logo

Кўчиш усулида рама эгувчи моментларининг кесувчи ва бўйлама куч эпюраларини қуриш

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

111.45703125 KB
Кўчиш усулида рама эгувчи моментларининг кесувчи ва бўйлама куч эпюраларини қуриш Режа: 1. Кўчиш усулида рама эгувчи моментларининг, кесувчи ва бўйлама куч эпюраларини қуриш. 2. Ҳисоблашнинг тўғрилигини текшириш. Кўчиш усулида рама эгувчи моментларининг кесувчи ва бўйлама куч эпюраларини қуриш Берилган рама учун эгувчи моментлар эпюрасини, аввал аниқланган Z i кўчишларни тегишли М i бирлик эгувчи моментлар эпюрасининг ординаталарига кўпайтириб (тўғриланган эпюралар) ҳамда ташқи кучлардан асосий системада ҳосил бўлган M p o эгувчи моментлар эпюрасининг ординаталарига қўшиб қуриш мумкин, яъни: M = M p o+M 1Z1+M 2Z2+....+M nZn (18.1) М эпюрасининг тўғрилиги кучлар усулидаги каби усулларда текширилади. Асосий текшириш, статик текшириш бўлади: ∑ M =0. М эпюраси бўйича, куч усулидаги каби Q ва N эпюралари қурилади. Улар учун ҳам асосий текшириш, статик текшириш бўлади. Симметрик системаларни ҳисоблаш. Номаълумларни группалаш. Рамаларни ҳисоблашда номаълумларни группалаш усули тадбиқ қилинса, асосий система учун номаълум кўчишлардан чизилган эгувчи момент эпюралари симметрик ва тескари симметрик бўлади. Натижада каноник тенгламалар системаси икки мустақил системага ажралади. Қуйидаги рамани кўрайлик. Бу ерда Z a = Z 1 + Z 2 ; Z б = Z 1 - Z 2 ; Z 3 – тескари симметрик. Умумий ҳолдаги каноник тенгламалар системасиZ 1 r 11 +Z 2 r 12 +Z 3 r 13 +R 1p =0,¿}¿}Z 1 r 21 +Z 2 r 22 +Z 3 r 23 +R 2p =0,¿}¿}¿¿¿ Икки группага ажралади: Z 1 r 11 +Z 3 r 13 +R 1p =0,¿}¿}¿¿¿ Z2r22+R2p= 0 } Номаълумлар группасидан қурилган бирлик эпюралар қуйидагича бўлади: Каноник тенгламалар коэффициент ва озод ҳадлари қуйидагича бўлади: r11=( 3EI l +4EI h )⋅2=14 EI l ; r22=( 3EI l +4EI h )⋅2=14 EI l ; r12=r21=3EI l +4EI h −3EI l − 4EI h =0. r 13 = − 6 EI h 2 − 6 EI h 2 = − 12 EI h 2 ; r 33 = 27 EI h 3 ; R1p=−ql2 8 ; R2p=− ql2 8 ; R3p=0 Симметрик рамаларга қўйилган ташқи юкларни симметрик ва тескари смметрик юкларга ажратиш усулини тадбиқ этсак, ҳисоблашда қуйидаги икки ҳол ҳосил бўлади:  Биринчи ҳол. Симметрик юк қ ўйилган рамани ҳисоблаш. а) а – тугунни бурчакли ва чизиқли кўчиши нолга тенг бўлади.(18.3а – расм). Симметрик жойлашган тугунларнинг буралиш бурчаклари тенг, ишоралари эса тескари бўлади. Бу рама учун симметрия ўқидан чап ёки ўнг қисмини ҳисоблаш етарли бўлади. Симметрик рама қуйидагича бўлса (18.4а – расм), у ҳолда, ўрта ригел чекка кесим  а =-  в , М ав =-М ва раманинг ҳисоблаш схемаси 18.4б – расмда кўрсатилгандек танланади. Иккинчи ҳол. Тескари симметрик юк кўйилган рамани ҳисоблаш. Агар раманинг симмеирия ўқи ўрта устунининг бўйлама ўқига (16,5а- расм) мос келса, у ҳолда симметрия ўқига нисбатан симметрик жойланган тугунлар буралиш бурчакларининг қийматлари ва ишоралари бир-бирига тенг бўлади.  Агар рама қуйидагича юкланган бўлса, ҳисоблаш схемаси мос ҳолда ўзгаради. (18.6-расм). У ҳолда ўрта ав ригелнинг чекка кесимлари буралиш бурчакларнинг қиймати ва ишораси бир-бирига тенг (  а =  в ) ҳамда унинг симметрия ўқига мос келган кесимининг вертикал кўчиши нолга тенг бўлади. Фойдаланган адабиётлар рўйхати: 1. Одилхўжаев Э. А., Гуломов Т. У., Абдукомилов Т. К., «Ќурилиш механиқаси», Тошкент, Ўќитувчи, 1985 йил. 2. Одилхўжаев Э. А., Гуломов Т. У., Абдукомилов Т. К., «Қурилиш механикасидан мисол ва масалалар», Тошкент, Ўќитувчи, 1974 йил. 3. Дарғков А. В., и др. «Строителная механика», Москва, Весшая школа, 1986 йил.