logo

БДУ жисмоний маданият факултети хотин-қизлар гуруҳи талабаларининг амалий-касбий жисмоний тайёргарлик хусусиятлари

Загружено в:

23.09.2019

Скачано:

0

Размер:

132 KB
БДУ жисмоний маданият факултети хотин-қизлар гуруҳи талабаларининг амалий-касбий жисмоний тайёргарлик хусусиятлари.  Жисмоний тарбия назарияси ва амалиётида инсонларнинг жинсий  дифференциацияланиш талаблари, жисмоний машғулотлар хусусиятининг доимий шартларидан биридир. Ҳаттоки жисмонан ривожланган қизлар (аёллар) нинг ҳам жисмоний машғулот хусусиятлари ўғил болаларга нисбатан ҳаққоний фаркланиши  табий ҳолатдир. Ушбу фарқланиши, аёллар организмининг ижтимоий -писихологик ва анатомик -физиологик хусусиятлари оркали намоён бўлади.  Текширув маьлумотларга, кўра, 4 ёшдан 20 ёшгача ривожланаётган қизлар организими ўзида тўрт даврдан иборат харакатланишларга нисбатан биологик талаб кўринишлари кузатилган .  1- давр 4 - 7 ёш акселерация даври;  2-давр 8 - ёш дастлабки мактаб давридаги вактинчалик пасайиш  3-давр 9-13 ёш, биологик оптимум даври;  4-давр 14 - 20 ёш, ҳаракат танқислиги даври.  Ушбу қонуниятлар негизида, куйидаги хусисиятлар қиз (аёл)ларнинг жисмоний таьлим ва тарбия мазмунига салмоқли таъсири мукаррар.  - Асосан қиз (аёл)лар учун ҳаракатларни вақт кесимида тўғри тақсимланиши ва ҳаракат ритмига кўпроқ қизиқиш каби хусусиятлар мавжуд;  - Улар болаликдан бошлаб оҳиста ва айланма ҳаракатланишларга мойил;  - Қиз (аёл) лар кенг амплитудали ҳаракатларни бажара олиши бўғин бойламаларидаги енгил чўзилувчанлик хусусиятига эга бўлишдир.  Илмий-текширув хулосаларига кўра, 12-14 ёш қизларда абсолют кучнинг максимал ўсиши 15-16 ёшда максимал куч-тезкорлити имкониятлари ҳамда сакровчанликнинг сезиларли ривожланиши ва шу ўринда тезкорликнинг факат 14 ёшгача ривожланиши, 18- 22 ёш даврлар ид а айнан умумий чидамлтик, 15-20 ёш даврлар ид а тезкор (шиддат) чидамл ил ик имкониятларининг намаён бўлиши учун қулай ўта с езгир давр бўлиб, мунтазам мажмуавий назорат, хусусан тиббий (гинекологик ) назоратга ўтиш ва ўз-ўзини назо р ат қилиши талаб қилин ади.