logo

Танланманинг статистик таксимоти. Эмпирик таксимот функцияси. Полигон ва гистограмма

Yuklangan vaqt:

11.09.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

211.5 KB
Танланманинг статистик тақсимоти. Эмпирик тақсимот функцияси. Полигон ва гистограмма Режа: 1. Танланманинг статистик тақсимоти. 2. Эмпирик тақсимот функцияси. 3. Полигон ва гистограмма . Бош тўпламдан танланма олинган бўлсин. Бунда 1x қиймат 1n марта, 2x қиймат 2n марта, ... , kx қиймат эса kn марта куза-тилган бўлсин ва ҳ.к.; n ni  танланманинг ҳажми бўлсин. Кузатилган ix қийматлар варианталар , варианталарнинг ўсиб бориш тартибида ёзилган кетма-кетлиги вариациявий қатор деб аталади. in кузатишлар сонлари частоталар , уларнинг танланма ҳажмига i i W n n  нисбатлари нисбий частоталар дейилади. Танланманинг статистик тақсимоти деб варианталар ва уларга мос частоталар ёки нисбий частоталар рўйхатига айтилади. Статистик тақсимотни оралиқлар ва уларга мос частоталарнинг кет-ма-кетлиги кўринишида ҳам бериш мумкин. Бу ҳолда оралиққа мос частота сифатида шу оралиққа тушган частоталар йиғиндиси қабул қилинади. Бунда частоталар йиғиндиси танланма ҳажмига, нисбий частоталар йиғиндиси эса бирга тенг бўлиши керак. Тақсимот дейилганда эҳтимоллар назариясида тасодифий миқ-дорнинг мумкин бўлган қийматлари ва уларнинг эҳтимолликлари орасидаги мослик, математик статистикада эса кузатилаётган вари-анталар ва уларнинг частоталари (нисбий частоталари) орасидаги мослик тушунилади. 1-мисол. Ҳажми 20n бўлган танланманинг частоталари тақсимоти берилган: 11.1 – ж а д в а л ix 3 5 10 in 7 8 5 Нисбий частоталар тақсимоти ёзилсин. Ечиш . Частоталарни танланма ҳажмига бўлиб, нисбий час-тоталарни топамиз: 35,0 20 7 1   W , 4,0 20 8 2   W , 25,0 20 5 3   W . Нисбий частоталар тақсимотини ёзамиз: 11.2 – ж а д в а л ix3 5 10 i W 0,35 0,4 0,25 Н а з о р а т: 0,35 + 0,4 + 0,25 = 1. Х миқдорий белги частоталарининг статистик тақсимоти маъ-лум бўлсин. xn орқали белгининг х дан кичик қийматлари кузатил-ган кузатишлар сонини, n орқали эса кузатишларнинг умумий со-ни ( танланма ҳажми )ни белгилаймиз. x X  ҳодисанинг нисбий частотаси n nx га тенг. x ўзгарганда нисбий частота ҳам ўзгаради, яъни n nx нисбий частота х нинг функциясидир. Эмпирик тақсимот функцияси (танланманинг тақсимот функ-цияси) деб х нинг ҳар бир қиймати учун x X  ҳодисанинг нисбий частотасини аниқлайдиган ) (x Fn функцияга айтилади, яъни n n x F x n ) ( , (11.1) бу ерда xn — х дан кичик варианталар сони; n — танланма ҳаж-ми. ) (x Fn функция эмпирик (тажриба) йўли билан топилгани учун эмпирик функция деб аталади. Танланманинг эмпирик тақсимот функциясидан фарқли ра-вишда бош тўпламнинг ) (x F тақсимот функцияси назарий тақ-симот функцияси деб аталади. Эмпирик ва назарий функциялар орасидаги фарқ шундан иборатки, ) (x F назарий функция x X  ҳодисанинг эҳтимоллигини аниқлайди, ) (x Fn эмпирик функция эса айнан шу ҳодисанинг нисбий частотасини аниқлайди. Бернуллининг катта сонлар қонуни (9.2- теорема)дан келиб чиқадики, катта n ларда x X  ҳодисанинг нисбий частотаси, яъни ) (x Fn ва айнан шу ҳодисанинг ) (x F эҳтимоллиги бир-би-ридан қуйидаги маънода кам фарқ қилади: ихтиёрий 0 да   1 ) ( ) ( lim      x F x F P n n бўлади. (11.2) Иккинчи томондан, ) (x Fn функциянинг таърифидан у ) (x F нинг барча хоссаларига эга эканлиги келиб чиқади: 1) эмпирик функциянинг қийматлари ]1,0[ кесмага тегишли; 2)) (x Fn — камаймайдиган функция; 3) агар 1x энг кичик варианта бўлса, у ҳолда 1x x да 0 ) (  x Fn бўлади; агар kx энг катта варианта бўлса, у ҳолда kx x да 1 ) (  x Fn бўлади . Бу ердан танланманинг эмпирик тақсимот функциясидан бош тўпламнинг назарий тақсимот функциясини тақрибан тасвирлаш учун фойдаланишнинг мақсадга мувофиқ эканлиги келиб чиқади . Бошқача қилиб айтганда, танланманинг эмпирик тақсимот функци-яси бош тўпламнинг назарий тақсимот функциясини баҳолаш учун хизмат қилади . 2-мисол. Танланманинг қуйида берилган тақсимоти бўйича эмпирик тақсимот функцияси тузилсин: 11.3 – ж а д в а л ix 1 4 8 in 9 3 18 Ечиш . Танланманинг ҳажмини топамиз: 30 18 3 9    . Энг кичик варианта 1 га тенг, демак 1 x да 0 ) (  x Fn бўлади. 4 X қиймат, яъни 1 1 x қиймат 9 марта кузатилди, демак 4 1   x да 3,0 30 9 ) (   x Fn бўлади. 8 X қиймат, яъни 1 1 x ва 4 2 x қийматлар 12 3 9   марта кузатилди, демак 8 4   x да 4,0 30 12 ) (   x Fn бўлади. Энг катта варианта 8 га тенг бўлгани учун 8x да 1 ) (  x Fn бўлади. Изланаётган эмпирик функция        1 8 4, 0 8 4 3, 0 4 1 0 1 ) ( да x да x да x да x x F n бўлади. Бу функциянинг графиги 11.1-расмда тасвирланган. ) (x Fn 11.1 - расм. Статистик тақсимотни график усулда турли йўллар билан, хусусан полигон ва гистограмма кўринишида тасвирлаш мумкин. Частоталар полигони деб кесмалари ) ; ( 1 1 n x , ) ; ( 2 2 n x , ... , ) ; ( k k n x нуқталарни туташтирувчи синиқ чизиққа айтилади. По-лигонни ясаш учун абсциссалар ўқида ix варианталар , ордината-лар ўқида эса уларга мос in частоталар қўйиб чиқилади . Сўнгра ) ; ( i i n x нуқталар тўғри чизиқ кесмалари билан туташтирилиб, частоталар полигони ҳосил қилинади. 00,10,20,30,40,50,6 0 2 4 6 8 10W i x i 11.2 - расм. Нисбий частоталар полигони деб кесмалари ) ; ( 1 1 W x , ) ; ( 2 2 W x , ... , ) ; ( k k W x нуқталарни туташтирувчи синиқ чизиққа айтилади. Нисбий частоталар полигони частоталар полигонига ўхшаш усулда ясалади. 11.2- расмда қуйидаги тақсимотнинг нис-бий частоталар полигони тасвирланган: 11.4 – ж а д в а л1 0 4 8 x 10, 0, ix2 4 6 8 i W 0,1 0,5 0,25 0,15 Узлуксиз белги бўлган ҳолда гистограмма ясаш мақсадга мувофиқдир, бунинг учун белгининг барча кузатилаётган қий-матларини ўз ичига олган оралиқ узунлиги h га тенг бўлган бир нечта қисм оралиқларга бўлинади ва ҳар бир қисм оралиқ учун i нчи оралиққа тушган варианталар частоталарининг йиғиндиси in топилади. Частоталар гистограммаси деб асослари h узунликдаги қисм оралиқлардан иборат бўлган, баландликлари эса h ni нис-батга тенг бўлган тўғри тўртбурчаклардан иборат поғонасимон шаклга айтилади. Частоталар гистограммасини ясаш учун абс-циссалар ўқида қисм оралиқлар ажратилади, уларнинг устида эса абсциссалар ўқига параллел ҳолда h ni масофада кесмалар ўтка-зилади. i нчи қисм тўртбурчакнинг юзи i нчи оралиқ варианталари частоталарининг йиғиндиси ii nhnh  га тенг; бинобарин, час-тоталар гистограммасининг юзи барча частоталар йиғиндиси-га, яъни танланма ҳажмига тенг . 11.5 – ж а д в а л h = 5 узунликдаги қисм оралиқ Қисм оралиқ варианталари частоталарининг йиғиндиси in Частота зичлиги h ni 5 — 10 4 0,8 10 — 15 6 1,2 15 — 20 16 3,2 20 — 25 36 7,2 25 — 30 24 4,8 30 — 35 10 2,0 35 — 40 4 0,8 11.3-расмда 11.5-жадвалда берилган тақсимотнинг частота-лар гистограммаси тасвирланган. 012345678 0 5 . 10 . 15 . 20 . 25 . 30 . 35 . 40 .n i / h x i 11.3 - расм. Нисбий частоталар гистограммаси деб асослари h узун-ликдаги қисм оралиқлардан иборат бўлган, баландликлари эса h W i нисбатга тенг бўлган тўғри тўртбурчаклардан иборат поғо-насимон шаклга айтилади. Нисбий частоталар гистограммаси частоталар гистограммасига ўхшаш усулда ясалади. i нчи қисм тўртбурчакнинг юзи i нчи оралиқ варианталари нисбий частоталарининг йиғиндиси i i W h Wh  га тенг; биноба-рин, нисбий частоталар гистограммасининг юзи барча нисбий частоталар йиғиндисига, яъни бирга тенг . Адабиётлар рўйхати1. Адиров Т.Ҳ, Мамуров Э.Н. Эҳтимоллар назарияси ва матема-тик статистикадан маърузалар матни. Т.: ТМИ, 2001 й. 2. Г.М.Булдык. Теория вероятностей и математическая статисти-ка. М.: Наука, 1989 г. 3. Венецкий И.Г., Венецкая В.И. Основные математико-статис-тические понятия и формулы в экономическом анализе. М.: «Высшая школа», 1987 г. 4. Гмурман В.Е. Теория вероятностей и математическая статис-тика. Издание шестое. М.: «Высшая школа», 1998 г. 5. Гмурман В.Е. Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика. Русча тўлдирилган 4-нашридан тарж. Инж.-экон. институтла-ри студентлари учун ўқув қўлланма. Т.: Ўқитувчи, 1977 й. 6. В.Е.Гмурман. Руководство к решению задач по теории вероят-ностей и математической статистике: учеб. пособие для вту-зов. 3-е изд., перераб. и доп. М.: «Высшая школа», 1979 г. 7. Гмурман В.Е. Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика-дан масалалар ечишга доир қўлланма. Русча тўлдирилган 2-нашридан таржима. Т.: Ўқитувчи, 1980 й. 8. Замков О.О., Толстопятенко А.В., Черемных Ю.Н. Математи-ческие методы в экономике. М.: Изд. ДИС, 1998 г. 9. www.ziyonet.uz