logo

XVI-XVII асрларда ғарбий европада техника ва табииетшуносликнинг таракиёти

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

82.5 KB
XVI - XVII асрларда ғарбий европада техника ва табииетшуносликнинг таракиёти Режа: 1. Тўқимачилик саноати. 2. Автоматларнинг кашф этилиши. Мануфактура даврида техника тараққиёти. Мануфактура давридаги техника ҳали, асосан ҳунармандчилик ҳарактерида булиб, буюмлар деярли бутунлай қўл кучи билан ишланарди. «Мануфактура даврига хос механизм кўпгина қисмий ишчилардан иборат жами ишчининг ўзидир» 2 . Мануфактурадаги меҳнат тақсимоти ижтимоий меҳнат унумдорлигини хийла оширган эди. Мануфактурада машиналардан ондасондагина фойдаланиларди. Айрим ишчининг санъати, маҳорати, у ўз шахсий асбобускунасида бажарадиган операцияларнинг тёзлиги ва аниқлиги асосий нарса бўлиб қолаверди. Шу сабабли мануфак тура даврида техника тараққиёти умуман ҳали сует борди. XVI — XVII аерлар даврида техника соҳасидаги кашфиётлар нисбатан ҳали кам эди. Маркс ана шу ҳолатни таъкидлаб, бунинг сабаби мануфактуранинг худди ана шу ҳунармандчилик техника базиси эканлигини кўрсатган зди. «Ҳунар ва мануфак тура ижтимоий ишлаб чиқаришшшг умумий базисини ташкил қилар экан, ишлаб чиқарувчининг фақат битта маълум иш лаб чиқариш тармоғига тобе бўлиши, унинг машғулотларининг дастлабки хилмахиллигининг бузилиб кетиши тараққиётнинг зарур моментидан иборатдир. Ишлаб чиқаришнинг ҳар бир айрим тармоғи ана шу базисда эмпирик йўл билаи ўзига мувофиқ техник тузум ҳосил қилади, бу тузумни секинаста такомиллаштиради ва маълум бир етуклик даражасига эришилиши биланоқ уни муайян,бир шаклга солади. Вақтвақти билаи ўзгаришлар бўлиб туради, бу ўзгаришларга савдо етказиб берадиган янги меҳнат материалидан ташқари, меҳнат асбобининг астасекин ўзгариши ҳам сабаб бўлади. .Пекин эмпирик йўл би лан мувофиқ асбоб формаси топилган экан, иш асбоби хам бир нуқтада қотиб қолади...». Ҳар ҳолда мануфактуранинг ривожланиши келгусидаги саноат революцияси учун, машиналар ва машина ишлаб чиқаришининг вужуДга келиши учун муайян шартшароитларни яратди. Иш операцйяларини соддалаштиришнинг ўзи ва бу опе рацияларнинг мануфактурада доимо механик тарзда гакрорлаииши механиканинг фан сифатида ривожланиши учун туртки бериши керак эди. Айни вақтда мануфактура юқорида кўрсатиб ўтилганидек, ондасонда бўлса ҳам, айрим жуда содда ма шиналардан (асосан механик двигателлар сифатида) фойдалана бошланган эдики, бу машиналар рииожланган капитализмнинг кейинчалик яратилган машиналарининг бевосита ўтмишдошлари бўлиб қолди. Кон иши ва металлургия. Кон иши соҳасида XV ва XVII асрларда аввало чўянни эритишда, тошкўмирдан фоидаланиш йўлида астойдил ҳаракат қилинди. Бу жиҳатданАнглияда лорд Дедли энг катта муваффақиятларга эришди. У 1621 йилда «Тошкўмирдан фоидаланиш йўли билан темир рудасини эритиш ҳамда ундан чўян қуйилма ёки ғўла ишлаб чиқариш» учун патент олди. Бироқ, Дедлининг кашфиёти аслида катта амалий аҳамиятга эга бўлмади. Англияда минерал ёқилғи асосида чўян ишлаб чиқариш проблемаси XVIII аернинг бошларидагина узилкесил ҳал этилди. XVI — XVII аерлар даврида сув кучидан фоидаланиш пробле маси анча муваффақиятли ҳал этилди. Юқоридан сув тушириб айлантириладиган сув ғилдирагини янада такомиллаштириш ёрдамида шалола ва тоғдаги дарёлардан кон саноати эҳтиёжлари учун кенг фоидаланиш имконияти туғилди. Бу жиҳатдан ўша.даврда Англиядан ташқари айниқса Швецияда катта муваффақиятлар қўлга киритилди. XVII аернинг иккинчи ярмида Францияда ва Англияда буғ насослари қуриш йўлида муваф фақиятли. уринишлар бўлди (1690 йилда Дени Папин кашф қилган атмосфера буғ машинаси тезда 1698 йилда Англияда Ньюкомен ва Каули томонидан такомиллаштирилди). Бу насосларда поршеннинг ҳаракати ҳавонинг атмосфера босими ёрдамида амалга оширилди; поршеннинг орқага ҳаракати эса ҳаво босимидан ошиб кетган буғ босимининг ёрдамида амалга ошириларди. Физика қонунларини билишга асосланган бу кашфиёт XVIII аерда буғ машинасини ихтиро қилишнинг бевосита ўтмишдоши бўлди. XVI — XVII аерларда янги муваффақиятларга эришилди металлни домнада ишлаб чиқариш қадим .замонларда ва ўрта аерларда деярли XV аернинг охирларигача ҳукм суриб келган хом ашёни пуркаш усули деб аталадиган эски усулни узилкесил бартараф этди. Ҳарорати юксак даражага етадиган улкан домна печлари жуда кўп металлни суюқ ҳолга келтирар, натижада ишланаётган металлга ҳар қандай шакл бериш мумкин бўлар эди. Ҳарбий техниканинг ўсвши ва артиллериянинг ривожланиши. Ҳарбий техниканинг ривожланиши металлургиянинг тараққиётига катта таъсир кўрсатди. Уқотар қуроллар (мушкетлар, туплар ва бошқалар)нинг қўлланила бошлаши натижасида металлга эҳтиёж жуда ҳам ортиб кетди. Тўп ясашнинг ўзи саноатнинг янги тармоғини юзага келтирди. Бошда тўплар темирдан ясалар ва тош ўқлар билан отилар эди ( XIV аернинг 60 йилларида француз ва итальянларнинг тўплари). Кейинчалик қуролнинг бу хилини мисдак қуядиган бўлдилар ( XIV аср охири), отганда эса сочма ўқ билан ўқлаб (темир питра ва чуян уқ билан уқлаб) отардилар. 1543 йилда Англияда чўяндан қуиилган туп ларни ишлата бошладилар. Мушкет ҳозирги замон милтиғининг ўтмишдошидир, мушкетлар дастлаб пилта қўйиб отиларди. XVI асрда эса пилта милтиқ ўрнини чақмоқ тошли милтиқ эгаллади. Артиллерия сон жиҳатдан XVI — XVII асрлардаёқ оммавий қуролга аиланган зди. 1618—1648 йиллардаги Уттиз йиллик урушда ҳамда Англияда XVII асрнинг ўрталаридаги гражданлар уруши даврида (1642—1649) тўплардан кенг фойдаланилди. 1652 йилда Англияда республика ҳукумати артиллерия паркидаги тўплар сонини 1500 тага етказишни мўлжаллаб қўйди. Дастлаб XIV аср ўрталарида пайдо бўлган ўқотар милтиқ ҳар ҳолда жуда секин ривожланиб борди. Энгельс бундай деб ёзган эди: «Ўқотар қуроллар жуда секин такомиллашди. Қисман анчагина такомиллаштирилган бўлишларига қарамай, тўп лар оғир ва бесўнақай бўлиб қолаверди, милтиқларнинг стволи қўпол. эди. Милтиқлар бутун пиёдаларни қуроллантиришга яроқли ҳолга келтирилиб такомиллаштирилгунча уч юз йилдан кўп вақт ўтди. Штик ўрнатилган чақмоқ тошли милтиқ XVIII аср бошидагина пиёдаларнинг асосий қуроли бўлиб келган найзани сиқиб чиқарди». Кемасозликдаги ва кемалар қатновидаги муваффақиятлар. XVI ва XVII асрларда кемасозлик ва денгизда кемалар қатнови соҳасида катта муваффақиятларга эришилди. Кемаларнинг тоннажи ортиши билан бирга ( XVI асрда кемаларнинг ўртача тоннажи 500 тоннадан 1000 тоннагача борарди), уларнинг ҳаракат қилиши ҳам тезлашди. Бунга мураккаб елканлар системасининг ривожланиши орқасида эришилди. Янги кемаларга жуда кўп мачта ўрнатилар, мачталарнинг бир қисми бирбирига уланган бўлар ва жуда кўп елканлар қуриларди. Елканларни комбинациялаштириб, кемалар ҳар қандай шамолда (ҳатто рўпарадан эсган шамолда ҳам) истаган томонга сузиши мумкин бўларди. Фақат ҳеч қандай шамол бўлмагандагина (штиль вақтидагина) кемалар турган жойида озмикўпми тўхтаб қолишга мажбур эди. XVI аср охирида ва XVII аср бошида кемаларнинг палубаларига металл (мис ёки пўлат) тахталар ётқизиладиган бўлди. Кема босиб ўтган йўлни қуёшга қараб белгилаб берувчи XVI асрда такомиллаштирилган компас. ва астролябиядан ташқари, денгизчилар XVI - XVII асрларда телескоплар, хронометр ва секстантдан кенг фойдаландилар. Денгиз карталари узоқ денгиз сафарларида кема экипажининг зарур ашёси бўлиб қолди. Ана шуларнинг ҳаммаси натижасида кемалар ҳаракатининг тезлиги анча ошди. XIV — XV асрларда денгиздаги саёҳат кунига ўрта ҳисобда 18—20 миля 1 билан ўлчанса, XVI асрнинг охири — XVII асрнинг бошларида обҳаво қулай бўлган кунда кунига 30—40 миля йўл босилди. Тўқимачилик саноати. Тўқимачилик саноати соҳасида XVI — XVII асрларда ишлаб чиқариш процессининг деталлашган операцияларга янада кўпроқ бўлиниши ғоят катта аҳамиятга эгадир. Англия мовут саноати меҳнатни кенг кўламда техника жи 1 ҳатдан тақсимлашнинг айниқса ажойиб манзарасини вужудга келтирган эди. Мовут ишлаб чиқаришда 12 та алоҳида операция: ивитиш, ювиш, жунни тозалаш ва тараш, ипни калавалаш ва пишитиш, тўқиш, пресслаш, тукини қирқиш, материядаги тугунларни йўқотиш, бўяш ва ниҳоят оҳор бериш операциялари бў либ, бу ишлар материалларнинг бир устахонадан иккинчисига ўтказиш йўли билан изчил тарзда амалга ошириларди, шу тарзда бир кийимлик мовутни ишлаб чиқаришда турли ихтисосдаги ўнлаб ишчилар қатнашар эди. XVI асрнинг охирларида Голландияда ва деярли шу вақтда Англияда янги лентали тўқув станоги деб аталувчи дастгоҳнинг ихтиро қилиниши тўқимачилик ишлаб чиқаришини ривожлантиришда жуда катта аҳамиятга эга бўлди. Бу дастгоҳда энсиз жун ва жун аралашган ёки жунип газламалар тайёрланарди. Бир ишчи бундай станокда бир йўла 10, 20 ва ундан кўпроқ ҳар хил рангдаги ленталар тайёрлаб берарди. XVI аср охиридаёқ ип йигириш машинасининг ва деярли бир асрдан кейин янги тўқув станогининг ихтиро қилиниши навбатдаги саноат революциясини тайёрлашда зарур босқич бўлди. Бу саноат революцияси Англияда XVIII асрнинг ўрталари ва иккинчи ярмида тўқимачилик саноатида, унинг энг ёш тармоғи — ип газлама ишлаб чиқаришида рўй берди. Автоматларнинг кашф этилиши. XVI — XVII асрларда Европада соат ишлаб чиқариш тобора кенгайиб борди. XV асрнинг охир ларида пружинали чўнтак соатлари яратилди. Соат ишлаб чиқа риш марказлари турли мамлакатларда: Францияда (Париж), Нидерландияда (Антверпен ва Амстердам), Швецарияда (Женева ва'Гевшатель) бунёдга келган эди. XVII асрнинг ўрта ларида Голландияда маятникли девор ёки минора соатлари ихти ро қилинди ( XVI — XVII асрларда табииётнинг мувафафқиятлари ҳақидаги навбатдаги бўлимга қаранг). Соат ўрта асрдан янги замонга ўтиш давридаги дастлабки маълум автомат эди. Айни вақтда мануфактура даврида тегирмонлар тобора кенг тарқалди. Асрнинг бошлари ва ўрталарида тегирмонлар, асосан, шамол ва сув ёрдамида ишларди. XVI — XVII асрларда саноатда ҳам тегирмонлар — мовут майдалаб берадиган, қоғоз , мишари тегирмонлар кенг-тар Маркс ана шу илк автоматларнинг вужудга келишига жуда катта аҳамият берган эди. Бу автоматлар кейинчалик саноатда иш механизмларининг ихтиро қилинишига бевосита таъсир кўрсатди. К. Маркс Ф. Энгельсга ёзган хатларидан бирида бундай деган эдиг «Технология тарихига оид ўз ёзувларимни қайта ўқиб чиқиб, шундай хулосага келдимки, буржуазия тараққиётининг зарур шартшароитлари бўлган порох, компас ва китоб босишнинг ихтиро қилинганлигини бир ёққа қўйиб турсак, XVI асрдан то XVIII асрнинг ўрталаригача бўлган даврда, яъни ҳунармандчиликдан то йирйк саноат даражасигача ривожланиб борувчи мануфактура даврида иккита моддий асос бўлиб, шу негизда мануфактура ичида машина индустриясига ўтиш учун тайёргарлик иши рўй беради, бу негиз — corn ва тегирмондир ... Соат — амалий мақсадда фойдаланилган дастлабки автоматдир. Соат асосида бир текис ҳаракатдаги ишлаб чищришнинг бутун назарияси ривожланди... Яна шу нарсага ҳам сира шубҳа йўқки, XVIII асрда соат биринчи марта автоматларни (худди шу пружинали автоматларни) ишлаб чиқаришга татбиқ этиш фикрига олиб келди... Иккинчи томондан, сув тегирмони барпо этилган пайтдан бошлабоқ тегирмонда машина организмининг ҳамма муҳим элементлари: механик ҳаракатлантирувчи куч; шу куч ёрдамида ишлайдиган дастлабки двигатель; ўтказувчи механизм; ва ниҳоят материални қамраб олувчи иш машинаси; бу элементларнинг ҳаммаси бирбирига боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуддир». Янги табииётшунослик. Ғарбий Европада хўжаликнинг капиталистик формаси пайдо булиши ва мураккаброқ техниканинг тараққий қилиши билан табииетга қизйқиш кучайди. Уйғониш даврида фақат гуманитар фанлар ва тасвирий сатғьатгина ри вожланиб қолмай, балки аниқ математик ва табиий фанлар ҳам ғоят зўр муваффақият билан ривожлана бошлаган эди. Энгельс бу даврдаги табииётнинг революцион ролини қуйидагича характерлаган эди: «Ҳозирги замон табииёт илми, грёкларнинг гениал гумонларига, арабларнинг аҳёнаҳёнда, тасодифий рааишда қилган текширишларига қарамақарши ўлароқ, чинакам фан деб аташ мумкин бўлган; бирданбир ҳозирги замон табииёти, бюргерлар феодализм қудратини синдириб ташлаган, шаҳарлилар билан феодал дворянлар ўртасидаги курашнинг орқа плани да исёнчи деҳқонлар ва уларнинг кетида ҳозирги пролетариатнинг қўлида қизил байроқ ушлаган, дилида коммунизмни жо н;илган революцион ўтмишдошлари кўриниб турган вақтдаги ғоят зўр даврдан бощланадики, бу давр Европада йирик монар. хиялани барпо қилди, папаларнинг диний диктатурасини емирди, греклар қадимиятини тиклади ва шу билан бирга янги замонда, эски дунё ( orbis ) чегараларини синдириббузиб ташлади, биринчи марта, аслини айтганда, ерни кашф этган янги за монда санъатни ғоят юксалтирди. Бу, ер юзида то ҳозиргача юз берган революцияларнинг энг буюги эди. Ана шу революция муҳитида ривожланиб борган та бииётшунослик тамомила революцион эди, у улуғ итальянларнинг уйғониб келаётган янги фалсафаси билан монанд бўлиб маҳкам боғланган, унинг жафокаш намояндалари гулханларга ва зиндонларга ташланган эди». Леонардо да Винчининг олим, математик ва физик сифатида ғоят катта аҳамиятга эга бўлганлигини юқорида айтиб ўтган эдик. XVI ва XVII асрларда олам тўғрисида кишиларнинг тра дицией тасаввурларини тубдан ўзгартирган гениал астрономларнинг бутун бир плеядасини етиштириб берди. Бу плеядада оламнинг тузилиши тўғрисида янги таълимот яратган, яъни гелиоцентрик системани (Ер ва бошқа планеталарнинг Қуёш атрофида айланиши ҳақидаги таълимотни) яратган поляк олими Николай Коперник (1473—1543) ғоят фахрли ўрин тутади. «Дин соҳасида Лютернинг папа булласини куйдириши қандай ўрин тутган бўлса, табииётшуносликда Коперник ижоди ҳам шундай ўрин тутган эди». Коперник таълимотини Италияда кенг ёйган ва унинг ишини давом этирган машҳур Жордано Бруно (1550—1600) бўлди. Узининг философик қарашлари билан черков догмаларига қарши чиққан Бруно инквизи - ция чангалига тушиб, Римда ўтда куйдирилган ва ундан олдин ' кўп вақтлар турмада қамоқда ётган эди. Герман астрономи Иоганн Кеплер (1571— 1630) ва итальян олими Гали i лео Галилей (1564—1642) янги астрономия назариясининг тўғри эканлигини ^зилкесил исбот этган эдилар. Француз оли ми —философ Рен'е Декарт (1596—1650) математика соҳаси да ғоят катта кашфиётлар қилган эди, у алгебра тенгламалари билан геометрия ўртасида боғланиш борлигини белгилагақ ва янги фан — аналитик геометрияни кашф этган эди Галилейнинг шогирди Торричелли (1608—1647) физика 1 соҳасида суюқликлар механикаси юзасидан катта кашфиётлар 1 қилди. Таз массасининг ҳажми ва ташқи босим тўғрисидаги 'машҳур қонунни айни бир вақтда икки мамлакат олими: Англияда Бойл ь ва Францияда М а р и о т т 1660 ва 1680 йиллар ўртасида кашф қилган эдилар. Голландия олими Христиан Гюйгенс (1629—1695) . кашф килган маятник ҳаракати ҳақидаги таълимот механик фи зикада жуДа муҳим ихтиро булди. Унинг «Чайқалувчи соат ёки маятник ҳаракати тўғрисида» деган асари Парижда 1673 йилда нашр этилди. Аммо бундан илгари 1653 йилдаёқ Гюйгенс маятяикли соат конструкция қилган ва бу соат тезда кенг тарқалиб кетган эди. Қон айланишининг ихтиро қилиниши медицина со^асидаги йирик кашфиёт бўлди. 1553 йилда Женевада Кальвин томонидан ўтда куйдирилган испан врачи Мигель Сервет (1511—1553) бу кашфиётга анча яқинлашиб қолган эди. Қон айланиши қонунини «Ҳайвонларда юрак ва қон ҳаракати ҳақида •анатомик тадқиқот» деган илмий асарнинг автори инглиз врачи ва анатоми Вильям Гарвей (1578—1657) 1628 йилда узилкесил ихтиро қилди. Янги фалсафа. Табииётнинг ривожланиб бориши билан бирга янги фалсафа ҳам вужудга кела бошлади. Янги буржуа фалсафаси тажрибавий табииёт фанларининг хулосаларига таянарди. Ъу «фалсафа оламни дин ёрдами билан эмас, балки унинг ўзидан келиб чиққан тажрибаларга асосланиб тушунтиришга уринди. Янги буржуа фалсафаси тажрибани ҳақиқатнинг бирданбир критерияси деб эълон қилди. Бир замонлар, антик дунёда ажойиб ривож топиб, ўрта асрларда рад қилинган фалсафий материализм энди яна тиклана бошлаган, лекин тикланганда ҳам, бошқа негизда, янада кенгроқ ва янада мустаҳкамроқ бўлган аниқ табиий илмий билимлар асосида тиклана бошлаган эди. XVI аср охири ва XVII аср бошларида яшаган инглиз олими Френсис Бэконнинг (1561—1626) ҳамда XVII асрда ўтган атоқли файласуф— юқорида номи тилга олиб ўтилган франласуфи ва математиги Рене Декарт ва голланд Бенедикт (Барух) Спииозанинг (1632—167 янги материалистик системанинг ривожланишида ғоят аҳамиятга эга эди. Бундан илгариги тегишли бобларда уларнинг янги, материалистик ва рационалистиқ тафаккур вакиллари сифатидаги аҳамияти, уларнинг уз фалсафий қарашлар]йда ўз . замоналаридаги табииёт фани маълумотларига таянишга интипишлари, уларнинг тадқиқотнинг аниқ фанларга ёки ақлидрокнинг пухта мулоҳазаларига таянувчи янги илмий методини гопиш йўлидаги уринишлари таъкидлаб кўрсатилган эди. Ҳар /чала буюк файласуф учун ягона натурфалсафий концепция зратиш йўлидаги уриниш характерлидир. Бу концепцияда хунёнинг эволюцияси унинг реаллиги ва билиш мумкинлигига 1сосланган ҳолда табиий ва қонуний тарзда тушунтирилар эди.  Фойдаланилган адабиётлар 1. Урта асрлар тарихи. В.Ф. Семёнов. Т., 1973. 2. Дневник путешествие к двору Тимура. Ри Гонзелеса де Клавихо. (1403- 1406). М., Наука 1990. 3. Истории италии. В 3 т. М., Наука.1970. Т.1. 4. Культура эпоха Возрождения М., - "Наука" 1986. 5. Урта асрлар тарихи В.Н. Семёнов, М., - 1971. 6. Культура эпоха Возрождения и Рефорфации Л., 7. Урта асрлар тарихи. В.Ф. Семёнов. Т., 1973. 8. Дневник путешествие к двору Тимура. Ри Гонзелеса де Клавихо. (1403- 1406). М., Наука 1990. 9. Истории италии. В 3 т. М., Наука.1970. Т.1. 10. www.ziyonet.uz