logo

Маҳсулот сифатини баҳолаш - босиш жараёнини барқорлаштиришнинг энг муҳим шартидир

Загружено в:

14.05.2023

Скачано:

0

Размер:

1610 KB
Маҳсулот сифатини баҳолаш - босиш жараёнини барқорлаштиришнинг энг муҳим шартидир Режа: 1. Асосий босма материалларининг моделли синовлар натижалари билан адад нусхалари сифат кўрсаткичларининг мутаносиблик мезонлари 2. Замонавий лаборатория синов-босма ускуналари 3. Матбаа соҳасида рангни ўлчаш 4. Колориметрик ўлчаш 5. Босилувчи нисбий майдон (растр катталиклари) ни ўлчаш 6. Сифатнинг қўшимча кўрсаткичлари 7. Денситометрик ўлчовлар тизими 8. Рангни спектрал ўлчаш 9. Тасвир назорати 10. Бўёқларни бир-бирига мослаштириш (приводка) Асосий босма материалларининг моделли синовлар натижалари билан адад нусхалари сифат кўрсаткичларининг мутаносиблик мезонлари Босма маҳсулотнинг сифати нафақат бўёқнинг қолипдан босиш ускунасидаги босма материалга ўтиш жараёнининг шароитларига, балки бундан аввал асл нусхадан қолип тайёрлашда юз берадиган босқичларга – аслнусха –фотоқолип – текширув қолип – босма қолип – синов босма – ададни босиш босқичларига ҳам боғлиқдир. Босиш жараёнининг барқарорлигини иш пайтида тартиб ҳолати ўзгарувчилари (ҳарорат, бўёқ қатламининг қалинлиги ва ҳоказо) ҳамда маҳсулот ҳолати ўзгарувчилари (босма маҳсулотнинг сифат кўрсаткичлари) деб аталадиган катталиклар билан баҳолаш мумкин. Босишнинг (объектив ва субъектив) сифат кўрсаткичлари материалларнинг таркибий кўрсаткичлари ва жараёнларнинг бошқариладиган ўзгарувчиларининг таъсири остига тушиб туради. Бундан ташқари, маълум бир салбий омиллар, жараённинг ҳолат ўзгарувчиларини ва босишнинг сифат кўрсаткичларини ўзгартириб юборади. Жараённинг беқарорлиги аввало нусхадаги оптик зичликларнинг қийматларида намоён бўлади. Уларнинг частота хусусиятига асосан, зичлик ўзгаришларини икки гуруҳга бўлади: қисқа муддатли ўзгаришлар, (уларни частотаси юқори бўлганлиги ва назорат тизмасининг доимий вақти сабабли ададни босиш жараёнидаги тегишли ўзгарувчиларни бошқариш орқали камайтириб бўлмайди) ва узоқ муддатли ўзгаришлар (уларни бошқариш мумкин). Замонавий лаборатория синов-босма ускуналари Босилган тасвирнинг сифати кўп жиҳатдан босиш жараёнининг технологик омилларига ва материалларнинг хусусиятларига, шунингдек, қоғоз ва бўёқнинг контакт шароитларига боғлиқ бўлади. Қоғоз ва бўёқнинг ўзаро таъсирини белгиловчи омилларнинг турли-туманлиги, ҳар бир омилни алоҳида ажратиб олиш ва назорат қилишнинг қийинлиги босиш жараёнини моделлаштирувчи шароитларда қоғознинг босма-техник хусусиятларини баҳолаш усулларининг ривожланишига олиб келди. Қоғоз ва бўёқнинг туташув жойидаги ўзаро таъсирлашувини босиш жараёнини стандартлаштириш мақсадидаги тадқиқотларни синов–босма дастгоҳ-ларда ва ротацион ва ясси босма ускуналарида олиб бориш мумкин. Бу мақсадда босиш ускуналари ва синов-босма дастгоҳларига берилган тезликдаги босимни ўлчашга, шунингдек, бўёқнинг қолипдаги миқдорини назорат қилиш ва уни доимий сақлашга имкон берадиган махсус назорат тест-қолиплари, назорат тизмалари ўрнатилади. Босиш жараёнида метрология назоратида тегишли ўлчаш мосламалари ишлатилади. Бундай мосламаларнинг аксарияти нусхада асосий тасвир билан бирга олинган махсус тест-объектлар (баҳолаш тест-объектлари, шкалалари) билан бирга қўлланади. Бундан ташқари, репродукция сифати визуал назорат қилинади. Визуал назоратни ўтказиш учун ёритиш ва кўздан кечириш шароитларига нисбатан минимал талаблар белгиланган (ИСО 3664). Субъектив визуал баҳолаш тасвир сифати ҳақидаги мулоҳазага психологик жиҳат киритади. Нусхаларнинг мўлжалланишига, тасвирнинг мазмунига ва унинг тузилишига қараб, турли баҳолаш мезонлари қўлланади. Фақат инструментал баҳолаш босма сифатини холис ва имкон қадар автоматлаштирилган бошқаришни таъминлайди. Сифатнинг энг муҳим параметрларидан бири – рангни ҳосил қилишдир. Аслнусха, синов ва адад нусхалари орасидаги сезиларсиз фарқларни камайтириш ёки бутун адад доирасида сифат доимийлигини таъминлаш учун репродукция ранги ўлчанади. Матбаа соҳасида рангни ўлчаш Матбаа соҳасида рангни ўлчаш учун денситометрик ва тобора кўпроқ даражада – колориметрик усуллар ва мосламалар қўлланмоқда. Колориметрия ўлчовлари кўз билан кўриб ҳис этишга асосланган бир вақтда, денситометрия ўлчовлари бўёқ қатлами қалинлигини баҳолашга асосланган, ўлчанган қийматларни қайта ишлаш эса равшанлик бўйича кўз орқали қабул қилиш, сезиш билан мослаштирилади. Оптик зичликни ўлчаш кенг тарқалган. Бу мақсад учун ишончли ўлчов мосламалари мавжуд. Масалан, денситометр ёрдамида нафақат оптик зичликлар, балки растр нуқталари катталашуви ва босманинг нисбий контрасти каби растрли босма параметрлари ўлчанмоқда. Ўлчашлар ёрдамида материал томонидан бўёқни қабул қилиш (ушлаб қолиш) ни белгилаш мумкинлиги факти эса кўп рангли босма технологиясида фавқулодда аҳамиятга эга. Колориметрик ўлчаш Кўп рангли ускуналарда ҳар бир босма секциясида бўёқ узатиш алоҳида назорат қилиниши ва созланиши керак. Растрли тасвирда бир неча бўёқлар устма-уст босилгани туфайли, репродукциянинг ўзида алоҳида бўёқларни визуал ва жиҳозли баҳолаш нисбатан мураккаб. Бир бўёқдан ўлчанадиган сигналга бошқа бўёқлар таъсир қилади, бу эса ўлчовлар аниқлигини чеклайди. Шунинг учун, асосий тасвир билан бир қаторда, босма табоқнинг кесилиб кетадиган майдонида рангли шкалаларни босиш қабул қилинган. Уларнинг ўлчаш майдонлари муайян бўёқларга тўғри келади (1-расм). Бўёқ зонаси эни, масалан 32,5 мм 1-расм. Ранг ўлчаш учун майдонлари бўлган босма жараёнининг назорат шкаласи Бундай назорат шкалалари амалиётда кенг қўлланмоқда ва босма табоқнинг бутун кенглиги бўйлаб ўрнатилади, бунда алоҳида майдонлар бўёқ узатиш зоналарига мос келадиган тарзда жойлаштирилади. Бу эса бўёқ узатишни мақсадли бошқаришни таъминлайди. Нусхадаги шкалалар майдонларининг зичликлари денситометр ёрдамида назорат қилинади. Зичликлар қийматлари бўйича бўёқ узатишдаги ўзгаришлар осон аниқланиши мумкин. 2-расмда кўрсатилганидек, тест-объект яхлит ва растрли майдонларга эга бўлган элементлар, кулранг бўйича ва рангли плашкаларнинг икки, уч бўёқли устма-уст туширилган ранглари бўйича баланс назорати шкаласига эга бўлади. Плашкали қатламлар Растрли майдонлар 2-расм. Ранг ўлчаш учун майдонлар (майдон ўлчами, масалан 5х6 мм) Оптик зичлик Д логарифмик нисбат билан аниқланади (3-расм): Д = Лог 1/ β = Лог И0/И. Қурилманинг Ёритиш кўрсатишиKulrang bo’yicha muvozanat Plashkali qatlamlarning ustma-ust tushishi  Диафрагма (апертура) 3-расм. Оптик зичликни ўлчаш учун денситометрнинг тузилиш принципи Нур қайтариш коэффитсиэнти β бўёқ қатламидан қайтган ёруғлик интенсивлиги И нинг босилмаган қоғоз майдонидан қайтган нур қайтарилиши И0 нисбатига тенг. Бўёқ қатлами қалинлиги ортган сари нур қайтариш коэффитсиэнти камайиб боради. Бўёқ қатлами қалинлиги ўзгаришига пропорсионал бўлган маълумотларни олиш учун, оптик зичлик ҳисоб-китоб қилинганда, аввал тескари қиймат 1/ β топилади, кейин эса унинг логарифми ҳисобланади. Маълумки, нур қайтариш (ўтказиш) нинг манфий логарифми кўз билан кўриб қабул қилишнинг ночизиқлилигини моделлаштиради. 3-расмда бўёқ қатлами қалинлигига боғлиқ ҳолда оптик зичликнинг ўзгаришига мисол келтирилган. Иш бошланишидан олдин, ўлчов мосламаси зичликнинг нолинчи қийматини («0») белгилаш учун одатда таглик бўйича (оқ қоғоз) созланади. «Мутлақ» созлаш учун махсус стандартлаштирилган эталон, масалан, сулфат барий ишлатилади. У босиладиган материаллардан қатъий назар, турли қурилмаларда бажарилган ўлчашларни таққослаш учун қўлланади. Optika Namuna Bo’yoq Qog’ozRangli yorug’lik filtri Polyarizator Optika Optik zichlik Bo’yoq qatlami qalinligi mkmQabul qilgich Tahlil qilgich Elektronika va kompyuter Турли рангдаги босма бўёқларда бажарилган нусхаларни ўлчаш учун, мазкур ёруғлик манбаидан чиқадиган нурлар йўлида денситометрда ёруғлик фильтрлари жойлаштирилади. Рангли фильтрлар триада бўёқларининг ( C МЙК) спектрал хусусиятлари билан мослаштирилган. Рангли ёруғлик фильтрларининг ўтказиш максимуми ўлчанадиган бўёқ нур қайтаришининг минимумига мос келувчи зонада жойлашиши керак. Шу тариқа, ёруғлик фильтрлари ажратиладиган бўёқ рангига қўшимча тарзда ёруғлик ўтказади (масалан, кўк ёруғлик фильтри - сариқ бўёқ учун, яшил – қирмизи учун, қизил - ҳаворанг бўёқ учун). Бу эса ўлчанадиган катталикларнинг юқори қийматларига ва қабул қилгичнинг бўёқ қатлами қалинлиги ўзгаришларига оптимал сезгирлигига олиб келади. Турли ўлчаш мосламаларида ўрнатилган ёруғлик фильтрлари стандартлашти-рилган. Рангнинг денситометрик ўлчовлари “рангларга ажратилган зичлик” атамаси пайдо бўлишига олиб келди. У ҳаммага маълум “оптик” зичлик атамасига қарамақаршидир. Бу зичлик ёруғлик фильтрларидан фойдаланилмай баҳоланади (асосан қора бўёқлар ўлчанади). Аммо бу эрда ҳам жуда кўп ҳолларда кўринарлилик фильтри ёки қирмизи ранг учун қўлланадиган яшил ёруғлик фильтри ишлайди. Махсус (триададан ташқари) бўёқлар учун денситометрда ҳеч қандай мос ёруғлик фильтрлари кўзда тутилмаган. Оптик зичликнинг энг катта қийматини берувчи ёруғлик фильтри орқали ўлчовларни ўтказиш амалга оширилади. 4-расмда кўп рангли офсет репродукцияси учун хос бўлган қалинлигига боғлиқ ҳолда реал босма бўёқлари бўёқ қатлами зичликлари ўзгариши эгри чизиқлари келтирилган. 4-расм. Бўёқ қатлами қалинлиги турлича бўлганда босма бўёқларнинг оптик зичликлари Денситометрлар спектрал зичликни ўлчаш учун ҳам яроқли ҳисобланади. Шу мақсадда улар махсус тор зонали ёруғлик фильтрлари (масалан, йўлка кенглиги 30 нм бўлган) билан жиҳозланади, бу эса турли мосламалар кўрсатмаларининг айнан спектрал зичлик бўйича солиштирилувчанлигини яхшилайди. Одатда денситометрик ўқишда диаметри қарийб 3 мм бўлган ўлчаш апертураси (тешиги) ишлатилади. Поляризацион фильтрларнинг қўлланиши. Денситометрлар ёрдамида ҳам қуруқ, ҳам ҳали нам бўлган бўёқ қатламларини ўлчаш мумкин. Нам нусхалар учун нисбатан силлиқ, ялтироқ юза хос. Қуриётганида бўёқ қатлами қайдайдир даражада қоғоз юзасининг нотекис ғадир-будир тузилишини ўзига олади ва дастлабки ялтироқлигини йўқотади. Агар аввал нам, кейин эса қуруқ бўйича ўлчовлар ўтказилса, ўлчаш натижалари турлича бўлади (нам майдон бўйича ўлчанган зичликнинг қиймати қуруқ қатламникидан юқорироқ бўлади). Qora Havorang Qirmizi Sariq Bo’yoq qatlami qalinligi mkmZichlik 5-расм. Оптик зичликни ўлчашда силлиқ юзаларнинг ёруғликни кўзгули қайтаришини истисно қиладиган поляризацион фильтрларининг ишлаши Бундай келишмовчиликнинг ўрнини қоплаш учун оптик йўлда текисликлари кесишган иккита поляризацион фильтр ўрнатилади (5-расм). Барча йўналишларда тарқалаётган ёруғлик тўлқинларидан поляризацион фильтрлар фақат бир йўналишдаги тўлқинларни ўтказади. Биринчи поляризацион фильтрдан ўтган ёруғлик нурларининг бир қисми бўёқ қатлами томонидан кўзгули акс этади, яъни улар тарқалишининг йўналиши ўзгармайди. Иккинчи поляризацион фильтр биринчисига нисбатан 900га бурилган, шу боис улар кўзгули акс этган ёруғлик нурларини ўтказмайди (5- расм). Кўзгули акс этган ёруғлик шу тарзда ўлчовлардан чиқариб ташланади. Аммо, агар ёруғлик нурлари бўёқ қатламига сингиб кириб, ё ундан, ёки босиладиган материалдан қайтса, улар ўз поляризациясини йўқотади. Шунга мувофиқ, бу нурлар қисман иккинчи поляризацион фильтрдан ўтиб, фотоқабул қилгичга келиб тушади (5-расм). Шу тариқа, нам бўёқ қатламидан қайтарилган ёруғлик қисмини чиқариб ташлаш орқали «нам Yoyilish yo’nalishi Tebranish yo’nalishi Qog’oz бўйича» ва «қуруқ бўйича» ўлчовлар натижаларининг тахминий тенглигига эришилади. Бошқача айтганда, катта ялтироқликка эга бўлган қуримаган бўёқнинг ҳўл қатлами худди у қуруқ бўлганидек кўрсатмаларни беради. Поляризацион фильтрнинг ютиши туфайли фотоқабул қилгичга камайган қийматдаги қайтарилган нур келиб тушади, бу эса ўлчанадиган қийматларнинг янада аниқроқ бўлишига олиб келади. Босилувчи нисбий майдон (растр катталиклари) ни ўлчаш Растрли тасвирнинг рангларини аниқ узатиш растр нуқталари ўлчамлари ўзгаришига жуда таъсирчан, чунки фарқланишлар тус ва ранг узатишда бузилишларга олиб келади. Растрлаш вақтида градация узатишга таъсир қиладиган омиллар кўп ва шунинг учун улар стандартлаштириш мақсадида назорат қилиниши лозим. Репродукция жараёнида градацион узатишнинг энг оддий назорат қилинувчи катталиги – нусха четлари бўйлаб жойлаштириладиган рангли назорат шкалалари ҳошияларидаги растр нуқталарининг нисбий майдонидир. Нусхадаги растр нуқталарининг нисбий майдони (ФД) (яъни назорат шкаласи ҳошиясида растр нуқталари эгаллаган майдон) денситометр ёрдамида ўлчаниши мумкин. Растр нуқталарининг нисбий майдони (фоизларда) Мюррей-Девис тенгламаси бўйича плашкадаги бўёқ қатлами ва растр майдонидан қайтган ёруғликнинг интенсивлиги қийматлари бўйича ҳисобланади: бу ерда β Р – растр майдонининг нур қайтариши; β В – плашка қатламининг нур қайтариши. Бунда растр нуқталари ва плашкадаги бўёқ қатлами бир хил қалинликда бўлиши тахмин қилинади. Шу тариқа, оптик зичликнинг ўлчанган қийматларини юқорида келтирилган формуланинг ўрнига қўйиб, растр нуқтасининг нисбий майдони қуйидагича ҳисобланади: бу ерда ДВ – плашканинг оптик зичлиги; ДР – растрли майдон оптик зичлиги. Растр майдонларининг оптик зичлиги денситометрик баҳоланганда, ўлчанадиган қийматлар растр нуқталарининг нисбий геометрик майдонига эмас (яъни растр нуқталари ва босилмаган қоғоз эгаллаган майдонлар нисбатига эмас), балки “оптик самарали босилган майдон”га мос келади. Кўз билан қаралганда ҳам, денситометрик ўлчовларда ҳам оралиқларга тушадиган ёруғликнинг бир қисми қоғоз қалинлигида ёйилиши ва растр нуқтасига келиб тушиб, унинг бўёқ қатлами томонидан ютилиши туфайли геометрик ва оптик самарали босилган майдон ўртасидаги фарқ вужудга келади (6-расм). 6-расм. Оралиқ майдондан келаётган ёруғликнинг қоғознинг бўялган юзаси томонидан ютилиши Ушбу «ёруғлик ютилиши» эффекти шунга олиб келадики, растр нуқталари ҳақиқий ҳолатидан оптик жиҳатдан бир неча баробар каттароқ бўлиб қолади. Шу тариқа, оптик самарали нисбий босилувчи майдон оптик растр нуқталари катталашувидан аниқланадиган геометрик майдондан ҳосил Bo’yoq Qog’oz бўлади. Математик жиҳатда бу ҳол, масалан, Мюррей-Девис тенгламасига киритиладиган Юл-Нильсен коэффитсиэнти ёрдамида ҳисобга олинади. Растр нуқталари катталашуви. Ишлатиладиган материаллар хоссаларини ҳисобга олган ҳолда репродукция жараёни баҳоланганда нусха растрли элементларининг нисбий майдони энг муҳим ўлчанадиган катталикка ва асосий миқдорий хусусиятга айланади. Растр нуқталари кенгайиши юз берган ҳолларда, растр нуқталари катталашуви (З) босма жараёнида босиладиган материалда олинган растр нуқталари оптик зичлиги (ФД) дан босма қолипларни тайёрлаш учун аслнусха сифатида қўлланилган фотоқолипдаги растр нуқталарининг нисбий майдони (ФФ) ни айириб ҳисобланади: З [%] =ФД [%] - ФФ [%] Рангли назорат плашкаларида, масалан, ҳаворанг бўёқ бўйича (55% га тенг бўлган) нуқтанинг нисбий майдони фотоқолипнинг растр нуқтасининг нисбий майдони 40% бўлган ҳолда плашканинг зичликларини ва тус шкаласининг майдонини ўлчаш орқали ҳосил қилинади. Шу тариқа, нуқта нисбий майдонининг унинг фотоқолипдаги маълум ўлчамига нисбатан (40%) ўсиши 15% ни ташкил этади. Ўсиш одатда мусбат бўлади, негаки резина мато қоғозга ўтказилаётган нуқтани катталаштиради. Фотоқолипдан босма қолипга ўтиш вақтида нисбий майдон бироз катталашади, деб тахмин қилинади. Умумий ҳолатларда бу босма қолип пластинада позитив ёки негатив нусха кўчириш орқали тайёрланишига боғлиқ. Босма жараёнида юз берадиган градация ўзгариши рангларга ажратиш ва фотоқолиплар тайёрлаш вақтида ҳисобга олиниши лозим. Амалий мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда, босма қолипларни тайёрлашнинг стандартлаштирилган позитив нусха кўчириш жараёнида фотоқолипдаги растр нуқталари босма қолипларга бироз кичрайтирилган ўлчамда нусхаланади. Босма жараёнини амалга оширишнинг стандарт шароитларида растр нуқталари майдони яна катталашади. Фотоқолип майдонининг растр нуқталари билан тўлиши Ф 7-расм. Босма жараёни ва растр нуқталари катталашувининг градацион эгри чизиғи 7-расмда босма жараёнининг намунавий градация эгри чизиғи кўрсатилган. Растр нуқталари катталашуви кўп жиҳатдан қоғоз сиртининг хоссалари ва унинг шимувчанлик қобилиятига, бўёқларнинг реологик хоссаларига, резина-мато полотнонинг (декелнинг) хусусиятларига, босиш чоғидаги босимга ва ҳоказоларга боғлиқ. Офсет босманинг стандартлари ишлаб чиқишда растр нуқталари катталашувининг фотоқолипдан то босилган нусхагача бўлган қийматлари меъёрлаштирилган. Растр нуқталари катталашувига доир бу маълумотлар материалларни тегишли танлаш ва босма ускунасини зарур созлаш учун босувчига меъёр бўлиб хизмат қилади. Fotoqolip Raster nuqtasi kattalashuvi Bosish jarayoni gradatsion egri chizig’i Egri chiziq 2 ( real ) Egri chiziq ( ideal ) 1Bosilgan maydon (nusxadagi rastr qiymatlari)Nusxa Сифатнинг қўшимча кўрсаткичлари Босманинг бошқа сифат параметрларини денситометрик ўлчовлар ёрдамида олиш мумкин. Бу айниқса растрли ва плашкали бўёқ майдонлари учун бўёқ кўчиришга (босманинг нисбий контрасти ёки шунчаки контрастга) ҳамда плашка майдонлари бўёқларини бир-бирининг устига туширишга (бўёқ қабул қилиш/бўёқни тутиб қолиш) тааллуқли. Контраст. Босманинг нисбий контрасти заливканинг ДВ ва растрли майдоннинг ДР оптик зичликлари қийматлари бўйича ҳисобланади. ДР қиймати растр шкаласининг 3/4 даражасида, масалан, босма жараёнини назорат қилиш шкаласининг 70%ли майдонида ўлчанади, бу К[%] қиймати қуйидагича аниқланади: Бўёқни қабул қилиш. У бир, икки ва уч бўёқли устма-уст босишларда кетма-кетликни ҳисобга олган ҳолда плашка майдонларининг оптик зичликлари бўйича ҳисобланади. Қуйидаги формулаларга кўра ҳисобланган бўёқ қабул қилиш қийматлари бир бўёқнинг қанча фоизи бошқа бўёққа ўтиши ҳақида маълум қилади. Бунда таққослаш учун бўёқ қабул қилиши 100% деб олинадиган бир рангли майдонлар қўлланади. Иккита бўёқ устма-уст туширилганда қуйидаги ифода тўғри: бунда Д1+2 – икки бўёқли устма-уст тушишнинг оптик зичлиги; Д1 – биринчи бўёқнинг оптик зичлиги; Д2 – (иккинчи) устидан берилган бўёқнинг оптик зичлиги Оптик зичликларнинг барча қийматлари иккинчи бўёқ учун ёруғлик фильтри орқли ўлчаниши керак. Тегишинча уч бўёқли устма-уст тушиш учун қуйидаги тенглама тўғри: бунда D 1+2+3 – барча уч бўёқни устма-уст тушириш орқали олинган майдоннинг оптик зичлиги; D 3 - сўнгги туширилган бўёқнинг оптик зичлиги Барча оптик зичликларнинг қийматлари учинчи сўнгги бўёқнинг ёруғлик фильтри орқали ўлчанади. Денситометрик ўлчовлар тизими Қўл денситометрлари бир босма табоқда фақат бир нечта ўлчашлар амалга ошириладиган вақтга қадар сифат назорати учун яхши мос келади. Офсет босмани стандартлаштириш мақсадида зичликлар қийматларининг танланма назорати қўл денситометрларидан фойдаланишнинг ўзига хос мисоли ҳисобланади. Босишда ададни мунтазам назорат қилиш ёки босма ускунасида бўёқ узатишни узлуксиз созлаш учун кўплаб ўлчовлар ўтказиш лозим. Шу мақсадда автоматлаштирилган ўлчаш тизимлари яратилган. Сканерлайдиган денситометрлар даставвал офсет босма учун ишлаб чиқилган эди. Улар, масалан, бутун босма табоқнинг четлари бўйлаб босиладиган назорат шкалаларини ўқиш учун хизмат қилар эди. Кўп рангли босма ускунасининг босиш секцияларида бўёқ майдонларини оптик зичлик қийматлари бўйича созлаш маъқул ҳисобланади. Ҳар бир бўёқ майдони учун ўз маълумотларини олиш зарурлиги туфайли денситометр назорат шкаласи бўйлаб ҳаракатланиши ва ҳаракат йўналишига нисбатан тўғри бурчак остида варақни сканерлаши зарур. Мазкур вазифани офф-лине режимида (босма ускунасидан ташқарида) денситометр ёрдамида ҳал қилиш мумкин. У босма ускунасидан олинган варақни сканерлайди. Одатда назорат йўлкаси варақнинг қирқилиб кетадиган майдонида жойлаштирилади. Ўлчанадиган объектлар (плашкалар, растр майдонлари ва бошқа назорат элементлари) назорат шкаласида муайян кетма-кетликда жойлаштирилади. Шкала элементларини этарлича ишончли аниқлашнинг иложи бўлмагани сабабли, тўғри баҳоларни олиш учун ўлчаш тизимига даставвал назорат шкаласи типи (ва бинобарин, элементлар кетмакетлиги) ҳақида маълумотлар киритилади. Кейин тест-объектнинг ускунада босма варақни ўтказишга нисбатан жойлашув геометрияси (масалан, варақнинг ўртасида) шу тарзда аниқланадики, босма варақдаги ҳар бир алоҳида ўлчаш бўёқ узатишнинг тегишли созланадиган зонасига тааллуқли бўлиши керак. Айниқса кўп ҳолларда ўраш маҳсулотлари босилган вақтда рангли майдонлар махсус (триададан ташқари, безак учун) бўёқлари билан босилади, улар жуда кичик қўйимлар билан қўлланади. Кўпинча босма табоқда назорат тест-объекти элементларининг тўлиқ тўпламини жойлаштириш учун жой этмайди. Аммо алоҳида элементларни, масалан, босма варақнинг такрорланувчи фрагментлари орасида жойлаштириш мумкин. Икки координатали ўлчовлар тизимига эга бўлган махсус сканерлайдиган денситометрлар ўлчаш бошчасини варақнинг исталган нуқтасига автоматик тарзда силжитишга имкон беради. Сканерлашни бошлашдан олдин барча ўлчаш координаталари дастурланиши керак. Босма варақни сканерлаш учун яроқли бўлган энг янги ранг ўлчаш қурилмаларининг кўпчилиги (қўлда ишлатиладиган ёки автомат тизимлар) спектрал ўлчашлар усулларига асосланади. Колориметрик катталикларини аниқлаш билан бир қаторда бундай мосламалар спектрал ёруғлик қайтишини ўлчаш асосида (масалан, рақамли фильтрация орқали) оптик зичлик катталигини кўрсатиши мумкин. Бу мосламалар ташқи кўринишидан денситометрлардан кўп фарқ қилмайди. Рулонли босма ускуналарга ўрнатилган ранг хусусиятларини ўлчаш тизимлари ҳам мавжуд. Улар узлуксиз назоратни амалга оширишга ва ҳатто босма жараёнини бошқаришга имкон беради, аммо тизимларнинг мазкур типи варақли босма ускуналари учун иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламайди. Рангни спектрал ўлчаш Намунавий қоғоз ва бўёқ учун стандарт таянч қийматлар мавжуд бўлсагина оптик зичликларни ўлчаш орқали турли нусхаларда плашкалар рангларини тўғри солиштириш мумкин. Шунинг учун денситометрик ўлчовлар ададни босиш чоғида сифатни назорат қилиш учун жуда мос келади. Оператор томонидан ахборотнинг киритилиши Қоғоз 8-расм. Рангни ўлчаш мосламаси тузилишининг блок-схемаси Bo’yoq O’lchanadigan maydon DiafragmaOb’ekt ( nazorat maydoni ) Qaytarilgan yorug’likYoritish optikasi O’lchach optikasi O’lchash va xizmat ko’rsatish elektronikasi Nurlanishlarning filtrlanishi va o’lchanishi Kolorimetrik hisoblar Chiqarish interfeysi O’lchangan qiymatlarni aks ettirish indikatori O’lchovlarning asosiy spektral qiymatlari Rang fazosi kordinatalari Monitor Ma’lumotlarni uzatish Printer Chiqarish qurilmalari O’lchash qurilmasi Yorug’likni optik filtrlash Etalon Ma’lumotlarning kiritilishiElektronika Kompyuter O’lchash boshchasi Qabul qilgich Ksenonli lampa Uch rangli zonali filtr Рангфазоси координаталари Толали оптика Ўлчанадиган майдон 9-расм. Фотоэлектрик колориметр; фильтрлар ёрдамида рангни учта зонали таркибий қисмларга оптик ажратиш 10-расм. Спектрал ёруғлик қайтаришни ўлчашнинг спектрофотометрик принциплари: а револер бошча принципи; б монохроматор принципи; в дифракция панжараси принципи Рангни спектрал ўлчашлар инсон кўзлари билан рангни ҳис этишни моделлаштирадиган учта махсус ёруғлик фильтрлари ёрдамида ёки ёруғликни қайтариш коэффитсиэнтларининг спектрал тақсимланишларини бевосита ўлчаш ва кейинги рақамли фильтрлаш ёрдамида амалга оширилади (8 расмдаги спектрофотометр). 13-расмларда кўрсатилган тизим босиладиган варақни бир йўналишда таҳлил қилади, ўқиладиган апертуранинг ўлчами 2х3 мм2 га тенг. Босма варақни сканерлаш учун оптик кўп каналли ёйиш қурилмаси қўлланилади. 11-расм. Ранг ўлчаш учун қўл мосламаларига мисоллар: а спектрофотометр СПМ 100 (Гретаг); бспектроденситометр 938 (Х-Рите) 12-расм. Босма сифатини назорат қилиш учун сканерлайдиган спектрофотометр (CПC 21, Ҳеиделберг) 13-расм. Босма варақда рангни ўлчаш ва тасвирни текшириш учун мўлжалланган ўлчаш ва созлаш тизими: а ўлчаш қурилмаси; б дисплейдаги кўрсатмалар (Имаге Cонтрол CПC 24, Ҳеиделберг) Аниқ нуқтадаги спектрал ўлчашлар дифракция панжараси ишига асосланган, бу 13-расмда кўрсатилган қурилмада бажарилади. Бундай тизим назорат шкаласи майдонлари ва триадага кирмайдиган бўёқларни ўлчаш билан бирга тасвирнинг ўзида ҳам ўлчашларни бажариши мумкин. Бундай ўлчашлар босувчи учун доим мақбул, чунки пировард натижада тасвир сифати – буюртмачи томонидан ададга баҳо беришнинг ҳал қилувчи омилидир. Варақнинг бутун майдони бўйлаб ўлчашлар эса турли типдаги тасвирларни баҳолашни осонлаштиради. Бунда назорат шкалалари, кўп рангли устма-уст туширишлар, триадага кирмайдиган бўёқларнинг плашкали қатламлари ва ҳоказоларни баҳолаш мумкин бўлади. Махсус дастурий алгоритмлар ёрдамида босма варақда ўлчашлар учун тўғри келадиган элементлар автоматик равишда аниқланади. Бу эса айниқса ўраш маҳсулотларини босиш чоғида қолипларни мослаштиришни сезиларли энгиллаштиради. Бунинг устига, бутун босма варақ майдонини сканерлаш орқали бажариладиган назорат, масалан, репродукция бузилишлари ва нуқсонларини назорат қилиш монитор ёки бошқа воситалардан фойдаланиш орқали амалга оширилади. Спектрал ўлчашлар асосида исталган оптик зичликларнинг қийматлари ва уларнинг ҳосила катталиклари ҳисобланади, растр нуқталарининг нисбий майдони, бўёқ қабул қилиш шулар жумласига киради. Шу тариқа, колориметрик ўлчовлар анъанавий назорат усулларини метрологик жиҳатдан таъминлайди. Бошқа томондан, босма жараёнидаги колориметрик ўлчовлар рангни бошқариш усулларидан самарали фойдаланишнинг шарти ҳисобланади. Оптик зичликни ўлчаш бўёқ қатлами қалинлигига бевосита боғлиқ, бу эса ускунанинг алоҳида босма секцияларида бўёқ узатишни созлаш учун зичликлар фарқланишини ўлчашдан фойдаланишга имкон беради. Ўлчанган ва белгиланган қийматларни колориметрик йўл билан солиштириш эса нусхадаги триада бўёқлари қатламининг қалинлиги бўйича бўёқ аппаратини созлаш учун рангнинг локал четга чиқишларини баҳолашга имкон беради. Тасвир назорати Чуқур, флексография ва рулонли трафарет босмада қоғоз матоси одатда узлуксиз режимда босилади. Қуритиш секциясидан ўтгач, у яна рулонга ўралади (рулонли офсетда «чексиз» босма ҳануз истисно ҳисобланади). Бундай ҳолларда сифатни назорат қилиш учун босма ускунасини тўхтатиш зарур, негаки ҳаракатланаётган матода назорат қилиш қийин. Ададни босиш жараёнида нуқсонлар пайдо бўлиши мумкинлиги сабабли, ҳаракатланаётган матода назорат қилиш учун ўрнатилган (ин-лине) тизимлар ишлаб чиқилган. Вазифанинг қўйилишига қараб, рулонли матода назорат тизимлари конфигурацияси сезиларли даражада фарқланади. Кўпинча улар сезиларли нуқсонларни ва ранг ёки бўёқ мослаштириш бўйича катта бузилишларни визуал назорат қилиш учун ишлатилади. Бутун ададни босиш чоғида рангни тўғри назорат қилиш фақат ҳаракатланаётган матода бажариладиган денситометрик ёки колориметрик ўлчовлар ёрдамида таъминланиши мумкин. Ҳаракатланаётган матони визуал назорат қилишнинг энг оддий воситаси - стробоскоп. Бу эрда ёруғликнинг даврий чақнашлари қўлланади, улар кузатувчининг кўзига қўзғалмас бўлиб кўринадиган тарзда ҳаракатланаётган матонинг тезлиги билан синхронлаштирилади. Тасвирнинг юқори сифатли назорати эса айланувчи кўзгули оптик тизим томонидан таъминланади. Статик тасвир ҳам босма ускунаси операторига ранг узатишдаги фарқланишларни аниқлашга имкон беради. Ҳозирда видеоназорат тизимларидан ҳам тобора кўп фойдаланилмоқда. Улар ҳам структура нуқсонларини, ҳам ранг узатишдаги анча сезиларли бузилишларни аниқлаш борасида кенг имкониятларга эга. Видеокузатувнинг устунлиги – бузилишларни автоматик аниқлаш учун тасвирни рақамли таҳлил қилишдан иборат. Рангни белгилаш аниқлиги видеокамеранинг технологик хусусиятлари ва тасвир сифати билан чекланган. Шунинг учун бундай тизимлар рангнинг метрологик ўлчашларини амалга ошириш учун эмас, балки компьютер таъминотидан фойдаланган ҳолда тасвирнинг умумий таҳлили учун мос келади. Бўёқларни бир-бирига мослаштириш (приводка) Босиладиган варақнинг юз ва орқа томонларида тасвирларни геометрик силжишларсиз аниқ жойлаштириш анъанавий тарзда бўёқларни мослаштириш (приводка) деб аталади. йўл қўйилган четга чиқишлар тахминан 0,1 мм ни ташкил этади. Юқори сифатли кўп рангли репродукция олишнинг муҳим омили ҳаворанг, қирмизи, сариқ ва қора бўёқлар учун алоҳида рангларга ажратилган тасвирларни устма-уст туширишнинг юқори аниқлигидир. Бўёқлар приводкасининг аниқлиги миллиметрнинг юздан бир неча қисми доирасида бўлиши керак. Босма ускунасида цилиндр ясовчиси ва қоғоз варағининг ҳаракат йўналиши бўйлаб бўёқлар приводкасини таъминлаш имконияти бўёқларни бир-бирига нисбатан 1/100 мм қадам билан мослаштириш орқали амалга оширилади. Бўёқларни бир-бирига мослаштиришдани арзимас четга чиқишлар бошқарув пультидан созланади. Алоҳида қолип цилиндрини буриш ва ҳаракатлантириш ёрдамида унинг айланаси ва ўқ йўналиши бўйлаб приводкани тузатиш мумкин. Ускуналарнинг баъзи моделларида приводкани диагональ созлаш мумкин (тасвир айлантирилади). У қолип цилиндрни силжитиш орқали бажарилади (қолип цилиндридаги босма қолипнинг ўзини буриш идеал вариант ҳисобланиши мумкин). Босма ускунасида приводка жараёнини тезлаштириш ва осонлаштириш учун приводкани баҳолаш ва назорат қилиш тизимлари ишлаб чиқилган. Уларнинг аксарияти босиладиган материалга қўйилган махсус белгиларни таҳлил қилишга асосланади. Бўёқларнинг бир-бирига мос тушганини текширишнинг энг оддий усули – тасвирнинг бирор қисмини лупа орқали кўздан кечиришдир (14-расм). 14-расм. Рангларнинг бир-бирига мос тушиши бузилишлари: а растрли тасвир; б приводка белгиси Агар лупа ўлчаш шкаласи билан жиҳозланган бўлса, у ҳолда босувчи бўёқларнинг бир-бирига мос тушмаслиги қийматини баҳолаши ва нотўғри приводкани айлана ва ўқ йўналиши бўйлаб созлаши мумкин. Назорат жараёнини соддалаштириш мақсадида нусхадаги тасвир бўйлаб махсус приводка белгилари босилади, улар босма қолипларга шу тарзда босиладики, рангларга ажратилган тасвирларнинг алоҳида босма бўёқлари учун барча чизиқлар/белгилар бир-бирига аниқ мос келганда бу мини- белгилар бирбирининг устига тушади ёки муайян структуралар - приводка белгилари, крестларини ҳосил қилади (14, б-расм). Четга чиқишлар визуал тарзда лупа ёрдамида аниқланади ва кейин босма ускунасини созлаш чоғида ҳисобга олинади. Бўёқлар приводкасини ўлчайдиган автоматлаштирилган қурилмалар четга чиқишларни аниқлаши, уларни миқдорий баҳолаши ва босувчи учун мониторга чиқариб бериши мумкин. Бундан ташқари, бундай қурилмалар приводкани тузатиш учун маълумотларни бевосита босма ускунасининг созлаш тизимига узатиши ҳам мумкин. 15-расм. Бўёқларнинг бир-бирига мос тушиши бузилишларини ўлчаш ва ускунани автоматик созлаш учун қўлда ишлатиладиган қурилма: а варақли офсет босма ускунасининг бошқарув пультида приводка крестларини ўқиш қурилмаси; б қўлда ишлатиладиган қурилма (бўёқлар приводкасини созлаш учун индикацияли электрон лупа); в босма варақдаги 6 та бўёқ учун приводка белгиси (CПC 24, Ҳеиделберг) 15-расмда қўлда ишлатиладиган шундай ўлчов мосламаси келтирилган ва тавсифланган. 16-расмда монитордаги растрли тасвирни генерациялайдиган узатиш камераси ўрнатилган махсус катталаштиргич кўрсатилган. Бевосита босма жараёнида (ин-лине) бўёқларнинг бир-бирига мос тушишини ўлчаш учун, ҳам варақли, ҳам рулонли босма ускуналарида ўрнатиладиган ўлчаш тизимлари қўлланади. Ўлчаш асосан асосий тасвирнинг периметри бўйлаб босилган приводка белгилари бўйича олиб борилади.  16- расм . Кўп рангли босмада бўёқларнинг бир - бирига мсо тушишини баҳолайдиган видеолупа ( МАН Роланд ) 2 Ялтироқликни ўлчаш Юзанинг ялтироқлиги унинг ёруғлик қайтариш қобилияти билан баҳоланиши мумкин . Ўлчаш принципи юзанинг тузилишига Tushuvchi yorug’lik Ko’zguli qaytarish Yoyolish indikatrisasi Yoyilib qaytarilgan yorug’lik Yuza Yoritgich Bosma bo’yoq Qog’ozQabul qilgich O’lchanadigan signal қараб ёруғликнинг сочилиш бурчагини ўзгартиришга асосланади ( кўзгули ёки маълум даражада диффуз қайтариш ). а б Диафрагма 17- расм . Ялтироқликни ўлчаш принципи : а ёруғликнинг ғадир - будирда ёйилиши ; б белгиланган ўлчаш бурчакларида ялтироқликни ўлчаш Гониофотометр ёрдамида уч ўлчамли майдонда ёруғликнинг йўналтирилган ёйилишини (ёйилиш индикатрисасини 17, а-расм) аниқ ўлчаш мумкин. Аммо афсуски, бу мураккаб ўлчаш техникаси босма жараёнида нусханинг сифатини баҳолаш учун эмас, балки фақат лаборатория тадқиқотлари учун яроқли. Ялтироқликни ўлчайдиган мосламалар бир неча танланган йўналишларда қайтган ёруғликни ўлчаш билан чекланади, бу 17, б расмларда кўрсатилган (намуна 45° бурчак остида ёритилган вақтда, масалан, 25°, 45° ва 75°). Адабиётлар: 1. Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. Тошкент, “Ўзбекистон”, 2017 йил, 592 бет. 2. Мирзиёев Ш.М. Танқидий тахлил, қатъий тартиб интизом ва шахсий жавобгарлик - ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. Тошкент, “Ўзбекистон”, 2017 йил, 104 бет. 3. Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. Тошкент, “Ўзбекистон”, 2017 йил, 488 бет. 4. Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш юрт тараққиёти ва халқ фаравонлигининг гарови. Тошкент, “Ўзбекистон”, 2017 йил, 48 бет. 5. Ҳелмут Киппхан. Ҳандбоок оф принтмедиа: Течнологиэс анд Продуcтион Метҳодс. Германй, 2014. 6. Ешбайева У.Ж. Босиш жараёни технологияси: Ўқув қўлланма. Т.: Иқтисод молия. 2010 йил. 288 бет. 7. Ешбайева У.Ж. Босиш жараёни технологияси: Лаборатория ишини бажаришга мўлжалланган услубий қўлланма. Т.: ТТЙЕСИ босмахонаси. 2013 йил