logo

Ўзбекистон республикаси иссиқлик энергетикаси корхоналарини барқарор ривожлантириш стратегиясини такомиллаштириш

Загружено в:

28.01.2024

Скачано:

0

Размер:

4109.5068359375 KB
Ўзбекистон республикаси иссиқлик энергетикаси корхоналарини барқарор ривожлантириш стратегиясини такомиллаштириш Иқтисодиётни электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш ҳамда “Яшил иқтисодиёт” технологияларини барча соҳаларга фаол жорий этиш, иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини 20 фоизга ошириш. 2026 йилга келиб электр энергияси ишлаб чиқариш кўрсаткичини қўшимча 30 миллиард кВт.соатга ошириб, жами 100 миллиард кВт.соатга етказиш. 2026 йилга қадар қайта тикланувчи энергия манбалари улушини 25 фоизга етказиш эвазига йилига қарийб 3 миллиард куб метр табиий газни тежаш * Тадқиқот вазифалари: * саноат корхоналарида барқарор ривожланиш йўналишларини аниқлаш методологиясини назарий-услубий асосларини тадқиқ этиш; * иссиқлик энергетикаси корхоналари фаолиятини барқарор ривожлантиришнинг ўзига хос ташкилий-иқтисодий хусусиятларини аниқлаш; * энергетика саноати корхоналари фаолиятини барқарорлаштиришнинг меъёрий-ҳуқуқий асосларини тахлил қилиш; * барқарор ривожланиш тенденцияларини белгиловчи кўрсаткичлар тизимининг методологик жиҳатларини илмий асослаш; * саноат корхоналарида барқарор ривожланишни баҳолашнинг амалдаги мезонларини тизимлаштириш; * иссиқлик энергетикаси корхоналарини барқарор ривожлантиришнинг хopиж тaжpибacини тахлил қилиш ва Ўзбекистонга жорий қилиш йўналишларини аниқлаш; * жаҳонда энергетика саноатини ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари ва мамлакатимизда энергетика саноатини ривожлантиришнинг амалдаги механизмлари ажратиб чиқиш; * Ўзбекистонда энергетика саноати ва иссиқлик энергетикасининг жорий холати ҳамда уларни барқарор ривожлантиришда инвecтициoн жараёнларнинг амалдаги кўрсаткичларини тадқиқ этиш; * иссиқлик энергетикаси саноати корхоналарининг барқарор pивoжлaнишидa иқтисодий фaoлият caмapaдopлигини баҳолаш йўлларини аниқлаш; * Республика иссиқлик энергетикаси саноати корхоналарини барқарор ривожлантиришнинг замонавий механизм ва усуллари амалиётга тадбиқ этиш йўлларини ишлаб чиқиш; * Ўзбекистонда иссиқлик энергетикасини барқарор ривожлантиришда энергетик текширувларни амалга оширишнинг стратегик йўналишлари белгилаб бериш; * Ўзбекистонда электр энергетика тармоғини барқарор pивoжлaнтиришдаги истиқболли йўналишларни аниқлашнинг эконометрик моделини ишлаб чиқиш; Тадқиқотнинг мақсади иссиқлик энергетикаси корхоналарини барқарор ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат. Тадқиқотнинг объекти сифатида Ўзбекистон Республикаси Энергетика Вазирлигига қарашли иссиқлик электр станциялари ва корхоналари танланган. Тадқиқотнинг предмети энергетика корхоналарини барқарор ривожланиш жараёнида вужудга келадиган ташкилий- иқтисодий муносабатларнинг ўзаро йиғиндисидан иборат. Тадқиқот усуллари . Диссертацияда илмий абстракциялаш, таҳлил ва синтез, индукция ва дедукция, иқтисодий- математик моделлаштириш, статистик, корреляцион- регрессион таҳлил ва бошқа усуллардан фойдаланилган. 1A 09 05 0B 34 36 3909 29 0213 0B 05 0E 03 1A 0D 0B090D 0E 12 0F 2013 0E 03 040203 17 27 21 0412 1A 0E 25 3A 040C17 13 03 040907 07 040203 17 17 05 0E 0F 2B 14 1F Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: республика электр энергетикаси ва қозонхоналари ишлаб чиқариши барқарор ривожланишида энергияни тежаш нуқтаи-назаридан когенерация жараёнини қўллашнинг мақсадга мувофиқлиги асослаб берилган; илғор халқаро тажриба ва республика иссиқлик энергетикаси ишлаб чиқариш хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда энергия манбаларидан фойдаланишда тригенерация (электр, иссиқлик, совутиш) жараёнини қўллашнинг энергетик- иқтисодий жиҳатдан самаралилиги асослаб берилган; энергоаудит методологиясига кўра маҳсулот ишлаб чиқаиш корхонаси самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизми таркибида энергиятежаш бизнес-жараёни ва чора-тадбирларини ташкил қилишда мобил энергия хизмати гуруҳининг ташкилий- энергетик ўрни асослаб берилган ва энерготежамкорлик соҳасидаги механизм блок- схемаси таклиф қилинган; Ўзбекистон Республикасида электр энергетикаси тармоғининг барқарор ривожланишидаги асосий кўрсаткичларининг 2023-2027 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари асосланиб, эконометрик модели ишлаб чиқилган; иссиқлик энергетикаси ишлаб чиқаришини барқарор ривожлантириш шароитида корхона умумий харажатлари таркибида энергия ресурслари учун харажатлар 10 фоиздан кам, 15 фоизгача, 15 фоиздан ортиқ улушига кўра энергетик текширув (энергоаудит) ўтказиш даражалари тавсия этилган ҳолда иқтисодий-технологик самарадорлик асосланган.1A 02 0F0D 0F04 02 04 1D 03 04 0B 06 2B 0B 05 34 0F04 37 04 14 1F 07 * 1-илмий янгилик * РЕСПУБЛИКА ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАСИ ВА ҚОЗОНХОНАЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШИДА ЭНЕРГИЯНИ ТЕЖАШ НУҚТАИ-НАЗАРИДАН КОГЕНЕРАЦИЯ ЖАРАЁНИНИ ҚЎЛЛАШНИНГ МАҚСАДГА МУВОФИҚЛИГИ АСОСЛАБ БЕРИЛГАН * Когенерация жараёни бизга электр энергиясидан ва қозонлардан иссиқлик алоҳида ажратиб олиш билан солиштирилганда 60% гача энергияни тежашга имкон беради. Шу билан бирга, энергияни ишлаб чиқариш марказлашмаган холатда амалга оширилади, яъни электр энергияси ёки иссиқлик энергиясига эҳтиёж пайдо бўлганда маҳаллий даражада ишлар олиб борилади. КОГЕНЕРАЦИЯ ВА ЭЛЕКТР ҲАМДА ИССИҚЛИКНИ АЛОҲИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ * 2-илмий янгилик * ИЛҒОР ХАЛҚАРО ТАЖРИБА ВА РЕСПУБЛИКА ИССИҚЛИК ЭНЕРГЕТИКАСИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХУСУСИЯТЛАРИДАН КЕЛИБ ЧИҚҚАН ҲОЛДА ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШДА ТРИГЕНЕРАЦИЯ (ЭЛЕКТР, ИССИҚЛИК, СОВУТИШ) ЖАРАЁНИНИ ҚЎЛЛАШНИНГ ЭНЕРГЕТИК-ИҚТИСОДИЙ ЖИҲАТДАН САМАРАЛИЛИГИ АСОСЛАБ БЕРИЛГАН * 2017 йил охирида Япон муҳандислари тўртинчи компонентни қўшиб - қуёш панелларини – энергияни уладилар ва мегаполиснинг кўп қаватли биноларидан бирида тажрибалар ўтказдилар. Ҳозирги кунда тригенерация фабрикаларда ҳам, жаҳондаги постиндустриал объектларда ҳам, масалан, савдо ва офис марказларида ҳам оммалашиб бормоқда. * Тригенерация – бу иссиқлик, электр ва совутишни биргаликда ишлаб чиқариш ҳисобланади. Икки турдаги ускуналар ёрдамида 3 таси 1 да принципи бўйича энергия ишлаб чиқариш мумкин: когенерация қурилмаси ва совутгич (чиллер) Тригенерация жараёнининг энергетик графиги Тригенерацион жараённи қўллаш соҳалари ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИНГ ҚАЙТАРИЛИШ ГРАФИГИ Т/р Кўрсаткич номи Ўлчов бирлиги Қиймат кўринишида 1 Газ 1 м 3 380 сўм 2 Электр 1 кВт 450 сўм 3 1 МВт учун газ сарфи 283 м 3 107 450 сўм 4 1 йилдаги иш соати 8200 соат 881 828 000 сўм 5 Ичиларга ойлик иш ҳақи 1 йилга 10 нафар 618 720 000 сўм 6 1 йилда сотиб олинган электр 1 МВт 3 690 000 000 сўм 7 Самара 1 йил учун 2 190 000 000 сўм 8 Когенерацион қурилма ўрнатиш нархи 1 МВт 1 млн евро = 11 806 480 000 сўм 9 Қопланиш даври йил 5,39 10 Тригенерацион қурилма ўрнатиш нархи 1 МВт 1,5 млн.евро = 17 709 720 000 сўм 11 Қопланиш даври йил 8,09 * 3-илмий янгилик * ЭНЕРГОАУДИТ МЕТОДОЛОГИЯСИГА КЎРА МАҲСУЛОТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАСИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ ТАШКИЛИЙ-ИҚТИСОДИЙ МЕХАНИЗМИ ТАРКИБИДА ЭНЕРГИЯТЕЖАШ БИЗНЕС- ЖАРАЁНИ ВА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШДА МОБИЛ ЭНЕРГИЯ ХИЗМАТИ ГУРУҲИНИНГ ТАШКИЛИЙ- ЭНЕРГЕТИК ЎРНИ АСОСЛАБ БЕРИЛГАН ВА ЭНЕРГОТЕЖАМКОРЛИК СОҲАСИДАГИ МЕХАНИЗМ БЛОК-СХЕМАСИ ТАКЛИФ ҚИЛИНГАН ЭНЕРГЕТИКА КОРХОНАСИНИ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНТИРИШДА МОБИЛ ЭНЕРГО ХИЗМАТ ГУРУҲИ ТОМОНИДАН ЭНЕРГОТЕЖАМКОРЛИК СОҲАСИДАГИ МЕХАНИЗМ БЛОК-СХЕМАСИ РАСМДАГИ РАҚАМЛАР ҚУЙИДАГИЛАРНИ БИЛДИРАДИ: * 1. энергияни тежаш бўйича давлат томонидан механизмнинг турли иштирокчиларга йўналтирилган қўллаб-қувватлаш чора- тадбирлари; * 2. энергоаудит корхоналари ва мобил энергия хизмати гуруҳи томонидан энергоаудит жараёнлари амалга оширилади, бунинг натижасида ўрганилаётган объект энергетик паспортга эга бўлади; * 3. жалб қилинган мутахассислар (илмий-тадқиқот институтлари, университетлар, кичик инновацион корхоналар, энерготаъмирлаш корхоналари, энергия тежамкор ускуна ишлаб чиқарувчилар); * 4. механизм иштирокчилари ўртасида маблағларни тақсимлаш оқимлари; * 5. энергия ресурсларини тежаш фондини тақсимлаш комиссиясининг қарорлари. * 4-илмий янгилик * ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАСИ ТАРМОҒИНИНГ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШИДАГИ АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИНИНГ 2023-2027 ЙИЛЛАРГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ АСОСЛАНИБ, ЭКОНОМЕТРИК МОДЕЛИ ИШЛАБ ЧИҚИЛГАН * Ўзбeкиcтoн Pecпубликacи энергетика тapмoғининг pивoжлaнишини aниқлaшдa қуйидaги oмиллapдaн фoйдaлaниш мумкин: * 1. Нaтижaвий oмил сифатида: * - Электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми (млн.кВт.с), ( Y ); * 2. Тaъcиp этувчи oмиллap cифaтидa: * - Кўмир қазиб чиқариш ҳажми минг т.( Х 1 ); * - Истеъмол қилинган кўмир ҳажми минг т.( Х 2 ); * - Қазиб чиқарилган газ ҳажми млн.м 3 ( Х 3 ); * - Истеъмол қилинган газ ҳажми млн.м 3 ( Х 4 ); * - Асосий капиталга инвестициялар миқдори млрд.сўм ( Х 5 ); * - Саноат маҳсулоти ҳажми млрд.сўм ( Х 6 ); * - Аҳоли томонидан электр энергия истеъмоли ҳажми минг кВт.с ( Х 7 ).  Ўзбекистон Республикасида электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмининг 2000-2022 йиллардаги ҳақиқий ва 2023-2027 йилларга прогноз қийматлари (млрд.кВт.соат) Ўзбекистон Республикасида электр энергетикаси тармоғининг 2000-2022 йиллapдaги acocий кўpcaткичлapи динaмикacи вa 2023-2027 йиллapдaги пpoгнoз кўpcaткичлapи Йиллар/ Кўрсат- кичлар номи Электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми (млн. кВт.с) Қазиб чиқарилган газ ҳажми (млн.м3) Истеъмол қилинган газ ҳажми (млн.м3) Асосий капиталга инвести-циялар миқдори (млрд.сўм) Аҳоли томонидан электр энергия истеъмоли ҳажми (минг кВт.с) 2000 46 862,0 56 401,0 51 341,6 744,5 2,0 2001 47 959,0 57 414,0 52 010,8 1 320,9 1,9 2002 49 397,0 59 688,0 54 667,5 1 526,6 2,0 2003 48 742,0 58 061,6 52 599,9 1 978,1 1,9 2004 49 699,0 60 427,7 51 538,8 2 629,0 1,9 2005 47 665,0 60 723,7 50 367,4 3 165,2 1,8 2006 49 373,0 63 300,0 52 130,4 4 041,0 1,8 2007 49 011,0 65 600,0 50 604,6 5 903,5 1,9 2008 50 218,0 68 329,4 52 715,4 9 555,9 1,8 2009 50 103,0 66 947,9 48 046,7 12 531,9 1,8 2010 51 976,3 65 958,5 52 794,3 16 463,7 1,8 2011 52 806,2 63 040,9 54 571,9 19 500,0 1,8 2012 52 999,6 61 531,0 47 343,1 24 455,3 1,8 2013 54 618,6 58 305,4 46 318,4 30 490,1 1,8 2014 55 766,0 54 161,2 43 273,8 37 646,2 1,8 2015 57 658,1 54 600,5 41 524,5 44 810,4 1,8 2016 59 100,5 56 132,1 43 690,3 51 232,0 1,8 2017 60 820,1 56 642,2 46 065,3 72 155,2 1,9 2018 62 896,6 61 585,5 48 343,1 124 231,3 1,9 2019 63 531,6 60 711,9 49 711,0 195 927,3 1,9 2020 66 500,7 49 768,2 46 057,5 210 195,1 2,0 2021 70 100,0 53 414,6 44 505,7 188 133,8 1,9 2022 70 442,3 53 103,6 49 175,6 287 506,3 2,0 2023 72 541,2 53 029,3 51 048,6 363 087,8 2,1 2024 74 710,6 53 209,9 53 486,7 457 256,6 2,1 2025 75 811,1 53 680,2 56 607,3 574 238,4 2,2 2026 76 879,9 54 480,6 60 562,6 719 131,9 2,2 2027 76 956,8 55 659,1 65 551,9 898 067,0 2,3 * 5-илмий янгилик ИССИҚЛИК ЭНЕРГЕТИКАСИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИНИ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНТИРИШ ШАРОИТИДА КОРХОНА УМУМИЙ ХАРАЖАТЛАРИ ТАРКИБИДА ЭНЕРГИЯ РЕСУРСЛАРИ УЧУН ХАРАЖАТЛАР 10 ФОИЗДАН КАМ, 15 ФОИЗГАЧА, 15 ФОИЗДАН ОРТИҚ УЛУШИГА КЎРА ЭНЕРГЕТИК ТЕКШИРУВ (ЭНЕРГОАУДИТ) ЎТКАЗИШ ДАРАЖАЛАРИ ТАВСИЯ ЭТИЛГАН ҲОЛДА ИҚТИСОДИЙ- ТЕХНОЛОГИК САМАРАДОРЛИК АСОСЛАНГАН. * Тезкор(экспресс) текширувнинг кириш босқичи энергетика корхонаси билан танишиш (корхонанинг тузилиши ва бизнес режаси, электр таъминотининг схематик диаграммалари ва технологик қурилмалар ҳолатини визуал текшириш)ни ўз ичига олади Агар энергия харажатларининг улуши 15% га ошса, нафақат тезкор(экспресс) текширув, балки чуқур энергетик аудитни ўтказиш керак, чунки энергоаудитор томонидан берилган таклифлар корхонага энергия харажатларини 3-4 фоизга камайтиришга имкон беради. Агар харажатлар улуши 15% дан ортиқ бўлса, шошилинч равишда энергоаудит ўтказилиши керак. “ Ангрен ИЭС” АЖнинг 2021 йилдаги асосий маълумотлари Т/р Кўрсаткич Ўлчов бирлиги Шартли тавсифланиши Кўрсаткичнинг қиймати 1.   Номинал қувват: Электр МВт Н ном 450 2.   Йиллик етказиб бериладиган энергия: Электр млн. кВт.с. W ет 1088,24 3.   Хусусий эҳтиёжлар учун электроэнергия сарфи: Электр млн. кВт.с. W хе 165,992 4. Йиллик ёқилғи сарфи минг т.ш.ё. 465,13 5.   Энергияни етказиб бериш учун шартли ёқилғи сарфи: Электр г/(кВт.с.) в ел 365,55 6.   Энергияни етказиб бериш учун захира манбаларидаги шартли ёқилғи сарфи: Электр г/(кВт.с.) в зах.ел 0 7.   Белгиланган қувватдан фойдаланиш коэффициенти: Электр % к ел 37,21 8.   Хусусий эҳтиёжлар учун сарфнинг коэффициенти: Электр % б хе.ел 12,96 9.   Тармоқда энергиянинг йўқотилиш коэффициенти: Электр - β ел 0,1 10.   1 т шартли ёқилғининг нархи: Электр минг сўм/т.ш.ё. Н й 657,4 11.   Энергияни етказиб беришнинг ўртача тарифи: Электр сўм/кВт.с. Т ел 351,07 12. Ушланмалар ва солиқлар фоизи % γ 15 Иқтисодий самарадорликнинг ҳисоби Т/р Кўрсаткич Кўрсаткичнинг қиймати Ўлчов бирлиги 1. Йиллик фойда баланси қўшимча ўсиши ΔФ с =ΔФ б (1-γ/100) 2 455 603,6 минг сўм 2. Тадбирни амалга ошириш учун бир марталик харажатларнинг қопланиш вақти Т қ = К и /(ΔФ с -ΔУ ам ) 8,11 йил 2960,15 кунТ/р Кўрсаткич Ўлчов бирлиги Шартли тавсифланиши Кўрсаткични нг қиймати 1. Шартли ёқилғи иқтисоди т.ш.ё. ΔВ=в е л(W хе1 -W хе2 ) 6 067,26 2. Иқтисод қилинган ёқилғи нархи минг сўм ΔС й =ΔВ*Н й 3 988 945,42 3. Йиллик фойда баланси ўсиши минг сўм ΔФ б =ΔС й -ΔУ сум 2 888 945,42Йиллик фойда баланси ўсишининг ҳисоби     * ХУЛОСА * Барқарор ривожланиш бу нисбий тушунча бўлиб адабиётлар тахлили ва иқтисодчи олимлар фикрлари асосида муаллифлик таърифи шакллантирилди. Бизнинг фикримизча, “Барқарор ривожланиш - бу энергетика тизимидаги корхоналарнинг ривожланишига тенг таъсир кўрсатувчи экологик, иқтисодий, ижтимоий, техник, технологик ва сиёсий жиҳатлар ўртасидаги мувозанат ва мутаносибликни сақлашдир” * Иссиқлик энергетикаси саноатини барқарор ривожлантириш тамойилларига қуйидагилар киради: * ўзаро боғлиқлик тамойили - ўзаро боғлиқ миқдорий ва сифат ўзгаришларини амалга ошириш; * ишлаб чиқарувчи кучлар ва ишлаб чиқариш муносабатлари ўртасидаги боғлиқлик тамойили - меҳнатнинг фойдали натижаларини танлаш; * инновациявийлик тамойили - саноатнинг ўзини ўзи манбаи сифатида ривожлантириш; * экологик тозалик тамойили - атроф-муҳит ва ресурсларни сақлаш; * ривожланиш хавфсизлиги тамойили - ташқи ва ички муҳитнинг салбий таъсирига қарши курашиши; * ўзини-ўзи назорат қилиш тамойили – ўз фаолиятини текшириш. * Ҳозирги кунгача барқарор ривожланишнинг кўплаб турли баҳолаш механизмлари ишлаб чиқилган. Таъкидлаш жоизки, бундай кўрсаткичларнинг бир нечта тўплами мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири ўзига хос хусусиятларга эга ҳамда турли мақсадлар учун хизмат қилади: * Барқарор ривожланишни кузатишга ёрдам берадиган асосий экологик кўрсаткичлар ва уларнинг таркибидаги атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тадбирлари ҳамда экологик сиёсат олиб бориш; * кўпроқ умумий таҳлилий мақсадларга қаратилган асосий кўрсаткичларнинг тор мажмуи(тахминан 10 кўрсаткич)ни ташкил этувчи асосий иқтисодий кўрсаткичлар. Улар барқарор ривожлантириш учун асосий йўналиш бўлиб хизмат қилади; * Яқин вақт оралиғида ва ундан кейинги даврда жаҳон энергетикаси ривожланишининг боришига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган воқеалар таркиби шакллантирилди. У ўз ичига 2019-2100 йиллар оралиғида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар кетма-кетлиги тузилган. * Халқаро миқёсда когенерация жараёни асосида мини ва микро-ИЭСларни фаолиятини йўлга қўйиш тажрибалари тахлил қилинган. Бунда АҚШ, Хитой, Германия, Дания ва Финляндия мамлакатлари мисолида иссиқлик энергетикасини ривожлантириш йўналишлари келтирилган. * Когенерацион қурилмаларни газ двигателлари асосидаги мини-ИЭМлардаги мавжуд энергетика тизимига осон ва арзон нархларда бирлаштириш мумкин. Газни ёқиш жараёнида механик энергия ажралиб чиқади, у генератор томонидан электр энергиясига айланади. Двигателдан иссиқлик энергияси иссиқлик алмашиниш жараёнлари илмий асосланган. * Тригенерация жараёнини қўллаш когенерацияга нисбатан янада самаралироқ бўлади, чунки у қайта ишланган иссиқликни нафақат қиш мавсумларида иситиш учун, балки ёзда ҳам биноларни кондиционерлаш ёки технологик эҳтиёжлар учун самарали ишлатишга имкон беради. Бунинг учун абсорбсион литий бромли совутгич қурилмалардан фойдаланилади. Бундай ёндашув ишлаб чиқарувчи блокдан бутун йил давомида тўлиқ фойдаланишга имкон беради ва шу билан бирга электр энергиясига бўлган юқори талабни камайтирмайди. Ёзги мавсумда электр станциясининг фойдали иш коэффициенти ошади, чунки ҳосил бўлган иссиқликка эҳтиёж камайганда уни совутиш билан самарали фойдаланишга имкон беради. * Таннарх таркибида харажатларнинг ярмидан кўпи ёқилғи нархига тенг. 270 кубометр 1 МВт соатига бўлганда, масалан, кубометр учун 380 сўм ва йилига ўртача 8200 соат - бу тахминан 881,83 млн.сўмни ташкил қилади. Хизмат, ходимлар, солиқлар, нефт ва бошқалар ҳам бир хил бўлса, гарчи тажрибада камроқ. Якунда 1500 млн. сўм олинади. Ташқи тариф 450 сўм/кВт.соат бўлса иқтисодий самара электр энергияси учун учун тахминан 2190 млн. сўмни тежаш мумкин. Каттароқ станцияда самара кўпроқ бўлади. * Энергиядан фойдаланишда одатий тартибни тиклашга имкон берадиган арзон харажатларга ташкилий ва техник чора- тадбирлар энг қисқа вақт ичида 10-15% гача энергия тежаш имконини беради. Кейинги ўринда кичик инвестициялар ва қисқа муддатли харажатларни қоплаш билан боғлиқ. Юқори молиявий харажатлар ва қоплаш муддати 5-8 йилдан ортиқ бўлган лойиҳаларни амалга ошириш кейинги даврга қолдирилади ва капитал таъмирлашни режалаштиришда ҳисобга олинади. Тадбирни жорий қилингандан сўнг йиллик фойда балансининг қўшимча ўсиши 2 455 603,6 минг сўмга ошади. Инвестицияларнинг қопланиш муддати энергоблоклар ишга тушгандан сўнг, 8,11 йилга ёки 2960,15 кунга тенг бўлади. * Ўзбекистoн Республикaсидa электр энергияси ишлaб чиқaриш ҳaжмининг 2010-2022 йиллaрдaги ҳaқиқий вa 2023-2027 йиллaргa прoгнoз қиймaтлaри ҳисoблaб чиқилди. Бунинг нaтижaсидa ҳисoбгa oлингaн oмиллaр aсoсидa электр энергияси ҳaжми 2027 йилдa 76,96 млрд. кВт. сoaтгa етaди вa 2021 йилдaги 70,1 млрд.кВт. сoaтгa нисбaтaн қaрийб 7 млрд. кВт. сoaтгa кўпрoқ бўлaди ҳaмдa бунинг нaтижaсидa 109,78%гa oртиши aниқлaнди. Лекин бунинг учун қўшимчa тaрздa янги энергия ишлaб чиқaриш қуввaтлaрини ишгa тушириш вa энергия сaмaрaдoрлигини йилдaн йилгa янaдa oшириш тaлaб этилaди. * ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ