logo

Кийимларнинг ҳар хил гуруҳлари ва турлари учун материалларни конфекциялашнинг тамойиллари

Загружено в:

01.05.2023

Скачано:

0

Размер:

1001 KB
Кийимларнинг ҳар хил гуруҳлари ва турлари учун материалларни конфекциялашнинг тамойиллари Режа: 1. Конфекциялашув ва маркетинг 2. Матоларнинг конфекциялашув масалалари. 3. Матоларнинг конфекциялашувини ташкиллаштириш 4. ийимнинг тури ва навини белгилаш 5. Кийимнинг сифатига талаб ўрнатиш 6. Матонинг сифатига талаб ўрнатиш. 7. Маҳсулот пакети учун матоларни конфекцион тарзда танлаш 8. Мато ва кийимга бўлган умумий талаблар 9. Корсет маҳсулоти ва ички кийим учун материалларнинг конфекциялашуви. 10. Кўйлак, блузка, эркаклар кўйлаги учун материаллар конфекциялашуви 11. Костюм учун материаллар конфекциялашуви 12. Пальто учун материалларнинг конфекцияланиши. Қуйидагилар кийимбоп материалларни конфекциялашнинг асосий тамойиллари ҳисобланади: хавфсизлик ва безарарлик (экологиялилик), самарадорлик, ўзаро мослик, ўзаро алмашинувчанлик. Истеъмол хавфсизлилиги – энг асосий тамойил бўлиб, у материалларда инсон танасига салбий таъсир кўрсатувчи моддалар, инсоннинг ҳаёти ёки саломатлигига зарар йетказиш хавфининг мавжудлиги билан боғлиқ йўл қўйиб бўлмайдиган хатарнинг йўқлигида намоён бўлади. Материалларни конфекциялаш нуқтаи назаридан кийим-кечак ҳар қандай истеъмолчи учун хавфсизлик туғдирмайдиган бўлмоғи лозим. Айни пайтда, атрофмуҳит учун безарарлик (экологиялилик) тамойилига оғишмай риоя этилиши лозим. Самарадорлик материални муқобил қўллашга эришиш ва кийимни ишлаб чиқариш, реализация (тасарруф) этиш ва фойдаланишга эришишда ифодаланади. Бу тамойил пакет учун материалларни танлашда, кийим ассортиментини шакллантиришда, шунингдек, кам ҳаражат қилган ҳолда ишлаб чиқаришнинг турли босқичларида зарур буюмларнинг сифатини ва миқдорини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Ўзаро мослик – материалларнинг нохуш ўзаро таъсирини келтириб чиқармайдиган ҳолдаги биргаликда фойдаланишга яроқлилигини белгилаб берувчи тамойилдир. Маҳсулот пакетини бутловчи материалларнинг ўзаро мослиги – уни тайёрлашда, фойдаланишда, истеъмолчилар талабини қондиришда сифатини сақлаб қолишнинг қатъий шартидир. Бинобарин, ўзаро мос келмайдиган тўқимачилик материалларини, дейлик, киришадиган материалларни қўллаш бўлакларнинг ва бутун маҳсулотнинг шакли бузилишини келтириб чиқариши, ювишдан ёки кимёвий тозалашдан кейин буюмнинг ўлчамлари ўзгаришига олиб келиши, буюмнинг сифати ва ташқи кўринишини ёмонлаштириши уни яроқсиз ҳолга келтириб қўйиши, одамда ёқимсиз ҳолатни ёхуд саломатлиги(ўзини ҳис этиши)нинг ёмонлашувига олиб келиши мумкин. Ўзаро алмашинувчанлик – бир хил талабларни қондириш мақсадларида бир турдаги материалнинг бошқа турдаги материал ўрнида қўллаш учун яроқлилигини аниқлаш тамойилидир. Материалларнинг ўзаро алмашинувчанлиги улар ўртасидаги рақобатчиликни юзага келтиради ва айни пайтда, муштарак талаблар ҳамда эҳтиёжларнинг ҳар хил турдаги материаллар билан қондирилишига имкон беради. Алоҳида олинган тўқимачилик материалларининг хоссалари қанчалик яқин бўлса, улар ўзаро алмаштириб қўллаш учун шу даражада яроқли бўлади. Буюмни бутловчи алоҳида материалларнинг, айнан бир хил талабларни бажариш учун бошқалари ўрнига қўлланишга яроқсизлиги, ўзаро алмашинувчан материалларнинг ассортиментини шакллантиришда ниҳоятда муҳим рол ўйнайди. Кийимбоп материалларнинг пакет сифатида кийим учун конфекцияланишига тузилмавий ёндашув, уни қатламлар бўйича кўриб чиқишни талаб этади: корсет буюмлар, ички кийимлар, кўйлак ёки костюм, плаш, куртка ёки пальто (баҳоргикузги, қишки) ва бошқалар. Конфекциялашув ва маркетинг Конфекциялашув деганда, замонавий халқаро амалиётда аниқ бир маҳсулотни ишлаб чиқариш учун матолар тўпламини оқилона ва илмий даражада асосли саралангани тушунилади (ички кийим, йенгил кўйлак, пальто, пиджак ёки бошқа устки кийим, поябзал, интерйер ашёлари ва бошқа маҳсулотлар). Матоларнинг конфекциялашуви тикувчилик ишлаб чиқаришдаги муҳим ва масъулиятли босқич деб ҳисобланади: пакет сифатида матоларни тўғри ва асосли танлашда кийимларнинг сифати ва рақобати, фойдаланиш жараёни вақтида ташқи кўринишининг барқарорлиги ҳамда кийимларни парваришлашни йенгиллаштириш билан чамбарчас боғлиқдир. Замонавий моданинг тез ўзгарувчанлиги, таклиф этилаётган товарларнинг юқори рақобатчанлиги, замонавий ишлаб чиқариш ва маҳсулот ўтказишнинг бозорга оид объектив шарт-шароитлари, шунингдек, кийимларда ҳам, бозор шароитларини тезда ўзгариб боришида истеъмолчиларнинг талабларини ҳисобга олиш ҳамда маҳсулотнинг сифати ва талабчанлигини ўз вақтида, жуда аниқ ҳолда айтиб бериш маҳорати қаттиқ талаб этилади. Мода, тикувчилик ва кийим ишлаб чиқариш туртки бўлиш билан бир қаторда, ички қийинчиликлар ва қарама-қаршиликларимизга зид ҳолда ўз қонун-қоидаларига биноан ривожланишда бардавом бўлади. Ғарбий Европанинг жуда қиммат ва яхши (ҳар доим ҳам эмас) сифатга эга импорт товарлари билан шиддатли рақобатда бўлиш, нисбатан арзонроқ саналмиш Хитой, Вьетнам ва бошқа жанубий-шарқий товарларнинг кўпайиши, кийим ишлаб чиқариш бўйича мамлакат саноатида таклиф этиладиган хизмат мажмуини ҳамда технологиялар хусусияти, фойдаланиладиган материалларнинг навлари, шунингдек, сифатини яхшилаш ва товарлар навини яхшилаш мақсадида жиҳозларни синчиклаб кўриб чиқишни тақозо этади. Бунда, маркетингда муҳокама қилинган товарларга бўлган эҳтиёжни кўриб чиқиш тизимини ўрганиш, маркетингнинг асосий тартибини қўллаш муҳим рол ўйнайди. Маркетинг деганда, маҳсулотни сота билиш (ўтказиш) ва ишлаб чиқариш тизимлари мажмуини ташкил этиш тушунилади, у харидорларнинг талабини аввалдан тадқиқ этиш асосига қурилган. Ушбу фаолиятни такрор ишлаб чиқариш учун маҳсулотни ижтимоий бошқаришнинг эффектив воситаси сифатида кўриб чиқиш лозим. Маркетинг фаолиятининг муҳим принципи бу – талабга молик маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш, бизнинг мамлакатда яқин ўтмишда бўлгани каби ишлаб чиқарилган товарларни тиқиштирмасдан, харидорларга ўзлари танлаган маҳсулотларни таклиф этиш ва уларнинг муаммоларини йечишга имконият беришдир. Бу каби муаммолар доимо мавжуд бўлган ва улар аҳолининг ҳар-хил гуруҳлари учун турличадир (ёшлар, кексалар, турли ижтимоий гуруҳдаги одамлар ва ҳ.к.). Ҳар қандай товар, тўқимачи ва кийим икки истеъмолчи вазифасини бажаради: биринчиси – манфаатпарастлик – у шундан иборатки, товар ўзининг тўғридан-тўғри вазифасини бажариши керак; иккинчиси – бир-неча хил ижтимоий эҳтиёжларни қондириш, бу инсонларни турли хил ижтимоий гуруҳларга бирлашишидан келиб чиқади ва бу вазифанинг аҳамияти биринчисига қараганда кам эмас. Истеъмолчиларнинг талаби учун кўпҳолларда товарнинг иккинчи вазифаси ҳал қилувчи саналади. Шунинг учун конфекциялашув – бу ҳар қандай товарни режалаштириш ва эҳтиёжлар мажмуини шакллантиришдан бошланиши зарур. Товарларнинг аниқ мақсадини белгилаш, уни янги янада юқори даражада кўтариш демакдир. Маркетинг ва конфекциялашув харидорга оид бозор ва товарларга бўлган эҳтиёжни аввалдан тадқиқ қилиш асосида қурилган. Бундай тизим, қачонки уюшмалар, корхоналар ва акционер жамиятлар ўз хўжалик фаолиятининг йетарли даражада эркинлигига эга бўлса, бунда ишлаб чиқариш – тижорий фаолиятни кўтариш воситаси сифатида бозорда истеъмолчи талабига тезлик билан жавоб бериш ва илмий ютуқларга таянган ҳолда бозорда рўй берадиган жараёнларни бошқаришга ижозат беради. Маркетингнинг мақсади – савдо-сотиқ, ишлаб чиқариш ва илм орасидаги ташкилий-бошқарув ва иқтисодий узилишларни минимумга олиб келган ҳолда, ишлаб чиқаришни бозор талаблари ва эҳтиёжига мослашиш учун шароит яратиб беришдан иборатдир. Ривожланган мамлакатларда, айниқса, АҚШ, Япония, Франция ва бошқаларда, тикувчилик ва кийимга бўлган истеъмолчи талаби кўпдан буён ва жиддий равишда ўрганилмоқда. Ижтимоий тадқиқотларга таяниб, эҳтиёжларни кўриб чиққан ҳолда қуйидаги маълумотлар олинган: бунда нафақат бозор талаби қондирилади, балки истеъмолчининг талабини олдиндан айтиб бериш ҳамда бозорни бошқариш ҳам ҳисобга олинади. Бунда аҳолининг ёш гуруҳларига, уларнинг талабини қондиришда ва шакллантиришда ҳисобга олинадиган алоҳида истеъмолчи турларга ажратишга катта аҳамият берилади. Истеъмолчиларни бир неча хил турга бўлиш мумкин. Илғор истеъмолчилар (авангардистлар) – бу нисбатан истеъмолчиларнинг кичик (8–9%) гуруҳи, улар бошқаларга нисбатан кийиниш ҳамда кўриниши билан ажралиб туришига ҳаракат қилишади ва ўз шахсиятини янада ёрқинроқ ифодалашнинг янги воситаларини излашади. Уларнинг янгиликка интилишини кийим, поябзал, акцессуар, соч турмаги, пардош воситаларини танлашда модадан бир қадам илгари юргани билан ифодалаш мумкин. Обрўли истеъмолчилар (улар 11–12%га яқин) – замонавий русумда кийинишга интиладиган истеъмолчи саналади. Фирма белгиси ёки машҳур моделйернинг номи бор маҳсулотлардан фойдаланиши, мода билан ҳамоҳанг юришига кафолат беришини таъминлайди (сўнгги йилларда Гули, Версаче, Армани, Канишка ва бошқа машҳур кутюрйелардан кийиниш обрўли бўлиб қолди). Мўътадил истеъмолчилар (тахминан 37–38%) – сифатли кийимларга ўч истеъмолчи саналади. Модага интилиши бор, аммо юқоридаги турларга қараганда кучли эмас. Бу каби истеъмолчиларнинг асосий қисмини ёшлар ташкил этади. Ишбилармон истеъмолчилар (29–30%) – юқори сифатли кийимнинг истеъмол хусусиятларига – асллиги, чидамлилиги, фойдаланиш вақтидаги қулайлилигига эътибор берадиган истеъмолчидир. Харид этилган буюмларнинг модага мос келиши, улар учун катта аҳамият касб этмайди. Модага бефарқлар (13%га яқин) – уларга кийимнинг универсаллиги муҳим бўлиб, бунда мода ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Шиддатли бозор шароити кийимларни тайёрлашнинг илк босқичида, уларнинг сифатни кўриб чиқишни талаб қилади. Булар бадиий конструкциялаш, моделни тайёрлаш ва лойиҳани ишлаш босқичидир. Рассомлар, колористлар ҳамда материалшунослар ижодий жамияти, асосий эътиборни бозор шароитида маҳсулотни юқори сифатга кўтаришга қаратишлари лозим. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, кийимдаги рассом-дизайнерларнинг ишлови, бадиий-конструктив хулосалари нафақат кийимнинг янги шакллари ва замонавий кийимнинг тизмаларида, балки ранг-баранг безак берилган замонавий ранглардаги янги ёки классик материаллар, уларнинг тузилиш кўрсаткичлари, табиий-механик хусусияти ва шаклий қобилият, шунингдек конструктив-технологик, эргономик хусусияти, ишончлилиги, истеъмол қилиш хавфсизлиги, экологиклигини ҳисобга олган ҳолда асосланиши зарур. Матоларнинг конфекциялашув масалалари. Матолар конфекциялашуви асосий ва муҳим саналган қуйидаги мақсадларни кўзлайди: юқори сифатга эга, бозор иқтисодиёти шароитида рақобатбардош кийимларни яратиш. Ушбу мақсадга эришиш учун барча аҳоли гуруҳларининг юқори талабларини амалга ошириш масалалари қўйилади – болалар, ёшлар, катта ва кекса ёшдагилар кийими. Бу ҳолларда харидорнинг кийимга бўлган эҳтиёжининг ўсиб бориш дифференциялашуви унинг ижтимоий ҳолати, касбий мансублиги, даромад даражаси ва бошқа қизиқишлари билан бевосита боғлиқдир. Бунда биринчи навбатда, тўғри ва асосли тарзда аниқ бир маҳсулот учун матоларни танлаш лозим бўлади. Шу билан бир қаторда ассортиментни, матонинг хусусияти ва кийимга бўлган талабни билишга асосланган ҳолда пакет учун матоларни рационал ва тўғри танлаш муаммосини комплекс ҳал этиш назарда тутилади. Кийим асосий ва ёрдамчи (лекин иккинчи даражали эмас) матолардан таркиб топган кўпқатламли ва кўпкомпонентли маҳсулот саналади. Маҳсулот пакетига асосан қоплама, астарлик, қистирма матолар, фурнитура, пардозлаш ва бириктирма материллар киради. Ҳар бир комплект материаллар хусусияти ва сифатига асосланиб, шунингдек зарур талабларни ҳисобга олган ҳолда, «инсон – кийим – атроф-муҳит» тизими билан ўзаро боғлиқ. Ушбу тизимнинг ўзаро алоқадорлиги қуйидагилар билан асосланади: вазифаси билан (кийим нимага мўлжалланган – кундалик, спорт, меҳнат учун, байрамона ва. ҳ.к.); адресати (манзилий) билан (кийим ким учун мўлжалланган – жинс ва ёш ҳисобга олинган ҳолда ҳамда истеъмолчиларнинг шахсий фазилатлари); матонинг тури билан (кийим нимадан тайёрланади – мато, трикотаж, мўйна, чарм ва бошқалар); матонинг сифати билан (тузилиши, қалинлиги, устки зичлиги, ранглар уйғунлиги, туше ва. ҳ.к.); атроф-муҳит билан (иқлимий шароитлар, мавсумийлик, предмет муҳити). Конфекциялашув доирасига кийимнинг турли асосдаги ассортименти – ички кийим, кўйлак, костюм, шим, юбка, куртка, ёмғирпўш, пальто ва бошқалар учун матолар танлови киради. Бунда албатта, мақбуллик, маъқуллик, матоларнинг хусусиятидан тўғри фойдаланиш каби талаблар ҳисобга олиниши зарур. Матоларнинг конфекциялашувини ташкиллаштириш. Конфекциялашувнинг мураккаб жараёни – матоларни бичишга ва кийимларни ишлаб чиқаришда технологик жараёнга қанчалик тайёр эканлигига қаратилган бўлади. Ушбу жараёнда мато ва (буюм) моделининг алоқадорлигини аниқлаш ва кийимнинг кейинчалик инсон саломатлигига таъсирини ифодалаш керак. Конфекциялашув жараёнини ташкиллаштириш қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади: • кийимнинг тури ва навини белгилаш, аниқ бир маҳсулотни танлаш; • танланган маҳсулотга бўлган талабни белгилаш; • буюмлар тўплами ва матоларга бўлган талабни белгилаш; • аниқ бир маҳсулот учун матолар пакетининг конфекцион танлови. Бундай ҳолларда матоларнинг хусусияти, кийим учун матолар навларининг кўплиги, шунингдек кийимнинг кенг ассортименти ҳам ҳисобга олинмоғи лозим. Кийимнинг тури ва навини белгилаш Конфекциялашувни ташкиллаштиришнинг бошланғич босқичи – бу кийимнинг сифати ва ўзига хос хусусиятлари ҳамда ассортиментини аниқлаш ҳисобланади. ОКП билан мувофиқ кийимлар «Тикув маҳсулотлари» нинг мустақил 85-синфига ажратилди. Кийим учун матоларни таснифлаштириш каби босқичма-босқич синф, кичик синф, гуруҳ, кичик гуруҳ, турли ва ички турдаги гуруҳлар ўнлик кодли ишора билан белгиланади. жадвал ОКП бўйича кийимларни кодли белгилаш О KP bo’yicha yuq о ri sinfli guruhlar Ichki turdagi guruhlar Sinf Kic hik sinf Guruh Kichik guruh Tur 1,2 3 4 5 6 7 8 9 10 85–(const) + + + + + + + + Биринчи иккита код туркуми ОКП бўйича маҳсулот синфини англатади 85–(cонст); 3-туркум – кичик синф (1 – устки кийим; 2 – костюм-кўйлак маҳсулотлари; 3 – ички кийим; 4 – бош кийим; 5 – махсус кийимлар ва бошқалар); 4-туркум – маҳсулотлар мажмуи гуруҳи, мақсади бўйича ўхшаш ва лойиҳавий-модель йечимга яқин (масалан, 1 – пальто, 2 – ярим пальто... 5 – кўйлак, 7 – эркаклар кўйлаги ва ҳ. к.); 5-туркум – хомашё сифатида кичик гуруҳ (1 – ип газламалар; 2 – зиғир ва аралаш толали газламалар; 3 – ипак, сунъий, синтетик ва аралаш толалардан тўқилган трикотаж полотно, мато ва газламалар; 4 – жун ва ярим жун газламалар; 5 – нотўқима матолар ва ҳ. к.); 6-туркум – жинс ва ёш аломатлари бўйича тури (1 – эркаклар учун; 2 – аёллар учун; 3 – мактаб ёшидаги ўғил болалар учун ва ҳ. к.); 7-дан 10- туркумгача – тур бўйича тасниф. Ягона ўнлик код билан белгиланган кийимларни таснифлаштиришни қўллаш кийимни режалаштириш, лойиҳалаш ва ҳисобга олиш босқичларида ҳисоб техникасидан фойдаланиш зарур. Улар юқоридаги 10 туркумда аниқланади. Бироқ кийимни ишлаб чиқариш ва савдо-сотиқ шароитида қўллашда, мутлақо ўзгача таснифлаштиришдан фойдаланилади. Инсон фаолиятининг турли соҳаларида фойдаланиладиган замонавий кийим уч синфга бўлинади – маиший, спорт, ишлаб чиқариш. Маиший кийим иқлим муҳитининг инсон организмига салбий таъсиридан муҳофаза қилиш учун мўлжалланган. Ушбу кийим синфи кўп миқдорда бўлиш билан бир қаторда турли-туман ҳамдир. Улар кичик синфларга бўлинади: ички кийим, костюмкўйлак, пальто, корсет, бош кийим, қўлқоп маҳсулотлари. Ҳар бир кичик синф ҳам турларга бўлинади. Масалан, костюм-кўйлакли буюмларнинг кичик синфи – пиджаклар, калта камзуллар, нимчалар, шимлар, белбурма камзуллар, смокинглар, кўйлаклар, костюм-кўйлаклар, юбкалар ва бошқалардан иборат бўлади. Жинс ва ёш аломатлари бўйича кийим қуйидаги гуруҳларга бўлинади: эркаклар, аёллар ва болалар (чақалоқлар учун, боғча ёшидаги болалар учун, мактабгача ёшдаги болалар учун, бошланғич ва юкори синф ўқувчилари, ўсмирлар). Иқлимий ҳудудлар ва йил фаслларига боғлиқ ҳолда кийим гуруҳлари кичик гуруҳларга бўлинади: баҳорги-ёзги, ёзги, қишки, барча мавсумий (йилнинг барча фаслида фойдаланиладиган). Маиший кийимни аниқ ҳолатларда фойдаланилишига қараб, ҳар кунгига бўлиш мумкин (ишчи костюм, кўча учун, кундалик), уй ичи, байрамона ҳолатлар учун, эстрада, дам олиш учун ва бошқалар. Спорт кийими кичик синфларга – спорт тури бўйича, гуруҳларга – жинс ва ёш аломатлари бўйича бўлинади. У профессионал ва ҳаваскор спорт кийимини ўз ичига олади. Профессионал спорт учун мўлжалланган кийим нафақат аниқ бир спорт тури (конки, бокс, велоспорт ва ҳ. к.) га мўлжалланган бўлиши, балки манфаат (амалий, эргономик) вазифаларга ҳам хизмат қилиши лозим. Ҳаваскор спорт учун мўлжалланган кийим, манфаат вазифаси билан биргаликда эстетик вазифаларни ҳам бажаради. Ишлаб чиқариш кийими учта кичик синфга бўлинади: махсус, идорага оид (расмий кийим) ва технологик (санитар-гигийеник). У ишловчиларни хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларидан асраш учун мўлжалланган махсус кийим саналади. Ушбу кийим ўз навбатида, ҳимоя воситаларига қараб гуруҳ ва кичик гуруҳларга бўлинади (ҳароратнинг баланд ва паст механик зарарланишидан, радиоактив нурлардан, рентген нурланишдан, нефть маҳсулотларидан в. б.). Махсус кийим худди маиший кийим каби қуйидаги турларга бўлинади – курткалар, шимлар, комбинезонлар, ярим комбинезонлар, ёмғирпўшлар ва ҳ.к. Идора кийими ўз ичига ҳарбийлар, темир йўлчилар, алоқачилар ва ҳ.к. ларни олади. Асосий турлари: шинел, кител, пальто, кўйлак, ва бош кийим. Технологик (санитар) кийим ходимни меҳнат ашёлари, асбоб- ускуналаридан, шунингдек, ходимни умумий ишлаб чиқариш ифлосланишлардан муҳофаза қилиш учун мўлжалланган. Кийим танлашнинг тури ва синфи асосида маҳсулот ўзига хос хусусиятини ўрнатиш, унинг асосий хусусияти, фойдаланиш шарти ва вазифасига қараб, шунингдек, аниқ бир маҳсулот талабига асосланиб лойиҳалаштирилади. Баён этилган тасниф, ОКП таснифига қараганда компьютер техникаси билан ишлашда анча ноқулай, бироқ у замонавий кийимнинг мавжуд кўпхиллигини тасаввур этишга ва турли хил кийимларнинг тўплам қилувчи матоларга қўйилган турли талабларини тушунишга ёрдам беради. Кийимнинг сифатига талаб ўрнатиш. Кийимнинг сифатига талаб ўрнатиш конфекциялашувнинг кейинги босқичи саналади. Кийимни инсоннинг иккинчи териси деб аташ мумкин. У тана атрофида иссиқликни бир хилда ушлаб туриш учун муқобил шароит, микроиқлим яратади, бу инсон ҳаёт фаолияти учун ниҳоятда муҳим ҳисобланади, унинг ишга лаёқатлилиги ва соғлигини юқори даражада сақлайди. Шунинг учун маҳсулотга бўлган талаб «кийим – инсон – атроф-муҳит» тизимининг ўзаро алоқасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Истеъмолчилар бир томондан, ишлаб чиқарувчилар бошқа томондан даъво қилган, турли кўриниш ва вазифага эга кийим, мураккаб талаб мажмуига (ГОСТ 4.45 – 86) жавоб беради. Шунинг учун ушбу талабларнинг кўпхиллилиги икки гуруҳ кўрсаткичлари – истеъмолчи ва ишлаб чиқарувчи ёки сифатнинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари орқали баҳоланади. (жадвал.). жадвал Кийим сифатига бўлган талаб Кийимнинг сифат кўрсаткичлари Истеъмолчи Техник-иқтисодий (ишлаб чиқарувчи) Ижтимоий Функтсионал Эстетик Эргономик Стандартлаш ва бирхиллаштириш Технологик Иқтисодий • Кийимга бўлган талаб ва сифатнинг истеъмол кўрсаткичлари инсон учун кийимнинг бевосита, ижтимоий ва шахсий баҳоланишини аниқлайди. Ушбу кўрсаткичларга қуйидагилар киради: • ижтимоий – кийимнинг ўлчамлари, ассортименти истеъмолчи талабига мувофиқлигига, кийимга бўлган ички ва ташқи бозор рақобатбардошлилигига, итстеъмолчининг талабини олдиндан айтиб беришига туртки беради; • функционал – маҳсулотнинг фойдаланиш шарти, ҳамда аниқ бир мақсадга мувофиқлик даражасини аниқлайди; истеъмолчининг тўла ёки ориқлиги, ёши, ўлчами, шунингдек, унинг ташқи кўриниши ва психологик фазилатлари даражасини аниқлайди; • эстетик – кийимнинг бадиий контсепциясини ва унинг ижтимоий эстетик идеалига мувофиқлик даражасини, моделнинг ва лойиҳалашнинг янгилиги (яъни, замонавий дид ва модага мувофиқлик), модель композициясининг мукаммаллигини аниқлайди; кийим ўз замонасининг кўзгуси бўлиши даркор; • эргономик – кийим, унинг алоҳида қисмлари инсоннинг антропометрик ва психофизик фазилатларига бўлган мувофиқлик даражасини аниқлайди, унинг санитаргигийеник нормаларга мувофиқлиги; турли кундалик ва ишлаб чиқариш шароитида маҳсулотдан фойдаланиш қулайлиги; • эксплуатацион – фойдаланиш вақтида кийимнинг сифатини сақлаш, барқарорлик даражаси ва мустаҳкамлигини аниқлайди (матонинг ва бирлаштирувчи чокларнинг чидамлилиги, кийим четлари ва қисмларининг шаклий бардошлилиги, тузилиш элементлари ҳамда матонинг чидамлилиги, яъни мустаҳкамлиги). • Кийимнинг техник-иқтисодий (ишлаб чиқарувчи) сифат кўрсаткичлари кийимнинг технологияси ва лойиҳалаш услублари, уни истеъмол қилиш ва тайёрлаш учун сарф бўладиган харажатларни ҳисобга олган ҳолда, унинг тузилишидаги техник бенуқсонлик даражасини аниқлайди. Ушбу кўрсаткичларга қуйидагилар киради: • тузилишни стандартлаш ва бирхиллаштириш, кийимнинг лойиҳавий тузилишини конструктив ва технологик кетма-кетлик асосидаги даражасини аниқлайди (барча мумкин бўлган йечимлар маълумотидан янада рационалликка қараб; маҳсулотнинг сериявийлигини кўтариш ва уни лойиҳалаштириш, тайёрлаш ва фойдаланишга кетадиган сарф-харажатларни пасайтириш учун замин яратиш); • ишлов бериш кўрсаткичлари технология ва тузилишнинг даражасини, механизациялаш ва автоматизациялаш даражасини, маҳсулотнинг меҳнат ва мато сарфини аниқлайди; • иқтисодий кўрсаткичлар, лойиҳалаштириш, технологик тайёрлов, кийимни бичиш ва тайёрлашга кетадиган сарф-харажатларга баҳо беради. Ушбу кўрсаткичлар ўзи билан истеъмолчи ва техник (ишлаб чиқарувчи) кўрсаткичларни боғлайди ҳамда маҳсулотга ишлов бериш, тайёрлаш ва фойдаланишда сарф этиладиган харажатларнинг иқтисодий самарадорлигини акс эттиради. • Айтилганлардан ташқари, ишлаб чиқарувчи кўрсаткичларга маҳсулотнинг транспортбоплик талабларига жавоб берувчи ва унинг ҳуқуқий патентли кўрсаткичлари киради. Матонинг сифатига талаб ўрнатиш. Матонинг хусусиятига талаб ўрнатиш конфекциялашувнинг энг муҳим жараёнларидан бири бўлиб саналади. Кийим учун матонинг истеъмолчи ва техник-иқтисодий хусусиятини (унинг бирламчи ва гурҳли кўрсаткичлари) бутун бир мажмуи, ишлаб чиқаришнинг турли босқичларида шаклланиб боради ва дастлабки хомашё, тузилиш, мато безаги ҳамда истеъмолчи хусусиятларини шакллантиришга туртки беради. Матонинг хусусиятига талабни ўрнатиш учун биринчи ўринда, унинг сифатини бирламчи ва гуруҳли кўрсаткичларда аниқлаш лозим (ГОСТ 4.3- 78). Тўқимачилик матолари сифатининг бирламчи кўрсаткичи, матонинг аниқ хусусиятидан бирини (масалан, ҳаво ўтказувчанлигини) тавсифлайди. Бу кўрсаткич, ушбу хусусиятни ўлчаш ва тенглаштириш ҳамда бирламчи ўлчам кўрсатмасини ҳисобга олган ҳолда, рақам шаклида тенглаштириш натижасини ифодалаш орқали олинади. Агар кўрсаткичнинг сон қиймати мато сифатининг яхшиланиши натижасида кўтарилса, уни позитив, агар камайса – негатив деб аташади. Сифатнинг бирламчи кўрсаткичлари ўлчамли, аниқ бирликда ифодаланган ва ўлчамсиз (баллар, даражалар ва ҳ.к.) бўлади. Мато сифатининг гуруҳли мажмуавий кўрсаткичи бирламчи кўрсаткичларнинг айрим сонлари (гуруҳлари)дан ташкил топган ва истеъмолчи ёки техник-иқтисодий хусусиятларидан бирини тавсифлайди. Масалан, гигийеник кўрсаткичлар гуруҳи: ҳаво ўтказувчанлик, буғ ўтказувчанлик, гироскопиклик, электрланувчанлик, капиллярлик, сув шимиши, иссиқлик қаршилигининг йиғиндиси ва ҳ.к. Шунингдек, маиший қулайлик кўрсаткичи: йўғонлиги, устки зичлиги, қаттиқлиги ва бошқалар матонинг эргономиклигини тавсифлайди. Меъёрий-техник ҳужжатларда (масалан, ГОСТ 4.3–78, ГОСТ 24886–81 в.б.) акс этган тўқимачилик матоларининг гуруҳли, мажмуавий ва бирламчи сифат кўрсаткичлари номенклатураси, аниқ бир изчиллик ва таърифга эга эмас. Кўпинча айнан бир хилдаги бирламчи кўрсаткич, турли хил гуруҳ кўрсаткичларга тааллуқли бўлади ва матонинг турли хусусиятларини тавсифлайди. Кийимнинг сифатига ўрнатилган талаблар асосида матолар ва алоҳида маҳсулот тўпламларига бўлган талаб шакллантирилади. Ушбу талаблар кийимнинг синфига, мақсади ва турига қараб, фойдаланиш, шунингдек, истеъмолчи ва техник-иқтисодий сифат кўрсаткичлари шартларини ҳисобга олган ҳолда тавсифланади. Тўқимачилик матоларининг сифатини баҳолаш вақтида, белгиланган стандартларда келтирилган бирламчи сифат кўрсаткичларининг аниқ бир номенклатураси тузилади. Ушбу номенклатура катта миқдордаги кўрсаткичларни жамлайди, сифат кўрсаткичи ҳамда маҳсулот параметрлари ҳам шулар жумласидандир. Шу билан бирга ушбу кўрсаткичлар умумий, барча гуруҳ матолари учун мажбурий, ва мақсадига кўра алоҳида гуруҳлар учун қўлланиладиган махсус (қўшимча) кўрсаткичларга бўлинади. Барча кўрсаткичлар бир нечта асосий гуруҳларга бўлинган: мақсад, эргономик, ишонч, нафосат, технологик, хавфсизлик шулар жумласидандир. Турли толалардан таркиб топган мато учун бирламчи кўрсаткичлар сони 20дан 30гача ўзгариб боради. Тўқимачлик матолар хусусиятининг кенг кўлами кўпмиқдордаги гуруҳнинг хусусиятлари билан баҳоланади, улар квалиметрияга кўра сифатнинг миқдорий баҳосига эга. Квалиметрия қоидаларига кўра, тўқимачилик матонинг сифати ўз ҳолича иерархик тузилмани ифодалайди, унинг юқори босқичларида янада умумлаштирилган хусусиятлар, пасткисида эса – гуруҳлар ва бўлак хусусиятлар жойлашган. Сифат кўрсаткичи ва хусусиятининг умумий номенклатураси, барча хилдаги саноат маҳсулотларини бутунлигига таърифлагани учун ГОСТ 22851–77, тўқимачилик саноат маҳсулотларига кирадиган аҳоли истеъмоли товарларига эса – ГОСТ 24886–81 жорий этилган. Кийимга бўлган талаб каби, матонинг сифат кўрсаткичи мураккаб мажмуига истеъмолчи ҳамда ишлаб чиқарувчи томонидан талаблар қўйилади. Шуни ҳисобга олган ҳолда, мато сифатининг барча кўпмиқдорли кўрсаткичлари шартли равишда икки гуруҳга бўлинган – истеъмолчи ва техник-иқтисодий. Мато сифатининг истеъмол кўрсаткичлари. Тўқимачилик матоларининг сифат кўрсаткичи ва истеъмол хусусиятлари, истеъмолчини кийимга бўлган талабини аниқлайди. Ушбу хусусиятларга матонинг ташқи кўриниши (хусусиятнинг ташқи кўриниши – фактураси, безаги, ранглар гаммаси, ёрқинлиги, ғижимланмаслиги, мода талабларига кўра ташқи безакка мувофиқлиги в.б.), ҳамда фойдаланиш жараёни мобайнида матонинг ташқи шаклини яратиш ва сақлаш қобилиятлари киради. Тўқимачилик матоларнинг сифат кўрсаткичи ва истеъмол хусусиятлари номенклатураси, юқорида айтилганидек, ўз ичига вазифа, эргономик, фойдаланишда (истеъмолда) ишончлилик, нафосатлилик, истеъмол хавфсизлиги каби гуруҳ кўрстакичларини олади. Ўз навбатида, номенклатураси 60тадан кўп бўлган атамаларни ўзига жам қилган бирламчи кўрсаткичларни гуруҳ кўрсаткичлари ўз ичига олган. Уларнинг орасида нафақат сифат кўрсаткичлари, балки маҳсулот параметрлари (тола тури ва унинг фоиз таркиби, ипларнинг пишиқлиги ва тури, тўқилиш тури, тўқилиш зичлиги в.б.), шунингдек, геометрик кўрсаткичлар (қалинлиги, эни, бўйи, ташқи зичлиги) ҳам мавжуд. Қуйида янада аҳамиятга молик бўлган сифат кўрсаткичлари гуруҳининг қисқача тавсифи тақдим этилган. 1.Мақсад кўрсаткичлари кийимнинг вазифаси мато билан мувофиқлигини тавсифлайди ва сифат кўрсаткичининг икки кичик гуруҳлари – ижтимоий мақсад ва функционал кўрсаткичлар билан белгиланади; • ижтимоий мақсад кўрсаткичлари тўқимачилик матонинг мувофиқлигини ва бинобарин, матодан ишланган кийимни истеъмолчиларнинг оммавий талаби ва товарнинг ушбу эҳтиёжларини қондириш қобилиятини тавсифлайди. Бу кичик гуруҳ шундай кўрсаткичларни ўз ичига оладики, улар ижтимоий адрес ва аҳолининг истеъмол гуруҳи (эркаклар учун, аёллар учун, болалар учун) томонидан матони тавсифлайди, бунга мувофиқ равишда мато турли ташқи зичлик, турли тавсиф тузилмалари ва турли хилдаги тасвирий ранг-баранглик йечимга эга бўлиши лозим; функционал кўрсаткичлар матонинг аниқ бир кийим турининг белгиланган мақсадига мувофиқлигини тавсифлайди. Улар матога мўлжалланган асосий функцияларни аниқлайди ва унинг фойдаланиш доирасини юзага келтиради. Масалан, ички кийимга мўлжалланган матолар учун гигроскопиклик, ҳаво ўтказувчанлик, титилишга ва кўп ювилишга чидамлилик кўрсаткичлари муҳим, костюмга мўлжалланган матолар учун эса қаттиқлик, ғижимланмаслик, шакл сақлаш қобилияти, кимёвий тозалашга бардошли в.б. Мақсад кўрсаткичлари эстетик, ишонч ҳамда матонинг тури ва истеъмолчини унга бўлган талабидан келиб чиққан ҳолда – эргономик кўрсаткичларни ўз ичига олади. 2. Тўқимачилик матоларнинг эргономик кўрсаткичлари маҳсулотдан «инсон – маҳсулот – атроф-муҳит» тизими асосида фойдаланиш вақтидаги қулайлик ва шинамликни тавсифлайди. Бунда инсон танасининг турли эргономик талабларини мато билан ўзаро мувофиқлиги ҳам ҳисобга олинади. Ушбу гуруҳга икки кичик гуруҳ кўрсаткичлари киради, танланган матоларни инсоннинг кайфияти ва ишлаш қобилиятига, маҳсулотдан фойдаланиш вақтида қулайлигига таъсирини тавсифлайди: • гигиеник кўрсаткичлар (намлик, гигроскопиклик, буғ ўтказувчанлик, совуқдан ҳимояланинг имкониятлари в.б.), инсоннинг ҳаёт фаолиятининг гигиеник шароитларига матонинг мувофиқлигини аниқлайди; • қулайлик кўрсаткичлари (ташқи зичлик, йўғонлик, дағаллик в.б.), инсоннинг жисмоний ва психологик фазилатларини мато билан ўзаро мувофиқлик даражасини аниқлайди. 3. Ишончлилик кўрсаткичлари матода ташқи кўриниш, ўлчам ва шакл хусусиятларини маҳсулотнинг турли босқичларда йемирилиши, унинг фойдаланиш вақтидаги бутунлиги, шунингдек, узоқ вақтга чидамлилигини сақлаб қолади. Тўқимачилик матолар учун истеъмолдаги ишончлилик шаклан турғунлик (нам ишлов бериш ва кимёвий тозалаш мобайнида шакли ва ўлчамининг сақланиб қолиши, ғижим бўлмаслиги в.б.) ва чидамлилик (ташқи кўринишнинг сақланиши – бўёқларни турли таъсирларга бардошлилиги, пиллинглик, киришиш, толали юзани йемирилишига чидамлилиги, илмоқларнинг яхшилаб мустаҳкамланиши в.б.), шунингдек, бардошлилиги ва узоқ муддатга чидамлилиги (букилиш жойларидаги йемирилишга бардошлилик, пишиқлик хусусиятлари в.б.). Ишонч кўрсаткичлари тўқимачилик ва нотўқимачилик матолардан бўлган маҳсулотларнинг пухталиги ва узоқ муддатга чидамлилигини аниқлайди. 4. Эстетик кўрсаткичлар матонинг хусусиятлари ва унинг кўринишини акс эттиради (бадиий-ёрқин безак, ранг, расм, товланиш, тузилиш, безак, материал юзасининг сифати, штрих ва соялар (тушё), гриф в.б.). Ушбу кўрсаткичлар матонинг оригиналлик ва услубий мувофиқлигини аниқ бир давр учун мода талабларини изоҳлайди. Тўқимачилик саноат маҳсулотлари учун эстетик кўрсаткичлар биринчи даражали аҳамиятга эга – у маҳсулотнинг ифодавий ахбороти, композициянинг яхлитлиги ва ишлаб чиқариш баркамоллигини олдиндан аниқлайди. 5. Технологик кўрсаткичлар кийимни тайёрлаш жараёнидаги мато хусусиятларини изоҳлайди (масалан, инсон иш фаолияти ва саломатлигига қалин матонинг таъсири, маҳсулотдан фойдаланишдаги қулайлик). 6. Кийим учун матодан фойдаланишдаги хавфсизлик кўрсаткичлари матонинг хавфсизлиги ва зарасизлиги ҳамда инсонни ушбу матолардан фойдаланиш вақтида хавфли ва зарарли омиллар таъсиридан ҳимоя қила олиш даражасини (масалан, матоларнинг аллергия қўзғаши, кимёвий таркибининг заҳарлилиги, ёнувчанлик, оловга чидамлилик, бактерия ва ҳ.к.) аниқлайди. Мато сифатининг экологик кўрстакичлари унинг тикув маҳсулотларини қайта ишлаш ва истеъмол қилиш жараёнининг атроф-муҳитга зарарсизлигини изоҳлайди (масалан, қайта ишлаш вақтида чанг зарраларининг ажраб чиқиш даражаси, зарарли аралашмалар миқдори, ўткир ҳидли газли моддаларининг ажраб чиқиши ва ҳ.к.). Мато сифатининг техник-иқтисодий кўрсаткичлари. Ушбу кўрсаткичларга стандартлаш, бирхиллаштириш, технологик ва иқтисодий гуруҳ кабилар киради. Стандартлаш кўрсаткичлари тўқимачилик матоларининг тузилиши, сифати ва меъёрининг стандарт кўрсаткичларга мувофиқлик даражасини аниқлайди (толали таркиби, сиртининг зичлиги, ип асосининг узунлик зичлиги, матонинг қалинлиги, ситилиш ва чўзилишга мойиллик, намлик ва ҳ.к.); бирхиллаштириш кўрсаткичлари матонинг тузилиш параметрларидаги махсус талабларга мувофиқлик даражасини аниқлайди (эни, тўқимачилик маҳсулотининг донабай узунлик ўлчамлари ва ҳ.к.). Технологик кўрсаткичлар (конструктор-технологик) матонинг хусусиятларини ишлаб чиқаришга моделлаштириш, лойиҳалаш ва кийим тайёрлаш технологиясига бўлган таъсирни изоҳлайди (қалинлиги, қаттиқлиги, бурмабоплиги, ғижим бўлиш ёки бўлмаслиги, ипларнинг ситилиши ва узилиши, чоклардаги ипларнинг тортилиши, бутунилигига деформацияланиши). Ушбу кўрсаткичлар аниқ бир модель ва унинг лойиҳаси, аниқ матодан тайёрланган маҳсулотни ишлаб чиқаришдаги муаммоларни аниқлайди, унга асосан матонинг сарфи, чиқит миқдори, кенгайтириш учун қолдирилган чок конструкцияси, ускуна, тикув иплари ва игнанинг қандай тури танлангани таъсир кўрсатади. Иқтисодий кўрсаткичлар аниқ бир кийим тури учун сарф бўладиган аниқ матодан фойдаланишнинг иқтисодий мақбуллигини аниқлайди, шунингдек, нарх белгилайди ва маҳсулотнинг ҳамёнбоплигини таъминлайди (баҳо, матонинг сарфи, қайта ишлашнинг қийин кечиши, истеъмолдаги рационаллик, нав ва ҳ.к.). Иқтисодий кўрсаткичлар матога бўлган умумий талабнинг аҳамиятга эга бўлган қисмини ташкил этади. Улар у ёки бу маҳсулотнинг мавжудлиги ва тайёрланиш имкониятини аниқлаб беради ва бу ҳолат, асосан, лойиҳалаштириш босқичларида амалга оширилади. Шу билан бир қаторда, иқтисодий кўрсаткичлар маҳсулотнинг мавжудлик жараёнини ҳам акс эттиради. Унинг эстетик ва функционал талабларга жавоб бериши, маҳсулотнинг мода талабларига мувофиқлиги, энг аввало юқори баҳони олади. Аммо, вақт ўтиши билан, табиийки мода ўзгаради, маҳсулотнинг у ёки бу вазифасини янада сифатли тарзда таъминлаб берадиган янги матолар пайдо бўлади. Натижада, тайёрланган кийимнинг нархи сезиларли даражада пасайиб кетади: унинг ижтимоий (ахлоқий) баҳоси йўқолади, бироқ шунга қарамай, унинг моддий баҳоси аввалгидек сақланиб қолиши ҳам мумкин . 5. Технологик кўрсаткичлар кийимни тайёрлаш жараёнида мато хусусиятларини изоҳлайди (масалан, инсон иш фаолияти ва саломатлилигига матонинг қалинлигининг таъсири, маҳсулотдан фойдаланишдаги қулайлик). 6. Кийим учун матодан фойдаланишдаги хавфсизлик кўрсаткичлари матонинг хавфсизлиги ва зарасизлиги ҳамда инсонни ушбу матолардан фойдаланиш вақтида хавфли ва зарарли омиллар таъсиридан ҳимоя даражасини (масалан, матоларнинг аллергия қўзғаши, кимёвий таркибининг заҳарлилиги, ёнувчанлиги, оловга бардошлилиги, замбуруғ в.б.) аниқлайди. Мато сифатининг экологик кўрстакичлари унинг тикув маҳсулотларини қайта ишлаш ва истеъмол қилиш жараёнининг атроф-муҳитга зарасизлигини изоҳлайди (масалан, қайта ишлаш вақтида чанг зарраларининг ажраб чиқиш даражаси, зарарли аралашмалар миқдори, ўткир ҳидли газли моддаларнинг ажраб чиқиши ва ҳ.к.). Сифатнинг аҳамиятли бирламчи кўрсаткичининг белгиланиши. Юқорида кўрсатилганидек, алоҳида турли матоларнинг сифатини аниқлаш учун бирламчи кўрсаткичларнинг катта миқдоридан фойдаланишади (уларнинг номенклатураси 20-30 номдан иборат). Бу бир вазифани бажарадиган матонинг кичик гуруҳи (10 та номгача) учун сифат даражасининг таҳлилини ўтказишни сезиларли даражада мураккаблаштиради. Бир хил вазифага жавоб берувчи мато турларининг гуруҳи учун бир неча ўнликда ўзаро алмашган ёки мос матоларни ўзида жам қилган тарздаги, таҳлилни ўтказиш мутлақо мумкин эмас. Йиғиндидан иборат бўлган баҳога зарурият пайдо бўлади, унинг мақсадига кўра фойдаланишга яроқлилигини аниқлайди ва бир кўрсаткичда мато сифатининг энг муҳим (асосий) кўрсаткичларининг бутун бир мажмуини бирлаштиради. Ушбу мажмуавий кўрсаткич кийим учун турли матонинг аҳамиятга молик бўлган сифат даражасини баҳолашга имкон беради. Сифатнинг гуруҳли кўрсаткичларини ишлаб чиқишда, мато сифатининг умумий баҳоланишдаги ҳар бир бирламчи кўрсаткичининг аҳамиятлилиги (зарурлиги) аниқланади. Бунда маҳсулотнинг сифатини баҳолашда квалиметрик нуқтайи назардан келиб чиққан ҳолда, баҳолашнинг (ГОСТ 23554.1–79) эксперт услубидан кенг фойдаланилади. Маҳсулот хусусиятларининг турли аҳамиятга эгалиги мезон мажмуасини қуришда ҳисобга олинади, яъни сифатни умумий баҳолашда аҳамият касб этади. Қайси бир кўрсаткичнинг асослилиги замирида мазкур хусусиятнинг ва ундаги кўрсаткичнинг бошқа кўрсаткичлар орасида маҳсулот сифатига бўлган муносабатининг миқдорий хусусияти тушунилади. Демак, ҳар бир хусусият кўрсаткичи бўлак ҳиссасини, сифатнинг умумлашган кўрсаткичини асослилик коэффициенти орқали характерлайди. Хусусиятнинг алоҳида кўрсаткичларидаги асослилик коэффициентини аниқлаш ва янада аҳамиятли хусусиятларни ажратиш учун мутахассис- экспертлар гуруҳининг саволларига асосланган эксперт усулидан фойдаланилади. Бунда сифат кўрсаткичининг мажмуасини ўрнатиш учун бирламчи кўрсаткичнинг асослилик коэффициентининг йиғиндиси бирга тенг бўлиши керак деган шарт қўйилади: Σ коэф = 1. Хусусият кўрсаткичларини танлашда, аниқ бир мақсадли матоларнинг сифатини баҳолашда аҳамиятсиз бўлган кўрсаткичлар киритилмайди. (Масалан, кўйлаклик матоларга, яъни айнан ушбу кийим синфига аҳамиятли бўлмаган иссиқдан ҳимояланиш кўрсаткичи киритилмаган). Сифатнинг умумлашган кўрсаткичи ҳам эстетик хусусиятларни ўз ичига олмайди, чунки улар инструментал услуб билан баҳоланиши мумкин эмас. Сифатнинг эстетик хусусиятлари. Кийим учун тўқимачилик матолари сифатининг эстетик кўрсаткичлари, юқорида айтилганидек, сифатнинг умумлашган кўрсаткичига киритилмайди, чунки улар инструментал услуб билан баҳоланмайди. Бу кўрсаткичлар, қоидага биноан баллар билан баҳоланади. Бироқ кундалик аҳамиятга эга матолар сифатининг умумлашган кўрсаткичларининг асослилиги эксперт баҳоланиш натижалари таҳлилига кўра, унинг даражасини умумий баҳолашда эстетик хусусиятларнинг сифат кўрсаткичи катта аҳамиятга эга. Ушбу кўрсаткичлар гуруҳи одатда гигиеник ёки шаклан турғун кўрсаткичлар билан биринчи ёки иккинчи ўринларни эгаллайди. Буни кундалик кийимнинг, шу билан бирга матонинг ҳам ташқи кўриниши, унга бўлган рақобатбардошлик ва истеъмолчининг маҳсулотга бўлган талабларининг шаклланиши муҳим аҳамиятга эга эканлиги билан исботлаш мумкин. У ёки бу маҳсулотни сотиб олаётган харидор, биринчи навбатда ўзининг эстетик талабларини қондириш учун маҳсулотнинг ташқи кўринишига эътиборини қаратади. Бунда у ўзининг субъектив ҳис- туйғуларига таянади (унга маҳсулот ёқади-йўқми, замонавий модага талабларига жавоб берадими ёки йўқми, унинг имижи ва шахсий фазилатларига мос ёки йўқми ва ҳ.к). Мато ва ундан яратилган маҳсулотни ўзгарувчан мода талабларига мослиги ёхуд аниқ маданий анъаналарга жавоб беришини фақатгина инсон ўзининг субъектив идрокига асосланиб белгилаши мумкин. Ушбу мувофиқлик ёки номувофиқликнинг объектив баҳоланиши фақатгина эксперт гуруҳ, масалан, бадиий-техник кенгаш иштирокида бўлиши мумкин. Аммо шуни ҳам унутмаслик керакки, эстетик хусусиятлар мода талаблари тез-тез, ҳар 2-3 йил ичида ўзгариб туриши сабабли, матонинг мақсадга мувофиқлигини узоқ давр учун аниқлай олмайди. Тўқимачилик маҳсулотларининг эстетик қўриниши ташқи безакнинг ўзига хослигига боғлиқ бўлади. Матонинг фактураси, тўқилиши, тўқилган(трикотаж) ёки босма сурат, ранги ва туси, безаги, ярақлаши ва ҳ.к. – буларнинг барчаси бадииестетик безакнинг умумий тушунчасига киради. Матоларнинг ташқи безак сифатининг умумий баҳоланишдаги муҳимлигини ҳисобга олсак, кундалик мақсадли тўқимачилик маҳсулотлари стандарти бадиий-эстетик кўрсаткичларга бўлган талаб орқали ўрнатилади. Ушбу талаблар, шунингдек, органолептик (сифатнинг органолептик кўрсаткичи маҳсулот сифатининг миқдорий қийматини ҳис қилиш органларининг: кўриш, сезиш, ҳид билиш в.б. таҳлили асосида аниқлаш учун хизмат қилади) кўрсаткичларга таъсир этади, булардан: бадиий-колористик безак (сурат ва рангнинг замонавий мода йўналишига мослиги); тузилиши (толавий таркиби, тўқилиши, зичлиги в.б.); безак (махсус ишлов бершганлиги, аппрет билан шимдиршганлиги, бўяш, тиқма, туклилига, туш ё сифати в.б.). Сифатнинг органолептик кўрсаткичи маҳсулот сифатининг миқдорий қийматини ҳис қилиш органлари: кўриш, сезиш, ҳид билиш в.б. асосида аниқлаш учун хизмат қилади. Маҳсулот пакети учун матоларни конфекцион тарзда танлаш Матолар пакетининг конфекцион танлови тикув маҳсулотининг аниқ бир модели учун компонентларнинг ўзаро мувофиқ танловини ўз ичига олади, яъни аниқ бир маҳсулот йиғиндисини (ёки бир типдаги маҳсулотларнинг миқдорини аниқлаш) конфекцион карта билан мос ҳолда, моделни тушириш жадвали, савдо ташкилотлари буюртмаси ёки бирламчи буюртма тушишига биноан, мато ва маҳсулотга бўлган умумий ўзаро мувофиқ талабни ҳисобга олиб, асосий мато, астар, қўшимча ва ёрдамчи ашёлар в.б. билан таъминлайди. Конфекцион карталар ҳар бир маҳсулотнинг моделига тузилади ва шакл (бланк)ни ифодалайди, унда моделнинг хомаки расми тайёрланади. Ушбу бланкда ўлчам ва бўй кўрсатилади ҳамда бу модель учун (бўлғуси нав ва ранг) асосий ва астар мато намуналари маҳкамланади. Йирик корхоналарда оммавий ёки сериявий кийим тайёрлашда муносиб модель учун фурнитура ва безак намуналари қоидага биноан анологик картага жойланади. Маиший ёки кичик корхоналарда фурнитура, безак матолар намунаси асосий ва астар матолар билан бир қаторда конфекцион картада берилиши мумкин. КОНФЕКЦИОН КАРТА Маҳсулот номи___________________ Тавсия этиладиган ўлчам_________ Модель____________ Тўлалик ва ёшни ҳисобга оладиган гуруҳ______ Ишлаб чиқарган ташкилот номи _____________________________________ Тавсия этиладиган маҳсулотни парваришлаш услублари_____________ Модель муаллифи___________________________________________________ Безак номи ____________________________________________________ Matо vazifasi Matо nоmi Namuna (yopishtirish lоzim) Kонфекциялашув жараёни ёки кийим учун матонинг конфекцион танлови, модель ва матолар алоқасини схема кўринишида келтириш мумкин (расм.). Жараёнда мавжуд технологик ва эстетик талабга кўра, икки хил алоқа иштирок этади: конфекцион ва модель, шунингдек уларнинг комбинацияси. Конфекциялашув жараёнида икки элемент – модель ва асосий мато устун саналади. Улар кўпинча маҳсулот ва унга мувофиқ компонентлар (мажмуавий матолар) орасидаги алоқани аниқлайди. Тизимли бириктирма схемаларининг мавжудлиги сабаб, бир моделнинг мажмуавий маҳсулотларини лойиҳа мутахассисининг биринчи ғоясига мувофиқлигини янада тўғри аниқлаши мумкин. Бу тизимнинг унсурлари орасида тўғри ва тескари бирикмалар мавжуд, улар маҳсулот компонентларининг ўзаро таъсирини аниқлайди (масалан, асосий мато ва моделнинг ўзаро таъсири юзага чиқарилади). Бу ҳақиқий конфекцион фазилатлардан ташқари ташкилий-технологик сабаблар, яъни омборда мато турининг сақланиши ва миқдори, ушбу матонинг табиий-механик хусусиятлари ҳамда геометрик параметрлари билан ўзаро боғлиқлиги. расм. Модель ва матолар алоқаси схемаси Mod el osiy As atom rIpla Astar mato Bort uchun mato mato Vatin, doka Fur ra nitu Qo’shimcha mato naliMo’y y o aq Mo’y nali ast ar Bezak mato  Шахсий (бирламчи) буюртма бўйича «модель – асосий материал» тизимига маҳсулот пакетини йиғишда буюртмачининг шахсий хусусиятлари ва талаблари модель ҳамда конфекцион алоқаларга катта таъсир кўрсатади. Ҳозирги пайтда янгидан-янги бўғинлар пайдо бўлмоқда, алоқаларнинг ташкилий тизими мураккаблашиб, янгиланмоқда. Зеро, у мана бундай кўринишга эга: «буюртмачи – модель – асосий материал». Бироқ конфекциялашувнинг принциплари ва асосий масалалар аввалдагидек қолмоқда. Матоларни конфекцион йиғиш вақтида ҳар бир пакет компонентининг аҳамияти ва муҳимлиги кийим тури ва вазифаси билан белгиланади, шунингдек, кейинги бўлимда янада яққол кўрсатилади. Бу йерда эса пакетдаги материал таркибидаги ипнинг аҳамиятини таъкидлаб ўтмоғимиз зарур. Тикув иплари бириктирувчи материал бўлиб, маҳсулотнинг асосий компоненти ҳисобланади ва тўплам жараёнига шубҳасиз муҳим таъсир кўрсатади. Алоҳида ҳолатларда, масалан, йенгил кўйлак ёки ички кийим тикиш вақтида асосий мато ва ипдан бўлак бошқа компонентлар бўлмаслиги мумкин. Тикув маҳсулот компонентлари билан тўғри ва қарама-қарши алоқаси бўлган ип, уларни қўллаш имкониятини бевосита аниқлайди. Шу билан бирга улар ишлаб чиқариш жараёнининг бир маромда кетишига таъсир кўрсатади, чунки керакли тур, рақам ва рангдаги ипнинг йўқлиги маҳсулот тикилишини сезиларли даражада мураккаблаштиради. Шунинг учун иплар танловида нафақат модель ва асосий материалнинг талабидан келиб чиқилади, балки тикув маҳсулотининг бошқа таркибий қисмларини ҳам ҳисобга олиш лозим саналади. Барча алоқаларни ҳисобга олиш, унга бўлган талабни тўлиқ равишда шакллантиришга имконият яратади. Кўпқатламли ва кўпкомпонентли буюмларни (масалан, қишки пальто) янада майда таркиблар ва тугунларга бўлиш мумкин, улардан ҳар бири бутун бошли хусусиятлардан бирини акс эттириши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Бу ҳолда тикув маҳсулотининг алоҳида унсурларига ҳамда маҳсулотга ушбу хусусиятларининг таъсирини тўлалигича кўрсатиш лозим. Шунда «ип» нинг компонентини учта таркибий қисм кўринишида тасаввур этиш мумкин бўлади, булар – ранг, рақам (матн) ва пишиқлиги ёки уни тур бўйича бўлиш ҳам мумкин: пахталик, ипак, синтетик. Конфекциялашув жараёнининг мураккаблиги шундаки, унда корхона омборидаги чекланган манбалар ва конфекционер томонидан қайта ишланган катта ҳажмдаги маълумотни аниқлаш муҳим саналади. Зеро, бир хил асосий материалларни, астар в.б. корхона чиқарадиган турли моделларда қўллаш мумкинлигини ҳам ҳисобга олиш керак. Конфекциялашувни ташкиллаштириш даражаси нафақат тикув маҳсулотларининг сифати ва рақобатбардошлигига, балки бичиш вақтида матони рационал ва самарали ишлатишга ҳам боғлиқ. Ҳар бир аниқ буюм моделига мато энининг қандайдир чекланган кўпликлари мос келади (кўп ҳолларда бу кўплик фақат бир элементни ўз ичига олиши мумкин), бу ушбу модель ёки буюмнинг бўй-ўлчами учун самарали ҳисобланади. Рационал кенгликдаги матолар учун ишлаб чиқилган тикув маҳсулоти лекалаларини тўғри тахлаш, андозалар орасидаги чиқиндининг минимал миқдорда бўлишига имконият туғдиради. Бинобарин, ушбу моделга мос келадиган маълум кенгликдаги мато бўлаклари ва тикув буюмларни тўплами ёки танлов йўли билан материалдан сезиларли даражада муваффақиятли фойдаланиш мумкин. Тикув буюмлар учун тўплам материалларининг катта миқдорда мавжудлиги (масалан, энг мукаммалларидан бири – аёллар қишки пальтоси) баён этилган схема бўйича, унинг муқабил вариантдаги барча компонентларини топиш ниҳоятда мушкул. Йирик махсус тикиш корхоналарида катта миқдорда қайта ишланадиган материаллар (ва уларнинг параметрларини) ва турли хил моделнинг катта ҳажмдаги тикув буюмларини ишлаб чиқариш, умуман мумкин эмас. Ушбу жараённи ЭҲМ ёрдамида амалга ошириш нафақат уни автоматлаштиришга, балки катта ҳажмдаги маълумотларни тезлик билан қайта ишлашга ҳам ёрдам беради. У шунингдек, тайёрлов-андоза саноат тармоғи бошқаруви билан боғлиқ бўлган бир қанча шарт-шароит ва чекланишларни, ҳамда бошқа масалаларни ҳисобга олган ҳолда, тикув буюмларини комплектация қилиш масалаларини йечишнинг оптимал вариантини тақдим этади. Бошқарув ва ишлаб чиқариш жараёнида ЭҲМдан самарали фойдаланиш учун йетарли маълумот таъминоти зарур, шунингдек, мувофиқ жараёнлар учун унинг бир йўналишда бўлиш лозим. ЭҲМ ёрдамида конфекциялашув жараёнини амалга ошириш асосий ранглар ва астарлик матолар, иплар, фурнитура (ёрдамчи материал) ҳамда уларнинг тури ҳақида маълумотларни мувофиқлаштириш ва кодлашни талаб этади. Мато ва кийимга бўлган умумий талаблар Конфекциялашув деганда, нафақат аниқ бир буюм учун материаллар пакетини ўзаро танлаш жараёни, балки унинг сифатини аниқлайдиган хусусиятларни олдиндан айтиб бериш имконияти ҳам тушунилади. Ушбу жараён «инсон – кийим – атрофмуҳит» кўп функцияли тизимида масаланинг аниқ муқобил йечимини излашдаги максимал миқдордаги омилларни ҳисобга олишни назарда тутади. Материалларни тикув буюмлари пакетига олиш конфекциялашувнинг асосий тамойили – кийимларга бўлган умумий талаблар билан аниқланади. Кийим ва унинг асосий хусусиятларига бўлган талаблар маҳсулотнинг турига (палъто, костюм, кўйлак в.б.), ва унинг мақсадига кўра белгиланади (эркак, аёл ва болалар палътоси, қишки ва ёзги аёл ва болалар кўйлаги в.б.). Инсоннинг кийими унинг тана юзаси билан доимо ўзаро таъсирда бўлади. Бирор бир кийимни кийган вақтида одамда иссиқлик, салқинлик, совуқлик, қулайлик ва ҳ.к. каби ҳиссиётлар пайдо бўлади. Бундай ҳолларда кийим иқлим таъсиридан инсон учун нафақат ҳимоя воситаси бўлади, балки тана атрофида сунъий микроиқлимни ҳам яратади. Ушбу микроиқлимнинг асосий хусусиятлари бу – ҳарорат, ҳавонинг нисбий намлиги ва таркибида карбонат кислота бўлишидир (терини нормал нафас олиши). Бу хусусиятларлар асосан кийимга бўлган табиий-гигиеник талабларни ўзида акс эттиради. Кийинган одам танасининг юзасидаги мукобил ҳаво ҳарорати унинг табиий фаолиятига боғлиқ бўлади. Мутахассисларнинг ҳисоблашича, тинч ҳолатида (ўтирган ҳолатда) кийинган одам учун тана юзаси ҳароратининг 30- 33º C бўлиши нафақат қулайлик балки яхши кайфиятни ҳам пайдо қилади (оғир жисмоний меҳнат қиладиган инсон учун 15º C ). Бундай тана ҳарорати инсон организми ва атроф-муҳит орасидаги иссиқлик мувозанати натижасида ўрнатилади, у эса инсон организмидаги иссиқлик чиқариш миқдорининг – иссиқлик чиқариш – иссиқлик қайтарилишига мувофиқ бўлади. Иссиқлик қайтаришнинг ҳар хил тури – ўзаро нисбати доимий эмас, у ҳарорат, ташқи муҳит ҳавосининг ҳаракатланиши, инсон фаолияти тури ва ҳ.к. ларга қараб ўзгариб туради. Шундай қилиб, либос матоси орқали иссиқлик узатиб турилади, айниқса, иссиқ ўтказувчанлик, ҳаво қатламларида ҳамда либоснинг ташқи юзасида иссиқликнинг тарқалиши ва конвекция йўли билан амалга оширилади. Юқори ташқи ҳарорат ҳамда оғир жисмоний меҳнат бажариш натижасида иссиқлик қайтарилиши буғланиш орқали ортиб боради. Либос остида ҳавонинг нисбий намлиги (инсон танаси юзаси ва материаллар пакетининг пастки қатлами орасида) 35-60%ни ташкил этади. Намлик тери юзасидан атроф-муҳитга доимий равишда ўтиб туради. Нормал шароитда инсон меҳнат қилаётганда ҳамда хотиржам ҳолатда, ташқи ҳаво ҳарорати ва либосга мувофиқ ҳолда теридан чиқадиган намлик либос матоси орқали шимилиб кетади, кейин эса атроф-муҳитга буғланади ва тана қуруқ бўлиб қолади. Либоснинг матоси ва тузилиши шундай танланиши керакки, турли ҳароратда либос тагида кўрсатилган намликни сақлаш, ташқи муҳит ҳавоси намлиги ҳамда теридан тер чиқариш даражасини таъминлаб туриши зарур. Узлуксиз равишда тери углекислота чиқаради ва кислород қабул қилади (бу терининг нафас олиши деб аталади). Инсон териси нафас олишининг нормал даражаси, инсоннинг нормал ҳаёт фаолияти шароитида зарур ҳисобланади. Либос ости қатламидаги ҳавода углексилота таркиби 0,8%дан ошмаслиги лозим, чунки бу инсон саломатлигига салбий таъсир этиши мумкин. Ташқи ҳавонинг юқори ҳароратида, қизғин меҳнат, югуриш ёки жуда тез юриш, шунингдек жуда иссиқ либос кийиш натижасида танада қизиш ҳолати юз беради ва тери юзасидан нафақат буғ, балки тер кўринишидаги суюқлик тарзидаги томчи – намлик ажралиб чиқади. Ушбу намликни тана юзасидан шимиб олиш учун либос юқори гигроскопик ҳолатда бўлиши лозим. Либосни лойиҳалаштиришда кўптер чиқаришнинг олдини олишда турли шароитлар учун яхши кўрсаткичдаги микроиқлимли либос яратиш услубларини билиш зарур. Материаллар учун муҳим талаб бу – атроф-муҳит билан инсон организмининг нормал иссиқлик, ҳаво ва газ алмашинувини, тана ҳароратининг нормал даражаси, тери намлиги ва тери нафас олишини таъминлашидир. Бу талаблар либос матосининг муқобил кўрсаткичларининг ҳаво ўтказувчанлик, буғ ўтказувчанлик, гигроскопик, иссиқлик қаршилиги ва ҳ.к.лар каби хусусиятлар учун ишлатилиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Улар кийиладиган либоснинг инсон ҳаёт-фаолияти ва табиий-иқлим минтақаси шароитига боғлиқ ҳолда дифференциялашиши мумкин. Ушбу мато хусусиятлари либоснинг гигиеник талабларга мос бўлган ва уни эргономиклигини тавсифловчи асосий параметрлари жадвалда келтирилган. * Гидрофиль ва гидрофоб толалардан қилинган матолар учун. Либоснинг иссиқлик ҳимоя функцияси инсонни совуқдан ҳамда иссиқдан ҳимоя қилишга йўналтирилган. Қуёш радиацияси шароитида +25º C дан ортиқ ҳароратда инсон организмини қизиб кетишидан ҳимоя қиладиган либос бўлиши керак. Либос ёрдамида ультрабинафша нурланишининг кўпайишини бошқариш мумкин: айрим тана қисмларини очиш – бўйин, қўл, оёқ ва ҳ.к.лар албатта шунга мос хусусиятли матолар танланади. Мутахассисларнинг маълумотига кўра, энг кам қизиб кетадиган хусусиятга эга зиғир толали матолар, кам қуёш нурини ўтказиш хусусиятига эга – зиғир толали ва пишиқ пахталик матолар (6-8%), кўпроқ – ипак ва штапел (30-38%гача). Атроф-муҳитнинг паст ҳароратида либос ҳимоя функциясини бажариши лозим, яъни ташқи муҳитда иссиқлик йўқотишни ушлаб туриш даркор. Бундай ҳолларда қоидага кўра, юқори иссиқлик ҳимоя хусусиятига эга матолар ишлатилади. Либоснинг иссиқлик қаршилиги сарфи инсоннинг қувват кетказиш миқдори, берилган метеорологик шароитларда бўлиш вақти, атроф-муҳит ҳарорати, шамол тезлиги ва либоснинг ҳаво ўтказувчанлиги орқали ҳисобга олинади. Либос учун мўлжалланган мато ва бошқа материалларнинг иссиқлик қаршилигини аниқлаш учун энг аввало, унинг қалинлиги, материалнинг ковакчанлиги ва ҳажми, толаси ҳамда ковакчаларида ҳаракатсиз ҳаво таркибининг миқдорини аниқлаш лозим. Қанчалик қалин, ҳажми кичик ва кўпроқ ковакчан бўлса, мато шунчалик идеал иссиқлик изолятори – ҳаракатсиз ҳаволи бўлишига яқинлашади. Либоснинг иссиқлик қаршилигининг қиймат миқдори турли иқлим минтақаларидаги қиш ойларининг суткада ўртача қўлланилиши жадвалда келтирилган. Либоснинг иссиқлик қаршилиги инсоннинг 1 соат давомида турли иқлим минтақасида нормал иссиқлик ҳис қилишини таъминлаш учун зарур. жадвал Либоснинг иссиқлик қаршилигининг қиймат миқдори турли иқлим минтақаларидаги қиш ойларининг суткада ўртача қўлланилиши Iqlim mintaqasi Lib о sning issiqlik qarshiligi, m 2 ·°S/Vt O’rtacha tоrtilganda Tana atrоfida II 0,44 0,70 III 0,37 0,59 IV 0,33 0,52 V 0,28 0,45 Либос пакетини йиғишда алоҳида либос турларининг иссиқлик қаршилиги ҳақидаги тахминий маълумотлардан фойдаланиш мумкин, 0,08 дан бошлаб ўзгариб туради (ёзги кўйлак) до 0,95 м2 ·°C/Вт (иссиқлаштирилган арктик либос). Костюм ва ёмғирпўш ўртача 0,23—0,25 иссиқлик қаршилигига эга, демисезон пальто — 0,30,4, қишки пальто — 0,45- 0,75 м2 ·°C/Вт (пакет материаллар зичлигидаги пальто 9-17 мм.). Инсоннинг жисмоний эҳтиёжларини қондириш ва либос қулайлигини яратишда маҳсулот ҳажми ва унинг унсурлари катта аҳамиятга эга. Либоснинг катта ҳажми инсоннинг қўшимча қувват кетказишига олиб келади ва унинг ҳаракат активлигини пасайтилади. Бу каби либосда инсон тезда чарчаб қолади, айниқса бу кексалар ва болаларга тегишли. Либос ҳажмининг ортиши, энг аввало иссиқлик ҳимоя хусусиятлари билан таъминлашга боғлиқ (мўътадил иқлим шароитларидаги қишки либос ҳажми 8-10 кг. ни ташкил этади, яъни инсон танаси ҳажмининг 12-14 %, Узоқ Шимол шароитида 15-16 кг, яъни 18%гача). Либос ҳажми матонинг ташқи зичлиги (1 м2 ҳажмда), аниқ маҳсулот пакетининг қатламлари миқдори, либос пакети қатламлари ва уларнинг ўлчамига боғлиқ. Матонинг ташқи зичлиги кенг кўламда – от 20 до 750 г/м2гача ўзгариб туради ва материалнинг ҳамда тикув маҳсулотининг мақсадини аниқлайди. Турли мақсадга эга тўқимачилик материалларнинг ташқи зичлигининг тахминий қиймати жадвалда келтирилган. жадвал Турли мақсадга эга тўқимачилик материаллари ташқи зичлигининг тахминий қиймати Matеriallarning vazifasi Tashqi zichligi, g/m 2 1 2 Kоrsеt matеriallar 150-300 Ich kiyim matоlari: paхtalik 80-200 Zig’ir tоlali 120-170 Ko’ylak matоlari: paхtalik 80-160 ipak 40-160 aralash 110-160 Ko’ylak, bluzka matоlari: paхtalik 60-200 Zig’ir tоlali 140-300 junli 140-250 ipak 20-260 astarli 50-150 1 2 Kоstyumli, astarli matоlar: paхtatоlik 180-300 Zig’ir tоlali 200-400 junli 220-350 ipak 150-230 Bоrtli qistirmalar 100-300 Paltо matоlari: junli 300-700 yomg’irpo’sh matоlari 200-300 Trikоtaj pоlоtnо: Ich kiyim, bluzka, ko’ylak uchun 35-250 Ust libоs uchun 90-460 Либоснинг қулайлигига, одам ўзини яхши ҳис қилиши учун, унинг жисмоний эҳтиёжларини қондиришга материалнинг эгилувчанлиги ва таранглиги ҳамда қаттиқлиги, бўрмабоплиги, ғижим бўлиши ёхуд бўлмаслиги каби тавсифли материаллар катта аҳамиятга эга (жадвал). Худди шу кўрсаткичлар либоснинг эстетиклиги ва материалнинг технологик кўрсаткичларида акс этади. жадвал Турли вазифага эга материалларнинг шартли қаттиқлигининг тахминий қиймати. Matеriallarning vazifasi Shartli qattiqligi, mkN • sm² 1 2 Paltо uchun matоlar: 30 000-50 000 ayollar 20 000-100 000 Kоstyumlar uchun matо 4000-9000 Ko’ylak va ko’ylaklar uchun mat о 7000 gacha Yoshlar uchun jinsi matоlar: 50 000-120 000 (tanda bo’yicha) 5000-50 000 (arqоq bo’yicha) O’rta va katta yoshdagilar uchun 20 000-50 000 (tanda bo’yicha) 10 000- 15 000 (arqоq bo’yicha) 1 2 Bоlalar uchun 1000-25 000 (tanda bo’yicha) 5000-10 000 (arqоq bo’yicha) Cho’ntak astari uchun matо 3000-10 000 Yelim qоplamali qistirma matоlar: paltо kоstyum yomg’irpo’sh ko’ylak Trikоtaj matоlar: paltо kоstyum 2000-7000 1000-5000 1000-2000 500-1000 15000 gacha 7000-10 000 (eni bo’yicha) Cho’ntak astari uchun trik о taj p о l о tn о lar 1000 (uzunligi bo’yicha) 3000 (eni bo’yicha) жадвал Турли мақсадга эга материаллар учун бўрмабоплик коэффициентининг тахмини қиймати. жадвал Айрим турдаги тўқимачилик материаллар учун ғижим бўлмаслик меъёрлари , Матолар Ғижим бўлмаслиги, %, дан кам бўлмаган Давлат стандарти 1 2 3 Пахталик синтетик смолали безак билан: кўйлакли 220, 185 (ювишдан сўнг) 29298-92 кўйлакли 200,175 (ювишдан сўнг) Кесма тукли пахталик (бахмал) 150(190) (химчисткадан сўнг) 135(175) (5 химчисткадан сўнг) 9727-87 Зиғир ва ярим зиғир толали либослар 25 15 968-87 Зиғир ва ярим зиғир толали кам ғижим бўладиган безакли либослар 42 15 968-87 Таркибида лавсан бўлган зиғирлавсанли: 50 %дан кам 50 % дан кўп Табиий бурама ипакдан бўлган кўйлакли 30 20-723-89 Ипак ва ярим ипак жаккард кўйлак-костюмли: синтетик қолгани 1 2 3 * 18117—80 ДСТ бўйича ғижим бўлмаслиги кўрсатилган. Тўқимачилик материалларининг жуда муҳим кўрсаткичларидан бири бўлган нам ишлов берилган ва кимёвий тозалашда – киришиб кетишнинг чизиқли ўлчамларини ўзгариш кўрсаткичидир. Фойдаланиш вақтида чизиқли ўлчамларнинг ўзгариши жуда номаъқул ва нобопбўлади, чунки бу либоснинг ташқи кўриниши ҳамда алоҳида элементлар шаклининг ўзгаришига олиб келади. Ушбу кўрсаткич ГОСТ билан меъёрлашади (жадвал). жадвал Турли матолар учун либоснинг ўтириб қолиши меъёрлари Matо turi Libоsning kirishtirib qоlishi ruхsat etilganligi, %, dan оshmagan tanda bo’yicha arqоq Paхtalik: ich kiyimli 5,0 2,0 sоrоchkali 2,0-3,0 2,0 ko’ylakli 3,5-5,0 2,0 Zig’ir va yarim zig’ir t о lali: ich kiyimli kоstyumli (50 % lavsan) 5,0-5,5 3,5-4,0 3,5 2,0 Тўқимачилик материалларини пиллинг бўлиш ва ишқаланиши нафақат либоснинг ташқи кўринишига, балки унинг узоқ вақтга чидамлилигига ҳам таъсир этади. Турли хил матоларнинг ишқаланишига чидамлигининг тахминий қийматлари 2.8. жадвалда берилган. жадвал Турли хил матоларнинг ишқаланишига чидамлигининг тахминий қийматлари Мато тури Ишқаланиб кетишига бардошлилиги, цикллар 1 2 Пахталик: Ички кийим учун Эркак кўйлаги учун Кўйлак учун Зиғир толали: Ич кийим учун Либос учун Зиғир лавсанли: костюм-кўйлак учун Табиий ипакдан либос учун 75-110 ипак ва ярим ипак кўйлак-костюм учун 250-400 1 2 Кимёвий ва йигирилган ипдан астар учун 1000-1500 Тоза жун ва ярим жундан либос учун 2000-4000 Костюм учун: Соф жунли Ярим жунли Пальто учун: Соф жунли Ярим жунли Корсет маҳсулоти ва ички кийим учун материалларнинг конфекциялашуви. Ички кийим (ичдан кийиладиган) – бу корсет маҳсулотларига ёки бевосита инсон танасига кийиладиган буюмдир. Бунга ички ва тунги куйлаклар, пенюарлар, пижамалар, юбкалар, майкалар, калсонлар, панталонлар, комбинашкалар, спорт фуфайкалари, йўл-йўл ички кўйлак, распашонкалар, ползункалар (иштончалар) в.б. шунингдек, корсет маҳсулотлар – сийнабандлар, грациялар, ярим грациялар, белбоғлар ва ҳ.к.лар киради. Инсон танасига тегиб туриб, унинг 80%гача ёпиб турадиган ич кийим ва албатта ич кийим материаллари ҳарорат, тери намлиги ва унга тегиб турадиган ҳаво қатламига муҳим даражада таъсир кўрсатиб, тери қатламларининг меъёрий бўлишини таъминлайди. Ички кийим танани ифлосланишдан, совуқ ва қуриб кетишдан сақлайди. Ички кийимлар, айниқса, болалар кийими учун материаллар конфекциялашуви принципи эргономик талаблар ва фойдаланиш вақтидаги ишонч талаблари орқали аниқланади. Ички кийимнинг муҳим хусусиялатларидан унинг гигиеник кўрсаткичлари ва қулайлиги томонидан баҳоланадиган эргономиклиги ҳисобланади. Ички кийим ўзининг гигиеник функциясини бажаришини таъминлаш мақсадида ички кийим ва корсет материаллари, пайпоқ талабига биноан ҳаво ўтказувчан, гигроскопик ва сув шимадиган бўлиши керак. У томчили-суюқ намлик, яъни тер буғланишига ва ажралиб чиқишига тўсқинлик қилмаслиги, терига нам ҳолатда ёпишмаслиги ҳамда ноқулайлик туғдирмаслиги лозим. Ички кийим шимиб олган намлик ташқи муҳитга осон тарзда чиқиб кетиши керак. Ички кийимнинг иқлим шароитига мувофиқ ҳаво ўтказувчан, буғ ўтказувчан, гигроскопик тахминий кўрсаткичлари жадвалда келтирилган. Материаллар қамроқ электрланшига эга бўлиши керак (рухсат этилган максимал электрланиш ро = 1,12 · 108 Ом · см ҳавонинг нисбий намлиги 64 %), қишки ички кийим учун эса – бироз иссиқлик ўтказувчан (иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти К = 0,070 Вт/мК. Ички кийим қулайлиги материаллаирнинг ташқи зичлиги (жадвал), бироз қалинлиги (0,24 до 0,54 мм.гача ўзгариб туради), юмшоқлиги ва ёқимли тушё, эгилувчан ва эластиклиги (трикотаж мато)га боғлиқ. Ички кийим материаллари фойдаланишдаги ишончли талабларга мувофиқ бўлиши лозим: кўп ювилишга бардошли бўлиши (70-80гача); яссилик бўйича йемирилиб кетишга чидамли бўлиши (масалан, энг чидамсиз ипак матолар учун – 500 циклгача); ипларни очилиб кетишига чидамли 2,5 даН дан кам. Ипгазламали ички кийимларнинг кириштириб қолиши аркок бўйича 3,5 %дан кам бўлмаган ва танда бўйича 2,0%; зиғир толали – аркок бўйича 5,5 % дан кам бўлмагани танда бўйича 3,0 %; трикотаж полотнолар учун – 3-12 % (ишлаб чиқариш услубига қараб ва ГОСТ 26289-84 – толали ашё). Ички кийимлар турли таъсирдаги бўялишга бардошлилиги жуда пишиқ ёки пухта гуруҳга киради (ГОСТ 7913-74; ГОСТ 7779-74; ГОСТ 2351-77). Корсет материаллардан, эргономик талаблардан ташқари ўзига хос талаблар ҳам тақдим этилади, бу уларнинг функционаллиги билан боғлиқ: таранглиги, шакл сақлаш хусусиятнинг ўзгармаслиги ва мустаҳкамлиги. Ушбу материаллардан бўлган буюмлар инсон танаси шаклининг хушбичимлигини таъминлаши ва шу билан бир қаторда ҳаракатини пасайтирмаслиги ҳам лозим. Корсет матоларнинг шаклан ўзгармаслиги, унинг қаттиқлигини (у 5000дан 130 000 мкН·см2гача ўзгариб туради), чўзилиб кетишга бардошлилигини таъминлайди. Спандекс ёки капрон иплар тўплами ва эластик билан қўшилган ҳолда лайкра ипларидан бўлган трикотаж эластик матоларнинг шакли ўзгармаслиги пластик деформациялар йиғмасдан турли характердаги кўплаб таъсирларга чидамли бўлиш хусусиятини тавсифлайди. Корсет матоларда ипларнинг тўкилиши 3 мм.дан кўп бўлмаслиги, ипларнинг очилиб кетиши эса –2-2,5 даН дан кўп бўлмаслиги лозим. Кўркам ички кийимлар учун матоларга замонавий мода талаблари акс этган юқори эстетик талаблар қўйилади (юқори даражадаги ички кийим) – полотнолар ишлаб чиқаришнинг пухталиги, гўзал ранглар йечими, кашта, тикиш ёки жимжима тўрларни ўз ичига олган нафис нақшлар мажмуи ва бошқалар. Оқартирилган ипгазламасининг оқлик даражаси 82 %дан, зиғир толалилар – 80 % дан кам бўлмаслиги керак. Текис бўялган полотнолар оч майин рангларга бўялади, босмалари асосий оқ-жигаррангда ишланади (30-50 % майдонни эгаллайдиган расм билан). Эрталабки либос учун кечки кийим устидан пенюар ёки халат кийилади. Кўп ҳолларда улар кечки куйлак ёки пижама мажмуида бўлади, унда уларнинг материаллари, безаги, оғирлиги ва ҳажми, яъни уларнинг ранг ва композицион йечими ўзаро шартланган бўлиши керак. Ички кийимнинг ассортиментига – ипгазлама, вискоза, атсетат, полиамид, полиамид-вискоза (50/50) лар киради. Бундан ташқари, ички кийим ва чўмилиш халатлари учун замонавий тўқилмаган мато ҳамда трикотаж типидаги матолардан фойдаланилади. Табиий, кимёвий толалардан ва уларнинг аралашмаларидан бўлган ички кийим материалларининг гигиеник хусусияти турличадир. Буларни ички кийимдан фойдаланиш ва тайёрлашда ҳисобга олиш лозим. Ички кийимни гигиеник баҳолашда эталон бўлиб, пахта-мато ва трикотаждан бўлган ички кийим ҳисобланади, инсон танаси устидаги намликни шимиб олиш ҳамда ташқи муҳитга чиқариб ташлаш хусусиятига эга бўлиши лозим. Бу каби ички кийим ўзининг гигиеник хусусиятларини йўқотмаган ҳолда, кўп ювишга чидамли бўлади. Ипгазлама. Ички кийим ипгазлама ассортименти ўз ичига: читлар, хомсурплар, оқартирилган миткаллар (ипгазлама матоларнинг оқартирилган гуруҳи), муслинлар, ипак газламалар, батистлар, шунингдек жундан тўқилган матолар, қишки кийимлар ҳамда болалар ички кийими учун фойдаланиладиган паҳмоқ матоларни олади. Корсет маҳсулотлар учун сатин ва жаккард матолардан, дамаст ва грациядан фойдаланилди, уларни оқартириб, текис бўяб, «грация» матосини эса бостирма гулли ҳам қилиб чиқаришади. Бундан ташқари, эластик безакли ипгазламадан бўлган корсет матолар ишлаб чиқарилади, улар юқори чидамлилиги билан ҳамда турли деформациялардан сўнг ўз шаклини қайтадан тиклаб олиш хусусиятига эга. Зиғир толали матолар. Ингичка зиғир ва ярим зиғир толали матодан бўлган ички кийим (тунги кўйлаклар) яхши гигиеник хусусиятларга эга, айниқса фаслнинг иссиқ кунларида, чунки унинг юқори нам тортувчанлик ва совутиб туриш таъсирига эга. Зиғир толали матоларни оқартирилган, ялтироқ юзали қилиб ишлаб чиқишади. Ярим зиғир толали матолар хира юзали ва тоза зиғир толали матодан фарқли ўлароқ, асоси бўйича юқори чўзилувчан бўлади. Ипак матолар. Тоза ипак матолар, масалан, крепдишин, нафақат яхши гигиеник кўрсаткичларга, балки гўзал эстетик хусусиятга ҳам эгадир. Бироқ у қимматлиги сабабли, асосан башанг ички кийимлар учун ишлатилади. Аёллар либоси предметлари учун ипак корсет матолар, атлас, дамассё в.б. қўлланилади. Ипак кимёвий толалардан бўлган материаллар жуда кенг қўлланилади. Ички кийим учун трикотаж матолар айниқса кенг қўлланилади. Асосий истеъмол хусусиятларга кўра, ички кийимли трикотаж матолар ички кийим матоларига қараганда сезиларли даражада устундир. Улар яхши гигиеник хусусиятга эга (2.9. жадвал), юмшоқ, эластик, юқори чўзилувчанликка эга, йемиршлишга чидамли. Ички кийим трикотаж матолари оқартирилган, оч рангларга бўялган, олачипор тўқилган ва нафис босма расмли қилиб ишлаб чиқилади. Улар колористик ва эстетик кўрсаткичларга кўра турличадир. Кейинги вақтларда янгилик ва бетакрорликка эга янги трикотаж полотно ишлаб чикарилмоқда. Улар ё қўлда тўқилганга ўхшатилган бўлади, ёки майда кўзкўз кашта расмли, юқори чўзилувчан бўлиб, ёқимли юмшоқ тушё билан ажралиб туради. Корсет аёллар маҳсулоти, чўмилиш костюмлари учун эластик трикотаж матолар кенг кўламга эга, улар қоматга ёпишиб туришни таъминлайди, ғижим бўлмайди, дазмолга муҳтож эмас, осон ювилади ва тез қурийди. Юқорида кўрсатилган матолардан ички кийим тайёрлаш учун паст таркибли гидрофоб толали гидрофиль материаллардан бўлган ички кийимлар энг яроқлидир. жадвал Турли толали таркибга эга ички кийимлик трикотаж матосининг табиий-гигиеник кўрсаткичлари. * Матонинг гигроскопиклиги 98-100% нисбий ҳаво намлигида аниқланган. Кимёвий толалардан бўлган ички кийимлар ўз таркиби, қурилиши, юза характерига кўра, инсон соғлигига сезиларли даражада таъсир кўрсатади. Айрим материаллар юқори электрларш, паст сорбицион хусусиятли, тери ажратмаларини паст даражада шимиб олади, тез ифлосланади ва ҳ.к.лар. Шу билан бирга синтетик материаллардан бўлган ички кийимлар жуда чидамли ва бир хил чизиқли ўлчамга эга. Синтетик толалардан бўлган ички кийимни аниқ шартларга амал қилган ҳолда либослар пакетининг биринчи қатламида қўллаш мумкин: атроф-муҳитдаги ҳарорат интерваллари ва инсоннинг жисмоний кучи кетганда кўп даражада тери ажратиши кузатилмаган ҳолда либосдан фойдаланиш; антистатик воситалардан фойдаланган ҳолда материалларнинг паст даражада электрланиш натижасига эришиш. Ушбу либоснинг кейинги пакет қатламларида гидрофиль толалардан бўлган материаллардан фойдаланиш мўлжалланмоқда. Синтетик толалардан бўлган юқори дағалликдаги ички кийим материаллари инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади, қичима, терининг ўзгаришига, организмнниг ташқи тўқималарининг қон айланишинг бузилишига олиб келади. Вискоза толалардан бўлган ички кийим юқори гигроскопиклик ва ҳаво ўтказувчанлик билан ажралиб туради. Вискозали ички кийимнинг ипгазламалисига қараганда иссиқликдан ҳимоялиниш кўрсаткичлари юқори эмас, шунинг учун ундан фақат фаслнинг иссиқ кунларида фойдаланиш тавсия этилади. Атсетат ва учларма атсетат толалардан бўлган ички кийим материалларининг паст даражадаги гигроскопиклик ва юқори даражадаги электрланиши ҳозирги вақтда улардан ички кийим сифатида фойдаланишнинг пасайиб кетишишга сабаб бўлмоқда. Мутахассисларнинг тадқиқотлари натижаси бўйича, полиамид толалар ва пахта аралашмасидан бўлган ички кийим материалларида пахта таркиби 50%дан кам бўлмаслиги, полиэфир толалар ва пахта аралашмасида – 60%дан кам бўлмаслиги, полиакрилонитрил толалар пахта аралашмасида – 90% дан кам бўлмаслиги лозим. Вискоза тола ва поливинилхлорид аралашмасида вискозали толалар таркиби 95 % дан кам бўлмаслиги керак. Кўйлак, блузка, эркаклар кўйлаги учун материаллар конфекциялашуви . Кўйлак, блузка ва эркаклар кўйлаги маҳсулотлари ассортименти турлича, ҳар куни ва уйда кийиш учун шунингдек, тантана-маросимларга (кечки кўйлаклар, ансамбллар, тўй маҳсулотлари, коктейл учун кўйлаклар, битирув оқшоми, эстрада, диний маросимлар учун в.б.) мўлжалланган маҳсулотларни ўз ичига олади. Қоидага биноан, ушбу маҳсулотлар либоснинг кўпқатламли пакетида иккинчи бўлиб ҳисобланиб, ички кийим устидан кийилади. Мавсумга қараб уй ва кундалик кўйлак-сорочка маҳсулотлари ёзги, демисезон ва қишкига бўлинади; бу ассортиментга кирадиган кўйлак ва блузкалар аёллар ва болалар, мактабгача ва мактаб даври ёшларникига бўлинади; сорочкалар бўлса эркаклар ва ўғил болаларникига бўлинади. Тантаналар учун маҳсулотлар (уларни башанг либос деб аташади) мавсумга бўлинмайди – улар ушбу ҳолатнинг аҳамиятига қараб мос бўлиши керак. Уларнинг башанглиги материалнинг ранги, фактураси, янгилиги, моданинг замонавий йўналишига мос келадиган, яхши ва моҳирона танланган безак ва зеб-зийнатлар билан аниқланади. Кўйлак, блузка ва эркаклар кўйлаги учун материалларнинг истеъмолчи хусусиятларига талаблар ва конфекциялашув мақсади, мавсуми, ёшига қараб дифференциал ўрнатилади, шахсий истеъмолчи учун унинг диди, мода йўналиши, молиявий имкониятига боғлиқ бўлади. Кўйлак ва блузкаларнинг конфекциялашувида алоҳида тугун ва қисмларнинг шаклан ўзгармаслигини ошириш учун зичлиги 110 г/м2 гача бўлган йенгил ва ингичка астарлик материаллардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Эркаклар кўйлаги манжети ва ёқаси учун материаллар табиий- механик хусусиятига қараб танланади. Бу термойелимли астар материал бир маромли, бир томонлама хол-хол юзали (276 артикул) ёки бир текис полиэтилен юзали астарли ёқа материалдир. Кундалик ва уйда кийиладиган кўйлак-сорочка маҳсулотларининг энг муҳим сифатлари бу эргономиклик, хусусиятларнинг гигиеник кўрсаткичларини тавсифлайди, либос қулайлиги, сақлаш хусусиятлиги, ишончлилиги ва эстетиклигини таъминлаб туради. Совуқдан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган маҳсулотларда конфекциялашувда материалларнинг асосий функцияси – иссиқлик ҳимоясини ҳисобга олиш лозим: материаллар инсон териси ҳарорати 30-330 C ни таъминлаши керак. Шу билан бирга бу материаллар сорбицион ва намўтказувчан хусусиятга эга бўлиши керак, чунки у ички кийимдан ўтган намликни ва инсон танаси юзасининг либос билан тегишиб турадиган намни шимиб олиши керак; ушбу маҳсулотларнинг ҳаво ўтказувчанлиги катта бўлмаслиги, иссиқлик қайтариш қиймати – 0,11- 0,20 м2-°C/Вт бўлиши зарур. Астар маҳсулотларда – кўйлакларда, кўйлак-костюмларда, юбкаларда в.б. – конфекциялашув вақтида асосий шартларни ҳисобга олиш лозим – тўплам материалларга бўлган умумий талаблар. Ёзги мавсум учун мўлжалланган буюмларда, кўйлак ва сорочка материаллар тана юзасини ва кийим остидаги ҳавони совутиб туриши, ташқи иссиқликдан танани қизиб кетишига қаршилик қилиш керак. Уларнинг гигроскопиклиги, буғ ва ҳаво ўтказувчанлиги юқори кўрасткичларда бўлиши лозим (жадвал); ёзги кўйлак ва эркаклар куйлаги учун материалларнинг иссиқлик қаршилик қиймати 0,08—0,09 м2 ·°C/Вт. Бу материаллар юқори даражада нам шимиш хусусиятига эга бўлиши керак (60 %дан кам эмас) теридан ажратилган терни йўқотиш учун юқори намтортувчанлиги –90 г/ (20 м2·ч)дан кам эмас. Кўйлак, блузка ва эркаклар куйлагининг қулайлиги инсоннинг жисмоний ҳолатини яхшилаб қониқтириш, гигиеналик ва маҳсулот оғирлиги ҳисобига, у тўқимачилик матоларнинг ташқи зичлиги орқали аниқланади. Либоснинг ўтириб қолиши ҳам катта аҳамиятга молик, чунки у чизиқли ўлчамларни, унинг қисмларини, маҳсулотни кийиш вақтида, кимёвий тозалаш, намлаб дазмоллаш ва кўп маротаба ювиш натижасида шаклини сақлаб қолишда катта таъсир кўрсатади. Кўйлак маҳсулотлари учун материалларнинг бўрмабоплигининг қаттиқлиги ва ғижим бўлмаслиги конфекциялашувда катта аҳамиятга эга: улар маҳсулотнинг шакл ҳосил қилиши ва фасон хусусиятларига катта таъсир кўрсатади, моделнинг геометрик шаклини, унинг вазифасини ва эстетик хусусиятини аниқлайди. Ушбу ҳолатлар тантанамаросимлар учун мўлжалланган кўркам либосни яратган вақтда доим ҳисобга олинади. Материалнинг юмшоқлиги ва бўрмабоплигини ёки аксинча, қаттиқлиги кўйлак, блузка ҳамда кўйлак-костюм кийиладиган тантанали ҳолатнинг аҳамиятлилигини алоҳида кўрсатиб ўтади. Материалнинг ранги ва сифати, унинг тиниқлиги, милтиллаши ва ялтираши кўркам кўйлак, блузка, костюм, ансамблларнинг алоҳида ифодали хусусияти деб ҳисобланади. Шунинг учун бу каби либосни яратганда кўпинча ранглар уйғунлигини, ранглар тиниқлиги ёки фактура йечимлари ёхуд материалнинг ранги ва фактура алоқаси тиниқлигидан фойдаланилади. Кучли таъсирга бир ёки бир неча ранглар бирикмасининг оч тиниқлигига эришиш мумкин. Уй ва кундалик либослар учун материалларнинг конфекциялашувида – ишончлилик талаби – пишиқлик хусусиятлари, ишқаланиб кетиш ва кўп маротаба букилишларга бардошлилик ҳисобга олинади. Кўркам либос учун эса чидамлилик ва мустаҳкамлик талаблари иккинчи ўринга сурилади ва иккинчи даражали аҳамиятга эга. Ҳар куни фойдаланиш учун кўйлак, блузка матоларининг бардошлилиги толали таркибга ва шу билан бирга: ипгазлама матолар учун 800-3000 давр, табиий иплардан ипак –100дан кам эмас, аралаш ва сунъий иплардан ипак – 200дан кам эмас (ГОСТ 22542-82 и ГОСТ 28253-89), жунли - 200дан кам эмас (ГОСТ 18976-73), зиғир толали 6000-10000 ва зиғир лавсанли –15 000 давргача (ГОСТ 15968-87) боғлиқ. Ипак матоларда ипларни очилиб кетишга бардошлилиги ташқи зичлигига қараб 0,6—2,0 даН гача бўлиши керак. Кўйлак матоларни турли таъсирлардаги бўялишга чидамлилиги бўйича, юқори сифат босқичидаги зиғир толалилардан ташқари, жуда пишиқ ва пишиқ гуруҳларга (ГОСТ 7913-74, ГОСТ 11151-65, ГОСТ 7779-75), зиғир толали эса – жуда пишик (ГОСТ 7780-69) гуруҳга киради. Тукли ва бахмалли ипгазлама ва ипак матолар бир текис тукли ёки бахмалли бўлиши лозим. Кўйлак-сорочка материалларнинг бадиий-эстетик хусусиятлари ГОСТ 15007-88 томонидан қабул қилинган намуна-эталонларга жавоб бериши керак. Кўйлак, блузка ва сорочка материали ассортименти турлича бўлиб, у тўқимачилик материалларини – (ипгазлама, зиғир толали, ярим зиғир толали, ипак, ярим ипак, жунли, ярим жунли) шунингдек матолар, турли тукли таркибга эга трикотаж ва тўқилмаган полотнолар, нотўқимачилик матоларни ҳам ўз ичига олади – масалан, юпқа табиий тери (юбка, камзул, фигаро, баъзида эса кўйлаклар ҳам тикилади) ва яна юпқа мўйна ҳам шулар жумласидандир. Мўйна ва теридан тикилган кўйлаклар шахсий истеъмолчига мўлжалланган. Бу каби турли-туманликлар ичида катта қисмни анъанавий ҳолда типик, ипгазлама, зиғир толали, ипак ва жунли матолар ҳосил қилади. Ипгазламали асосан кундалик кўйлаклар, блузкалар ва эркаклар куйлаги, сарафанлар, ансамбль, кўйлак-костюм ва бошқа турдаги ёзги ассортиментдаги либослар, шунингдек, уй кўйлаклари ва халатлар, ёзги давр учун бўлгани каби қиш учун ҳам мўлжалланган. Кўйлак-сорочка матоларни толали таркибига қараб бир хил (100% пахтадан бўлган) ва бир хил бўлмаган – аралаш (70-80% пахтада ва 20-30% вискоза толали), шунингдек, пахтали йигирилган ипнинг сунъий иплар аралашсидан (вискозали, атсетатли) ва пахтани (33%) ва полинозли тола(67%) билан аралаш ҳолда ишлаб чиқилган. Пневмомеханик услубда йигирилган ипмато пишиқлигини 20-30%га камайтиради, лекин унинг йемиршлишга чидамлигини оширади. Аралаш матолар, агарда пахта толаси таркиби 50%дан кўп бўлсагина, пахтали вискоза, пахтали сиблон, пахтали эфир йигирилган иплардан тайёрланади. Вискоза толалар ипгазламали кўйлак матоларга ипакдек майинлик, юқори бўрмабопликни беради, бироқ бунда нам ишловларга бардошлилиги пасаяди ва либосни киришиб қолиш даражаси кўтарилади. Юқори модулли сиблон толаларини қўшиш юпқа, ипакдек майин тушёли пишиқ матолар ишлаб чиқишга ёрдам беради, пахта билан аралаш полиэфир толаларнинг бўлиши унинг чидамлилигини ва ғижим бўлсалигини оширади, бироқ гигроскопиклигини пасайтириб, қаттиқлигини таъминлайди. Демисезон ва қишки матолар ассортиментига тукли матолардан – духоба, яримдухоба ва чийдухоба киради. Совуқ ҳаво учун кўйлак-костюмли матолар ташқи зичлиги (130–194 г/м2), қалинлиги ва зичлиги, кам даражада ҳаво ўтказувчанлиги билан ажралиб туради. Нисбатан янги ва ривожланган гуруҳ ҳисобланган ипгазламар ассортиментида демисезон кўйлак-костюм ва эркаклар кўйлаги матоларнинг таркибида 25 ва 33% полиэфир толалар мавжудлигидир. Тузилиши бўйича аниқ бир даражада ассортимент қайтарилади: сийраклашган ўрилишли ва атлас тасмали йенгил матолар, кўйлак стилли янада зич тўқилган йўл-йўл матолар, непропряд эффектли матолар. Янги кўйлак-костюм гуруҳини алоҳида кўриб чиқиш лозим, улар оғир (153— 227 г/м2) зич матолар, баъзида дағал тўқилиш услубидаги, полотноли, рогожка, зиғир толали матоларга ўхшашликни берадиган переслежест эффектли саржа тўқилмали бўлади. Бу каби матоларни ёшлар учун маҳсулот тайёрлашда фойдаланилади – кўйлак, кўйлак-костюм ёки болалар костюмлари. Демисезон кўйлаклар матоси ассортиментидаги катта миқдордаги гуруҳини йўлйўл матолар ташкил этади. Ингичка, йенгил йўл-йўл тарамли кўйлак учун мўлжалланган матолар яхшилаб ишлаб чиқилган катак, йўл-йўл чизиқли расмлари, баъзида эса бўйлама рельефли атлас тасмали чизиқлари билан ажралиб туради. Зиғир толали матолар – кўйлакли, блузкали, эркаклар кўйлаги, кўйлаккостюмлилардан – асосан ёзги ассортимент учун фойдаланилади. Улар яхши гигиеник кўрсаткичлари ва чидамлиликнинг юқори кўрсаткичлари орқали ажралиб туради. Матоларнинг ҳаво ўтказувчанлиги 100 дм3/20 м2 • сдан ошмаслиги лозим; блузка матоси учун текислиги бўйича йейилиб кетишига бардошлилиги 3000 давргача, кўйлак учун – 5000 давргача, таркибида синтетик толалар мавжуд бўлган кўйлаккостюм учун (50%дан кўпемас) – 7000 даврдан кам эмас, (таркибида 70 %гачасида – 12 000 даврдан кам эмас). Зиғир толали матоларнинг бўяшга бардошлилиги ГОСТ 7780—78 талабларига мос бўлиши керак; мато қаттиқлиги 7000 кН • см2дан ошмаслиги лозим. Зиғир толалали кўйлак-эркаклар кўйлаги матоларининг ассортименти ипгазламалисига қараганда камроқ ва хилма-хил эмас. Кўйлак ва кўйлаккостюмлар учун матолар фақатгина икки артикул билан белгиланган – 06154 ва 06169. Ушбу матоларнинг гигийеник хусусиятлари юқорилиги билан ажралиб турса ҳам, лекин юқори даражада ғижим бўлиши, ҳатто турли махсус безаклардан сўнг ҳам намлик билан ишлов булиш натижасида либос киришиб қолиши мумкин. Кўйлак-костюмли ва кўйлакли матолар – асосан зич, оқартирилган, оч майин тусга бўялган, йўл-йўл ёки босма расмли бўлади. Матонинг кўпмиқдори полотноли, пишиқ чивиқ газламали, асосида ипгазламали йигирилган иплар бўлган майда ёки йирик нақшли ўримлардан ва аркокда зиғир лавсанли йигирилган ипдан ишлаб чиқилган. Карета ва жаккард ўримли гўзал, кўркам матолар оммавий кашта ёки тўрга ўхшаш нақшли бўлиши мумкин. Блузкали ва эркаклар кўйлагили матолар – кам ғижим бўладиган, оч бўялган ва оқартирилган, баъзида йўл-йўл матоли, кўпинча эса тўрли ўрилишли бўлади. Болалар либоси учун зиғир толали кўйлак матолар таркибида синтетик толалар йўқлиги ёки арзимас (8%гача) бўлиши билан характерланади. Асосан бу пахта зиғир матолар, ташқи зичлиги (112—190 г/м2), болалар мавзуидаги босма расмли бўлади. Ипак матолар. Кўйлак маҳсулотлари учун фойдаланиладиган барча турдаги ва гуруҳдаги материаллардан ипак матолар ассортименти кўп ва хилма-хилдир. Бу эса ўз ўрнида кўйлак, блузка, сорочка матоларига кенг танлаш имконини беради – энг юпқа, йенгил ва ҳариридан то қалин, оғиригача; табиий ипакдан классик крепдан то янгича ипгазлама, жунли, зиғир толали ва табиий ипакка ўхшаш бўлган матоларгача. Ипак матоларнинг ранглар уйғунлиги, туси, рангдаги нозик фарқ, очранглиги ва оппоқлик бутун гаммасини ўз ичига олади. Ипакли кўйлак матолар қуйидаги талабларга жавоб беради: чиройли кўринишга эга бўлиши ва уни маҳсулотдан фойдаланиш мобайнида сақлаб қолиш, оз миқдорда киришиши (жадвал) ва ғижим бўлиши (2.6 жадвал), юқори гигроскопик, ҳаво ва буғ ўтказувчанлиги (жадвал), ташқи таъсирларга қаршилик кўрсатиши, йейилишга чидамли ва кам электрланувчан бўлиши лозим. Гул босилган, йўл-йўлли ва тиниқ бўялган матолар турли таъсирларга бардошли пишиқ ва пухта бўёқли бўлиши керак. Кўйлак ва эркаклар кўйлаги матолари учун ассортиментда ҳар хил турдаги расмлар бўлиши лозим, шу билан бирга бир турдаги расмли матони турли истеъмолчилар гуруҳи талабларини қондириш учун камроқ миқдорда чиқариш лозим. Кўйлак-эркаклар кўйлаги ипак толали матолар таркибига кўра саккиз гуруҳга бўлинади. Жунли ва ярим жунли матолардан кундалик кийим учун аёлларнинг кўйлаклари маҳсулотларини, иш ва тантанавор ҳолатлар учун либослар, шунингдек, болалар ассортименти ва эркакларнинг кўйлаги учун кенг қўлланилади. Барча жунли ва ярим жунли матолар яхши иссиқдан ҳимояланиш хусусиятига эга, улар кам ёки умуман ғижим бўлмайди. Полиэфир толали соф жунли ва ярим жунли камвол ва юпқа мовут матолар 0.3 дан, бошқа жунли матолар эса 0.6дан ошмаслиги лозим. Намлик билан ишлов беришда танда ва аркок бўйича чизиқли ўлчамларни ўзгариши иккинчи гуруҳ меъёрларидан ошмаслиги керак (3,5 % ва 2,0 % га мувофиқ). Крепва мураккаб тузилмали йигирилган ипли ҳамда жаккард ўрилишдаги матолар учун учинчи гуруҳ меъёрлари ўрнатилган (5,0 % танда бўйича ва 2,0 % аркок бўйича). Кўйлаклик гуруҳига кирувчи жун матоларининг намлик меъёри 13% гача бўлиши, ярим жунли учун эса – 7.0%дан кам бўлмаслиги лозим. Ҳаво, буғ ўтказувчанлик ва гигроскопиклик – гигиеник хусусиятларга талаблар – иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда (жадвал) да ўрнатилган талабларга мувофиқ бўлиши керак. Емирилишга чидамлилиги 2.8. жадвалда келтирилган кўрсаткичлардан кам бўлмаслиги лозим. Пиллингларнинг миқдори 1 см2 да, камвол матолар учун «1» дан ошмаслиги, юпқа мовут учун эса «2» бўлади. Крепдан эшилган, йигирилган ипдан тоза жунли камвол матолар учун пиллинг йўлга қўйилмайди. Соф жунли матолар куяга чидамли модда билан шимдирилган бўлиши керак; болалар кийими учун истеъмолчи билан келишган ҳолда улар ушбу хусусиятсиз чиқаришлари мумкин. Кўйлаклик матолар бўёққа чидамлилиги бўйича ГОСТ 11151—77 талабларига мувофиқ бўлиши лозим. Юқори сифатли маҳсулотлар учун бўёққа чидамлилиги пишиқ ва ўта пишиқ гуруҳ талабларига мувофиқ матолардан фойдаланиш тавсия этилади. Жунли кўйлак ва эркаклар кўйлаги матоларининг ассортиментига соф жунли ва ярим жунли камвол матолар киради, улар ассортиментининг катта қисмини ва юпқа мовут матоларнинг кичик гуруҳини ташкил этади. Кўйлаклик классик соф жунли камвол матоларга крепли тўқилишдан вужудга келган, баъзида эса крепли бурама йигирилган иплар ҳисобига, майда дона-дона юзали характерга эга креплар киради. Ушбу матолар жуда яхши гигеник хусусиятга эга бўлиб, ҳаракатчан тузилмали, эгилувчанлиги, яхши бўрмабоплиги ва йемирилшлга чидамлилиги билан ажралиб туради. Кўйлак матоларининг замонавий ассортиментидаги янги йўналиш деб саржа ва полотноли тўқилма орқали ишлаб чиқилган соф жунли камвол олачипор ипли ва йўл-йўлли фланелларни ҳисобга олиш мумкин. Матолар юмшоқ, йетарли даражада зичликдаги тукли ва истеъмолчиларда юқори талабга эга. Кўйлакли анъанавий соф жунли камвол матоларга кашемир киради – саржа ўрилишдаги тиниқ бўялган матолар. Уларни жундан, вискоза ва капрондан ишлаб чиқишади; улар майин илиқ тушёси, яхши бурмабоплиги билан ажралиб туради, лекин ғижим ҳам бўлади. Юпқа мовутли кўйлакли матолар кам миқдорда ишлаб чиқарилади. Бу асосан ўрилишда ярим жунли матолардан ишлаб чиқилган. Улар юқори бўлмаган зичлик, юмшоқ тукли, расмни ёпиб турувчи ўрилишли бўлади. Иссиқдан ҳимояланган хусусияти яхши, майин, илиқ тушёга эга. Улардан қишки ва демисезон аёллар кўйлаги, костюм-кўйлак, юбка ва эркаклар кўйлагини тикиш учун фойдаланилади. Болалар ассортименти учун майин матолар, «Капалак» – очиқ йўл-йўл расмли, «Малвина» – тиниқ бўёқли ярим жунли фланеллар ишлатилади. Юпқа мовутли кўйлакли матолар, эгилувчан, қайишқоқ бўлиб, ташқи шаклни юзага келтирувчи, тикилишда қийинчилик туғдирмайди. Тукли қопламали бўлгани сабабли кам ғижим бўладиган матоларга киради, бироқ улар сақлаш паст даражада ва йемирилишга чидамли, айниқса таркибида синтетик толалар аралашмаси бўлса, пиллинг пайдо бўлиши мумкин. Аралаш йигирилган ип таркибида вискоза толасининг борлиги матонинг таранглигини пасайтиради, уларнинг юқори даражада ғижим бўлиши ва қиришиб қолишига сабаб бўлади. Трикотаж матолар. Аёллар ва болалар кўйлаги, блузкалар, эркаклар кўйлагини ишлаб чиқариш учун турли толалар таркибидаги, ўрилишидаги ва рангдаги трикотаж полотнолар кенг қўлланилади. Уларнинг гигийеник хусусиятлари, йемирилишга чидамлилиги, шакл ўзгармаслиги стандарт талабларга, замонавий колористик безак эса, фойдаланишдаги қулайлик – энг талабчан истеъмолчилар талабларига жавоб беради. Барча трикотаж матоларда доимо ҳаво ўтказувчанликнинг юқори кўрсаткичлари (470 дан 2300 дм3/ (20 м2 • с)гача, гигроскопиклиги – 7%дан кам бўлмаган, ғижим бўлмайдиган хусусиятга эга (70дан 90%гача), ўртача қаттиқликда (узунлиги бўйича 310дан 2590 мкН • см2гача, эни бўйича эса 440 дан 1190 мкН • см2гача), баланд бўлмаган юза зичлигига эга (250 г/м2гача). Чизиқли ўлчамларининг меъёрий ўзгаришлари хомашё таркибига боғлиқ ҳолда ўрнатилади (ГОСТ 26 667–85). Полотнолар электрланишининг максимал йўл қўйилган кўрсаткичлари: р = 1,12- 108 Ом • см2; йенгил кўйлак ва эркаклар кўйлаги учун иссиқлик қаршилигининг қиймати 0,08-0,09 м2 · ° C /Вт ичида бўлиши, демисезон ва уй кийими учун – 0,25 м2 · ° C /Вт гача бўлиши керак. Аёллар ва болалар кўйлаги, кўйлак-костюмлар, эркаклар кўйлаги учун трикотаж матолар ассортименти кўпинча асос тўқилиш услуби билан, камроқ эса – кўндаланг тўқиш йўли орқали турли хил шакл ўзгармас полотноларни ўз ичига олади. Матоларни тукли таркибига кўра бир турда қилиб (ипгазламали, жунли, вискозали, атсетатли) ва ҳар хил турдаги: аралаш (вискоза ва пахта, жун ва вискоза, пахта ва лавсан, жун ва нитрон) ва турли комплекс иплар бирикмасидан (капрон ва вискозали ипгазлама йигирилган ип, нитрон ва капрон ипли жун йигирилган иплар в.ҳ.к.) ва тузилимлар киради. Ялтироқ атлас сифат юзали матолар чўзилишлардан ҳосил бўлган силлиқ ва расмли, босма расм ва тиниқ бўялганларини вискоза ипларни капрон, атсетат иплар, қиялаб текисланган капронлар бирикмасидан ясама ва расмли ўрилшида ишлаб чиқилади. Трикотаж кўйлаклар матосининг истиқболли ассортименти зиғир толали йигирилган ипдан фойдаланиш ҳисобига кенгаймоқда ва янгиланмоқда, шу билан бирга зиғир лавсанли, зиғир лавсан учталик атсетатли ва бошқа шаклан ўзгармайдиган замонавий тузилмали матолар ишлаб чиқилади. Ёзги кўйлаклар учун нафис тўр кўринишли, филе полотнолар, қўл каштасига ўхшаш расмли, унинг кашта нақши тўқилган вискоза иплар комплекси жилваси билан алоҳида эътибор қаратилган бирикмали жаккард полотнолардан фойдаланилади. Тўқилмаган матолардан асосан кўйлак-костюм, блузка, болалар кийимкечаклари, уй халати, пляж ансамбли, спорт кийими учун фойдаланилади. Айтилган маҳсулотлар учун матолар ассортименти каби турлича эмас; канопдан, ипдан ва матодан тикилган тўқилмаган матолар киради. Турли толалар ва иплардан фойдаланиш имконияти ва тузилишни ўзгартириш, келажакда ушбу ассортимент ривожланишини истиқболли деб, нисбатан қиммат бўлмаган ишлаб чиқариш тахмин қилинмоқда. Тўқилмаган матоларнинг асосий стандарт талаблари ГОСТ 28 748-40да берилган. Матоларнинг ташқи зичлиги 150-480 г/м2лар ичида бўлади; нам билан ишлов берилгандан кейин чизиқли ўлчамларининг ўзгариши – 3дан 7,5%гача; ҳаво ўтказувчанлиги –300 дм3/(м2 * с)дан кам бўлмаган; турли таъсирларга бўёқнинг чидамлилиги – 4 баллдан кам бўлмаслиги керак. Канопдан тикилган тўқилмаган матолар юқори ғоваклик ва гигроскопиклик билан ажралиб туради; улар яхши бурмалакмайди, уларнинг чўзилиши, айниқса кўндалангига бошқа матоларнинг чўзилишига қараганда аҳамиятли даражада юқори, шунинг учун либосни лойиҳалаш вақтида буни ҳам ҳисобга олиш керак. Ипдан тикилган тўқилмаган матолар турли тузилмали бўлади. Кўйлак ва костюмкўйлак маҳсулотлари учун зич тузилмали, ғадир-будур, майда донали, баъзида эса қўпол юзали, турли хил кенгликдаги чивиқли, қалинлиги 0.4дан 0.8 мм. гача. Блузка ва кўйлак маҳсулотлари учун ипдан тикилган матоларни йенгил ва ингичка (0,2—0,4 мм), кўп ҳолларда олачипор ип эффектли сийраклаштирилган тузилмали бўлади. Баъзида эса матолар тўқилган асосли трикотаж ёки матога ўхшатилади. Халат, чўмилиш ва пляж либоси учун матоли тикма тўқилмаган матолар асосан пахмоқ ва бир ёки икки томонли тукли ҳалкадан ишлаб чиқарилади. Ўнгида жойлашган ҳалқа бир текис яхлит қопламали ёки аниқ бир расм ёки катакли бўлиши мумкин. Кўйлаклик ассортиментининг нотўқма матоларини тайёрлаш учун пахта, ярим жунли, ипак ва зиғир толалардан фойдаланилади. Костюм учун материаллар конфекциялашуви. Ушбу ҳолатда костюм элементларни мажмуи сифатида қуйидагилардан ташкил топган – пиджак (калта камзул), шим (юбка), нимча; у эркаклар, аёллар, болалар ва ўсмирларники ҳам бўлиши мумкин. Одатда костюм ичига кирувчи қистирма материаллардан фойдаланган ҳолда астари билан тикишади. Костюмбоп либослар пакетининг иккинчи ёки учинчи қатлами деб ҳисобланиб, ичкийим ва кўйлак ёки ичкийим ва блузка устидан кийилади. Бу мавсумий кўпқатламли маҳсулотлар, йилнинг барча фаслида кийилгани туфайли иссиқликдан ҳимояловчи либослар сирасига киради. Ҳозирда у алоҳида эътибор қаратилган энг оммабоп кийим туридир. Инсон ҳаёт фаолияти давомида бутун кунини костюмда ўтказади – ишда, транспортда, банкда ва ҳ.к. Костюмга қараб унинг эгасининг нафақат касбини, балки ўз ўрнида дид билан кийинишини, стили, ҳаттоки характерини аниқлаш мумкин. Ҳисобланишича, эркакларда камида уч хил костюм бўлиши керак – иш учун (ишбилармон), бўш вақт учун (спорт типида) ва маросимлар учун (агарда улар бўлса). Албатта, шу каби костюмлар турли хил матолардан тикилади. Аёллар костюми – бу кундалик характерга эга оддий универсал либос, моҳирона танланган акцессуарлар ва қўшимчалар ёки ўзаро алмашинадиган элементлар ёрдамида расмий-байрамона либосга айланиши мумкин. Устки либосни лойиҳалаштиришдаги асосий талаблардан бири бу – юқори даражадаги шаклан бардошлилик конструкциясини яратишдир, унга асосий ва ёрдамчи материаллардан кўпқатламли пакетни шакллантириш орқали эришилади. Конфекциялашувнинг асосий принципи сифатида, маҳсулот пакетига кирувчи барча материалларга талаблар бирлиги ҳисобланади. Табиий-механик хусусиятларнинг кўрсаткичларига талабнинг бирлиги жадвалда берилган. жадвал Эркаклар костюми учун материалларнинг табиий-механик хусусиятларнинг кўрсаткичларига талабларнинг бирлиги Хususiyat ko’rsatkichlari Matо uchun mе’yorlar ustki qism bоrt qismi astar Ishоnchli talablar Yorilish kuchi, daN/sm 5-6 4 6 Cho’zilganda yorilish, % 15-14 - 30 Yemirilishga chidamlilik, davriylikda 5000 - 2000 Nam ishlоvlardan qirishtirish qоlishi 2 2 2 Kimyoviy tоzalash, % 1 1 1 Bo’yoqqa chidamliligi, ballda 4-6 - 4 Tехnоlоgik talablar Yuza zichlik, g/m 2 240 230 80 Qattiqligi, mkN ·sm 2 2000- 8-12sN 2000 G’ijim bo’lmasligi, % 80-90 50 50 Buzilishiga bardоshlilik, daN 8 - 2 Nam-issiq ishl о vdan chiziqli o’lchamlarining o’zgarishi, % 1,5 1,5 1,5 Ergоnоmik talablar Hav о o’tkazuvchanlik, dm 3 /(m 2 • s) 40 40 100 Gigrоskоpiklik, % 7-14 7-14 7-14 Истеъмолчи ва костюм материалларининг техник-иқтисодий хусусиятларига, унинг вазифасига, ёш ва жинсига, ундан фойдаланиш мавсумига қараб, дифференциал равишда талаб қўйилади. Костюм материалларининг асосий хусусиятининг меъёрий кўрсаткичлари тола таркиби, юза зичлиги ва ишлаб чиқариш услубига қараб ўрнатилган: жун матолар учун ГОСТ 10641-88, ГОСТ 23559-89; ипгазлама учун – ГОСТ 21790-76; зиғир тола матолар учун – ГОСТ 15968-87; трикотаж матолар учун – ГОСТ 9997-82. Қоплама костюм материалларига эстетик талаблар кўп ҳолларда асосий бўлиб ҳисобланади: материалнинг тасвирий-колористик безаги мода йўналишига, фактураси ва тушёсига – ўзининг мақсадига мос келиши керак. Тақдимот ва маросимлар учун эркаклар одми костюмига, тантанавор костюм ва смокингларга тиниқ бўялган тўқ (асосан қора рангдаги) матолар маъқулдир. Ушбу либос тури жуда талабчан бўлиб, барча комплект материалларни танлаш – астар, қистирма матолар ва бошқаларни батафсил муҳокама қилиш керак. Ишчи костюмда майда кўринмас чивиқ ёки катакли майдатўр сифат ўримли матолардан фойдаланилади. Ундан ҳам мустақил йечимларга, комбинация ва бирикмаларга ҳам йўл қўйилган, албатта ранглар гаммасини ҳисобга олган ҳолда. Кундалик костюмда комбинацияланган вариантлари бор: масалан, замонавий ранглар гаммасини акс эттирувчи пахмоқ ёки чарм пиджак, силлиқ сидирға пиджакка чивиқ-чивиқ ёки катак шим (ҳозирги моданинг рангларидан фойдаланиб – кўк рангнинг барча туси, жигарранг, пишган олхўри ранги, ёзда – оқ ранг, зиғирнинг «экологик» ранги в.б.) Кундалик характерга эга аёллар ишчи костюми хонада, иссиқ кунларда эса кўчада ҳам кийилади, унинг энг қулай варианти – силлиқ бир тусдаги юмшоқ иссиқ тушёли ёки аксинча, қаттиқроқ «қуруқ» тушёли матодир. Бироқ майда кашта расмли чивиқ твидла ҳам бўлиши мумкин. Катакли мато классик йўналишдаги костюмни бироз спортив ва ҳар кунга кийиладиган қилиб қўяди, лекин «Шанел» типидаги костюм доимо башанг кўринади. Костюм материалларига бўлган муҳим истеъмолчи талаблари эргоном талаблар (гигийена ва қулайлик) ҳамда фойдаланишдаги ишончлилик (шаклан ўзгармаслик, ғижим бўлмаслик, йейилишга чидамлилик) ҳисобланади. Техник-иқтисодий талаблар, айниқса технологик кўрсаткичлар (лойиҳавийтехнологик) янада аҳамиятга моликдир. Костюм ички кийим ва кўйлак билан бирга инсонга кераклича иссиқ ўтказмасликни таъминлайди. Ёзги костюм учун материалларга демисезон қишки либос пакетига кирувчи костюм материалларига қараганда янада қаттиқ талаблар қўйилади. Ёзги костюмларни баъзида астарсиз ёки юпқа йенгил астарли қилиб тайёрлашади. Шунинг учун ёзги костюм учун материалларга талаблар инсонни, иссиқ ўтказмаслик, керакли даражада ҳаво ўтказувчанлик, гигроскопиклик, буғ ўтказувчанлик билан таъминлашдан иборатдир. Ушбу талабларга таркибида кичик миқдордаги гидрофоб толалар бор гидрофиль толали ва аралаш толали материаллар жавоб беради. Ёзги ва қишки маҳсулотлар учун костюм матоларнинг иссиқлик қаршилигининг қиймат кўрсаткичи ТСНИИШП талабларига мувофиқ 0,1 м2 • °С/Вт ичида бўлиши керак. Костюм матоларни турли таъсирларга бўёқнинг бардошлилиги пишиқ ва ўта пишиқ гуруҳга тегишлидир. Маҳсулотни эскириб кетишдан сақлайдиган, ички томонини безаш учун мўлжалланган астар материаллар, биринчи ўринда инсон қоматига костюмни яхши ўтиришини таъминлаши лозим; ишқаланиш ва терга бўёқнинг (4 баллдан кам эмас) чидамлилигига эга бўлиши, ишқаланишга чидамли бўлиши керак (ГОСТ 22542-82 – матолар учун ва ГОСТ 18976-73 – трикотаж матолар учун); кичик коэффициентли ишқаланишга эга силлиқ сирғанувчан юзали бўлиши, буюмни оғирлаштирмаслиги лозим; ранги бўйича устки материалга ва мода йўналишига мос бўлиши, асосий материал ҳамда маҳсулотдан фойдаланиш муддатига мувофиқ хизмат муддатига эга бўлиши керак. Меъёрий кўрсаткичларнинг асосий хусусияти 2.3. -2.8. жадвалларда берилган. Астарбоп матолар пиджак (калта камзул) нинг алоҳида қисмларини деформацияланишдан сақлаши ҳамда унга шакл сақловчанлигини бериши керак. Бунинг учун улар кам чўзиладиган, керакли даражада қаттиқ ва қайишқоқ, лекин шу билан бирга дағал бўлмаслиги, буюмни оғирлаштирмайдиган ҳамда асосий матони киришишига эга бўлиши лозим. Маҳсулотдан фойдаланилган вақтда унинг ташқи кўриниши ва шаклининг мустаҳкамлиги, унга қарашнинг йенгиллиги бир хил турдаги тозалаш ва қарашга эга аниқ бир маҳсулотлар материали пакети орқали таъминланади. У бўлса материаллар мажмуининг тола таркибига асосан ўрнатилади. Эркаклар пиджаки учун рационал пакетларни танлаш уч вариантдан иборат, улар олд қисмини қотирма ёпиштириши учун қотирма мато тури орқали фарқланади. Биринчи вариантда термик кўп зонали қотирмадан фойдаланиш мўлжалланган. У ташқи зичлиги 280—320 г/м2 бўлган тоза жунли матодан костюмларни тайёрлаш учун маъқул келади. Кўкрак ва йелка қисмининг шакл сақлаш қобилиятини кучайтириш учун махсус термойелимли материаллардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Уларга поролондан бўлган қобирғали тўқилмаган матолар, тўқилмаган игна тешикчали материаллар, трикотаж толали матолар киради. Иккинчи вариантда бахмалсифат термойелим аралашмали астар матодан фойдаланиш мўлжалланган. Учинчи вариантда – бахмалсифат термойелим трикотаж матодан фойдаланилади. Охирги икки вариантда 280 г/м2 гача зичликдаги ярим жун матолардан маҳсулот тайёрланиши учун маъқулдир. Кўкрак қисмидаги олд томонини кучайтириш учун учирма бортли қистирмадан фойдаланилади, у икки қатламдан иборат, асосий – ярим жунли бортли матодан ва қўшимча – термойелим материалдан ёки биринчи вариант пакетидаги материаллардан. Катталар учун қишки костюмларнинг тепа қисмига вискоза ва атсетат толали синтетик материаллардан фойдаланишга йўл қўйилади. Костюмлар учун жун матолар таралган майин жунли (улар ассортиментда кўпни ташкил этади) ва юпқа мовутдан ишлаб чиқилган. Классик юқори сифатли соф жунли камвол матолар – бу бир текис бўялган бостонлар, трико, креплар; ярим жунли – бир текис бўялган жун газлама(шевиот) лар, юпқа ғижим газмол(креп) лар диагональ ва йўл-йўл трико, майда нақшли аралаш тўқимадан ишлаб чиқилган. Юпқа мовут костюм матолари ҳозирда фақат яримжунли қилиб, кўп ҳолларда эса толаларнинг уч компонентли аралашмасидан ишлаб чиқарилмоқда. Улар камволларидан жуда қалинлиги, оғирлиги ва майинлиги орқали фарқланади. Ушбу кичик гуруҳдаги типик матолари – бу мовут, твид, фланел, шевиот. Ипгазламали костюм матоларга классик матолар (диагональ, трико, молескин), жинси матолар, велвет-корд, чивиқ-велвет ва жинсини эслатадиган учланган атсетат ҳамда полиамид иплардан олачипор газламалар киради. Ипак газламалар ассортиментида кимёвий толалардан бўлган ипак газламалар (8гуруҳ). Кўп ҳолларда уларни аралаш полиэфир, полиакрилонитрил ва вискоза толалардан ишлаб чиқишади. Матонинг ташқи кўриниши камвол матога ўхшайди. Уларни бир текис бўялган, олачипор ва арқоғи ҳар хил рангли – йўл-йўл, катак, жаккард қилиб ишлаб чиқаришади. Зиғир толали костюмлик матолар кўйлак-костюм гуруҳига киради (06- гуруҳ) ва чегараланган ассортимент да ишлаб чиқарилади: классик йўғон ипдан сийрак тўқилган дағал газлама (рогожка), кучайтирилган (иккиламчи ва учламчи) полотноли тўқима билан ҳамда зич, оғир зиғир лавсанли матолар оддий ва майда каштали ўрилшида ишлаб чиқилган. Костюмлар учун трикотаж полотнолар соф жунли ва ярим жунли қилиб ишлаб чиқарилган. Ассортиментнинг катта қисмини шакл сақлаш хусусиятлари юкори бўлган икки компонентли (жун лавсанли, жун вискозали ва жун нитронли) ҳамда уч компонентли (жун лавсанвискозали, жун- вискозали ва жун-нитронли) таркибида 30% дан 70%гача жун бўлган полотнолар ташкил этади. Ёзги костюмлар учун ипгазлама, пахта вискозали, пахта лавсанли ва бошқа йигирилган ва оддий иплардан ишлаб чиқилади. Барча костюм трикотаж матолари яхши гигийеник хусусиятларга ва аҳамиятли даражада чидамлиликка эга, эстетик кўрсаткичларга кўра, улар моданинг замонавий йўналишига жавоб беради, турли фактурага ва ёқимли тушёга эга. Текстураланган полиэфир ипли, жун ипли матолардан эркаклар костюми, пиджаклар ва шимлар тайёрлаш учун фойдаланилади. Зиғир, зиғир лавсан, зиғир лавсан триатсетат йигирилган ип ва зиғир ипни бошқа турдаги иплар билан аралашмасидан бўлган тўрсимон матолар – аёллар костюми учун. Болаларнинг иссиқ костюмлари ва турли спорт маҳсулотлари учун қиммат бўлмаган ва яхши иссиқдан ҳимояляниш хусусиятига эга таралган футерли матолар. Костюмлар учун тўқилмаган полотнолар кўп эмас. Уларни тўқиш-чатиш йўли билан олишади, бир текис бўялган бир томонлама таралган, болалар маҳсулоти учун эса – тематик ва табиатга оид бостирма расмли. Костюмлар учун тўқилмаган матоларга талаб ҳудди шу вазифани бажарувчи трикотаж мато ва матоларга бўлган талаб сингаридир. Пиджак, жакет, шим ва юбкалар учун табиий чарм ва замш чиройли кўринишли, бир текис ва яхшилаб силлиқланган, замонавий андозали ва рангли, замш бўлса – бир текис тукли бўлиши керак. Чарм юмшоқ ва таранг, эластик ва чидамли бўлмоғи лозим; чарм матонинг қалинлиги 0,2 дан 1,0 мм. гача бўлади. Костюм маҳсулотларини безаш, таъмирлаш ва янгилаш учун табиий чарм ассортиментига велюр, упука, кўн, шеврет, лакли чарм ва бошқалар киради. Сунъий чарм, унинг тавсифи ва ассортименти 3-боб 3.7.-п. да келтирилган. Костюмлар учун мўлжалланган астарбоп материаллар – газлама ва трикотаж матолар, турли хилдаги толали таркиб ва безаклардан тайёрланади. Астарбоп материаллар 100 дм3/(м2·с) миқдорда ҳаво ўтказувчан, намни ўтказувчан ва гигроскопик бўлиши лозим, аммо зарядланиши керак эмас. Асосий астарбоп матолар бу – ипакли (вискозли – сунъий тола ва тселофан тайёрлаш учун ишлатиладиган модда ва вискозатсетатли) ҳамда ярим ипакли (ўз ичига вискозли ва қайта ишланган пахтадан йигирилган ипни олади) матолардир. Баъзи бир астарбоп матоларнинг асоси капронли комплекс иплар ва яширин ҳолдаги капронлардан тайёрланади; шунингдек, бир қисм астарбоп матолар йигирилган ип (қайта ишланган пахтадан) дан иборат бўлади. Гидрофилли толалардан тайёрланган астарбоп материаллар ассортиментининг салмоқли қисмини ташкил этиши билан бир қаторда, асосан гигийеник талабларни қондиришга хизмат қилади. Гигийеник нуқтайи назардан бир турдаги гидрофоб толалардан тайёрланган астарларни қўллаш номақбул саналади. Астарбоп материаллардаги синтетик ва атсетат толалар миқдори 50 % дан ошмаслиги лозим. Костюмлар учун мўлжалланган астарбоп материаллар, яъни матолар, трикотаж ва нотўқима матолар маҳсулотнинг баъзи қисмларидаги шакл турғунлигини, деформациядан ҳимоя ва муайян участкаларнинг пухталигини таъминлайди. Пальто учун материалларнинг конфекцияланиши. Пальтобоп маҳсулотлар кийимнинг юқори қисмидаги иссиқни ушлаб турувчи кўпқатламли бўлиб, юқори конструкциядаги шакл турғунлигига эга. У ўз ичига қишки, баҳорги-кузги, нофаслбоп(фасллараро) ёзги, шунингдек, эркаклар, аёллар, болалар пальтоси ҳамда ярим пальто, куртка ва шу кабиларни олади. Замонавий иссиқни ушлаб турувчи, айниқса қишки кийим бир қанча қатламлардан иборат мураккаб пакетни ташкил этади. Булар – ички кийим, чойшаблар, йенгил кийимлар (кўйлак, блузка, юбкалар ва ҳ.к.) ва пальто. Пальто ўз навбатида бутун бошли бир материаллар пакетларидан иборат бўлиб, тузилишига кўра тенг қиймат ва тенг қиммат, хоссалар, шунингдек, бажариш функциясига ҳам эга. Ўзида иссиқни ушлаб турувчи кийимнинг рационал пакетини конфекцион саралашдан мақсад, кам массага эга бўлган ҳолда катта иссиққа қаршилик кўрсатиш ва ҳавони ўтказиш пакетига эришишдан иборат. Шунингдек, костюмни лойиҳалашда қай тарзда ягона талаб принципига амал қилинса, қолган маҳсулотлар пакетига кирувчи материалларга ҳам шундай муносабатда бўлинади (2.10-жадвал). Ўзаро алоқадорликдаги комплекснинг пальтолар материаллари хоссаларига бўлган талаб, бевосита иқлим шароитига мувофиқ, шунингдек маҳсулот фаслбоп ва ёш талабларига жавоб бериши ҳам лозим (жадвал). Хусусан, эргономик кўрсаткичлар гуруҳлари барча ҳолатларда, айниқса, иссиқликни ушлаб турувчи пальтони гигийена жиҳатидан таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, замонавий мода йўналишларига мос равишда материалнинг ташқи кўринишини таъминлайдиган эстетик гуруҳ кўрсаткичлари, яна фойдаланиш жараёнида маҳсулотнинг ташқи кўринишининг барқарорлигини таъминловчи ишончли кўрсаткичлар шулар жумласидандир. Одамнинг совуқ қотишидан ҳимоялаш учун албатта иссиқни ушлаб турувчи мато зарур. У ҳароратга қарши турувчи ва ҳаво ўтказувчи комплекс материаллардан иборат бўлиб, маҳсулотлар пакети таркибига киради. жадвал. Иссиқликни ушлаб турувчи кийимга бўлган талаблар Iqlim zоnalari Qish о ylarida hav о ning o’rtacha har о rati, 0 C Libоs turi Pakеtning qalinligi, mm. Hav о o’tkazuvchanligi, dm 3 /(m 2 /s) I va II -25 Paltо, uzun kurtka shimi bilan kоmplеktda va yarim kоmbinеzоn 16-20 7-10 III -15 Paltо 9-12 10-60 IV va V -5 Paltо, kurtka, issiqlikni ushlab turuvchi astar bilan 4-6 60 va undan оrtiq qоplangan yomg’irpo’sh Пальто, айниқса, баҳорги-кузги кийимнинг юқори қисмидаги материал иссиқликни ушлаб турувчи функцияни бажаришда катта рол ўйнайди. Қишки кийимларнинг иссиқликни ушлаб турувчи хусусияти, асосан, унинг совуқ ўтказмайдиган ва шамолдан ҳимояловчи астарлари билан белгиланади. Кийимнинг юқори қисмидаги материалнинг нам ўтказувчанлигига катта аҳамиятга бериш лозим. Чунки кийимда намнинг йиғилиб қолиши, одамнинг иссиқлик қувватини йўқотишига ва иссиқликнинг тезда совурилиб кетишига олиб келади. Бундан ташқари, кийимнинг юқори қатламларидаги катта нам ўтказувчанлик ва гигроскоплик атмосфера намлиги ва кийимдаги иссиқликни ушлаб турувчи хусусиятнинг интенсив равишда пасайиб кетишига олиб келади. Соф жундан тайёрланган қалин мовут (драп)нинг умумий нам ўтказувчанлиги – 95-100 г/(м2 • ч), тенг ўтказувчалик – 40-45 г/(м2 • ч) ташкил этади. Яримжундан тайёрланган қалин мовутлар анча паст даражада нам ўтказувчи саналади – 80-90 г/(м2 • ч). Пальто учун мўлжалланган синтетик материалларнинг нам ўтказувчанлиги – 60 г/(м2 • ч) дан ошмайди. Бинобарин, либос учун материаллар пакетида пакетнинг ташқи қатламида гидрофоб материаллардан фойдаланилгани ёки сув юқмайдиган сўнгги сайқалли бўлиши натижасида атмосфера намлиги камайган бўлиши мумкин. Қишки кийимнинг анча мураккаб материаллар пакетига матонинг юқори қисми, шакл турғунлиги, совуқ ўтказмайдиган ва шамолга дош берадиган қистирма ва астарлар киради. Бу – қишки кийимни ҳеч бир иссиқ хоссали мўйнадан қолишмайдиган, иссиқни яхшигина ушлаб турувчи хусусиятга эга, жун материаллардан яратиш имконини беради. Материаллар пакетида шамолга дош берувчи астарлар бўлмаса, кийимнинг иссиқлик ушлаб турувчи хоссасига нисбатан шамолнинг таъсир даражаси кучли бўлади. Бу ўз навбатида, асосий матонинг ҳаво ўтказувчанлигининг пасайиб кетишига олиб келади. Пальто матоларининг ҳаво ўтказувчи қопламаси 7-60 дм3/(м2 • с) ошмаган ҳолда, кўпроқ шамолнинг тезлигига ҳам боғлиқ бўлади. Пальто учун тақдим этилган материалларга қўйилган талаб, ҳудуднинг табииймўътадил иқлимидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Айниқса, қаттиқ талаблар, ниҳоят даражада совуқ бўлган ўлкаларда қўлланиладиган материалларга нисбатан тақдим этилади. Кийимнинг турли қатламларидаги иссиқни ушлаб турувчи функциялар, турлича, яъни бир хил даражада бўлмайди. Ана шу сабаб, уларнинг тузилиши ва физик-механик хусусиятлари ҳам турлича бўлиши шарт. Қоплама матодан иссиқни юқори даражада ушлаб турувчи хусусият доим ҳам талаб этилавермайди. Баъзида ундаги эстетик кўрсаткич ва унинг истеъмолдаги ишончлилиги муҳим жиҳатлардан бири саналади. Мато, албатта гўзал, кўзга қувонч берувчи, юмшоқ, унча оғир бўлмаслиги (айниқса, аёллар ва болалар маҳсулотлари), камғижимланувчи, пишиқ-пухта, гидрофобли, ҳавонинг ўзгарувчанлигига бардош берадиган, шунингдек, ювишга қулай бўлиши лозим. Жун пальто матоларининг юқори қисмидаги қалинлиги ва зичлигининг тахминий мазмун-моҳияти ТСНИИШП томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, унинг фасллар ҳамда ёш билан боғлиқ белгилари мувофиқ тарзда жадвалда келтирилган. жадвал. Турли мақсадларга мўлжалланган жун пальто материалларининг юқори қисмнинг қалинлиги ва зичлигининг белгиланган меъёрлари Баҳорги-кузги ва қишки пальтолар учун мўлжалланган матолар қопламасининг қалинлиги, белгиланган мақсадга кўра, 1,0-4,5 мм. ташкил этади. Пальтоларга мўлжалланган материалларнинг қаттиқлик даражаси жадвалда келтириб ўтилган. Қимматбаҳо матолардан тикилган маҳсулотларнинг яроқлилик муддати беш йилдан ошмаслиги керак. Пальтонинг шамолдан ҳимояловчи (шамолга қарши турувчи) астари йенгил, юмшоқ бўлиши, даражаси эга бўлган ҳолда 7-40 дм3/ (м2 • с) атрофида бўлиб, у қадар қиммат бўлмаслиги зарур. Агар материалнинг қоплама қисми йетарли даражада бўлиб, кам ҳаво ўтказувчанлиги 7 дан 10 дм3/ га (м2 • с) чани ташкил этса, унда бундай ҳолатда шамолдан ҳимояловчи астар қўлланилмайди. Пальто қисмларига шаклий барқарорликни қўллашда, шунингдек, эксплутация жараёнида маҳсулотнинг турғунлик даражасини ушлаб туришда бевосита қистирма материаллардан фойдаланилади. Шу билан бир қаторда у, аввало, технологик ҳамда конструкторлик талабларига ҳам жавоб бериши лозим, яъни, қаттиқлик кўрсаткичларига муносиб тарзда эга бўлиши; эгилувчан ва кам чўзилувчан; шакл ҳосил қилиши ҳамда яхшигина шакл мустаҳкамлиги қобилиятига эга бўлиш; маҳсулотни оғирлаштириб юбормаслик. Шунингдек, қистирмалар эргономик ва ишончлилик талабларига ҳам жавоб бериши – баданга йенгиллик бахш этувчи ва ҳаво ўтказувчи, гигроскопик, иссиқ ўтказувчи ва иссиққа қаршилик кўрсатувчи алоҳида хусусиятларни ҳам ўз ичига қамраб олиши зарур. Кийиш жараёнида ташқи кўринишнинг барқарорлиги ва пальто маҳсулотига қараш, битта услубда (кимёвий тозалаш орқали) қарашда қистирмаларни танлаш таъминланади. У пальто комплект материалларининг хомашёси таркиби орқали аниқланади. Пальто пакетига кирадиган иссиқликни ўтказмайдиган ёки истадиган қистирмалар, энг аввало, қуйидаги эргономик талабларга жавоб бериши керак: керакли қалинликда, кичик оғирлик ҳажмли, йўғонликнинг юқори даражада барқарорлиги, йенгил бўлиши, ғовакли ва гигроскопиклик. Қистирмалар шунингдек, лойиҳавий-технологик талабларга жавоб бериши ва маҳсулотни қайта ишлашини оғирлаштирмаслиги лозим. Пальтонинг ички томонини безайдиган астар либосни кийиб-йечиш осон бўлиши учун кичик коэффициентли ишқаланишда силлиқ юзали бўлиши керак. У қуруқ ва нам ишқаланишга юқори бардошлиликка эга бўлиши ва қоплама материалнинг рангига мос келиши лозим. Астар материалларнинг асосий хусусияти кўрсаткичларининг меъёрлари жадвалда кўрсатилган. Пальто учун материаллар ассортиментига анъанавий палъто матолари, табиий мўйна, табиий чарм ва замша, трикотаж полотнолар в.б. киради. Ушбу кўп хилликда катта талабга асосан соф жунли ва ярим жунли пальто матолари, ёзги маҳсулотлар учун эса – ипак ва ипгазлама матолар эгадир. Табиий хомашёдан бўлган доимий материаллар билан бир қаторда кўпинча материалларнинг янги турлари: сунъий толали матолар ва кимёвий препаратда сайқалланган сунъий мўйна, сунъий чарм ва замш, шунингдек, ушбу материал турлари билан бирикмалардан фойдаланилади. Табиий мўйна. Энг маъқул ва гўзал иссиқ либос — мўйнали либос ҳисобланади. Мўйнанинг юқори иссиқлик ҳимоя хусусияти унинг чарм матосини паст даражада (мўйнанинг ҳаво ўтказувчанлиги кўп ҳолларда 1 дм3/ (м2 • с)дан ошмайди) ҳаво ўтказувчанлиги билан, шунингдек, аҳамиятли даражада тук қопламасида ҳаво қатлами зичлиги билан изоҳлаш мумкин. Бундан ташқари, мўйнали маҳсулотлар тўғри парвариш қилганига қараб узоқ вақт кийилади (15-20 йилгача). Бироқ мўйнанинг хомашё ресурслари чегараланган, нархи баланд, шунинг учун иссиқ ҳимояли либосларда фақатгина мўйнадан тайёрлашга таяниш мумкин эмас. Мўйнадан кийим тайёрлаш учун асосан момиқ-мўйна ярим тайёр маҳсулотдан фойдаланилади. Момиқ-мўйна ярим тайёр маҳсулот нинг ассортименти турлидир. У ўз ичига қимматбаҳо мўйналарни – собол, сувсар, қоракузан, оқсичқон, кумушранг-қора ва қора-қўнғир тулки в.б., ҳамда арзонроқ мўйналар – ёввойи қуён, уй қуёни в.б. Либосни ишлаб чиқариш, янгилаш, таъмирлаш ҳамда безак беришда (ёқа, манжетларга) момиқ терилардан, қоракўл-қўзи терисидан, қўй-пўстин териларидан, денгиз ҳайвонлари терисидан в.б. лардан фойдаланилади. Жун матолар пальто материаллари ассортиментида фойдаланиш кенглигига кўра биринчи ўринни эгаллайди. Уларни камвол ва юпқа мовут қилиб ишлаб чиқаришади. Алоҳида кичик гуруҳларга драп, мовут ва тукли матоларга ажратилган. Камвол матолар нисбатан йенгил бўлиб, асосан аёллар ва эркаклар пальтолари учун фойдалиналади, улар демисезон, ёзги ва қишки иссиқ астарли; юза томонида тўқилган аниқ расм бор. Бу габардинлар, диагоналлар, креплар, букле ва янги ассортиментдаги пальто матолар – габардинга ўхшаш ва камвол-мовут матолар, уларнинг тескари томонига аппарат тизмида йигирилган ип паҳмоқланиб чиқарилган. Юпқа мовут пальто матолари камволларига қараганда янада йенгил ва қайишқоқ, у турли тўқилишлар орқали ишлаб чиқилади. Матонинг юза томонида одатдагидек майда ёки йирик кашта тўқилмали аниқ расмли, фасонли йигирилган ипдан катак ёки йўл-йўл ёки буклировкали бўлиши мумкин. Пальто матоларни калта ёки прессланган тукли, юза томонидан безалиши бўйича драпга ўхшаш қилиб ишлаб чиқаришади, бироқ зичлиги, сифатлилиги ва оғирлиги билан унга қараганда паст даражададир. Пальто матоларнинг бадиий-колористик безаги драпга қараганада таъсирчан, турлитуман, ёрқин ва кўркамдир. Ранглар гаммаси модага мувофиқ ўз ичига бўёқларни барча рангларини қамраб олиб, ўзгариб туради – пастел ранглардан ёрқин рангларгача. Шунингдек, равон бўёқ берилган, олачипор, гулдор матоли, ингичка пишиқ ипдан тайёрланган мато ва ҳ.к.лар матолар ҳам ишлаб чиқарилади. Эркакларнинг классик матоларига твидлар кирса, аёлларникини буклелар ташкил этади. Бунинг баробарида фланел (ип ёки жундан ишланган йенгил мато) лар, ратин (жингалак тукли жун газлама) лар, драп (қалин мовут) лар, турли хилдаги мовут ва ҳ.к.лар ҳам кенг қўлланилади. Пальто учун ипак матолар у қадар кўп эмас. Пальто учун қўлланиладиган ипак матолар ассортиментини бахмаллар, мовутлар, тукли духобалар ва анчайин шакл турғунлигини ушлаб турувчи, кимёвий усулда олинган тола ҳамда ипдан тайёрланган матолар ташкил этади. Ип-газламали матолар – олачипор, гулдор матоли, ингичка пишиқ ипдан тайёрланган матолар асосан махсус кийимларни тайёрлашда ишлатилади, аммо баъзида болалар пальтоси ва кундалик турмушга мўлжалланган пальто маҳсулотлари учун ҳам қўлланилади (масалан, иссиқ тутадиган курткалар). Пахмоқ (чийдухоба, бахмал) ва жинси газламалари эса ёшларбоп пальто маҳсулотлари учун ишлатилади. Трикотаж матолар. Аёллар ва эркаклар пальтоси, иссиқ тутадиган курткалар ва калта камзулларни тайёрлашда асосан оғир, зич, турғун шаклга эга, матолардан фойдаланилади. Улар жун ва омухта йигирилган ипни юмалоқ шаклга солувчи машина ва кам чўзилувчан усулда тайёрланади. Сунъий пальтоли материаллар – мўйна, чарм, замш – қишки ва баҳор- куз фаслларига мўлжалланган эркаклар, аёллар ва болалар пальтоларининг қопламаси учун кенг қўлланилади. Материаллар турли хилдаги ускуналар ва турлича услублар ёрдамида олинади. Кийим учун фойдаланиладиган табиий чарм, кийимнинг юқори қисмини тайёрлашда – пальтони тикишда, калта пальто, курткалар ва бошқа шу каби маҳсулотлар, кийимни таъмирлаш ва янгилашда, шунингдек, безак беришда ҳам кенг қўлланилади. Табиий чармнинг ассортименти асосан қўй ва чўчқа терисини хромли ошлаш ҳисобига бойитилади. Пальто, шунингдек костюмлар учун астар материаллар муҳим рол ўйнайди: улар эстетик, эргономик ва маҳсулотни ишлатишдаги хусусиятини яхшилайди, вақтидан аввал эскириш ва кирланишдан муҳофаза қилади, пальтонинг одам қоматига монанд бўлишини таъминлайди. Куртка ва ёмғирпўш(плаш)лар учун мўлжалланган материалларни конфекциялаш. Ёмғирпўш ва курткалар бу – сув ўтказмайдиган, йенгил турдаги маҳсулот саналиб, у асосан шамол ва ёмғирли ҳаво учун мўлжалланган. Улар иссиқлик ўтказмайдиган кийимлар турига мансубдир. Пальто ва костюмларга ўхшаш тарзда, ёмғирпўшлар ҳам одамни зарур изоляция билан таъминлайди, уни совуқ қотишидан ҳимоя қилади. Шунинг учун ундаги конфекциялаш тамойиллари пальто ва костюмлардаги кабидир. Ёмғирпўш ва курткаларнинг ҳимоялаш функциялари, ҳароратга қарши тура олиши, сув ўтказмаслик ва материал қопламасининг паст даражада ҳаво ўтказувчанлиги алоҳида аҳамиятга эга. Ёмғирпўш ва унинг матоларига бўлган талаб ва материаллар танлови, унинг ишлатилиш шароитидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Бу маҳсулотлар фақатгина ёғингарчиликдан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган бўлмай, балки йенгил пальто сифатида ҳам фойдаланилади. Намгарчиликка қарши туриши билан бир қаторда, иссиқликни ушлаб турувчи маълум бир хусусиятларга, шунингдек, ўзининг эстетик кўрсаткичлари билан ҳам замонавий модалар йўналишига мос бўлиши керак. Ёмғирпўш матоларининг юқори қисмидаги зичлиги турлича бўлиб, у 50- 300 г/м2 ни ташкил этади. Ёмғирпўш матоларининг асосий хусусиятлари тола таркибига боғлиқ бўлади. Юқори қисмдаги зичлик ва ишлаб чиқариш усули: ип-газлама матолар учун ГОСТ 9009-77, синтетик иплардан тайёрланган ипак матолар учун ГОСТ 28486-90. Ёмғирпўш материалларининг намгарчиликка чидамлилик хусусиятини янада кучайтириш мақсадида, унга махсус ишлов берилади. Ёмғирпўшларни тайёрлашда ишлатиладиган матолар асосан уч турга бўлинади: сув юқмайдиган гидрофоб сингдирлан полимерли қоплама ва резинли қоплама. Ёмғирпўш матолар хомашё таркибига кўра, ип-газламали, ипакли ва яримжунли бўлиши ҳам мумкин. Курткалар эса ёмғирпўшга ишлатиладиган бўлиб махсус материаллардан тайёрланади. Одатда улар йенгил зичликдаги полиамид толалардан иборат бўлиб, садаф рангли, кумуш ва тилла рангдаги плёнка, шунингдек, латекс билан қопланган, лаке безакли бўлади, шамолга бардош берувчи, сув ўтказмайдиган матолар ҳам шулар жумласидандир. Нам ўтказмайдиган ёмғирпўш, пальто ва бош кийимлар комплекс ва плёнкали материаллардан тайёрланиши ҳам мумкин. Бунга табиий ё сунъий чарм ва замшни мисол келтириш мумкин. Сув юқмайдиган шимдириган ип-газламали ёмғирпўш матолар бу – ёмғирпўш учун мўлжалланган бир хилдаги астарбоп газламалар, бўртма қия йўлли (диагональ) ва ёмғирпўш полотносидир. Синтетик ёмғирпўш матолар. Ушбу матоларнинг катта қисми плёнка қопламали капрон иплари (нам ва совуқ ҳавони ўтказмайдиган) дан тайёрланади. Бир қатламли матолар аёллар ва болалар кийимлари учун мўлжалланган бўлади. Эркаклар кийимларига анча юқори қават зичлигига эга уч қатламли матоларни ишлатишади. Комплекс капрон иплардан бўлган матолар юқори иссиқлик ўтказувчанлик, паст ҳаво ва буғ ўтказувчанликка эгалиги сабабли, уни йилнинг иссиқ кунидаги ёмғирлардан ҳимоя қиладиган ёмғирпўшлар учун қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади. Иссиқдан ҳимояловчи кундалик ва спорт либослар учун бу каби матолардан юза қатлами сифатида қўлланилади. Ёмғирпўш матоларининг маълум бир қисми полиэфирли текстуланган иплардан тайёрланади, унинг асосини аркок ҳам ташкил этади, шунингдек, капрон иплар тандаги ва аркокдаги полиэфирли текстуланган иплардан ишланади. Ёмғирпўш матоларининг яна бир қисми лавсан толали (синтетик тола тури) йигирилган иплардан тайёрланади. Ёмғирпўш учун астарли материаллар — костюм ва пальтоларнинг астарларига айнан ўхшаш бўлади. Болалар кийимлари учун материаллар конфекцияси. Болаларнинг физиологик хусусиятлари ҳамда организмини ҳисобга олган ҳолда, уларнинг кийимлари специфик (ўзига хос) талабларга жавоб бериши керакки, бу ўз навбатида кийимни лойиҳалашда эътиборга олиниши лозим. Болалар кийимига бўлган талаб, нафақат ундан фойдаланишдаги мақсад ва шартларга, балки боланинг ёши билан ҳам алоқадор эканлигини унутмаслик даркор. Бола организми давомий ўсиш ва ривожланиш ҳолатида бўлади. Болаларнинг катталарга нисбатан юпқароқ ва нозик терига эга бўлишлари ҳеч кимга сир эмас. Болалардаги тезда совуқ қотиш, биринчидан улардаги эпителий тўқимасининг юпқалиги, иккинчидан, терининг қалин қисмидан арзимас миқдордаги қоннинг оқиб ўтиши сабаб бўлади. Шунинг учун болаларнинг териси катталарга нисбатан, уларни ташқи муҳит ҳароратининг тебранишидан билинар-билинмас даражада ҳимоя қилади. Ана шуларни ҳисобга олган ҳолда, йилнинг совуқ фаслида болалар кийимлари катталарникига қараганда анча иссиқ бўлиши ва организмнинг иссиқлик ажратиб чиқаришига ҳеч қандай тўсқинлик қилиши керак эмас. Шунингдек, кийимлар боланинг бўйи, қомати ва ўлчамига мувофиқ бўлиши лозим. Кийимларнинг сезиларли равишдаги массаси (оғирлиги) серҳаракат ёки мушаклари нимжон ривожланаётган болаларга қаттиқ таъсир қилиши эҳтимолдан йироқ эмас. Бу табиийки, бола организмининг толиқишига олиб келади. Бола кийимининг оғирлигини камайтириш ва асосий гигиеник талабларни қондириш учун, кийимга рационал тузилишга эга ва йенгил матоларни татбиқ этиш ниҳоятда зарур саналади. Гигиеник талабларни қондириш учун болалар ички ва ташқи кийимлари ва трикотаж матолар 7 % кам бўлмаган гигроскопликка эга бўлиши керак. Ёзги ички ва ташқи кийимларнинг ҳаво ўтказувчанлиги 135 дм3 / (м2 • C ), қишкилари учун 100 дм3/ (м2 • C ) ҳамда иссиқ ўтказувчанлик коэффициенти 0,069 Вт/м • C ташкил этиши мақсадга мувофиқдир. Болалар кийим-кечаклари материалларини конфекциялашда санитар- гигеник қоидаларга ва кимёвий толаларнинг таркиби меъёрларига амал қилиш ниҳоятда зарур саналади. Мактабгача ва бошланғич таълим ёшидаги ўқувчиларнинг кийимкечакларига ишлатиладиган синтетик ва атсетат толалар 20% дан ошмаслиги керак. Жун ва нитрон аралашмасидан (от 20 до 60%) тайёрланган болалар кийим-кечакларининг физиологик-гигиеник баҳоси табиий шароитларда шуни кўрсатдики, 30% дан ортиқ толанинг аралашмаси кийим остидаги ҳаво намлигининг ошишига олиб келади. Бу ўз навбатида, боланинг эти жунжикишига сабаб бўлади (бунда ўртача тери ҳароратининг пасайиши кузатилади). Шунингдек, материалнинг юқори қисмида электростатик майдон кучланишининг катталашишига ҳам олиб келади. Синтетик толаларнинг материалларга қўшилиши инсон организмига салбий таъсир кўрсатиши сабаб, улардан чақалоқлар ва боғча ёшидаги болаларга мўлжаллаб кийим тайёрлашда фойдаланиш қатъиян тавсия этилмайди. Боғча ва мактаб ёшида бўлган болаларнинг қишки кийими тўртинчи қатлам таркибидаги гидрофоб ва атсетат толалар 50% дан ошмаслиги керак. Болаларнинг фаол жисмоний феъли, шунингдек, кийимнинг конструкцияси ва метеорологик параметрларининг ўзгарувчанлиги ҳисобга олган ҳолда, организмнинг ортиқ қизиб кетмаслиги учун, кийимнинг иссиқликка қарши кураша олиш жиҳатларини ҳам аввалдан кўра билиш лозим. Ана шу мақсадда махсус вентиляцион қурилмалар, йечиладиган иссиқлик мосламалари ва ҳ.к. лардан фойдаланиш ҳам мумкин. Аммо бир нарсани ҳисобга олиш керак: ташқаридан келаётган совуқ ҳаво одамнинг танасини забт этишидан олдин, у кийимнинг ички қатламларида иссиқ ҳавога айланиб олиши лозим. Болалар кийим-кечаклари ўзининг уйғунлиги, мутаносиблиги, чиройли чизиқлари, шунингдек, ранги, расмлари, материалнинг сифати, тузилиши ва безаклари билан кўзни қувнатиши керак. Кийим аввало йенгил, ҳаракат жараёнига халақит бермаслиги, ишлов беришда ва фойдланишда қулай бўлиши лозим. Болалар кийим-кечакларининг материаллари ўз вақтида кийим ости бўшлиғидаги намликни бартараф этиш мақсадида нам ўтказувчан ҳам бўлиши мақсадга мувофиқдир. Бироқ материаллар жамланмасининг маълум бир қалинликда бўлиши боис, қишки кийимлардаги нам ўтказувчанлик чегараланган. Шу сабабли, кийимдан узоқ муддат фойдаланиш оқибатида, унда намликнинг йиғилишига ҳамда келгусида иссиқликка қарши курашиш қобилиятининг пасайишига олиб келади. Болалар кийим-кечакларини яратишда бола организми фаолиятига мувофиқ шартшароитларни ҳам ҳисоб олиш муҳим саналади. Бу ўз навбатида, боланинг ҳарорат ҳолати меъёрлашини осонлаштиради, организмдаги иссиқлик йўқотилиши ва кийимда намликнинг тўпланишини камайтиради. Болалар кийимида силуэт ва шакл катта аҳамият касб этади. Унинг тузилиши ҳаракат қилиш, нафас олиш ва организмда қон айланишини эркин таъминлаши даркор. Болалар устки кийими иссиқ, йенгил бўлиши ва энг асосийси, боланинг ҳаракатланишига қаршилик қилмаслиги керак. Тор ҳамда зич ёпишиб турувчи кийим боланинг танасини сиқиб қўйиши билан бир қаторда, кайфиятининг ёмонлашувига ҳам сабаб бўлади. Ана шу сабабдан болалар кийимлари йенгил, боланинг ўлчамига мувофиқ бўлиши, асосан йелка қисмига яхшилаб ўрнашиши муҳим саналади. Танани камар, таранг резина тасма билан тортиб боғлаш, баланд тор ёқалардан фойдаланиш тавсия этилмайди. Болалар кийимларини яратувчилар — моделлар, бола қад- қоматининг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олишлари лозим. Бунда кийим қулай бўлиши, осон тозаланиши, ювилиши ва дазмолланиши керак. Боғча ва бошланғич таълим ёшидаги қизларга мўлжалланган кўйлаклар эркин (кенгроқ), улама эмас, балки бурама, шартли равишда бели хипча бўлиши лозим, шунингдек, бостириб тикилган юбка кийиш тавсия этилади. Ҳар қандай вазиятда ҳам мана шу ёшдаги болалар қад-қоматининг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олиниши керак. Ўғил болаларга калтароқ ёки узунроқ шим костюми билан тавсия этилади (камзул, куртка). Ўғил болалар учун узун ёки қисқа елкабоғичли ва ярим комбинезонлар анчайин қулай саналади. Боғча ёшидаги болаларга мўлжалланган пальто йенгил, эркинроқ услубда тикилган бўлиши, ҳаракатланишга монелик қилмаслиги зарур. Аммо ҳажми йетарли даражада кичик ва шу билан биргаликда иссиқ бўлиши лозим. Яна ушбу ёшдаги болаларга иссиқ комбинезонлар (жунли ёки иссиқни ушлаб турувчи астар билан) ҳам ниҳоятда қулай саналади. 3-6 ёшдаги болаларга мўлжалланган қишки ва баҳор-кузги мавсумий пальтолар шакл жиҳатидан бир-биридан ниҳоятда оз фарқ қилади. Қизларга тайёрланадиган пальтонинг қуйи қисми бироз кенгроқ бўлиши, ўғил болаларники эса тўғри бичимда, эркакларнинг пальтоси деталларига монанд: қопқоқли чўнтаклар, белбандлар, қайтарма ёқали бўлади. Бошланғич таълим ёшидаги болалар билан боғча ёшидагиларнинг кийимкечаклари орасида деярли фарқ бўлмайди. Ушбу ёшдаги болалар қад- қоматидаги ўзгаришлар кийимлардаги мутаносибликда ўз аксини топади. Улар учун тайёрланадиган пальтолар қайтарма қалпоқ (капюшон) ёқали ва бироз узунроқ бўлиши тавсия этилади. Ўрта ёшдаги мактаб ўқувчилари қад-қоматининг пропорцияли ўзгаришлари кийимнинг тузилишида ўз аксини топади. Ушбу ёшдаги қизлар учун пальтолар тўғри бичимда ёки ярим ёпишган, қуйи томони кенг ҳолатда бўлади. Ўғил болалар пальтоси — шаклий жиҳатдан содда; қишки пальто эса, йечиладиган иссиқ астардан иборат бўлади. Шунингдек, ёз ва қиш мавсумлари учун бироз кенгроқ, қадама йенгли, баланд илмали ва қайтарма қалпоқли — турли хилдаги спорт курткалари тавсия этилади. Ўсмир ёшидаги мактаб ўқувчиларининг кийимлари катта ёшдагиларникига анчайин яқин бўлгани боис, у ҳам, албатта гигийеник талабларга жавоб бериши керак. Болаларнинг хийла юпқа, нозик ва жароҳатга мойил териси, кийим лойиҳасини тайёрлаш пайтида газламанинг юмшоқ, гигроскопик ва намлик сиғимига эга ҳамда осон ювилишини ҳисобга олишни тақозо этади. Болалар кийим-кечакларини тайёрлашда ип-газлама матолардан фойдаланиш тавсия этилади. Булар: чит, пахмоқ, фланел (ипдан ёки жундан тўқилган йенгил мато), плетен ва ҳ.к; шунингдек, жун ва ип-газламадан йигирилган трикотаж мато, сунъий толадан тайёрланган иплар ҳамда уларнинг бирикуви. Болалар кўйлаклари, кўйлак-костюмлари учун қуйидаги матолар тавсия этилади: ип-газламадан тайёрланган юпқа ғижим газмол, жун ипгазлама, фланел, пахмоқ ва ҳ.к. Шунингдек, штапел матолар. Катта бўлмаган гуруҳни пишиқ тизимга эга ип-газламалар ташкил этади; шунингдек, унинг ичига болалар кўйлак ва костюмларига тавсия этилган газлама ва териларга охирги ишлов беришда қўлланиладиган модда (аппретура) ҳам киради. Шунингдек, кўйлак-костюмларга мўлжалланган ип- газламадан тайёрланган оғир, зич матолар (153–227 г/м2) гуруҳини ҳам кўриб чиқса бўлади. Баъзида атайлаб қўпол усулда тўқилган полотно, рогожка (йўғон ипдан сийрак тўқилган дағал газлама), бир хилдаги астарбоп газламалар уларга зиғир монандликни бахш этади. Болалар гуруҳига тааллуқли зиғир матоли кўйлакларда бутунисича ёки ниҳоятда оз миқдорда (8 %) гача синтетик толалар иштирок этади. Асосан унинг ташқи зичлиги 112-190 г/м2 бўлиб, зиғир толали ипгазламадан тайёрланади ва унда болалар мавзуига мувофиқ кичик масштабли бостирма расм ёки нақш расмлардан фойдаланилади. Бундан ташқари болалар маҳсулоти учун мос безак берилганда катталар ассортиментидаги зиғир толали ипгазламадан фойдаланиш мумкин. Зиғир толали ипгазламали йўл-йўл матолар турли рангли расмли тўғри масштабли катак, йўл-йўл, баъзида эса шерик-мато тарзида ишлаб чиқилади; улар ташқи зичликнинг йенгиллиги бўйича 130—160 г/м2, ўртачаси бўйича 165—220 г/м2 ва жуда оғири бўйича 250 г/м2гача бўлади, болалар кўйлаги ва кўйлак-костюми учун қўлланилади. Болалар кўйлак мато гуруҳининг ассортиментини вискозали қиялама эшилган комплекс иплардан полотноли, саржа ва крепўрилшли бир текис бўялган, бостирма ва йўл-йўл безакли матолар ташкил этади. Болалар кўйлак маҳсулоти учун вискозали ипгазламани асос бўйича вискозали комплекс ипдан ва ипгазламали йигирилган ипдан аркок бўйича ишлаб чиқилади. Улар ипак жилвали пахта сифат кўринишга эга. Бу матолар йенгил – 80—100 г/м2, юпка 0,18—0,26 мм, юқори гигроскопикликка эга. Сунъий толалар болалар йўл-йўл матоси майда ва ўрта катак расмлари, янада ингичка рангли иплар ўтгани билан ажралиб туради, баъзида турли ранглар гаммасига эга. Жун ва яримжун матолардан юмшоқ, эгилувчан ва иссиқ хусусияти юқорилиқ қаби афзалликларга эга. Бу талабларга таркибида сунъий ва синтетик толаларбор камвол, майин мовут ва яримжун кўйлакли матолар жавоб беради. Уларни оддий, крепли ва каретали тўқилмали, бироз ташқи зичлик ва қалинликда ишлаб чиқади. Болалар кўйлаги, блузка, кўйлак-костюмларни тайёрлаш учун ипак ва ипгазламали тикма полотнолардан фойдаланилади. Улар ипларнинг турли хил бирикмаси, турли кўрсаткичли ташқи зичлик ва қалинликда ишлаб чиқилади. Болалар спорт костюми ва курткалари учун сатин ўрилшдаги бир текис бўялган тукли-таралган матолардан (мовут, велъвет ва замш) фойдаланиш мумкин, улар юза томонидан калта қуюқ таралган тукка эга. Бу матоларни қалинлиги ва зичлиги бўйича ажратиш мумкин: замш – энг зич ва сифатли мато, мовут эса – улардан кўра ингичка, юмшоқ ва ғоваклидир. Қишки болалар либоси учун ғовак тўқилмали ипгазлама матолар тавсия этилади: креп, жунсимон ипгазлама, эпонж в.б.лар. Эпонж – фасонли куртка йигирилган ипдан ипгазлама (баъзида ипак). Эпонж илмоқли йигирилган ипи туфайли сифатли мато таассуротини беради ва бошқа ипгазламага қараганада паст даражада ғижим бўлади. Бу газламаларнинг кўп қисми катак қилиб ишлаб чиқилади; улар юқори бурмабоплик ва чўзилувчанликка эга, бичилган вақтда чеккадаги иплари тўкилади, ювилганда эса – кўпдаражада кичраяди. Ипгазламанинг қишки кичик гуруҳини зич бир томонлама ёки икки томонлама тукли таралган газламалар ташкил этади, улар юқори даражада иссиқдан ҳимояга ва юқори гигроскопикликка эга. Матони бир текис бўялган ва бостирма расмли қилиб чиқаришади, улар демисезон ва қишки болалар ассортименти маҳсулотлари орасида кенг қўлланилади. Ипгазламалардан чийдухоба-корд, велветонлар юқори иссиқдан ҳимоя қилиш хусусиятига эга. Бироқ улар оғир – уларнинг ташқи зичлиги 245—320 г/м2, унинг ташқи зичлиги эркаклар костюми учун мўлжалланган оғир матога мувофиқдир. Болалар иссиқ устки кийими учун табиий ва сунъий мўйналар, баъзи комплекс материаллар, ғовак тузилмали яримжун ва жун матолар, йенгил