logo

Микроорганизмлар томонидан бижғиш жараёнида, спиртли ва сут кислотали бижғиш. Мой кислотали, пектинли ва целюлозали бижғиш жараёнлари

Загружено в:

18.01.2024

Скачано:

0

Размер:

108.55078125 KB
МИКРООРГАНИЗМЛАР ТОМОНИДАН БИЖҒИШ ЖАРАЁНИДА, СПИРТЛИ ВА СУТ КИСЛОТАЛИ БИЖҒИШ. МОЙ КИСЛОТАЛИ, ПЕКТИНЛИ ВА ЦЕЛЮЛОЗАЛИ БИЖҒИШ ЖАРАЁНЛАРИ. МИКРООРГАНИЗМЛАРНИНГ ГЕОЛОГИК ФАОЛИЯТИ РЕЖА:  МИКРООРГАНИЗМЛАР ТОМОНИДАН БИЖҒИШ ЖАРАЁНИДА, СПИРТЛИ ВА СУТ КИСЛОТАЛИ БИЖҒИШ.  МОЙ КИСЛОТАЛИ, ПЕКТИНЛИ ВА ЦЕЛЮЛОЗАЛИ БИЖҒИШ ЖАРАЁНЛАРИ.  МИКРООРГАНИЗМЛАРНИНГ ГЕОЛОГИК ФАОЛИЯТИ  Микроорганизмлар ёрдамида сут- кислотали, спиртли бижғиш жараёнлари  Бижғиш ходисаси жуда қадимдан маълум бўлган, лекин унинг умумий механизмини француз олими Луи Пастер ишлаб чиққан. 1861 йилда Л.Пастер глюкозадан этил спирти ва карбонат ангидрид хосил бўлишини кузатган.  Бу жараён ферментация деб аталиб , тирик организмларнинг кислородсиз муҳитда глюкозадан озуқа ва энергия олиш қобилиятини ифодаси деган таърифи, фан тарихида буюк аҳамиятга эга бўлди.  Кейинчалик бу жараённи амалга оширадиган ферментларни ўрганишга муваффақ бўлинди.  1897 йили Бюхнер ҳужайрасиз ачитқи ширасини (зимазани), А.Н.Лебедов эса ачитқи замбуруғларидан ширани ажратиб олишга эришдилар. Шундай қилиб, бижғиш анаэроб шароитда содир бўладиган оксидланиш қайтарилиш жараёнида органик моддаларнинг парчаланиши бўлиб, бунинг натижасида организм ўзи учун зарур бўлган энергияни олади. Спиртли бижғиш  Бижғиш жараёни ҳар хил таксономик гуруҳларга мансуб бўлган микроорганизмлар томонидан амалга оширилади.  Биотехнологиянинг асосий вазифаларидан бири, тирик микроорганизмларга хос бўлган очиқ ёки ёпиқ тизимдаги биотехнологик жараёнлардан саноат шароитида фойдаланишдан иборатдир.  Спиртли бижғиш, у ёки бу маҳсулотни қайта ишлашни натижасида спиртга айланадиган биотехнологик жараёндир. Бижғиш, ҳужайрада содир бўладиган модда алмашинувини энергетикаси билан чамбарчас боғлиқдир.  1861 йилда Л.Пастер спиртли бижғишни ачитқи замбуруғларининг фаолияти билан боғлиқлигини ўргангандан кейин бу жараён биологик жараён сифатида қараладиган бўлди.  Бюхнер ва Хан томонидан спиртли бижғиш жараёнини ўрганилиши бижғиш жараёнининг табиати ҳақида замонавий тасаввурни пайдо бўлишига олиб келди.  Спиртли бижғиш биокимёвий реакцияларнинг бирин-кетин келадиган жараёни бўлиб, бунда ачитқи замбуруғи ҳужайралари органик бирикмаларнинг энергиясини тўлиқ ишлата олмайди.  Ҳар бир ачитқи замбуруғининг ҳужайраси ўзини оғирлигидан 30 ва ундан кўпроқ маротаба миқдордаги шакарни парчалай олиши ҳисоблаб чиқилган.  Натижада, ҳужайранинг энергетик потенциали ошади ва бу АТФ нинг ажралиб чиқиши кўринишида намоён бўлади.  Бу энергияни ҳужайранинг заҳира моддалари – гликоген, карбон сувлар (трегалозалар), ёғлар ва бошқа бирикмалар синтези учун ишлатилади.  Шунинг учун ҳам спиртли бижғишни, шакарни - тўлиқ бўлмаган, аммо кўп босқичли анаэроб, ферментатив парчаланиши деб қаралмоғи лозим. Бу жараён оқибатида бижғишни асосий маҳсулотлари - этанол ва карбонат ангидрид гази ҳосил бўлади.  Спиртли бижғиш жараёнини амалга ошириш учун кўпроқ Saccharomyces авлодига мансуб ачитқи замбуруғлари  ( S. cerevisiae, S.elipsoidеus, S.vini ва ҳ.к.) ишлатилади.  Ачитқи замбуруғларидаги спиртли бижғиш жараёни юксак организмлардаги гликолиз жараёнидан фақатгина охирги босқичи билан фарқ қилади.  Бунга асосий сабаб, ачитқи замбуруғларидаги пируватдекарбоксилаза ферменти ҳисобланади.  Бу фермент пируватни ацетальдегидга айлантириб беради, ҳосил бўлган ацетальдегид эса этанолгача қайтарилади. Cпиртли бижғиш икки босқичда амалга ошади  Биринчи босқичда - глюкозадан фруктоза -1,6- дифосфат ҳосил бўлади.  Кейин у 2 молекула триозани ҳосил қилади.  Иккинчи босқичда - 2 молекула триозадан 2 молекула пируват ҳосил бўлади  Олтита углерод молекуласига эга бўлган глюкозанинг иккита уч углеродли пируватга парчаланиши бирин-кетин амалга ошувчи 10 та ферментатив реакциялар ёрдамида амалга ошади.  Дастлабки, беш реакция глюкозани парчалаш учун тайёргарлик босқичи ҳисобланади.  Бу реакцияларда глюкоза С6 ҳолатида АТФ ҳисобидан фосфорилланади, кейин изомерланиш оқибатида фруктоза-6- фосфатга айланади, у эса С1 ҳолатида фосфорилланади ва фруктоза-1,6- бифосфат ҳосил бўлади.  Бу молекуланинг парчаланиши оқибатида икки молекула глицероальдегид-3-фосфат ҳосил бўлади. Иккинчи босқич ҳам бирин-кетин келадиган 5 та ферментатив реакциядан иборат бўлиб, пируват ҳосил бўлиши билан тугалланади.  1-реакция. Глюкозанинг 1-реакциясида D- глюкозани АТФ энергияси ҳисобидан фосфорилланиши содир бўлади.  Бу реакция қайтмас бўлиб, гексокиназа ферменти ёрдамида амалга ошади. Гексозалар фаоллигини намоён қилишлари учун Мg+2 иони зарур, чунки бу ферментнинг ҳақиқий субстрати бўлиб, АТФ эмас, балки АТФ ва магний комплекси хисобланади.  2-реакция. Глюкозофосфатизомераз а ферменти таъсирида глюкоза-6- фосфат, фруктоза-6-фосфатга изомерланади.  Бижғиш жараёнида фруктоза-6фосфат ҳосил бўлса ҳам, бу реакция қайтмас ҳисобланади.  3-реакция. АТФ ҳисобидан D- фруктоза-6-фосфат С1 ҳолатида фосфорилланади. Бу реакция фосфофруктокиназа ферменти - томонидан катализланади. Фосфофруктокиназа аллостерик фермент ҳисобланади ва шу типга кирувчи бошқа ферментлар сингари унинг молекуляр массаси катта (300 kDа) ҳисобланади.  4-реакция.  Бу реакция давомида фруктоза-1,6- бифсфатнинг молекуласи иккита триоза молекуласига: глицералъдегид-3- фосфат (альдозалар) ва дигироацетон-3-фосфат (кетозалар) гача парчаланади .  5-реакция.  Ҳосил бўлган икки триозофосфатлардан биттаси - глицералъдегид-3-фосфат, кейинроқ ўзгаришга учрайди.  Аммо, гидрооксиацетон-3-фосфат триазофосфатизомераза ферменти таъсирида изомерланиб, глицеральдегид-3-фосфатга айланади.  Бу босқичда глюкоза фосфорилланади, кейин иккига бўлиниб, икки молекула триозани хосил қилади ва охирида икки молекула глицеральдегид-3- фосфат ҳосил бўлади.  Шундай қилиб, гликолиз кўп босқичли мураккаб, ферментатив, оксидланишқайтарилиш жараёнидир.  Бундай фикрни глюкозадаги ҳамда охирги маҳсулот бўлган пируватдаги углерод атомларининг жойлашиши ҳам кўрсатиб турибди.  Глюкозанинг биринчи ва олтинчи углерод атомлари икки молекула пируватда -СН3 кўринишида, яъни глюкозага нисбатан қайтарилган ҳолатдадир.  Глюкозанинг биологик назорати, ҳамда юқорида кўрсатилган реакцияларни бирин-кетинлигини бошқариш ва пируватни глюкоза-6- фосфатдан ҳосил бўлиш тезлиги асосан ферментлар томонидан: фосфофруктокиназалар ва пируваткиназалар даражасида амалга оширилади.  Спиртли бижғиш жараёнида пируватдан этил спирти ҳосил бўлади.  Дастлаб, пируваткарбоксилаза ферменти таъсирида пируватни декарбоксилланиши, натижада эса ацетальдегид ҳосил бўлади.  Бу реакцияни тезлиги ҳам Мg+2 ионига боғлиқ.  Спиртли бижғишнинг энг муҳим реакцияси ацетальдегиднинг спиртга айланишидир.  Бу жараён глицеральдегидфосфат дегидрогеназа реакциясида сарф қилинган НАД ни регенерацияси билан бирга амалга ошади.  Спиртли бижғишнинг бу классик йўли ачитқи замбуруғлари учун характерлидир.  D-глюкозадан икки молекула этанол ва карбонат ангидриди ҳосил бўладиган жараёнда углерод ва водород атомларини йиғма нисбати ўзгармайди. Спиртли бижғиш жараёнини ачитқи замбуруғлари вужудга келтиради.  Бунда шакарлар анаэроб шароитда этил спирт ва карбонат ангидридга айланади ҳамда энергия ажралади:  C6H12O6 → 2C2H5OH + 2CO2 + 235∙104Ж  Спиртли бижғиш жараёнида иштирок этадиган ачитқилар факультатив анаэроблардир.  Ачитқилар остки ва усткиларга ажралади.  Остки ачитқилар 4-10° да яхши бижғитса, устки ачитқилар 18-30° да яхши ривожланади.  Спиртли бижғиш жараёнида ажраладиган энергия миқдори нафас олишдагига нисбатан 24-25 марта кам бўлади.  C6H12O6 → 2CН3CН2OH + 2CO2 + 116 кЖ C6H12O6 → 6CО2 + 6Н2O + 2810 кЖ  Ачитқилар учун аэроб шароит зарур бўлса, спирт, пиво, вино олишда анаэроб шароит бўлиши керак. Одатда, кислород етарли бўлган шароитда ҳам ачитқилар бижғиш жараёнини олиб бора оладилар.  Агар кислород миқдори оширилса, бижғишдан ташқари, нафас олиш жараёни ҳам боради, уни аэроб ва анаэроб шароитда С2Н5ОН ва СО2 нинг нисбатидан кўриш мумкин.  Бижғиш ва нафас олиш жараёнлари ўртасидаги узвий боғланишни ифодалайдиган схема қуйидагича: спиртли бижғиш жараёнида ҳосил бўлган пироузум кислотадан С2Н5ОН ва СО2 ҳосил бўлади.  Бу реакциялар икки босқичда боради. Аввал пироузум кислотадан СО2 ажралади ва сирка альдегиди ҳосил бўлади:  СН3СОСООН СО2 + СН3СНО.  Сўнгра сирка альдегиди водород иштирокида қайтарилиб, этил спиртга айланади:  СН3СHO + НАД·Н2 СН3 СН2 ОН + НАД. Костичев фикрига кўра, этил спирти юқоридаги реакцияга мувофиқ ҳосил бўлиши, ёки каницаро реакциясига мувофиқ, 2 молекула сирка альдегиди сув иштирокида этил спирти ва сирка кислотасига айланиши мумкин:  2СН3СHO + Н2О СН3СН2ОН + СН3СООН Спиртли бижғиш жараёнида қўшимча маҳсулотлар сифатида қаҳрабо кислота, сивуш мойлари ҳам ҳосил бўлади.  Агар ачитқилар ўсаётган муҳитда аминокислоталар ортиқча бўлса, сивуш мойлари ҳосил бўлади:  RCН·NH2COOH + H2O = RCH2OH + NH3 + CO2.  Спиртли бижғиш жараёни озиқ-овқат саноатида муҳим аҳамиятга эга. Спиртли бижғиш учун турли маҳсулотлардан фойдаланиш мумкин. 1) таркибида крахмал бўлган маҳсулотлар (буғдой, арпа, жавдар, маккажўхори, картошка); 2) таркибида шакар бўлган маҳсулотлар (лавлаги, шакар патокаси);  3) ёғоч қипиғига HCl ва H2SO4 билан ишлов берилади, қипиқ шакарга айланади, кейин бу маҳсулотга нитрат, фосфат тузлари ва вино ачитқиларидан қўшилади. 1 м3 қипиқдан 158л метил спирти олинади; 4) ҳозирги вақтда спирт синтетик йўл билан этилен газидан олинмоқда:  С2Н4 + Н2О  СН3СН2ОН