logo

Ноқонуний йўл билан топилган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш – иқтисодий хавфсизликни таъминлаш омили сифатида

Загружено в:

16.12.2024

Скачано:

0

Размер:

96.3359375 KB
НОҚОНУНИЙ ЙЎЛ БИЛАН ТОПИЛГАН ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ – ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ ОМИЛИ СИФАТИДА Режа: 1. Ноқонуний йўл билан топилган даромадларни легаллаштириш тушунчаси, белгилари ва хусусиятлари. 2. Ноқонуний йўл билан топилган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни ҳуқуқий тартибга солишнинг халқаро ва хориж тажрибалари. 3. Ўзбекистон Республикасида ноқонуний йўл билан топилган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш соҳасида меъёрий-ҳуқуқий базанинг шаклланиши ва ривожланиши. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш. Ички назоратни, мижозларни лозим даражада текшириш натижаларини ҳужжатлаштириш ва сақлашни, таваккалчиликларни аниқлаш, баҳолаш ва ҳужжатлар билан қайд этишни ташкил қилиш ва амалга оширишга доир талабларни бузиш, операцияни амалга оширишни рад этиш, худди шунингдек махсус ваколатли давлат органига шубҳали операциялар ҳақидаги ахборотни тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки нотўғри ахборот тақдим этганлик, қонун ҳужжатлари талабларининг пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйишга ёки операцияларни тўхтатиб туришга оид қисмини ижро этмаслик, энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Ички назорат қоидаларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назоратни амалга оширишнинг белгиланган тартибини тегишли назорат қилувчи, лицензияловчи ва рўйхатдан ўтказувчи органлар томонидан бузиш, худди шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш муносабати билан тижорат, банк сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни ғайриқонуний равишда талаб қилиш, олиш ёхуд ошкор этиш, энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Дунё хавфсизлигига соя ташлаётган муаммолардан бири трансмиллий жиноятлардир. Трансмиллий жиноятга интернет википедиясида «икки ёки ундан кўп давлатлар ҳудудида содир этилган жиноят», дея изоҳ берилган. Яъни жиноят бир мамлакатда амалга оширилади ва оқибати иккинчи мамлакатга таъсирини кўрсатади. Ёки жиноятнинг бир қисми битта давлатда, қолгани иккинчи бир давлатда амалга оширилади. Масалан, қурол битта давлатдан ноқонуний олиниб, иккинчисида ноқонуний сотилади. БМТ нинг трансмиллий уюшган жиноятларга қарши курашга бағишланган 2000 йилги Конвенциясида бу иллатнинг «турқи-таровати»га изоҳ берилди. Яъни трансмиллий жиноятларга биттадан кўп давлатда амалга оширилган, тайёргарлик, режалаштириш бир давлатда бўлиб, содир этилиши бошқа давлатда кечадиган, битта давлатда амалга ошса-да, биттадан кўп давлатда жиноий ҳаракатлар олиб бораётган уюшган жиноий гуруҳлар томонидан бошқариладиган, деган тавсиф берилди. БМТ таснифига кўра трансмиллий жиноятлар 17 гуруҳга бўлинган. Булар: ноқонуний олинган даромадни қонунийлаштириш, терроризм, санъат асарлари ва маданият буюмларини ўғирлаш, интеллектуал бойликни ўғирлаш, ноқонуний қурол-яроғ савдоси, самолётни олиб қочиш, денгиз қароқчилиги, қуруқликдаги транспортни ўғирлаш, суғурта бўйича фирибгарлик, компьютер жиноятчилиги, одам савдоси, инсон аъзолари савдоси, экологик жиноят, гиёҳванд воситаларининг ноқонуний савдоси, қалбаки банкротлик, қонуний бизнесга аралашиш, коррупция ва жамоат ҳамда партия арбобларини сотиб олиш.   Сўнгги пайтларда уюшган жиноятчилик ортиб бориши оқибатида трансмиллий жиноятлар ошмоқда. Шу ўринда асосий трансмиллий жиноий ташкилотлар борасида маълумот берсак. Ихтисослашув нуқтаи назаридан барча трансмиллий жиноий ташкилотлар махсус ва универсал турларга ажратилади. Ихтисослашган махсус гуруҳлар ўз фаолиятини маълум бир соҳа йўналишида, мисол учун, фоҳишабозлик ёки гиёҳвандлик йўналишида амалга ошириб келади. Жиноий универсал гуруҳлар эса ўз фаолиятини диверсификациялаштириб, бир неча йўналиш бўйича, мисол учун, кредит карталари билан фирибгарлик операциялари ёки молия соҳасидаги бошқа турдаги жиноятларни содир этишади. Юқорида уюшган жиноятчилик хусусида гапирдик. Келинг, бу борада кенгроқ маълумот бериб ўтайлик. Мафия .Уюшган жиноятчилик турига кириб, шаклланиш жараёнида ҳар хил давлатларда хилма-хил хусусиятга эгадир. Кўпгина мамлакатлардаги мафия гуруҳларининг фаолият турлари иккита йўналишда амалга оширилади: 1) тақиқланган фаолият турлари. Мулкчилик жиноятлари, ноқонуний даромадларни қонунийлаштириш, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши, валюта операциялари қоидалари бузилиши, фоҳишабозлик, қимор ўйинлари, қурол ва антиквариат билан савдо қилиш ва қўрқитиш; 2) қонуний иқтисодий фаолиятда иштирок этиб, зўравонлик йўли билан даромад олиш. • Жаҳон таснифига биноан уюшган жиноий гуруҳларнинг яратилиш ва ривожланишдаги асосий модели иккита. Бу – «Италия» ва «Америка» моделлари. • Италия модели ўн тўққизинчи асрнинг ўрталарида пайдо бўлиб, унда уюшган жиноятчилик жамиятнинг барча асосий ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тузилмаларига киришиб кетади. • «Америка» модели уюшган жиноятчилик трансмиллий ҳодиса сифатида ривожланишига хизмат қилиб, сармоялар тўпланиши даврида шаклланган. • Уюшган жиноий гуруҳлар ўзларининг иқтисодий йўналишидаги фаолияти давомида бажарадиган вазифаларига кўра қуйидаги турларга ажратилади: • 1. Ғаразли мақсадда уюшган жиноятчилик (mercenary crime). Мақсади – бевосита моддий фойда олиш бўлиб, бунга талончилик, ўғирлик, рэкет, фирибгарлик каби умумжиноий ҳаракатлар билан олинадиган даромадлар киради. • 2. Синдикатлашган уюшган жиноятчилик (жиноий синдикат). Асосий мақсади – товарлар ва хизматларни ноқонуний ишлаб чиқариш ҳамда мафия усули ёрдамида иқтисодий жиноятларни содир этиб мўмай даромадларни доимий равишда олиш. ОДАМ САВДОСИ • Трансмиллий жиноятлар ичида одам савдоси билан боғлиқ муаммо бугун дунёда долзарб аҳамият касб этмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, сайёрамизда биргина «аёл савдоси»дан йилига 12 миллиард доллар даромад олинар экан. • Жабрланувчиларнинг аксариятини жинсий эксплуатация мақсадида чет элга олиб чиқилаётган ёшлар ташкил этади. Афсуски, халқаро одам савдоси тўрига илинган, ўз манфаати йўлида ҳеч қандай разилликдан қайтмайдиган кимсалар фуқароларимиз орасида ҳам учрайди. 2008 йилнинг 17 апрелида «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси қонуни кучга кирди. Қонуннинг учинчи моддасида «Одам савдоси – куч билан таҳдид қилиш ёки куч ишлатиш ёхуд бошқа мажбурлаш шаклларидан фойдаланиш, ўғирлаш, фирибгарлик, алдаш, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ёки вазиятнинг қалтислигидан фойдаланиш орқали ёхуд бошқа шахсни назорат қилувчи шахснинг розилигини олиш учун уни тўловлар ёки манфаатдор этиш эвазига оғдириб олиш орқали одамлардан фойдаланиш мақсадида уларни ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш. • «Замонавий қуллик» қотиллик, одам ўғирлаш, чегарадан ноқонуний тарзда ўтиш, ҳужжатларни қалбакилаштириш ва бошқа ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бўлиб, алдаш, зўравонлик ва куч ишлатиш ва қарз оқибатида келиб чиқувчи қуллик билан амалга оширилади. • Одам савдоси инсоният цивилизациясига, жамият тараққиёти ва давлатлар ривожига жиддий хавф туғдиради. Шу сабабли уюшган жиноятчилик, хусусан, халқаро терроризм, наркобизнес, қурол- яроғларни ноқонуний сотиш билан боғлиқ ўта оғир жиноятлар қаторида одам савдосининг ҳар қандай кўринишига қарши кураш бугун жаҳонда долзарб муаммо бўлиб турибди. • Таъкидлаш жоизки, 2003 йилнинг декабрида БМТнинг одам савдосига қарши қаратилган протоколи кучга кириб, унинг асосида мамлакатларда қатор қонунчилик ҳужжатлари татбиқ этилди. • Бунинг натижасида 2003–2015 йиллар оралиғида бу трансмиллий жиноятга қарши кураш дунё мамлакатларида икки баробар кучайди.  • Статистик маълумотларнинг кўрсатишича, дунёда одам савдоси билан боғлиқ трансмиллий жиноятларнинг 79 фоизи жинсий эксплуатация, 18 фоизи мажбурий меҳнатни ташкил қиларкан.   АҚШ миллий разведка кенгашининг «2015 йилгача инсоният тараққиётининг глобал тенденцияси» номли маърузасида келтирилишича, уюшган жиноятчиликдан олинадиган йиллик даромад қуйидагича тақсимланган: гиёҳванд моддалар ноқонуний савдосидан йилига 100-300 миллиард доллар, АҚШ ва Европада автотранспорт воситаларини ўғирлашдан 9 миллиард доллар, мигрантларни ноқонуний чегарадан ўтказишдан 7 миллиард доллар, интеллектуал мулкка эгалик ҳуқуқини поймол қилишдан 1 миллиард долларга яқин. Эътиборингиз учун раҳмат