logo

И.А.Каримовнинг мустакил Ўзбекистонни сиёсий, иктисодий, маънавий ривожини таъминлаш бўйича яратган тадқиқотлари

Yuklangan vaqt:

05.02.2024

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

32.849609375 KB
И.А.Каримовнинг мустакил Ўзбекистонни сиёсий, иктисодий, маънавий ривожини таъминлаш бўйича яратган тадқиқотлари Режа: Кириш: 1.Ўзбекистоннинг иқтисо ва сиёсатининг устувор йўналишлари. Иқтисодиётни эркинлаштириш - фаровонлик пойдевори 2. Ўзбекистон Президенти И.А. Каримовнинг маънавият масалаларига эътибори Кириш Миллий ғоя деганда, аждодлардан авлодларга ўтиб, асрлар давомида эъзозлаб келинаётган, шу юртда яшаётган ҳар бир инсон ва бутун халқнинг қалбида чуқур илдиз отиб, унинг маънавий эҳтиёжи ва ҳаёт талабига айланиб кетган, таъбир жоиз бўлса, ҳар қайси миллатнинг энг эзгу орзу- интилиш ва умид-мақсадларини ўзимизга тасаввур қиладиган бўлсак, ўйлайманки, бундай кенг маъноли тушунчанинг мазмун-моҳиятини ифода қилган бўламиз. Ислом КАРИМОВ Мавзунинг долзарблиги. ХХ асрнинг сўнгги ўн йиллиги инсоният тарихида янги даврни бошлаб берди. Тоталитаризм, маъмурий-буйруқбозлик ва зўравонлик ғояларига таянган социализм барбод бўлди. Миллатчилик, ирқчилик, фашизм ғояларининг давоми бўлган коммунизм мафкураси инқирозга учраб, мустамлакачиликнинг сўнгги қўрғонлари қулади. Башарият тақдирида инсон ва жамиятни озод этишнинг янги босқичи, ялпи янгиланишлар жараёни амал қила бошлади. Бундай тарихий ўзгаришлар дунё иқтисодий, маънавий ҳамда ижтимоий-сиёсий жараёнларининг илгари мисли кўрилмаган кенг миқёсли янгиланишлар палласига кирганлигининг равшан ифодасидир. Умумжаҳон янгиланишлар жараёни аввал муайян мамлакат, кейин бир гуруҳ давлатлар, айни чоғда эса барча мамлакатлар тақдирига, жамиятлар ва жамоалар, алоҳида инсонлар ҳаётига бевосита ва билвосита таъсир кўрсата бошлади. Дунё янгиланишлари жараёнига ҳар бир давлат ўз тараққиёт кўлами, илмий-маърифий ва маънавий савияси, камолоти даражасидан келиб чиққан ҳолда кириша бошлади. Инсоният тарихий тараққиётининг цивилизациялашган даври тажрибаси бирон бир жамиятнинг эзгу ғоялар ва мафкурасиз ривожлана олмаслигини тасдиқлади. Ўз ўрнида Ўзбекистоннинг ҳозирги даври, бундан кейинги тараққиёти ва истиқболи ҳамда мустақиллигининг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, маданий- маърифий-маънавий заминларини яратиш ва мустаҳкамлаш учун кучли ғоя сув ва ҳаводек зарур эканлигини бугунги кунда мамлакатимизда ва ён- атрофимизда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар мисолида кўриб турибмиз. Ўзбекистонда амалга оширилаётган ялпи янгиланишлар, миллий ғоя шаклланишининг назарий-методологик асослари бевосита Президент Ислом Каримов асарларида, нутқ ва маърузаларида, суҳбат ва интервьюларида илмий-назарий жиҳатдан чуқур таҳлил этилган. 1.Ўзбекистоннинг иқтисо ва сиёсатининг устувор йўналишлари. Иқтисодиётни эркинлаштириш - фаровонлик пойдевори Ўзбекистонни жаҳонга намоён қилиш, ахборот ва иқтисодий жиҳатдан четлаштириш ҳолларига барҳам бериш, жаҳон ҳамжамиятининг бошқа мамлакатлари қаторида тенг бўлиб олиш сари интилиш йиллари бўлди. Мустақилликнинг икки йили - кўҳна тарихимизни, тарихда бизга ажратилган ўрнимизни чуқур англаш йиллари бўлди.Бу йиллар шу ҳолатларнинг сабабларини мафкуравий ақидалардан холи равишда, ақл-идрок билан таҳлил қилиш йиллари бўлди.Энг муҳими, мустақилликнинг дастлабки йиллари ўз истиқлол ва тараққиёт йўлимизни собитқадамлик билан излаш, Ўзбекистонни эркин, қудратли ва гуллаб-яшнаётган мамлакатга айлантириш йўлидаги интилиш даври бўлди. Бу даврда биз ўзлигимизни англаш йўлида улкан қадам қўйдик, ўзимизнинг тарихий йўлимизни танлаб олдик. Ҳаётимизни, жамиятимизнинг асосий тамойилларини ва давлатимизнинг сиёсий-ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий тузилмаларини ҳал қилувчи, умуминсоний қадриятларга асосланган, эркин демократик келажагимизни аниқ белгилаб берган Асосий Қонун - Конституциямизни қабул қилдик.Биз иқтисодни ҳар хил сиёсий мафкурадан устун қўйиб, шу соҳада бўлган муаммоларни ҳал қила бориб, ижтимоий барқарорликни таъминлаяпмиз. Бутун жамиятимизни янгилаш асосини ва инсон учун муносиб шартшароитлар яратаяпмиз.Иқтисодий ислоҳотларни ўтказишга янгича ёндошувларни ҳаётнинг ўзи тақозо этаяпти. Иқтисодий ислоҳотлар моҳиятини чуқурроқ идрок этиш, уларнинг ҳаётий зарурлигини аниқ-равшан англаб етиш лозим. Республикадаги ҳар бир раҳбар, ҳар бир ходим, илғор фикрловчи ҳар бир одам ислоҳотлар ғояси билан яшаши лозим. Шундай шароитда иқтисодий дастуримизнинг устувор йўналишларини яна бир бор аниқлаб олиш зарурати туғилади. Бор ҳақиқат шундайки, бу босқичда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни бир вақтнинг ўзида, бирдан ҳаммасини ҳал қилиш мумкин эмас. Шу сабабли ислоҳотларнинг йўналишларини белгилаб олиш вақтида шундай асосий бўғинларни топиш муҳимки, уларнинг ёрдамида яқин давр ичида муаммоларнинг бутун мажмуини ҳал этиш мумкин бўлади. Уларнинг кўпини биз сизлар билан бир неча маротаба муҳокама қилгандик. Айни пайтда уларнинг ҳаммасини бир-бири билан ўзаро узвий ҳолда боғлаб, кўриб чиқиш жуда муҳимдир. 1 ташкил этувчи энг асосий устуворликлар ва йўналишлар нималардан иборат? Биринчидан, бозор муносабатларига ўтиш - иқтисодий дастуримизнинг асосий мазмунини ташкил этади. Бизнинг принципларга мувофиқ бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш керак. 2 Авваламбор, ўзини оқламаган маъмурий-буйруқбозлик бошқарув принципларидан, ўта марказлаштирилган тақсимлаш системасидан, шаклланган текисчилик ва боқимандачилик психологиясидан қатъиян воз кечиш лозим. Бозор муносабатларига ўтиш инсоннинг ижодий ва меҳнат салоҳиятини намоён қилишга, боқимандаликни бартараф этишга, йўқолиб кетган эгалик туйғусини қайта тиклашга имкон беради. Фақат бозоргина маҳсулот ишлаб чиқарувчининг ҳукмини бартараф этиб, республиканинг ғоят катта бойликларидан самарали фойдаланишни таъминлай олади. Шу борада бугунги босқичда олдимизда турган энг муҳим масалалар: биринчидан, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш йўли, янги пайдо бўлаётган нодавлат, яъни ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланаётган ва аҳолига хизмат кўрсатаётган хусусий, акционерлик, коллектив ва бошқа корхоналарни қўллаб-қувватлаш билан аралаш, кўп тармоқли иқтисодиётни шакллантиришдир; иккинчидан, нарх-наволарни босқичма-босқич эркинлаштириш, монополияга қарши қаттиқ сиёсат ўтказиш, давлат корхоналарининг фаолиятини тижоратлаштириш ҳисобига рақобат муҳитини вужудга келтириш; учинчидан, бевосита хўжалик алоқаларини ҳар томонлама ривожлантириш, товарлар, сармоя, иш кучи ва бошқа бозорларни шакллантириш борасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш, бозор инфраструктурасини вужудга келтириш, бозор шароитида ишлай оладиган малакали кадрлар тайёрлашдир. Бозор иқтисодиётига ўтиш биринчи навбатда ҳаётимизда, иқтисодиётимизда барқарорликка эришиш билан чамбарчас боғланган. Шунинг учун ҳам иқтисодиётни, молиявий аҳволни барқарорлаштириш - иқтисодий ислоҳотларимизни амалга оширишнинг муҳим шартидир. Иқтисодиёт барқарор ишлагандагина бозор муносабатларига муваффақиятли ўтиш мумкин. Ҳозирги вазият тангликни бартараф этиш ва пулнинг қадрсизланишини жиловлашни тақозо этмоқда. Аҳолининг турмуш даражаси кескин ёмонлашувига йўл қўймаслик керак. Бунинг учун тезкорлик билан, қаттиқ, баъзида кўпчиликка хуш келмайдиган чоралар кўрилиши зарур. Иқтисодиётни барқарорлаштириш - бозорни шакллантириш йўлидаги қонуний ва муқаррар босқичдир. Биз иқтисодиётни барқарорлаштира бориб, бозор муносабатларини нормал ривожлантириш учун зарур шартшароитларни вужудга келтирамиз. Амалда бу соҳа ҳозир ривожланмаган. Республикамизда халқ хўжалигида банд бўлганларнинг атиги 8 фоизи маиший хизмат кўрсатиш соҳасида ишлайди. Хизмат кўрсатиш соҳаси тегишлича ташкил қилинган тақдирда эса, қишлоқдаги барча хоҳловчиларни иш билан таъминлай олади. Натижада, қишлоқнинг қиёфасини, қишлоқ турмуш маданиятини, одамларимизнинг ҳаёт даражасини тубдан ўзгартириб юборади. Суғорма деҳқончилик саноатида асосий бойлигимиз бўлмиш ерга муносабатни ўзгартириш биз учун устувор йўналишлардан биридир. Ерларнинг мелиоратив ҳолатига доимо катта эътибор берилмоғи лозим. Агар биз шундай қилмасак, истиқболимиздан маҳрум бўламиз.Айтиб ўтилган устувор вазифаларни рўёбга чиқариш биз учун принципиал янги бўлган иқтисодий муносабатларни жорий этишга, маърифатли тараққиёт йўлига ўтиб олишга имкон беради. Айни пайтда иқтисодий мустақилликка эришишдек ниҳоятда муҳим вазифа ҳам шу муаммоларни ечиш билан боғлиқдир.Вазиятни барқарорлаштиришнинг ғоят муҳим бўғини аҳолини озиқ-овқат билан таъминлашдир.Чинакам иқтисодий мустақилликка эришиш республикада озиқ-овқат муаммосини тубдан ҳал қилишни тақозо этади.Биз қулай табиий иқлим шароитларига эгамиз. Аммо истеъмол қилинаётган қандшакар, сут маҳсулотлари ва болалар овқатининг ҳаммасини, доннинг 70 фоизини, гўшт, сут маҳсулотлари ва картошканинг 50 фоиздан кўпроғини четдан келтиришга мажбур бўляпмиз. Бунга йўл қўйиш мумкинми, ахир? Бундай кечириб бўлмайдиган қарамликни тугатиш йўлида ғоят қатъий қадамлар қўйиш талаб қилинади. Бу иқтисодий аҳамиятгагина молик эмас, балки сиёсий аҳамиятга ҳам эгадир.Экспортни кенгайтириш билан бирга импортнинг салмоғини қисқартиришга қаратилган сиёсатни изчиллик билан ўтказамиз. Ўзимиз ишлаб чиқаришимиз мумкин бўлган товарлар ва маҳсулотлар четдан келтирилишини мумкин даражада камайтириш зарур. Шунинг учун асосий эътибор озиқ-овқат маҳсулотлари ва ресурсларни четдан олиб келишни камайтиришга қаратилмоқда. Бунинг ўрнига серҳосил экин навлари уруғлари ва уларни етиштириш бўйича саноат технологияси керак. Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ҳақида ўйламоқ зарур. Инвестиция базасини ривожлантириш ва чуқурлаштириш ислоҳотларимиз стратегиясининг жуда муҳим шартидир.Иқтисодиётни таркибий жиҳатдан қайта қуриш, экспорт имкониятини кенгайтириш соҳасида белгиланган йўналишлар кучли инвестиция сиёсатини ўтказиш билангина рўёбга чиқади.Мана шу устувор вазифани амалга ошириш учун қуйидагилар талаб қилинади: биринчидан, ташқи иқтисодий фаолиятни янада эркинлаштириш борасида аниқ мақсадни кўзлаб сиёсат ўтказиш зарур. Товарларни экспорт ва импорт қилишда хорижий сармоядорлар ўз даромадларидан эркин фойдаланишларида бирмунча имтиёзли тартибни жорий қилмоқ керак; иккинчидан, хорижий сармояларни, асосан бевосита капитал маблағлар тарзидаги сармояларни республика иқтисодиётига кенг жалб этиш учун ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа шарт-шароитларни янада такомиллаштириш лозим; учинчидан, Ўзбекистонга жаҳон даражасидаги технологияларни олиб келадиган, халқ хўжалигининг замонавий структурасини вужудга келтиришда ёрдам берадиган хорижий сармоядорларга нисбатан очиқ эшиклар сиёсатини ўтказиш зарур; тўртинчидан, маблағларни энг устувор соҳаларга - республика мустақиллигини таъминлайдиган аграр секторни, ёқилғи-энергетика комплексини ҳамда бошқа базавий тармоқларни ривожлантиришга, рақобатга қодир, тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга сарфлаш керак! Республикада қисқа вақт мобайнида 7600 та янги хусусий, 1300 та ижара, 460 та акционерлик ва бошқа давлат тасарруфидан чиқарилган корхоналар ташкил қилинди. Маҳаллий саноатда, савдо, умумий овқатланиш, аҳолига маиший хизмат кўрсатишда кичик хусусийлаштириш жараёни 1993 йилнинг охиригача тугайди. Матлубот кооперацияси, мева-сабзавот саноати тизимида хусусийлаштириш ишлари олиб борилаяпти.Ҳозирги вақтгача "Маҳаллий саноат" корпорацияси тизимида 200 дан ортиқ корхона, "Ўзбексавдо" уюшмасида 3 мингтага яқин, "Ўзбекбирлашув"да салкам 4 мингта корхона, "Ўзмаишийхизматуюшма" тизимида эса 5 мингтадан кўпроқ объект қайта ташкил қилинди.Умуман 15 мингтадан кўпроқ корхона нодавлат мулкчилик шаклларига, шулардан 10500 таси ёки салкам 70 фоизи хусусий ва оилавий мулкчилик шаклига айлантирилди.Кичик ва ўрта корхоналарни хусусийлаштириш билан бир қаторда йирик саноат корхоналари, қурилиш комплекси ва юк транспортини акционерлаштириш ишлари авж олиб кетди. Тошкентда давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришга оид тажрибани ҳисобга олиб, бу жараён бутун республикада авж олиб кетди. 900 мингтага яқин квартира хусусийлаштирилди. Бу эса хусусийлаштирилиши лозим бўлган уй-жойлар умумий ҳажмининг 82 фоизини ташкил қилади.Бунда фахрийларга, ўқитувчиларга, тиббиёт ходимлари, ижодий ва илмий ходимларга 300 мингтадан кўпроқ квартира бепул топширилди.Хусусийлаштирилган корхоналарга бир неча марта имтиёзлар берилди. Булар жумласига сотиб олишда нархни пасайтириш, улар учун бирмунча қулай солиқ режимини ва умуман хўжалик муҳитини вужудга келтириш киради. Республикада Тадбиркорликни ривожлантириш жамғармаси, Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси ташкил қилинди. Якка хўжаликларни, кооперативларни ва кичик корхоналарни қўллаб-қувватлаш учун "Тадбиркор" тижорат банки тузилди. Давлат уларга кенг кўламда молиявий мадад берди. Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга кўмаклашиш учунгина Вазирлар Маҳкамасининг захирасидан ярим миллиард сўм маблағ ажратилди. Авваламбор, бу гап молия-кредит тизимига тааллуқлидир. Республика бюджети энг асосий, ҳаётий муҳим вазифаларни бажаришни пул билан таъминлаб турди. Биз даромадга қараб буромад қабилида иш тутишни, маблағга яраша яшашни ўрганиб олдик. Натижада давлат бюджети даромадлари харажатлардан оширилган ҳолда ижро этилаяпти. 3 Пухта ўйланган бюджет ва пул-кредит сиёсати, халқ хўжалигини тартибга солиш воситаларининг давлат қўлида сақланиб қолиши ташқи салбий жараёнларнинг иқтисодиётга таъсирини камайтириш имконини берди. Иқтисодиётни барқарорлаштиришнинг дастлабки белгилари пайдо бўлди. 4 Ялпи ички маҳсулотларнинг пасайиш суръатлари 1992 йилги 9,6 фоиздан шу йилнинг биринчи ярмида 3 фоизгача, саноат ишлаб чиқаришда эса 6 фоиздан 2 фоизгача тушди. Июль ойида саноат маҳсулотининг ҳажми ўтган йилнинг июль ойига нисбатан, таққослама нархларда, деярли 11 фоиз ошди. Қишлоқ хўжалигида ялпи маҳсулотнинг ҳажми ўтган йилнинг шу давридаги даражадан ошиб кетди. Халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш 12 фоиздан зиёдроқ кўпайди. Ун, макарон маҳсулотлари, ёрма, мол ёғи, ип-газлама ва жун газламалар, бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш ошди. Саноатимизда самарали ўзгаришлар ҳақида гапирар эканмиз, шуни таъкидлашимиз зарурки, агар аввал бошданоқ халқ хўжалиги таркибини такомиллаштириш бўйича қатъий чоралар кўрилмаганда, уни барқарорлаштириб бўлмас эди. Республика иқтисодиётида амалга оширилаётган илғор таркибий ўзгартишлар стратегик жиҳатдан муҳим мақсадни ҳал қилишга имкон беради. Натижада ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмида тайёр маҳсулотнинг улуши 1990 йилги 40 фоиздан ҳозир 61 фоизга кўпайди. Пахта толасини ўзимизда қайта ишлаш ҳам анча ошди. Ўзимизда қайта ишланаётган тола 10 фоиздан 16,5 фоизга, мис 13 фоиздан 20 фоизга етди. Республикамизнинг ўзида қайта ишланган мева, сабзавот, бошқа қишлоқ хўжалик хом ашёсининг ҳажми кескин кўпайди. Ўзимизда ишлаб чиқарилаётган ва аҳоли истеъмол қилаётган товарлар улуши 60 фоиздан 80 фоизгача ошди. Мудофаа тармоқларида тайёрланаётган буюмларнинг ўзгартирилиши ишлаб чиқарилаётган тайёр маҳсулотлар улушини оширишда муайян рол ўйнади. "Алгоритм", радиоэлектрон аппаратлар заводларида, "Восток", "Ўзэлектроаппарат", "Ўзэлектрокабель" бирлашмаларида ва бошқа корхоналарда аграр сектор учун техника, телевизорлар, радиоприёмниклар, видеомагнитофонлар, хилма-хил электр хўжалик ускуналари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. "ИЛ-114" самолётини кўплаб ишлаб чиқариш Қанд лавлаги майдонларини кенгайтириш ва бир қанча заводлар қуриш яқин йиллар ичида 20 минг тонна қанд-шакар ишлаб чиқариш, 1997 йилга бориб эса унинг ҳажмини 125 минг тоннага етказиш имкониятини беради. Энг муҳими эса бўшаб қолган ерлар томорқа участкаларини кенгайтириш учун берилди. Фермер хўжаликларини ташкил қилиш эса аграр секторда йирик иқтисодий ислоҳотларни бошлаб берди. Ҳозирги вақтда 53 минг гектардан кўпроқ майдонда 5300 мустақил деҳқон хўжаликлари ишлаб турибди. Зарар кўраётган ва паст рентабелли давлат хўжаликлари мулкчиликнинг жамоа ва хўжалик юритишнинг бошқа шаклларига босқичма-босқич ўтказиляпти. 640 давлат хўжалигидан 280 таси жамоа хўжалиги, 280 таси кооператив, 70 таси ижара корхоналари бўлиб қолди. Жамоат чорвачилиги ходимларининг ўз меҳнати натижаларидан манфаатдорлигини ошириш мақсадида фермалар уларнинг меҳнат жамоаларига мулк қилиб берилаяпти. Ўзгартирилиши мўлжалланган 610 та фермадан 565 таси ёки 93 фоизи жамоа мулки қилиб топширилди. Қишлоқ хўжалик маҳсулоти ишлаб чиқариш ўсмоқда. Бу - ерлар шахсий ёрдамчи хўжаликларга ўз вақтида ажратиб берилганлигининг, қишлоқда фермерлик ва бошқа бозор шакллари ривожланиб бораётганлигининг натижасидир. Умуман етиштирилаётган гўштнинг умумий ҳажмида нодавлат секторнинг улуши 78 фоизни, сут - 91, тухум - 46, дон - 48, картошка, сабзавот, полиз маҳсулотлари деярли 80-85 фоизни ташкил этаяпти. Ер тақсимлаб берилганлиги қишлоқда ишчи кучининг жуда кўплиги билан боғлиқ кескинликни юмшатди. Қишлоқ меҳнаткашларининг даромадлари ўсишига кўмаклашди. Биз янги ерларни ўзлаштириш қишлоқ аҳолисини иш билан таъминлаш соҳасини кенгайтиришда жуда муҳим роль ўйнайди деб ҳисоблаймиз. 1,5 йил ичида 22 минг гектардан кўпроқ янги ер фойдаланишга топширилди. 57 минг гектар майдонда қадимдан суғориб келинган экинзорларни ҳар томонлама янгилаш ишлари бажарилди. Республика иқтисодиётининг мустаҳкамланиши экспорт қувватини оширишда бир қанча олға силжишларни таъминлаш имкониятини яратди. Техника соҳасидаги сиёсатни амалга ошириш жаҳон бозорида рақобатга қодир машинасозлик саноати маҳсулотининг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш имконини берди. Бу сиёсат ишлаб чиқариш базаси янгиланиб туришини жадаллаштиришга, янги технологияларни жорий этишга қаратилган. Компрессор станциялари, 5 кўприксимон кранлар, юк ортиш механизмлари, трансформаторлар, металл қирқиш асбобларининг янги турлари ва бошқалар шулар жумласидандир. Енгил ва маҳаллий саноат корхоналарини қуриш ҳамда уларни қайта жиҳозлаш борасида кенг миқёсдаги ишлар бошлаб юборилди. Мева-сабзавот тармоғида биринчи марта Андижон вилоятидаги Куйганёр консерва заводида жаҳон талаблари даражасида томатпаста, Самарқанддаги тажриба консерва заводида сифатли олма шарбати ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Хом ашё ресурсларини қайта ишлашни чуқурлаштириш, экспорт қувватини ошириш борасидаги чора-тадбирлар ташқи алоқаларимизнинг структурасини жиддий равишда яхшилашга олиб келди. Олиб кетилаётган маҳсулотлар орасида тайёр маҳсулотнинг улуши 1990 йилга нисбатан 30 фоиздан 43 фоизгача кўпайди. Экспортга маҳсулот етказиб беришни кўпайтиришга алоҳида эътибор бериляпти. Бу йил экспорт ҳажми салкам бир ярим миллиард долларни ташкил қилади. 1991 йилда 677 миллион долларни ташкил қилган эди. Экспорт таркибини жиддий яхшилаш лозим бўлади. Пахта билан эмас, балки тайёр маҳсулот билан савдо қилишга интилмоқ керак. Маърифатли мамлакатларнинг ҳаммаси шундай қилади. Валюта ишлаб топиш, шу жумладан, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидаги мамлакатлардан валюта ишлаб топиш зарур. Шу йилнинг ўзидаёқ, пахта толасининг экспортдаги улуши 82 фоиздан 51 фоизгача қисқаради. Машиналар, ускуналар ва транспорт воситаларининг улуши 2 фоиздан 14 фоизгача, халқ истеъмол қиладиган саноат молларининг улуши 9 фоизгача кўпаяди. Ҳозир Ўзбекистон валютани ўзи ишлаб топмоқда. Ишлаб топганда ҳам ақлфаросат билан пухта ўйлаб топаяпти. Агар биз илгари ҳар бир фирмага "ёпишиб" олган бўлсак, эндиликда биз тендер эълон қилиш, шартномаларнинг энг кўп наф келтирадиган шартларини танлаб олиш имкониятига эгамиз. Биз дунё бўйлаб қўл чўзиб тиланчилик қилаётганимиз йўқ, балки ўзаро манфаатли ҳамкорликни ташкил қилишга интилаяпмиз. Экспорт маҳсулотларининг 80 фоизга яқини бугунги кунда Бельгия, Буюк Британия, Индонезия, Нидерландия, Корея Республикаси, АҚШ, Финландия, Швейцарияга етказиб бериляпти. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг 2011 йилнинг асосий якунлари ва 2012 йилда Ўзбекистонни ижтимоийиқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги “2012 йил Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади” мавзусидаги маърузасини ўрганиш бўйича ўқув қўлланма. – Т.: Иқтисодиёт. - 2012. – 282 бет. 2. Ўзбекистон Президенти И.А. Каримовнинг маънавият масалаларига эътибори Инсон маънавий дунёси - нозик соҳа. Ундаги вазиятни осонликча, муайян фармон ёки қарор қабул қилиш билан тузатиб бўлмайди. Уни ўнглаш учун йиллар давомида мунтазам ва сабр-тоқат билан мафкуравий, тарбиявий, маърифий иш олиб бориш, амалий чора-тадбирлар, ҳаётий ўзгаришлар жорий этиш тақозо қилинади. Миллий маънавият миллатнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини қамрайди, уларни яхлит тизимда тутиб туради. Ўтмиш аждодларимиз мероси бугунги жаҳон даражаси билан уйғунлаштирилса, мамлакатимиздаги воқе аҳволга татбиқ этилса, ундан келажак куртаклари униб чиқади, келажак сиймоси шаклланади. Шу сабабли ҳам И.А.Каримов Ўзбекистон Президенти лавозимига сайланган дастлабки кунлардан бери халқ маънавиятини юксалтиришга биринчи даражали эътибор қаратиб келмоқда. Миллий мустақиллигимизнинг иккинчи йилида Президент “Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли” рисоласини эълон қилди. Ушбу китобнинг алоҳида боби “Мустақил Ўзбекистонни ривожлантиришнинг маънавийахлоқий негизлари” деб номланди ва унда илк бор халқ маънавиятини ривожлантириш масалалари батафсил таҳлил этилди. 1 1995 йил феврал ойида Ўзбекистон республикаси биринчи чақириқ Олий мажлисининг биринчи йиғилишида Президент И.А.Каримов “Ўзбекистоннинг сиёсий-ижтимоий ва иқтисодий истиқболининг асосий тамойиллари” мавзуида катта маъруза қилиб, мамлакатнинг сиёсий ва иқтисодий ривожига оид муҳим масалалар билан бир қаторда миллатнинг маънавий такомили йўналишида ҳам янгича ёндошувлар, долзарб муаммоларнинг пухта ўйланган ечимларини халқ намояндалари муҳокамасига ҳавола этди. Унда, аввало, 130 йиллик мустамлака асоратидан қутулиб, қайта қад ростлаган мустақил давлатчилигимизнинг бетакрор қиёфаси очиб берилди. 1 Каримов И.А. Асарлар. 1-жилд, с. 76-85. Унинг халқимиз, миллатимиз “тарихий ва маънавий тараққиётининг” самараси, “ўзига хос, ўзига мос маданияти ривожининг” натижаси эканлиги қайд этилди 2 . “Социализм” ғояларининг халқимиз ҳаётига четдан зўравонлик билан жорий этилгани, улар халқимизни манқуртлаштириш учун хизмат қилгани очиқ айтилди. Президент маърузанинг “Юксак маънавият - келажак пойдевори” 8 деб номланган фаслида мустақилликнинг дастлабки тўрт йилида бу соҳада эришган ютуқларни тилга олиш баробарида келажак йўналишларни ҳам батафсил таҳлил этиб берди. “Эндиги асосий вазифа,-деб фикрини изҳор этди юртбошимиз,-кишиларимизнинг мустақил фикрлашга ўрганиши, ўзига ишончининг орта боришидир” 3 . Бунинг учун ҳар биримиз “босиб ўтган йўлимизни танқидий баҳолаб”, “буюк маданиятимиз томирларига, қадимий меросимиз илдизларига қайтиб, ўтмишимиздаги бой анъаналарни янги жамият қурилишига татбиқ этмоғимиз керак” 4 . Умуман қайд этиш жоизки, Ўзбекистон Президенти И.А.Каримовнинг деярли ҳар бир нутқида маънавият масаласига эътибор қаратилади, ҳар бир асарида маънавият масалаларига оид муҳим фикрлар, янгича ғоялар олға сурилган. 2008 йили “Маънавият” нашриётидан Ўзбекистон Президентининг Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” номли маънавият масалаларига бағишланган алоҳида рисоласи босилиб чиқди. Китоб 4 бобдан иборат бўлиб, “Маънавият – инсоннинг улғайиш ва куч-қудрат манбаидир” деб номланган биринчи бобида “маънавият” тушунчаси, маънавиятли ва маънавиятсиз инсонлар, маънавиятни шакллантирувчи мезонлар маънавий ва моддий ҳаёт уйғунлиги каби масалалар кенг омма учун тушунарли тилда батафсил баён қилинган 5 . Китобнинг иккинчи боби “Мустақиллик – маънавий тикланиш ва юксалиш” деб аталган ва унда аввало миллий ғоянинг маънавий 2 Каримов И.А. Асарлар. 3-жилд, с. 6. 8 Ўша китоб, с. 33-42. 3 Ўша китоб, с. 34. 4 Ўша китоб, с. 7. 5 Ислом Каримов. Юксак маънавият – енгилмас куч. Т., “Маънавият”,2008. С.18-70. ҳаётдаги ўрни, мустақиллик даври жамиятимиздаги миллий-маънавий тикланиш ва юксалиш жараёни, тилимиз ва динимиз, миллий ва диний байрамларимиз мавқеининг қайта тикланиши, ислоҳотларнинг маънавий аҳамияти ҳақида сўз боради 6 . Учинчи бобга “Маънавиятга таҳдид – ўзимиз ва келажагимизга таҳдид” деб ном қўйилган бўлиб, унда маънавият ва маънавий тарбия масалалари бугунги кунда жаҳонда кечаётган глобаллашув жараёнлари шароитида нақадар долзарблашгани ва энди бу масалалар фақат миллий ҳудудда чегараланиб қолмай умумбашарий муаммога айланаётгани таҳлил этилади 7 . Дунёдаги энг буюк жасорат маънавий жасоратдир, деб хулоса қилади И.Каримов “Ватанимиз тараққиётининг мустаҳкам пойдевори” деб номланаган охирги бобда 14 . Президентнинг чуқур ишончига кўра маънавий тарбиянинг ибтидоси ҳар бир инсон қалбига қулоқ тутиш ва кўнглига йўл топишдан бошланади ва бу соҳада зиёлиларимизнинг ўрни ва масъулияти ўта муҳимдир. 6 Шу китоб, с. 71-109. 7 Шу китоб, с. 110-127. 14 Шу китоб, с. 159. Хулоса: Хулоса ўрнида шуни айтишим керакки, мамлакатимиз инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари юксак қадрият бўлган ижтимоий йўналтирилган бозор иктисодиётига асосланган ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамият барпо этиш йўлидан изчил ривожланиб бормоқда. Иқтисодиётимизнинг турли соҳа ва тармоқлари ўртасидаги мутаносибликнинг кучайиши ҳамда барқарор ўсиш суръатларининг таъминланиши натижасида аҳоли даромадлари, турмуш даражасининг сезиларли равишда ошиши эртанги кунга бўлган ишончимизнинг тобора мустаҳкамланиб боришига замин яратмоқда. Юртимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётида қўлга киритилаётган юксак натижалар, энг аввало, янгидан-янги замонавий тармоқ ва ишлаб чиқариш қувватларининг йўлга қўйилиши, бунинг таъсирида мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятининг сезиларли даражада ортиб бораётгани, яратилаётган маҳсулот ва кўрсатилаётган хизмат турларининг кўпайиб, сифатининг тубдан яхшиланиб бориши, бир сўз билан айтганда, иқтисодиётимизнинг янгича мазмун ва моҳият касб этиб боришида мустақил тараққиёт йўлининг тўғри танлангани, амалга оширилаётган иқтисодий сиёсат стратегиясининг ҳар томонлама пухта асосланган ҳамда халқимизнинг фидокорона меҳнати энг муҳим ва асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда. Бу омилларнинг ягона мақсад – юрт тинчлиги ва равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлида жамиятимизнинг доимо ҳамжиҳат бўлиб келаётгани ўта мураккаб мустақил тараққиёт йўлини босиб ўтишда нақадар оғир синовлардан муваффақиятли ўтишга имкон яратди. Биргина мисол, 2008 йилда бошланган, бугунги кунга қадар салбий таъсир ва оқибатлари сақланиб қолаётган, кейинги йилларда ривожланган мамлакатларда ўзининг янги “хуружи” ни намоён этаётган жаҳон молиявий- иқтисодий инқирози нафақат айрим мамлакатлар, балки дунёнинг деярли барча қитьаларида иқтисодий сиёсатнинг заиф жиҳатларини, айниқса, банк- молия тизимининг “мўрт” бўғинларини ошкор этиб қўйди. Ана шундай мураккаб бир шароитда мамлакатимиз иқтисодиёти, бизнинг ижтимоий- иқтисодий тараққиёт моделимиз яна бир бор ҳаёт синовидан муваффақиятли ўтиб, ўзини тўла оқлагани ҳар қандай эътироф ва эътиборга муносибдир. Ўтган 2011 йил ҳам мамлакатимиз ижтимоий ҳаётининг турли жабҳаларида янги ютуқ ва натижаларга жуда бой бўлди. Президентимиз И.А.Каримов 2012 йилнинг 19 январида Ўзбекистон Республикаси Вaзирлaр Мaҳкaмaсининг 2011 йилнинг асосий вa 2012 йилдa Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувoр йўналишларига бaғишлaнгaн мaжлисида ўтган йил натижаларига атрофлича тўхталиб, жорий йил вазифаларини аниқ-равшан белгилаб берди. Давлатимиз раҳбарининг маърузасида жаҳонда эътироф этилган тараққиётнинг ўзбек модели ҳамда Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясининг устувор йўналишларини изчил амалга ошириш натижасида, дунё иқтисодиётида юз бераётган инқироз ҳолатларига қарамасдан, 2011 йилда мамлакатимиз иқтисодиётининг юқори барқарор ўсиш суръатлари ва макроиқтисодий мутаносиблиги таьминлангани қайд этилди. Бу маърузанинг илмий-назарий аҳамияти аввало унда бугунги кунда жаҳон миқёсида кўзга ташланаётган иқтисодий ривожланиш тенденциялари, мавжуд муаммолар, глобал инқироз ҳолатини бартараф этиш бўйича амалда қўлланилаётган чора-тадбирлар чуқур таҳлил этиб берилганида кўринади. Айнан ана шундай ёндашув асосида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларнинг самарадорлигини таъминлаётган омилларнинг мазмумоҳияти очиб берилади. Маълумки, юртимизда жаҳон молиявий инқирозининг салбий таъсирларига қарши кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлиги Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки сингари нуфузли халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар томонидан юқори баҳоланмоқда. Жумладан, Халқаро валюта жамғармасининг 2011 йил ноябр ойида мамлакатимизга келган миссиясининг баёнотида Ўзбекистон изчил ўсишга эришгани ва глобал молиявий инқирозга қарши муваффақиятли чоралар кўраётгани қайд этилди, шунингдек, ўрта муддатли истиқболда иқтисодий ўсишнинг юқори суръатлари сақланиб қолиши ҳақида ижобий прогноз билдирилди. Фойдаланилган адабиётлар 1. Ўзбекистон РеспубликасиОлий Кенгаши XIII сессиясидасўзланган нутқ,1993 йил 2 сентябрь 2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мамлакат ижтимоий- иқтисодий ривожланиши ва иқтисодий ислоҳотларнинг 2000 йил биринчи ярми якунларига бағишлаб ўтказилган мажлисидаги маъруза,2000 йил 21 июль 3. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг 2011 йилнинг асосий якунлари ва 2012 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги “2012 йил Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади” мавзусидаги маърузасини ўрганиш бўйича ўқув қўлланма. – Т.: Иқтисодиёт. - 2012. – 282 бет. 4. Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: “Маънавият”, 2008. 5. Каримов И.А.Бизнинг йўлимиз — демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва модернизация жараёнларини изчил давом эттириш йўлидир. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 19 йиллигига бағишланган тантанали маросимда қилган маърузаси. – “Халқ сўзи” газетаси. 6. Каримов И.А. Ўзбекистон халқига янги йил табриги. – “Халқ сўзи” газетаси.