logo

Ўзбекистонда совет хукумати томониданидан динга муносабат масаласида юритилган сиёсат

Yuklangan vaqt:

20.02.2024

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

90.580078125 KB
Ўзбекистонда совет хукумати томониданидан динга муносабат масаласида юритилган си ё сат Мундарижа Кириш 1. Шўро ҳукуматининг ислом динига муносабати6 2. Диний маънавий қадрятларга нисбатан юритилган шўро сиѐсати 3. Атеистик қарашларнинг жамиятда кучайтирилиши 4. борилган сиѐсат оқибатлари Хулоса Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати Кириш. Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигига эришгач, маънавий-марифий ҳаѐтда ижобий туб бурилиш юз берди. Жумладан, ўзбек халқининг бой давлатчилик тарихи унинг моддий ва манавий меросини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилди. Республикамиз Президенти И.А. К а римов ўзининг “Тарихий хотирасиз келажак йўқ” номли асарида Ўзбекистон тарихчилари олдига бир қатор илмий назарий ва амалий долзарб муаммоларин тадқиқ этиш вазифасини қўйган эди. 1 Ўзбекисон тарихининг кейинги йилларида илмий тадқиқот абъекти сифатида кенг ўрганилаѐтган тадқиқ этилаѐтган даврларидан бири бу Совет даври тарихидир. Бугунги кунда бу давр тарихини ўрганишда чуқур илмий тахлил ва тарихийликка асосланган объектив илмий тадқиқотни олиб бориш ва илмий хулосалар чиқариш тарихий тадқиқотларнинг энг мухим вазифаларидан биридир. Шунингдек, бу даврга бугунги кунда ўрганиши долзарб ахамият касб этадиган сохалардан бири диний масаладир. Собиқ иттифоқ даврида миллий масалалр билан бир қаторда диний масала, диний эътиқод масалалари ва махсус идоралар томонидан таъзийққа олиниши узоқ йиллар давомида чуқирлашиб борди, булардан кўзланган асосий мақсад миллий ва диний қадрятларнинг йўқ қилинишига қаратилган сиѐсат эди. Бироқ халқимизнинг миллий ва диний эътиқод ва урф-одатлар миллий қадрятларга чуқур ҳурмат билан муносабатда бўлишни шўролар сиѐсатининг натижа беришига йўл қўймади. Мустақиллик йилларида мазкур сохаларда давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан амалга ошириб борилган ислохатлар ва виждон эркинлиги борасида қабул қилинган қатор қонунлар, миллий маъданий марказларнинг ташкил этилиши ва барча диний ва миллий қадрятларнинг тикланиши учун кенг йўл очиб барилиши ҳамда давлат томонидан қўллаб қуватланиши, бу соханинг долзарблигини кўрсатиб беради. 1 Каримов И.А. “Тарихий хотирасиз келажак йўқ” – Тошкент: Шарқ 1998йил Б.9.  Курс иши мавзусининг ўрганилиш даражаси. Курс ишида ўрганилаѐтган масала бўйича ва умуман совет даври тарихининг тадқиқотлари борасида ўша даврларнинг ўзида ва айниқса мустақиллик йиллрида бугунги кунгача бир қатор илмий асарлар ҳамда мақолалар ѐзилган. Президентимиз И.А. Каримовнинг бир қатор асарлари жумладан, “Тарихий хотирасиз келажак йўқ” 2 , “Юксак маънавият – енгилмас куч” 3 , “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” 4 каби асарларида ҳам курс ишида кўтарилган муаммо бўйича бир қатор фикрлар билдирилган. Бу даврда яратилган асарлар ва тадқиқотларнинг барчаси курс ишида қўйилган муаммонинг ечилишга айнан йўналтирилмаган бўлса-да, уларга совет ҳукуматининг дин соҳасида юритган сиѐсатнинг айрим жихатлари ѐритиб берилган. Бундай адабиѐтлар қаторида Н.Мухитдиновнинг “Кремльда ўтган йилларим” 5 , А.Авторхоновнинг “Кремль салтанати” 6 , Р.Шамситдинов ва Ш.Каримовларнинг “Ўзбекистон тарихидан материаллр” 7 ва бошқа бир қатор адабиѐтларда совет ҳукмронлиги йилларида динга бўлган муносабат ва давлатнинг диний соҳада амалга оширган ва асосан тақиқларга ва тазийқларга қаратилган сиѐсатнинг маъзмуни ва моҳияти ҳақида бир қатор маълумотлар келтириб ўтишган. Курс ишининг мақсад ва вазифалари. Курс ишини бажаришда “Ўзбекистонда совет ҳукумати томонидан динга муносабат масаласида юритилган сиѐсат” нинг моҳиятини очиб бериш асосий мақсад этиб белгиланган. Мавзу мақсадидан келиб чиқиб, курс ишини бажариш учун қуйидагилар асосий вазифалар этиб белгиланади:  Шўро ҳукуматининг ислом динига муносабатининг моҳиятини очиб бериш; 2 Каримов И. А “Тарихий хотирасиз келажак йўқ” Т- “Ўзбекистон” 1998йил. 3 Каримов И. А “Юксак маънавият –енгилмас куч” Т- “Маънавият” 2008йил. 4 Каримов И. А “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” Т- “Ўзбекистон” 2012йил. 5 Мухитдинов Н “Кремлда ўтган йилларим” “Ўзбекистон” Т- 1995-й. 6 Автархонов А “Кремл салтанати” “Чўлпон” 1993й. 7 Шамсиддинов Р, Каримов Ш. “Ўзбекистоон тарихидан материаллар” “Андижон” 2004й.  Диний - маънавий қадриятларга нисбатан шўролар сиѐсатининг моҳиятини очиб бериш;  Атеистик қарашларнинг жамиятда кучайтирилиши ва унинг оқибатларини кўрсатиб бериш;  Совет рм ҳукумати томонидан динга нисбатан олиб борилган сиѐсат оқибатларини кўрсатиб бериш;  Мавзу юзасидан умумий хулосалар чиқариш. Курс ишининг назарий-методологик асослари. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг “Тарихий хотирасиз келажак йўқ”, “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” каби асарлари, Ўзбекистонда тарих фани олдида турган долзарб муаммо ва вазифалар ҳақидаги хулоса ва тавсиялар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистоннинг янги тарихини яратиш тўғрисида”ги 1996 йил 16-декабрдаги ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Тарих институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 1998йил 27-июлдаги қарорлари назарий услубий асос бўлиб хизмат қилади. Курс ишида тарихийлик, холислик, илмийлик, мантиқийлик, кетмакетлик каби тамойилларга асосланилди. Кўрсатиб ўтилгандек, “Ўзбекистонда совет ҳукумати томонидан динга муносабат масаласида юритилган сиѐсати” тарихини яратиш борасида бир қатор тадқиқотлар амалга оширилган тадқиқотишларининг тахлили орқали маскур масаланинг курс иши сифатида амалга оширилиши ишининг маълум даражадаги кичик илмий янгиликни белгилаб боради. Курс ишининг мавзуси билан боғлиқ мавзуларда, коллеж ва литсейларда, семинар ва мустақил таълим топшириқларини бажаришда, рефератлар таѐрлашда ѐрдамчи малумот сифатида фойдаланиш мумкин. Курс ишининг тузилиши. Курс иши кириш, асосий қисмни ташкил қиладиган 4 та параграф, хулоса, фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати ҳамда иловалардан таркиб топган. Ишнинг умумий ҳажми 26 сахифадан иборат.  1. Шўро ҳукуматининг ислом динига муносабати. Шўро ҳукумати ва Компартия Туркистонда октабрь ҳарбий тўнтаришини амалга оширган биринчи кунлардан бошлабоқ халқимизнинг миллий, диний, урф-одатларини, қадрятларини камситиб, поймол қилиш йўлини тутди. Бунинг моҳияти бугунги кунда ҳар биримиз тушунамиз албатта. Чунки, қизил мустамлакачилар халқимизни миллий ва диний маънавиятини ўзгартирмасдан туриб, онгини бутунлай ўзгача руҳда тарбияламасдан туриб, бу ўлкада узоқ муддат ҳукмронлик қила олмаслигини яҳши билар эдилар. Ҳар қандай ижтимоий тузум мактаб-маъориф, илм-фан ва шу каби муҳим соха вазифаларни ҳал этмасдан истиқбол сари кўз тиколмаслиги аѐндир. Шу сабабдан совет ҳукмати мутасаддилар ҳам бу масаларга аҳамият берар эканлар, аввало, уларни ўз синфий манфаатлардан келиб чиқиб ҳал этишга интилдилар. Совет ҳукмати айѐрлик билан иш тутиб, диний мактабларни бутунлай йўқ қилмасдан улар ўзларини мактабларини кўпайтириб, халқ ичига, онгига кириб борди ва етишиб келаѐтган ѐшларни ўзгартиришга, руслаштиришга қайсидир маънода муваффақ бўлди. Демак, бундан кўриниб турибдики бу ишни большевиклар бирданига эмас, аста-секинлик билан амалга ошириб бордилар. РСФСР ХК совети 1917 йил 20 ноябрда эълон қилган ва В.И.Ленин имзолаган “Россия ва шарқнинг барча мусулмон меҳнаткашлари”га мурожатида “сизнинг дин ва урф-одатларингиз бундан буѐн эркин ва даҳлсиз...” 8 деб эълон қилинади. Қолаверса, 1918 йил 23 ноябрда эса В.И.Ленин имзоси билан “Черковни давлатдан ва мактабни черковдан ажратиш ҳақида” дикрет эълон қилинди. Бу дикрет РСФСР ва ССР конститутсиялари асосида тузилган Ўзбекистон ССРнинг 1927 ва 1937йилларда қабул қилинган конституциялари учун асос қилиб олинди ва виждон эркинлиги ғояси илгари 8 Ленин В.И. Ўрта Осиё ва Қозоғистон тўғрисида –Т. 1967. 405-б. сурилди. Шу ўринда савол туғилади, бу қонун қарорлар амалда ҳаѐтга тадбиқ этилганми? Биз тарихдан биламизки, албатта бу қонунлар ўрнида, амалда мутлақо бошқа қонунлар ҳукмронлик қилди. Жумладан, 1925 йил бошила Л.М Каганович имзоси билан жойларда “диний ташкилотлар бирдан бир легал ҳаракат қилаѐтган ва оммага таъсир кўрсатувчи аксилинқилобий кучдир”, 9 деган директива юборилди. Жойлардаги большевистик ташкилотлар учун ушбу ҳужжат дин ва диндорларга муносабат учун бирдан бир асос бўлди. Шўро ҳукумати ва компартия “дин-халқ учун афюндир” деган ғоя амал қилди. Шўролар ислом динига бўлган муносабатида қуйдаги холатларни кўришимиз мумкин: диндорлар таъқиб ва таъзийқ остига олинади, диний маъзмундаги китоблар “реаксион” деб эълон қилинади. Қолаверса, диний китобларни йўқотиш баҳонасида араб алфавитига асосланган эски ўзбек имлосидаги барча китоблар йўқ қилинди. Бундан кўриниб турибдики, тилимиз, динимиз, ѐзувларимиз, миллатимиз анъаналари, барча-барчаси йўққа чиқарилишига қаттиқ интилишган. Шўроларнинг ислом динига муносабати шунчалар шафқатсиз, совуқ бўлганки, ҳатто масжид ва мадрасалар бузиб ташланган. Сақланиб қолинган баъзи бир масжидлар эса тарли хил дўкон, ўғитлар сақланадиган омборхона ѐки темирчихона кабиларга айлантирилган ва фойдаланилган. Бундан ташқари, мадрасалар ва қадимий обидаларимиз пештоқи ва деворларидаги араб имлосидаги ѐзувлар ҳам йўқ қилинди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, шўролар даврида “Аллоҳнинг уйи бўлган масжид худосизлар уйига айлантирилган. яъни унда атеизм музеи очилган эди.” 10 1935 йилга оид маълумотларга қаралганда, Бухоро шаҳридаги Девонбеги мадрасасида Бухоро ѐдгорликларини сақлаш комиссиясининг иш юритиш хонаси, экскурсия баъзаси жойлаштирилган. Кўкалдош мадрасасида ва 9 ЖўраевН, Каримов Ш, “ўзбекистон тарихи” 2-китоб, “Шар қ ” – Т. 2011й. 413 бет 10 Саидов Муродулла, Равшанов Поён. “Жейнов тарихи” –Т. Абу Али ибн Сино нашриёти. 1996 й. 81-бет. Девонбеги хонасида Бухоро шаҳар музейи бўлими жойлашди. Масжиди Колондан ғалла омбори сифатида фойдаланганлар, қўшмадрасада пахта сақланган экан. Худди ўша 1935 йилги маълумотларида таъкидлашича Мири Араб мадрасаси, Боховуддин Нақшбанд мозори ҳамда масжиди ва бошқалар диний марказлар сифатида қоралаб келинган. 1938 йилда Бешкентга антиқа “тарихий воқеа” рўй берди. Шу куни партия ва ижроия қўмиталарининг қўшма ҳайъати мажлиси бўлади. Унда Маманазаров, Жамак, Отабоев, Жовлиев, Аслонова, Дорошенко, Шохобитдиновлар қатнашган. 11 Қўшма ҳайат “Касби қишлоқ шўросидаги кўхна масжид ҳақида” ги масалани кўриб чиқади: “...Қишлоқдаги майдонда фойдаланмай хароб бўлиб кетган масжид Сталин номли жамоа хўжалиги аъзоларининг зўрлиги билан масжиднинг керакли ғиштларини олиниб, бошқа керали жойга харслансин ва шунинг тасдиғи жавоби ЎзССР Марказий Ижроқўмининг хайъатидан сўралсин” 12 - дейилган эди. Ана шу тариқа қадимий тарихий обидалар, масжид вам адрасаларни бузиш ғиштларини “керакли” жойларга ишлатиш, жамоа хўжаликларининг “розилиги” билан бутун Ўзбекистон ҳудудида нафақат 20-30 йилларда балки, ундан кейинги йилларда ҳам анъанавий тус олган эди. Бунга ўхшаш мисолларни биз кўплаб келтиришимиз мумкин. Тарихдан бизга маълумки, 20йилларнинг охирларида Қарши шаҳрида мадрасалар қамоқхоналарга айлантирилган. “Хўжа Абдулазиз мадрасасида авахтада ѐтганларида хибсга олинган бечораларни йўқ жойдаги азоблар билан қийнар эканлар. Қиш вақтида денг, мадраса ховузининг музини ѐриб бандиларни сувга олиб қийнар эканлар...” 13 Қолаверса, шўроларни ислом динига бўлган совуқ муносабатини биз Ўткир Хошимовнинг “Ўзбеклар” асаридаги қуйдаги сатирларида ҳам кўришимиз мумкин. “... 1991 йил таниқли олим ва журналист Ахмедов Сирожиддин шажарамиз тўғрисида маълумот берди. Кекса ѐшдаги 11 Жўраев Н, Каримов Ш, “ўзбекистон тарихи” 2-китоб, “Шарқ” – Т. 2011й. 413 бетЖўраев Н, Каримов Ш, “ўзбекистон тарихи” 2-китоб, “Шарқ” – Т. 2011й. 413 бет 12 Саидов Муродулла, Равшанов Поѐн. “Жейнов тарихи” –Т. Абу Али ибн Сино нашриѐти. 1996 й. 226-бет. 13 “Ўзбекистон адабиѐти ва санъати” газетаси, 1993-й. 4-июн. қариндошларим бу дамларни менга айтишмаганди. Сабаби шундаки, агар бу гапларни билганимда қаердадир ѐзишим муқаррар эди. Шўро сиѐсати эса “халқ душманларига” алоқадор бўлган одамни кўкартирмаслиги аниқ эди” 13 Бундан кўриниб турибдики, ўша даврда ота-боболаримиз тўғрисида, қариндошларимиз тўғрисида маълумотга эга бўлолмаганмиз. Шўро сиѐсати, қариндошлардан биронтасини “халқ душмани” деб элон қилса, фарзандлари, қариндошлари ўша инсон узоқлашишга мажбур бўлганлар. Натижада хатто фарзандлар бора-бора ўз ота-боболари ким эканлигинии ҳам билмай ўтишлари кузатилди. Ўткир Хошимов шўро сиѐсатини қоралаган холда, унинг халққа ўтказган қаттиқ зулмини таъкидлаган холда яна шундай ѐзади. “...фуқоролар уриши йиллари Бекларбеги олдида одамларни тўплаб, уларнинг дилига вахима солиш учун “намунали қилиб” отиб ташланганлар орасида онамнинг тоғаси Абдусафийхон ҳам бўлган. Бу бегунохларнинг “гунохи” ўз эътиқодидан – динидан вос кечганида эди, холос. Болалигимда элас-элас қулоғимга чалинган бу фожиа мустабид тузум қутирган 37 йилларда кечган экан” 15 Худога шукрки, 1991 йил ватанимиз мустақилликка эришди ва минглаб инсонлар этиқод ва иймонлар сари юз тутди. Большевиклар эса дин арбобларига, эл ҳурматини қозонган маърифатли, илмли алломалар деб эмас, балки, “текинхўр, фанатик” деб қарашган ва қаттиқ зулм ўтказишган. Шундай қилиб, Шўро ҳукумати ва большевиклар иложи борича динни чеклашга, ҳар бир мусулмонни иймонидан, эътиқодидан қайтаришга уринди. Улар динга ва мусулмонларга шу қадар тажовускорона муносабатда бўлдики, мусулмон бўлганлар энди “Мен камунистман” дейишарди. Аммо улар барибир қалбан ўзларини англаган холда уйда тақводор, художўй бўлганлар. Халқимизнинг ҳар қандай холатда хам тақводорлигини 13 Ўткир Хошимов “Ўзбеклар” Ғофур Ғулом нашриѐти, -Т, 2011й. 5.б. 15 Ўша манба. 5.б. 12 йўқотмаганлиги сабаби миллий, диний урф-одатларимиз шу кунгача йўқотмасдан яшаб келмоқда. 2. Диний маънавий қадрятларга нисбатан юритилган шўро сиѐсати. Шўро ҳукумати томонидан турли хил сиѐсатларнинг барчаси қайсидир маънода динга, динни сиқишга, мусулмон аҳолига қаратилган эди. Россия империясининг инқилобидан аввалги мусулмон руҳонийлари, нафақат мусулмон халқларининг олий, диний рахбари эди, балки улар уюшган миллий –сиѐсий куч ҳам эдиларки, рус ҳукумати бу билан ҳисоблашар эди. Россия империяси мусулмон руҳонийларининг ўз халқлари тарихи олдидаги буюк ҳизматлари шунда эдики, улар диндошлари онгига тушунчани сингдиришар – ирқи, тили ва ҳудудларига қарамай, барча мусулмон ягона руҳий, тарихий ва ижтимоий бирликдир. Улар иймон ва қисмат ила ўзаро бирлашганлар. Шуниси қизиқки, машҳур совет шарқшунослари исломнинг мусулмон элатларининг миллатга бирлаштириувчилик вазифасини тан олдилар. Т. Саидбоев ѐзади: “...Ислом турли қабилалар ва қабилаларнинг этник бирлик сифатида шаклланишида ѐрдам қилган” 14 ислом динининг ижтимоий фалсафасига синфийлик, оқуялик, калондимоқлик руҳи ѐтдир. Ислом халқларга “ҳамма одамлар оға-инидир”, қуллар ва қулдорлар бўлмаслиги лозим деган шиорни олиб келди. Шунинг учун ҳам Муҳаммад алайхисалом ҳаѐтликларидаѐқ биринчи мусулмонлар араб қуллари эдилар. Шу муносабат билан бошқа динларда йўқ нарса ислом масжидлари ички ташкилотининг демакратлигини таъкидлаш лозим. 1917 йил феврал инқилобидан сўнг мусулмон халқлар ҳаракатининг кураши диний шакилга кирди, бир ерда тўла мустақиллик учун қарашлар, бошқа ерда мухторият талаб қилар эдилар. 1917 йилнинг майидаги Кавказ тоғликларининг биринчи қурилтойи ислом давлати тузумини талаб қилди, 14 Авторхонов Абдурахмон. “Кремл салтанати” // рус тилидан таржима ва сўзбоши. 1993й. 39 Қ Бахрвники – Т. Чўлпон -бет 1 1 ислом учун Узун Хожи “Шимолий Кавказ амирлиги” номи билан бу давлатни эълон қилди. 15 1917 йил ноябрь –декабрида Туркистон халқларининг биринчи фавқулодда қурултойи Туркистонда шариат асосида муҳторият талаб қилди ва Қўқон мухторияти барпо этилишини эълон қилди. 18 Бўлғуси “ислом армияси” (бошчилик) ўзаги сифатида мусулмон қўшинлари тузила бошланди. Бироқ мусулмон халқлар ўзларининг тўла миллий мустақиликларини ва Россия таркибидан чиқишларини ҳокимятни большевиклар босиб олгач эълон қилдилар. Большевиклар ҳокимият илинжида юрганда ва уни қўлга киритган дастлабки ишларида мусулмонлар масаласида ўта эхтиѐткорлик ва ошкоралик билан иш кўрдилар. Масаланинг буткул мураккаблиги ва уни ечиш учун қайишқоқ усуллар зарурлигини ҳисобга олиб, мусулмонлар масаласини большевиклар икки қисмга бўлдилар. 1. Мусулмонлар масаласи сиѐсий–илмий масаладир. 2. Мусулмонлар масаласи маданий-диний масаладир. 19 Масаланинг биринчи қисмини ечиш учун иккинчи қисмига нисбатан юксак услуби қайишқоқлик лозим эди. РКП (б) дастури ҳам шуни талаб қилади, унда “миллий туйғуларнинг қолдиқларига алохида эхтиѐткорлик ва алохида этибор лозим” лиги такидланади. 1917 йил декбрида совет ҳукумати мусулмонларга ўз вақтида подшо ҳукумати мусодара қилган ва Давлат оммавий кутубхонасида сақланаѐтган муқаддас Қурьоннинг “Усмони” нусхасини қайтариб бериш тўғрисида қарор чиқарди. 20 Бу муқаддас китоб 1917 йил декабрида Петроградда ўтган мусулмонлар қурултойида тантанали равишда топширганди. 1917 йил январида миллатлар халқ комиссарияти қарори билан Оренгбургдаги масжид бошқирдларга берилди. 16 Ўрта Осиѐ, Кавказ, Қозоғистон ва Қримнинг мусулмон халқларига ҳам Чор ҳукумати мусодара қилинган. Ҳудди шундай қатор диний-тарихий ва миллий асори-антиқалар қайтарилди. Буларнинг бари мусулмонлар кўз ўнгида совет 15 Авторхонов Абдурахмон. “Кремл салтанати” // рус тилидан таржима ва сўзбоши. Қ Бахрвники – Т. Чўлпон 1993й. 41-бет 18 Ўша жойда. 19 “Кремл салтанати” // рус тилидан таржима ва сўзбоши. Қ Бахрвники – Т. Чўлпон 1993й. 41-бет 20 Ўша жойда. 16 “Кремл салтанати”. 42-бет 12 ҳукуматининг обрўйини қайтарди. Большевикларнинг айѐрона усулини мусулмонлар ҳали англамас эди, бу усул мева берди. Бунинг устига большевиклар мусулмон минтақаларида комунизм ва шариат қарама-қарши эма, бир-бирига мосдир, деб ташвиқот қила бошладилар. Шунинг учун ўша пайтда мусулмон руҳонийларининг бир қисми: “шариат совет ҳукумати учун!” деган шиорни олға сурди. Сталин 1921 йилда Доғистон ва Тверь вилоятлари халқларининг қурултойларига “совет шариатчилари” шиорини ошкора қувватлаганда айнан ана шу “совет шариатчилари” харакатини назарда тутган эди. (Туркистонда Бобохон, Татаристонда Расулов, Доғистонда Трко Хожи, Чеченияда Али Минтоев ва Суғойиб мулло ана шу ҳаракатнинг машҳур мафкурачилари эдилар. 17 18 ) мусулмон халқларининг сиѐсий ва диний ишларига оммавий рахбарлик қилиш учун миллатлар халқ комиссарияти қошида маҳсус “мусулмон комиссарлиги” тузишди. 19 У айнан ҳарбий “комиссарятлар” каби миллий белгига қараб эмас, диний равишда барпо этилганди. Шунга қарамай, мусулмон зиѐлилари ва руҳонийларининг анча кўзга кўринган вакиллари мусулмонлар масаласида большевиклар иккиюзламачилик қилаѐтганларини, мусулмон халқларини “советларча тараққиѐтга” йўналтириш учун ташвиқотнинг юзсиз воситалари ва ҳатто алдовдан ҳам фойдаланаѐтганларини аниқ тушундилар. Шу муносабат билан мусулмон демакратик ташвиқотлари болъшевикларга қарши анча таъсирчан ишларни бошлаганда совет ҳукумати қатағон йўлини тутди – у Петрограддаги “Марказий мусулмон кенгаши” ва унинг Маквадаги бўлими – Миллий шўро “Бутунроссия мусулмон ҳарбий кенгашни” ѐпиб қўйилди. 20 Улар “тормиллатчилик” ва “буржуа - миллатчилиги”да айибландилар. 17 Авторхонов Абдурахмон. “Кремл салтанати” // рус тилидан таржима ва сўзбоши. Қ Бахрвники – Т. Чўлпон 18 й. 42-бет 19 Авторхонов Абдурахмон. “Кремл салтанати” // рус тилидан таржима ва сўзбоши. Қ Бахрвники – Т. Чўлпон 1993й. 43-бет 20 Авторхонов Абдурахмон. “Кремл салтанати” // рус тилидан таржима ва сўзбоши. 1993й. 43 Қ Бахрвники – Т. Чўлпон -бет 1 1 Қолаверса, Шерали Лапин 1917 йил 18 ноябрда советларнинг 3-ўлка съездида мусулмонлар кенгашини резолюциясини эълон қилади. 21 Шунда Шерали Лапин айтадики, “мусулмон совет ҳукумати томонидан эълон қилинган миллатларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш тамойилига асосланиб, ўзларига бутун ҳокимятни топширишларини талаб қилишлари ҳам мумкин эди, лекин улар “келгинди элементлар”, вакилларининг ҳокимятга қатнашишига йўл қўйиб, уларга ѐн бермоқдалар” 22 Провардида Шерали Лапин бундай дейди: “Мусулмонларнинг тутган йўли мустақил йўлдир, бу йўлни уларга Қуръон ва шариат қоидалари кўрсатиб берган. Шунинг учун улар рус сиѐсий партияларидан бирортасига ҳам қўшила олмайдилар, лекин барча халқ ташкилотларига таяниб, Таъсис мажлисига олиб келадиган ҳокимятни қўллаб қуватлайдилар, мусулмонлар рус инқилобининг халқларни ўз тақдирини ўзи белгилаши тўғрисига ишонадилар”. 27 Шундан сўнг Шерали Лапин мусулмонлар кенгаши номидан ўлкани идора қилишни ташкил қилиш ҳақидаги таклифларини маълум қилади. Бироқ советларнинг 3-ўлка съезди, мусулмонлар съезди, мусулмон ташкилотлари ўлка кенгашининг, ўлкани идора қилишни ташкил қилиш хақидаги таклифларини бутунлай рад этди. Бундай муносабатдан кўриниб турибдики, советлар мусулмон халқини ҳокимиятга яқинлаштирмасликка уринган. Шўроларнинг ислом динига бўлган муносабатларини шу каби сиѐсатлар, воқеа-жараѐнлар яққол кўрсатиб беради. Шуни таъкидалаш лозимки, Қизил армия эгаллаб олаган мусулмон юртларда большевиклар ўта эхтиѐткорона ва жуда қайишқоқ миллий-диний сиѐсат юргиздилар. Ленин айтган эди: “биз ханузгача ўз муллалари таъсирида юрган қирғиз, ўзбек, тожик, туркман каби халқларга нима ҳам дея оламиз? биз бу халқларга келиб: “сизни эзиб ѐтган эксплуаторларни ағдарамиз?” –деб айта оламизми? Биз бундай қила олмаймиз чунки, улар бизга эмас, ўз мусулмон, 21 Жўраев Н, Каримов Ш, “ўзбекистон тарихи” 2-китоб, “Шар қ ” – Т. 2011й. 49-бет. 22 Жўраев Н, Каримов Ш, “ўзбекистон тарихи” 2-китоб, “Шар қ ” – Т. 2011й. 50-бет. 27 Ўша манба 49-50-бетлар. 12 муллаларига тамоман ишонадилар”. 23 24 Ленин ислом қўрғонини олисдан ва зимдан йиқитишни маслаҳат беради. Большевиклар томонидан олиб борилган айѐрона тадбирлар, большевикларга қарши бош кўтарган исѐнчиларнинг ичидан анча мусулмон руҳони йўлларни ва кўпчилик халқни советлар томонига оғдирди. Руҳонийларнинг исѐнини бас қилган кисмини большевиклар 1923 йилнинг 23 декабрида ўзларига ҳизмат қилдирдилар. 25 Улар барча муллалар иштирокида “Совет ҳокимяти исломга қарши эмас” деган шиор остида “умумлақайлар мажлиси”ни ўтказдилар, кейин бундай йиғинлар Ўрта Осиѐнинг бошқа жойларида ҳам ўтказилди. Исломнинг “Комм унизм балан оғалашуви” 20йилларнинг охирида тугади. Ислом динини ашаддий ва изчил йўқотиш, мусулмон руҳонийлари ва зиѐлиларини жисмонан ўлдириш ҳатто миллий комунистларни ҳам “Партияга олдаб кириб олганлар” ҳамда “мусулмон руҳонийлари билан ошкора тил бириктирганлар” сифатида қатағон қилиш бошланди. Шундан бошлаб “Мусулмон халқлари” ибораларининг ўзини тилга олиш хам жиноят бўлиб қолди. Сталин бундай қирғинларни изчил ва доимий амалга оширди. Хўш, Сталин уюштирган қирғин ва очликдан қача мусулмон ҳалок бўлди? Аниқ жавобни фақат КПСС Марказий қўмитаси ва КГБ билади. Партия XII съезди қароридан олган 1923йил малумотлари бўйича ССРда ўш пайтда 30 милион мусулмон яшаган, 1959йилги рўйхотга олиш натижадларига кўра Сталин зўравонлиги даврида мусулмон аҳолисининг сони 24 милионга тушиб қолди. 26 Яна шу нарсага этибор беришимиз керакки, мусулмонлар кўп болали эдилар. Нега кўпаймасдан камайдилар? Шунингдек “Ўзбекистон адабиѐти ва саъати” газетасида қайд этилишича, 1929-1939йилларда фақат биринчи Туркистон 23 Авторхонов Абдурахмон. “Кремл салтанати” // рус тилидан таржима ва сўзбоши. Қ Бахрвники – Т. Чўлпон 24 й. 43-бет 25 Авторхонов Абдурахмон. “Кремл салтанати” // рус тилидан таржима ва сўзбоши. Қ Бахрвники – Т. Чўлпон 1993й. 44-бет 26 Авторхонов Абдурахмон. “Кремл салтанати” // рус тилидан таржима ва сўзбоши. 1993й. 46 Қ Бахрвники – Т. Чўлпон -бет 1 1 ҳудудининг ўзида 14000 масжид ва мадрасалар ѐптирилиб юборилган ѐки буздирилган. Шайхлар, имомлар ва бошқа дин арбоблари шу мадраса, масжиддаги энг оддий ишчисидан тортиб юқори малакали шайхларгача барчасини қатағон қилинган. 27 Демак, шўро ҳукумати диндорларга нисбатан ҳар томонлама тақиб ва таъзиқни кучайтирди, уларни сайлов ҳуқуқларидан маҳрум этди. Масалан, - “1926йил ѐзида ўтказилган шўро сайловларида 27.453 киши, 1926-27йиллар қишидаги сайловга эса, 33204 киши сайлаш ҳуқуқидан маҳрум этилди. Уларнинг кўпчилиги диндорларнинг вакиллари эди”. 28 1929йили 18-мартда Фарғона вилоятининг Шохимардон қишлоғида ўлдирилган Хамза Хакимзода Ниѐзий иши шўроларнинг ислом дини ва руҳоний уламоларга қарши оммавий қаътий ҳаракат учун бир бахона бўлганди. 124-сонли Хамза Хакимзода Ниѐзий иши бўйича бир йўла 56 киши устидан ҳукум чиқарилди ва улар диндорларнинг вакиллари эдилар. Махбусларга Ўзбекистон ССР жиноят кодекснинг 64- моддаси бўйича жазо белгиланди ва улар қатағон қилинди. 29 Мана шу машъум воқеадан сўнг шўро ҳукумати ислом дини ва уламоларга қарши оммавий кураш ва қатағонликка ўтган эди. Демак, шўро ҳукумати ва компартия ислом динини ўзининг асосий рақиби деб билди ва унга қарши муттасил ва шафқатсиз кураш олиб борди. Бу курашни шўролар ўз ҳаѐтининг сўнги йилларига қадар олиб борди, десак бўлади. 27 “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси, 1993йил 4-июн. 28 Жўраев Н, Каримов Ш, “ўзбекистон тарихи” 2-китоб, “Шар қ ” – Т. 2011й. 29 Жўраев Н, Каримов Ш, “ўзбекистон тарихи” 2-китоб, “Шар қ ” – Т. 2011й. 418-бет. 12 Қ Бахрвники – Т. Чўлпон -бет 2 3 3. Атеистик қарашларнинг жамиятда кучайтирилиши. Маданий сохаларни мафкурамизга солиш дин масалаларини ҳам четда қолдирмади. Максизмга асосланган совет мафкуралари исломнинг юксак илмий-маданий қимматини инкор этиш учун унга нисбатан “Сотциалистик турмуш тарзига мос келмайдиган” эски, қулоқ, реакцион қарашлар деган устқурмани танлаб олдилар. Бу устқурмаси Ўрта Осиѐ тарихи билан шуғулланган машҳур шарқшунос олим В.В.Бартолднинг исломни жаҳон тарихини бир кўриниши бўлган мусулмон маданияти сифатида таърифи эътиборга олинмади. Ўша пайтларда илғор руҳонийларнинг берган маслахатлари, уларнинг тинчлик-тотувлик билан таълим ислохотларини амалга ошириш тўғрисидаги таклифлари рад этилди. Чунки расмий ҳукумат улардан хавфсираб, бу янги шароитга мослашиб олиш учун уринаѐтган руҳонийларнинг айѐр сиѐсатидир, деб бахолади. 30 Партия ва давлат арбоблири орасида ислом динининг Ўрта Ўсиѐдаги махаллий миллатларниннг мустамлакачилик зулмига ва руслаштиришга қарши рахнамоси деган фикр мавжуд эди. 35 Шунинг учун ҳам динга ва руҳонийларга қарши 1930йилларда очиқдан очиқ “совуқ уриш” эълон қилинди. Бунинг учун махсус “Курашчан ҳудосизлар” ташкилоти тузилиб, унинг бўлимлари барча корхона ва муассасаларда ташкил этилди. “Курашчан худосизлар” иттифоқи умумий шубхаланиш вазиятини кучайтиришда катта ролъ ўйнади. Унинг фаолиятида ѐш қизларни турмушга бериш, қалин олиш, айѐлларни хўрлаш, холларига қаршилик кўрсатиш каби ишларда ижобий натижаларга эришган бўлсада, бироқ руҳонийлар ва динга эътиқод қилувчиларга нисбатан шавқатсиз кураш олиб боришда салбий роль ўйнади. Бу ташкилот берган маълумотлар асосида республика ҳукумати томонидан 1931йилнинг ўзида Фарғона, Бекобод ва Тошкентга бир қатор черковлар, масжидлар ва диний мактаблар ѐпиб қўйилди. 31 Тошкентнинг Октябрь тумани ахолиси комсомол клубларига айлантирилган масжидларни халққа қайтаришни талаб қилиб чиқди. Лекин 30 Икромов А. Одуховенстве и школе // Избранние труди в 3-х томах. –Т. 1972г. Т.1с.280-297б. 35 Хансуваров И. Мусдуховенство // “Комунистическая мисль” Кн.5 -Т. 1927. С.60-102. 31 Макаров К. Отчетний доклад о деятелъности республиканской организации “Курашчан худосизлар” за 1930-31гг. –Т. 1931. С.14. 2 4 бу чиқишлар тузумга қарши уюштирилган тарғибот деб бахоланди. “Курашчан худосизлар” иттифоқи хисоботига кўра 1931йилда беш йиллик режа бажарилган бўлиб, унинг сафига Ўзбекистонда 90000 киши аъзо бўлган, улардан 60000 нафари ѐшлар эди. 32 Лекин шунга қарамасдан ўзбекистон халқлари диний этиқодидан, диний қадрятларидан мутлақо воз кесмади. Большевикларнинг динга қарши зоравонлик ва таъқиблари остида бўлсада, бу эътиқодни имкон даражасида сақлаб қолишга ҳаракат қилди. Бироқ болшевистик сиѐсий доиралар ўзгача динни, ўзгача эътиқодни халқ онгига сингдиришга ҳаракат қилди. Бу дин – партиянинг дини, яъни Марксизм ғояси эди. Бу ғояни оммалаштириш учун барча имкониятлар, воситалар ишга солинди. Жамиятда асосий мафкура сифатида Марксизмнинг киритилиши натижасида бошқа дунѐ қарашлар батамом инкор этилди. Марксизм ғоясини қабул қилмаган ҳар бир киши у ким бўлишидан қатъий назар, “Халқ душмани” деб эълон қилинди. Ижтимоий ҳаѐтнинг Марксизм - Ленинизм мафкураси измига солиниши айниқса адабий жараѐнда яққол кўзга ташланади. 19251934йилларни ўз ичига олган дастлабки давр Марксча - Ленинга мафкура измидаги ѐзувчилар ташкилотини тузиш йўлидаги изланишлар билан ҳарактерли бўлди. Шу нуқтаи назардан қараганда, РКП(б)МҚнинг 1925йил 18-июндаги “Партиянинг адабиѐтдаги сиѐсати тўғрисида”ги қарори ўзбек адабиѐтининг кейинги тақдирида ҳал қилувчи ролъ ўйнайди. 33 Бундай ташкилий ишлар, жамиятдаги бундай сиѐсатлар орқали қандай бўлмасин мусулмон халқини этиқодидан вос кечтириб, динни йўқ қилиб, халқ онгига умуман бошқа ғояларни сиингдиришга ҳаракат қилинган. Ўзи умуман Соает ҳукуматининг даврини Яъни 20йилларни атеистик ҳаракатнинг кучайиши билан тарифланади. Бу атеистик руҳнинг жамиятда 32 Ўша жойда 19б. 33 Шамсиддинв Р. Каримов Ш. “ўзбекистон тарихидан материаллар”. 3-китоб “Андижон” 2004-й. 2 3 кучайишига кенг қулоч ѐйишига, Партия оргонлари айниқса ѐшлар орасида динга қарши кенг миқиѐсида ташвақот-тарғибот ишлари олиб борилгани сабаб бўлди десак ҳам адашмаймиз. Атеизмга доир махсус газета ва журналлар, хар –хил оммавий адабиѐтлар нашр қилинди, динга қарши мавзудаги турли хил спектакллар қўйилди. Юқорида такидланганидек, “Худосизлар уюшмаси” тузилди, унинг жойлардаги кўпдан –кўп ташкилотлари зор бериб атеистик иш олиб борди. 34 Б фуқороларнинг дин эркинлигига, ҳуқуқига қилинган ошкора тажовуз эди ва шу сабабдан руҳонийлар орасидагина эмас, халқ орасида ҳам норозиликлар туғдириб, одамларни эсанкиратиб қўйди. Мусулмон руҳонийларининг роли камситилиб, йўққа чиқариб қўйилди, бироқ махаллий халқни анъанавий турмушида ислом дини сақланиб қолди. Қолаверса, шу даврларда унверситетлар пештоқлариида “Дин – бу афюндир” деган жумлалар бор эди. Бу ѐшлар онгига, омма онгига сингдириш мақсадида ѐзилган эди. Бундай ҳлатлар кўплаб бўлганини кузатишимиз мумкин. Яна шуни ҳам такидлаш даркорки, “Сталиннинг 30йиллик жисмоний қатағони, дахшатли давлат атеизм машинасининг 60 йиллик руҳий зўравонлиги мусулмонларнинг ўз динидан, қайтара олмайди. Хатто 70 йиллик масжид, мадрасаларни бузиш, Қурон тиловат қилиб, номозда имомга ўтадиган мулларни ўлдиришдан кейин ҳам, совет маълумотларига қараганда, мусулмонларнинг 80 фоизини тақводорлигини тан олади. Қолган 20 фоизи эса Хрушчев айтгандай, ишҳонада – комунист, уйда эса ...художўйдир”. 35 Демак, шу даврларда ўзини худосиз хисоблайдиган одам ҳам ѐлғиз қолганда қалбини тавтиш қилаверади. Шу сабабли ҳам Туркистонлик шўро 34 Авторхонов Абдурахмон. “Кремл салтанати” // рус тилидан таржима ва сўзбоши. Қ Бахрвники – Т. Чўлпон 1993й 35 Авторхонов Абдурахмон. “Кремл салтанати” // рус тилидан таржима ва сўзбоши. Қ Бахрвники – Т. Чўлпон 1993й. 47-бет. 2 4 фаолларидан бири мен атеитман, аммо мусулмонман деган эди, бу билан у ўз миллати ва маданиятини назарда тутади. Шўро ҳукумати даврида, болалар боғчаларидан тортиб олий ўқув юртларига қадар босқичларда ѐшларни дахрийлик, атеизм руҳида тарбиялаш дастурлари, дарслик ва қўлланмалар ишлаб чиқилганди. Муқаддас Қурони Карим китобини ўқиш ман этилганди. Ислом таълимотига хурофот ва битиат сифатида қаралди. 36 Қурон китоби насронийлар учун рус тилига таржима қилинди, аммо ўзбек тилига –мусулмонлар учун таржима қилинмади. Демак, юқоридаги фикрлардан кўришимиз мумкинки, шўроларнинг душмани бўлган ислом динини йўқотиш, турли таъзийқлардан ташқари, турли ғоялардан ҳам бор кучи билан фойдаланишди. Ислом дини мусулион халқларига тўғри ва аниқ мавкурани, маънавиятни, ўзини англашни белгилаб берарди. Мусулмонларни дин иродали, мустахкам бир ғояга бирлаштиришга ѐрдам берганди. Ўзбекистон миллий мустақилликка эришгач, 1992йилда Қурон муқаддас китобимиз ўзбек тилига ўгирилди. 2001йили эса бу муқаддас китобни яънги таҳрирдаги таржимаси нашр этилди. Хулоса Курс ишининнг ҳулоса қисмида тадқиқотга эришилган асосий қисмида, мухим натижалар умумлаштирилиб, қуйдаги ҳулосага келинди. 36 Жўраев Н, Каримов Ш, “ўзбекистон тарихи” 2-китоб, “Шар қ ” – Т. 2011й. 416-бет. 2 3 Бринчидан, Шўро ҳукуматининг ислом динига муносабатининг мохиятини очиб бериш; шўро ҳукумати ва большевиклар томонидан динга нисбатан олиб борилган таъзийқ ва тақиблар натижасида динни чеклашга, ҳар бир мусулмонни иймонидан, этиқодидан вос кечтиришга уринишиди. Улар исломни, ислом урф-одатларини менсимаган холда эскилик сарқити сифатида қарашди ва шавқатсизларча муносабатда бўлишди. Иккинчидан, Совет ҳукумати томонидан диний маънавий қадрятларга нисбатан юритилган сиѐсати моҳиятини очиб бериш; Шўро ҳукумати шундай шавқатсиз сиѐсат юргиздики, натижада мусулмонлар мачитларга боришдан, номозлар ўқишдан, рўза тутишдан, ислом дини байрамларини нишонлашдан, ҳаж сафарига боришдан барча-барчасидан маҳрум бўлгандилар. Дин уламоларини эса, қуруқ туҳмат ва бўхтонлар орқали жисмонан йўқ қилишга қаттиқ уринишд. Улар томонидан олиб борилган шавқатсиз сиѐсат кўплаб мусулмонларнинг ѐстиғини қуритди. Учинчидан, Атеистик қарашларнингн жамиятда кучайтирилиши ва унинг оқибатларини кўрсатиб бериш; Шўро ҳукумати ва большевиклар томонидан турли хиль атеистик ташкилотлар ташкил топдики, уларнинг мақсади ѐшларни дахрийлик, атеизм руҳида тарбиялаш, ва умуман ўзга ғоя Марксизм ғояларини сингдириш эди. Ўлкада “Ҳудосизлар уюшмаси” тузилиб, зўр бериб кўплаб атеистик иш олиб борган бўлсада, мусулмон халқининг ўз этиқодидан вос кечтириолмади, иродасини бука 2 4 олдмади, улар ўз урф-одатлари ва миллийликка содиқ қолишди дея оламиз. Тўртинчидан, Совет ҳукумати томонидан динга нисбатан олиб борилган сиѐсат оқибатларини кўрсатиб бериш; Большевикларнинг мусулмон сиѐсат тузумининг барча босқичларида ўзаро боғлиқ лик ва исчиллик кўриниб турсада, улар ҳукумронлик йилларида турли ҳил қирралари ва йўналишларидан фойдаланишганди. Жумладан, шу даврда ҳукумат ғазнаси бўшаб қолганди, шу сабабдан ҳам улар масжид ва мадрасаларга тегишли бўлган тарихий асори антиқалар ва вақф ерларини тортиб олишганини кўришимиз мумкин. Бундан кўзланган мақсад эса, ғазнани тўлдириш ва ўз навбатида тортиб олинган вақф ерларини ҳам пахта майдонларига айлантириш эди. Ха, шўро ҳукумати қанча кўп, қандай йўллар билан ўлкамизда ислом динини йўқ қилишга урунмасин буни уддалай олмади. Ўзбекистон мусулмон халқларини бу дин қон-қонига сингиб кетган экан, ислом дининг йўли тўғри эканини кўришимиз мумкин. Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати 2 3 Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати 1. Жўраев Н, Каримов Ш. “Ўзбекистон тарихи” Т-“Шарқ” 2011йил. 2. “Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида”, “Ўзбекистоннинг янги тарихи” Т- “Шарқ” 2000йил. 3. “Ўзбекистон тарихи” Қ. Усмонов, М.Содиқов Т-2011йил. 4. Мухаммаджонов Ахад ва Неъматов Талъат “Бухоро ва Хиванинг Россия билан муносабатлари тарихига оид баъзи манбалар 5. Аъзамходжаев С. “Туркистон мухторияти” Т-“Ўзбекистон” 1996йил. 6. Алимова Д, Голованов А, “Ўзбекистон совет мустабит тузуми даврида сиѐсат ва мафкуравий таъзийиқ” 7. Шамсиддинов Р. ва бошқалар “Ўзбекистон тарихидан материаллар” (3- китоб) “Андижон” 2004йил. 8. Эшонов О. “Бухоро халқ совет республикасининг ташкил топиши” (1920- 1924йил) 9. Ражабов Г. Хайдаров Н. “Туркистон тарихи” (1917-1924йил) 10. Абдурахимова Н А, Эргашов Ф Р, “Туркистонда Чор мустамлака тизими” Т- Академия 2002йил. 11. Зиѐева Д. “Туркистонда миллий озодлик ҳаракати” Мустабит тузумга қарши: 1916йил ва 1918-1924йилги халқ курашлари тарихшунослиги. 12. Алимова Д.А., Каримов Р.Х. “Ўзбекистон тарихи” Т- 2004йил. 13. Ражабова Р.Э. “Ўзбекистон тарихи” Т- “Ўқитувчи” 1994йил. 14. Қахрамон Ражабов “Бухорога Қизил армия босқини ва унга қарши кураш” Т- манавият 2002йил.