logo

Замонавий қирғин воситалари ва улардан муҳофазаланишни ташкил этиш. Оммавий химоя иншоатлари. Радиацион ва кимёвий назорат асбоблари

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

83 KB
Замонавий қирғин воситалари ва улардан муҳофазаланишни ташкил этиш. Оммавий химоя иншоатлари. Радиацион ва кимёвий назорат асбоблари Режа: 1.   Оммавий химоя иншоатлари турлари, вазифаси ва уларга қўйиладиган талаблар. 2.   Жойларда дозиметрик, кимёвий ва биологик назоратларни ташкиллаштириш. 3.   Радиацион, дозиметрик назорат ва кимёвий разведка асбоблари ва уларни ишга тайёрлаш. Аҳолини радиациядан муҳофаза қилиш мақсадида турли хилдаги иншоотлар мавжуд. Химоя иншоотлари аҳолини муҳофазаловчи ишончли воситадир. Бу иншоотлар аҳолини турли тусдаги фавқулодда вазиятлардан ҳамда оммавий қирғин қуролларнинг таъсир этиш омилларидан сақлайдиган бошпана ҳисобланади. Фавқулодда вазиятлар содир бўлганда аҳолини фуқаро муҳофазаси ҳимоя иншоатларида яшириш келиб чиқиши мумкин бўлган кўплаб йўқотишларни олидини олувчи энг самарали усулидир. Фавқулодда вазиятлар содир бўлганида фуқаро муҳофазасининг “Ҳаво тревогаси”, “Радиациявий хавф” ва “Кимёвий тревога” командалари берилади. Оммавий химоя иншоотлари: бошпаналар (панажойлар), радиациядан яшириниш жойлари ва энг оддий яшириниш жойлари (ертўла, ҳандақлар). 1.   Бошпаналар герметик ҳолда қурилган бўлиб, ядро заряди портлашидан ҳосил бўлган шикастловчи омиллардан ҳамда заҳарловчи моддалар ва бактериал восита аэрозолларидан тўлиқ ҳимоя қилади. 2.   Радиацияга қарши панажойлар радиактив зарарланиш пайдо бўлган жойларда аҳолини радацион зарарланишдан ҳимоя қилади. 3.   Энг оддий яшириниш жойлари - қўл остидаги воситалар ёрдамида қурилади. Фуқаро муҳофазаси бошпаналари, яширин жойлар ишлаш ёки яшаш жойлари яқинида жойлашади. Фавқулодда вазиятлар содир бўлганда п анажой сифатида метрополитенлардан фойдаланиш мумкин. Бу ало ҳ ида участкаларда жойлашган чуқурлаштирилган темир-бетон герметик қурилмалардир. Метрополитен ҳам ер ости муҳофаза иншоотларига кириши мумкин. Оддий турдаги бошпана ёки панажойларга ертўлалар, алоҳида турдаги чуқурликлар, биноларнинг пастки ратлари, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш учун қурилган омборлар ва бошқа қурилмалар мослаштирилади. Улар қурилиш конструкциясига кўра, оддий ҳимоя иншоотларига киради. Чунки, уни қуриш учун қисқа вақт сарф этилади. Оддий панажойлар очиқ ва ёпиқ кўринишда бўлади. Муҳофаза иншоотлари бир неча турларга бўлинади: вазифасига кўра - аҳолини муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси бошқарув органларини (бошқарув пунктлари, алоқа узеллари) жойлаштириш учун; жойлашиш ўрнига кўра – бино билан бирга ва алоҳида (мустақил) қурилган; қурилиш муддатига кўра - олдиндан қуриб қўйиладиган ва тез қуриладиган; фильтр-шамоллатиш ускуналари билан таъминланишига кўра - шамоллатиш режимида, фильтр-шамоллатиш режимида ва бутунлай изоляция (регенерация ва «зич ҳаво») режимида ишловчи; сиғимига кўра – кичик (150-300 киши), ўрта (300-600 киши) ва катта (600 дан кўп); муҳофаза қилиш хусусиятларига кўра - панажойлар, радиациядан яшириниш жойлари ва энг оддий яшириниш жойлари. Оммавий химоя иншоотлари учун меъёрлар. Яширинадиган аҳоли ҳаётий фаолиятини таъминлаш : ҳаво: инсон 1 соат ичида 20 л кислород ютади ва 16 л карбонат ангидриди чиқаради, 4 л сув, 50 ккал иссиқлик керак ; ҳаводаги кислороднинг меъёрий миқдори - 18% (ҳажм жиҳатидан), ҳаво ҳарорати 18  23 0 С, нисбий намлиги 60-70%. t 0 - 30 0 С гача, кислород - 17% гача, карбонад ангидриди - 3% гача бўлишига йўл қўйилади. Сатҳ ва ҳажм. Бир киши учун  0,5 м 2 (икки қаватли жойда) ва 0,4 м 2 (3 қаватли жойда); бошқарув пункти учун 2 м 2 ; ўтириш жойлари учун 0,45 х 0,45 м 2 жой ажратилади. Ҳажм -  1,5 м 2 . Панажойнинг баландлиги -  2,2 м. Сув ва озиқ-овқат маҳсулотлари. Ичимлик суви бир кеча-кундузга бир киши учун - 3 л. Озиқ-овқат маҳсулотлари - 2-5 кеча-кундуз. Бошпанани қуришда қўйиладиган талаблар: -   аҳолини 3 суткадан кам бўлмаган муддатда сақлай олиши; -   сув босмайдиган жойларда қуриш; -   оқар сувлардан, канализация ҳамда қурилиш коммуникацияларидан узоқроқ жойларда қуриш; -   чиқиш ва кириш эшикларининг бўлиши. Бошпананинг автономлиги: энергия (электр, иссиқлик) таъминоти; сув таъминоти (ичимлик ва техник); канализация тизими; алоқа (асосий ва дублёр) бўйича таъминланади. Радиа ц ияга ва кимёвий та ъ сирларга қарши омиллар дейилганда радиоактив , кимёвий ва инсонларга кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар таъсирини камайтиришга м ў лжалланган комплекс омиллар тушунилади . Радиацияга ва кимёвий та ъ сирларга қарши омилларда қуйидаги вазифалар кўзда тутилади : -   радиациявий-кимёвий ҳолатни аниқлаш ва баҳолаш; -   дозиметрик ва кимёвий назоратни ташкил этиш ва ўтказиш; -   радиацияга қарши ҳимояланиш режимларини ишлаб чиқиш; -   радиоактив ва кимёвий шикастланишда фуқароларни ҳимоялашни ташкил этиш ҳамда ҳимоя воситалари билан таъминлаш (газниқоблар, махсус кийим-кечаклар ва бошқа воситаларни йигъиш, сақлаш, тақсимлаш); -   радиоактив ва кимёвий шикастланиш оқибат л арини тугатиш омиллари (махсус санитар қайта ишлаш, яшаш, ишлаш жойларини, иншоотларни зарарсизлантириш ва бошқа омиллар). Радиациявий-кимёвий ҳолатни баҳолаш - радиацияга ва кимёвий тасирларга қарши омилларнинг асосини ташкил этади. Уни ўтказишдан мақсад: -   фуқаро муҳофазаси тизимларига кирувчи фуқароларнинг ишлаш қобилиятларини баҳолаш; -   ишчи-хизматчиларнинг иш фаолиятларини баҳолаш ва улардан фойдаланиш чегаралари; -   эвакуация даврида тиббий ёрдам кўрсатиш ҳажми; -   фуқароларни санитар-қайта ишловдан ўтказиш ҳажми; -   жиҳозларни, транспорт воситаларини, шахсий ҳимоя воситаларини, кийим-кечакларни, иш жойларини дезактивация ва дегазация қилиш; -   радиациявий-кимёвий зарарланган ҳудудларда қолган сув, озиқ-овқат ва бошқаларни истеъмолга яроқлилигини текшириш ва бошқа омиллар бажарилади. Дозиметрик ва кимёвий ҳолатни баҳолаш - об ъ ектнинг фуқаролар муҳофазаси штаби, унинг тизимлари, жумладан, разведка бўлимлари томонидан амалга ошир ил ади (радиациявий-кимёвий ва умумий разведка бўлимлари). Озиқ-овқатлар ва сувнинг зарарланиш даражаси радиометрик ва кимёвий лабораторияларда аниқланади. Дозиметрик баҳолашда аҳоли ва ҳудудларни радиоактив нурланганлиги ҳамда нурланиш дозалари аниқланади. Нурланганлик даражаси гуруҳ ҳолда ва якка тартибда текширилади. Бунда одамларнинг олган нур дозалари ҳамда уларнинг ишлаш қобилиятлари аниқланади. Дозани аниқловчи ИД-1 ва ДКП-50А дозиметрлар 10-12 одамдан иборат гуруҳларга тақсимланади. Якка тартибда эса ИД-11 маркали шахсий нур дозасини ўлчовчи дозиметрик асбоб ишлатилади. Мана шу икки усул билан (гуруҳ ва якка тартибда) одамлар олган нур дозалари ўлчаниб, журналга ёзиб борилади. Фуқароларнинг умуман олган нур дозалари қийматига қараб тизим бошли ғ и, ўша фуқароларнинг ишлаш қобилиятлари, зарарланган ҳудудларда бўлиш вақтларини аниқлаб берадилар. Одамлар, техника, жиҳозлар ва бошқа кийим-кечакларнинг радиоактив чанглардан зарарланиши ДП-5 (радиометр-рентгенометр) асбоби билан аниқланади ва рентген/соатларда (р/с) ўлчанади. Озиқ-овқат ва сувларнинг радиоактив чанглардан зарарланиш даражаси радиометрик усулда аниқланади ва Ки/кг ёки Ки/л да ўлчанади. Шахсий ҳимоя воситалари, техника, озиқ-овқат, сув, яшаш жойлари ва объектларнинг кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар билан зарарланиши кимёвий жиҳатдан баҳоланади. Кимёвий баҳолаш натижаларига қараб одамларни шахсий ҳимоя воситаларисиз юриш-туриши, техникалар ва иншоотларнинг дегазациялаш даражаси, озиқ-овқатлар, сувлар ва бошқа воситаларни зарарсизлантириш аниқланади. Кимёвий назорат кимёвий разведка асбоблари: ВПХР, ПХР-МВ ёрдамида ўтказилади. Демак, дозиметрик ва кимёвий назорат ўз вақтида, тў ғ ри ўтказилса, одамларнинг иш қобилиятларини ва турмуш даражаларини бирмунча сақлаш имкониятларига эга бўламиз. Радиацион назорат асбобларининг турлари ва вазифалари қуйидагича тавсифланади: Индикаторлар - энг содда радиациявий разведка асбоблари бўлиб, улар ёрдамида нурланиш борлигини аниқлаш ҳамда асосан доза қувватига тахминий баҳо бериш вазифаси ҳал этилади (ДП-63, ДП-63А, ДП-64). Рентгенометрлар - рентген ёки гамма нурланиш дозаси қувватини ўлчашга мўлжалланган (ДП-3, ДП-5А, Б, В ва бошқ.). Радиометрлар - радиоактивлик ўлчагичлари бўлиб, асосан, альфа ва бета заррачалари билан зарарланган техника, кийим-бош ва ҳ.к. юзаларидан радиоактив зарарланиш жойларини топиш ва зарарланиш даражасини аниқлаш учун ишлатилади (ДП-100М, ДП-100А, Д, М ва бошқ.). Дозиметрлар - асосан гамма-нурланишдан зарарланган ҳудудда бўлган одамларнинг олган жами нурланиш дозасини аниқлаш учун мўлжалланган (ДП-22В, ИД-1, ИД-11, ДКП -50А, ДП-5А, Б, В ва бошқ.). Асбобларнинг умумий тузилиши, ишга тайёрлаш ва иш қобилиятини текшириш тартиби: Қабул қилувчи қурилма - детектор (датчик) - унга таъсир этувчи радиоактив нурланиш энергиясини электр энергиясига айлантиришга мўлжалланган. Кучайтирувчи қурилма қабул қилувчи қурилма ишлаб чиқарадиган сигналларни ўлчаш учун хизмат килади. Ўлчовчи қурилма қабул қилувчи қурилма ишлаб чиқарадиган кучсиз сигналларни ўлчовчи қурилма иши учун етарли даражага етказиб беришга мўлжалланган. ДП-5А, Б , В асбоби. Асбоб жойдаги радиация даражасини ва радиоактив зарарланганлик даражасини гамма-нурланиш бўйича ўлчашга мўлжалланган. Ўлчаш диапазони: 0,05 мР/соатдан 200 Р/соатгача. Асбоб мажмуига қуйидагилар киради: ўлчаш пул ь ти (ғилофда); зонд; радиоактив назорат элементи; узайтирувчи штанга (темир таёқча); озиқланиш манбаи; бошга тақиладиган телефон; микроамперметр; поддиапазонларни улаш тугмачаси ( переключатель). Ишга яроқлиликни текшириш: а) поддиапозоннинг улаш тугмачаси «Режим» ҳолатига қўйилади. Асбоб ёқилганда унинг мили шкаланинг қора сектори чегарасида бўлиши керак. Агар мил ушбу ҳолатда қўйилмаса, озиқланиш манбаини ўзгартириш лозим ; б) а сбобни назорат манбаидан текшириб кўриш учун зонд пардачасини «Контроль» (К) ҳолатига қўйиш керак (ДП=5). Поддиапазонлар улаш тугмачаси «х10» га қўйилади ва микроамперметрнинг устки шкаласи кўрсаткичи формулярдаги ёзувга таққослаб туриб ёзиб олинади. Диапазон улаш тугмачасининг биринчидан бошқа ҳамма ҳолатларида асбобнинг товушли индикацияси текширилади (разрядлар частотаси поддиапазонлар улаш тугмачасининг ҳолатига қараб ўзгариб туради). Ўлчаш ишларини ўтказиш учун зонд узайтирувчи штангада 15-20 м масофада маҳкамланади. Бунда зонд ердан 0,7 м оралиқда бўлиши керак. Кейин зондни текширилаётган объектга яқинлаштирамиз. Зонд таянчи ва объект юзаси ўртасидаги масофа 1-1,3 м бўлиши керак. Поддиапазонлар улаш тугсачасини кетма-кет «х 1000 », «х 100 », «х 10 » 5 «х1», «х 0,1 » ҳ о латларга қўямиз. Кимёвий разведка ҳарбий асбоби (ВПХР) - ҳавода, ер юзасида, сочилувчи материаллар ва тутунда заҳарловчи моддалар борлигини аниқлашга мўлжалланган. Асбоб қуйидаги элементлардан иборат: қопқоқли корпус; қўл насос; қоғоз кассеталардаги индикатор найчалар (4 та кассета); насос учи; қизитгичлар; қизитгич патронлари - 10 дона; тутундан тозалаш фильтрлари - 5 дона; муҳофаза қалпоқчалари - 10 дона; куракчалар; электр фонар. Индикатор найчанинг ишлаш тамойили индикатор найчадан сўриб ўтказиладиган ҳаво таркибидаги заҳарли модда билан найча ичидаги тўлдиргичга ёки махсус ампулага солинган реактивнинг ўзаро таъсири натижасидаги реакция рангига асосланади. Ҳаводаги хавфли миқдордаги «Зарин» типидаги заҳарли моддани аниқлаш: кассетадан қизил ҳалқали ва нуқтали иккита индикатор найчаси олинади, уларнинг учи синдирилиб очилади; иккала найчанинг юқори ампулалари ампула очгич ёрдамида синдирилади ва 2 марта бир вақтнинг ўзида силкитилади; биринчи найча (назорат)ни штативга жойлаштирилади, у орқали ҳаво ўтказилмайди; иккинчи найча (тажриба) насосга белгиланмаган учи билан жойлаштирилади ва 5-6 марта ҳаво тортилади; тажриба ва назорат найчаларининг қуйи ампулалари синдирилади ва 1-2 марта силкитилади; агар назорат ва тажриба найчаларидаги ранг бир вақтнинг ўзида қизилдан сариққа ўца, у ҳолда ҳавода хавфли концентрацияда заҳарловчи модда йўқлигини билдиради; агар назорат найчасида сариқ ранг ҳосил бўлган вақтда тажриба найчасида тўплагичнинг юқори қатлами қизил рангни сақлаб колган бўлса, у ҳолда ҳавода заҳарловчи модда хавфли концентрацияда мавжуд бўлади. ДП-22В (ДП-24), ИД-1 шахсий дозиметрлар мажмуаси . ДП-22В (ДП-24) шахсий дозиметрлар мажмуаси гамма-нурланишларнинг экспозиция дозаларини ўлчашга мўлжалланган. Ўлчаш диапазони: 2-20 Р, ИД-1 да 2-500 рад. Мажмуа куйидагилардан иборат: ДКП-50А шахсий дозиметрлар - 50 дона, ДП-22В (ДП-24) - 5 дона; ЗД-5 зарядка қурилмаси - 1 дона. Тўғридан-тўғри кўрсатувчи ДКП-50А чўнтак дозиметри нурланиш дозаларини ўлчашга мўлжалланган. ЗД-5 зарядлаш қурилмаси дозиметрни зарядлашга мўлжалланган. Дозиметрларни зарядлаш ва кўрсатишларини олиш : энергия манбаига уланади; дозиметрнинг муҳофаза гардиши ва заряд уясининг муҳофаза қалпоқчаси бураб чиқарилади, потенциометр мурвати чап томонга охиригача буралади; дозиметр зарядка уясига қўйилади, бунда зарядка уясининг ёриткичи ва юқори кучланиш уланади; окулярдан кузатиб туриб, дозиметр сал босилади ва потенциометр мурватини дозиметр шкаласидаги ип тасвири «0» устига ўтгунча ўнг томонга буралади-да, кейин дозиметрни зарядлаш уясидан чиқариб олинади; ипнинг ҳолати кундузги ёруғда текширилади (ип вертикал ҳолатда эканида унинг тасвири «0» устида кўриниши керак); дозиметр гардишини ва зарядлаш уяси қалпоқчасини бураб кийдириб қўйилади. Дозиметр окулярига вақти-вақтида қараб-қараб кузатиб, ипнинг шкаладаги ҳолатига кўра иш вақтида олинган нурланиш дозаси аниқланади. Ҳисоблаш ипнинг тасвири вертикал ҳолатда бўлганида қилиниши керак. АРD-2000 R қўл детектори. Асбоб қуйидаги тўпламдан ташкил топган: 1. АРD- 2000 R қ урилмаси ва уни осиб юриш учун тасма - 1 дона 2. Намуна эталони - 1 дона 3. Махсус фильтрлар тўплами - 3 тўплам 4. Ишқорий батареялар - 6 дона 5. АРD-2000 R дастурий таъминоти ёзилган компакт диск - 1 дона 6. Қурилмани компютерга бириктириш учун кабел - 1 дона 7. Қурилма йўриқномаси - 1 дона 8. Қора чемодан - 1 дона АРD-2000 R қўл детектори кимёвий заҳарловчи моддаларни аниқлаш ҳамда, радиация даражасини ўлчаш учун мўлжалланган. АРD-2000 R қурилмаси асабларни фалажловчи, терини қўпорувчи ва таъсирлантирувчи заҳарли моддаларни аниқлайди. И ш лаш принципи. АР D -2000 R ёрдамида заҳарли моддаларни аниқлаш асосида ион-мобилизацияловчи спектрометрия услуби ётади. Қурилманинг афзалликлари: ишлатиш осон, қурилмани осиб юриш мумкин; кимёвий воситалар ва ионлаштирувчи нурланишларни аниқлайди; кимёвий воситалар турига қараб , аниқлаш вақти 15 сониядан 30 сониягача давом этади; қурилма заҳарловчи кимёвий воситалар аниқланганлиги ҳамда, уларнинг миқдори ўзгариши ҳақида маълумот беради; радиоактив моддаларни аниқлаш учун 25 сония вақт кифоя; қурилма ионлаштирувчи нурланиш миқдори (дозаси)ни 0,1-1000 мP/ч диапазонда аниқлайди; ўтказилган текширишлар ҳақидаги маълумотлар, қурилма хотирасига автоматик тарзда ёзилади; қурилмани компьютерга улаб таҳлил ўтказиш мумкин; қурилма -30 0 С дан +52 0 С гача бўлган ҳаво ҳарорати чегарасида ишлайди; халал берувчи омиллар таъсирига чидамли; товуш сигналлари ва ўқиш учун қулай бўлган дисплейга эга; хавфли омиллар аниқланган барча ҳолатларни қайд этади. Қурилманинг камчиликлари: қурилма ўз-ўзини тозалаётганда текшириш ўтказиш мумкин эмас; қурилмани доимий ток манбаига улаш имкони йўқ. Радиациявий детектор Лудлум 2241-2 альфа, бета, гамма нурларини аниқлашга мўлжалланган. Асбобда назорат манбаи сифатида радиоактив жисм Цезий-137 ишлатилади. Махсус асбоб радиоактив заҳарланиш ўчоғида алфа, бета, гамма нурланиш борлиги ҳақида товушли ёки тебраниш сигналлари ёрдамида радиоактив ўчоқни аниқлаш ёки бирор бир радиоактив модданинг турли агрегат ҳолатида борлигини аниқлайди. Асбоб нурланиш кучини ёки ўлчаш тезлигини кўрсатади. 0,00 мк Р/с - 99 Р/с диапозонларда ўлчайди. Радиациявий пейжер - гамма нурланишни аниқлаш персонал детектори бўлиб, у мавжуд радиациявий фон ва ўзидан Y-нурлар чиқарадиган радиофаол моддалар жойлашувини топишда қўлланилади. Иш лаш принципи. Қурилма ишининг асосида - миниатюр фотоэлектрон кўпайтиргич ва кристалл сцинтилляцион детектор ётади. Радиациявий пейжер гамма нурлари ва уларнинг миқдорини аниқлаш учун қўлланилади. Пейжернинг афзал ликлари: радиациявий пейжернинг ўлчами тахминан одатдаги хабар юбориладиган пейжер ўлчамидек ва уни ҳам белда осиб юриш мумкин; радиациявий пейжернинг сезгирлиги Гейгер ҳисоблагичи каби детекторлар сезгирлигидан юз маротаба ортиқ; табиий радиациявий фондан юқори бўлган рентген ёки гамма нурлари мавжуд бўлса, асбоб дарҳол ўз эгасига сариқ чироқни ёқиб, овоз бериб ёки вибрация йўли билан хабар беради; қурилма дисплейидаги кўрсатгичлар қоронғуда ҳам аниқ кўринади; АА турдаги оддий ишқорли батарейкалар, пейжерни бир йил мобайнида узлуксиз ишлашини таъминлайди. Пейжернинг камчиликлари: гамма нурланишнинг 38 микрозиверт/соатдан юқори бўлган даражасини аниқлай олмайди. «МАГ» газ анализатори кимёвий саноат корхоналарида ишлатиладиган кучли таъсир этувчи заҳарли моддаларни аниқлаш учун мўлжалланган. Иш принципи. «МАГ» газ анализаторининг иш услуби, полярланган каталитик фаол электрод юзасида кечадиган, газ молекулаларининг электрокимёвий оксидланиш-қайтарилиш реакциясига асосланган. «МАГ» газ анализаторларининг бир неча турлари мавжуд бўлиб, улар хлор, водород цианид, азот оксидлари, аммиак, водород сульфид, ис гази каби моддаларни аниқлашга мўлжалланган: Газ анализаторининг афзалликлари: ишлатиш осон, қурилмани қўлда олиб юриш мумкин; қурилма ҳаво таркибидаги кучли таъсир этувчи моддаларни ва уларнинг миқдорини аниқлайди; қурилма 5 0 С дан 40 0 С гача бўлган ҳаво ҳароратида ишлайди; товуш сигналлари ва ўқиш учун қулай бўлган дисплейга эга; зарядловчи қурилма орқали аккумляторни зарядлаш мумкин; Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган, техник хизмат кўрсатиш имкони мавжуд. Газ анализатор и нинг камчиликлари: қурилма 10-20 дақиқа давомида қиздирилади; қурилма маълум бир моддани аниқлаш учун қиздирилса, навбатдаги моддани аниқлаш учун уни яна бир бор қайта қиздириш лозим.