logo

Магистраль қон – томирлар ва нерв поялари топографик анатомияси ва уларда бажариладиган операциялар. Томир ва нерв чоклари

Загружено в:

09.09.2024

Скачано:

0

Размер:

31816.541992188 KB
Магистраль қон – томирлар ва нерв поялари топографик анатомияси ва уларда бажариладиган операциялар. Томир ва нерв чоклари Статистика  Қўл-оёқдаги қон томирлар кўп (96,8%) шикастланади  Сабаблари:  қон томирнинг узунлиги  суяк билан ҳимояланмаганлиги  юзароқда жойлашганлиги Томирларда бажариладиган операциялар хозирги замон хирургиясининг энг мухим муаммоларидан бири бўлиб, асосан органни сақлаб қолишга қаратилган. Бугунги кунда диаметри 0,5 мм.га тенг бўлган томирни микрохирургик йўл билан тиклаш мумкин . Томир хирургиясининг тарихи  Антилус ва Филагриус томонидан томир аневризмалари оператив йўл билан олиб ташланган (III-IVасрлар)  Амбруаз Паре томонидан артерияни бўйламасига тикиш амалга оширилган(XVIаср)  Л.Гейстер артерия ва венани алоҳида алоҳида боғлашни таклиф этди(1719 йил)  Дешан томир остидан ипни ўтказиш учун махсус игна(Дешан игнаси) ихтиро қилди(1793йил).  Биринчи маротаба Хелоуэл томонидан томирни тикиш амалга оширилди (1759йил).  Француз хирурги А.Каррел томонидан замонавий томир чоклари ишлаб чиқилди(1902 йилда). Томир шикастланишлари:  Ёпиқ:  Контузия (фақат интима қавати)  Томир ёрилиши (барча қаватлари)  Очиқ  (тери ва қопламлар ҳам шикастланган) Қоннинг мустақил тўхтаб қолиши  Мускул типидаги (ўрта калибрдаги) артериялар (елка, билак, тақим артериялар) – тез спазмга учрайди  Эластик типдаги (йирик калибрли) артериялар (аорта, уйқу, сон, ёнбош) – спазм кам ҚОН КЕТИШИ Эрта (3-7 сут) Кеч 7 кундан кейин  Аррозион Бирламчи  Иккиламчи : Қон кетишини тўхтатиш  Вақтинчалик  Бутунлай Вақтинчалик қон тўхтатиш  Жгут қўйиш  Сиқувчи боғлов  Томирни бир нуқтада босиш  Жароҳатга бармоқ киритиб томирни босиш  Томирга қисқич қўйиш  Жароҳатни тампонлаш Жгут қўйиш  2 соатгача  Фақат қўл-оёққа  Бир суякли сегментларга  Асоратлари:  Фалаж, шоллик  Гангрена Елка суяги атрофидаги қон томирлар Билакдаги суяклараро артерия Уйқу артериясини tuberculum caroticum-га босиб, қон тўхтатиш мумкин Қон кетишини бутунлай тўхтатиш 1. Томирни боғлаб қўйиш 2. Томир чоки 3. Томирни протезлаш Томирни боғлаб қўйиш (умумий жарроҳлик бўлимида)  Жароҳатда боғлаш- Хозирги замон хирургиясида катта магистраль қон-томирни боғлаш ноилож қолган тақдирда амалга оширилади ва бу хирургнинг заифлигидан дарак беради. Магистраль артерияни боғлаш кўпчилик ҳолда некрозга ёки оғир ишемик синдромга олиб келадики, бунга «Боғланган томир касаллиги»деб ном берилган.  Масофада боғлаш (Гунтер усули) – инфекцияли жароҳатларда (иккиламчи қон кетишида), юқори сатҳда ампутация ва экзартикуляцияларда, облитерацияловчи эндартериитли беморларни ампутация қилишда  Асорати: ГАНГРЕНА ! (1/16 ярадорларда) Томирларни жароҳатда боғлаш  Экстремаль ҳолатларда, ўқотар қуроллардан жароҳатланганда қўлланилиб, операциянинг мақсади- жароҳатланган соҳадаги томирни ёпиш ҳисобланади. (қон оқишини тўхтатиш) Томирларни жарохатдан ташқарида, томир йўналиши бўйлаб боғлаш. Орган ёки тананинг қайсидир қисмини олиб ташлашда операциядан олдин амалга оширилади. Бунда жарохат соҳасига қон келишини камайтириш учун жароҳатдан проксимал соҳада боғланади. Кўрсатмалар: 1. Томирни жароҳатда боғлашнинг иложи бўлмаганда (эзилган жарохатлар). 2. Жарохатда юқумли жараён тарқалиш хавфи бўлганда. 3. Томирда травматик аневризма пайдо бўлганда. 4. Жарохатда анаэроб инфекция тарқалганда (жгут қўйиш мумкин эмас). 5. Эррозив қон кетиш хавфи бўлганда. Томирни боғлаш В.А. Оппелнинг “Редукцияланган қон айланиши” назарияси (1906 йил): Артерия билан бирга венани боғлаб қўйиш Артерияга оператив очиб кириш ► Артериянинг акс-тасвир чизиғини аниқлаш (ўтказиш) ► Н.И.Пироговнинг фасциал ғилофлар ҳақидаги қонуниятларига амал қилган ҳолда қон томирни топиш Қўл ва оёқдаги артерияларнинг акс- тасвирлари. Н.И. Пироговнинг «Артериал поялар ва фасцияларнинг жарроҳлик анатомияси» асаридан (1837) цитата : «жарроҳга томирлар фиброз ғилофларининг жойлашуви аниқ маълум бўлгандагина артерияларни излаб топиш аниқлик билан бажарилиши мумкин". Пирогов қонунлари ► Биринчидан , барча томир ғилофлари шу томирларнинг теварагидаги мускул фасциялари ҳисобига ҳосил бўлади. Яъни, мускул ғилофининг орқа девори шу мускул ёнидан ўтувчи томир-нерв тутами ғилофининг олдинги деворини ташкил этади ► Иккинчидан , агар мускул ғилофининг томир ғилофига алоқадор бўлган қисми тортилса, у ҳолда томирнинг ғилофи уч қиррали призма (кўндаланг кесимда – учбурчак) шаклини олади. Бунда призма қиррасидан бири олдинда, қолган иккитаси эса томирлардан ичкарида ва ташқарида жойлашади. ► Учинчидан , призма ғилофининг чўққиси, одатда, тўғридан-тўғри ёки билвосита, яқиндаги суякка ёки бўғим қопчасига бириккан бўлади. Елкадаги мускул-фасция ва томир- нерв тутами ғилофлари Коллатерал қон айланиши. ► Сон ёки елка артерияларини боғлаб қўйиш мураккаб эмас, аммо ёш шифокорнинг амалиётида асосий қон ўзани бўйлаб қон оқими тўхтаганда қон айланишининг тикланиш имкониятларини баҳолаш ва мазкур операциянинг оқибатини кўра билиш мураккаброқ масала ҳисобланади. Коллатерал қон айланиши. Коллатераллар турлари: 1. Томир атрофидаги (паравазал) 2. Артерио-веноз 3. Артерияларнинг шохлари орасидаги: ► Система ичи ► Системалараро Қон томирлар тармоқланиши ► Магистрал ► Ёйиқ Мускуллардаги томирлараро анастомозлар. a. axillaris-ни боғлаб қўйиш. Томир чоки (ихтисослаштирилган томир жарроҳлиги бўлимида) 1. Ёнлама:  Томирни кўндалангига тикиш (диаметри 2\3 дан кам шикастланганда)  Ямоқ солиш (диаметри 2\3 дан кўп шикастланганда) 2. Циркуляр (Каррель-Морозов чоклари):  Қўлда чок қўйиш  Механик чок Томирга ямоқ солиш Томир чокини қўйишнинг этаплари:  Томир мобилизацияси.  Юмшоқ тўқималар, томирлар,нервлар, суяклар ревизияси ва бирламчи хирургик ишлов бериш.  Томир охирларини чок куйишга тайёрлаш (томир охирларига резина турникетлар, томир клеммаси ёки қисқичлар қўйиш).  Томир чокини қўйиш.  Чокларнинг герметиклигини ва ўтказувчанлигини текшириб кўриш . Томир чокларига қўйиладиган талаблар: 1. Томир охирлари чок чизиғи бўйича ўзининг силлиқ ички юзаси билан тегиб туриши керак (интима-интимага). 2. Қўйилаётган чок томир эндотелийсини жароҳатламаслиги керак. 3. Томир бўшлиғи тораймаслиги керак (томир стенози). 4. Абсальют герметикликни таъминлаши керак 5. Тикув материали томир ичига бўртиб чиқмаслиги ва қонга тегмаслиги керак (тромб ҳосил бўлишини олдини олиш учун). Томир чокини қўйишда энг муҳим омил бўлиб ҳисобланади: • Томирларни кераклича мобилизацияси • Операция майдончасига қон келишини вақтинчалик тўхтатиш (томирни проксимал ва дистал соҳаларига қисқич қўйиш билан амалга оширилади). • Чокларни қўйишда атравматик игна ва махсус инструментлардан фойдаланиш. • Чок қўйиладиган томир охирлари гепарин эритмасига ботириб олиниши ва вақт-вақти билан ҳўллаб турилиши зарур. • Игна томир охиридан 1 мм. масофада, чоклар ўртасидаги масофа эса томир диаметрига караб 1-2 мм. дан ошмаслиги зарур. • Тромб ҳосил бўлишини олдини олиш мақсадида олиб келувчи ва олиб кетувчи томир пояларига қисқичлар қўйилишидан олдин гепарин эритмаси юборилиши шарт. Томир чоклари классификацияси • Қўлда тикиш: 1. Узлуксиз чоклар ёрдамида томирлар охирини бирлаштириш (Каррел, Марозова ва бошқа чоклар). 2. Томир охирини шимариш орқали узлуксиз матрац чоклари билан тикиш (интима-интимага жуда яхши тегиб туради). 3. Инвагинацион чоклар (Мерфи чоки, 1897й). 4. Сурилиб кетадиган турли хил протезлар ёрдамида томирларни бирлаштириш. Каррел томир чоки Карре ль чоки.  Марозов томир чоки Хенкиннинг томир чоки • Худди Каррел усулида томир охирларини бирлаштириб, ушлаб турувчи 3 та чок қўйи лади. Улар оралиқларидаги томир чокларининг сони камайтирилади. Чоклар ўртасидаги масофа катталашади. Томир чоки чизиғи устидан аутовенадан олинган муфта ўралиб, анастомоз соҳасидан юқорида ва пастда 3 тадан чоклар билан бирлаштирилади.Чок соҳасида томирнинг герметиклиги мустаҳкам бўлиб, тикув материали томир ичига кўп чиқиб турмайди. Хенкиннинг томир чоки Полянцев томир чоки Инвагинация усули  Донецкий ҳалқалари ёрдамида томирларни бирлаштириш (1957й)    Томирларга механик усулда айланма чок қўйиш (В.Ф.Гудов томир тикувчи аппарати ёрдамида) Томирларни турли елимлар ёрдамида бирлаштириш • Қулайлиги – усул жуда оддий ва махсус инструментлар талаб қилмайди. • Камчилиги – тўқималарда биологик бўлмаган барьерларнинг ҳосил бўлиши, томир деворида турли яллиғланиш ва некрозларни келтириб чиқариши. Томир трансплантатлари  Аутовена  Гомопластика  Аллопластика (дакрон ёки тефлондан тайёрланган синтетик трубкалар) Вена томирлари варикоз кенгайишларида бажариладиган операциялар.  Склеротерапия  Маделунг операцияси  Нарат операцияси  Троянов- Тренделенбург операцияси  Бебкокк операцияси Томирларни протезлаш.  Облитерацияловчи касалликларда (эндартериит, Рейно касаллиги)  Атеросклерозда (атероматоз пиликчалар)  Туғма торайишларда (м-н, аорта коарктацияси)  Артериитларда (Такаясу, Лериш синдромлари, СХАИ) Такаяси ва Лериш синдромлари Дакрон, лавсан, тефлон – синтетик матодан протезлар. Аутопластика – вена (резистентлик, ёпилиб қолиши, тромб ҳосил бўлиши). V. safena magna протез учун асосий материал. Гомопластика. Қон томирларида бажариладиган операциялар 1. Эмболэктомия (тромбэмболэктомия): • тўғри (бевосита) • нотўғри (билвосита) 2. Томир резекцияси: • охирини-охирига анастомоз қўйиш билан • трансплантат билан алмаштириш орқали 3. Ямоқ солиш 4. Шунтлаш: • Ташқи • Ички 5. Эндартерэктомия (интимтромбэктомия): • Механик: - Очиқ - Ярим ёпиқ • Газли 6. Аневризмаларда операциялар Аневризмалар: • а) турлари: чин ва ёлғон; • б) локализацияси бўйича: артериал, веноз ва артериовеноз. • Веноз қон оқимининг (айниқса кавак веналарда) бузилиши қон айланиш тизимидаги хавфли бузилишларга, буйраклар, МНТ, юрак фаолиятининг ҳаётга зид бўлган бузилишларга олиб келади. • Нафақат қон айланишининг бузилиши, балки ўпка артерия ўзанида тромбоэмболия бўлиши катта хавф туғдиради. Аневризмаларни даволаш • – 4 гуруҳ: а) лигатурали – Антилиус и Филагриус. б) қопчанинг ичидан тикиш (Коротков, Матас). в) артерио-веноз аневризмаларда операция. г) аневризмани кесиб олиб нуқсон деворини синтетик протез билан ёпиш. • Томирлар жарроҳлиги аъзолар ишемияси туфайли юз берувчи асоратлардан бемор ҳаётини сақлаб қолиш йўлида қон томирларни реконструкция қилишнинг талай имкониятларига эга. Нерв стволларининг чегараланган жароҳатланишлари кам учрайди. Кўпинча улар юмшоқ тўқималар, томирлар жарохатланиши ва суяклар шикастланиши билан бирга кечади. Баъзи вақтда бир неча нерв стволлари бирга жарохатланади. • Нерв толалари деб глиал парда билан ўралган нерв хужайраларининг ўсимталарига (аксон ва дендритларга) айтилади. Тери нервларидан ташқари барча нерв стволлари аралаш бўлиб, таркибида қуйидагиларни сақлайди: 1. Орқа мия олдинги шохларида жойлашган харакатлантирувчи нерв ўсимталарини 2. Умуртқалараро тугунда жойлашган сезув-чи нерв ўсимталарини 3. Вегетатив нерв толаларини Нейронлар турлари 1. Сезувчи (афферент) 2. Ҳаракатлан- тирувчи (эфферент) 3. Вегетатив (симпатик) Сегмент 2 та орқа илдиз 2 та олд илдиз Орқа мия нерви (тизимча) funiculus 4 та нерв (шох): • Орқа • Олдинги (узун) • Оқ боғловчи (com. albi) • Мия пардасига Умуртқа каналининг пастки қисми (люмбал пункцияни асослаш) Нерв толалари липид ва оқсиллардан иборат миелин парда билан қопланган. Миелин изолятор вазифасини, ҳамда нерв толасини ҳимоя қилиш вазифасини бажаради.  Ҳар бир нерв стволи атрофида бирикти- рувчи тўқимали парда – периневрий билан ўралган. Йирик нерв стволлари ташқи томондан бириктирувчи тўқимали капсула – эпи- неврий билан қопланган. Эпиневрий тагида нерв толасини таъминловчи қон томирлар ўтади. Бу қон томирлар кўплаб чигаллар ҳосил қилади. Нерв пояси тузилиши 1 – эпиневрий; 2 – периневрий; 3 - эндоневрий Нерв пояси тузилиши Нерв поясида мавжуд:  50-60 тутам  Ҳар бир тутамда 500-600 аксон (миелинли нерв толаси) Ҳаммаси бўлиб ўртача 40000 аксон (нервнинг 1\3 қисми шикастланганда ҳам компенсация имконияти) Эпиневрий бутунлигинининг бузилишига қараб нерв толаларининг жароҳатланиши 2 хил бўлади. • Очиқ (эпиневрий бутунлиги бузилган) • Ёпиқ (эпиневрий жароҳатланмаган) Нервнинг ёпиқ жарохатланишларига қўйидагилар киради: • Нервнинг чайқалиши • Нервнинг босилиши • Нервнинг эзилиши • Нервнинг чўзилиши Очиқ жарохатларда нафақат эпиневрийнинг бутунлиги бузилади, балки нерв толалари хам жарохатланади . Очиқ жарохат 2 хил бўлади: • Қисман • Тўлиқ Елка чигали(қўлга) • Калта шохлари: • Узун шохлари (6 та): Елка соҳаси нерв стволлари билак, тирсак соҳаси нерв поялари Бел чигали (оёққа) Думғаза чигали (оёққа) Сон соҳалари нерв поялари Нерв поясининг зарарланиши Нерв поялари тузилишидаги фарқлар : - магистрал; - ёйиқ Нерв комплекси : тери ости ва ёпқич нервлари орасида боғланишлар Нерв пояси зарарланиш симптомлари N. medianus – “маймун панжаси” Нерв пояси зарарланиш симптомлари N. ulnaris – “қуш чангали” Нерв пояси зарарланиш симптомлари N. radialis – “осилиб қолган панжа” Нерв пояси зарарланиш симптомлари • Катта болдир нерви зарарланганда Нерв пояси зарарланиш симптомлари Юз нерви фалажида юз қиёфасининг асимметрияси Нерв тўқимаси жарохатлангач дарҳол шу жойда дегенератив ва регенератив жараён бошланади. Бу икки жараён бир вақтда юзага чиқиб бир – бирига узвий боғлиқдир. Дегенератив жараён босқичлари . • Жарохат соҳасида ёки бир оз масофа узоқликда аксон ва унинг пардасининг бузилиши келиб чиқади- бу травматик ёки бирламчи дегенерация дейилади. • Нерв стволининг бутун переферик қисми бўйлаб аксон дегенерацияси келиб чиқади-бу иккиламчи ёки валлер бу-зилиши дейилади. • Нерв толасининг марказий қисмида бир оз масофада дегератив жараён юзага чиқади-бу нерв толасининг ретроград ўзгариши дейилади. Бу жараёнлар жарохатнинг характерига боғлиқ. • Ўқ отар қуроллардан жароҳатлан-ганда нерв толалари ва пардаси парчаланиб,некрозга учрайди. • Кесилган жароҳатларда нерв ствол-ларида травматик дегенерация кам ифодаланади. Регенератив жараён босқичлари: • Жарохатдан кейин бир неча сутка ўтгач нерв толасининг марказий учида тўғнағичсимон қалинлашиш пайдо бўлади. • Нерв аксонлари суткасига 1 мм. ўсиб переферик охиригача боради. Нерв стволларига очиб кириш қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: • Жароҳатланган нервни юқори ва пастдан соғлом тўқима чегарасигача очишда етарли узунликда кесма ўтказилиши керак. • Нерв проекцион чизиғидан ташқарироқда кесма ўтказиш лозим. • Бўғим сохасида нервга очиб киришда учбурчак шаклида кесма ўтказилиши керак.Кесма бурмалар сохасидан ўтмаслиги лозим. • Нерв соҳасида катта чандиқлар бўлганда соғлом тўқима орқали очиб кириш лозим. Нерв стволида операция қилиш босқичлари: • Нервни ажратиш • Нервни мобилизация қилиш • Нервнинг жарохатланган қисмини кесиш. • Эпиневрал чоклар қўйиш. Нерв стволида бажариладиган операциялар. • Невролиз • Нейрорафия • Невромани кесиш • Нерв стволларининг йирик дефект-ларида операция қилиш • Нейротомия Невролиз-нерв стволини атроф чандиқлардан ажратишдир. Нейрорафия-нервга чок қўйиш • Нерв чокини Нелатон 1863 йилда бажарган. • Лангер 1864 йилда клиникада қўллади. Нервга чок қўйиш босқичлари. • Нервни топиш • Невролиз • Нервни кўздан кечириш ва резекция чегарасини аниқлаш • Нерв охирларини мобилизация қилиш. • Жароҳатланган нерв соҳасини кесиш • Эпиневрал чоклар қўйиш • Жароҳатни тикиш ва иммобилизация қилиш. Нерв чоклари қўйилиш усулларига кўра бўлинади: • Эпиневрал чок • Периневрал чок. Нервни чандиқлардан ажратиш- невролиз Нерв чандигини кесиш – невротомия Нейротомия схемаси Нервга чок қўйиш – нейрорафия Эпиневрал қаватдан лигатура ўтказиш Эпиневрал чокларга талаблар: • Эпиневрал чок нозик игна билан қўйилади; • Эпиневрий нерв айланаси бўйлаб мобилизация қилинади; • Нерв охирлари яқинлаштирилади.Нерв охирларидан 1 мм. узоқликда эпиневрийга 2та ушлагич чок қўйилади; • Ушлагич чоклар оралиғига 2-3 тадан чок қўйилади. • Тикилган нерв соғлом тўқимадан иборат янги ўриндиққа жойлаштирилади. Жароҳатланган нерв стволларини иммобилизация қилиш: • Нервнинг 1,0 см. гача нуқсонларида нервни тортмасдан чок қўйиш керак; • Нервнинг 4,0 см.гача бўлган нуқсонларида нерв охирларини мобилизация қилиш учун асосий стволдан чиқувчи 1-2та нерв толаларини кесиш керак. • Агар нерв нуқсони 6-8 см бўлса бўғимларни буккан холатда нервни тикиш лозим.Бунда 3-4 хафтагача гипс қўйилади. • 8-10 см. ли нерв нуқсонларида нерв толаларида турли хил пластик операциялар бажарилади. Эпиневрал чок қўйиш этаплари Ушлагич чоклар қўйиш Нерв охирларини яқинлаштириш Оралиқ чокларни қўйиш Эпиневрал чокларини боғлаш Периневрал чок қўйиш • Периневрал чок бу-жарохатланган нервнинг периневрийсини тикиш орқали қайта тиклашдир • Периневрал чоклар эпиневрал чокларга нисбатан нерв толалари- нинг регенерациясини тезлаштира-ди. Периневрал чок қўйиш босқичлари: • Нерв стволларидан эпиневрий 5-8 мм. масофада ажратилади: Алохида нерв толалари нозик игна билан периневрий қаватига чок қўйилади Периневрал қаватларни тикиш дастлаб чуқур нерв толаларидан бошланади Трансэпиневрал чок (Рихтер) Муддатига қараб нерв чоклари бўлинади: • Бирламчи нерв чоки -бирламчи жаррохлик ишлови бериш билан бир вақтда амалга оширилади; • Бирламчи кечиктирилган нерв чоки- жарохат тўлиқ битгач 1-2 ойдан кейин бажарилади; • Иккиламчи нерв чоки- жарохат йи-ринглаган бўлса 5-6 ойдан кейин бажарилади. Бирламчи нерв чоки қўйишга қўйидаги шароитларни эътиборга олиш керак : • Жароҳат олгач ўз вақтида неврологик бузилишларни диагностика қилиш; • Катта масофада эпиневрийнинг йиртилиши ва субэпиневрийга қон қуюлишнинг йўқлиги; • Харакатнинг қайта тикланишини доимий назорат қилиб бориш. Бирламчи нерв чокига қўйиладиган талаблар: • Нерв охирларини аниқ учма-уч мослаштириш; • Чокларни нисбатан кам қўйиш; • Чоклар оралиғига тўқималарнинг кириб қолишидан эхтиёт бўлиш. Иккиламчи нерв чокига кўрсатмалар: • Жарохат олгач 3 хафта ва ундан ортиқ вақтда нерв ўтказувчанлигининг қайта тикланмаганлиги; • Консерватив даволашга ёрдам бер-майдиган кучли оғриқ синдромларининг борлиги. Нейротомия – нервни кесиб қўйишдир. • Биринчи марта Россияда И.В.Буялский 1835 йилда нейротомия операциясини бажарган. Нейротомияга кўрсатмалар: • Фантом оғриқлар (каузалгия); • Контрактуралар; • Спастик параличларда (мушаклар тонусини пасайтириш максадада контрактураларнинг олдини олиш мақсадида); • Трофик ўзгаришларда; • Нервнинг секретор функцияси ошиб кетганда.(Ваготомия) Ваготомия турлари: • Ствол; • Селектив; • Селектив проксимал; Ствол ваготомия Нерв стволлари пластикаси • 1916 йилда Нажотт янги ўлган одам мурдасидан нерв стволини ажратиб олиб беморда қўллади. Нерв пластикасига талаблар: • Нерв стволларининг минимал нуқсонлари-да (2-3 см) нерв стволларини мобилизация қилиш яхши натижа бермайди; • Нерв нуқсони 5 см. бўлганда нерв пласти-каси яхши натижа беради; • нерв стволини тўлиқ пластика қилиш қон етишмаслиги натижасида нерв стволининг некрозига олиб келади; • Алло ва гетеротрансплантатлардан фойда-ланиш яхши натижа бермайди Нерв пластикаси турлари: • Нерв стволини бутунлай эркин кўчириб ўтказиш; • нерв толаларининг айримларини кўчириб ўтказиш; • Қон томир оёқчали нерв толасини эркин кўчириб ўтказиш; • Странг бўйича нерв толасини қон томир билан нотўлиқ кўчириб ўтказиш; • Нерв тубулизацияси; • Лахтакли пластика. Нерв пояларида операциялар НЕРВ ПЛАСТИКАСИ • Аутопластика: - n.cutaneus antebrachii medialis - r. superficialis n. radialis - n. peroneus superficialis - n. saphenus • Аллопластика (Нажот, 1916) Нерв пояларида операциялар ИМПЛАНТАЦИЯ 1. Сезувчини – ҳаракатчига 2. Ҳаракатчини – ҳаракатчига n. axillaris n.radialis- га n.gluteus superior n.ischiadicus- га n.accessorius n.facialis- га Катта болдир нерви шохларини кичик болдир нервига Нерв стволини бутунлай эркин кўчириб ўтказиш; Нерв толаларининг айримларини кўчириб ўтказиш Қон томир оёқчали нерв толасини эркин кўчириб ўтказиш; Странг бўйича нерв толасини қон томир билан нотўлиқ кўчириб ўтказиш; Нерв тубулизацияси Лахтакли пластика . • Эътиборингиз учун рахмат