logo

Машина деталлари тўғрисида умумий маълумотлар бирикмалар узатмалар ўқ ва валлар подшипниклар муфталар

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

468.7421875 KB
Машина деталлари тўғрисида умумий маълумотлар бирикмалар узатмалар ўқ ва валлар подшипниклар муфталар Режа: 1. Машина деталлари тўғрисида тушунча бериш. 2. Бирикмалар, узатмалар, ўқ ва валлар, подшипник, муфталар тўғрисида тушунчалар бериш.  Машина деталлари тугрисида умумий тушунчалар. Хар кандай машина умумий корпусга, рамага ёки станинага бирлаштирилган, турли вазифаларни бажаришга мулжалланган бир нечта механизмлардан иборат булади. Барча механизмлар эса биргаликда ишлайдиган деталлардан тузилган, тугалланган йиғиш бирликлари куринишидари узеллардан ташкил топади. Детал p — машинанинг бир жинсли материалдан, бириктиришлардан фойдаланилмасдан тайёрланган қисмидир. Улар оддий (парчин мих, шпилpка, шпонка ва ҳ.), мураккаб (тирсакли вал, редуктор қутиси, экскаватор ковшининг корпуси), умумий ишларга мулжалланган (болтлар, гайкалар, ғилдираклар, валлар, пружиналар ва ҳ.), махсус (кранларнинг илмоқлари, насос поршенларининг корпуси ва ҳ.) турларга бўлинади. Лойиҳаланадиган ва тайёрланадиган деталга маълум талаблар куйилади: деталp айни шароитда ишлаш лаёқатига эга, яъни маълум вакт давомида мустаҳкамлигини сақлайдиган, ортиқча тузатиш талаб қилмайдиган бўлиши; тўғри ишлаши; машинадан фойдаланишда хавфсиз; тайёрланиши қулай ва тежамли бўлиши, яъни мустаҳкамлигини сақлагани ҳолда ўлчамлари кичик, имкони борича енгил бўлиши ва арзон тушиши лозим. Мустаҳкамлик, бикрлик, иссиқбардошлик, титрашга ва ейилишга чидамлилик деталнинг ишлаш лаёқатини белгилайдиган асосий мезонлардир. Бирикмалар. Қурилиш машиналарининг деталлари икки усул билан бириктирилган бўлиши мумкин, яъни ажраладиган ва ажралмайдиган ҳолатда. Ажралмайди - ган усулда бириктирилган деталларни фақат бузиб (парчалаб) ажратиш мум - кин. Бу усул парчин мих ёки пайвандлаш ва елимлаш йўли билан амалга оширилади. Ажраладиган бирикмалар асосан резpба ёрдамида бириктири - лади. Парчин михли бирикма деталга титратувчи ва зарбий кучлар таъсир қи ладиган жойларда механик мустаҳкам чок сифатида кўпроқ ишлатилади. Парчин мих – бир томони каллакли думалоқ, кўндаланг кесими эса ай - лана бўлган стерженp бўлиб, иккинчи томонида деталлар бириктирилганда парчинланган каллак ҳосил қилинади. Парчинлаш пайтида стерженp эзилиб бириктирилаётган деталлар тешиги тўлдирилади. Агар парчин мих диаметри 10 мм гача бўлса совуқ ҳолатда, 10 мм дан катта бўлса қиздириб туриб пар - чинлаш амалга оширилади. Парчин мих турлари хилма–хил бўлиб қурилиш маши налари, металл конструкцияларида ва қурилиш иншоотларида одатда каллаги ярим айлана шаклидаги (1–расм, а) ва конус шаклли (1–расм, б) парчин михлар кўплаб ишлатилади. Бириктирилаётган детални устма–уст қўйиш йўли билан ва қистирмалар ёрдамида учма–уч қўйиш йўли билан парчинлаш мумкин (1 в, г – расмлар).  а) б) l в) P 1 t P 1 г) Парчин михлар қаторининг сонига қараб чоклари бир қаторли, икки қа - торли ва кўп қаторли бўлиши мумкин. Жойлашишига қараб параллел ёки шахматсимон кўринишда бўлади. Парчин михли чокнинг мустаҳкамлиги чокнинг мустаҳкамлик коэффи ци енти билан таснифланади. j= t− d t бу ерда: t – парчин михлар қадами t ³ 3 d ; d – парчин мих диаметри. Бир қаторли парчин мих бирикмалари учун: j =0,58 ¸ 0,67. Икки қаторли парчин михли бирикмалар учун: j =0,66 ¸ 0,75.1–расм. Парчин михли бирикма лар. а – каллаги ярим айланали; б – каллаги ко нуссимон; в – устма–уст бирикиш; г – учма–уч бири киш. Бир қирқимли бирикмаларда парчин михга қўйиш мумкин бўлган кучP1= pd 2 4 [t]žžð , бу ерда: [t] қир – парчин михнинг қирқилишига рухсат этилган кучланиш. Икки қирқимли бирикмада эса P2= 2 pd 2 4 [t]žžð . Пайванд бирикмалар . Юқорида кўрдикки, парчин михли бирикмалар би риктирилаётган деталларни маълум даражада заифлаштириб қўяди, уларни бажариш анча мураккаб. Пайванд бирикмалар эса бундай камчиликлардан ҳоли: бириктириш содда, металл тежалади, деталлар заифлашмайди, бирикти ришни тез амалга ошириш ҳамда жараённи автоматлаштириш мумкин. Шу сабабли кейинги йилларда мумкин бўлган жойларда кўпроқ пайванд бирикмалардан фойдаланилмоқда. Улар парчин михли бирикмаларни ҳам сиқиб чиқар моқда. Бир–бирига тегиб турган деталларни пластик ёки эриган ҳолатгача қиздирилганда уларда молекулаларнинг илашиш кучлари вужудга келади. Бу жа раённи пайвандлаш жараёни дейилади. Пайвандлашнинг икки асосий тури мавжуд: Контакт пайванд – бунда металл пластик ҳолатгача қизди рилиб, сўнгра бирикиши керак бўлган жой сиқилади. Эритиб пайвандлаш – бунда металл эригунча қиздирилади, ле кин бириктирилаётган деталлар бир–бирига сиқилмайди, пайванд лаш металл сим электрод ёрда мида амалга оширилади, яъни электрод эриб, бирикаётган детал лар орасида чок ҳосил қилади. Пайвандлашнинг бу турига электр ёйли, электоршлакли ҳамда газли пайвандлаш киради. Пайванд бирикмалар учма–уч (2–расм, а) устма–уст (2–расм, б) уста мали (2– расм, в), таврли (2–расм, г) ва бурчакли (2–расм, д) шаклда бажа рилади. Учма–уч қилиб пайвандланган чок туташ чок деб, барча қолган усуллар билан пайвандланган чоклар эса бурчакли чок деб юритилади. Қурилиш ма шиналари конструкцияларида юқорида санаб ўтилган пайванд чокларнинг барча турларидан фойдаланилган. 1-3 Р Р       R-41/5-2  Р Р а) б) г) д)     I I кщриниш h Р Р в) 2-расм. Пайванд бирикмалар схемаси. Резpбали бирикмалар – ажраладиган бирикма бўлиб, винтсимон резpбали болтлар, винтлар, шпилpкалар ва гайкалар ёрдамида ҳосил қилинади. Бундай бирикмаларнинг асосий геометрик ўлчамлари: резpба профили, (тўғри бурчакли, трапециясимон, тирак ва учбурчакли – 3–расм) унинг ташқи диаметри d ; ўрта диаметри d 0 ; ички диаметри d 1 ; резpба қадами t ; профил бур чаги a ; резpба профили баландлиги h ; резpбанинг кўриниш бурчаги b ; (4– расм) ва қирқимлар сони n дир: Резpба айланма контурининг йўналишига кўра рез p балар ўнг ва чап резpбалар бўлиши мумкин. Агар резpба кўндаланг кесимда битта винт чизиқдан ташкил топган бўлса бир киримли, икки ва ундан кўп винт чизиқлардан ташкил топган бўлса, кўп киримли резpба деб аталади.  а) б) в) г) 3–расм. Резpбанинг турлари а – тўғри бурчакли; б – трапециясимон; в – тирак; г – учбурчакли. Винтли резpба А–С / ни d диаметрли цилиндрни ўраётган учбурчак сифа тида тасаввур қилиш мумкин (5–расм). 4–расм. Резpба элементлари a - профил бурчаги; t – қадами; d – ташқи диаметри; d 0 – ўрта диаметри; d 1 – ички диаметри; h – резpба баландлиги. Учбурчак баландлиги h ёки винт чизиқнинг бир хил нуқталари орасидаги ма софа А–С’(А’’–С’’) винтнинг силжиши дейилади ваtg β= S pd , эканлиги кўриниб турибди. Бу ерда: b винтнинг кўтарилиш бурчаги дейилади. Резpба қадами t билан винтнинг силжиш (юриш) катталиги S ни фарқлай ола билиш керак. a t d d1 h d0 d SC / C // A // d b A A 0C 5–расм. Винт чизиқнинг ёйилиш схемаси Узатмалар Хар қандай машина ва механизмлар маълум бир энергия манбаидан ҳара - кат олади. Энергия манбаи сифатида ички ёнув двигателлари, электродвига - теллар ва буғ машиналаридан фойдаланиш мумкин. Энергия манбаида ҳосил бўлаётган ҳаракат тезлиги кўп ҳолларда ишчи қисм ҳаракат тезлигига мос келмайди. Энергия манбаидаги ҳаракатни ишчи қисмга етказиб беришда узатмалардан фойдаланилади. Узатмалар энергия манбаидаги ҳаракат миқдорини ишчи қисм талабига мослаб етказиб бериш хусусиятига эга. Демак, энергия манбаи билан машинанинг иш бажарувчи қисми оралиғида жойлашиб, уларни ўзаро боғловчи ҳамда ҳаракатни талаб қилинганидек бошқаришга имкон берувчи механизмлар узатмалар дейилади. Узатмалардаги қувватни узатаётган элементни етакловчи, қувватни қабул қилиб олувчи элементни эса етакланувчи дейилади. Етакловчи элементдан етакланувчи элементгача бўлган оралиқдаги керак - сиз қаршиликларни енгишга кетган қувват орқали узатманинг фойдали иш коэф фициенти (ф.и.к.) аниқланади:   N N 2 1 , бу ерда: N 1 - етакланувчи элементдаги қувват, кВт; N 2 - етакловчи элементдаги қувват, кВт. Етакловчи элемент айланишлар сонининг етакланувчи элемент айланиш - лар сонига нисбати узатманинг узатиш сони дейилади.i= n2 n1 , бу ерда: n 1 - етакловчи элемент айланишлари сони; n 2 - етакланувчи элемент айланишлари сони. Машинада бир нечта узатмалардан фойдаланилса, умумий узатишлар сони ҳамма узатмалар узатиш сонларининг кўпайтмасига тенг бўлади, яъни i i i i i ум n 1 2 3 . . . . Сирпаниш бўлмаган ҳолда етакловчи ва етакланувчи элементларнинг ай - ланма тезлиги қуйидаги ифода билан аниқланади. ν=wD 2=πn 30 D 2 , ёки n 1 D 1 = n 2 D 2 , бу ерда: D - узатувчи элемент диаметри; w - бурчак тезлик. Юқоридаги икки ифодадан ҳам узатишлар сонини аниқлаш мумкин, яъни i n n D D   1 2 2 1 Механик узатмалар асосан ишқаланиш ёки илашиш ҳисобига ишлайди. Ишқаланиш ҳисобига ишловчи узатмаларнинг фрикцион ва тасмали турлари мавжуд. Илашиш ҳисобига ишловчи узатмаларнинг эса тишли, червякли ва з - ан жирли турлари мавжуд. Фрикцион узатмалар . Етакловчи элемент ҳаракати етакланувчи элементга ишқаланиш кучи воситасида узатилса, бундай узатмалар фрикцион узатмалар дейилади (6-расм). D1 Q Q P=Q f D1 Q 2 1 1 2 x 2 1 O2 n2 O1 n1 O1 а) б) в) 6-расм. Фрикцион узатмалар схемаси а - цилиндрик; б - конуссимон; 1 - етакловчи элемент; 2 - етакланувчи элемент; в – фрикцион вариатор. Уларнинг тузилиши оддий бўлиб, текис ва шовқинсиз ишлайди, лекин сирпаниш борлиги учун аниқ узатиш сони олиш мумкин эмас. Фрикцион узатманинг узатишлар сони қуйидаги ифода билан топилади: i n n D D    1 2 2 1 1( )  , бу ерда:  - сирпаниш коэффициенти бўлиб, у 0,005–0,30 га тенг. Тасмали узатмалар. Энг оддий тасмали узатма етакловчи 1 ва етакланувчи 3 шкивларга таранг кийгизилган тасмадан иборат. Ъаракат тасма билан шкив орасидаги ишқаланиш кучи ҳисобига узатилади. Тасма ишлаши натижасида чўзилади, уни талаб қилинган тарангликка етказилиши учун махсус таранг ловчи қурилмалар ўрнатилади (7-расм). Тасмали узатмалар қуйидаги афзалликларга эга:  тасмали узатма ҳаракатни нисбатан катта масофага узатади;  шовқинсиз ва равон ишлайди;  ташқи юк рухсат этилган қийматдан ортиб кетса, тасма шкивда сирпа - нади, бу узатма қисмларини синишдан сақлайди; Тасмали узатмаларнинг камчилигига қуйидагилар:  ташқи ўлчамлари катталиги;  узатмада сирпаниш борлиги учун узатмалар сони доимий эмаслиги;  вал ва таянчга тушадиган кучнинг катталиги ва тасманинг чидамлилиги нисбатан кичик (1000-5000 соат оралиғида) лиги кабилар киради. Одатда, тасмали узатма қуввати 50 кВт гача бўлган валнинг биридан ик - кинчисига ҳаракатни узатади. Уларнинг узатишлар сони 15 гача, тезлиги эса 25 м/с гача етади. Сирпаниш қиймати тасманинг ҳусусиятларига: эластиклиги, ишқаланиш коэффициенти, қамров бурчаги ва тасманинг бир - ламчи тортилишига боғлиқ. Тасмалар эгилувчан бўлганлиги учун тасмали узатмани турли жойларда ишлатиш мумкин. Шкив марказлари ора сидаги масофа қуйидагича бўлиши керак: A = 2( D 1 + D 2 ), бу ерда: D 1 ва D 2 - шкивлар диаметри, мм. Тишли узатмалар. Етакчи валдаги ҳаракат етакланувчи валга тишли ғил дираклар орқали узатилса, бундай узатмаларга тишли узатмалар дейилади. Тишли узатмалар техниканинг ҳамма соҳаларида қўлланилади. Асбобсоз ликда диаметри кичик бўлган тишли ғилдираклар ишлатилса, оғир саноатда ишлатиладиган тишли ғилдиракларнинг диаметри бир неча метргача етади. D 1 D 2 A1 2 3 а) б) в) 7-расм. Тасмали узатманинг тузилиши. а - ясси тасмали; б - понасимон тасмали; в - доиравий тасмали. Тишли узатма валлари ўқларининг жойлашишига кўра, қуйидагича тур ларга бўлинади:  валларнинг ўқлари ўзаро параллел бўлиб, сиртқи ва ички томонидан илашган цилиндрик ғилдиракли узатмалар;  валларнинг ўқлари ўзаро кесувчи конуссимон ғилдиракли узатмалар;  валларнинг ўқлари айқаш бўлган винтсимон цилиндрик ва гипоид деб аталувчи конуссимон ғилдиракли ҳамда червякли узатмалар. Тишли узатмалар қуйидаги афзалликларга эга;  секундига 150 м гача тезлик билан катта (бир неча минг кВт) қувват узата олади ва узатиш сони бир неча мингга етади;  сиртқи ўлчамлар нисбатан кичик;  таянчларга тушадиган куч унчалик катта эмас;  фойдали иш коэффициенти катта (0,97-0,98);  сирпаниш йўқ;  ишлаши ишончли ва чидамлилиги катта;  турли материаллардан тайёрланиши мумкин; Тишли узатмаларда қуйидаги камчиликлар мавжуд:  тайёрланиши мураккаблиги;  ишлаётганда шовқин бўлиши;  тишлар орасида зарб кучларининг ҳосил бўлиши. Аммо бу камчилик лар узатмаларнинг афзаликларига ҳеч қандай салбий таъсир кўрсат майди. Илашишда бўлган иккита тишли ғилдирак марказлари 0 1 , 0 2 тўғри чизиқда ётади (8,а-расм) d k ва d ш ғилдирак ва шестерня бошланғич айланалари диа метрларининг нисбати айланишлар сонига тескари пропорционал бўлади. Одатда илашишда бўлган бир жуфт ғилдиракдан кичиги шестерня, каттаси эса ғилдирак дейилади. Икки ёндош тишнинг мос томонлари орасидаги масофа t тишнинг қадами дейилади. Иккита илашишдаги ғилдиракларнинг тиш қадами бир хил бўлиши керак. Тишлар сони z билан белгиланса, у ҳолда:  d ш = z ш t d ш = z ш t  = z ш m m = t  - тишли узатманинг модули дейилади ва тишларнинг асосий характери стикаси бўлиб хизмат қилади. Модуллар қиймати стандартлаштирилган (0,05-100 мм гача бўлади, амалда кўпроқ 4.5, 6, 8, 10, 12, 16 мм ли модуллар қабул қилинади) бўлади. D еш ва D е k тишлар чўққиларидан ўтаётган айлана ташқи ай лана деб, D iш ва D ik ва тишлар тубидан ўтган айлана ички айлана дейилади. Бошланғич айлана тиш баландлигини икки қисмга бўлади: h 1 - тиш каллаги нинг баландлиги, h 2 - тиш оёғининг баландлиги. Одатда h 1 = m ва h 2 = 1,25 m бўлади. S 2 h Dеk dk Dik tO 2 O 1 Diш Dеш h 1 h 2 S1 dш I IIIII z 1 z 2z 4 z 3 а) б) Юқорида келтирилганларни ҳисобга олиб қуйидагиларни ёзиш мумкин: 8-расм. Тишли узатмаларнинг схемалари а - эвол p вентали илашиш, б - икки поғонали узатма, в - конуссимон узатма. D e = d+2h 1 = mz+2m=m(z+2) D i = d–2h 2 = mz+2,5m=m(z+2,5) Занжирли узатма . Энг оддий узатма махсус тишли иккита юлдузча ва уларга кийдирилган занжирдан тузилган бўлади (19– расм ).а) 3 б) в) 9-расм. Занжирли узатма а–узатма схемаси, б–роликли занжир, в–тишли занжир. 1–занжир, 2, 3 – тишли юлдузчалар. Улар нисбатан катта (8 м гача) масофадаги параллел валларга ҳаракат уза - тиш учун ишлатилади. Занжирларнинг қуйидаги 3 туридан фойдаланилади:  юк ташувчи занжирлар;  юк кўтарувчи занжирлар;  узатма занжирлар. Занжирнинг асосий характеристикаси унинг қадамидир. Қўшни роликлар ёки втулкалар орасидаги масофа занжир қадами t дейилади. Занжирли узатмалар қуйидаги афзалликларга эга:  ҳаракатни нисбатан тишли узатмаларга қараганда узоқ масофаларга узата олади, валлар орасидаги масофа 8 м га етади;  фойдали иш коэффициенти юқори;  валларга тушадиган куч тасмали узатмалардагига қараганда кичик;  занжирлар илашиш принципида ишлагани учун сирпаниш бўлмайди ва узатиш сони қатъий қийматга эга бўлади.  шовқинсиз, бир текис ва юқори тезликларда (25 м/с гача) қўлланилади. Камчиликларга қуйидагилар киради:  юлдузчалар тайёрлашнинг мураккаблиги;  доимий назоратни талаб қилиши;  занжир элементларининг ейилиши звенолар узунлигининг ортишига ва қўшимча динамик кучларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Занжирли узатманинг узатишлар сони қуйидагича аниқланади:i= n1 n2 = z2 ¿ z1 ¿ , бу ерда: z1 ¿ ва z2 ¿ – етакчи ва етакланувчи юлдузчалардаги тишлар сони. Валлар ва ўқлар, уларнинг таянчлари ва бирикмалари Валлар ва ўқлар тишли ғилди - рак, шкив ва шу каби айланувчи қисмларни ўрнатиш учун ишлати - лади. Улар асосан цилиндрсимон стерженлар каби бўлиб, тузили - шидан фарқ қилмайди. Лекин ба - жарадиган вазифасига қараб, бир- биридан фарқ қилади. Уқлар айланувчи деталларни ушлаб туришга мўлжалланган. Улар эгилишга (1.23–расм) ҳисоб ланади.  M W эг эг   . Уз навбатида M R a R l Pb эг a a   , , булардан   M P ab l d эг эг  01 3 ,  , бу ерда: М эг –хавфли кесимдаги эгувчи момент, W =0,1 d 3 ҳисобланаётган кесим нинг эгилишга бўлган қаршилик моменти. Щқлар деталp билан бирга айланадиган ва айланмайдиган бўлиши мумкин. Валлар ўзига маҳкамланган деталларни ушлаб туриш ва буровчи моментни узатишга мўлжалланган. Уларнинг диаметри доимий ёки поғонали бўлиши мумкин. Валлар буралишга ҳисобланади. Валларни буралишга мустаҳкамлиги қуйидагича ҳисобланади:   M W бу бур р   ёки R a a bP R b l 10–расм. Щқнинг ҳисоб схемаси 97360 N n≤0,2 d3[τ]бур, бу ерда: М бур – вал узатаётган буровчи момент Н  М ; W  =0,2 d 3 – ҳисобланаётган кесимнинг буралишга бўлган қутб қаршилик моменти, мм 3 ; [  ] бур – рухсат этилган кучланиш, Н/мм 2 ; N – узатилаётган қувват, кВт ; n – бир минутдаги ай ланишлар сони. Агарда валда шкив, юлдузча ва тишли ғилдирак бўлса, қуйидагича ҳи - собланади: M муст =√M эг 2+0,75 M 2бур  Вал ва ўқларнинг таянчларига мўлжалланган қисми цапфа дейилади. Вал ёки ўқнинг учида жойлашган цапфа шип деб, ўртасида жойлашгани эса бўйин деб аталади. Агар вал ёки ўқнинг цапфаси уларнинг узунлигига тик те кисликда жойлашган бўлса, бундай цапфа товон дейилади (1.2-расм). А С В 11–расм. Цапфаларнинг тузилиши Муфталар Валларни ўқ бўйича бирлаштириш ёки буровчи моментни узатиш учун хизмат қилади. Муфталар бажараётган вазифасига кўра қуйидаги турларга бўлинади:  доимий, валларни дои мий қўшишда ишлати лади;  илашувчи, валларни ишчи ҳолатда қўшувчи ва ажратувчи;  сақловчи, валларга ту шаётган юк ёки улар нинг тезлиги рухсат этилган қийматдан ор т-са, валларни бир–биридан ажратади;  ўзувчи, буровчи айлан тирувчи моментни бир томонга узатувчи ва етакланувчи вал етак ловчи валдан тез айлан ганда автоматик ра вишда ажратиш учун ишлатилади. Доимий муфталар ёпиқ қўз-ғ алмас ва силжувчи бўлади. Ёпиқ муфталар ўқлари бир тўғри чизиқда ётувчи, иш вақтида силжимайдиган валларни қўшишда қўлланилади. Силжувчи муфталар валларнинг ўқлари бўйича бир-бирига нисбатан силжиши мумкин бўлган ҳолларда қўлланилади. Силжувчи муфталар эластик ва шарнирли бўлади. Эластик муфталардаги компенсация, бириктирувчи ҳалқа ёки бармоқларга ўрнатилган резина втулкалар ҳисобига бўлади. Шарнирли муфталар валларни бир–бирига нисбатан бурчак остида бирик - тириш учун ишлатилади. Илашиш муфталари таъсир этувчи куч характерига кўра фрикцион ва кула чокли бўлиб, етакчи ва етакланувчи элементлар орасида илашиш ҳосил қи лади. Кулачокли муфта қирраларида ўйиқ (чиқиқ)лари бўлган икки дона ярим муфтадан иборат. Бундай муфталар секин айланувчи валларни бирлашти - ришда ишлатилади. Фрикцион муфталар етакчи вал билан етакланувчи вални бир текисда қў - шади, юкланиш ортганда эса сирпаниш натижасида вал ва деталларни синиш дан сақлайди. 12–расмда муфталарнинг шартли белгилари кўрсатилган. а б в г д е зж к л м н о и 12–расм. Муфталарнинг шартли белгилари а – валларнинг ёпиқ бирикиши; б – валларнинг сақлагичли ёпиқ бирикиши; в – валларнинг эла стик бирикиши; г – валларнинг шарнирли бирикиши; д – сақлагич муфта; е – илашувчи кула чокли муфта; ж – икки томонлама илашувчи кулачокли муфта; з – илашувчи конусли муфта; и – икки томонлама илашувчи конусли муфта; к – илашувчи дискли муфта, л – икки томонлама илашувчи дискли муфта; м – икки томонлама илашувчи колодкали ва дискли муфта; н – сиқ увчи ҳалқали икки томонлама илашувчи муфта; о – марказдан қочма муфта. Подшипниклар Подшипниклар вал ҳамда ўқларнинг шипларига ўрнатилиб таянч вазифа - сини ўтайди. Валга тушувчи радиал ва кўндаланг кучлар подшипниклар орқали қабул қилиниб, машина рамасига узатилади. Айланаётган вал ёки ўқ шиплари подшипникларда ишқаланади. Ана шу ишқаланиш турига қараб, подшипниклар сирпаниш подшипниклари билан думаланиш подшипникла - рига бўлинади. Сирпаниш подшипникларида сирпаниб ишқаланиш, думаланиш подшип - никларида эса думаланиб ишқаланиш содир бўлади. Вал ўқига таъсир қилаётган кучларнинг йўналишига қараб подшипниклар бир неча турга бўлинади. Вал ўқига тик кучларни қабул қилиш учун мўлжал - ланган подшипниклар радиал подшипниклар дейилади. Вал ўқи бўйлаб йўналган кучларни қабул қилиш учун мўлжалланган подшипниклар тирак подшипниклар дейилади. Вал ўқига тик куч билан бир вақтда унинг ўқи бўйлаб йўналган кучларни ҳам қабул қилиш учун мўлжалланган подшипник - лар радиал тирак подшипниклар дейилади. Сирпаниш подшипниклари тузилишига кўра ажраладиган ва ажралмайди ган бўлади. Сирпаниш подшипниклари қуйидаги афзалликларига эга:  Катта (1000 мин –1 гача) частота билан ишлаш ҳолларида думаланиш подшипникларига қараганда кўпга чидайди;  валлари талаб қилинган даражада аниқ йўналишда ўрнатиш имконини беради;  ажраладиган қилиб тайёрланганлиги учун уни валнинг исталган қис - мига ўрнатиш мумкин;  зарб билан таъсир қиладиган кучлар мавжуд бўлган ҳолларда подшип - никдаги мой қатлами бу кучларнинг салбий таъсирини камайтиради;  думалаш подшипникларидан фойдаланиш мумкин бўлмаган агрессив муҳитли шароитда (масалан, сувда) бемалол ишлай олади;  сирпаниш подшипниклари исталган катталикда тайёрланиши мумкин. Думаланиш подшипникларида (13–расм) сирпаниб ишқаланиш ўрнига ду малаб ишқаланишнинг мавжудлиги ишқаланишга сарфланадиган қувватни кескин равишда камайтиришга имкон беради. Думалаш подшипникларининг тузилиши уларни стандартлаштириш имконини беради. Думаланиш подшипниклари қуйидаги афзалликларга эга:  ишқаланиш кучи ва ундан ҳосил бўладиган иссиқлик миқдори, кичик валларнинг айлана бошлаши учун зарур бўлган қўзғатиш моменти сир паниш подшипникларидагига қараганда бир неча (5 ¸ 10) марта кичик;  сарфланадиган мой миқдори кам;  узунлик бўйича сирпаниш подшипникларига қараганда бир мунча қис– қа;  рангли металл ишлатишни талаб қилмайди. Думаланиш подшипниклари думалайдиган деталларни тузилишига қа - раб шарикли ёки роликли бўлади. Шу билан бирга роликли подшипниклар роликларининг конуссимон, бочкасимон ва игнасимон роликли подшипникларга бўли нади. Ъар бир подшипникнинг рақам ва ҳарфлардан иборат шартли белгиси бўлади. Бу белгининг ўнг томонидаги биринчи икки рақам подшипникнинг ички диаметрини кўрсатади. Ички диаметри 20 дан 495 мм гача бўлган под - шипниклар учун бу рақамлар ички диаметрининг 5 га бўлинганига тенг қилиб олинган, яъни бундай подшипниклар ички диаметрининг ҳақиқий қийматини топиш учун белгининг охирги ўнг томонидан келтирилган икки рақамни 5 га кўпайтириш керак. Щнг томондан учинчи рақам подшипникнинг қайси серия эканлигини билдиради. Бунда ўта енгил серия – 1; енгил серия – 2; ўрта серия – 3; оғир серия – 4; енгил эни энли – 5; ўртача эни энли – 6 билан белгиланади. Мисол учун ички диаметри 50 мм бўлган шарикли подшипник 210 билан бел гиланган бўлса, енгил серияли, 310 билан белгиланганда эса оғир серияли эканлиги тушунилади. Шартли белгининг ўнг томонидан тўртинчи рақами, подшипникнинг турини, бешинчи ва олтинчи рақамлари эса подшипникнинг тузилишидаги алоҳида хусусиятларни ифодалайди. Шартли белгининг олдида учраши мум - кин бўлган ҳарфлар аниқлик синфи нормал деб тушунилади. Думаланиш подшипниклари асосан тўртта деталдан: сиртқи ва ички ҳалқалар, сепараторлар ва думалайдиган элементдан тузилган бўлади. Думаланиш ва сирпаниш подшипникларининг шартли белгилари 14 ва 15–расмларда кўрсатилган. 13–расм. Думаланиш подшипникларининг асосий турлари а – шарикли, б – шарикли сферик, в – шарикли радиал тирак, г – роликли радиал, д – роликли радиал тирак, е – роликли сферик, ж – игнали радиал, з – шарикли; и – радиал. а еб в г д а б в г 14–расм. Думаланиш подшипникла - рининг шартли белгилари а – радиал; б – радиал роликли; в – радиал ўзи ўрнашувчи; г – радиал таянч; д – радиал таянч ро ликли; е – таянч. 15–расм. Сирпаниш подшип - никларининг шартли белгилари а–радиал; б–радиал ўзи ўрнашувчи; в–радиал таянч; г–таянч. Адабиётлар: 1. Р.Ж. Тожиев. Қурилиш машиналари Тошкент «Узбекистон» - 2000. 2. Фиделев А.О., Чубук Ю. Ф. Строителгне машинқ, издание четвертое. Киев «Вусшая школа» - 1979. 3. Бауман В.А. строителне машин справочник в 2 – х томах 4 – издание. Москава «машиностроение» - 1976. 4. Тожиев Р.Ж., Турсунмуродов, К.Т., Услубий қўлланма «Қурилиш машиналир» фанидан Фарғона – 2002.