logo

Оммавий маданият”нинг миллий қадриятларимизга кўрсатадиган таҳдиди

Загружено в:

23.09.2019

Скачано:

0

Размер:

14691 KB
Табиийки, «оммавий маданият» «оммавий маданият» деган ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик , индивидуализм , эгоцентризм ғояларини тарқатиш, керак бўлса, шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, бошқа халқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятлари, турмуш тарзининг маънавий негизларига беписандлик, уларни қўпоришга қаратилган хатарли таҳдидлар одамни ташвишга солмай қўймайди. Ислом КАРИМОВ“ Оммавий маданият”нинг миллий қадриятларимизга кўрсатадиган таҳдиди. www.arxiv.uz НИГИЛИЗМ – жамиятнинг ахлоқий ва маънавий меъёрлари, тарихий ҳамда маданий қадриятларининг инкор этилиши; умумэътироф этган, объектив қадриятларга нисбатан мутлақо салбий ҳамда ўта танқидий муносабатда бўлиш; муайян ҳодисага нисбатан бир ёқлама, келишувни рад этган тарзда муносабат билдириш; бузғунчилик ғояларини ўзида ифодалаш. СКЕПТИЦИЗМ – умидсизлик мафкураси. Нима бўлишидан қатъи назар билимдан кўра ҳиссий идрокни устун қўйиш ва шу асосда иш тутиш. Яъни улар билим ва тажрибалар асосида эмас, балки ўзларининг ҳис-туйғулари асосидагина иш кўришни хоҳловчилардир. ВАНДАЛИЗМ – маданий ёдгорликларни, қадриятларни вахшийларча вайрон, оёқ ости қилиш, йўқотиш; маданиятсизлик, жаҳолат, нодонлик. ИНДИВИДУАЛИЗМ ВА ЭГОЦЕНТРИЗМ ЭГОЦЕНТРИЗМ (лот. “еgo” – мен, “centrus” – марказ) манманлик ва худбинликнинг учига чиққан шакли: шахснинг фақат ўз қизиқиш доирасигагина боғланиб қолиши, бошқаларнинг фикри билан ҳисоблашмай, ўз фикрлари ва шахсиятини юқори қўйиш. ИНДИВИДУАЛИЗМ (лот. “ individuum ” , “ individuu s” – бўлинмас, ажралмас) шахсий манфаатларни жамият манфаатларидан юқори қўядиган, ёки айрим шахсни жамиятга қарама-қарши қўювчи нуқтаи назар. Ўзи ёки муайян шахсни жамоадан юқори қўйишдир. www.arxiv.uz  “ ОММАВИЙ МАДАНИЯТ”НИНГ МАҚСАДИ НИМА? “ Оммавий маданият” а)муайян халқнинг азалий қадриятларини йўққа чиқариш; б)соҳта «демократия» ғоясини сингдириш; в) инсоннинг руҳий- маънавий оламини майиб қилиш; г) ёшлар онгига зўровонлик ва ёвузлик руҳини сингдириш; д)кишиларни атрофда содир бўлаётган воқеаларни англашдан маҳрум қилиш; е)маиший истеъмолчилик (молпарастлик)ни авж олдириш; ё) ахлоқсизликни кенг кўламда ёйиш кабиларни ўз олдига мақсад қилиб қўяди “ Оммавий маданият” ўзининг эътиборини ёшларнинг маънавий савиясини таназзулга учратиб, уларни миллий қиёфамизни ўзида ифода этувчи азалий қадриятларимиздан маҳрум қилишга қаратмоқда. Шунингдек “Оммавий маданият” ижодкорлари ёшлар онги ва қалбини эгаллаш орқали онгсиз оломонни вужудга келтиришни (чунки, онгсиз оломон кимнингдир “муруввати”га муҳтож бўлади), шахснинг дидини ўлдириб, уни мустақил фикрлашдан маҳрум қилиш орқали инсонни ўзлигидан жудо қилишни асосий мақсад қилиб қўяди www.arxiv.uz АРТ МАДАНИЯТ , одатда, аҳолининг билимли қисмига мўлжалланган «оммавий маданият»дир. Унинг вазифаси «оммавий маданият»ни максимал даражада анъанавий маданият андозаларига яқинлаштиришдан иборат. КИТЧ МАДАНИЯТ (kitschen – “ арзонлаштириш”, “арзон нарсага айлантириш” дегани ) , Социолог Герман Брохнинг фикрича, бу – “ўхшатиш, тақлид қилиш тизими”дир(1969 й.). Демак, китч – асл нарса эмас, қиммат нарсанинг арзонлаштилган ясама нусхаси. Сунъий нарса яратиш, демакдир. “ ОММАВИЙ МАДАНИЯТ”НИНГ КЎРИНИШЛАРИ “ Оммавий маданият”нинг бадиий қиммати халқ маданиятидан паст бўлади. Лекин унинг аудиторияси кенгроқ, чунки у муаллифли, у одамларнинг ҳозирги дақиқалардаги эҳтиёжини қондиради, ҳар қандай янги воқеа ва ҳодисаларга хозиржавоб бўлади. Маълум вақт ўтгач, улар ўз долзарблигини йўқотади, эскиради ва модадан қолади. Юксак даражадаги асарлар ва халқ маданияти бундай қисматга учрамайди. МИД - МАДАНИЯТ (“ ўртамиёна ” маданият) нинг қамрови кен г. У анъанавий маданиятнинг айрим хусусиятларини акс эттирса ҳам, оммавий маданиятга бевосита тааллуқлидир. www.arxiv.uz www.arxiv.uz “ ОММАВИЙ МАДАНИЯТ” ТАЪСИ- РИДА ШАКЛЛАНАЁТГАН АХЛО- ҚИЙ Б УЗУҚЛИК КЎРИНИШЛАРИ 1. Кашандалик. 2. Алкоголизм. 3. Аёлларнинг эркакча сўкинишлари. 4. Порнографияни тарғиб қилиш, томоша қилиш ва тарқатиш. 5. Старизм ( эстрада артистлари, актёрлар ВА бошқаларнинг илоҳийлаштириши ) 6. Зўровонлик. 7. Билимсизлик, маданиятсизлик ва тартибсизликни қўллаб-қувватлаш. 8. Баданга турли хил татуировкалар чизиш. 9. Бир жинсли никоҳ. 10. Лоқайдлик. 11. Жамоат жойида кийиниш маданиятини бузган ҳолда юриш. 12. Катталарга беҳурматлик. 13. Эркакларнинг аёлларча ўзига оро бериши (кўзи, лаби, қоши ва сочларини бўяши).www.arxiv.uz Пассив чекиш натижасида 200 мингдан 1 миллионгача бўлган болаларда астма касаллиги оғир шаклда кечади. Бундан 10 йил аввал қилинган ҳисоб китобларга кўра сайёрамизда 40 фоиздан кўп кашанда бор экан. Улар бир сонияда 300 минг дона, 1 йилда эса 12 млн сигарета чакишар экан. Кашандалар дастидан бир йилда салкам 700 тонна синил кислота, 400 минг тонна аммиак , 600 минг тонна қорамой ва 100 минг тонна чекилган сигарета дан атмосферага никотин тарқа л ар экан. СПОРТ – САЛОМАТЛИК ГАРОВИ Спорт билан шуғулланиш инсон организми ва руҳиятига соғломлик бағишлайди. Вақтни беҳуда ва бефойда ўтказишдан асрайди. Мустақиллик йилларида жами ўқувчиларимиз томонидан қўлга киритилган медаллар сони 4025 тага етди. Шундан 1279 таси олтин , 1164 таси кумуш ва 1589 таси бронза медалларидир. Ҳурматли тингловчи! Сиз ҳам медаллардан бирига эга бўлинг! Спорт – соғлик-саломатлик гаровидир! www.arxiv.uz СТАРИЗМ натижасида шахс ўзлигини, мустақил фикрини йўқотади ва фақат ўзи идеал деб билган инсоннинг маънавий қулига айланади. ЁШЛИКДА ОЛИНГАН БИЛИМ ТОШГА ЎЙИЛГАН НАҚШ КАБИДИР Илм олиш учун энг афзал давр бу инсоннинг ёшлик чоғидир. Чунки ёшликда боланинг хотираси кучли бўлади. Бу вақтда олинган илм бола хотирасида узоқ вақтгача сақланиб қолади. А лишер Навоий: «Инсон бўлиб дунёга келдингми, бирор касбни эгалла, ҳунар ўрган, шунда дунёдан ҳаммомга кириб тоза ювиниб чиқмаган кишидек ўтмайсан» деб таъкидлаганлар. www.arxiv.uz ТАТУИРОВКА  – тери остига ранг юбориб, турли хил шакл ва нақшлар чизиш.  Татуировка қилдириш авваллари маҳбусларга хос одат эди. Аслида у турли юқумли касалликларни келтириб чиқариши “оммавий маданият”ни тарқатувчиларга ойдек равшан. Баданга турли хил шаклларни чизиш ва чиздириш амаллари миллий ўзлигимиз ва урф-одатларимизга зид. На ўзлигимизга ва на динимизга тўғри келадиган, иймонимиз, жисмимизга зарар келтирувчи бундай амалдан биз ўзимизни ва бошқаларни асрамоғимиз лозим. ҲУНАРЛИ КИШИ ХОР БЎЛМАС Бугун ишсизликдан ёки бирон бир касб-ҳунар эгаси бўлмаганликдан нолишга ўрин йўқ. Кимки ҳаракат қилса, имконият топилади. Буни бугун ўз меҳнатлари билан кўпчиликнинг ҳавасини келтираётган, шахсий даромадини кўпайтириб бораётган ҳунармандларимиз мисолида яққол кўриш мумкин. Ҳунар – тошдан гул ундирар. www.arxiv.uz Эркакнинг эркакка интилишидан жамият нафратланиб келган, кўпайишига йўл қўймаган... Эндиликда эса бундай «оила» қуришга турли мамлакатларда қонун йўли билан рухсат беришга интилиш бор. Энг даҳшатлиси шундаки, уларга бола боқиб олишга ҳам рухсат этиляпти. Табиий савол туғилади: “Улар боқувидаги бола қандай тарбия кўради, ким бўлиб етишади?” Улар боққан бола ота-онам деб эмас, балки ё она-онам ёки ота-отам деб катта бўлади. Унинг маънавияти қай даражада бўлиши ҳақида эса ўзингиз хулоса қилаверинг. МУСТАҲКАМ, СОҒЛОМ ОИЛА “ Оила – эр-хотин, уларнинг бола- чақалари ва энг яқин туғишганларидан иборат бирга яшовчи кишилар мажмуи, хонадон” (“Ўзбек тилининг изоҳли луғати”  3-жилд. 2007 йил) Оила – ўзаро меҳр-муҳаббат, қалб қўри ила бунёд бўлган муқаддас даргоҳ. Оила – беназир гўша, уни ҳеч нарсага тенглаб бўлмайди.  www.arxiv.uz www.arxiv.uz “ ОММАВИЙ МАДАНИЯТ”НИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ОМИЛЛАРИ www.arxiv.uz