logo

Тупрок структурасининг бузилиш сабаблари, уни саклаб колиш ва тиклаш усуллар

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

61 KB
www.arxiv.uz Режа: 1. Структуранинг бузилиш сабаблари. 2. Структурани саклаб колиш тадбирлари. 3. Структурани сунъий йўллар билан тиклаш усуллари. www.arxiv.uz 1. Тупрок структураси ўзгарувчан бўлиб, турли омиллар таъсирида бузилади ва тикланиб туради. Бу омилларни бошкариб туриш тупрокларнинг зарур структура холатини саклаб, уни яхшилаб бориш имконини беради. Тупрокдаги агрономик жихатдан кимматли структураларнинг бузилиш сабаблари хилма-хил бўлиб, уларни куйидаги уч группага бирлаштириш мумкин: 1.Структуранинг механик равишда бузилиши. Тупрокнинг юза кисмларига тушадиган атмосфера ёгинлари таъсирида ва шунингдек етилмаган нам тупрок ёки жуда курук холатдаги тупрокларни кўплаб маротаба хайдаш хамда бунда огир машиналар, иш куролларидан фойдаланиш натижасида структура бузилади. Бундан ташкари одамлар ва молларнинг далада юриши структурани эзгилайди. Структуранинг бузилишини олдини олишда ерни оби-тобида хайдаш, тупрокка минимал ишлов бериш ва кишлок хўжалик машиналарининг енгил, макбул конструкцияларидан фойдаланиш мухим ахамиятга эга. 2. Структуранинг физик-кимёвий бузилишига, сингдирилган катионлар кўпрок таъсир кўрсатади. Асосан сингдириш комплексидаги икки, уч валентли (Са 2+ ва Mg 2+ ) катионларнинг бир валентли (Na + , H + , NH 4 + ) катионлар билан алмашинуви бунга сабаб бўлади. Бир валентли натрий, аммоний ва водород структура хосил килувчи коллоидлар (шунингдек гумусли моддалар)ни нам шароитда пептизациялаб, структура агрегатларини бузади. Шунинг учун хам кимёвий мелиорациялаш (кислотали ерларни охаклаш, шўртобларни гипслаш) структуранинг сакланиб колинишида мухим роль ўйнайди. 3. Структуранинг биологик йўл билан бузилиш сабаби, асосан аэроб шароитдаги микроорганизмларнинг хаёт www.arxiv.uz фаолияти билан боглик. Микроорганизмлар структура хосил килишда мухим роль ўйновчи органик моддалар, жумладан гумуснинг аэроб шароитда тез минераллашиб, парчаланиб кетишига олиб келади. Натижада тупрокдаги чиринди камайиб, структуранинг аста-секин бузилиб боришига сабаб бўлади. Шунинг учун хам тупрокда мўътадил микробиологик жараёнларнинг бўлиши мухим ахамиятга эга. 2. Тупрок структурасининг бузилиш сабабларини эътиборга олган холда структурани саклаб колишга каратилган куйидаги мухим тадбирлардан самарали фойдаланиш зарур: 1) тупрокларнинг хоссалари ва ўзига хос хусусиятларига караб ерга ишлов беришнинг самарали системаларидан фойдаланиш; 2) ер ўз вактида, етилган холатда яъни агрегатлари бир-бирига ёпишиб, кесаклар хосил килмайдиган пайтда хайдалиши; 3) экинлардан юкори хосил олишни таъминлашда органик, минерал ўгитлардан мунтазам ва самарали фойдаланиш хамда шу билан бир каторда структурани яхшилаб бориш чора-тадбирларини олиб бориш агрономиядаги зарур тадбирлардандир. Тупрок структурасини саклаб колиш ва тикланиши хамда мустахкам донадор структуранинг яратилишида кўп йиллик ва бир йиллик ўтларнинг ахамияти катта. Шунинг учун хам хар бир табиий иклим ва тупрок зоналари учун макбул ўт далали алмашлаб экишни амалга ошириш агротехник тадбирлардан хисобланади. Ана шу максадда, айникса кўп йиллик дуккакли ўтлар (беда, йўнгичка) жумладан Ўрта Осиё шароитида гўза-беда алмашлаб экиш системасидан фойдаланиш юкори самара беради. Кўп йиллик ўтлар серилдиз бўлганидан, ерда кўп микдорда чиринди тўплайди ва тупрокнинг устки кисмида www.arxiv.uz сувга чидамли структура хосил бўлишида мухим роль ўйнайди. Структура эскидан фойдаланиб келинадиган ерларда, кўрик ерларга нисбатан кескин камаяди. Турли ўтларнинг тупрок структурасига таъсири 22-жадвалда берилган. 22- жадвал Тупрок структурасига ўтларнинг таъсири. (М.Боходиров, А.Расуловдан) Тупрок ва унинг холати > 0,25 мм ли агрегатлар микдори, % Тупрок ва унинг холати > 0,25 мм ли агрегатла р микдори, % Оддий кора тупрок: кўрик ер эски экинзор Шимолий кора тупрок: эски экинзор икки йиллик ўтлар Тўк тусли каштан: кўрик ер кора шудгор 88,7 57,6 44,6 63,6 29,3 28,0 Сугориладиган бўз тупрок эски пахтазор уч йиллик бедапоя Бўз тупрок минтакасидаги ўтлок тупрок; янги очилган кўрик ер эски пахтазор уч йиллик бедапоя 7, 35,0 61,0 22,0 48,0 www.arxiv.uz Жадвалдан кўриниб турибдики, табиий ўсимликлари яхши ўсган кўрик ерларда структура (0,25 мм дан катта агрегатлар) анча юкори. Эскидан гўза экиладиган ерларда >0,25 мм ли микроагрегатлар микдори 7-22 фоиз бўлган холда, уч йиллик беда экиш натижасида, унинг микдорда 2-5 баробар кўпаяди (35-48 фоизга етади). Демак, алмашлаб экиш тупрок структурасини яхшилашнинг мухим воситасидир. 3. Агротехника тадбирлари билан бир каторда, кейинги йилларда структурани сунъий йўллар билан тиклаш усулларига катта эътибор берилмокда. Академик А.Ф.Иоффе дастлабки даврларда структура пайдо киладиган елимловчи моддалардан коллоид А (лигнин-оксил аралашмаси) ва вискозадан, шунингдек, торф ва смоладан олинадиган бир катор елимлардан фойдаланишни таклиф этди. Бунга ўхшаш моддалар: айникса гумат елимлари (аммоний ёки калий гуматлари) тупрокка солинганда, унинг сувга чидамлилиги ошиб, структураси яхшиланади ва эрозияга баркарорлиги кўтарилади. Аммо бунинг учун жуда кўп елим керак бўлади. Шу сабабли хозирги вактда структура хосил этишда полимерлардан фойдаланиш йўли ишлаб чикилган: булар анча самарали бўлиб, крилиум ("К") деб юритилади. Одатда улар турли хилдаги полиакрил кислоталарининг тузларидан иборатдир. Масалан, винилацетат кўш полимерлари ва малеин кислотасининг кальций тузи, полиакрил кислотасининг натрий тузи хамда полиакрил кислотасининг кўшалок натрий - аммонийли тузи шулар жумласига киради. Кейинги йилларда махсус самарали полимер модда, кўш полимер VШ яратилди ва синаб кўрилди. У метаакрил www.arxiv.uz кислота ва метаакриламидлардан ташкил топган. В.П.Вершинин маълумотича, таркибида 60 фоиз метаакрил кислотаси ва 40 фоиз метаакриламид кислотаси бўлган сополимерлардан бир гектар майдонга 25-30 кг (тупрок огирлигига нисбатан 0,001 фоиз) солинганда тупрокдаги сувга чидамли агрегатлар микдори дастлабкисига нисбатан уч баробар кўпайган. Кумок ва соз тупрокларда крилиумлар ("К" препаратлари) таъсирида хосил бўлган сувга чидамли структуралар 3-5 йилгача, кумлок ва кумли тупрокларда эса бир йилгача агрегат холатини саклаб туради. Ўрта Осиё республикаларида хам сунъий структура яратиш ва тупрокнинг эрозияга чидамлилигини ошириш, ўсимликларнинг озик режимини яхшилаш максадида турли полимерлардан фойдаланиш борасида кўплаб тажрибалар олиб борилди (В.Б.Гуссак, К.П.Паганяс). Баъзи бир полимерларнинг препаратлари сугориладиган бўз тупроклар шароитида 0,25 мм дан катта агрегатлар микдорини 70-80 % гача кўпайтириши аникланган. Ана шундай йўл билан хосил килинган сувга чидамли структуралар, тупрокнинг сув-физик хоссаларини, биологик жараёнларни ва умуман ўсимликларнинг озик режимларини яхшилайди. Тупрокнинг сув ва шамол эрозиясига карши чидамлилигини бир неча баробар оширади. www.arxiv.uz Асосий адабиётлар : 1 а . Каримов И . А . Кишлок хўжалиги тараккиёти – тўкин хаёт манбаи . Биринчи чакирик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси X сессиясида сўзлаган нутки, Т. Ўзбекистон, 1998. 1 б . Абдуллаев Х.А. Ўзбекистон тупроклари. Т., 1973. 2. М.Баходиров, А.Расулов. "Тупрокшунослик" (махсус мухаррир И.Бобохўжаев), Тошкент. Ўкитувчи.1975. 3. И.Бобохўжаев. П.Узоков, Тупрокнинг таркиби, хоссалари ва анализи (Тупрокшуносликдан амалий кўлланма) Т.Мехнат, 1990. 4. И.Бобохўжаев. П.Узоков. "Тупрокшунослик" Тошкент. "Мехнат" -1995. 5. Гофуров К.Г. Абдурахмонов Т. Тупрок бонитировкаси курси. Т. 1998. 6. Ковда В.А. Основы учения о почвах. Т1-2 Наука. М.1973 г. 7. Панков М.А. Тупрокшунослик. Т., "Ўрта ва олий мактаб" давлат нашриёти, 8. Панков М.А. Почвоведение. "Ўкитувчи", Т.1970. 9. Панков М.А. Мелиоративное почвоведение. Т. "Ўкитувчи", 1974. 10. Почвоведение, Кауричев И.С., тахририда. М.ВО Агропромиздат, 1989. 11. Почвоведение. В.А.Ковда ва Б.Г.Розанов тахририда, 1-2 кисмлар. М., Высшая школа, 1988. 12. Расулов А., Эрматов И. Тупрокшунослик дехкончилик асослари билан. Т.ўкитувчи, 1980. 13. Турсунов Л.Т. Тупрок физикаси. Т. Мехнат, 1988. www.arxiv.uz 14. Ўзбекистон республикаси "Ер кодекси". Т.. 1998 г. 15. Ўзбекистон Республикаси "Давлат Ер кадастри тўгрисида"ги конун Т., 1998. 16. 1998-2000 йиллардаги даврда кишлок хўжалиги иктисодий ислохатларни чукурлаштириш дастури. Т.1998. 17. www . ziyonet . uz