам чақирган. Булардан олинган хулосалар узун ёруғлик кунлари ва фотосинтез жараёнлари ўсимликларни гуллаши учун хизмат қилади деган фиқрларни нотўғрилигини исботлади. Гарнер ва Аллард булардан келиб чиқиб шундай хулосага келдики, унга кўра, кун узунлиги ва турли хил ўсимликлар турларида ва шароитларда гуллаш жараёнида асосий омил бўлиб хизмат қилади. Бу тажрибалар ўсимликларнинг фотопериодик жавоб реакцияларини ўрганишда асосий маълумотлар сифатида хизмат қилган. ўсимликларнинг фотопериодик жавоб реакцияларига қараб классификацияланиши ўсимликлар ривожланишининг бошқа кўпгина омиллари ҳам ёруғ кун узунлигига боғлиқ эканлигига қарамасдан, уларнинг гуллаш жараёнларига асосланган. Фотопериодик жавоб реакцияларига асосланган ўсимликлар классификацияланишининг икки тури қисқа кун ўсимликлари ва узун кун ўсимликларидан иборат: 1. Қисқа кун ўсимликлари (SDPs) фақат қисқа кун узунлигида гуллайди (сифат SDPs) ёки уларнинг гуллаши қисқа кун узунлигида тезлашади (миқдор SDPs) 2.Узун кун ўсимликлари (LDPs) фақатгина узун кун узунлигида гуллайди (сифат LDPs) ёки узун кун узунлигида гуллаш жараёнлари тезлашади (миқдор LDPs). Узун кун ўсимликлари ва қисқа кун ўсимликлари орасидаки фарқлар шундан иборатки, LDPs ўсимликларининг гуллаши ёруҳ кун узунлигининг давомийлиги критик кун узунлиги деб аталадиган, 24 соатдан иборат циклда, маълум миқдордан ошгганидан кейин ва ўз вақтида гуллашнинг амалга ошиши критик кун узунлигидан кам бўлган ёруғ кун узунлигини талаб қилади. Критик кунннинг абсолют аҳамияти хар хил турдаги ўсимликларда кун узунлигининг турли кенгликларда ўзгаришидир. Ва гуллаш жараёни кун узунлиги диапозонида кўриб чиқилганида фотопериодик классификацияланишни тўғри белгиланиши мумкин. Узун кун ўсимликлари баҳор ва ёз фаслининг бошларида кун узунлигини самарали равишда ўлчаши мумкин ва критик кун узунлигиниг етарли миқдорда бўлмагунича гуллаш жараёнларини тўхтатиб туриш хусусиятига эга. Буғдойнинг кўпгина навларида (жумладан, Triticum AESTIVUM) ушбу хусусиятлар яққол номоён бўлади. Боғ хризантемаси каби кўпгина SDPs ўсимликлари кўпинча куз фаслида гуллайди. Чунки айнан куз фаслида критик кун узунлиги қисқаради. Бундан ташқари биргина кун узунлиги бир хил бўлмаган ахборот ҳисобланади, чунки у баҳор ва куз мавсумида кун узунлигини фарқлай олмайди. Ўсимликлар кун узунлигиги ноаниқ ахборотларидан ҳимояланиш хусусиятларига ҳам эга. Улардан бири фотопериодик жавоб реакцияларида хароратнинг талаб қилиниши билан боғлиқ. Маълум бир турдаги ўсимликлар, масалан, кузги буғдой, фотопериодизм ўзгаришларини совуқ мавсум (яровизация ёки қишловчи) келмагунича сезмайди. Бошқа хил ўсимликлар қисқа ва узун кун узунликларида мавсумий ноаниқликлардан ўзига хос усулларда ҳимояланади. Бундай ―икки хил кун узунлиги ўсимликлари‖ икки хил турга бўлинади: 1. Узун-қисқа-кун ўсимликлари (LSDPs) бир қанча вақт давом этадиган узун кун узунликларидан кейин келадиган қисқа кун узунлигида гуллайди. LSDPs ўсимликлари, масалан бриофиллюм, каланхоэ ва Cestrum nocturNUM (тунги гулловчи жасмин) кабилар кеч ёз мавсумида гуллайди ва кузги кун узунликлари қисқарган пайтда гуллари тўкилади. 2. қисқа-узун кун ўсимликлари (SLDPs) узоқ вақт давом этадиган қисқа узунликдаги кунлардан кейин келадиган узун кун вақтида гуллайди. SLDPs ўсимликлари, масалан клевер ползучий (оқ клевер), ўрта қўнғироқгул (кантерберия қўнғироқгули) ва Echeveria harmsii (Echeveria) лар баҳорнинг бошланиш мавсумида узун кун вақти бошланишига нисбатан жавоб реакциялари сифатида гуллайди Ва ниҳоят, ҳар қандай фотопериодик мавсумда гуллайдиган ўсимликлар нейтрал кун ўсимликлар деб аталади. Нейтрал кун ўсимликлари (DNPS) кун узунликлариги нисбатан сезгир бўлмайди. Нейтрал кун ўсимликлари (DNPS) нинг гуллаши, белгиланган тартиб асосида автоном бошқарилиш жараёнлари таъсирида, яъни ривожланишнинг ички назорати остида амалга ошади. Бир қанча нейтрал кун ўсимликлари, масалан оддий ловия (ловия) экваторга яқин жойлашган йил давомида доимий бир хил кун узунлигига эга бўлган ҳудудларда ҳам ўсиб, рмивожлвниб, етилиши мумкин. Тун узунлигини ўлчаш орқали узун кун ўсимликларини кузатиш (мониторинги) Табиий шароитларда кун ва тун узунлиги 24 соатлик ёруғлик ва қоронҳулик циклларидан иборат, Умуман олганда, ўсимликлар куннинг критик узунлигини ёруғликнинг ёки қоронғуликнинг давомийлигига қараб ўлчаши мумкин. Фотопериодизмнм ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқотларнинг кўпчилиги ёруғлик-қоронғулик циклининг қайси қисми гуллаш давомида назорат қилувчи омил бўлиб ҳисобланишини ўрганишдан иборат бўлган. Натижалар шуни кўрсатадики, LDPs ўсимликларининг гуллаши қоронғулик давомийлигини аниқлаш асосида амалга ошади. критик кунлардан узунроқ ёруҳлик даврини ҳосил қилиб, ўсимликларга етарли даражада ёруғлик таъсирини ўтказиб Гуллаш жароаёнларини чақириш мумкин. Худди шу усулда SDPs ўсимликлари қисқа кунлар кисқа тунлардан кейин келганида гулламайди. SDPs ўсимликларида янаям мукаммалроқ ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, SDPs ўсимликларида фотопериодик кузатув қоронғу кун узунликларини ўлчаш асосида ётади. Масалан, қўйтикан (оддий қўйтикан) ўсимлигида гуллаш жараёни қоронғулик даври 8.5 соат дан ошганидан кейин, соя ўсимлигида (Глицин максимум) эса қоронғулик даври 10 соатдан ошганидан кейин амалга ошади. Қоронғуликнинг давом этиши шунингдек LDPs ўсимликларида ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бу ўсимликларда қисқа кун узунликларида гуллаш, тун узунлигининг ҳам қисқа бўлган вақтида амалга ошиши кузатилган. Бундан ташқари узун тунлардан кейин келадиган узун кун режимлари ҳам самарасиз эканлиги аниқланган. Тунги танаффуслар тун даврининг самарасини камайтириши мумкин. Тунги давр таъсири самаралари тунги танаффус деб аталадиган қисқа ёруғликни таъсир эттирган вақтда камайиши мумкин. Бунга тескари равишда узун кун давомийлигида қисқа вақт қоронғуликнинг таъсир эттирилиши кун узунлигининг самарадорлигига таъсир ўтказмайди. Тунги танаффусларнинг қисқа муддатли таъсирлари кўпгина SDPs ўсимликларининг гуллаш жараёнларини тўхтатади, масалан, Xanthiumand Pharbitis, аммо кўп узоқ вақт ёруғлик таъсирлари LDPs ўсимликлари гуллаши учун самарали таъсир ўтказади. Бундан ташқари, тунги танаффусларнинг самараси қайси пайт берилганига қараб вақтга нисбатан кучли даражада ўзгаради. Иккала SDPs ва LDPs ўсимликларида тунги танаффуслар 16 соатлик тунги вақт оралиғида таъсир эттирилганида кўпроқ самара бериши аниқланган. Тунги танаффус жараёниниг очилиши ва унинг вақтга боғлиқлиги бир қанча муҳим аҳамиятли фикрлар ҳосил бўлишига олиб келди. У тунги вақтда асосий аҳамиятга эга бўлувчи омил ва фотопериодизм кузатув даврида асосий таъсир этадиган омил эканлиги аниқланди. Чунки бунда ёруғликнинг жуда кам қисми талаб этилади, у фотосинтез самараларининг халақит бермайдиган шароитларида таъсирини ўрганиш ва фоторецепторлар идентификациясини ўрганиш ва бошқа нофотопериодик омилларни ўрганиш имкониятини яратади. Бу кашфиёт шунингдек, боғдорчилик фаолиятида гуллаш жараёнларини бошқаришда ва каланхоэ, хризантема ва пуансеттия (Euphor-bia pulcherrima) каби ўсимликларда иқтисодий жихатдан кўпроқ самара олиш учун ҳам самарали хизмат қилмоқда. Циркад соатлар вақти ҳам фотопериодик кузатувлар пайтида иштирок этади. Гуллаш жараёнлари амалга ошаётган пайтда тун узунлигининг муҳим аҳамиятларидан бири тунги пайтда таъсир вақт давомийлигини ўлчаш фотопериодик кузатувлар жараёнида асосий аҳамиятга эга бўлади. Мавжуд барча таъсир этадиган омиллар циркад ритмларга асосланган механизмларни шакллантиради. Вақт гипотезаларига мувофиқ фотопериодик кузатиш 17 бўлимда кўриб ўтилган фитохромларга боғлиқ равишда кунлик ритмларда қатнашадиган эндоген циркад оссилятор типларига боғлиқ равишда ўтказилади. Марказий оссилятор турли физиологик жараёнлар билан боғланган ва бу жараёнлар генлар экспрессияси, шу билан бирга фотопериодик жараёнлар давомида гуллаш жараёнларини ўз ичига олади. Гуллаш давомида тунги танаффус самарасини ўлчаш натижалари фотопериодик кузатишлар давомида циркад ритмларнинг аҳамиятини ўрганиш учун ҳам ишлатилиши мумкин. Масалан SDPs ўсимлиги ҳисобланадиган соя ўсимлиги гуллаш учун 64 соатлик тун қоронғулик узунлигидан кейин 8 соатлик ёруғ кун узунлигини ўтказади, тунги танаффусларга нисбатан жавоб реакциялари сифатида гуллашнинг амалга ошиши циркад ритмлардан келиб чиқади. Тажрибанинг бу тури вақт гипотезасини тушунтиришда мухим аҳамиятга эга. Агар SDP ўсимликларида тун узунлиги давомийлигини ўлчаш қоронғуда ҳосил бўладиган оралиқ моддалар ёрдамида осон амалга ошса, хар қандай тунги даврнинг критик тун узунлигидан катта бўлиши гуллашни чақириши керак. Бундан ташқари, яна узун тун узунликлари гуллаш учун индуктив (қўзғатадиган) бўлмаса, агар ёруғлик танаффуси ўз вақтида берилса маълум эндоген циркад оссилятор босқичлари билан мос келмайди. Бу тадқиқотлар шуни кўрсатадики, SDPs ўсимликларида гуллаш жараёни узоқ вақт давомийлигида етарлича бўлган қоронғулик даврини ва циркад циклида тўғри келадиган вақтга жавоб реакциясини талаб қилади. Кейинги тадқиқотлар шуни тасдиқлайдики, фотопериод кузатувларида (ёруғликка жавоб реакцияларида) циркад оссиляторнинг аҳамияти фотопериодик реакцияларнинг ёруғликка жавобан амалга ошиши босқичида жавоб сифатида номоён бўлишини кўрсатади. Аниқ мос келадиган моделлар ёруғликка сезгирлик реакцияларнинг ўзгариб турадиган босқичлари(оссиляцияланадиган) асосида яратилади. Фотопериодизмда циркад оссиляторнинг иштирок этиши муҳим саволни келтириб чиқаради; Оссиляция қандай тарзда 24 соатлик ўлчов даврида қоронғуликнинг критик давом этишида, масалан 8 дан 9 соатгача қисқа кун ўсимликларидаги каби амалга ошади? Эрвин Баннинг 1936 йилда фотопериодизм асосида гуллашни назорат қилиш турли ёруғликка сезгир фазалар асосида амалга оширилади. Бу таклиф мос келиш моделини яратилишига (баннинг 1960) асос бўлди ва бундан хулоса қилишимиз мумкинки, циркад оссилятори ёруғликка сезгир ва ёруғликка таъсирчан бўлмаган фазаларни вақтларини бошқаради. Ёруғликнинг хусусияти ёки ёруғликнинг ингибирланиши ёруғликнинг таъсир қилиш босқичларига қараб гуллаш жараёнларига таъсир қилади. Ёруғликнинг таъсири даврий таъсирнинг ёруғликка таъсирчан босқичида берилса, ёруғлик LDPs ўсимликларида гуллаш жараёнларини тезлаштиради ёки SDPs ўсимликларда гуллаш жараёнини сусуйтиради ёки бутунлай тўхтатади. SDPs ўсимликларида ёруғликка таъсирчан бўлган ва таъсирчан бўлмаган босқичларида ёруғлик қоронғулик даврида ҳам таъсир этиши давом этиб туради. SDPs ўсимликларда гуллаш жараёни тунги танаффус ёки тонгда ёруғликка таъсирчан босқичларнинг тугалланиши билан тўхтатилиши мумкин. r Бошқача айтадиган бўлсак, гуллаш жараёни қачонки ёруғликнинг таъсирлари маълум босқичлар ритмларига мос келганида амалга ошади. ёруғликка сезгир ва ёруғликка сезгир бўлмаган бу давомий давомли оссилятор босқичлари тонг ва шафақ ёруғлик таъсирларида амалга ошадиган жараёнларнинг хилма хиллиги циркад оссилятор томонидан назорат қилиб борилади. Барглар фотопериодик стимулларнинг (таъсирларнинг) таъсирини сезувчи қисмлар ҳисобланади. LDPs ва SDPs ўсимликларининг ҳар иккисида ҳам барглар фотопериодик стимулларниниг таъсирини сезадиган қисмлар ҳисобланади. Масалан, SDPs Xanthium ўсимликларида барглар қисқа фотопериодик мавсумларда ёруғликка сезувчанлиги Ҳаттоки, ўсимликнинг қолган қисмлари узун кун мавсумини талаб қилганида ҳам гулларнинг шаклланишига етарли бўлади. Шу йўсинда, фотопериодга жавоб сифатида барглар нихоллар охиридаги гуллаш жараёнларини бошқарадиган ахборотларни ўтказа бошлайди. Ниҳолларнинг охирларига гуллаш стимуллларининг ўтказилиши натижасида баргларда кечадиган бошқарилувчи фотопериодик жараёнлар биргаликда фотопериодик индукция деб аталади. Фотопериодик индукция ўсимликлардан алоҳида ҳолда баргларда жойлашиши ҳам мумкин. Масалан, SDP Perilla crispa ўсимлигида кесиб олинган барг қисқа кун пайти таъсири остида пайванд қилинган ўсимликларда ҳам барглар гуллаш жараёнларини чақириши мумкин. Бу натижа ҳам фотопериодик индукция фақатгина баргларда амалга ошадиган жараёнлар асосида амалга ошишини кўрсатади. Гуллаш жараёнлари ҳақида тўлиқроқ маълумот олиш учун бу жараённи ушбу бўлимнинг кейинги қисмларида батафсилроқ кўриб чиқамиз. Гуллаш стимули флоэма орқали ўтказилади. Гуллаш стимули ҳосил қилинганидан кейин у меристемага флоэмалар орқали ташилади ва бу жараён физикавий эмас, балки кимёвий хусусиятга эга бўлган жараён ҳисобланади. Флоэма ўтказиш хусусиятини тўхтатадиган иссиқликнинг локализация қилиниши ва сақланиши натижасида келиб чиқадиган ҳалокатларли таъсирлар оқибатида гуллаш ахборотларининг ўтказилиши тўхтатиб қўйилади. Гуллаш стимулларининг барглардаги ўтказилишининиг ҳаракат даражасини баргларни алоҳида ажратиб олиб маълум вақтга нисбатан индукция қилиб олинганидан кейин, барглардан турли хил масофада жойлаштирилган иккита куртакка етарли бўлган ахборотни ўтказилишини таққослаш йўли билан ўлчаш мумкин. Бу тажрибанинг асоси сифатида шуни тушунтириш мумкинки, барглдар узиб олигнанидан кейин ҳам гуллаш жараёнининг амалга ошиши гуллаш стимулларининг ахборотлари шоналаргача кам миқдорда етиб бориши ҳам гуллашни чақириши мумкин.  Бу усул ёрдамида ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, гуллаш сигналларининг (ахборотларининг) ўтказилиш тезлиги флоэмада шакарнинг ташилиши тезлигига нисбатан (ёки) секинроқ амалга ошади. Масалан, SDP Chenopodium ўсимлиги етук баргларида гуллаш стимуллари тунги даврнинг узун вақти бошланишидан 22.5 соат давомида тугалланади. LDP Sinapis ўсимлигида гуллашни қўзғатувчи омилларнинг барглардан ҳаракати узун кун даврининг бошланишидан 16 соат ўтибоқ тугалланади. Бу жараёнлар флоэмаларда харакатланадиган гуллаш стимуллари билан мос равишда амалга ошади. Ваҳоланки, гуллаш стимуллари ва шакарнинг флоэмада бир вақтнинг ўзида ташилиши бу икки жараёнларнинг ўзаро боғлиқ эканлигини кўрсатади. Ниҳолларнинг юқори қисмларида жойлашган индуцирланган барглар поя асосларида жойлашган ва илдизларни озиқлантирадиган индуцирланган баргларга нисбатан гуллаш жараёнларини тезроқ чақиради. Худди шунингдек, юқори куртаклар ва индуцирланган барглар орасида жойлашган индуцирланмаган барглар муртаклар учун манба сифатида хизмат қилиб, гуллаш жараёнларини тўхтатади, Шу йўсинда барглар чўзилишидан ҳосил бўлган периферик барглардан гуллаш стимулларини тўхтатади. Бу жараённи тўхтатиш ҳолати жуда кичик миқдорда ҳам фотосинтез миқдори индуцирланган барглар таъсири остида транслокация жараёнларини бошқарилишида иштирок этади. Фитохром фотопериодизм жараёнида асосий фоторецептор вазифасини ўтайди. Тунги танаффуслар борасида ўтказилган тажрибалар фотопериодик реакциялар давомида ёруғлик сигналларини қабул қилишда иштирок этадиган фоторецепторларнинг табиатларини ўрганишда ёрдам беради. Тунги танаффус пайтидаги (SDPs (қисқа кун ўсимликларида) ўсимликларида гуллаш жараёнининг ингибирланиши (фаолланиши) фитохром назорати остидаги биринчи физиологик жараёнларнинг мисоли сифатида қараш мумкин. Кўпчилик SDPs ўсимликларида тунги танаффус фақатгина Pr (қизил нурни ютувчи фитохром) нинг PFR (узоқ қизил нурни ютувчи фитохром) гача фотолмашиниш жараёни учун етарли даражадаги миқдордаги ёруғлик берилгандагина ўз таъсири натижаларини кўрсатади. Фотоконверт пигментларни қайта нофаол кўринишга Pr ўтказадиган узоқ қизил нурнинг кейинги таъсирлари гуллаш реакцияларини қайтадан тиклайди. Бир қанча LDPs (узун кун ўсимликлари) ўсимликларида қизил ва узоқ қизил қайтарилишни кузатишимиз мумкин. Бу ўсимликларда қизил нурнинг тунги танаффуслари гуллаш жараёнини шакллантирса, узоқ қизил нурнинг кейинги таъсирлари бу жавоб реакцияларига халақит беради. Бу тадқиқотларга тескари равишда яшил ўсимликларда спектрларга нисбатан жавоб реакцияларини ўрганиш учун Xanthiumлар ўрганилганда хлорофилларнинг мавжудлиги таъсир спектрлари ва Pr ютилиш спектрлари орасида бир қанча номувофиқликларни келтириб чиқаради. Қизил нур ва узоқ қизил нур орасидаги бу спектр таъсирлари ва қайтарилиш жараёнлари SDPs ўсимликларида фотопериодни ўлчаш вақтида иштирок этадиган фитохромларнинг аҳамияти фоторецепторлар каби эканлигини тасдиқлайди. LDPs ўсимликларида фитохромларнинг аҳамияти бир мунча мураккаб ҳисобланади ва фоторецепторлар кўк рангли нурга (кейинчалик муҳокама қилинади) таъсир реакциялари ҳам гуллаш жараёнларини назорат қилишда фаол иштирок этади. Яровизация. Совуқ шароитда гуллаш жараёнининг стимуляцияси. Яровизация гуллаш жараёнлари совуқ қайта ишлаш йўли билан стимулланадиган, бутунлай гидратирланган (яъни сув ютган уруғ) уруғлар томонидан ёки ўсаётган ўсимликларда ҳосил қилинган гуллаш жараёнидир. Қуруқ уруғлар совуқ тасирларга нисбатан бутунлай бефарқ бўлади. Совуқ тасирлар бўлмаган ҳолларда ҳам яровизация талаб қиладиган ўсимликларда ҳам гуллаш ва вегетатив ривожланишнинг ҳам ортда қолиши кузатилади. Кўп ҳолларда бу ўсимликлар пояларининг усмаслиги кузатилади Бу бўлимда биз гуллаш жараёнини стимулланишида керак бўладиган индуктив хароратлар давомийлиги ва диапозони билан бирга совуқ таъсирларнинг талаб қилиниши, бу таъсирларни қабул қилиш қисмлари, фотопериодизмга нисбатан муносабатлар ва бунинг натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган молекуляр механизмларни кўриб чиқамиз. Ниҳолларнинг апикал меристемаларида гуллш ҳодисасида яровизация таъсири натижалари Яровизация таъсирларига нисбатан сезгирлик реакциялари ўсимликлар ёшига нисбатан сезиларли даражада бир биридан фарқ қилади. Қишки бир йиллик ўсимликлар, донли ўсимликлар (кузда экиладиган ва бахорда гуллайдиган ўсимликлар) паст ҳароратни ўзининг ҳаёт циклининг илк босқичларида сезгир жавоб реакцияларини амалга оширади. Агар уруғ сув шимган бўлса ва метаболик жиҳатдан фаол ҳолатга ўтган бўлса, улар яровизацияга нисбатан таъсирчан унувчанликка эга бўлиши мумкин. Бошқа ўсимликлар, жумладан кўпчилик икки йиллик ўсимликлар (биринчи йил мавсум давомидв тўпбарглар хосил бўлади ва кейинги йил ёзда гуллайди) паст ҳароратли яровизация учун сезгир бўлиши учун керакли минимал ўлчамгача етиб олишлари зарур. Яровизация учун энг самарали ҳарорат диапозони музлаш ҳароратидан 10 ° С паст атрофида, кенг оптимум даражада тахминан 1 дан 7 ° С гача ҳарорат атрофида бўлади. Совуқ таъсирларнинг самарадорлиги уруғларнинг совуққа талабига қараб ошиб боради ва намликка талаб тўхтагунича давом этади. Таъсирларга нисбатан жавоблар паст хароратнинг бир неча хафта мобайнидаги давомийлигини талаб қилади, аммо аниқ давомийлик вақтлари тур ва навлврга қараб катта тафовутларда бир биридан фарқ қилади. Яровизация холати юқори ҳарорат каби деяровизация шароитларининг таъсири остида йўқолиши мумкин, аммо паст ҳароратнинг узоқ таъсири остида яровизациянинг таъсири ҳам кўпроқ самарали бўлади. Яровизация апикал меристема ўқларида ўзига хос ўринга эга. Чегараланган паст ҳарорат фақатгина поя юқори қисмларигина музлатганда гуллаш жараёнини чақиради ва бу самаранинг пайдо бўлиши маълум даражаларда ўсимликлар қолган қисмларига берилаётган тажриба ҳароратларига боғлиқ бўлади. Ниҳолларнинг кесиб олинган қисмлари ҳам яровизацияга нисбатан сезгир бўлади, уруғлар яровизацияси учрайдиган ҳолларда эса эмбрион фрагментлари, поя охирлари асосларини ташкил қилувчи қисмлар ҳаи яровизацияга нисбатан сезгир бўлади. Ривожланиш жараёнларида меристема қисмларининг шаклланишида яровизациянинг таъсир натижалари гуллаш жараёниги ўтиш холатини тезлаштиради. Бундан ташқари, бўлимда аввалроқ кўриб ўтилганидек, гуллаш хусусияти гуллаш жараёнининг аниқ амалга ошиши мумкинлигини кафолатлаиайди. Яровизация жараёнига бзлган талаб кўпинча аниқ фотопериод талаб қилиниши билан чамбарчас боғлиқ бўлади. Жуда кенг тарқалган комбинациялардан бири совуқ шароитга нисбатан талабнинг эрта ёз мавсумида гуллаш жараёнларини бошқарадиган узун кунга талаб билан бирга кузатилишидир. Агар деяровизация холати амалга ошмаган бўлса, яровизацияланган меристемалар 300 кунги индуктив (қўзғатувчи) фотопериод даври учрамаслигида гуллаш жараёнини чақирадиган холда бўлиши мумкин. Яровизация генлар экспрессиясида эпигенетик ўзгаришларни келтириб чиқариши мумкин. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, яровизация малга ошиши учун совуқ ишлов бериш давомида фаол метаболизм талаб этилади. Энергия манбалари (шакар) ва кислород талаб қилинади ва моддалар алмашинуви кучаядиган музлаш хароратидан паст нуқтада ҳам яровизация самарали амалга ошмайди. Бундан ташқари, хужайраларнинг бўлиниши ва ДНК репликацияси хам тўлиқ талаб этилади. Бир моделни кўриб чиқсак. Унда яровизация совуқ ишлов берилганда меристемада генлар экспрессияси структурасида турғун ўзгаришлар мавжудлигига яровизациянинг қандай таъсир этиши кўриб чиқилади. Ташқи тарафдан берилаётган таъсирлар (бу мисолда паст ҳарорат) натижасида ҳам стабил генлар экспрессиясининг ўзгариши эпигенетик бошқариш номи билан маълум жараёнлар остида қайта харакатга келтирилади. Ачитқилардан тортиб сут эмизувчиларгача кўпчилик организмларда генлар экспрессиясининг эпигенетик ўзгаришлари кўпинча хужайралар бўлинишини ва ДНК репликациясини талаб қилади ва улар яровизация амалга ошиши учун муҳим омиллар ҳисобланади. Яровизация жараёнларида эпигенетик бошқарувларнинг аҳамияти LDP (узун кун ўсимликлари) арабидопсисларда ўз исботини топган. Арабидопсисларнинг ҳар йилги қишки экотиплари гуллаш жараёнини амалга ошириш учун яровизация ва узун кунларни талаб қилади, гуллаш репроссорлари хисобланган генлар аниқланади ва FLOWERING LOCUS C(FLC) деб белгиланади. FLC деяровизацияланган нихоллар апикал меристемаларида яққол номоён бўлади. Яровизациядан кейин бу ген эпигенетик жихатдан ўсимликнинг қолган хаёти давомида номаълум механизмда иштирок этади ва узун кун мавсуми бошланганнида гуллаш жараёнини чақираади. Кейинги авлод ўсимликларда ҳам бу генлар кузатилади ва совуққа нисбатан талабни қайта тикланишида иштирок этади. Шу йўсинда Арабидопсисларда FLC генлар экспрессияси холати меристемаларнинг шаклланишининг муҳим кўрсаткичи бўлиб хизмат қилади. Адабиётлар: 1. James E.Bidlach, Snelly H. Jansky. Stern's introductory Plant biology. – USA: McGrow-Hill, 2008, 622 p. 2. Lincoln Taiz, Eduardo Zeiger. Plant physiology. USA, University of California, Los Angels, 2002. 3. Hans-Walter Heldt. Plant Biochemistry. Elsevier Academic Press, 2005. – 625 рр. 4. Алимова Р.А. Қишлоқ хўжалик ўсимликлари биокимёси фанидан лаборатория машғулотлари: ўқув қўлланма. – Тошкент: ТошДАУ, 2000. – 95 б. 5. Алимова Р.А., Сагдиев М.Т. Ўсимликлар физиологияси ва биокимёси: ўқув қўлланма. – Тошкент, 2013. – 320 б. 6. Бекназаров Б.О. Ўсимликлар физиологияси: дарслик. – Тошкент: ЎзМУ, 2009. – 480 б.