logo

Эндокрин тизими касалликларида ҳамширалар томонидан олиб бориладиган текширувлар ва муолажалар, ҳамширалик парвариши

Загружено в:

07.09.2024

Скачано:

0

Размер:

1313.435546875 KB
Эндокрин тизими касалликларида ҳамширалар томонидан олиб бориладиган текширувлар ва муолажалар, ҳамширалик парвариши  ЭНДОКРИН ТИЗИМИ КАСАЛЛИКЛАРИ:  ҚАНДЛИ ДИАБЕТ  ГИПЕРТИРЕОЗ  ГИПОТИРЕОЗ 2  Қандли диабет эндокринологик касаллик бўлиб, организмда инсулин миқдорининг мутлоқ ёки нисбий етишмаслиги туфайли келиб чиқади ва моддалар алмашинувининг бузилиши билан кечади 3 Қандли диабет турлари:  1 турдаги ҚД инсулинга муҳтож диабет, унда меъдаости бези умуман инсулин ишлаб чиқармайди.  2-турдаги ҚД эса, меъдаости бези етарли миқдорда инсулин ишлаб чиқармайди ёки тана ҳужайралари унга сезгир 4 Қандли диабет сабаблари  1 турга генетик омил, вирусли инфекция, аутоиммун шикастланишлар ва ошқозон ости бези касалликлари.  2 турга ҳасталанган ота-она фарзандларида 30%да касаллик ривожланиш хавфи бор. Ортиқча вазнли ва семизлик 5  ҚД нинг асосий белгилари:  Чанқаш  Тез-тез сийиш, айниқса тунда  Кучли чарчаш ҳисси  Вазн йўқотиш (1-турдаги ҚД хос)  Қусиш ёки чуқур нафас касалликнинг кечки босқичида пайдо бўлиши мумкин. 6 7 8 9  ҚД да текшириш усуллари:  Сийдик ва қон таҳлили  Глюкозани ўзлаштирилиши синови  Глюкоза толерант синови 10 Қондаги глюкоза миқдорини назорат қилиш  Қондаги глюкоза миқдори меъёрий ва турғунлигига ишонч хосил қилиш;  Инсулинли давони қўллаш;  парҳезга риоя қилиш;  Қондаги глюкоза миқдорининг мунтазам назорати;  Оддий капиляр қон таҳлили, кунига 4 ёки ундан кўп марта ўтказилиши мумкин. 11 Инсулин муолажаси:  Инсулин тери ости ёғ туқимасига шприц орқали юборилади.  Биринчи бор ҚД аниқланган беморга қуйидагиларни ўргатиш лозим:  Инсулин муолажаси қачон ва қандай қилинишини кўрсатиш  Инсулин дорисини қандай сақлаш кераклиги ва фойдаланилган игналарни тўғри йўқотишни кўрсатиш  Беморнинг қариндошларини ҳам инсулин муолажасини тўғри бажаришга ўргатиш  ИМ шприц билан яъни, шприц-ручка (авто-инъектор) ёки инсулин помпа билан амалга оширилади 12 13  ҚД да қуйидаги ҳолатларда шифокорни хабардор қилиш керак:  Иштаҳанинг йўқолиши  Кўнгил айниши ёки қайт қилиши  Тана ҳароратининг баланд бўлиши  Ошқозондаги оғриқлар  Ивитилган олма ёки ацетон ҳидли нафас. 14 Қандли диабетни асоратлари Энг кўп учрайдиган асоратлар:  Гипогликемия  Гипергликемия 15  Гипогликемия сабаблари:  Инсулин миқдорини кўпайтириб юбориш  Овқатни ўз вактида қабул қилмаслик  Ҳаддан зиёд жисмоний зўриқиш  Оч қоринга спиртли ичимликларни истеъмол қилиш 16 Гипогликемия белгилари:  Қалтираш ва инжиқлик  Кўп терлаш  Лаб атрофининг увишиши  Ҳолсизлик  Очлик  Кўнгил айниши  Юракнинг тез уриши 17 ҚД асоратлари:  Юрак касаллиги ва инсульт  Периферик нервларнинг шикастланиши  Ретинопатия  Буйраклар касаллиги  Оёқ кафти муаммолари 18  Диабетли оёқ кафти ривожланиш хавф гуруҳи:  Периферик нейропатия  нефропатия  ретинопатия  периферик томирлар касаллиги  кардиоваскуляр касаллик  Меъёрдаги ва диабет хавфи бор оёқ кафтлари 19 Жинсий фаолиятнинг бузилиши  ҚД билан оғриган эркакларда нерв ва қон- томирлар шикастланиши натижасида эрекция билан боғлиқ муаммолар;  Аёлларда қуйидаги белгилар:  жинсий майлнинг пасайиши;  жинсий қониқишнинг камайиши;  қин намлигининг пасайиши;  жинсий алоқа вақтида оғриқ;  Бепуштлик;  ҳайз даврининг бузилиш и. 20  Ҳомиладорлик  ҚД мавжуд ҳомиладор аёлларда, вақтидан олдин туғруқ ёки ўлик бола туғиш хавфи юқори бўлади, бола нуқсонлар билан туғилиши мумкин.  Гестацион диабет, ҳомиладорликни 16-ҳафтасидан сўнг қонда глюкоза миқдори юқори бўлиши билан кечади ва т уғруқдан сўнг глюкоза миқдори давосиз меъёргача пасаяди. 21 ҚД билан касалланган беморларга маслахатлар:  Меъёрий овқатланиш:  Мунтазам жисмоний машқлар  Чекишни ташлаш  Спиртли ичимликларни чеклаш  Ёш  Ирсият  Ортиқча вазн ёки семизлик 22 ҚОНДАГИ ГЛЮКОЗА МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШ  Асбоб-ускуналар:глюкометр, синов тасмалари, назорат учун эритма, бир марта ишлатиладиган скарификаторлар ва игналар учун қутича, қўлқоплар.  Бажариш техникаси: Хамшира қўлини ювиб, қўлқоп кийиш, скарификатордан фойдаланиб, катта ва кўрсаткич бармоқларга ортиқча босим ўтказмасдан, бармоқдан қон намунасини олиш. Синов тасмасига қон тушириш, скарификаторни чиқиндилар қутисига солиш, йўриқномага асосан глюкометрни ишлатиш. 23 Инсулинни юбориш  Керакли жиҳозларни тайёрлаш: Инсулин шприци, инсулин шишачаси, спиртли қўл сочиқ  Бажариш техникаси: Инсулин шишачасини текшириш, қўлларни совун билан ювиш ва яхшилаб қуритиш, икки бармоқ билан шишани олиш ва эҳтиётлик билан чайқатиш, спиртли қўл сочиқни очиш ва инсулинли шишачанинг юқори қисмини артиш, шприцни бир қўлга олиш, бошқа қўлнинг катта ва кўрсаткич бармоқлари орасига игнанинг учлигини қистириш. Инсулин миқдори, неча бирликда олинганлигини белгилаш.  Шприц поршенини орқага тортиш ва худди ўша миқдорда шприцдан ҳаво ўтказиш. Игнани резина пўкакга жойлаштириш ва шишачага ҳаво киритиш учун поршенни босиш. Хар муолажа ўтказилганда янги жойни танланг.  Инсулин муолажасини юбориш мумкин бўлган уч асосий қисм бор – қорин, думба ёки сон, айрим ҳолатларда қўл.  Муолажа ўтказиладиган соҳани тозалаш учун, спиртдан фойдаланиш.  Игна эҳтиёткорлик билан тери остига киритиш.  Игна мушакка тушмаслиги учун, терини бармоқлар орасида ушлаш, ҳамма инсулин ёғ тўқмасига тушиши учун поршенни босиш  Поршенни қўйиб юбориш. Тери бурмасини қўйиб юбориш Қандли диабети бўлган беморларни оёқ кафтини баҳолаш  Беморга ўзини таништириш ва оёқ кафтини кўздан кечириш мақсадини тушунтириш  Бемордан сўраш:  «Охирги кўрикдан кейин оёқ кафтида қандайдир ўзгаришлар бўлдими?»  Беморнинг оёғини ва оёқ кафтининг умумий кўринишини кўздан кечириш. Уларнинг рангига эътиборни қаратиш:  Меъёрий. Рангпар  Кўкимтир. Қизарган  Қизариш кучлими.Шиш борми Диабетик оёқ кафтини баҳолаш  Жиҳозлар: Монофиламент ёки тўғноғич, яхши ёруғлик, бемор оёғини қўйиши учун, қулай ўтиргич. Тоза сочиқ ёки чойшаб. Ностерил қўлқоплар  Бажариш техникаси: Бемор пойафзалини ва пайпоғини ечиш, оёғини сочиқ ёки чойшаб ёзилган махсус ўтиргичга қўйиш,ностерил қўлқоп кийиш,бемордан оёғи тагини яхши ёритилган жойга қўйишни сўраш, қўл ёрдамида монофиламент эгилувчан ва ўткир эмаслигини намойиш этиш. Бемордан кўзларини юмишни ва монофиламент оёқ кафтларига теккизилганини сезганида «ҳа» деб жавоб беришини сўраш. Монофиламентдан фойдаланиб, оёқ кафти тери юзасига, тартибсиз равишда, турли 10 жойига тегиниш. Агар оёқ кафтида ярачалар, суяк қадоқлари ёки чандиқлар бўлса, монофиламентни шу жойга эмас, балки ёнидаги соҳаларда қўллаш.