logo

Улчаш хатоликлари. Миқдорлар ва тажрибалар оркали улчанадиган микдорнинг тугри келадиган кийматини аниқлаш

Yuklangan vaqt:

11.09.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

58.5 KB
Улчаш хатоликлари. Миқдорлар ва тажрибалар орқали ўлчанадиган миқдорнинг тўғри келадиган қийматини аниқлаш Режа: 1. Улчаш хатоликлари. 2. Тасодифий миқдорнинг тақсимоти ҳақида. 3. Улчанадиган миқдорнинг тўғри келадиган қийматини аниқлаш. Улчаш хатоликлари ҳақида Фараз қилайлик ўлчов асбоби ёрдами билан бирор объектни кўп марта ўлчаш тажрибаси қаралаётган бўлсин. Бу тажриба хусусан бирор объектгача узоқликни аниқлашдан иборат бўлсин. Бу тажрибада кузатилаётган миқдорнинг турли қийматлари ҳосил бўлади. Бундай қийматларни кузатилаётган қийматлар деб атаймиз. Шу йўл билан олинган қийматларга асосланиб бирор натижага келишдан аввал улар системалаштиришни ҳамда ишлаб чиқишни талаб қилади. Таъриф. Кузатилган х қиймат билан кузатилаётган а миқдорнинг ҳақиқий қиймати орасидаги  айирма, яъни: х-а=  ўлчаш хатоси деб аталади. Агар бизни ўлчаш асбоби қиладиган хатоликнинг тақсимоти қизиқтирса, у ҳолда ўрганилаётган тўплам муайян асбоб билан ўтказила олинадиган барча фикрлаш мумкин бўлган ўлчашлар тўпламидан иборат бўлади. Бундай ҳолда тўпламнинг барча элементларини текшириб чиқиш мумкин эмас. Бундай ҳолда танланма ва унинг эмприк тақсимот қонунига мурожаат қилинади. Отиш пайтида ўқнинг тегиш нуқтаси координатаси билан мўлжалга олиш нуқтаси координата орасидаги айирма отиш хатосидир. Бу мисоллардан кўринадики қаралаётган миқдорлар тасодифий миқдорлар бўлиб, ҳар бир кузатилган қийматни эса тасодифий миқдорнинг хусусий қиймати деб қараш керак. Масалан, отишда узунлик бўйича қилинадиган хато (тарқоқлик) заряднинг тармоқланишдаги хато билан, снарядни тайёрлашда оғирликдаги хато билан, нишонга олишда хато билан, метереологик шароитнинг ўзгариши билан ва ҳоказолар билан аниқланади. Буларнинг барчаси эса тасодифий миқдорлардир. Тасодифий миқдорнинг тақсимоти Частоталар жадвали ёки гистограммага қараб Х тасодифий миқдор тақсимотининг ҳақиқий характери ҳақида гипотезалар тузиш мумкин. Бунга мисоллар қараймиз. 1-мисол. 100 та талабанинг бўйларини ўлчаш натижаларини ифодаловчи жадвал тузилган бўлсин: Интерваллар (бўй разрядлари) 143- 149 149- 155 155- 161 161- 167 167- 173 173- 179 179-188 х ̃ k 146 152 158 164 170 176 174 m k 5 7 18 30 20 16 4 p ̃ k 0,02 0,07 0,18 0,30 0,20 0,16 0,04 Бу ҳолда гистограмма қуйидагича бўлади: 143 149 155 161 167 173 179 188 х Бу гистограммага кўра х миқдорнинг тақсимоти нормал нормал тақсимот дейиш мумкин. Қуйидаги гистограммага қараб х миқдорнинг [0, 1] кесмадаги тақсимотини нормал тақсимот деса бўлади. Улчанадиган миқдорнинг тўғри келадиган қийматини аниқлаш Бирор миқдорни ўлчаш пайтида х 1 , х 2 , ..., х n ўлчаш натижалари ҳосил қилинган бўлсин. Бу қийматларни тасодифий миқдор Х нинг хусусий қийматлари деб қараш мумкин. Аниқланадиган миқдорнинг мос келадиган қиймати учун ҳосил қилинган қийматларнинг ўрта арифметиги қабул қилинади:n х m n i i х    1* (1) m x * - эмприк ўрта ёки статик ўрта деб аталади. Агар ўлчашлар сони n катта бўлса, у ҳолда олдинги пунктдан қаралган эмприк қонун жадвал материалларидан фойдаланилади ва m x * учун қуйидаги тенглик ўринли бўлади:       n k k k n n х Р х n m х m х mх m 1 * 2 2 1 1 * ~ ~ ~ ... ~ ~ ~ ~ (2) Бу қиймат вазнлари ҳисобга олинган қиймат деб аталади.0 1 Кузатилаётган миқдор қийматларининг тарқоқлигини характерловчиn m х Д n i х i    1 2* * ) ( (3) миқдор эмприк дисперсия ёки статистик дисперсия деб аталади. Агар эмприк тақсимот жадвалидан фойдаланилса бу формула қуйидагича ёзилади.    n k k х k р m х Д 1 * 2* * ) ~( Мисол. Юқорида кўрилган 100 та талабанинг бўйларини ўлчашда ҳосил қилинган жадвалга асосланиб эмприк ўрта ва эмприк дисперсияни аниқланг. Ечиш. 12, 41449 04,0 174 16,0 176 20,0 170 30,0 164 18,0 158 07,0 152 02,0 146 ) ~( 32, 160 04,0 174 16,0 176 20,0 170 30,0 164 18,0 158 07,0 152 02,0 146 ~ 2 2 2 2 2 2 2 1 * 2* * 1 * *                                        n k k i k n i i i х р m х Д рх m