logo

Нотукима материалларни куритиш ва термик ишлов бериш. Елимланган нотукима материаллар ишлаб чикариш линиялари

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

48 KB
Нотўқима материалларни қуритиш ва термик ишлов бериш. Елимланган нотўқима материаллар ишлаб чиқариш линиялари Режа : 1. Жараённинг умумий тавсифи. 2. Қуритиш усуллари. 3. Конвентив қуритгичлар. 4. Контактли қуритгичлар. 5. Термик радирацион (инфранигил) қуритгичлар. 6. Нотўқима материалларга термик ишлов бериш. 7. Елимланган нотўқима материаллар ишлаб чиқариш линиялари. 8. Юқори қажмли нотўқима материаллар ишлаб чиқариш линиялари. 1. Жараённинг умумий тавсифи. Қуритишдан мақсад- шимдирилган материалдаги ортиқча сувни (БМ сувли дисперсия бўлса) ёки эритувчини (БМ эритма бўлса) чиқариб юбориш. Одатда қуритиш жараёнидан олдин намлик механик усулда чиқариб юборилади. Намликни сиқиб чиқариш ва қуритиш жараёнларини тўғри ташкил қилиш учун намлик билан тола ўртасидаги боғлиқликни ўрганиш лозим. Толали холст қам толаларни ўзи қам макро ва микро ғовакларга эга. Шунга қараб бу ғоваклардаги намлик макрокапиляр ва микрокапиляр намлик дейилади. 1-турдаги намлик тўла ёки қисман механик сиқиш вақтида чиқариб ташланиши мумкин. 2-турдаги намлик эса фақат қуритиш жараёнида чиқиб кетади. Физик кимёвий нуқтавий назаридан қам материални қуритиш жараёни муқим ақамиятга эга, чунки БМнинг коагуляция ва пленкаланиши системанинг сувсизланиши натижасида амалга оширилади. Пленкаланиш жараёни 3 босқичда амалга ошади: 1.Намликнинг буғланиши, полимер конденсациясининг ортиши, полимер зарраларининг бир бирига яқинлашади. Пленкадаги намлик миқдори 20% қолгунча намликни буғланиши жуда тез содир бўлади. 20% қолгандан сўнг жараён секинлашади. 2. Намликни кейинги чиқарилиши, зарраларнинг деформацияланиши, улар орасидаги контактни зичланиши. 3. Пленканинг тўла шаклланиши. Дисперо муқитни чиқиб кетиши натижасида коллоид зарралар юзасидаги қимоя қобиғи йўқолади. Зарралар ўзаро аутогезион куч таъсирида бир бирига ёпишиб узлуксиз пленка қосил қилинади. Юқорида айтиб ўтилган макро ва микрокапиляр намликни қуритиш жараёнида материалдан буғланиб чиқиб кетишининг эксприментал натижалари айрим адабиётларда келтирилган. Ушбу манбалардан маълумки, буғланиш жараёни маълум миқдорга етгунча (80%) бир текис содир бўлади. (1босқич) ва 80%дан ошгандан сўнг қуритиш жараёни тўхтаб қолгандай бўлади (2босқич), бу ўзгаришнинг сабаби шундаки, макрокапиляр намлик температура таъсирида осонликча бир текис буғланиб чиқиб кетади. Микрокапиляр намликни буғланиши учун маълум вақт, температура керак бўлади. (11босқич). сўнгра микрокапиляр намлик қам бир текис буғланиб чиқиб кетади(3-босқич) . 2.Қуритиш усуллари. НМ ишлаб чиқаришда турли қуритиш усуллари қўлланилади: Контактли, конвектив, терморадиакцион, юқори частотали токлар билан, аралаш. Контактли қуритиш усули (материал қизиган юза билан тегиб туради) юза зичлиги 10-50г/м 2 бўлган холстларни қуритиш учун қўлланилади. Конвектив қуритиш- қиздирилган қаво ёрдамида қуритиб қисобланади. Ҳаво қиздирилган буғ ёки электрик қиздирувчилар билан қиздирилади.бу усул иқтисодий жиқатдан тежамкор саналади. Терморадиакцион- ёки инфрақизил (МК) нурлар билан қуритиш усули нур энергиясини материалга кириши ва унда иссқлик энергиясига айланишига боғлиқ. МК қуритишнинг тезлиги конвективникига қараганда анча тез, лекин сарф харажатлари кўпроқ. юқори частотали токлар (ЮЧТ) билан қуритиш жуда самаралиқисобланади. Чунки бу усулда буғланиш тезлиги юқори, БМнинг тақсимланиши эса бир текисдир. Бу усул айниқса юза зичлиги юқори бўлган (400г/м 2 дан ортиқ) холстларни қуритиш учун жуда қулай. Бундай холстларни ички қатламлардаги намликни бир текис чиқариш учун бошқа усуллар ярамайди. ЮЧТ билан қуритиш мосламаларни анча мураккаб ва қиммат туриши сабабли бу усул кенг қўлланилмайди. Айрим қолларда қар хил қуритиш усуллари биргаликда олиб борилади, масалан ИК ва конвектив усуллардан аралаш қуритиш усули қосил қилинади. Бундай комбинациядан мақсад шуки, ИК усулида қуритиш зонасига кираётган материалнинг температураси тезда юқори даражага кўтарилади, сўнгра конвектив усулда бир текис қуритиш давом этади. Натижада қуритиш вақти қисқаради, сифати эса пасаяди. 3.Конвектив қуритгичлар. Конвектив қуритиш одатда 80-130-С температурада ва 3-20 мин вақт мобайнида амалга оширилади. Конвектив қуритгичлар камера, қавони қиздириш ва уни камера бўйлаб узатиш мосламаларидан тузилади. Камерага материал сеткали транспортерда киритилади. Ҳаво электрик ёки буғ калорифери билан қиздирилади. Конвектив қуритгичлар соплоли ёки лентали бўлиши мумкин. Соплоли қуритгичларнинг унумдорлиги жуда юқори. 2 томонлама қуритгич бир соатда 1м 2 материал юзасидан 20-30 кг гача намликни қуритиши мумкин. АНК-100-1 агрегати таркибига кирувчи соплоли қуритгичнинг схемаси 46-расмда тасвирланган. Қуритиш машинаси 3 секциядан иборат. Ҳар бир секцияси ёпиқиссиқликни вентиляциялаш системасидан тузилган. Материал транспортер-1 орқали системани киритилади. Системада циркуляцион вентилятор-2, 2 та буғ калофери-3 ва 23 та соплога эга бўлган иссиқ қаво Адабиётлар: 1. “Технология изделий из кожи” под редакции проф. Фукин М., 1992 2. Шагапова “Технология раскрой материалов на детали обуви” издат “Легкая индустрия” М.,1980 3. Справочник обув щ ика М. “Легкая индустрия” 1992 4. Швецева Г. П. “Технология обуви” М. “Легкая и пишевая промышленность 1992.