logo

Алгебраик системалар. Системаости. Алгебраик системалар гомоморфизми. Натурал сонлар системаси.

Yuklangan vaqt:

12.09.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

156.5 KB
Алгебраик системалар. Системаости. Алгебраик системалар гомоморфизми. Натурал сонлар системаси. Режа: 1. Алгебраик системалар ҳақида тушунча. 2. Алгебраик система, системаости. 3. Алгебраик системалар гомоморфизми. 4. Сонлар системасини қуриш тушунчаси. 5. Натурал сонлар системаси. 6. Пеано аксиомаси. 7. Математик индукция принципи. Олдинги маърузаларда тўпламлар назариясига кўра алгебра тушунчаси ва алгебранинг хусусий ҳолларидан группа ва ҳалқа тушунчалари билан танишдик. Мустақил таълимда эса алгебранинг яна бир хусусий ҳоли бўлган майдон тушунчаси билан ҳам батафсил танишиб ўтдик. Энди алгебра тушунчасини янада бойитиб тўпламда муносабат тушунчасини ҳам қарайлик. Бўш бўлмаган А тўпламда бир қанча алгебраик амаллар билан биргаликда қандайдир муносабатлар ҳам аниқланган бўлиши мумкин. Масалан, Z тўпламда кичик, катта, қолдиқсиз бўлинишлик, бир нечта соннинг энг катта умумий бўлувчиси ва бошқа муносабатлар аниқланган. Бўш бўлмаган А тўпламда аниқланган муносабатлар w 1 , w 2 ,..., w s бўлсин. Бу муносабатлар тўпламини  / ={ w 1 , w 2 ,..., w s }, A тўпламда аниқланган барча f 1 , f 2 ,..., f s операциялар тўплами  ={ f 1 , f 2 ,..., f s } орқали белгилайлик. Таъриф. Бўш бўлмаган А тўплам ва унда аниқланган  алгебраик амаллар ҳамда  / муносабатлар тўпламидан иборат тартибланган <А,  ,  / > учликга алгебраик система дейилади ва у A 1 ҳарфи орқали белгиланади. Таърифга кўра A 1 =<А,  ,  / > бўлиб, бунда А   ,  ={ f 1 , f 2 ,..., f s },  / ={ w 1 , w 2 ,..., w s } бўлади. Масалан, N 1 =< N , +, •,<> тартибланган учлик алгебраик система бўлади. Бу системани натурал сонлар системаси деб юритилади. Тартибланган <А,  / > жуфтлик баъзан модел деб юритилади. Масалан, < N ,<,>> модел бўлади. A 1 =<А,  ,  / > системада А   алгебраик системанинг асосий тўплами,унинг элементи, А 1 алгебраик системанинг элементи дейилади.  тўпламдаги операциялар А 1 системанинг асосий операциялари,  / тўпламдаги муносабатлар эса А 1 системанинг асосий муносабатлари дейилади. Айрим ҳолларда алгебраик система деб тартибланган <А,  0 > жуфтликни ҳам тушунилади (бунда  0 =    / дан иборат). Агар  / =  бўлса, у ҳолда <А,  0 > система <А,  > алгебрадан иборат, яъни <А,  0 >=< A ,  > бўлади. Шу сабабли алгебрани алгебраик системанинг хусусий ҳоли деб қараш мумкин. Таъриф. Агар <А,  > ва <В,  1 > алгебралар бир хил турли алебралар бўлиб,  / ни  1 / га аксл a нтириш инъектив акслантириш бўлса, у ҳолда A 1 =<А,  ,  / > ва B 1 =<В,  1 ,  1 / > алгебраик системаларни бир хил турли (типли) системалар дейилади. Агар  ва  / лар чекли тўпламлар бўлса, бу таърифни янада ойдинлаштириш мумкин. Айтайлик,  ={ f 1 , f 2 ,..., f s },  / ={ R 1 , R 2 ,..., R t },  1 ={ f 1 / , f 2 / ,..., f s / },  1 / ={ R 1 / , R 2 / ,..., R t / } бўлсин. У ҳолда А 1 =<А, f 1 , f 2 ,..., f s , R 1 , R 2 ,..., R t >, B 1 =< B , f 1 / , f 2 / ,..., f s / , R 1 / , R 2 / ,..., R t / > бўлиб, бунда r ( f i ) сон f i ( i = l ,2,..., s ) операциянинг ранги, г( R k ) сон R k ( i =1,2,..., t ) муносабатнинг ранги дейилиб улар A 1 =< A ,  ,  / > системанинг турлари деб юритилади. Агар А 1 ва B 1 алгебраик системаларнинг турлари бир хил бґлса, яъни r ( f i )= r ( f i / ) ( i =1,2,..., s ), r ( R k ,)= r ( R k / ) ( k = l ,2,..., t ) бўлса, у ҳолда А 1 ва B 1 алгебраик системалар бир ҳил турли системалар дейилади. Масалан, N 1 =< N , +, •,  > натурал сонлар системаси (2, 2, 2) турли систем a бўлади. Айтайлик А 1 ва В 1 бир хил турли алгебраик системалар бўлсин. А 1 системанинг асосий операцияси f A бўлсин ва В 1 системанинг f А га мос асосий операцияси f В бўлсин. Худди шундай А 1 системанинг асосий муносабати R A бўлсин ва В 1 системанинг R A га мос асосий муносабати R В бўлсин. ^ Таъриф. A 1 алгебраик системани В 1 алгебраик системанинг системаости дейилади, агар А  В бўлиб А 1 системаниг ҳар бир асосий операцияси ва ҳар бир асосий R A муносабати учун қуйидаги шартлар бажарилса: 1. (  a 1 , a 2 ,..., а m  А) f A ( a 1 , а 2 ,..., а m )= f B (а 1 , а 2 ,...,а m ), 2. (  a 1 , a 2 ,..., а n  A) (a 1 , а 2 ,...,a n )  R A <=>(a 1 , а 2 ,..., а n )  R B. (бунда m сон f A операциянинг ранги, n сон R A муносабатнинг ранги). Таъриф. Бир хил турли A 1 ва В 1 алгебраик системаларни гомоморф системалар дейилади, агар А 1 ни В 1 га ички h акслантириш мавжуд бўлиб, А 1 системадаги барча асосий операциялар сақланса ва ушбу (  a 1 , a 2 ,...,а n  А) (а 1 , а 2 ,..., a n )  R A  ( h ( a 1 ), h ( a 2 ),..., h ( a n ))  R B шарт ўринли бўлса. Бунда R А муносабат А 1 системанинг ихтиёрий асосий муносабати бўлиб n унинг ранги, R В эса А 1 системанинг R A муносабатига мос келувчи В 1 нинг асосий муносабати. Биз алгебраик системалар мавзусини ўрганганимизда унинг тўплами исталган элементлардан тузилган бўлишини кўрдик. Агар қаралаётган системаларнинг асосий тўплами элементлари сонлардан иборат бўлса, у ҳолда бундай системалар одатда сонли системалар дейилади. Мазкур маърузада биз натурал сонлар системасини ўрганамиз. Сонли системаларни куришнинг конструктив ва аксиоматик усуллари мавжуд. Бу усуллар тўплам тушунчасига асосланган. Конструктив усулда курилаётган система олдиндан маълум ҳисобланган тушунчага асосланиб қурилади. Сонли системаларни аксиоматик усулда қуришда эса ҳар бир системанинг асосий хоссалари аксиомалар ёрдамида берилади. Мазкур мавзуда натурал сонлар системасининг аксиоматик усулда қурилишини ўрганамиз. Бунинг учун бошланғич муносабат сифатида &#34;в элемент а элементдан бевосита кейин келади&#34; муносабати ва бу муносабат учун ґринли бґлган аксиомалар системасини оламиз. Таъриф. Бирор буш бґлмаган N тупламнинг а ва в элементлари учун &#34;в элемент а элементдан бевосита кейин келади&#34; муносабати ўринли бўлиб, N тўплам элементлари учун қуйидаги тўртта аксиомалар бажарилса, у ҳолда N тўпламнинг элементларига натурал сонлар дейилади: 1) Ҳеч қандай натурал сондан кейин келмайдиган 1 сони мавжуд (агар а дан бевосита кейин келадиган элементни a / десак, у ҳолда а / 1 кўринишда ёзилади); 2) Исталган натурал а сон учун ундан бевосита кейин келадиган натурал сон ягонадир, яъни (  a , в  N)(a=в)=>(a / =в / ); 3) 1 сонидан бошқа ихтиёрий натурал сон битта ва фақат битта натурал сондан кейин келади, яъни (  a , в  N)(a / =в / )=>(a=в); 4) Агар натурал сонлар тўпламининг ихтиёрий М тўпламостиси: а) 1 ни ўз ичига олса; в) Ихтиёрий а элементининг М да бўлишидан а / нинг ҳам М да бўлиши келиб чиқса, у ҳолда М тўпламости N натурал сонлар тўплами билан устма- уст тушади, яъни  (M  N)((l  M)  (a  M=>a /  M))=>M=N (индукция аксиомаси) бўлади. Юқоридаги таърифдаги аксиомаларни дастлаб Италия математиги Пеано (1858-1932) таклиф этгани учун уларни Пеано аксиомалари деб юритилади. Натурал сонлар системасига қуйидагича таъриф бериш мумкин [2 нинг 119 бетида]: Таъриф. Кўшиш ва кўпайтириш амаллари аниқланган 0 ва 1 элементлари киритилган N тўплам элементлари учун қуйидаги шартлар (аксиомалар) ўринли бўлса, у ҳолда N 1 =< N , +, •, 0, 1> агебрага натурал сонлар системаси дейилади: 1. (  n  N ) n +1  0, яъни 0 элементни N нинг ҳар қандай n элементи ва 1 нинг йиғиндиси сифатида ифодалаш мумкин эмас; 2. (  m , n  N ) m + l = n + l => m = n яъни қўшиш амали буйича 1 дан чапда келувчи ҳеч қандай элемент йўқ; 3. (  m  N ) m +0= m , яъни 0 элемент қўшиш амалига кўра ўнг нейтрал элемент; 4. (  m , n  N ) m +( n + l )=( m + n )+ l яъни қўшиш амали кучсиз, ассоциатив шаклда бўлади; 5. (  m  N) m  0=0; 6. (  m,n  N) m(n+l)=mn+m яъни кўпайтиришнинг қўшишга исбатан кучсиз дистритутив шакли бўлади ; 7. Агар M  N бўлганда: а)0  М, б)  n  M => n + l  M , у ҳолда M = N бўлади. 7-аксиома математик индукция аксиомаси дейилади. N тўпламнинг элементларини натурал сонлар дейилади. 0 ва 1 элементларни мос равишда N системасининг ноль ва бирлик элементлари дейилади. 1+1, (1+1)+1, ((1+1)+1),... ёзув ўрнида мос равишда 2, 3, 4,... оддий ўнлик белгилар ишлатилади. Таъриф. Математик индукция принципи деб қуйидаги аксиомага айтилади: Бирор жумла п натурал сонга боғлиқ бўлиб, қуйидаги аксиомалар ўринли бўлсин, яъни 1. n =1 учун жумла рост; 2. n = k учун жумланинг ростлигидан n = k + l учун жумланинг ростлиги келиб чиқади. Бу ҳолда жумла n нинг ҳар қандай натурал қийматида рост бўлади. Бу аксиоманинг шартларини текшириш қуйидаги иккита теорема билан аниқланади: 1-теорема. Жумланинг n =1 учун ростлигини исботлаш; 2-теорема. Жумланииг n = k учун туғри деб фараз қилиб, унинг n = k + l учун ростлигини исботлаш. 1-те o ремага индукция базиси, 2-теоремага индукцион қадам дейилади. Таъриф. Хусусий жумлалардан умумий хулоса чиқариш индукция дейилади. Индукция икки хил, яъни тўла ва чала индукция бўлади. Таъриф. Барча хусусий ҳолларни текшириб умумий хулоса чиқариш тўла индукция дейилади. Таъриф. Барча хусусий ҳолларни текширмасдан бир нечта хусусий ҳолларни текшириб умумий хулоса чиқариш чала индукция дейилади. Чала индукция билан ҳосил қилинган натижалар нотўғри бўлиши мумкин. Шунинг учун у математикада кўп ишлатилмайди. Мисол. 1+3+5+...+(2 n -1)= n 2 тенгликни n нинг ҳар қандай натурал қийматида тўғри эканлигини исботланг. Берилган тенгликнинг ростлигини математик индукция принципи асосида исбот қиламиз. 1. n =1 учун 1=1 2 тўғри; 2. n = k учун 1+3+5+...+(2 k - l )= k 2 тенгликни  k  N бўлганда тўғри деб фараз қилиб n = k +1 учун 1+3+5+...+(2( k + l )- l )=( k + l ) 2 тенгликнинг тўғрилигини исботлайлик. Исботи. 1+3+5+...+(2k-l)+(2(k+l)-l)=k 2 +2k+2-l= =k 2 +2k+l=(k+l) 2 , яъни 1+3+5+...+(2( k + l )- l )=( k + l ) 2 келиб чиқади. Демак, берилган тенглик n  N бўлганда рост бўлади. Теорема (Математик индукция принципи). Агар бирор В( n ) тасдиқ n =1 учун рост бўлиб, унинг n = k учун ростлигидан n = k + l учун ростлиги келиб чиқса, у ҳолда В( n ) тасдиқ исталган n натурал сон учун рост бўлади. Бу теореманинг исботи [1] д a келтирилган. Адабиёт 1. Назаров Р.Н., Тошпўлатов Б.Т., Дўсумбетов А.Д. Алгебра ва сонлар назарияси. I қисм. Тошкент:Уқитувчи. 1993 й. (65-66 бетлар). &#39; 2. Куликов Л.Я. Алгебра и теория чисел. Москва: Высш. шк. 1979 г. (стр. 112-116). 3. Назаров Р.Н., Тошпўлатов Б.Т., Дўсумбетов А.Д. Алгебра ва сонлар назарияси. I қисм. Тошкент:Уқитувчи. 1993 й. (66-73 бетлар). 4. Куликов Л.Я. Алгебра и теория чисел. Москва:Высш. шк.1979 г. (стр. 117-122). Алгебра ва сонлар назарияси (Маърузалар матни) 1-қисм Б.Т.Тошпўлатов www.ziyonet.uz