logo

Оила ижтимоий-тарихий яхлитлик сифатида. Ҳозирги замон оилаларининг психологик типологияси ва уларнинг функциялари

Загружено в:

20.05.2022

Скачано:

0

Размер:

122.3134765625 KB
Оилавий муносабатлар психологиясини ўрганишдаги асосий вазифалар  Оila psiхоlоgiyasi kursning vazifalari quyidagilardan ibоrat:  Оilani shaхsning shakllanishidagi rоli haqida yoshlarda to’laqоnli tasavvur shakllantirish.  YOshlarni оilaning ijtimоiy tariхiy kеlib chiqishi va yuzaga kеlganidan so’ng оilaviy хayot davоmida bo’ladigan o’zgarishlar haqidagi ilmiy asоslangan bilimlar bilan tanishtirish.  YOshlarda оilaviy хayotda mazkur muqarrar ravishda bo’ladigan o’zgarishlar, muammоlar, qоnuniyatlar haqidagi ilmiy asоslangan to’laqоnli tasavvurni shakllantirish va ularni bu jarayonlarga tayyorlash.  YOshlarni оilaviy хayotda yuzaga kеladigan muammоlarga kоnstruktiv tus bеrishga, dеstruktiv yunalishdagilaridan esa saqlanishga o’rgatish.  YOshlarda оilaviy хayotni o’ziga хоs хususiyatlarni ilmiy asоslangan tarzda talqin etib, muammоli vaziyatlardan psiхоlоgik jihatdan оkilоna (оilaga va uning mustahkamligiga salbiy ta’sir etmagan хоlda) chiqish imkоnini bеruvchi malakalarni shakllantirish.  YOshlarda ulariga turmush o’rtоg’ini to’g’ri tanlash malakalarini shakllantirish.  YOshlarni оiladagi mulоqоtga tayyorlash.  YOshlarni оilani rеjalashtirishga o’rgatish.  YOshlarni jinsiy hayotga ilmiy asоsda tayyorlash.  YOshlarda оilaning mustahkamligini ta’minlоvchi bilim va malakalarni shakllantirish.  O’quvchilarga оilani o’rganuvchi psiхоlоgik tashхis mеtоdikalari bilan ishlash va ular yordamida оlinadigan natijalarni to’g’ri talqin etish malakalarini shakllantirish.  Оила ижтимоий-тарихий яхлитлик сифатида. Ҳозирги замон оилаларининг психологик типологияси ва уларнинг функциялари  Оила уни характерловчи турли мезонларга кўра қуйидагиларга фарқланади:  1. Тўликлигига кура : тўлиқ, нотўлиқ ва қайта тузилган (иккинчи никоҳ) оилалар.  2. Буғинлар сонига кура : нуклеар (ота-она ва болалардан иборат бўлган) ва кўп бўғинли (икки ва ундан ортиқ авлоддан иборат оила аъзолари бирга яшовчи) оилалар.  3. Болалар сонига кура : фарзандсиз, бир болали, икки болали, 3-4 болали, 5 ва ундан ортиқ болали оилалар. Турли мамлакатларда бу мезонлар турличадир. Масалан, АҚШ, Франция, Германия, Греция, Россия ва бошқа ривожланган давлатларда 3-4 болали оилалар кўп болали оилалар ҳисобланади. Ўзбекистонда бундай оилалар фарзандлар сони ўртача бўлган оилалар сарасига киради.  4. Эр-хотиннинг ижтимоий келиб чиқишига кура : ишчилар, деҳқонлар, хизматчилар, зиёлилар оиласи, аралаш типдаги оила.  5. Эр-хотиннинг маълумот савиясига кура : олий маълумотлилар, ўрта-махсус, ўрта, тугатилмаган ўрта, махсус ёрдамчи мактаб маълумотига, ва турли савиядаги маълумотга эга бўлган қайликдардан ташкил топган оила.  6. Оиланинг «ёшига» кура: ёш оила (1 йилгача, 3—5 йиллик, 6—10 йиллик турмуш тажрибасига эга бўлган оилалар), ўрта ёшдаги оила, етук ёшдаги оила (қариялар оиласи).  7. Қайликларнинг ота-она оиласи (ота-онаси)нинг моддий таъминланганлик даражаси жиҳатидан қуда ларнинг бир-бирига мос эканлиги ёки улар орасйда катта тафовут мавжудлиги бўйича бир-бирига мос ва мос бўлмаган оилалар.  8. Регионал жихатларига кура : шаҳар, қишлоқ, ара- лаш типдаги оила.  9. Никохдан кониқканлик савиясига кўра . ажралиш савиясида -никоҳдан қониққанлик даражаси қуйи савияда бўлган оила, ўрта савияда ва никохдан қониққанлик даражаси юқори савиядаги оила.  10. Оилада аёл ёки эркак етакчилигига кура:  Эр етакчи бўлган оила, хотин етакчи бўлган оила, эр ва хотин етакчиликни бирга бажарадиган (биархат) оила.  11. Оилада эр-хотин орасидаги муносабатларига кўра :  авторитар, демократик, либерал, аралаш типдаги оилалар.  12. Эр-хотинларнинг миллатига кура : бир миллатли ёки байналмилал оилалар. Байналмилал оилаларни ўз навбатида иккига бўлиш мумкин:  дини, урф-одатлари ёки тили бир гуруҳга кир- ган миллат вакиллдри орасида никоутар, масалан, ўзбек-тожик, ўзбек-қозоқ, ўзбек-туркман, рус-украин, ўзбек-татар ва бошқалар,  дини, урф-одатлари ёки тили бир гуруҳга кирмаган миллат вакиллари орасидаги никохлар, масалан ўзбек-рус, ўзбек-украин, ўзбек-эстон, ўзбек-немис ва бошқалар.  13. Юридик расмийлаштирилганлигига кура : синовдаги оила (бирга яшашади, аммо ҳали никоҳни расмийлаштирмаган, чунки бир-бирларини норасмий никоҳда синашаяпти), Расмийлаштириш арафасидаги оила (бирга яшашади, оила қуриш мақсади аниқ, аммо айрим объектив сабабларга кўра расмийлаштириш кечиктирилаяпти), никохдаги оила, никохдан ташқари оила (айрим эркак кишиларнинг иккинчи, учинчи, юридик жиҳатдан норасмий оиласи). Оила психологиясига оид илмий адабиётларда оиланинг қуйидаги функциялари – жамият олдидаги вазифалари фарқланади:  Оиланинг ҳиссий-эмоционал функцияси – бу унинг ўз аъзолари ўртасида муайян илиқ муносабатларни сақлаш, улар ўртасида меҳр-оқибат, ўзаро ғамхўрлик, бир-бирини қўллаб-қувватлаш, севиш, севилиш каби қобилиятини намоён этишидир.  Жисмоний қувватни таъминлаш функцияси – оила аъзоларининг жисмонан соғ, тетик ва ўзини яхши ҳис қилишларини таъминлашга боғлиқ бўлган шароитларни назарда тутади, масалан, ҳар биримиз оилада бошпанамизга эгамиз, бундан ташқари, мана шу ўз ҳудудимизда, яъни, хонадонимизда дам олиш, яхши сифатли, тўйимли таомлардан баҳраманд бўлиш, ижод қилиш ва ўқишимиз учун зарур, қулай имкониятларга эга бўлишимиз шарт.  Маънавий мулоқотни таъминлаш функцияси – одамнинг ўз насл-насаби, маънавий-маданий анъаналари бўлишига интилишидан келиб чиқади, ҳар бир шахс ўзини кимнинг авлоди, қандай анъаналарнинг вориси эканлигидан чексиз фахрланади, у қандай оила бўлишидан қатъий назар, албатта, ўз аъзоларини муайян яхши урф-одатлар, муомала маромлари доирасида бирлаштиришга қодир бўлгандагина мустаҳкам ва бахтиёр бўлади.  Жинсий-ҳирсий мулоқот функцияси – эр ва хотин ўртасидаги иккаласигагина тааллуқли бўлган сексуал эҳтиёжларни қондириш, шу орқали авлодлар бардавомлигини таъминлашга хизмат қилади.  Бахт ва тинчлик-хотиржамликни барқарорлаштириш функцияси ҳам ўта муҳим бўлиб, айнан оила ҳар бир аъзосининг муаммоларини ечиш, уни ташқи турли таъсиротлардан ҳимоялаш, керак бўлса, унда ҳимоя иммунитетини шакллантиришга ёрдам беради. Ўзбекларда “Ўз уйим – ўлан тўшагим” деган ибора бор, ҳар ким ўз уйида чинакам хотиржам бўлиши мумкин.  Репродуктив функция – бу оиланинг нафақат авлодлар, ворисларни яратишга алоқадор вазифаси, балки, шу орқали ота ва она бўлишдек бахтга муяссар бўлиш, давлатнинг эса туб аҳоли сонини муайян миқдорда ушлаб туришига ҳам хизмат қилади.  Тарбия ва назорат функцияси – ота-оналарни зурриёдларини қобил ва ақлли, имон-эътиқодли, соғ- саломат вояга етишини таъминлашларига боғлиқ. Чунки, оила – нафақат эр ва хотинни, уларнинг мақомларидан келиб чиқиб тарбиялайди, балки ёш авлодни ҳам оиласи, ота-онасига муносиб инсонлар бўлиб етишишлари, жамиятга фойдаси тегиши учун қайғуради.  Хусусий мулкка эга бўлиш ва авлодга мерос қилиб қолдириш вазифаси ҳам муҳим бўлиб, у ҳар бир оиланинг ўз жамғармаси бўлишини тақазо этади, шунинг учун ҳам “Эр-хотин – қўш ҳўкиз” бўлиб, тинмай меҳнат қилади, орттирганига тўй ва оилавий тадбирлар ўтказади, уй-жой, томорқаларни фарзандларига мерос сифатида қолдиради. Бу ҳам оила мустаҳкамлигига, ота-оналарнинг обрў- мартабасига хизмат қилади.  МАВЗУ: ОИЛАВИЙ  МУНОСАБАТЛАР  ПСИХОЛОГИЯСИНИ  ЎРГАНИШДАГИ АСОСИЙ  ВАЗИФАЛАР Узоқ умр кўринг!  Эътиборингиз учун рахмат