logo

Ўрта аср ва уйғониш даврида Европа математикаси. Математика ривожланишининг учинчи даври

Yuklangan vaqt:

11.09.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

107.5 KB
Ўрта аср ва уйғониш даврида Европа математикаси. Математика ривожланишининг учинчи даври Режа: 1. XVI - XVII асрлардаги илмий революция. 2. Ўзгарувчи микдорлар математикаси. 3. Аналитик геометрияни вужудга келиши. 4. Математиканинг бошка соҳаларини ривожланиши. 5. Ўрта аср ва уйғониш даврида Европа математикаси; Рус математикаси; 6. Алгебранинг етакчилик роли; 7. Сон тушунчасини кенгайиши. Комплекс сонлар; 8. Ҳисоблашлар ва уларнинг методлари. Дастлаб шуни эслатиш керакки Европада математика тарихи Шарқ ва Римдаги каби узоқ тарихга эга эмас. Европада математиканинг шаклланиши ва ривожданиши ўрта асрлари ва уйғониш даврига тў²ри келади. 11 асрга қадар математик билимлар даражаси жуда паст бўлган. (1000 й – ойна ихтиро қилинади, 14-асрга келиб уни кўзойнак, тош ойна, дурбинда ишлатилиш топилди; 1100 й - ²илдиракли соат, кейинроқ – пружинали, 1200 йили эса бонгли соат; 12-асрда қо²оз,15-асрда эса китоб ихтиро қилинди. 12-асрда магнитзм ва магнит стрелкасининг хусусиятлари топилди). Европада математиканинг ривожланишининг асосий моментларидан бири ўқув юртларининг очилиши бўлди. Дастлабки бундай мактаблар Франциянинг Реймс шаҳрида Герберт (940-1003) ташкил этди. Кейинчалик Стльвестр II номи билан Рим папаси бўлди. Гилберт мактабида бошқа фанлар қатори ҳисоб тахтасида абжад усулида ҳисоб ўқитилган. Бунда 12лик асосда Рим нумерацияси асос қилиб олинган. Баъзи жойларда ҳинд усулидан фойдаланилган. XIII асрда математикада бирмунча уйғониш бўлди. Бунга сабаблар: 1-си Роджер Бекон (1214-1294)нинг диний таълимот ва схоластикага қарши кураш бўлди. У тажриба илмий дунёқарашни тушунишнинг бирдан-бир асоси деб қаради ва ўзининг табиий философия консепциясини яратиш билан математиканинг ролини оширди, 2-си. Леонардо Пизанский. Асли савдогар оиласидан бўлиб, математик билимларни Жазоирда олган. Шунга кўра арабча номи Фибоначчо (Баначчо ў²ли) деб юритилган. Савдо ишлари билан Шимолий Африка, Миср, Испания, Сицилия ва бошқа ерларда кўп бўлиб математика билан қизиқади. Бунинг натижасида 1202 йили “Абжад китоби”ни ёзади. Бу ҳақийқий энциклопедик асар бўлиб, 200 йил давомида Европада асосий китоб бўлиб келди. Шундан сўнг то XV асргача Европада математиканинг ривожи тўхтаб қолди, лекин математик билимларни тўплаш, системага тушириш борасида етарлича ишлар бўлди. XV аср охирида Париж университетининг бакалаври Н.Шюке манфий ва ноль кўрсаткичли даража ва манфий сон тушунчасини киритади. сИмволикани такомиллаштиради. XV асрга келиб фандаги схоластик тасаввурлар тез емирила бошлади. Бунга сабаб 1492 йил Американинг очилиши, 1498 йил Африкани айланиб ўтиш, 1519 йил биринчи марта дунёни айланиб ўтиш, Коперникнинг (1473- 1543) гелиоцентрик назариясининг очилиши ва исботланиши ва бошқалар. Тригонометрия сохасида 1461 йили немис математиги Иоганн Мюллер (14361476) ёки бошқа номи Региомонтаннинг «Турли Учбурчаклар ҳақида беш китоб» асарининг ёзилиши, бу фаннинг мустақиллик даражасига кўтарди. Бу асарда автор системали равишда текис ва сферик учбурчани берилган элементларига кўра ечишни баён этади. Бунда у иррационал сон тушунчасини киритиб, алгебрани геометрик масалаларни ечишга тадбиқ этади. Тригонометрик таблицаларни тузишни давом эттириб, ҳар минутда еттинчи рақамигача аниқликда қарайди. Тангенс ва котангенс функцияларни (ном XVII асрда берилади) қарайди ва жадвалини тузади. Аста-секинлик билан ривожланаётган математика фани XIII асрда татар- мў²ил босқинчилиги (Ботухон-1240) натижасида тўхтаб қолди ва 1480 йил бутунлай озод бўлди. Қайта ривожланиш XVIII асрда Пётр I давридагини бошланди. Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки ўрта аср Европа математикаси асосан алгебра сохасидаги ишлар бўлиб, уни аппаратини ва символикасини такомиллаштиришга қаратилган эди. Бу вазиятлар алгебрани бундан кейинги ривожи учун туртки бўлди. Болонья университетининг профессори Сципион дель Ферро (1496- 1526) х 3 +рх= q (р>0, q > o ) кўринишидаги тенгламани мусбат илдизини топиш усулини топди. Умрини охиригача сир сақлаб ва ниҳоят шогирди Флюрега айтади. 12/ II -1535 йили Флюре ва Николо Тарталья (1500-1557) ўртасидаги илмий мунозарада кейингисининг ²алабаси билан тугайди. Узоқ вақт эълон қилинмаслигининг сабаби 1-дан рақобатчилик бўлса, 2-дан ечиш усулининг тўлиқ эмаслиги, яъни мавҳум илдизларнинг пайдо бўлиши эди. 1539 йилдан учинчи даражали тенгламалар билан Кордано (1501-1576) шу²уллана бошлайди. У Тартальядан сирини олволиб, камчиликларини тўлдириб, 1545 йили «Буюк санъат, ёки алгебранинг қоидалари ҳақида» асарини эълон қилади. Бу асар 40 бобдан иборат бўлиб, 1-,2-,3-даражали тенгламаларни ечиш билан бирга алгебраик тенгламаларнинг умумий назарияси элементларини ҳам ўз ичига олади. Х=х 1 + h алмаштириш билан тўлиқ ax 3 + bx 2 + cx + d =0 тенгламани х 3 қатнашмаган тенгламага келтиришни ва 4-даражали тенгламаларга тадбиқини қўллайди. Бу асарда коэффицентларни илдизлар ҳақида, илдизларнинг комбинациялари ҳақида теоремалар бор. Бу асарда Кордано шагирди Л.Феррари томонидан топилган 4-даражали тенгламани кубик резольвентага келтириб ечиш усулини ҳам киритади. 3- ва 4-даражали тенгламаларни жуда қисқа даврда ечилиши (бунга замин тайёр эди) юқори даражали тенгламаларни ечишга давт этди. Қарийб 300 йил давомидаги урунишлар натижа бермади. Фақат 1824 йилга келиб Н.Г.Абель (Норвег) 5-даражали тенгламани радикалларда ечиб бўлмаслигини исботлади. 1826 йилда 4-дан катта даражали тенгламаларни алгебраик усулда ечиб бўлмаслигини исботлайди. Лекин умумий критерийни француз Э.Галда назариясида тўлиқ ечимни топди. Ўрта 4 опи ш уйғониш даври математикасида биз энг муҳим нарсанинг гувохи бўлдикки, бу математиканинг символикасини (белгиларини) ривожланишидир. Ҳақиқатдан ҳам бу фактор математикани тез суръатлар билан билан ривожланишини таъминлайди. Дастлаб қисқартма сўзлардан фойдаланган математиклар сўнгра белгиларга ўта бошладилар. Бу борада француз математиги Франсуа Виет (1540-1603) қирол Генрих III ва IV лар саройида маслахатчи ва 4 опи олими катта ютуқларга эришди. 1591 йили эълон қилинган “Аналитик санъатга кириш” асарида системали равишда татбиқ этади. Сонларни ҳарфлар билан ифода этади, +, - ишораларни хозиргидек ишлатади, қисқартма ва тўлиқ сўзларни ишлатади. Виет алгебраси хали мукаммал эмас эди. ¤лчовли миқдорларни тушиниш, даража тушунчаси фақат натурал бўлган, илдизни ишлатишдаги аниқмасликлар ва …. XVII аср охири ва XVII аср бошларига келиб, Европада савдо-сотиқни ривожланиши, янгидан-янги мустамлакаларни эгалланиши арифметиклар ва инжинерларни хизматига эҳтиёж кучайди. Бундан ташқарибу даврга келиб математиканинг ўзи амалий эҳтиёжи учун, жумладан: тригонометрик функциялар жадвалини тузиш,  нинг характерини аниқлаш, аниқ мазмундаги тенгламаларни ечишнинг 5 опи ва қулай алгоритмларини 5 опи шва шу кабиларга зарурат кучайди. Бу соҳада ишлаган олимларни ва уларнинг ишлари билан танишайлик. 1. Коперник (1473-1543), Кеплер (1571-1630), Ретикус (1514-1576) ва уларнинг шогирдлари томонидан тайёрланган катта жадвал 6та тригонометрик функциянинг қийматини ҳар 10” да, радиус эса 10 10 га тенг олганлар. Виет sin 1’ни ҳисоблаш учун ичкиси 3*2’’ ташқиси 3*2 12 мунтазам қўпбурчакдан фойдаланади. Голландиялик Ван Цеймн (1539-1610)  нинг 20 та кейинроқ 35 та унли хонасигача ҳисоблади. Бундан кейин Шенкс 700 та унли хонасигача ҳисобланади. 2. 1585 йилда Симон Стевин (Брюггелик) томонидан ўнли касрларни киритилиши ва ҳисобнинг ҳинд-араб системасига ўтилиши. 3. Швейцариялик И.Бюрги (1552-1632) Прагада Кеплер билан бирга ишлаган. У ҳисоблашларни енгиллатиш учун 1603-1611 йиллар давомида логарифмлар жадвалини тузиш билан шу²улланган. 100 йилча вақт ўтмасдан логарифмлар жадвали деярли бутун дунёга тарқалди. Энг биринчи ҳисоб машинасини (1623) немис профессори Вильгелм Шиккард яратди. Бу машина ҳақидаги маълумот 1985 йили Кеплер архивидан топилган. Шунга кўра бу машина тор доирадаги олимларга маълум бўлган. Шунинг учун ҳам биринчи ҳисоб машинаси арифмометрни 1642 йили Блез Паскаль (1623-1662) ихтиро қилган деб келинади. Кейинчалик 1674 йилда Лейбниц буни такомиллаштиради. Шунга қарамай ҳали бу машиналарнинг амалий аҳамияти паст эди. 1874 йили Петербурглик инженер Однер махсус қурилма-Однер ²илдирагини кашф этгандан кейин кенг қўлланила бошланди. У алгебраик тенгламаларнинг сонли ечимларини топиш учун турли методларни яратилишидир. Жумладан тенглама илдизларини тақрибий ҳисоблаш методлари. Буларнинг ҳаммаси ва яна жуда кўп янгиликлар XV - XVII асргача математикларни амалий мақсадлар йўлида очган ихтиролари ва ютуқлари эди. XVII аср бошига келиб алгебра, тригонометрия, геометрия ҳамда ҳисоблашнинг турли усуллари шу даражада куп маълумотлар тупладики, булар фан ва техниканинг илмий ривожтга замин тайёрлайди. Математиканинг методлари табиёт фанларига жадвал кириб борди. Жумладан 1609-19 йилларда Кеплер томонидан планеталар ҳаракатининг конунини ечилиши ва уни математик формулаларни берилиши, 1632-38 йилларда Галилей томонидан жисмнинг тушиш конуни математик ифодаланиш, 1686 йилда Ньютон томонидан бутун олам тортилиши конунининг очилиш ва математик ифодасини берилши ва бошка куплаб фактлар табиат конунларини математика тилида баён этишга олиб келди. Математик методларининг универсаллиги шу давр олимларининг бутун фикрини банд килди. Якка ҳолда ишлаган олимлар урнига илмий жамиятлар кела бошлади. 1662 йили Лондон кироллик жамияти, 1666 йили Париж академияси ва бошкалар 1665 йили Лондонда ва Парижда, 1682 йилда Лейицигда даврий равишда журналлар чика бошлайди. Хуллас XVII асрда математика фани шу даражада тармокланиб кетдики, хозирги замон фани бошланиши шу ердан бошланади. Декарт ва Ферма асарларида аналитик геометрия-геометрик объектларнинг улчови, шакли ва ҳоссалари сонлар муносабатлари оркали ифодалаш шаклланди, координаталар методининг ишлатилиши. 1665-66 йиллаларда И.Ньютон иншоларида “Флюксиялар назарияси” номи билан дифференциал ва интеграл ҳисоби, 1682-86 йилларда Лейбницнинг дифференциал ҳисоби эълон килинди. Математик анализ пайдо булиши билан механика ва физика масалалари деференциал тенгламалар ёрдамида ёзила бошлади. Функционал анализнинг бошланғич формаси-вариацион ҳисоби шакллана бошланди. 1604 йили Кеплер Эгрилик радиуси формуласини, 1673 йили эволюта ва эвольвентанинг математик ифодасини Гюйгенс берди. Ж.Дезарг (1593-1662), Б.Паскал (1623-1662) асарларида перспектива ва пректив геометрия шаклланди. Я.Бернулли (1654-1705) асарларида эхтимоллар назарияси шаклланади. Ниҳоят элементар математиканинг белгилари ва логарифни кашф этилиши булди. Юкоридаги фактларнинг ҳали тула булмаган руйхати шуни курсатадики, математикага дифференциал ва интеграл ҳисобининг кириб келиши, ҳаракат тушунчасини кириб келиши, уни диалектик нуктаи назардан крашга олиб келиши, буларнинг ҳаммаси математикага Декартнинг узгарувчи микдорлари пайдо булиши билан асосланади. Буларнинг ҳаммаси математикада сифат узгариши билан бирга унинг мазмунини узгаришига олиб келди. Энди ана шу факт билан батафсил танишайлик. Р.Декарт (1596-1650, франция) математикада туб бурилиш ясаган “Метод ҳакида мулоҳазалар” (1637 й) асарнинг автори, диний коллежни битиради. Биринчи навбатда онг ва катъий дедукциянинг тан олувччи рационал фикрлари билан ҳамда материолистик дунё караш билан католик дини акидаларига карши чикади. натижада 1629 йили Нидерландияга кетади. Бу ерда кротестантлар билан чикиша олмай 1649 йили Швецияга келади. Р.Декартнинг математика ҳакидаги фикри куйидагича: Материянинг табиати-унинг уч ҳим ҳоссалари-булинишлиги ва ҳаракатланувчилигидир. Материянинг ана шу ҳоссалари математикада акс этиши керак. У универсал фан булиб, тартиб ва улчов билан боғлик ҳамма нарсани уз ичига олиши керак. Математиканинг бутун таркиби ягона позицияда карамоғи ва ягона метод асосида урганилмоғи лозим; фаннинг номи эса ана шу умумийликда акс этмоғи керак” дейди. Шунга кура у математикани “универсал математика” деб номлайди. Мана шу фикрларини у 1637 йилда эълон килган “метод ҳакида мулоҳазалар” асарида амалга оширади. Бу булимнинг асосига куйидаги икки фикр: 1. Ўзгарувчи микдорни киритиш; 2. Координата укини киритилиши куйилган. Ўзгарувчи микдорни у икки хил формада ишлатади: а) Эгри чизик буйлаб ҳаракат килувчи нуктанинг координатаси куринишда; б) Координата кесмасининг нукталарига мос келувчи сонли тупламнинг узгарувчи элементи сифатида карайди. Бу билан Декарт уз замонасигача булган олимларнинг бир ёклама чегараланганликларини бартараф этди. Энди унда х 2 , х 3 , ху лар кесмалар сифатида карайди. Алгебраик тенгламалар - сонлар орасидаги муносабатни ифодаловчи восита булди – бу математикани абстрактлашувига томон катта кадам булади. айнан мана шу фактлар алгебрик чизикларини талкин этишни умумлашувига ва шаркнинг алгоритмик услубини кабул килинишига олиб келди. Декартнинг алгебрик белигилари ҳозирги замон белгиларидан унчалик фарк этмайди. Масалан вв аа а   4 1 2 1 , (факат даража ҳали йук эди) Ҳар кандай тенглама Р n (х)=0 куринишда булиб, Р n (х) тартибланган бутун коэффициентли купҳад. Р n (х) ни х-а га булинишидан а- тенгламанинг илдизи деб карайди ва ҳакикий (мусбат), ёлғон (манфий) ва ҳисобга олади. Мусбат ва манфий илдизларни аниклаш учун Декарт коидаси ва умуман тенгламалар назарияси баён этилган. Координата укини куйидагича киритади: координата тугри чизиғида бирлик кесмани киритиш ва туртинчи прпорционал кесмани ясаш (ҳозирги усулни узи) билан кесмаларни купайтириш ва булиш масаласини ҳал килади. Натижада алгебрик илдизларнинг геометрик образлари 1,2,... урта пропорционалларнинг ясалишига келтирилади. Юкорида айтиб утилдики Декартнинг «Геометрия» асари XII аср математикасида туб бурилиш ясайди ва бундан кейинги ривожи учун замин яратади. Бу асар алгебра ютукларини геометрияга тадбик этувчи фан, яъни аналитик геометриядан дастлабки асар булди. Шу асар мазмуни билан танишайлик. Агар уч китобдан иборат булиб, 1-си «факат доира ва туғри чизикдан фойдаланиб ясаладиган масалалар ҳакида» китобида узгарувчи микдорлар ва координаталар туғри чизиғи киритишнинг умумий принциплари берилгандан сунг геометрик чизикларнинг тенгламасиниттузишнинг коидалари берилади, яъни: бирор бир масалани ечиш учун аввало уни ечилган деб кабул килиб, берилганларини ва изланган чизикларни бирдай ҳарф билан белгилаб, сунгра буларни ҳеч бир фаркламай орасидаги боғланишни аниклаш натижасида икки ифодани топиш керак; буларни бир-бирига тенглаш натижасида масалани ечилишини берадиган тенгламага эга булинади дейилади. циркуль ва чизғич ёрдамида ечиладиган барча геометрик масалалар даражаси 2 дан катта булмаган алгебрик тенгламаларни ечишга келтирилади. Аналитик геометриянинг коидаларини Декарт умумий куринишда батафсил баён этмайди, балки масалалар ечиш билан номойиш этади. Асарнинг иккинчи китоби «Эгри чизикларнинг табиати ҳакида» булиб, бунда турли тартибдаги эгри чизиклар ва уларни классификациялаш ҳамда ҳоссаларга бағишланган. Барча эгри чизикларни Декарт 2 синфга ажратади. Биринчиси узлуксиз ҳаракат натижасида ёки кетма-кет бажарилган ҳаракатлар натижасида (циркуль ва чизғич ёрдамида) ҳосил буладиган чизиклар. Колган (иккинчи) чизикларни меҳаник чизиклар (кейинчалик Лебниц буларни трансцендент деб атайди) деб атайди. Шунга кура алгебрик чизиклар кандайдир шарнирли механизмлар ёрдамида ясалиши мумкин дейди ва улар алгебрик тенгламалар ёрдамида ифодаланади дейди (исботсиз). Китобнинг асосий кисми алгебрик чизикларга уринма ва нормаль утказишга оид теоремаларга бағишланган. Асарнинг учинчи китоби «О построение телесных, или превосходящих телесные, задач» деб номланади. Алгебранинг ҳамда геометрик уринлар маълумотларидан фойдаланиб тенгламалар ечишнинг умумий назариясини куришга бағишланган. Жумладан: коэффенцентлар каторида ишора алмашиниши канча такрорланса-шунга манфий илдизга эга эканлигини курсатади. Илдизларни узгартиришни таминловчи алмаштиришларини киритади. Энг муҳим ютуғидан яна бири рационал коэффенцентли бутун рационал функцияни яна шундай функциялар купатмаси куринишида тасвирлаш масаласини ҳал килишдадир. Жумладан 3 - даражали келтирилган тенглама квадрат радикалларда (циркуль ва чизғич ёрдамида) ечилишини исботлайди. 4 – даражали тенгламани келтиришни унинг кубик резольвентасини келтириш масаласига олиб келади. Масалан х 4 +рх 2 + q х+2=0 ни0 ) 2 2 1 2 1 )( 2 2 1 2 1 ( 2 2 2 2          у q Р у ух х у q Р у ух х деб, бу ерда у у 2 га нисбатан кубик булган у 6 +2ру 4 +(р 2 -4)у 2 – q 2 =0 оркали аниклайди (исботсиз). 3-, 4- даражали тенгламаларини геометрия воситалари ёрдамида ечишни икки урта иропорционал микдорни ва бурчакни тенг учга булишни ясаш малакасига олиб келади (арабча усулда). Китобни муҳокамасини якунлар эканмиз, унинг бир катор камчиликларини санаб утайлик. 1) Факат алгебрик чизиклар каралади; 2) Чизикларни классификацияси даража буйича эмас; 3) Алгебрик аппоратни геометрияга тадбики ниҳоясига етмайди; 4) Координаталар уклари тенг кучли эмас; 5) Чизикларнинг хоссалари факат 1-чоракда урганилган. Декарт билан бир вактда аналитик геометрияга асос солган олим франциянинг Тулуза шаҳридан Пьер Ферма (1601-1665, савдогор оиласидан). Асли Тулуза университетини юридик факультетини битирган. Буш вактларида математика билан шуғулланган. Сонлар назарияси, геометрия, чексиз кичиклар устида операциялар бажариш ва оптика соҳаларида катта ютукларга эришди. Унинг «Текисликдаги ва фазодаги геометрик уринлар назариясига кириш» асари 1636 йили ёзилган булиб, 1679 йили эълон килинган. Бу асарда Ферма аналитик геометрия назариясини олға суради, яъни координаталар туғри чизиғи ва алгебрик методларни геометрияга татбик этилишини курсатади. Бу асарда у Аполонийнинг геометрик уринлар назариясини ривожлантириб, текисликдаги гелметрик уринлар – туғри чизик ва айлана ҳамда фазодаги геометрик уринлар – конус кесмаларини урганиш булиб, 1-даражали тенгламаларга – туғри чизик ва конус кесмаларга 2- даражали тенгламалар мос келишини курсатади. Координаталар методи Декартни кидаки эди. Дастлаб у координата бошидан утувчи туғри чизикнинг тенгламаси ах=ву куринишда эканлигини исботлайди, сунгра туғри бурчакли координаталарда маркази координата бошида булган айлана тенгламасини; асимптоталар оркали гиперболани; диаметри оркали параболани; кушма диаметрлар оркали эллипс тенгламаларини чикаради. 1- ва 2- даражали тенгламаларни умумий куринишда текшириб, координаталарни узгартириш (укларни буриш ва координата бошини силжитиш) натижасида уларни каноник формага келтиради ва геометрик изоҳлашни кулайлаштиради. Мисол: 2х 2 +2ху+у 2 =а 2 ⇒ (х+у) 2 +х 2 =а 2 Янги укларни танлаймиз х+у=0, х=0; у ҳолда янги координаталар х 1 =2 х, у 1 =х+у булиб, тенглама 2 2 21 21 2   у х а куринишга келади. Апполоний буйича бу эллипс эди. y = mx , xy = k 2 , x 2 + y 2 = a 2 , x 2 ± a 2 y 2 =в 2 . Фазодаги геометрик уринларни аналитик геометрия ёрдамида урганишда Ферма сиртларни текислик билан кесиш усулидан фойдаланади. Афсуски, у бу ишни давом эттирмайди ва унда фазовий координаталар йук эди. Биз аналитик геометрия элементларини уз ичига олган асарлардан иккитаси билан танишдик. Карийб 70 йил давомида бу соҳа секинлик билан ривожланди. 1658 йили ярим кубик парабола масаласи ҳал килинди. 1679 йили Ф.Лашр (1640-1718) текислик тенгламасини, 1700 йили А.Парон (1666-1716) сферик сирт ва унга уринма текислик тенгламаларини топишди. 1704 йилда И.Ньютон «3-тартибли чизиклар руйхати» номли асарида бу соҳани системага келтириб бироз ривожлантирди. Клеро (1713-1765) фазода уч улчовли туғри бурчакли координаталар системасини киритди. 1748 йилда Л.Эйлер «Анализга кириш» асарида бу соҳани ҳозирги замон аналитик геометрия куринишига якинлаштирди. Номи эса ХVIII аср охирида француз С.Лакруа берди. Бу давр математиклари уз ишларида математиканинг янги ва эски турли соҳаларини камраб олдилар. Улар классик булимларни янги методлар билан бойитиш бирон бирга улардан янги соҳаларни ва умуман янги соҳаларни кашф этдилар. Жумладан Ферма Диофантни урганиш билан кадимги соҳани янги методлар билан бойитди (сонлар назарияси). Дезерг эса геометрияни геометрияни янгича интерпретация килиш билан проектив геометрияни ижод этди. Ферма, Паскаль математиканинг мутлако янги соҳаси эҳтимоллар назариясига асос солдилар. Энди уларнинг ассоий ишлари билан танишайлик. 1) 1621 йилда Диофант асари лотин тилида чикади. Бу китобни урганган Ферма китоб варағининг четида бир канча ёзувлар колдирган (1670 йили уғли эълон килган) x n + y n = z n , агар n >2 булса, бутун мусбат сонлар тупламида ечими йук (Ферманинг буюк теоремаси). 2-китобнинг 8-масаласига – квадрат сонни иккита квадрат сонга ажратиш – каршисига кубни иккита кубга, туртинчи даражани ва ҳоказо 2 дан катта булган даражани шу курсаккич билан ифодаланган иккита даража куриншда тасвирлаш мумкин эмас деб ёзади ва исботини лекин жой етмаганини боҳонасида келтирмаганини курсатади. Яна бир жойда 4 n +1 куринишдаги туб сон факат биргина усулда иккита квадратларнинг йиғиндиси куринишда тасвирлаш мумкин. Бу теоремани кейинрок Эйлер исботлади. Агарда р туб, (а,р)=1 булса, а р-1 -1 ∶ р ни исботлайди. х 2 -Ау 2 =1, А бутун ва квадрат эмас булганда чексиз куп бутун ечимларга эга булади дейди. 2) Лионлик архитектор Жерар Дезарг 1636 йилда эълон килган «Конусни текислик билан учрашганида ҳосил буладиган нарсаларни тушуниш учун уриниш» маколасида синтетик геометриянинг асосий тушунчаларидан баъзилари: чексиз узоклашган нукта, инволюция, кутбдаги муносабатлар ва бошкалар ҳакида гап юритади. 1641 йил 16 яшар Паскаль конус кесимга ички чизилган олтибурчак ҳакида «Паскаль теоремасини» исботлайди ва бир варакда эълон килади. Бу Дезаргга янги илҳом бахш этади. Натижада 1648 1или Дезарг учьурчакларни перспектив акслантириш ҳакидаги теоремасини янгидан баён этади. Бу фикрларнинг актуаллиги ва сермаҳзуллиги ХIХ асрга келиб тула маънода очилади. 3) Ферма ва Паскаль (1623-1662) эҳтимоллар назариясининг асосчиларидир. Дастлаб эҳтимоллик суғурта ишларининг (страховое дело) ривожланиши билан боғликдир. (Биринчи суғурта ташкилотлари ХIV асрда Италия, Нидерландия, ... ). Шу билан бир каторда математик олдига кимор уйинлари (карта, очколи тош) билан боғлик масалалар куйилади. Жумладан Кавалер до Мерс (узи ҳам математик булган) Паскальга «Очколар ҳакида масала» билан мурожаат этади. Бунинг натижасида у Ферма билан биргаликда бу ва шунга ухшаш масалалар билан шуғулланишади ва улар эҳтимоллар назариясининг асосий тушунчаларини ҳал (1654) этишади. Парижга келган Гюгенс бундан хабар топади ва масалага узининг ечимини беради. Бу 1657 йили чиккан «Кимор уйинларидаги ҳисоблар ҳакида» асарида баён этади. Бу асар эҳтимоллар назариясига оид биринчи асардир. 1664 йилда (улимидан сунг) Паскаль учбурчаги 1671 ва 1693 йилларда де Витт ва Геллийлар томонидан улиш жадвали (таблица смертности)ни эълон килиниши ва аҳолини жойлашиш статикаси, кузатишларни назарий ишлаб чикиш методлари ва бошкалар эҳтимоллар назариясини фан сифатида шаклланишга олиб келди. Эҳтимоллар назариясининг бундан кейинги ривожи Якаб (1654-1705) Бернулли билан боғликдир. 1713 йилда эълон килинган «Тахмин килиш санъати» (искусство предположения) китобининг 1-булимида Гюгенснинг кимор уйинлари ҳакида трактати тулик берилган кейинги булимларида комбинаторика каралган булиб, Бернулли теоремаси ва Паскаль учбурчагини караш натижасида Бернулли сонлари пайдо булганди ва ниҳоят катта сонлар конунининг ечилиши эҳтимоллар назариясини илмий фан даражасига кутарди. А Д А Б И Ё Т Л А Р 1. Рыбников К.А. История математики. М.: Просвещение, 1964. 2. Рыбников К.А. Возник новение и развитие математической науки. М.: Просвещение, 1987. 3. Стройк Д.Я. Кроткий очерк истории математики. М.: Наука, 1984. 4. Юшкевич А.П. История математика в школе. М.: Наука, 1961. 5. Глейзер Г.И. История математика в школе. М.: Просвещение, 1964. 6. Ахмедов С.А. Ўрта Осиёда математика ўқитиш тарихидан. Т.: Ўқитувчи, 1977. 7. Ден Ман И. Из истории математики. М.: Просвещение, 1950. 8. Хрестоматия по истории математики. Под.Ред.АП. Юшкевию. М.: Просвещение, 1976. 9. www.ziyonet.uz