logo

Хинд-европа тилларининг полинегативликдан мононегативликка утиш жараёнидаги таржима масалалари

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

39.5 KB
www.arxiv.uz Ҳинд-европа тилларининг полинегативликдан мононегативликка ўтиш жараёнидаги таржима масалалари Герман тилларида, хусусан инглиз тилида тил иқтисоди даврининг бошланиши арфасида XIV асрга келиб битта микроконтекст таркибида ишлатиладиган инкор элементларининг миқдори 67% гача кўпайиб кетган. Айниқса, полинегатив гап конструкцияларининг ишлатилиш доираси иш юритиш қоғозлари услубиятида кўп учрайди. Чунки бу услубда қадимги инкор юкламаси билан бир қаторда инкор боғловчиларининг ҳам ишлатилиши характерли бўлган. Бошқа жанрларда ёзилган ёдгорликларнинг пайдо бўлиши ҳамда иш юритиш қоғозлари услубида ёзилган ёдгорликларнинг камайиши натижаси ўлароқ кўп маротаба ишлатилувчи инкор элементларининг микдори бирданига озайиб кетган. Натижада XV асрга келиб, инглиз тилида кўп ишлатилувчи инкор элементларининг умумий миқдори 6% бўлса, XVI асрга келиб, 1% ни ташкил қилган [ Шипулина 1962, 9-10]. Илк инглиз тили даврида ҳам худди шундай Ҳолат кузатилган [ Иванова, 1976, 265]. Гап таркибида битта инкор восита ёки элемент ишлатилишининг меъёрлашуви нафақат даврий нуқтаи назардан, балки у ёки бу жанр ва услубда ҳам бир текисда содир бўлмаган. Иш юритиш қоғозлари усулида ёзилган ёдгорликларда (XIV ва XV асрнинг биринчи ярми) инкорнинг бир неча маротаба ишлатилиши тез-тез учраб туради. Кейинги асрларда эса полинегатив гапларнинг бирданига истеъмолдан тушиб қолиши кузатилади. Турли жанрларда ёзилган асарларнинг пайдо бўлиши полинегатив гапларнинг ҳам мулоқотдан тушиб қолиши ёки йўқолишини (умуман ишлатилмаслигини) тезлаштирган. Полинегатив гапларнинг ўрнига мононегатив гапларнинг ёзма нутқда меъёрлашувини ўша пайтларда ҳукм сурган назария билан боғлаб бўлмайди, яъни гўё полинегатив гапларнинг www.arxiv.uz ёзма ёдгорликларда ишлатилмаслигининг сабаби лотин тилининг таъсирида содир бўлмаган дейиш мумкин. XVI асрга келиб гап таркибида фақат битта инкор элементининг ишлатилиши олимлар, грамматистлар, ёзувчилар ва тил назариётчилари фаолиятининг натижасидир. Жаҳон тилларида полинегативлик ва мононегативлик муаммоси ёки полинегативликдан мононегативликка ўтиш борасидаги фикрларнинг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, бу жараён бир неча асрларнинг маҳсули эканлиги маълум бўлди. Чунончи, ҳинд-европа тилларида полинегативликдан мононегативлик гап қурилмаларига ўтиш, хусусан инглиз ва немис тилларида XIV асрдан бошланиб то XVII асргача давом этган. Ҳозирги пайтга келиб эса умуман ғарбий европа тилларида биттадан ортиқ инкор воситасининг ишлатилиши кузатилмайди. Бадиий адабиётларда онда-сонда учраб турадиган Ҳолат, жумладан, инглиз тилидаги not инкор юкламаси билан dis - префиксал инкор морфемасининг бирга келиши маълум стилистик мақсадларни кўзлаб ишлатилган. Масалан : She did not disappear → i. e... She appeared ( суҳбатдан ). Ю қ орида янги инглиз тили даврида иккиламчи инкор адабий тил меъёрига тў ғ ри келмай қ олди ва у , яъни бу шева шакли ноадабий тил соҳасидан таш қ арида қ ўлланилди деб айтилди . Дарҳақиқат , комедия асарларида бирламчи инкор ишлатила бошланди ва бу ҳол XVII аср ўрталарига тў ғ ри келди [ Ильиш 19 6 8, 374]. Масалан : I have found nothing, but what has been to my loss, as I may say, and as you were saying, sir . Инглиз тилидаги инкор гапларда тил бирликларининг лексик даражадан грамматик даражага (инкор юкламалар ва равишлар назарда тутилади) ўтиш жараёни, уларнинг инкор гапларда доимий қўлланилиши туфайли стандарт инглиз тили меъёрига айланиб қолган. Бунинг натижасида предикат олдидан грамматик инкор кўрсаткичининг ишлатилиши ортиқча бўлиб қолади. Аммо ҳозирги замон инглиз тилида бир микроконтекстда бир пайтнинг ўзида www.arxiv.uz иккита турли даражадаги инкор воситаларининг (яъни, грамматик ва лексик) қўлланилиш ҳодисалари қайд қилинган. Масалан : Don`t nobody know what happens after we leave this world, he says now (Owens, 9). Инглиз тилидаги " I don`t dislike → like " каби гапларда иккиламчи инкорнинг ишлатилиши муаллиф томонидан қ ўлланилган восита бўлиб , кучсизланган тасди қ ни ифодоловчи ўзига хос стилистик сўз ўйинидир . Дарҳақиқат, инглиз тили тарихида полинегативликдан мононегативликка ўтиш жараёнини кузатадиган бўлсак, айрим адабиётларнинг шоҳидлик беришича [ Иванова 1976, 265], ўрта инглиз тили даври бошида инкор гапларни полинегатив тоифада шакллантириш қадимги инглиз тили даври каби ягона йўлга айланди. У кўплаб поэтик (шеърий ва насрий) ёдгорликларда учрайди, ҳамда улар ўзбек тилига инглиз тилидаги инкор воситаси миқдори қанча бўлса ўзбек ва рус тилларига шунча инкор восита орқали таржима қилинган. Масалан: ne sæh ich nauere ær swulche cnihtes → мен ҳеч қачон бундай рицарларни олдин кўрмаганман → Я никогда прежде не видел таких рыцарей . Аста–секин полинегативлик инкор умумлаштирувчи гап бўлаги сифатида келувчи инкор олмош ва равишлар гуруҳи ҳисобига кенгайиб борди. Ўрта инглиз тили даврида инкор умумлаштирувчи бўлакларнинг қуйидаги кўринишлари пайдо бўла бошлади [ Иванова 1976, 265-266]: Non ( no ), næniz , nothing , no wight , no man , no oon , non other , no ( n ) such , no such on , nobody ; neuer , no more , no better , no longer , by ( in ) no manere , by ( in ) no weye . Полинегатив гаплар феъл инкорни инкор олмош ёки равишлар билан бирга қўллаш натижасида ҳосил қилинган ва уларнинг рус тилидаги таржимасига эътибор беринг . www.arxiv.uz Масалан: She wolde do no sinne, by no weye → Она не хотела грешить ни в коем случае; Ther may no man taken vengeance on no wight → Никто не может мстит другому . Бу тузилишга эга бўлган гаплар ўрта инглиз тили даврида камида икки инкор умумлаштирувчи бўлак, яни инкор олмош ёки равишлар қатнашган гапларда кўп учрайди. Лекин полинегатив инкор гаплар « non » ишлатилган даврда ҳам мононегатив тоифада тузилган гапларнинг бир тури сифатида сақланиб қолган. Бу эса ўрта инглиз тили даврининг биринчи ярмига тўғри келади. Масалан: non man was i-cumen «Никто не пришел» . Илк инглиз тили даври инкор гаплар ривожида янги жараённи, яъни полинегатив гаплар ўрнига мононегатив тузилишига эга бўлган гаплар тоифасини вужудга келтирган. Бу эса инкор ne - префиксал аффиксининг тушиб қолиши билан характерланади. Бу аффикс ўрта инглиз тили даврида ягона инкор умумлаштирувчи бўлак сифатида ўзини намоён қилган бўлса, кейинчалик унинг тушиб қолиши мононегативликнинг юзага келишига замин бўлди ҳамда мононегатив гаплар биргина инкор бўлакка эга бўлди.