logo

Ўзбекистон Республикасида жамиятни демократлаштириш ва янгилаш шароитида давлат хизматларини ислоҳ этишнинг асосий йўналишлари

Загружено в:

23.09.2019

Скачано:

0

Размер:

1339 KB
Ўзбекистон Ўзбекистон Республикасида Республикасида жамиятни жамиятни демократлаштириш ва демократлаштириш ва янгилаш шароитида янгилаш шароитида давлат хизматларини давлат хизматларини ислоҳ этишнинг асосий ислоҳ этишнинг асосий йўналишларийўналишлари Режа:Режа:  1. Ю ксак ҳуқуқий маданият — жамият пойдевори  2. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳуқуқий саводхонлигини ошириш  Ҳ уқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш да д авлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг фаолияти ислоҳ этишнинг асосий йўналишлари. ЮКСАК ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТ — ЮКСАК ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТ — ЖАМИЯТ ПОЙДЕВОРИЖАМИЯТ ПОЙДЕВОРИ  Ўзбекистон Республикаси тарихий тараққиёт учун жуда қисқа муддат бўлган ўз мустақил ривожланишининг 23 йиллик даври давомида жамият ҳаётининг сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларида сезиларли муваффақиятларга эришди. Асосий ютуғимиз давлат ва жамиятни доимий ва изчил демократлаштириш жараёни, мамлакатда рўй бераётган барча жараёнларга ўзининг алоқадорлигини ҳис қиладиган сиёсий фаол шахсни шакллантириш ҳисобланади.  Мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий ва ҳуқуқий ислоҳотлар, жамиятни ислоҳ қилиш ва модернизациялаш, демократиянинг ривожланиши, ҳуқуқий тартиботнинг мустаҳкамланиши аввало жамиятда ҳуқуқий маданиятнинг ривожланганлик даражаси, ҳар бир шахснинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини тўғри англаши ва улардан самарали фойдаланиши, ўз мажбуриятларини виждонан бажариши ва ўз фаолиятида қонунга асосланиши билан белгиланади.  Зеро, давлатимиз раҳбари Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрдаги қўшма мажлисида баён қилган «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси»да таъкидлаганидек, «Жамиятнинг демократия йўлидан жадал ривожланиши ва бу борада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муваффақияти, кўп жиҳатдан, одамларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданият даражасига боғлиқдир. Юксак ҳуқуқий маданият – демократик жамият пойдевори ва ҳуқуқий тизимнинг етуклик кўрсаткичидир».  Дарҳақиқат, эркин фуқаролик жамиятини барпо этишда аҳолининг, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга қаратилган чора- тадбирларни кенг кўламда амалга оширишга алоҳида эътибор бериш зарур. Токи ҳар бир фуқаро ўз ҳақ- ҳуқуқини билсин ва уни ҳимоя қила олсин». Ушбу вазифанинг самарали амалга ошиши кўп омиллар – давлат ҳокимияти органларининг керакли шарт- шароит яратувчи ташаббускор фаолиятидан тортиб, то мустақил Ўзбекистон ҳар бир фуқаросининг демократик ислоҳотларда фаол қатнашиш истагига боғлиқдир.  Ҳуқуқий тарғибот –ҳуқуқий билимларни етказиш, ҳуқуқ нормаларининг мазмунини ва уларни қўллаш амалиётини тушунтиришга қаратилган фаолиятдир. Ҳуқуқий тарғиботнинг мазмунига келадиган бўлсак, у ўзида тарғибот мақсадларига эришиш учун қўлланиладиган воситалар мажмуасини ифода этади. Мазкур воситалар ёрдамида кишиларнинг одатий даражада ҳуқуқий билимларни ўзлаштириш, англаш ва ифода этишлари учун уларнинг онгига таъсир ўтказилади. Ҳуқуқий тарғибот оммавий ахборот воситалари, учрашувлар, семинарлар ва лекциялар каби воситалар ёрдамида амалга оширилади.  Ўз навбатида ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишда асосий эътиборни фуқароларнинг кундалик ҳаёт давомида дуч келадиган вазиятлардаги ҳуқуқий масалаларга кўпроқ эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир.  М аҳаллий ҳокимликлар аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида қуйидаги вазифаларга асосий эътибор қаратишлари лозим  биринчидан,  аҳолининг давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари томонидан қабул қилинган қонунлар ва қонун ости меъёрий хужжатларидан оммавий ахборот воситалари орқали кенг хабардор бўлиб боришини тизимли равишда йўлга қўйиш, уларни кенг халқ оммаси орасида тарғиб этишни ташкил этиш;  иккинчидан,  давлатимизда қабул қилинаётган қонунлар, фармонлар, қарорларнинг мазмун-моҳиятини фуқароларимизга ҳуқуқшунос олимлар орқали шарҳлаб беришни йўлга қўйиш, бунинг учун ҳуқуқшуносликка ихтисослашган олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда иш олиб боришни ташкил этиш;  учинчидан,  маҳаллий ҳокимликлар томонидан вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат ташкилотлари билан биргаликда ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини шакллантириш юзасидан ҳамкорликда иш юритишни самарали йўлга қўйиш керак;  тўртинчидан,  маҳаллий ҳокимликлар томонидан ҳуқуқшунос олимлар ва амалиётчи мутахассислар ёрдамида марказий ва маҳаллий газеталарда ҳуқуқий мавзулардаги оммабоп мақолаларни чоп этилишини кенг ташкил этишлари муҳим вазифалардан биридир;  бешинчидан,  аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва сиёсий маданиятини оширишда ҳамда фуқаролар учун хилма-хил ҳуқуқий ахборотлардан самарали фойдаланиш имкониятини яратишда ҳуқуқий даврий матбуот алоҳида ўрин тутади. Бугунги кунда тегишли давлат органлари муассислигида ҳуқуқий йўналишдаги 33 та газета рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг умумий тиражи 248 минг нусхани ташкил этади.  Умуман олганда мамлакатимизда 1379 та босма ва электрон оммавий ахборот воситалари фаолият юритмоқда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари муассислигида чоп этиладиган босма нашрларда ҳуқуқий мавзуларга оид турли хил рукнларни ташкил этиш, уларда аҳолини қизиқтирадиган ҳуқуқий ахборотларни бериб бориш ҳуқуқий саводхонлик даражасини оширишда муҳим омил бўлиб ҳисобланади;  олтинчидан,  жойлардаги барча корхона, муассаса ва ташкилотларда раҳбарлар, давлат хизматчилари, ходимлар ўртасида ҳар ҳафта ўтказиладиган маърифат соатларида ҳуқуқий мавзулардаги масалаларни кўпроқ тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратиш ҳуқуқий саводхонликни оширишга самарали ёрдам беради деб ўйлаймиз.  еттинчидан, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантиришга қаратилган тарғибот – ташвиқот ишларида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари кенг жамоатчилик, айниқса, фуқаролик жамияти инс титутлари билан ижтимоий ҳамкорликда иш юритишлари муҳимдир.  Саккизинчидан,  бугунги кунда фуқароларимизнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда интернет тармоғидан фойдаланиш ҳам самарали воситалардан бири ҳисобланади. Юртимизда Интернет тизимидан фойдаланувчилар сафи жадал суръатлар билан кенгайиб бормоқда. Яъни, бугунги кунда уларнинг сони 9 миллиондан ортиб кетди. Сўнгги йилларда ҳуқуқий ахборот тўплами таркибий жиҳатдан анча яхшиланиб, ҳуқуқий ахборотни жамғариш ва қидириш автоматлаштирилган тизимлари яратилди. Шу сабабдан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг  www.minjust.uz ,  www.lex.uz ,  www.pravo.uz с айтларидан фойдаланишни кенг йўлга қўйиш ҳамда турли даражадаги маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тегишли веб-сайтларида аҳоли билан бевосита мулоқот тизимларини йўлга қўйиш ва бунда ҳуқуқий мавзуларга алоҳида ўрин бериш маҳаллий ҳокимиятларнинг асосий вазифаларидан бирига айланиши керак.  Таъкидлаш жоизки, республикамизда мустақиллик йилларида тамомила янги миллий ҳуқуқ тизими шакллантирилди. Кўп асрлик маънавий қадриятларни, улуғ аждодларимизнинг ҳуқуқий меросини, умумбашарий қадриятлар ва инсон ҳуқуқлари ҳақидаги халқаро ҳуқуқий нормаларни ўзида мужассам этган Конституциямиз, 15 та кодекс, 700 дан ортиқ қонунлар қабул қилинди, барча ҳуқуқ соҳалари бўйича ўқув дарсликлари, қўлланмалар, шарҳлар, оммабоп юридик адабиётлар яратилди. МДҲ давлатларида биринчилардан бўлиб қабул қилинган Асосий Қонунимизда фуқаролар Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр- қимматини ҳурмат қилишга мажбурлиги белгилаб қўйилди. Демак, фуқароларнинг қонунларни билиши, уларга риоя этиши конституциявий даражада ўрнатилди.  Модомики, ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш бош мақсадимиз экан, ҳуқуқий саводхонликнинг мукаммал замонавий тизимини яратиш биринчи даражали вазифаларимиздан бири бўлмоғи лозим.  Ҳ уқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш да д авлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг фаолияти ислоҳ этишнинг асосий йўналишлари.  Шунингдек, Президентимизнинг 2013 йил 20 мартдаги фармойишига мувофиқ “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси синови бўйича Бухоро ва Самарқанд вилоятларида ҳуқуқий эксперимент ўтказилди.  Ушбу Қонуннинг асосий мақсади давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.  Қонунда таъкидланишича, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:  улар томонидан тақдим этиладиган ахборотдан ҳамманинг фойдаланиши мумкинлиги, унинг ўз вақтида берилиши ва ишончлилиги;  улар фаолиятининг ошкоралиги ва шаффофлиги;  давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш эркинлиги;  давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этишда фуқароларнинг ўз шаъни ва қадр-қимматини тажовузлардан, ўз шахсий ҳаётига аралашувлардан ҳимоя қилишга бўлган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, шунингдек фуқаролар ва юридик шахсларнинг ўз ишчанлик обрўсини ҳимоя қилишга бўлган ҳуқуқларига риоя этиш.  Ўзбекистон  Республикаси Президенти И.А. Каримов ўзининг охирги чиқишларида мамлакат олдидаги энг олий мақсад – жаҳоннинг ривожланган демократик мамлакатлар қаторига кириш зарурлигини бир неча бор таъкидлаб ўтди. Хусусан эса, бизга «… мамлакатни модернизация қилиш ва эркинлаштириш, сиёсий, ҳуқуқий ва иқтисодий тизимни демократик жиҳатдан янгилаш, кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш» зарурлигига алоҳида эътибор қаратди.