logo

Саноатда кулланиладиган мойли хом ашёлар. Мойли мева ва уруғларга қуйиладиган стандартлар

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

529 KB
www.arxiv.uz Режа: 1. Мойли ўсимликларнинг кулланилишига қараб гуруҳларга бўлиниши . 2. Мойли уруғларга белгиланган давлат стандартларининг бўлимларга бўлиниши. 3. Мураккабгулдошлар оиласига мансуб ўсимликлар. 4. Кунгабоқар, тузилиши ва хоссалари. 5. Масхар, тузилиши ва хоссалари. 6. Пахта чигити тузилиши ва хоссалари. 7. Зиғир тузилиши ва хоссалари. www.arxiv.uz Мойли ўсимликларнинг кулланилишига қараб гуруҳларга бўлиниши . Халк хужалигида ишлатилишига қараб ёғли ўсимликлар бир нечта гуруҳларга бўлинади. Агар ўсимлик асосан ёғ олишга мулжалланган бўлиб, колган махсулотлар ёғга нисбатан кийматсизрок бўлса, уларни ёғли ўсимликлар деб аташ мумкин. Кунгабоқар, канакунжут, сафлар, тунг ёғли ўсимлик деб аталади. Иккинчи гуруҳга толали ёғли ўсимликлар киради. Улардан ёғ олиш бу ўсимликларни етиштиришнинг ягона максади ҳисобланмайди. Толали-ёғли ўсимликларга пахта, зиғир, каноп киради. 1860 йилгача пахта асосан тола олиш учун етиштирилган, уруғлар эса пахта тозалаш заводларининг чикиндилари ҳисобланган. Пахта чигити 120 йилдан бери ёғ олиш учун ишлатилиб келинаётган бўлсада, унинг ёғлилиги узгармасдан колган. Чунки пахта селекцияси тола сифатини оиширишга каратилган. Таккослаш учун кунгабоқар уруғини ёғлилиги 30 йил давомида икки марта оширилганлигини айтиб утиш мумкин. Зиғирнинг тола ва ёғ олиш вазифалари бир бири билан ракобатлашиб келмокда. техник кийматга эга бўлган зиғир ёғи олишга интилиш уруғлар ёғлилиги оширишга олиб келди. Учинчи гуруҳга эфирёғли ўсимликлар кириб, уларнинг уруғлари ёғлар билан бирга эфир мойларига ҳам эга. Эфир ёғли ўсимликлар вакилига кориандр киради. Ёғли ўсимликларнинг яна иккита гуруҳи уруғлари ёғга бой бўлсада, уруғни липид булмаган қисми халк хужалигида катта аҳамиятга эга. Буларга биринчидан осон хазм бўладиган озукавий оқсилларга ўсимликлар – оқсилли-ёғли ўсимликлар (соя, ерёнгок); иккинчидан липид булмаган қисмидан зираворлар олинадиган – зираворёғли ўсимликлар (хантал) киради. Ёғ олиш учун ёғли ўсимликлар билан бирга ёғсиз ўсимликларнинг ёғга эга қисмларидан – буғдой, шоли, маккажўхори муртаги, мева данакларидан ҳам фойдаланилмокда. Уруғлари ёғ сақлаган сабзавотлар, мевалар ва бошқа www.arxiv.uz кишлок хужалик махсулотлари ёғли қисмлари ажратиб олинади ва улардан ўсимлик ёғи олинади. Дон муртакларидан ва мева данакларидан ёғ олиш хажми катта булмасада, ёғли хом ашёларнинг бу турларига катта эътибор каратилмокда. Мойли уруғларга белгиланган давлат стандартларининг бўлимларга бўлиниши . Ёғли хом ашёларнинг – уруғлар ва меваларнинг сифати давлат стандартлари системаси билан рёғламентланади. Стандартларда конунга кўра ёғли хом ашёларга ягона техник талаблар, уларни сақлашга ва кайта ишлашга тайёрлаш технологиялари белгиланган. Ёғли уруғларнинг стандартлари бешта бўлимни уз ичига олади таърифлар, товар таснифи, техник шартлар, сифатини аниқлаш услублари, сақлаш ва транспортировкалаш. Биринчи бўлимда уруғлардан фойдаланиш йуналишлари, иккинчисида ботаниқ ва морфологик белгилар, биологик хусусиятлари ва етиштириш худуди хусусиятларига қараб уруғлар ва меваларнинг турлар ва хилларга ажратилган товар таснифи келтирилган. Уруғлар ва меваларнинг хар бир турида бошқа турдаги уруғлар миқдори 5, 10, 15% миқдорида белгилаб қуйилган. Учинчи бўлимда уруғлар сифатига қуйилган талаблар миқдорий ифодаларда келтирилган. Бу талаблар – намлиги, ифлосланганлиги, зараркунандалар билан зараланганлик даражаси асосида уруғларнинг сифати гуруҳи аниқланади. Шу бўлимда уруғлар ифлос ва ёғли аралашмаларининг тулик баёни келтирилган. туртинчи бўлимда уруғларнинг сифат кўрсаткичларини аниқлаш учун фойдаланиладиган стандартлар кўрсатилган. Бешинчи бўлимда уруғларни жойлаштириш ва сақлаш коидалари келтирилган. Уруғлар тоза, кўрук, бёғона хидларга эга булмаган, заракунандалар билан зарарланмаган воситаларда ташилади ва омборхоналарда сақланади. Ёғли уруғларга белгилан стандартларда намлик, ифлосланганлик, зараркунандалар билан зарарланганлик ва янгилигига меъёрлар белгиланган бўлиб, хужаликлардан уруғларни тайёрлаш корхоналарига келтирилаётган www.arxiv.uz ёғли хом ашёлар ва ёғ ишлаб чиқариш корхоналарига юборилаётган хом ашёға қуйилган талаблар бир биридан фарқ қилади. Тайёрланаётган ёғли уруғларга иккита базис ва чёғаравий меъёрлар белгиланган. баъзис меъёрлар уруғларни кушимча ишлов беришсиз сақлаш ва стандарт сифатли махсулот олиш мумкин бўлган сифат меъёрларини билдиради. Чёғараланган меъёрлардаги сифат кўрсаткичларга эга бўлган уруғларга кушимча ишлов бериш йули билан сифатли махсулот олиш мумкин. Критик намликдан паст намликка эга бўлган уруғларни кушимча ишлов беришсиз оддий турдаги омборхоналарда сақлаш мумкин. Намликнинг базис меъёрлари 9-14% ни, яъни критик намликдан юқори миқдорни ташкил қилади. Шунинг учун базис меъёрлардаги намликка эга бўлган уруғлар сақлашдан олдин кўритилади. Баъзис меъёрларга кўра уруғлардаги ифлос ва ёғли аралашмалар миқдори рёғламентланади. Ифлос аралашмаларга минерал (тупрок, кум, тошлар) ва органиқ аралашмалар (япрок, поя қолдиқлари, пуч уруғлар, уруғ кобиклари, барча ёввойи ўсимликлар уруғлари, шикастланган уруғлар) киради. Ёғли аралашмаларга эзилган, майдаланган, заракунундалар зарарлаган, пуч, кичкина, усган, ранги узгарган асосий ўсимлик уруғлари киради. Ёғли уруғларнинг сифати чёғаравий меъёрлардан паст бўлса директив ташкилотларнинг махсус рухсати билан кабул килинади. Ёғ-мой ишлаб чиқариш корхоналарига келтирилаётган ёғли уруғлар ва меваларга қуйиладиган талаблар чёғаравий, баъзида базис меъёрлардан ҳам юқори бўлади. Масалан кунгабоқар уруғларини намлиги 6-8% ни (баъзис меъёрларга кўра 7%) ташкил қилади. Болалар овкатланиши махсулотлари ишлаб чиқаришга мулжалланган ёғли уруғларга махсус талаблар қуйилади. Масалан кунгабоқар уруғидаги пестицидлар колдиги миқдори максимал кийматлардан ортик булмаслиги www.arxiv.uz керак. Оғир металлар – мис, симоб, кўргошин, ҳамда афлотоксинлар миқдори йул қуйиладиган концентрациядан ортик булмаслиги керак. Мураккабгулдошлар оиласига мансуб ўсимликлар . Мураккабгулдошлар оиласига ёғ тупловчи бир нечта турлар киради. Халк хужалиги учун улар орасида кунгабоқар ( Helianthus annus ) катта аҳамиятга эга. Бу оиладаги бошқа ўсимлик масхар ( Carthamus tinctorius ) бўлиб, халк хужалиги учун катта аҳамиятга эга булмасада, чет мамлакатларда ёғли ўсимлик сифатида кенг кулланилади. Кунгабоқар ва масхар бир йиллик ўсимлик бўлиб, гуллари сават туридаги гул косасига жойлашган. Умумий текис ёки каварик гул бандида алохида гуллар жойлашган бўлиб, атрофи кўп сонли япроклар билан уралган. Меваси – уруғча бўлиб, етилганида очилмайди. Кунгабоқар ва сафлорнинг фарқли хусусияти мева кобигида фитомелан тупланиши бўлиб, бу кобикнинг қаттиқлигини таъминлайди. Бу ўсимликларнинг ёғ кислота таркиби кўп умумийликларга эга бўлиб, фосфолипидлар гуруҳининг таркиби ҳам якин. Кунгабоқар, тузилиши ва хоссалари . Кунгабоқарнинг ёввойи турлари Шимолий ва қисман Жанубий Американинг кўргокчил чул худудларида ўсади. Европага 1569 йилда келтирилган бўлиб асосан богларда декоратив ўсимлик сифатида эқилган. 1829 йилда Россияда рус дехкони томонидан биринчи марта кунгабоқар ёғи олинган. Ёғли кунгабоқар – бир йиллик ўсимлик. Кунгабоқар савати диаметри 30 см гача бўлиб, 1000 тагача гулга эга. (Расм 3.1) Кунгабоқарнинг яхши навларида ёғ миқдори уруғчанинг 50% ни, магизнинг 70% ни ташкил қилади. Кунгабоқарнинг гибридлари мавжуд навлардан биологик ва технологик белгилари билан фарқ қилади. Биринчидан улар вирусли касалликларга генетик чидамли. Гибрид уруғлари физик, кимёвий ва технологик хоссалари билан юқори мойли навлардан катта фарқ қилади. Лузгалиги катта, ёғлилиги www.arxiv.uz кичик, 1000 та уруғ массаси навли уруғларга нисбатан кичик, лекин хажмий массаси юқори. Гибридларда мева кобиги юпқа ва магизга ёпишиб кетган. Бунинг натижасида гибрид уруғларининг нисбий зичлиги юқори бўлиб, улар ёмон ажралади ва кайта ишланади. Ишлаб чиқаришда лузга билан ажраладиган ёғ миқдори юқори бўлиб, 1   т ёғ ишлаб чиқаришга сарфланадиган уруғ миқдори навли уруғларга нисбатан юқори бўлади. 6-жадвал Кунгабоқар гибрид уруғлари физик ва кимёвий хоссалари Нав Уруғлар нинг ёғлили ги, % Протеин миқдори ( N х 6,25), % Лузгали лик, % 1000 та уруғ массаси, г Нисбий зичлиги, г/см 3 Хажмий массаси, г/л Оддий турлараро Солдор 220 44,5 16,0 31,0 48 0,780 438 Санбред 254 47,1 15,1 26,0 38 0,768 453 Одесский 97 46,4 17,5 22,0 49 0,759 442 Учламчи турлараро Козогистон 311 45,2 16,5 27,3 60 0,790 480 Козогистон 314 48,8 17,1 21,8 51 0,761 435 Навли – чизикли Одесский 96 48,1 18,7 22,7 43 0,803 433 Одесский 103 45,9 15,8 24,4 69 0,727 438 www.arxiv.uz Донской 1 49,7 18,9 21,5 46 0,832 472 Оддеский 91 49,7 19,2 20,0 48 0,826 474 ВНИИМК 6540 нави Яхшиланган (таккослаш учун 54,0 16,3 19,0 63 0,728 409 Тайёрланаётган кунгабоқар уруғлари сифатига қараб иккита гуруҳга бўлинади: базис ва чёғараланган меъёрларга жавоб берадиган. Базис меъёрларга кўра кунгабоқар уруғлари намлиги уруғларни тургун сақланишини таъминламайди. Бундай намликда уруғлар уз ўзидан кизийди, шунинг учун стандарт кайта кўриб чикилиши керак. 7-жадвал Кунгабоқар уруғлари гуруҳлари (ГОСТ 22391-89) Кўрсаткич Базис меъёрлар Чёғаравий меъёрлар Уруғларнинг намлиги, % 7 15,0-19,0 Аралашмалар миқдори, %: Ифлос 1,0 10,0 Ёғли 3,0 7,0 Уруғлардаги ёғнинг кислота сони, мг КОН: Олий синф учун 0,8 (юқори эмас) - I синф учун 0,9-1,5 - II синф учун 1,6-3,5 - Заракунандалар билан зарарланганлик рухсат этилмайди Кана билан зарарланишга йул қуйилади Канакунжит уруғлари миқдори рухсат этилмайди Кунгабоқар уруғлари тоза, кўрук, бёғона хидларга эга булмаган, зараркунандалар билан зараланмаган транспорт воситаларида ташилади ва сақланади. Сақлаш вақтида уруғларнинг намлиги буйича қуйидаги холатга риоя килиш керак (%): 7,0 гача – кўрук дон; 7,0 – 8,0 – уртача кўрукликдаги www.arxiv.uz уруғлар; 8,0 – 10,0 - нам уруғлар; 10,0 дан юқори – ҳўл уруғлар. Кунгабоқар уруғларининг ифлосланганлик буйича холати қуйидагича бўлиши керак (- жадвал). 8-жадвал Уруғнинг холати Ифлос аралашмалар Ёғли аралашмалар Тоза 1,0 гача 3,0 гача Уртача тозаликдаги 1,1 дан 5,0 гача 3,1 дан 7,0 гача Ифлос 5,1 дан юқори 7,1 дан юқори Узок муддат сақлашга намлиги 7,0% дан ва ифлосланганлиги 2,0 дан юқори булмаган кунгабоқар уруғлари юборилиши керак. Вақтинча сақлашга (1 ойгача) намлиги 8-9% ва ифлосланганлиги 3% гача бўлган уруғлар фаол шамоллатиш шароитларида юборилиши мумкин. Намлиги 7% бўлган янчилган кунгабоқарни хирмонда 1 суткадан ортик сақлаш мумкин. Ок ва кулранг чириш билан зарарланган кунгабоқар уруғлари туркуми бошқа туркумлар билан аралашишини олдини олиш максадида алохида жойлаштирилади ва сақланади. Масхар тузилиши ва хоссалари . Бу ўсимлик ҳам кунгабоқар сингари гул коса-саватга эга бўлиб, лекин диаметри кичик (2-3 см). Ўсимликда уруғларнинг етилиш даражаси билан фарқ қиладиган бир нечта гул косалари ҳосил бўлади. Хар бир гул косасида 80 дан 120 тагача мева бўлади. Мева- уруғлар ок ёки кулранг рангда бўлиб, шакли кунгабоқар уруғларига ухшайди. Уруғларнинг узунлиги 5-12 мм, кенглиги 3,5-5 мм. Уруғларнинг абсолют массаси 20-53 г. Мева кобиги калин, уруғларнинг лузгалиги 40- 60% ва ундан ҳам юқори, улар кийин очилади ва ядродан ёмон ажралади. (Расм 3.2). Масхар кадимдан ёғли ўсимлик сифатида маълум. Кадимда ундан факат гулларидан кизил ва сариқ бўёқ олиш учун фойдаланилган. Хозирда асосан ёғли ўсимлик сифатида ишлатилади. Козогистоннинг Жануби ва Урта Осиё республикаларида етиштирилади. Масхар уруғлари 18 дан 40% гача ёғга эга бўлиб, сифати кунгабоқар мойидан колишмайди. Пучоги ажратилмаган уруғларни кайта ишлашда мева кобигидан ёғга аччик таъм www.arxiv.uz берувчи моддалар утади. бундай мой техник максадларга ишлатилади. Ёғи ажратиб олинган шрот чорва моллари ва паррандаларга озука сифатида ишлатилади. Пучоги ажратилган уруғлардан олинган ёғ озукавий максадларга ишлатилади. Масхар морфологик ва биологик белгиларига кўра 6 турга бўлинади. Кенг тарқалган навлардан бири Милютинский – 114 (-жадвал) ҳисобланади. Бошқа навлардан фарқли тарзда унининг япрокларида тиканлар йук бўлиб, бу йигим-теримни осонлаштиради. 9 -жадвал Кўрсаткич Милютинский – 114 Хужаликбоп тиканли Абсолют массаси, г 45,9 36,3 Лузга миқдори, % 43,6 46,0 Ядродаги ёғ миқдори, % 54,6 53,2 Масхар уруғлари саноат хом ашёси сифатида икки гуруҳга: базис ва чёғаравий меъёрларга жавоб берадиган турларга бўлинади (10- жадвал). 10 -жадвал Кўрсаткич Базис меъёрлар Чёғаравий меъёрлар Намлик, % 13,0 15,0 дан юқори эмас Аралашмалар миқдори, %: Ифлос 2,0 5,0 Ёғли 4,0 - Жами 15,0 дан юқори эмас Заракунандалар билан зарарланганлиги Рухсат этилмайди Кана билан зарарланишга йул қуйилади Кайта ишлаш корхоналарига келтирилаётган масхар уруғлари уз ўзидан кизиш белгиларисиз, бёғона хидларсиз бўлиши керак. Намлиги 13%, ифлос ва ёғли аралашмалар миқдори 15% дан юқори булмаслиги керак. www.arxiv.uz Масхар уруғларида канакунжит уруғлари бўлишига ва заракунандалар билан зарарланишга йул қуйилмайди. Масхар уруғлари сақлаш вақтида намлиги буйича қуйидаги холатларга бўлинади (%): кўрук (9 гача), уртача кўрукликдаги (9-11); нам (11 дан 13 гача) ва ҳўл уруғлар (13 дан юқори). Ифлосланганлик буйича масхар уруғлари тоза (ифлос аралашмлар миқдори 2,0% гача ва ёғлилиги 4,0% гача), уртача тозаликдаги (ифлос аралашмалар миқдори 2,0 дан 3,0% гача ва ёғлилиги 4,0 дан 12 гача) ва ифлос (ифлос аралашмалар миқдори 3,0 ва ёғлилиги 12% дан юқори) турларга бўлинади. 11-жадвал Масхар уруғларининг кимёвий таркиби, % Уруғ компонентлари Липидлар Протеин ( N Х6,25) Целлюлоза Кул Уруғча 31,55 15,62 41,03 2,54 Узак 59,60 20,8 9,68 3,52 Мева кобиги (лузга) 4,58 4,0 85,17 1,66 11 - жадвалдан кўриниб турибдики, кул миқдори уруғ ядросида энг юқори. Кулда калий – 0,9%; фосфор – 0,75; магний – 0,4 ва калций – 0,5%. Кулда натрий, темир ва кремний миқдори 0,01-1,1%, бошқа минерал элементлар 0,01% гача. Масхар ёғининг триацилглицеролларида ёғ кислоталаридан (%): С 16:0 – 6,09 - 9,70; С 18:0 – 2,4 – 4,04; С 18:1 – 10,1- 16,6; С 18:2 – 71,7 – 80,6 мавжуд. Ёғни олиш усулига қараб совунланмайдиган липидлар миқдори 0,7 дан 1,5% гача. Совунланмайдиган липидларда  -ситостерин (48,0 – 50,4%);  7 стигмастерол (14,9-23,0); компестерин (13,7-17,5); стёғмастерин (7,2-9,0);  7 кампестерин (4,8-5,3%);  5 авенастерин (излари) мавжуд. Масхар мева кобида таркиби номаълум бўлган тахир моддалар, фитомелан (6,9% гача) ва пентозанлар (28,5% гача) мавжуд. www.arxiv.uz Масхар уруғини аминокислота таркиби қуйи дагича (16 г азотда г): Аргинин 7,8-8,5 Лизин 2,7-2,9 Гистидин 2,0-2,1 Фенилаланин 3,7-5,2 Изолейцин 3,8-4,7 Треонин 2,9-3,5 Лейцин 5,5-7,3 Трептофан 1,0-1,2 Метионин 1,1-1,5 Валин 4,9-6,0 Масхар ёғининг 15 о С хароратдаги зичлиги 913-930 кг/м 3 , 20 о С хароратдаги синдириш кўрсаткичи 1,475-1,476; котиш харорати – 13 дан 20 о С гача; 20 о С даги кинематик ковушкоклиги 61- 85*10 -6 м 2 /с. Пахта чигити тузилиш ва хоссалари . Пахта ( Gossypium ) Гулхайридошлар оиласига мансуб бўлган 1 йиллик ўсимлик. Пахта гуллари мева бандларида жойлашган. Гуллаш тугаганидан кейин 3 ёки 5 паллали чанок ҳосил бўлади. Етилиш вақтида чоклардан ажралади ва очилади. Битта ўсимликда 100 тагача чанок, хар бир чанокда 25-40 та уруғ (чигит) бўлиши мумкин. Пахта чигити тухумсимон шаклда, узун толалар билан копланган. Ўсимлик поясининг пастида жойлашган гулларнинг уруғлари йигим-терим вақтида энг яхши етилган, тула бўлади. (Расм 3.3.) Пахта Урта Осиёда VI асрларда етиштирилган. X асрда пахта тугрисида Европада афсоналар тарқалган бир вақтда Самарканд, Бухоро ва Хоразмда пахтадан юқори сифатли мато ва газламалар тайёрланган. Пахтани маданийлаштириши юқори сифатли толага эга навларни танлаш билан амалга оширилган. Пахта хом ашёсидан тола механиқ усулда ажратиб олина бошлагач кўп миқдорда чигит чикинди сифатида туплана бошлаган. Бу чигитлар чорва молларига озука сифатида берилган, мойжувозларда ёғи ажратилиб, ёкилги сифатида ишлатила бошланган. Бошқа уруғлар учун самарали ҳисобланган усуллар ёрдамида чигитдан ёғ ажратиб олиш муваффакият келтирмаган. Ҳосил бўлган ёғ таркибида госсипол ва йулдош моддалар бўлганлиги сабабли ўзига хос хидга ва таъмга эга бўлади www.arxiv.uz Пахта чигитига ишлов бериш усули такомиллаштирилганидан кейин ахоли ёғ заводларида ишлаб чиқарилган пахта ёғини истеъмол кила бошлаган. Пахта асосан толаси учун етиштирилади. Селекционерлар томонидан пахтанинг янги навларини етиштиришда ёғ-мой саноати талаблари ҳисобга олинмайди. Кўпчилик пахта навларининг ёғлилиги 20-22% ни ташкил қилади. Пахтанинг 20 дан ортик тури маълум бўлиб, Республикамизда ингичка толали ва урта толали турлари етиштирилади. Пахта чигитининг нави пахтани селекцион навидан катъий, пахта тозалаш заводларида олинадиган пахта хом ашёсининг навига қараб белгиланади. Пахта чигити ГОСТ 5947-90 буйича 4 та навга бўлинади. Чигитни навларга ажратиш чизикли улчамлари, намлиги, туклилиги, ифлос ва ёғли аралашмалар миқдори, ёғнинг кислота сонига кўра амалга оширилади. Чигит нави пасайиши билан туклилик, намлик, кислота сони ва ифлосланганлик ортади, етилганлик даражаси ва ёғлилиги камаяди. Сақлашга ва кайта ишлашга келтириладиган чигит стандарт буйича 23% I навли; 22,5% II навли; 21,5% III навли; 20% IY навли уруғларга эга бўлиши керак. Ифлосланганлиги 40% дан юқори бўлган пахта чигити ностандарт ҳисобланади ва озукавий ёғ ишлаб чиқаришга кабул килинмайди. Уларни кайта ишлаш махсулотлари факат техник максадлар учун ва чорва озукаси сифатида ишлатилади. Хона хароратида қаттиқ бўлган ёғ кислоталари, биринчи навбатда палмитин кислотасининг мавжудлиги, пахта ёғини совутиш ва қаттиқ фракция – маргарин ва атир совуни ишлаб чиқаришда ишлатиладиган пахта палмитинини ажратиб олиш имкониятини беради. 20 о С хароратда пахта ёғининг зичлиги 918-935 кг/м 3 ; синдириш кўрсаткичи 1,472 – 1,476; кинематик ковушкоклиги 66,6*10 -6 м 2 /с. Госсипол миқдори 2,0%; www.arxiv.uz совунланмайдиган липидлар 2,0; шу жумладан стеринлар – 1,6; токофероллар – 0,14; углеводородлар –0,25%. Уруғ магзида ва уруғ кобигидан ажратиб олинадиган липидлар хоссалари билан фарқ қилади. Кобик липидлари оч-сариқ рангли, лойка, ярим суюк модда. Зичлиги 908,5 кг/м 3 , кислота сони 39,0 мг КОН ва совунланмайдиган липидлар миқдори 5,41%. Турли навдаги пахта чигити фосфолипидлари таркиби қуйи да келтирилган (%): С-6029 108-Ф Фосфатидилхолинлар 49,0 52,6 Фосфатидилинозит 17,0 22,8 Фосфатидилэтаноламин 11,0 17,5 Полиглицерофосфолипид 7,4 3,5 Лизофосфатидилхолин 5,6 3,6 Ёғ заводларида олинадиган пахта ёғи таркибида госсипол ва унинг ҳосилалари мавжудлиги сабабли тук рангга эга бўлади. Госсиполнинг асосий қисми уруғнинг ядросида тупланган. Уруғлардаги госсипол миқдори иклим шароитлари; минерал озиклантириш; уруғлар навига; етилганлик даражаси ва бошқа омилларга боғлиқ. Ингичка толали пахта чигитида урта толали пахтага нисбатан госсипол миқдори катта. Госсипол ва унинг ҳосилалари пахта чигитини ягона пигментлари ҳисобланмайди. Пахта чигитида каротиноидлар, флавон ва антицион пигментлар мавжуд. Бу пигментлар асосан хужайра цитоплазмасида тупланган. Пахта селекциясининг асосий йуналиши ҳосилдор, вилтга чидамли навларни етиштиришга каратилган. www.arxiv.uz Пахтага кимёвий препаратлар кўп марта ишлов бериш, муддатидан олдин дефолациялаш уруғларни етилиши тухтатилганлиги сабабли уларда ёғ миқдорини камайишига олиб келади. Чигит сифатини пасайиши технологиянинг бўзилишига, экстракциялашда эритувчи сарфини, рафинациялашда ишкор сарфини ошишига олиб келади. Рафинацияланган ёғ чикишини камайиши эса уни ишлаб чиқариш самарадорлигини пасайтиради. Зиғир тузилиши ва хоссалари . Маданий зиғир ( Linum usitatissimum ) Зиғирсимонлар оиласига мансуб бўлган бир йиллик ўсимлик. Зиғирнинг гул косасида унта уяли шарсимон чанокча жойлашган. Маданий зиғирда етилиш вақтида чанокча очилмайди, ёввойи навларда эса ёрилади. Чанок уячаларида биттадан унтагача тухумсимон шаклдаги, силлик, ялтирок уруғлар жойлашган бўлади. (Расм 3.4.) Зиғир инсон томонидан маданийлаштирилган ўсимликлардан ҳисобланади. Неолит даврида зиғирдан жуда кўп максадларда фойдаланилган. Зиғир поясининг толалари иплар, арконлар, баликчилик турлари тайёрлаш учун, уруғидан нон тайёрланган. Зиғир поясида 20% гача тола бўлиб, улар пахта толасидан 2 марта, жундан 3 марта мустахкамрок. Зиғир толасидан мустахкам ва юпқа матолар тайёрланади. Зиғир ёғидан тез кўрийдиган олиф тайёрланади. Зиғир ёғининг тез кўриши триацилглицероллари таркибида линол кислотаси миқдорининг юқорилиги билан асосланади. Зиғир ёғидан ёғли лаклар, линолеум ҳам тайёрланади. Зиғир уруғлари шроти чорва учун юқори концентрацияли оқсилли озука ҳисобланади. Маданий зиғир турли морфологик хусусиятлари ва фойдаланиш йуналишларига қараб учта турга бўлинади. Ёғли шаклларига ёғли зиғир – жингалак зиғир; тола олинадиган зиғирга – узун толали зиғир; оралик тур межеумка киради. www.arxiv.uz Зиғирнинг ёғли навлари кўпрок шохлар ҳосил килишга каратилган бўлиб, натижада ўсимлик паст буйли бўлади. Ёғли зиғир катта ҳосил беради, лекин тола олишга яроксиз. Унинг уруғлари йирик, 1000 та уруғ массаси 3,9 дан 15,5 г гача. Зиғир уруғлари саноат хом ашёси сифатида иккита гуруҳга бўлинади: базис меъёрларга ва чёғаравий меъёрларга жавоб берадиган. Ёғли зиғир намлиги буйича туртта гуруҳга бўлинади (%): кўрук (8) гача; уртача кўрукликдаги (8-10); нам (10 –13) ва ҳўл (13 дан юқори). 12 -жадвал Кўрсаткич Базис меъёрлар Чёғаравий меъёрлар Намлиги,% 11 16 Аралашмалар миқдори, %: Ифлос 3,0 15,0 Ёғли 6,0 15,0 Зараркунандалар билан зарарланганлиги йул қуйилмайди кана билан зарарланишга йул қуйилади Канакунжит уруғлари миқдори йул қуйилмайди Тозалигига кўра зиғир уруғлари тоза (ифлос аралашмалар миқдори 2% гача ва ёғли аралашмалар миқдори 3% гача), уртача тозаликдаги (ифлос аралашмалар 2-4% ва ёғли аралашмалар 3-5%), ифлос (ифлос аралашмалар 4% ва ёғли аралашмалар 5%). Зиғир уруғлари кимёвий таркиби устириш худудлари ва шароитларига қараб катта фарқ қилади. Зиғир уруғлари липидлари 43% ни ташкил қилади. Триацилглицеролларда ёғ кислоталари миқдори навга боғлиқ бўлади (12-жадвал). 13-жадвал Турли навдаги зиғир ёғи триацилглицероллари ёғ кислотаси таркиби www.arxiv.uz Ёғ кислотаси Воронежский 1308 Донской 95 Успех Авангард Сибиряк С 16:0 8,62 5,12 4,50 4,30 5,80 С 18:0 6,39 4,38 4,52 4,25 2,70 С 18:1 26,00 28,43 25,31 21,75 21,40 С 18:2 16,69 20,70 14,46 12,20 17,40 С 18:3 42,00 41,37 51,13 57,50 52,8 Зиғир уруғлари ёғ заводларида магизга қаттиқ ёпишган уруғ кобигини ажратмасдан кайта ишланади . Зиғир уруғининг кимёвий таркиби 14– жадвалда келтирилган . 14- жадвал Зиғир уруғларининг кимёвий таркиби Дон қисм- лари Липид- лар Про- теин ( N Х6,25) Целю- лоза Кул Угле- водлар (целю- лозадан таш- кари) Сув Алохида ком- понентлар- нинг уруғдаги миқдори, % Ядро 59,15 19,10 1,29 4,36 16,10 4,18 69,07 Эндо- сперм 40,36 32,20 5,26 2,56 19,63 5,29 13,92 Уруғ кобиги 8,19 1,18 17,93 3,29 62,41 11,4 17,01 Бутун уруғ 48,40 21,42 4,47 4,06 21,65 4,32 100 Уруғларнинг ёғ сакловчи асосий тукимаси ядро ҳисобланади. Уруғ кобигида липидлар миқдори катта эмас. Кобик липидлари таркиби узак ва эндосперм липидларидан фарқ қилади. Целлюлозанинг катта миқдори уруғ кобигида тупланган. www.arxiv.uz Елимлар сувда осон дисперцияланадиган углеводлардан иборат. Агар зиғир уруғларини сувда эритиб, экстрактга катта миқдорда этил спирти билан ишлов берилса, елимларни ок толасимон масса сифатида ажратиб олиш мумкин. Елимлар зиғир уруғларининг ўзига хос хусусияти бўлиб, уруғларни усиш вақтида тупрокда мустахкам урнашишига ёрдам беради. Уруғларда бошқа углеводлардан моно- ва дисахаридлар ва гемицеллюлозалар мавжуд. Зиғир уруғларининг аминокислота таркиби қуйида келтирилган (%): 15 - жадвал Аргинин 2,1 – 2,8 Фенилаланин 1,7 – 1,9 Гистицин 0,5-0,6 Треонин 1,0-1,7 Изолейцин 1,1-1,4 Триптофан 0,5-1,0 Лейцин 1,8-2,5 Тирозин 1,2 Лизин 0,8-1,1 Валин 1,7-1,9 Метионин 0,3-1,1 Зиғир уруғларида калций (8,6 мг/кг), фосфор (19,9), тиамин (8,8), рибофлавин (0,004), ниацин (0,101), пантотен кислота (0,031) ва холин (4,9 мг/кг) мавжуд. Зиғир ёғида фосфолипидлар 0,8-0,9%; совунланмайдиган липидлар 0,5-1,1%; шу жумладан стероллар 0,42%; токофероллар 48-48,9 мг ва каротионидлар 0,27-0,36 мг.ни ташкил этади. Зиғир ёғининг 15 о С даги зичлиги 934-935 кг/м 3 ; 15 о С www.arxiv.uz хароратдаги синдириш кўрсаткичи 1,4858 – 1,4872; 20 о С даги кинематик ковушкоклиги 15,5 * 10-6 м 2 /г. Расм 3.1. Кунгабоқар ( Helianthus annuus ): а – гули; б – уруғлари; в – лузга; г – магзи; д – тукли мева кобиги (1) ва тук рангли хужайралари (2); е – кобигнинг фитомелан қатлами (1:220); ж – гибридли кунгабоқар уруғнинг киркими; з – кунгабоқар уруғининг ташки кўриниши; Расм 3.2. Масхар ( Carthamus tinctorius ): а – ўсимлик ва гули; б – уруғ; в – уруғнинг ташки кўриниши; г – кирким (1:200), 1- эпидермис; 2 – гиподерма; 3 – ташки склеренхима; 4 – фитомеланли қатлам; 5 - ички склеренхима; 6 – уруғ кобигининг склеренхимаси; 7 – уруғ кобигининг паренхимаси; 8 – эндосперма; www.arxiv.uz Расм 3.3. Пахта ( Gossypium spp .) а – ўсимлик; б – чанок ва уруғи; в – уруғлар: 1 – урта толали навлар; 2 – ингичка толали навлар; г – уруғларнинг тузилиши: 1- микрокапилляр тешик; 2 – корешок; 3 – почечка; 4 – уруғ кобиги; 5,6 – уруғдон қатлами; 7 – уруғ кобигининг туклари; 8 – эндосперма қолдиқлари; д – уруғ микрофотографияси: 1 – эндосперма; 2 – нуцеллус; е – уруғ ташки кўриниши; www.arxiv.uz Расм 3.4. Зи ғ ир (Linum usitatissimum): а – мева чаногининг кундаланг кесими : 1- семяножка ; 2 – мева кобиги ; 3 – тусик ; б – уруғнинг узунасига кесими ; 1- уруғ кобиги ; 2 – уруғдон ; 3 – эндосперм ; 4 – корешок ; в – лен гули ва мева чаноги ; г – уруғнинг ташки кўриниши ; Фойдаланилаётган адабиётлар : 1. В.Г.Щербаков «Биохимия и товароведение масличного сырья». –4-е изд., перераб и доп.-М., Агропромиздат, 1991.-304 с. 2. Эзау К. «Анатомия семянных растений». Пер. с англ.-М., 1980. –кн. 1. 218 3. www.ziyonet.uz