logo

Маъмурий суд ишларини юритиш иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, судда вакиллик, аризанинг (шикоятнинг) шакли ва мазмуни

Загружено в:

14.03.2024

Скачано:

0

Размер:

1373.8037109375 KB
Маъмурий суд ишларини юритиш иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, судда вакиллик, аризанинг (шикоятнинг) шакли ва мазмуни • Маъмурий суд ишларини юритиш иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари • Судда вакиллик • Аризанинг (шикоятнинг) шакли ва мазмуни МАВЗУ ТАРКИБИ: Маъмурий суд ишларини юритиш иштирокчиларининг таркиби қандай? Ишда иштирок этувчи шахслар Кўмаклашувчи шахслар Ишда иштирок этувчи шахсларга кимлар киради? Тарафлар бошқа шахслар Учинчи шахслар Прокурор Давлат органлари Кўмаклашувчи шахсларга кимлар киради? Гувоҳллар Экспертлар Мутахассислар таржимонлар Судда вакиллик Қонуний вакиллик Шартнома бўйича (ихтиёрий) вакиллик   Судда вакил бўла олмайдиган шахслар Қуйидаги шахслар судда вакил бўла олмайди: 1) вояга етмаган шахслар, бундан қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар мустасно; 2) васийлик ва ҳомийлик белгиланган шахслар; 3) судьялар, прокурорлар, терговчилар, суриштирувчилар, суд девони ходимлари бундан улар қонуний вакил (ота-оналар, фарзандликка олганлар, васийлар, ҳомийлар) сифатида, шунингдек тегишли суд, прокуратура, суриштирув ва тергов органларининг вакили сифатида иштирок этган ҳоллар мустасно; 4) манфаатлари ваколат берувчининг манфаатларига зид бўлган шахсларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатаётган ёки илгари ёрдам кўрсатган шахслар; 5) судья, прокурор, суд мажлисининг котиби, эксперт, мутахассис, таржимон билан қариндошлик муносабатларида бўлган шахслар.  Аризанинг (шикоятнинг) шакли ва мазмуни Ариза (шикоят) судга ёзма шаклда берилади. У аризачи ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Аризада (шикоятда) қуйидагилар кўрсатилиши керак: 1) ариза (шикоят) берилаётган суднинг номи; 2) ишда иштирок этувчи шахсларнинг номи (фамилияси, исми ва отасининг исми), жойлашган ери (почта манзили) ёки яшаш жойи; 3) арз қилинган талабларга асос бўлган ҳолатлар (агар улар мавжуд бўлса); 4) арз қилинган талабларнинг асосларини тасдиқловчи далиллар; 5) аризачининг қонун ҳужжатларига асослаб келтирган талаблари, талаб бир нечта жавобгарга нисбатан тақдим этилганда эса уларнинг ҳар бирига нисбатан талаблар; 6) илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати. Аризада (шикоятда) аризачининг ёки унинг вакилининг телефонлари, факслари рақамлари, электрон манзили кўрсатилиши мумкин. Аризада (шикоятда), агар низони тўғри ҳал қилиш учун зарур бўлса, бошқа маълумотлар, шунингдек аризачидаги мавжуд бўлган илтимосномалар кўрсатилади. Аризачи ўзаро боғлиқ бўлган бир нечта талабни, агар улар маъмурий судга тааллуқли бўлса, битта аризага (шикоятга) бирлаштиришга ҳақли. • 1.Административное судопроизводство. Учебник для студентов высших учебных заведений по направлению «Юриспруденция» (специалист, бакалавр, магистр) / Под ред. В.В.Яркова. – М. Статут, 2016. – 560 с. • 2.Хамедов И.А., Хван Л.Б., Цай И.М. Административное право Республики Узбекистан Общая часть. Учебник. – Т.: Konsauditinform-Nashr, 2012. – 591 с. • 3.Маъмурий ишлар бўйича суд ҳужжатлари намуналари [Матн]. – Тошкент: Baktria press, 2018. – 408 б. • 4.Маъмурий ишлар бўйича суд амалиёти [Матн]: И.Алимов. –Тошкент: «Complex Print» нашриёти, 2019. – 196 б. • 5.Давлат органлари қарорлари, мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судларга шикоят қилиш тартиби [Матн]: амалий қўлланма / Ш.Саидов, М. Эргашев. – Тошкент: «Complex Print» нашриёти, 2019. – 180 б. Мустақил ўқиш учун адабиётлар : Учинчи шахсларнинг ишда иштирокини тушунтириб беринг. Семинар машғулоти учун топшириқ: Эътиборингиз учун раҳмат!