logo

Токзорларда ток илдизларини кесиб регенерациялаш, ўғит солиш ҳамда қатор ораларига ишлов бериш тадбирларини бирйўла бажарадиган комбинациялашган Smart машина яратиш

Загружено в:

19.01.2024

Скачано:

0

Размер:

4122.8525390625 KB
 Токзорларда ток илдизларини кесиб регенерациялаш, ўғит солиш ҳамда қатор ораларига ишлов бериш тадбирларини бирйўла бажарадиган комбинациялашган Smart машина яратиш ЛОЙИҲАНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ. Кейинги йилларда Республикамизда узумчилик ва виночиликни ривожлантиришга катта аҳамият берилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 декабрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4549-сонли қарори ва 2021 йил 7 июлда узум етиштириш, уни саноат усулида қайта ишлаш, узумни қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотга айлантиришни ривожлантириш, узум плантацияларини ташкил этиш ҳамда ҳудудларда экотуризмни йўлга қўйиш чора- тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ҳамда бошқа қарор ва фармонларда узум плантацияларини кўпайтириш, виночиликни ривожлантириш, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни кенгайтириш ишларини босқичма-босқич амалга ошириш назарда тутилган. Ҳозирги кунда Республикада 133,0 минг гектар, жумладан Тошкент вилоятида 11,0 минг гектардан ортиқ токзорлар мавжуд бўлиб, келажакда, токзорларнинг тарқалиш ареалини кенгайтириш орқали боғдорчиликни янада ривожлантириш кўзда тутилган. Ҳозирги кунларда кузда ва баҳорда ток қатор ораларини чуқур юмшатиш, чизеллаш, бороналаш, культивациялаш, туплар орасини чопиш ва ўғит солиш каби агротехник тадбирлар алоҳида – алоҳида амалга оширилиб келинмоқда, бундай қайта – қайта ишлов бериш эса меҳнат, энергия ва ёнилғи сарфини ошишига, тупроқ структурасининг бузилиши ва ортиқча зичланишига ҳамда тупроқдаги намнинг йўқотилишига сабаб бўлмоқда. Бундан ташқари юқоридаги тадбирларни амалга оширишда анча аввал яратилган ҳамда МДҲ мамлакатларидан олиб келинган, маънавий жиҳатдан тўлиқ эскирган машина ва қуроллар билан амалга оширилмоқда ва уларнинг ҳар йилги таъмири учун кўп миқдорда харажат сарфланади. Кўп ҳолларда, боғдорчиликка мўлжалланган махсус тупроққа ишлов берадиган машиналарнинг етишмаслиги сабабли пахтачилик комплексининг тупроққа ишлов бериш машиналаридан фойдаланилади (плуглар, дискли бороналар, чизел-культиваторлар ва бошқ.). Ток илдизлари механик шикастланган (кесилган, узилган ва ҳ.к.)да қайта тикланиш, яъни регенератив хусусиятга эга. Нам ва озиқ моддалар етарли бўлган муҳитда регенератив жараён кучли кечиб, илдизнинг йўқолган қисми тез тикланади. Пайдо бўлган ёш илдизлар катта сўриш кучига эга бўлиб, тупроқдаги сув ва унда эриган минерал тузларни ўзлаштиради, уларни босим билан ўтказувчи найларга, улар орқали ўсимлик ер устки қисмига етказиб беради. ТАКЛИФ ЭТИЛАЁТГАН ЛОЙИҲАНИНГ МАҚСАДИ Токзорларда бир ўтишда ток илдизларини кесадиган, ўғит соладиган ва қатор ораларига ишлов берадиган комбинациялашган Smart машина ишлаб чиқиш ва қўллаш йўли билан ёнилғи сарфи ҳамда бошқа харажатларни камайтириш ва ҳосилдорликни орттиришдан иборат. ЛОЙИҲАДА КЎЗДА ТУТИЛГАН МАҚСАДГА ЭРИШИШ УЧУН ҚУЙИДАГИ ВАЗИФАЛАРНИ БАЖАРИШ РЕЖАЛАШТИРИЛГАН: - комбинациялашган машинанинг ишлаш шароитларини ўрганиш, унга дастлабки талаблар ва техник топшириқ ишлаб чиқиш; - комбинациялашган машина ва унинг иш органларининг конструктив схемаларини ишлаб чиқиш; - ишлаб чиқилган конструкциялар устида назарий тадқиқотлар олиб бориш; - комбинациялашган машинанинг ўғит солиш ва ишлов бериш чуқурлигини назарот қиладиган ва автоматик бошқарадиган Smart технологияни ишлаб чиқиш ва дастурий таминотни яратиш; - комбинациялашган машина конструкциясини яратиш ва лаборатория-дала қурилмасини тайёрлаш ҳамда лабаратория ва дала шароитларида дастлабки синовларини ўтказиш; - комбинациялашган машинанинг тажриба нусхасини тайёрлаш учун меъёрий технологик ҳужжатлар (корхона стандарти) ишлаб чиқиш ва комбинациялашган машина тажриба нусхасини тайёрлаш; -ишлаб чиқилган комбинациялашган машина тажриба нусхасининг агротехник, энергетик, экспулатацион ва иқтисодий кўрсаткичларини аниқлаш бўйича Тошкент вилоятидаги фермер хўжаликларида синовларини ўтказиш; - ишлаб чиқилган комбинациялашган машинадан самаралий фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш. Таклиф этилаётган лойиҳанинг илмий янгилиги Тақдим этилаётган ушбу лойиҳада олиб бориладиган тадқиқотлар натижасида бир қатор илмий янгиликларга эришилади: - республикада ҳозирги даврда қўлланилаётган юқори қувватли тракторлар билан агрегатлаш учун ток қатор ораларига ишлов берадиган машинанинг замонавий конструктив схемаси ва конструкцияси ишлаб чиқилади; - ишлаб чиқилган машина иш қисмларининг ток илдизлари ва тупроқ билан ўзаро таъсирлашиш жараёнларини ифодалайдиган математик моделлар ва аналитик боғланишлар олинади; - ишлаб чиқилган машина иш кўрсаткичларини у иш органларининг параметрлари ва агрегат ҳаракат тезлигига боғлиқ равишда ўзгариш қонуниятлари ўрганилади. Комбинациялашган Smart машинанинг конструктив схемаси ва технологик иш жараёни 1-рама, 2-таянч-ҳаракат ғилдираги, 3-ток илдизини кесишдиган чуқур юмшаткич, 4-ўғит солгич, 5-ўғит бункери, 6-ток қаторлари ораларини юмшатувчи қисми. Кесилган ток илдизларини регенератив холати. Лойиҳанинг I босқичдаги иш режаси - комбинациялашган машинанинг ишлаш шароитларини ўрганиш, унга дастлабки талаблар ва техник топшириқ ишлаб чиқиш; - комбинациялашган машина ва унинг иш органларини конструктив схемаларини ишлаб чиқиш; - ишлаб чиқилган конструкциялар устида назарий тадқиқотлар олиб бориш; - ўғит солиш ва ишлов бериш чуқурлигини назарот қиладиган ва автоматик бошқарадиган Smart технологияни ишлаб чиқиш ва дастурий таминотни яратиш; - ишлаб чиқилган конструкцияларга патент учун талабномалар расмийлаштириш; - ишлаб чиқилган комбинациялашган машина эскиз ва ишчи чизмаларини тайёрлаш; - олинган натижалар асосида мақолалар тайёрлаш ва нуфузли илмий журналларида ҳамда “Web of Science Core Collection”, “Scopus” маълумотлар базасида индексланган нашрларда чоп эттириш. - комбинациялашган машинанинг конструкциясини яратиш ва лаборатория-дала қурилмасини тайёрлаш ҳамда дала шароитларида дастлабки синовларни ўтказиш; Лойиҳанинг II босқичдаги иш режаси - комбинациялашган машинанинг лаборатория-дала қурилмасининг синовларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда унинг констурикция ва параметрларини аниқлаштириш; - комбинациялашган машинанинг тажриба нусхасини тайёрлаш учун меъёрий технологик ҳужжатлар ишлаб чиқиш ва комбинациялашган машина тажриба нусхасини тайёрлаш; - ишлаб чиқилган комбинациялашган машина тажриба нусхасининг агротехник, энергетик ва экспулатацион кўрсаткичларини аниқлаш бўйича Тошкент вилоятидаги фермер хўжаликларида синовларини ўтказиш; - ишлаб чиқилган комбинациялашган машина техник – иқтисодий кўрсаткичларини аниқлаш; - олинган натижалар асосида мақолалар тайёрлаш ва нуфузли илмий журналларида ҳамда “Web of Science Core Collection”, “Scopus” маълумотлар базасида индексланган нашрларда чоп эттириш. - ишлаб чиқилган комбинациялашган машинадан самаралий фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш. ЛОЙИҲА БЎЙИЧА РЕЖАЛАШТИРИЛАЁТГАН ХАРАЖАТЛАРНИНГ УМУМИЙ СУММАСИ Т/Р Харажатлар тури Харажатлар умумий суммаси Шу жумладан ҳар бир йил бўйича: 1-йил 2-йил   ҲАММАСИ: 1 199 602,0 599 892,0 599 710,0 1 Меҳнатга ҳақ тўлаш 541 764,2 270 882,1 270 882,1 2 Ижтимоий солиқ 135 441,1 67 720,5 67 720,5 3 Хизмат сафарлари харажатлари 17 103,7 8 551,9 8 551,9 4 Лойиҳани амалга оширишга жалб этилган бошқа ташкилотларнинг тадқиқот ишлари учун тўлов (фақат зарур ҳолларда) - - - 5 Илмий тадқиқот учун зарур бўлган асбоб- ускуналар, техник воситалар ва бошқа товар- моддий қийматликларни сотиб олиш учун харажатлар (ускуналарни монтаж қилиш ва ишга тушириш) 378 093,0 189 137,5 188 955,5 6 Илмий тадқиқот учун материаллар ва бутловчи қисмларни сотиб олиш харажатлари 104 200,0 52 100,0 52 100,0 7 Лойиҳани амалга ошириш учун бошқа харажатлар 23 000,0 11 500,0 11 500,0 ОЛИНАДИГАН НАТИЖА ВА АМАЛИЙ АҲАМИЯТИ Комбинациялашган машинанинг меъёрий технологик ҳужжатлар (корхона стандарти) тайёрланади ва улар асосида машинанинг тажриба нусхаси ишлаб чиқилади. Комбинациялашган машинага бўлган талаб Тошкент вилояти буйича кўрадиган бўлсак, вилоятда жами узумзорлар 13,4 минг гектардан ошиқ майдонни ташкил этади, бундан 11,0 минг гектари ҳосилга кирган узумзорлар ҳисобланади. Комбинациялашган машина мавсумда 150 га майдонга ишлов беради. Демак, Тошкент вилоятида комбинациялашган машинага бўлган эҳтиёж 90 донани ташкил этади. Ушбу машина махаллий хом-ашёлардан тайёрланиши сабабли, бошқа мамлакатларда ишлаб чиқариладиган аналогларидан 1,5-2 баробар арзонга тушади. Ишлаб чиқиладиган комбинациялашган машина қўлланилган ҳосилдорлик 30-35 фоизгача ортади ҳамда мавжуд технология ва техникаларга нисбатан 15-20 % га мехнат ва энергия ресурстежамкорликни таъминлайди.     №   Лойиҳанинг асосий ижрочилари Ф.И.Ш.   Лойиҳадаги иштироки (лавозими)     Туғилган йили   Илмий даражаси ва унвони   Ариза берилаётган вақтдаги асосий иш жойи 1. Тўхтақўзиев Абдусалим Етакчи илмий ходим 1950 Т.ф.д., профессор ҚХМИТИ, профессор 2. Имомқулов Қутбиддин Боқижонович Етакчи илмий ходим 1978 Т.ф.д., профессор ҚХМИТИ, профессор 3. Комилов Неъматилла Мухамаджонович Катта илмий ходим 1977 Т.ф. PhD   ҚХМИТИ, катта илмий ходим 4. Расулжонов Абдурахмон Равшанбек ўғли Катта илмий ходим 1995 Т.ф. PhD ҚХМИТИ, илмий ходим 5. Акбаров Ислом Азамжон ўғли Кичик илмий ходим 1991 - ҚХМИТИ, илмий ходимЛОЙИҲАНИНГ АСОСИЙ ИЖРОЧИЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ Лойиҳа мавзусига таъалуқли мақола ва патентлар рўйхати - Ergashev M., Komilov N., Abduvahobov D.Determination of parameters and operating values of organic fertilizer// Journal of Critical Reviews. – 2020. – Т. 7. – №. 13. – С. 1387-1395. - Ergashev M., Komilov N. M., Ikromov I. A., Substantiation of Deep Softener Parameters that Cut the Vine Roots and Apply Fertilizer in a Wide-Band Manner // Central asian journal of theoretical and applied sciences. Volume: 02 Issue: 12. Dec 2021. – 59-59 - Ходжиев А., Комилов Н. Одновременное глубокое рыхление почвы и внесение минеральной удобрений при возделывании садов и виноградников // Иқтисодиёт тармоқлари ривожланиши-ни таъминловчи фан таълим хамда модернизациялашган энергия ва ресурс-тежамкор технологиялар, техника воси-талари: муоммолари, ечимлари, истиқ-боллари Республика илмий-амалий анжумани материаллари тўплами. – Жиззах, 2018, 251-254 бетлар - Ходжиев А., Комилов Н. Рыхление междурядьи и внесение минеральных удобрений при возделывании виноградников // “Ўзбекистонда мевачилик ва узумчиликни ривожлантиришнинг асосий омиллари” Республика илмий-амалий анжумани материаллари тўплами. 11 сентябр 2017 йил. – Тошкент, 2017. – 222-226 бетлар. - Комилов Н.М. Ток илдизларини кесадиган ва ўғитни кенг тасмасимон усулда соладиган чуқур юмшаткич параметрларини асослаш // “Қишлоқ хўжалигида ресурс тежовчи инновацион технология ва техник воситаларни яратиш ҳамда улардан самарали фойдаланиш истиқболлари” / Республика илмий-техник анжумани илмий мақолалар тўплами. 15-16 май 2019 йил. – Қарши, 2019. 119-121 бетлар - Комилов Н., СамсақоваХ. Ўғит соладиган иш органининг конуссимон сепкичидан тушаётган ўғитнинг тарқалиш кенглигини тадқиқ этиш// Agro ilm. - Тошкент, 2021.- № 4(74), - б. 92-94. Белгиянинг “ВАВ” фирмаси махсус илдиз кесиш қурилмаси Чехеянинг “Остратицки” фирмаси томонидан ишлаб чиқилган чуқур юмшаткич- култиватор озиқлантиргич КНВ-3 узумчилик тиркама култиватори ўғитлагич мосламаси билан жихозланган. КНВ-3 узимчилик култиваториПолшанинг “WOPROL” фирмаси махсус илдиз кесиш қурилмаси ТОКЗОРЛАРДА ТОК ИЛДИЗЛАРИНИ КЕСИБ РЕГЕНЕРАЦИЯЛАШ, МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАРНИ СОЛИШ ИШ ОРГАНИ