logo

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва ўрмонларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни ҳуқуқий тартиби

Загружено в:

14.05.2024

Скачано:

0

Размер:

302.4609375 KB
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва ўрмонларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни ҳуқуқий тартиби Экология ҳуқуқи  Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар деб қандай ҳудудларга айтилади?  Табиат боғларининг ҳудудида нималар тақиқланади?  Давлат қўриқхоналари, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари ҳамда табиат боғларининг молиялаш тартиби қандай? Экология ҳуқуқи  Ўрмон фонди ерлари тушунчасини айтинг?  Ўрмонга оид муносабатларни тартибга солиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ваколатларига нималар киради?  Ўрмондан фойдаланишнинг қандай турлари мавжуд? Ернинг ва (ёки) сув кенгликларининг (акваторияларнинг) устувор экологик, илмий, маданий, эстетик, рекреация ва санитария-соғломлаштириш аҳамиятига молик бўлган, хўжалик мақсадидаги доимий ёки вақтинча фойдаланишдан тўлиқ ёки қисман чиқарилган участкалари муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ҳисобланади ( “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги Қонун (03.12.2004й)). Табиат боғларининг ҳудудида:  Дарахт ва буталарни кесиш (парваришлаш йўсинидаги ва санитария мақсадидаги кесиш бундан мустасно);  гидрологик ва гидрогеологик режимни ўзгартирадиган ҳаракатлар;  тупроқ эрозиясини, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг таназзулини келтириб чиқарувчи ҳаракатлар;  табиат боғларининг фаолияти билан боғлиқ бўлмаган йўл ва муҳандислик-коммуникация ишларини амалга ошириш;  чиқиндиларни сақлаш ва кўмиш, оқава сувларни оқизиш ( “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги Қонун 03.12.2004й). Давлат қўриқхоналари, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари ҳамда табиат боғларининг молиялаш тартиби  Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;  табиатни муҳофаза қилиш фондлари маблағлари;  илмий-тадқиқот, табиатни муҳофаза қилиш, реклама-ноширлик ва маърифий фаолиятдан келадиган даромадлар;  муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплашга қаратилган тушумлар;  муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг режимини бузганлик учун ундирилган жарима пуллари. Ўрмон билан қопланган ерлар, шунингдек ўрмон билан қопланмаган, аммо ўрмон хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ерлар ўрмон фонди ерлари ҳисобланади. Ўрмон фонди ерларининг чегаралари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланади. Ўрмон фонди ерлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда эгалик қилиш, фойдаланиш учун, шу жумладан ижарага берилиши мумкин (“Ўрмон тўғрисида”ги қонун. 15.04.1999й). Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси  ўрмонларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;  давлат ўрмон фондини тасарруф этиш;  ўрмонларнинг қўриқланиш тоифаларини аниқлаш тартибини белгилаш;  ўрмондан фойдаланганлик учун ҳақ ундириш тартиби ва миқдорларини белгилаш;  ўрмонларни муҳофаза қилиш, қўриқлаш, улардан фойдаланиш ва уларни такрорий кўпайтириш устидан давлат назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш;  ўрмонларнинг давлат ҳисобини ва давлат ўрмон кадастрини юритиш тартибини белгилаш ваколатларига эга (“Ўрмон тўғрисида”ги қонун. 15.04.1999й). Ўрмондан фойдаланиш турлари  Биринчидан , дарахтзорлар ва бутазорларни кесиш;  Иккинчидан, ўрмондан қўшимча фойдаланиш (пичан ўриш, мол боқиш, асалари уялари ва қутиларини жойлаштириш, ёввойи ўсимликлар доривор хом ашёсини тайёрлаш (йиғиш) ва озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ўсимликларни тайёрлаш (йиғиш);  Учинчидан, давлат ўрмон фонди участкаларидан овчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш;  Тўртинчидан, давлат ўрмон фонди участкаларидан илмий-тадқиқот мақсадларида фойдаланиш;  Бешинчидан, давлат ўрмон фонди участкаларидан маданий- маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреацион ва эстетик мақсадларда фойдаланиш (“Ўрмон тўғрисида”ги қонун. 15.04.1999й). Фойдаланиш учун адабиётлар  1.Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017-2021йилларда “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” gov.uz /uz/ documen t/2  2.Ўзбекистон Республикасининг Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойидаги нутқи. Жисмоний ва маънавий етук ёшлар- эзгу мақсадларимизга етишда таянчимиз ва суянчимиздир.//Халқ сўзи,2017 йил 1 июль  3.Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузаси. Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши,ислоҳатларни ташаббускор ва асосий ижрочиси бўлиши керак.// Халқ сўзи,2017 йил 13 июль Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар  1.Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси,”Ўзбекистон”,2016  2.Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуни//Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси.-1993.- № 1.-37-модда.  3.Ўзбекистон Республикасининг«Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуни//Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси.-1993.-№5.-221- модда.  4.Ўзбекистон Республикасининг«Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуни//Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси.-1997.- №2.- 52- модда.  5.Ўзбекистон Республикасининг “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни. Ўзбекистон Республикаси 19.09.2016 й. “Халқ сўзи” газетасининг 2016 йил 20 сентябрдаги 185 (6620)  6. Ўзбекистон Республикасининг “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни. Ўзбекистон Республикаси 21.09.2016 й. “Халқ сўзи” газетасининг 2016 йил 22 сентябрдаги 187 (6622)  7.Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сон Фармони.// "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",2017 йил 10 май, 18- сон, 317-модда.  8.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги «2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–2916-сонли қарори.//«Халқ сўзи» газетасининг 2017 йил 22 апрелдаги 80 (6774)  9.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги “Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2935- сонли қарори.//«Халқ сўзи» газетасининг 2017 йил 29 апрель  10.Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги 2017 йил 11 майдаги ПФ-5041-сонли Фармони.// «Халқ сўзи» газетасининг 2017 йил 13 майдаги 95 (6789)-сони  11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 майда қабул қилинган,”Ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида назоратни кучайтириш, геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш, давлат кадастрлари юритишни тартибга солиш чора- тадбирлари тўғрисида”ги Фармони. Тавсия этиладиган адабиётлар.  1.Холмўминов Ж.Т.,Нарзуллаев О.Х.”Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунига шарҳ.-Тошкент, 2014.-124-бет.  2.Экология ҳуқуқи: Дарслик//Ж.Т.Холмўминов, Н.Б.Шоимов, О.А.Камалов, О.Ж.Холмўминов. Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2014  3.Холмўминов Ж.Т.Экологик таҳдидларнинг олдини олиш ва хавфсизликни таъминлашда экологик-ҳуқуқий таълим-тарбия. Монография.Тошкент:ТДЮУ, 2015.-326-бет.  4.Холмўминов Ж.Т., Шодиметов Ю.Ш. Экологик ҳуқуқ.Олий таълим муассасалари учун дарслик-Тошкент, Чинор-ЭНК,Фан ва технология нашри, 2015.-512-бет.  5.Холмўминов Ж.Т. Экологик таҳдидларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш ҳуқуқий муаммоларининг илмий-назарий таҳлили. Монография.Тошкент:ТДЮУ, 2016.-344-бет. Мустақил тайёрланиш учун топшириқ 1. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ташкил этиш тартибини ёзма равишда тахлил этинг? 2. Ўрмондан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига нималар киради? Фикрингизни ёзма равишда баён қилинг (500 та сўз). Эътиборингиз учун рахмат!