logo

Шурланган тупроқлар мелиорацияси. Тупроқларнинг шўрини ювиш минераллашган сувлардан сугоришда ва шўр ювишда фойдаланиш

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

180.5 KB
Шурланган тупроқлар мелиорацияси. Тупроқларнинг шўрини ювиш минераллашган сувлардан сугоришда ва шўр ювишда фойдаланиш Режа: 1. Шўрланган ва ботқоқлашган ерларни мелиорация қилиш. 2. Тупроқни ювишга тайёрлаш. Шўр ювиш муддати ва усуллари. Шўр доғларини ювиш ва ўзлаштириш 3. Сизот ва ер ости сувларидан фойдаланиш. Агромелиоратив тадбирлар. Зовурларни роли ва аҳамияти. 1. Шўрланган ва ботқоқлашган ерларни мелиорация қилиш. Қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш, экинларнинг ҳосилдорлигини ошириш бўйича вазифаларни бажариш учун тупроқнинг шўрланишига ва ботқоқланишига қарши кураш тадбирларини амалга оширишнинг катта аҳамияти бор. Шўрланиш ва ботқоқланиш жараёнларнинг олдини олишда аввало шу ҳодисаларни келтириб чиқарувчи қуйидаги асосий сабабларни бартараф қилиш керак: 1) сув исрофгарчилигига йўл қўймаслик (чунки бу сувлар сизот сувларга қўшилиб, сатхини кўтаради); 2) тупроқ намлигининг буғланишини ҳар тарафлама камайтириш; 3) юза жойлашган шўр ёки чучук сизот сувлари сатхини пасайтириш. Тупроқ юмшоқ ва майда донадор ҳолатда бўлса, ундан намлик камроқ буғланади, экинларнинг тезроқ ривожланиши учун шароит яратиб берилади. Бундай натижаларга эришиш учун ихота ўрмон полосалари ўтказиш, ғўза- бедани алмашлаб экиш, экин экишнинг рационал агротехникасидан фойдаланиш зарур. Шундай қилиб, тупроқ ҳолатини яхшилаш учун одатда битта тадбирдан эмас, балки комплекс мелиоратив тадбирлар тизимидан фойдаланиш лозим. Ҳар бир худуд учун шундай тадбирлар тизими шу ернинг табиий ва хужалик шарт-шароитларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши лозим. Кўриладиган барча тадбирлар маълум изчилда, ўз вақтида ва юқори сифатли қилиб амалга оширилиши лозим. Зарур мелиоратив тадбирларни аниқлашда ердан унумли фойдаланиш катта аҳамиятга эга. Суғориладиган ҳудудда ердан фойдаланиш коэффицент (ЕФК) суғориладиган майдоннинг шу хўжалик умумий майдонига бўлган нисбатини билдиради. Масалан, хўжаликнинг умумий ер майдони 3500 га, суғориладиган майдони 2600 га десак, 2600 ЕФК қ  қ 0,74 бўлади. 3500 Ерларни шўрланган суғориладиган худудларида табиий ва хўжалик шароитларига қараб ЕФК қиймати ҳар хил: 0,3-0,4 дан 0,6-0,85 гача ва ундан ҳам катта бўлади. Суғориладиган ерлар орасида суғорилмайдиган ерлар бўлади. Шу суғорилмайдиган ерларга суғориладиган ерлардан сизот сувлари оқиб боради. Шунингдек, шўр ювиш жараёнида ҳам суғориладиган ерларнинг шўрини кеткизиш анча осон бўлади. Бу ерлар шўрланишга унча мойил бўлмайди. Суғорилмайдиган ерларнинг суғориладиган ерларга таъсири (сизот сув оқимининг суғориладиган майдонга томон интилиш таъсири) га қуруқ зовур деган ном берилган. Қуруқ қолдирилган ер минераллашган сизот сувларининг буғланиш хавзаси бўлиб қолади ва тез кунда шўр босиб яроқсиз ҳолга келади. Уни қайта ўзлаштириш, ҳосилдор қилиш учун кўп маблағ сарфлашга тўғри келади. Иккинчи томондан хўжаликни барча ерларини суғориб экин экиладиган қилишга анча вақт ва маблағ сарфланади. Шунинг учун суғориб дехқончилик қилинадиган туманлардаги ноқулай ерларни ҳаммасидан мелиорация ҳам ишларидан фойдаланилаётгани йўқ. Ердан фойдаланиш коэффициентининг қийматини белгилашда ҳам шу нарса назарда тутилади. Ердан фойдаланиш коэффициенти қанча катта бўлса, сизот сув оқими ҳам шунча кам демак, шўрланишнинг олдини олиш бўйича қилинадиган тадбирлар (сув-хўжалик, агромелиоратив) нинг зарурати ҳам катта бўлади. Сизот сувлари оқими кучсиз бўлган туманларда зовур қазимасдан суғориш майдонларини кенгайтириш сизот сатхини кўтарилишига, ернинг шўрланиши ёки ботқоқланишига сабаб бўлади. Мелиорация ишларини амалга оширишда мелиоратив тадбир (сув- хўжалик, агромелиоратив, инженерлик-мелиорацияси) ларга қуйидаги техника тадбирларни қўшиш жуда муҳим: а) сув, ер ва механизмлардан унумли фойдаланиш мақсадида хўжалик ерларини тўғри тузиш; б) суғориш ва коллектор-зовур тармоқларини эксплуатация қилишни яхши уюштириш ва ерни мелиорация жихатидан назорат қилиш; в) мелиоратив системаларни лойихалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича малакали кадрлар етиштириш; г) сув-хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш тадбирларини амалга ошириш. 2. Сизот ва ер ости сувларидан фойдаланиш. Сизот ва ер ости (артезиан) сувларидан сув таъминот, суғориш ва шўр ювиш мақсадида фойдаланишнинг катта сув хўжалик ҳамда мелиоратив аҳамияти бор: сув ресурслари ҳамда суғориладиган ер майдонлари ҳам кўпаяди; бу сувлардан фойдаланишда магистрал тақсимлаш ва кенг тармоқли суғориш шаҳобчалари ҳамда кўплаб гидротехник ишшоатлар қуриш талаб қилинмайди. Суғориш тармоқларнинг салт (устки) қисми унча узун бўлмаганлигидан ундан сувнинг фильтрациясига исроф бўлиши кам, фойдали иш коэффиценти ва суғориш қобилияти катта бўлади; сувда муаллак заррачалар жуда кам ва минераллашганлигидан каналларни деярли лойқа босмади, ёввойи ўтлар жуда кам ўсади, натижада уларни эксплуатация қилиш харажатлари камаяди. Мелиоратив жихатдан ҳам сувлардан фойдаланишнинг яхши томонлари кўп; дарёдан ирригация системаларига сув олиш камаяди, натижада сувнинг фильтрациясига сарфланиш камаяди ва сизот сув сатхи пасаяди; зовур сувидан фойдаланилганда коллектор ва зовурдаги сув сатхи пасаяди, натижада уларнинг иш чуқурлиги ва самарали таъсири зўраяди. Муайян минераллашган ва муайян тупроқ-мелиоратив шароитларида бу сувлар кўпинча тупроққа ва экинларга зарар етказмайди. Айниқса, таркибида захарли хлор ионлари бўлса, сув билан экин суғорилмаслик керак. Сувнинг таркибида Na катиони кўп бўлса ҳам ундан фойдаланиш тавсия этилмайди, чунки унинг таъсирида тупроқ шўртобли бўлиб қолиши мумкин. Сода билан шўрланган сувлар суғоришга яроқсиз ҳисобланади. Сувда тузларнинг рухсат этиладиган миқдори тупроқ сув- физик хоссасига ва суғориладиган майдоннинг мелиоратив шароитига ҳам боғлиқ. Агар тупроқ яхши сув ўтказувчан ва яхши зовурлаштирилган, сизот сув сатхи ва сув тўсар қатлам жуда чуқур жойлашган бўлса, минераллашган сув билан маълум қоидаларга риоя қилган ҳолда экин суғориш мумкин. Бундай шароитда суғориш суви билан тупроққа кирган тузлар суғориш, шўр ювиш, ўсимликларнинг ўзига сарфланади. Суғориш мейёри тупроқ ҳисобий қатламидаги намлик дефицитидан ошмаса тупроқнинг илдиз тарқалган зонасида аста-секин шўр бошлаши ва тупроқнинг анча шўрланиб қолиши мумкин. А.Н. Костяков маълумотларига кўра ўсимлик ва тупроқ учун рухсат этиладиган суғориш сувидаги эрувчан тузларнинг миқдори 0,10 дан 0,15% (ёки 1,0 дан 1,5 г-л гач) дир. Шундай концентрациядаги сув билан суғорганда ҳам эхтиёт бўлиш керак, чунки 1 литр сувда 1 грамм туз бўлганидан ҳар 1000 м 3 сув билан 1000 кг туз тупроққа қўшилади. Сувда эрувчи тузлар 0,15 дан 0,3% (3 г-л) гача бўлганда, тузнинг кимёвий таркибини анализ қилиш керак, чунки турли тузлар тупроқ ва ўсимликларга таъсир қилади. Шундай қилиб, чучук ариқ суви етишмаганда ғўза ва бошқа экинларни кам минераллашган сув билан суғорилса ҳам бўлади. Экинлардан юқори ҳосил олиш ва тупроқнинг шўрланиб қолмаслиги назарда тутилса бас. Агар сувнинг таркибидаги тузлар рухсат этилган даражадан кўп бўлса, унда ариқ сувидан чучук сув қўшиш йўли билан яроқли ҳолга келтириш мумкин. Кўпгина районларда экин суғориш учун сув омборлари ва кўллардан кўп сув олиш мумкин. Шунингдек, коллектор-зовур сувларидан фойдаланиш имкониятлари ҳам бор. Сизот сувлар қўшимча муҳим суғориш манбаи ҳисобланди. Бу очиқ траншеялардан, қудуқлардан тортиш йўли билан шунингдек, булоқ ва коризлардан олиниши мумкин. Сизот суви чучук ёки кучсиз минераллашган ерларда муайян шароитларда суғориш даврида коллектор бўғиб қўйиш йўли билан тупроқни остидан суғориш (субирригация) мумкин. Коллектор-зовурлар бўғиб қўйилганда сув сатхи ўсимлик излдизларигача кўтарилади. Артезиан сувларидан сув таъминоти ва суғоришда фойдаланиш мумкин. Муайян шароитда шўрланган ерларни ювишда минераллашган сувлардан фойдаланса бўлади. Чунки ҳар қандай шўр ювиш, шу жумладан, фақат чучук (ариқ) сувидан фойдаланганда ҳам маълум даражада чучук сув унча минераллашмаган сув билан ювилса-да, пастки қатламлари турли концентрацияли тузли эритмаларда ювилади. Шўр ювиш учун ишлатиладиган сувдаги туз клнцентрацияси ювилаётган тупроқ туз концентрациядан анча кам бўлгандагина, тупроқдаги туз ювилиб ундаги туз миқдори камаяди. Ювишдан кейин тупроқда қолган тузлар чучук сув билан (шўр ювиш умумий нормасига нисбатан 25-30%) ювиб юборилади. Агромелиоратив тадбирлар. Суғориладиган ерларда ботқоқланиш ва шўрланишнинг олдини олиш, унга қарши курашишда ерни текислаш, дарахт ўтказиш, гўза-беда алмашлаб экиш, шўрни яхшилаб ювиш, агротехника тизимлардан тўғри фойдаланиш асосий агромелиоратив тадбирларидан ҳисобланади. Суғориладиган ерларни текислашда барча пастлик ва баландликлар текислаб юборилади; баландроқ ерларнинг тупроғи қирқилиб, пастроқ ерларга тўкилади, жуяк ва дўнгликлар текисланади. Кейин бутун дала яхлит қилиб текисланади. Ер майдонларни текислашнинг катта агротехник ва мелиоратив аҳамияти бор. Текисланмаган сув текис оқмайди, натижада суғориш ва шўр ювиш сифати пасаяди ва ортиқча сув сарфланади. Текисланмаган участкаларнинг баландроқ жойлардаги ўсимликлар нам етишмаслигидан қовжирайди. Шўрланган ерларни текислашда аввало мелиоратив талаблар ҳисобга олиниши керак. Бундай ерларда бўйлама ва кўндаланг нишабликлар шундай олиниши керакки, шўр ювишда сув бостириладиган полнинг ўлчамлари жуда кичик (0,1 га дан кичик) бўлмасин, пол ичидаги баланд белгилар фарқи эса 5-7 см дан ошмасин. Шу ҳисобга олинганда текисланадиган майдоннинг бўйлама нишаби 0,002-0,003 дан, кўндаланг эса 0,0012-0,0018 дан ошмаслиги керак. Текисланадиган майдоннинг сирти минимал нишаблик бўлса, яна ҳам яхши. Ер текислаш уч хил бўлади: қисман текислаш, асосли (капитал) текислаш; енгил текислаш. Қисман текислашда майдон сирти умумий характерини йўқотмайди. Бунда кўзга ташланадиган айрим дўнглик ва чуқурликлар текисланади. Асосли текислаш (капитал) - даланинг умумий нишабини энг фойдали томонга бутунлай ўзгартиради. Қисман текислаш вақтида суғориш учун яхши шароит яратиш мумкин бўлмаган тақдирда асосли текислашдан фойдаланилади. Енгил текислаш - ҳар йили экиш олдидан майда ўнқир-чўнқирликларни текислаб юбориш мақсадида қилинади. Енгил текислашда ер ишлари хажми одатда 150-200 м 3 -га дан, тупроқни ҳайдаш чуқурлиги эса 10-15 см дан ошмайди. Шоли экиладиган ерлар горизонтал қилиб текисланади, чунки полларга сув бостирилади. Ер текислашда турли қуроллардан фойдаланилади. Асосли текислашда бульдозер, скрепер, грейдер, волокуша типидаги планировшиклар ва бошқа қуроллар ишлатилади. Умумий текислашда ВНИНГиМ ишлаб чиққан узун базали планировшиклар кенг фойдаланилмоқда. Асосли (капитал) текислашдаги ишлар: 1) тайёргарлик ишлари; 2) асосий ишлардан иборат. Майдонни ўт-ўлан ва буталардан тозалаш қирқиладиган ва тўкиладиган ерлар қаттиқ бўлса уларни юмшатиш, кераксиз эски ариқ ва йўлларни текислаш тайёгарлик ишларига киради. Ер асосли (капитал)текислангандан кейин тупроғи қирқиб сурилган жойлар минерал ва айниқса, органик ўғитлар билан оширилган нормада ўғитлаш керак. Шундай қилинганда тупроқнинг унумдорлиги тезроқ тикланиши мумкин. Енгил текислаш мажбурий агротехник комплекслар таркибига кириб, хўжаликларнинг ўз кучи билан бажарилади. Енгил текислаш 2 этапда бажарилади: ер хайдалгандан кейин ҳосил бўлган нотекисликлар ағдармалар оралиғи,қайирилиш полосалари дарҳол текисланади; баҳорда эса олдидан дала юзи яхлит қилиб текисланади. Дарахт ўтказиш мамлакатимизнинг қурғоқчил районларида, шу жумладан, суғориладиган районларда дарахт ўтказишни жуда катта халқ хўжалигига аҳамияти бор. Дарахт аввало ернинг микроиқлимини яхшилайди: шамолнинг эсиш тезлиги ва кучи камаяди, хавонниг температураси пасаяди, намлиги ошади. Микроиқлим яхшиланиш билан тупроқдаги намликнинг буғланиши камаяди, сув режими яхшиланади, ўсимликларнинг баргидан буғлатиши (транспирацияси) ҳам камаяди. Шамол кучли эсадиган ва тупроғи механик таркиби енгил (кумли ва қумлоқ) ли районларда ўрмонзор барпо этишнинг роли катта. Бундай районларда шамол таъсирида тупроқ эрозияси содир бўлади. Натижада уруғ униб чиқаётганда унга ҳаво тегади ёки ўсимлик илдизи очилиб қолади ва у нобуд бўлади. Униб чиққан ўсимликларнинг барглари эса зарарланади, кўпинча уларнинг шохчалари тушади ва хатто ўзи қуриб қолади. Дарахт барглари орқали сувни буғлантириб юбориши натижасида вегетация даврида майдонлардаги сизот сув сатхининг жойлашиш чуқурлиги (суғориш каналлари ва йўллар бўйлаб ўтказилган дарахтзорлар майдонларда) анча пасаяди. Полосасининг таъсирида сизот сув сатхининг депрессион эгрилиги сунъий зовур қазилганидагидек бўлади. Шу сабали, дарахт полосасининг сизот сувига кўрсатадиган таъсири, кўпинча, биологик ёки ўсимлик зовури деб юритилади. Суғориш каналлари ёқасига ва дала четларига тол, терак, тут, қайрағоч, чинор, заранг дарахтларини ўтказиш мумкин. Ботқоқланадиган ерларга тол, терак, қурғоқчиликка ва шўрга чидаб берадиган дарахт гледичия, оқ-акация, жийда, турангил ўтказилади. Йўл ёқаларига тут билан бирга мевали дарахтлар ўтказишга ҳам эътибор бериш керак. Ўрмон полосаларининг структураси ва хили ўша ернинг иқлим ва тупроқ- мелиоратив шароитига қараб белгиланади. Алмашлаб экиш шўрланадиган ва ботқоқланадиган ерларнинг мелиоратив холатини яхшилайди, тупроқ унумдорлигини оширади, ҳосилдорликни кўпайтиради. Алмашлаб экишнинг мелиоратив таъсири бор: тупроқ ҳосилдор бўлади, унда органик ва озиқа моддалар кўпаяди, физик ҳоссаси яхшиланади, намлик эса камроқ буғланади, биологик фаолияти ошади ва х.к. Суғориладиган районларда ҳосилдорлик етарлича бўлмаган, шўрланиб турадиган ерларда беда экишнинг аҳамияти катта. Беданинг мелиорациялаш таъсирини қуйидаги сабаблар билан тушинтириш мумкин: а) беда ер юзасини ям-яшил қоплаб тупроқни қизишдан ва шамол таъсиридан ҳимоя қилади. Шунинг учун намлик камроқ буғланади ёки бутунлай буғланмайди. Беда суғорилганда сув чуқурроққа сингиб киради ва тупроқ аста секин шўрсизланиб боради; б) беда тупроқнинг структурасини яхшилайди, буғлатишни камайтиради ва тупроқни шўрсизлантиради; в) беданинг илдиз системалари жуда чуқур (3-4 м ва ундан ҳам чуқур кетади) барги эса қалин бўлади. Шунинг учун у жуда кўп миқдорда тупроқ грунт сувларини буғлантириб юборади; г) тупроқда гумус, озуқа элементлар захирасини оширади ва биологик фаоллигини кучайтиради. Суғориладиган хўжаликлар шароитда мелиорациялаш ўсимлиги сифатида беданинг катта аҳамияти борлигини кўпгина тадқиқотчилар кўрсатиб ўтганлар. Экиладиган районлардаги хўжаликлар худудида одатда бир неча алмашлаб экиш далалари ўзлаштирилади. Зовурларнинг роли ва аҳамияти. Шўрланган сизот сувлар етарли даражада оқиб кета олмайдиган ерларда далани текислаш билан бирга зовурлар тизими ҳам ерларнинг шўрини ювишда ва сувларни чиқариб юборишда, тупроқни чуқур қатламларигача шўрсизлантиришда, сизот сувини чуқурлаштиришда асосий ва ҳал қилувчи тадбирлардан ҳисобланади. Зовурлар яхши ишлайдиган ерларда сув-хўжалик ва агромелиоратив тадбирлар системасидан тўғри фойдаланилганда янгидан ўзлаштирилган, шунингдек эскидан суғорилиб келинган ерларни янада ҳосилдор қилиш осон бўлади. Мелиорация тадбирлари кўриладиган янги ва эскидан ўзлаштирилган ерларда зовур қазишдан асосий мақсад, қуйидагилардан иборат: а) сизот сувлар сатхини нормал чуқурликкача ер шўрланмайдиган ва ботқоқлашмайдиган чуқурликка тушириш; б) тупроқдан сувда эрийдиган ортиқча зарарли тузларни ювиб юбориш; в) чуқурлаштирладиган ёки чуқурланган сизот сув сатхини тупроқнинг қайта шўрланишига имкон бермайдиган ва унумдорлигини таъминлайдиган даражада сақлаш. Ўзбекистон районларидаги мелиоратив станцияларининг кузатишига қараганда зовур қазилмаган майдонга нисбатан зовур қазилган майдонда тупроқ яхшироқ ва чуқурроқ шўрсизланади. Масалан, Мирзачўл шароитида шўр ювишгача (ўртача ва оғир қумоқ тупроқларда) сизот сувлари чуқурлиги 2,5-2,6 м бўлиб, тупроқларнинг 1 метр қатламида 0,183-0,273% хлор бўлган. Гектарига 5700-9100 м 3 шўр ювиш сув нормаси берилганда зовур қазилмаган шароитда 1м қатламдаги хлор 0,074-0,029% гача камайиб, тупроқ 0,7 м чуқурликкача шўрсизланади. Зовур қазилган жойларда эса тупроқ 2 м чуқурликкача тузлардан тозаланади ва бир метр қатламда ҳаммаси бўлиб, 0,004-0,01% хлор бўлади. Зовур тармоқлари яхши ишлаши, яъни уларга сизот сувларнинг равон оқиб келиши кўпгина омилларга - зовурларнинг планли жойланиши, чуқурлиги, бир-бирларидан узоқлиги, тупроқ-грунтнинг сув-физик (фильтрация хоссасига) ва бошқаларга боғлиқдир. Зовур қазишда коллектор-зовур тармоқларини планда тўғри жойлаштиришнинг муҳим аҳамияти бор. Зовурни ернинг асосий нишаби бўйлаб суғориш каналлари ўртасидан ўтказиш маъқул. Бу ҳолда зовурга қўшни бўлган иккала суғориш каналларидан сингиб кирган сувларнинг босими таъсирида сизот сувлар кўпроқ оқиб келиб йиғилади, тупроқ шўрдан тез ва сифатли тозаланади. Сизот сувлар оқими йўналишидаги зовурлар уларнинг оқиб кетиши учун энг яхши гидравлик нишабликка ҳам эга. Бўйлама ва кўндаланг (сизот сувлар оқими кўндаланг) зовурларга нисбатан текис ва анча катта босим билан ишлайди: шунинг учун ҳам бу зовурларда сизот сувлар катта тезликда оқиб туради. Каналлар бир томонлама сув берадиган бўлса, каналга яқин жойлаштирилган сув йиғиш зовурларидан сизот сувлар яхши оқиб кетмайди. Каналлар икки томонлама сув берадиган шароитда сув йиғиш зовурларини уларнинг оралиғи ўтказиш мақбул бўлади. Зовурларни чуқурлаштирган сари сизот сувлар босимнинг таъсири ҳам кучайиб боради ва зовурда сув оқимининг кўпайишига шароит яратилади. Зовур қанча чуқур бўлса, сизот сувлар сатхи ҳам шунчалик пасаяди ва зовурнинг таъсир доираси ҳам шунча узоқ бўлади. Зовур ва сув тўсар қатлам чуқур, ҳудуддаги табиий зовур-сув сингдириш қанча яхши бўлса, зовурлар ўртасидаги масофа ҳам шунча катта олинади. Тупроқ-грунт фильтрация ва сув бериш коэффиценти ошганида масофа катталашиб боради. Фильтрация коэффиценти (ФК) тупроқ-грунт қатламини тўйинтирган сувнинг сизиб кириш тезлиги (м-сутка) билан аниқланади. Бу коэффицентнинг қиймати суткасига 0,1-1 м дан сув шимиши ёмон бўлган жуда оғир таркибли грунтлар учун 5-10 м гача боради. Сув бериш коэффиценти (СК) тула нам сиғимигача тўйинган тупроқдан эркин оқиб чиққан сув хажмининг шу грунт хажмига бўлган нисбатини кўрсатади. Зовурлар орасидаги масофани ҳисоблашда зовур суви оқимининг берилган модули назарда тутилади. Зовур оқимининг модули вақт бирлигида ҳар гектардан келадиган сув сарфидир. Зовур оқими модулининг қиймати ортса, зовурлар оралиғидаги масофа қисқароқ олинади ва аксинча, модуль камайса, зовур оралиғидаги масофа каттароқ олинади. Зовур оралиғидаги масофа зовур чуқурлигига ва сизот сув сатхининг пасайиш тезлигига ҳам боғлиқ. Зовур қанча чуқур, сизот сув сатхи қанча тез пасайса, зовур оралиғи ҳам шунча қисқа бўлиши лозим. 2-2,5 м чуқурликдаги зовурлар оғир механик таркибли грунтларда 100- 125 м, енгил механик таркибли грунтларда 200-300 м масофадаги сизот сув сатхини пасайтира олади. Ўрта ва кучли шўрланган ерларда қазилган зовурларнинг оралиқ масофаларини тахминан олимлар маълумотларига кўра жадвалдан олиш мумкин. Шўрланган ерларни мелиорациялашда узлуксиз ишлайдиган чуқур зовурлардан ташқари яна кўпгина ҳолларда муваккат ёрдамчи саёз зовурлардан ҳам фойдалиниш мақбул бўлади. Агар доимий зовурлар оралиғидаги масофа керагидан ҳам катта бўлса, муваккат қўшимача зовурлардан фойдаланиш яхши натижа беради ва бунда қўшимча чуқур зовур қазишга эҳтиёж қолмайди. Жадвал. Чуқурлиги 2-2,5 м бўлган зовурларнинг тавсия этиладиган орлиғи. Зовурни қазишдан олдин сизот сувининг чуқурлиги, м Зовурлар оралиғи, м оғир механик такибли тупроқ ўртача механик таркибли тупроқ енгил механик таркибли тупроқ 2 -3 250 - 300 300 - 400 400 – 600 1 - 2 200 - 250 250 - 300 300 – 400 0 - 1 100 - 150 150 - 200 200 – 300 Шўрланган ерларни мелиорациялашда узлуксиз ишлайдиган чуқур зовурлардан ташқари яна кўпгина ҳолларда муваккат ёрдамчи саёз зовурлардан ҳам фойдалиниш мақбул бўлади. Агар доимий зовурлар оралиғидаги масофа керагидан ҳам катта бўлса, муваккат қўшимача зовурлардан фойдаланиш яхши натижа беради ва бунда қўшимча чуқур зовур қазишга эҳтиёж қолмайди. Муваккат зовурлар шўр ювиш олдидан ДТ-75 маркали 2 та тракторга тирқалган катта канавокопателлар билан (ёки бошқа техник билан) бир ўтишда қазилади. Зовурда сув яхши оқиш учун туби шу зовур суви тушадиган коллектор тубидан камида 30-50 см баланд бўлиши керак. Коллектор билан унинг суви ташланадиган ерда ҳам шунга амал қилиш керак. Бунда сув қабул қилгичдаги сувнинг энг баланд сатхи ҳисобга олиниши керак. Агар зовурлардан йирик коллекторларга, коллекторлардан сув йиғгичларга сув эркин оқиб туша олмаса, насос станциялари ёрдамида чиқариб юборилади. Ташланма сувларнинг коллектор ва зовурларга оқишига йўл қўйилмаслик керак. Ҳар хил сувлар туширилганда зовурдаги сувлар сатхи кўтарилади, бу эса унинг иш ва сув йиғишини камайтиради. Туширилган сувлар зовурни лойқа босишга қияликларининг қўпорилиб тушишига сабаб бўлади. Бундан ташқари, зовурдаги сувнинг чучукланишига имконият беради ва натижада зовур тармоқларини ўт босиб кетади. Шўр ювиш ва шоли майдонларида сувнинг фильтрацияси зовур ва коллектор қияликларига етмаслиги керак. Акс ҳолда зовур қияликлари қўпорилиб тушади. Катта сув нормаси бериб узлуксиз суғориладган ерлар билан зовур ва коллекторлар орасида 7-20 м кенгликда суғорилмайдиган ихота полосаси қолдирилиши керак. Очиқ зовур ҳозирги вақтгача ишлаб чиқаришдаги бўлган зовурларнинг асосий типи ҳисобланади. Уни қазишга унча маблағ сарфланмасада, лекин бир қанча камчиликлари бор: а) у тез кўмилиб қолади ва тубини ўт босади, қияликлари ўпирилиб, ювилиб кетади ва бузилади, шунинг учун ҳам вақт-вақтида тозалаб туришга, тўлиб қолган жойларни қайта қазишга катта маблағ сарф бўлади; б) зовур ва коллекторларни ҳамиша ҳам вақтида тозалаб туришга имконият бўлмаганлигидан, кўпинча унинг иш чуқурлиги етарли бўлмайди ва шўр ювиш таъсири кам бўлади; в) очиқ зовур ва коллекторлар анча экин майдонини банд қилиб туради. Бундан ташқари, қишлоқ хўжалик ишларини механизациялашга, транспорт харакатига халақит беради. Шунинг учун ҳам горизонтал ёпиқ ёки вертикал зовурлар энг самарали ва тежамли ҳисобланади. Горизонтал ёпиқ зовурлар одатда, муайян чуқурликка кўмилган горизонтал қувур тармоқларидан иборат. Қувур - зовурлардан кўпроқ фойдаланилади. Горизонтал ёпиқ зовурларнинг иш принципи, сизот суви ўз таъсири доирасида тақсимланиши, сув оқимининг йўналиши горизонтал очиқ зовурники сингаридир. Зовурларнинг чуқурлиги ва оралиғидаги масофа очиқ горизонтал учун қандай олинган бўлса, ёпиқ зовурларда ҳам худди шундай олинади. Ёпиқ зовур қуришда кўп ковушли экскаватор билан қиялигини тик қилиб тегишли чуқурликда траншея қазилади. Бўш грунтларда траншея қияликлари тахта билан маҳкамлаб қўйилади. Зовурнинг ишлаб шароитига ва унда оқадиган сувнинг миқдорига қараб қувур диаметри танланади. Бошланғич ва зовурлар группаси учун қувурларнинг ички диаметри танланади, у12-15 дан 20-25 см гача, коллектор учун 50 см гача бўлиши керак. Зовурлар ишини кузатиш учун ҳар 150-250 м да бетон ёки асбоцемент қувурлардан назорат қудуқлар қилинади. Бу қудуқлар зовурдаги сувнинг оқишини назорат қилиб туриш, шунингдек тўпланган оқава - лойқаларни олиб ташлаш учун қурилади. Қудуқлар бетон плита устига қўйилади. Усти қопқоқ билан ёпилади. Қудуқнинг туби унга кириб турган зовур қувуридан 30-45 см пастда туриш керак. Шу чуқурликка аста-секин чўкиб қолган лойқа оқизинди вақт вақти билан чиқариб ташланади. Коллекторнинг туби сув қабул қилгач сув кўп тўлган вақтдаги сув сатхи белгисидан баланд бўлиши керак. Бунинг иложи бўлмаса сувнинг қайтиб коллекторга тушиб кетмаслиги учун қувурнинг оғзига зич букиладиган автоматик клапан ўрнатилади. Ёпиқ зовурлар қуришни тезлаштириш учун траншея қазиш, фильтрлаш учун шағал тўкиш, қувур ётқизиш, зовурни тупроқ билан кўмиш каби ишларни механизациялаштириш керак. Зовурлар қувурлари бутун айланаси ёки ярми айланаси бўйлаб сепилган фильтрловчи материал билан кўмилади. Қувурлар ярми айланаси кўмилганда, устидан полиэтилен, толь ёки сувга чидамли қоғоз қопланади. Қувурларга лойқа чўкиб қолишдан сақлаш учун фильтр материали сифатида қум, шағал чағир тош ишлатилади. Тик (вертикал) зовурлардан фойдаланганда ер ости суви чуқур бурғ- қудуқлар орқали чиқазиб олинади. Қудуқлар маълум сув тортадиган насослар билан ускуналанган бўлади. Ерларни мелиорация қилишда бу энг фойдали усулдир. Тик (вертикал) зовурлар усти қатламлари енгил ости қатлами асосан оғир таркибли грунтлардан иборат сув ўтказиш хусусияти ёмон бўлган қатламнинг таги сувни яхши сингдирадиган ва ўтказадиган жинслар (шағал, қум-шағал, қум) дан иборат бўлган ерлардагина кўп фойда келтиради. Қум- шағал аллювиал ётқизиқли ерларда бундай зовурлардан фойдаланиш айниқса яхши натижа беради. Дарёларнинг этак ва дельталарида чуқур қумоқ-соз қатламли грунтларда бундай зовурлар унча яхши натижа бермайди. Шўрланган ерларда тик (вертикал) зовурлар қуриш натижасида сизот сувлари сатхи анча пасаяди. Оқибатда ернинг устки қатлами самарали равишда шўрсизланади. Горизонтал зовурларга қараганда тик (вертикал) тупроқ грунтни яхши шўрсизлантиради. Шўр ювиш ва суғориш таъсирида тик (вертикал) зовур қазилган ерлардаги тупроқ-грунтларни устки қатламлари анча шўрсизлана бориши ва туз захираларини жуда чуқур қатламларга тушиб кетиши кузатилган. Тик (вертикал) зовурлардан чиқарилган ер ости сув таъминотида, экинларни суғориш ёки шўр ювиш фойдаланиш мумкин. Шу билан бирга, бу сувлар ҳисобига кўпгина худудларда етишмайдиган суғориш суви ўрни тўлдирилади ёки сув ресурслари етарли бўлмаган сув олинаётган жойлар сони қисқаради. Бу эса сувнинг фильтрация исрофгарчиликга, камайтиришга ва тупроқ мелиоратив ҳолатининг яхшиланишига имконият яратиб беради. Тик (вертикал) зовурларни қуришда олдин қудуқлар рационал чуқурлигини ва уларнинг вазиятини танлаш, тупроқ қатламининг геологик тузилишини аниқлаш, бурғ- қудуқлар қазиш ва гидрогеологик тадқиқот ишлари олиб бориш лозим. Грунтнинг характери ва хоссасига қараб, вертикал зовур қудуқларни турлича олиниши мумкин. Ер ости сувини чиқариб ташлашда ҳар бир қудуқ шу жой учун тик (вертикал) зовур ҳисобланади. Тик (вертикал) қудуқларнинг атрофидаги майдонлар таъсири, сизот сувларнинг бир-биридан ажралмай чамбарчас гидравлик алокада эканлигига асосланган. Бунинг оқибатида сизот сувлари чиқариб ташланган вақтда уларнинг пьезометрик босим камаяди ва сизот сувларининг сатхи пасайиб депрессион эгри чизиқ шаклига киради. Шўрланган ерлардаги тик (вертикал) қудуқлар шўр ювиш ва вегетацион суғориш натижасида тупроқнинг устки қатламларидаги энг кўп минераллашган сизот сувлар сатхини пасайтириб ерни аста-секин шўрсизлантира боради. Суғоришда вертикал зовурлардан фойдаланилганда уларни урнини вақт-вақти билан тўлдирилиб туриш ҳам мумкин. Бунинг учун қиш фаслида ва тошқин вақтидаги сув сингдирувчан ерларга ёки сув ютадиган махсус қудуқларга тушириб сувли қатламга сингдирилади. Шўрланган ерларни тубдан мелиорация қилишда зовурлардан фойдаланиш қоидалари мавжуд. Шўрланган ерларни тубдан мелиорация қилиш тупроқ-грунт ва сизот сувларини яхшилаб шўрсизлантиришдир. Тупроқ ва сизот сувларини бундай шўрсизлантириш асосан зовурлар интенсив ишлаб турган вақтларда амалга оширилади. Мелиоратив текширишларига кўра шўрланган ерлардаги зовурлар сизот сувлар сатхини пасайтириб, хатто критик чуқурликдан пастда сақлай олиши кузатилган. Сизот сувларнинг сатхи критик чуқурликдан пастда бўлса, тупроқнинг шўрланиши камайиб аста-секин шўрсизлана боради. Маълум бўлишича минераллашган сизот сувлари шўрланган ерларда мелиорациялашнинг аосий манбаи экан. Зовур қазишда тупроқ қатламини ва ўсимликларнинг илдиз системасини сувлардан ажратиб қўйиш кўзда тутилмайди. Тупроқ ва сизот сувларини шўрсизлантириш учун зовурлар тупроқнинг сув ўтказувчи горизонтида сув алмашиниш жараёнининг узлуксиз боришини таъминлаши, шу билан бирга тупроқдаги илдиз ёйилган зонанинг сизот сувлар билан капилляр намланишни сақлаб қолиши керак. 3. Тупроқ - гидрогеологик, агротехник ва метерологик омилларга қараб шўр ювиш самарадорлиги. Шўр ювишда эришиладиган муваффақият биринчи навбатда тупроқдан тузларни ювиш жараёнида сувдан қанчалик самарали фойдаланишга боғлиқ. Сувнинг ювиш таъсири самарадорлигини муайян коэффицент (К) билан ифодалаш қулай. Бу коэффицентнинг қиймати тупроқдан ювилган тузлар миқдорини шу тузларни ювишга кетган сув хажми билан таққослаб аниқланади. Шўр ювиш тупроқдан тузларни йўқотиш агротехник, тупроқ-гидрогеологик, метерологик омилларига боғлиқ. Тупроқ агротехника жихатидан ювишга тайёрланганда ва шури энг яхши муддатларда ювилганда ювиш самарадорлиги асосан тупроқ-гидрогеологик омилларга боғлиқ бўлади. Буларнинг асосийлари: тупроқ-грунтларнинг сув физик хоссалари ва тузилиш характери; тупроқнинг физик-химик хоссалари; тупроқнинг шўрланиш даражаси ва тузларнинг таркибидир. Ҳар қандай тупроқ шароитларида ҳам сизот суви сатҳи қанчалик чуқур(шўр ювиш бошида ва шўр ювиш охирида) бўлса, шўр ювиш самараси ҳам шунча юқори бўлади. Бу ҳолни деярли бир ҳил шароитда, яъни тупроғи бир ҳил даражада шўрланган, шўр ювиш учун бир ҳил миқдорда сув берилган ерлардаги сизот сувлар сатҳи турлича чуқурликда жойлашган тупроқни ювишдан олинган натижаларни солиштириш йўли билан тасдиқлаш мумкин. Жадвалдан кўринишича, шўр ювиш сизот сув сатхи қанча жойлашган бўлса, сувнинг шўр ювиш самараси ҳам шунча кам, шунга биноан тупроқнинг шўрсизланиши даражаси ҳам кам бўлади. Сизот сув сатхи юза жойлашганда механик таркиби оғир бўлган тупроқларнинг шўрсизланиш жараёни ҳам жуда суст бўлади. Бунга сабаб, сизот сув сатхи юза жойлашганда тупроқнинг эркин сув сиғими жуда кичик бўлиб, унга сув жуда кам сингади сув оқимининг тезлиги эса жуда паст, суст бўлади. Бундай шароитда шўр ювиш ҳам анча қийинлашади. Шўр ювишгача, ювиш жараёнида ва шўр ювгандан кейин сизот сув сатхининг жойлашиш чуқурлиги ерларнинг зовурлаштирилганлик даражасига боғлиқ. Ер қанчалик яхши (табиий ёки суньий) зовурлаштирилган бўлса, шўр ювишда тупроқ шунчалик яхши шўрсизланиши мумкин. Зовур қазилганда, қазилмаганига қараганда сувни баравар ёки кам сарф қилиб тупроқни чуқурроқ ва яхшироқ шўрсизлантириш мумкин. Суғориладиган ерларни имкони борича зовурлаштириш-шўр ювиш самарасини оширувчи, асосий ва ҳал қилувчи омилдир. Механик таркиби енгил тупроқларга қараганда, механик таркиби оғир зич тупроқлардан шўр кам ва қийин ювилади. Тупроқнинг тагида қум қатлами турса, шўр ювиш осонлашади, зич соз қатлами турганда эса қийинлашади. Таркибида қумлоқ, енгил ва ўртача қумоқ куп бўлган донадор увокли тупроқ ва грунтлар кам сув сарф қилган ҳолда жуда тез ювилиб шўрсизланади. Сувнинг шўр ювиш самараси туз таркибига ва тупроқнинг шўрланиш даражасига боғлиқ бўлади. Тупроқда туз қанчалик кўп бўлса, уни ювиш шунчалик қийинлашади. Қиш фаслида тупроқнинг пастки горизонтал устки горизонталларига сув буғлари тез ва кўп чиқиб келиши мумкин. Бу буғлар тупроқнинг устки горизонталларда совиб, суюқлик ҳолига келади натижада тупроқни шўрсизлантириш оқимини ҳосил қилади. Шу билан бирга, тупроқ атмосфера сув ҳисобига ҳам конденсация намлиги билан бойитиш мумкин. Тупроқни ювишга тайёрлаш. Сувни оз сарфлаб кўп тузларни ювиб юбориш учун қатор агротехник шартларга риоя қилиш зарур. Шўр ювишдан олдин далани яхшилаб текислаб чиқариш, энг муҳим шартлардан ҳисобланади. Агар шўри ювиладиган даланинг юзи нотекис бўлса, у ерни текис ва етарлича шўрсизлантириб бўлмайди. Шароитга қараб шўр ювиш натижалари турлича бўлади Турлича асосий ишлов беришлар билан биргаликда шўр ювиш самаралилиги шўр ювиш муддатига боғлиқдир. Ернинг шўри кечиктириб ювилганда (февраль-март ойларида) кузги шудгорлаш ўзининг самарадорлигини анча йўқотади. Бу ҳолда пахта ҳосили ҳам шудгорлашгача ювилгандагига қараганда кам бўлади. Иккинчи ҳолда шўр ювиш олдидан далани ғўзапоядан тозалаб олинади, ҳам тупроқ чизель билан юмшатилади. Пахта бир-неча марта терилганда кейин тупроқнинг 20 октябрь- 1-20 ноябргача бўлган муддатларда шўри ювилади. Шўр ювиш учун эски эгатлар орқали сув қуйилади, сув су ғорилаётган участкадан бошқа ёққа ташлаб қўйилмайди ва мавжуд суғориш тармоқлари (ўқ ариқлар, муваққат ариқлар)дан буғот сифатида фойдаланилади. Демак, экиш олдидан шўри ювиладиган ернинг иқлим шароитига ва тупроқ мелиоратив хусусиятларига қараб тупроғига тузлар турига ва миқдорига қараб ишлов бериш ва шўрини ювиш лозим экан. Шўр ювиш муддати ва усуллари. Сизот сув сатхи жуда чуқур жойлашган пайтда шўр ювиш энг маъқул давр хисобланади. Бунда сув оз сарф қилингани ҳолда тупроқ тузлардан яхшироқ тозаланади ва экиш вақтига келиб янада шўрсизланади. Суғориладиган ерларда шўр ювиш учун энг яхши вақт октябрь, ноябрь ва декабрь ойларидир. Қишда шўр ювиш анча қийинлашади, (айниқса тупроқ натрий сульфат тузларига бой бўлса) кўпчилик районларда эса баҳорда шўр ювишнинг фойдаси кам. Етарлича зовурлаштирилмаган ва сизот сув сатҳи юза жойлашган ерлар кечиктириб ювилганда тупроқ тузлардан чуқурроқ тозаланмайди, ювиш таъсирида кўтарилган сув сатҳи пасайишига улгурмайди, оқибатда тупроқнинг устки горизонти сезиларли даражада қайтадан шўрлана бошлайди. Тупроққа ишлов бериш сифати ёмонлашади, натижада экин сийрак бўлиб қолади, ёмон ўсади, кечикиб ривожланади, олинадиган ҳосил камаяди. Шундай қилиб, шўр ювиш кечиктирилгани сари ва у баҳорга қолдирилганида шўр ювиш самараси камая боради. Шўр ювишда асосан тупроққа сув бостириб ювиш усули ҳар тарафлама қўлланиладиган усул бўлиб қолди. Бундай усул билан шўр ювишда участка муваққат ариқ ва уватлар ёрдамида чек(пол)ларга бўлиб чиқилади. Жуякларга сув муваккат ариқлардан берилади. Шўри ювиладиган поллар турлича катталикда бўлиши мумкин. Даланинг юзи қанчалик яхши текисланган, нишаби қанчалик кичик, сув сингдирувчанлиги қанчалик катта бўлса, пол майдони кичик ва сув сингдирувчанлиги оз бўлса, пол майдони ҳам шунча катта бўлиши мумкин. Нишаби кичик бўлган ерларда полнинг ўлчамлари қуйдагича олиш тавсия этилади. (Жадвал 20) Жадвал. Ювиладиган полнинг катталиги. Даланин г текислан ган-лик даражаси Полларнинг майдони, га ҳисобида Сув ўтказувчанли ги яхши: Ўрта қумлоқли тупроқ Сув ўтказувчанл иги ёмон, енгил тупроқ оғир тупроқ. яхши 0.12--0.15 0.15-0.20 0.20-06-5 ўртача 0.80-0.10 0.10-0.12 0.12-0.15 ёмон 0.04-0.05 0.05-0.06 0.06-0.08 Зовур қазилмаган шароитда: а) суғориш тармоқларидан исроф бўлган сувнинг сизот сув сатхининг кўтарилишига таъсирини: б) экин экилаётган кушни майдонлар сизот сув сатхининг кўтарилиши максимал чеклаб қўйиш зарурлигини ҳам назарда тутиш лозим. Шўр доғларни ювиш ва ўзлаштириш. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати ёмон бўлган баъзи хўжаликлардаги шўр доғлар умумий экин майдонларига нисбатан 20-25 фоизни ташкил этади. Агар доғларга қарши кураш олиб борилмаса, у ерларда туз тўпланиши ва шўр доғлар янада кўпайиши мумкин. Ясси ҳамда чуқур доғлар кўпинча мехник таркиби оғир, тузилиши жихатидан зич тупроқларда учрайди. Бундай ерларда, экин униб чиқмайди, униб чиққани ҳам шўрхоқ ўтлар орасида қурийди. Бундай шўр доғли ерлар, текис ва кўпинчи бир метрли қатлами кучли шўрларган бўлади. Дўнг доғлар асосан механик таркиби ўртача ва енгил, тузилишига юмшоқ тупроқли ерларда учрайди. Уларни одатда шўрхоқ ўтлар қоплаган бўлади, бутунлай сув чиқмайдиган ёки қийнчилик билан чиқадиган баланд ерларга тўғри келади. Бундай ерларда тузнинг кўп қисми тупроқнинг устки горизонтларида бўлади. Хийла енгил, юмшоқ тупроқлардаги дўнг доғлар ер текислаш ва шўр ювиш йули билан йуқотилади. Тупроқ шароитига, иқлим, кўрсатгичиларига кўра механик таркиби енгил ва ўртача бўлган доғли тупроқларнинг 0-100 см. Қатламида 0,10-0,20 ва 0,20-0,30 хлор бўлган, умумий шўр ювиш нормаси биринчи ҳол учун 3000- 5000 м. 3-га, иккинчи ҳол учун 5000-7000м. 3-га. Механик таркиби оғир ва зич тупроқларни ювиш нормаси тегишлича 4000-7000 ва 7000-10000 м. 3-га гача етади. Агар доғлардан ташқари қолган майдонлар ҳам озгина шўрланган бўлса, унда ер текисланиб, ўғитланиб бўлгандан кейин полларга бўлинади. Шўр ювиш доғлар бор жойдан бошланади. Уларнинг шўрланиш даражасига қараб бир неча марта сув берилади, ундан кейин охирги марта барча майдон бўйлаб сув қуйилади ва яхшилаб ювилади. Суғориладиган ерларда шўр ювишнинг тахминий муддатлари ва миқдорлари (зовурлар мавжуд бўлганда) Жадвал. Тупроқ грунтлари нинг аэрация зонасида тузилиши ва жойлашиш характери, механик таркиби 0- 100см. Қатлам даги хлорид нинг дастла бки миқдор и Умумий шўр ювиш меъёри м 3 Ғга Неча марта ювиш зарур- лиги Ювиш муддати ойлари Жиззах ва Сирдарё вилояти Бир хилдаги ўрта ва енгил қумоқли тупроқ фунтлар 0,01- 0,04 0,01- 0,10 3000- 3500 3500- 5000 1 2 X-XII Ҳар хил механик таркибий қатламли тупроқ грунтлар 0,01- 0,04 0,04- 0,10 4000- 5000 5000- 6500 2 3 X-I Фарғона водийсида Механик таркибий енгил бўлган қаватли 0,01- 0,04 0,04- 0,10 2000- 2500 2500- 4000 1 2 II-III Тупроқли грунтлари ўрта қумоқли, ҳар хил механик таркибий 0,01- 0,04 0,04- 0,10 3000- 3500 3500- 5000 1 2 I-III Тупроқ грунтлари лойли ва оғир қумоқли, бир жинсли ва қаватли 0,01- 0,04 0,04- 0,10 4000- 5000 5000- 6500 2 3 XII-II Бухоро вилоятида Тупроқ грунтлари енгил механик таркибли, қаватли 0,01- 0,04 0,04- 0,10 8000- 8500 2500- 4000 1 2 III III Тупроқ грунтлари ўрта қумоқли, 0,01- 0,04 0,04- 0,10 4000- 5000 5000- 6500 1 2 XIII-II қаватли, механик таркибий ҳар хил Тупроқ грунтлари лойли ва оғир қумоқли, бир хил жинсли ва қаватли 0,01- 0,04 0,04- 0,10 3000- 3500 3500- 5000 2 3 III Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти Тупроқ грунтлари енгил механик таркибий, қаватли 0,01- 0,04 0,04- 0,10 3000- 3500 3500- 5000 2 3 III III Тупроқ грунтлари ўрта қумоқли, қаватли, ҳар хил механик таркибий 0,01- 0,04 0,04- 0,10 4000- 5000 6000- 7500 3 5 X - XII (2Ғ3 кузда, 1Ғ3 баҳорда берилади ) Қарши ва Шеробод чўлларида Тупроқ грунтлари енгил механик 0,01- 0,04 0,04- 0,010 3000- 3500 3500- 5000 2 3 III III таркибий, қаватли Тупроқ грунтлари ўрта қумоқли, қаватли, ҳар хил механик таркибий 0,01- 0,04 0,04- 0,10 4000- 5000 6000- 7500 3 5 X - XII (2Ғ3 кузда, баҳорда берилади ) Тупроқ грунтлари ўрта қумоқли, қаватли, ҳар хил механик таркибий 0,01- 0,04 0,04- 0,10 5000- 6000 6000- 7000 3 Март ойида бериб ювилади Шўр ювишдан кейин тупроқнинг шўрсизланиши кўпгина омилларга - ёғингарчилик, ҳаво температураси, шамол таъсири, тупроқ хоссалари, ювилган майдонларга агротехник қаров ва бошқаларга боғлиқ бўлади. Ёғингарчиликнинг кам шамолнинг тез-тез ва қаттиқ эсиши, сизот сув сатхининг юза жойлашиши ҳамда унинг етарли даражада оқиб кета олмаслиги тупроқнинг қайта шўрланишига имкон яратади. Шўр ювилгандан кейин ер етилиши биланоқ уни бороналаб қўйиш керак. Шунда тупроқ тез қуриб кетамайди, бороналаш сифати яхшиланади. Ер бороналанганда ўт босиб кетмайди, экиш олдидан ишлов бериш сифати яхшиланади, шўр босмайди ва экиш вақтигача намлик сақланди. Ёғингарчилик кам, шамол кучли эсадиган районларда бунинг аҳамияти катта. Суғориладиган унумдор ерларда шўрланиш аломати кўриниши биланоқ, дарҳол профилактик шўр ювиш суви берилиши керак. Кузги шудгорлашдан кейин, қиш ва баҳор ёғинлари тушишидан олдин махаллий шароитга кўра 1500-2000 м 3 Ғга нормада сув берилгани маъқул. Шўрҳок ерларни ўзлаштириш. Ирригация-мелиорация ва агротехника тадбирлари комплексидан тўғри фойдаланилганда шўр ерларни муваффақият билан ўзлаштириш мумкин. Унда ғўза, дон экиш, ем-ҳашак етиштириш шунингдек, боғ ва полиз барпо қилиш осон. Ерлари ўзлаштирилаётган айрим районларнинг тупроқ - мелиоратив шароити ҳар хил. Бир районнинг ўзида ҳам шароит ҳар хил. Буни Мирзачўл, Фарғона ерлари мисолида кўрайлик. Мирзачўлнинг жанубий тоғ олди худудлари жуда осон ўзлаштирилади. Бу ерда сизот сув сатхи жуда чуқур жойлашган бўлиб, яҳши оқиб кетади. Аммо Сирдарё яқин шарқий қисмида сизот суви қийинчилик билан оқиб кетади, шунинг учун мелиоратив тадбирлар тупроқларнинг намиқиши ва ўпирилиши натижасида Мирзачўлдаги қуриқ ерларнинг кўп жойлари чўкади. Соз тупроқли текисликнинг кўп шўрланган жойлари асосан эски ўзан ва пастликларга (Еттисой, Карой, Сардоба, Шўрўзак пастлиги) тўғри келади. Сизот сув сатхи турлича 3-5 м гача ва ундан ҳам чуқурда жойлашган. Улар турли жойда турлича минераллашган бўлиб, қуруқ қолдиғи 10-20-40 г-л гача етади. Бундай ерларни яхши зовурлаштирилган шароитда ва асосли текислашдан кейингина ўзлаштириш мумкин. Даврий агромелиоратив тадбирлар қуриш жиҳатдан Марказий Фарғона барча ерлари ажратилади, бўз - ўтлоқи тупроқлар асосан механик таркиби енгил қум, ҳамда қумоқ грунтлар устидаги қатлами соз ва оғир тупроқли ерлардан иборат бўлиб, улар кучли гипслашган ва сувни кам ўтказади. Тупроғида органик моддалар кам. Ўтлоқи тупроқли (Дамкул массиви) ерлар механик таркибига кўра ўртача қумоқ шўрланган сизот сув сатхи 1-1,8 м чуқурликда жойлашган ерлардир. Тупроғи юмшоқ, структурали, органик моддаларга бой. Қумлоқ ва енгил тупроқлар - бу тупроқларнинг юмшоқлиги ва сув ўтказувчанлигига кўра юқоридаги икки гуруҳ ўртасида туради. Сизот сувлари шўр, сувининг сатхи 1,65-2,3 м чуқурликда. Тупроқ - грунтини шўрсизлантириш ва зовурлаштиришнинг энг самарали услубларидан фойдаланиш, тупроқни ювишга тайёрлаш усуллари, шўр ювиш мейёри ва бошқа тадбирларни амалга ошириш юқорида кўрсатилган шарт шароитларни аниқлайди. Амалда шўрҳок тупроқлар икки усулдан фойдаланиб ўзлаштирилади: а) зовурлаштирилган майдонларда кузги - қишки шўр ювиш; б) зовурлаштирилган шароитда - ёзда шўр ювиш. Шўрҳок ерларни ўзлаштиришда кузги - қишки шўр ювиш. Шўрҳок ерларни ўзлаштиришда ҳам далаларни текислаш, шўр сизот сувларни чиқариб юбориш учун зовур қазиш, тупроқни тузлардан ювиш асосий мелиоратив тадбирлардан ҳисобланади. Тупроқнинг механик таркиби ва шўрланганлик даражсига, шунингдек сизот сув сатхининг жойлашиш чуқурлигига қараб, 4-5 мингдан, 8-12 минг м 3 Ғга гача ва баъзан 15 минг м 3 Ғга гача шўр ювиш нормаси белгиланади. Шунда тупроқ - грунт 1,5-2,5 м чуқурликгача шўрсизланади. Қатламдаги хлор тузлари 0,20-0,35 дан 0,01-0,015 %гача камаяди. Шўр босган қуриқ ерлар икки асосий босқичда ўзлаштирилади: 1) ирригация - мелиорация жихатдан ўзлаштириш - суғориш ва шўр ювиш тармоқларини қуриш, уларга сув боғлаш иншоатлари, нов, кўприклар қуриш, ерларни асосли (капитал) текислаш ва бошқалар; 2) хўжалик жихатдан ўзлаштириш шўрини ювиш, экин экиб қишлоқ хўжалик оборотига киритиш. Ўзлаштирилаётган ерлар текисланаётганда қалин устки унумдор қатламдан 50-60 см гача қириб олиш мумкин. Тупроқ профили бўйича органик моддалар текис тарқалмаган бўлса, унумдорлигини сақлаш мақсадида устки унумдор қатлам озроқ 30-35 см гача олинади. Кучли шўрланган тупроқлар ва шўрҳоклар 5-6 мартадан ювилади. Яхши натижаларга эришиш учун биринчи ва иккинчи, иккинчи ва учинчи шўр ювишлар оралиғидаги вақт 1-2 кун бўлиши керак, кейинги шўр ювишлар орлиғидаги вақт 3-7 кунгача чўзилиши мумкин. Беда ерларни энг яхши ўзлаштиргич ҳисобланади. Ёлғиз экилади. Беда тузга чидамсиз бўлганлиги учун уни устки қатламлари етарлича шўрсизлантирилган тупроқларга экиш мумкин. Яхши ювилган асосий ерларга эса чигит экилиши керак. Етарли даражада шўрсизлантирилмаган участкаларга маккажўхори экиш ярамайди. У тузга чидамсиз бўлади, бундай участкаларга фақат тузга чидамли экинлар (лавлаги, оқ жўхори, кунгабоқар) экиш мумкин. Кунгабоқар ва оқ жўхори силос учун экилади. Шўрланган ерларни шоли экиб ўзлаштириш. Механик таркиби оғир, кучли шўрланган, катта шўр ювишнормасини талаб қилувчи ерларни шоли экиш йўли билан узлаштириш фойдали. Шоли экилганда шўр ёзнинг энг иссиқ, тупроқ ва сувнинг энг қизиган вақтида ювилади. Шунда тупроқдаги тузлар яхшироқ ва тезроқ ювилади. Ер ўзлаштириш ва тупроқ ювиш мақсадида шоли экиладиган бўлса, қатор мелиоратив талабларга тўла риоя қилиниши керак, энг аввал шоли экиладиган ерга ёндош участкаларнинг ботқоқланиши ва шўрланишига қарши, шунингдек коллектор-зовур тармоқларининг бузилиб кетишга қарши, тадбирлар кўрилиши керак. Шоли экиладиган ерда етарлича зовур тармоқлари қазилган бўлиши керак. Зовур қанчалик яхши ишласа, шоли суғоришда у ернинг тупроғи шунчалик чуқурроқ ва яхшироқ ювилади. Интенсив зовурлаштирилган ерларга шоли экиш мумкин. Бу ҳолда тупроқдан шўр яхши ва тез ювилади, коллектор-зовур тармоқлар шикастланмайди, суғориш суви тежалади ва шоли экилган ерларга қўшни участкаларни сув босмайди. Тупроқнинг шўрланганлик даражасига қараб бир ернинг ўзида 1-2 йил ичида сизот сув сатхи пасайилганлиги учун тупроқ физик жиҳатдан тезроқ етилади. Бундай шароитда тупроқни шўрсизланганлигича сақлаш ва унумдорлигини ошириш мақсадида кузги арпа экиш мумкин. Яхшилаб шўрсизлантирган ерни кузги шудгор қилиб, ғўза ва бошқа экинлар экишга тайёрлаш лозим. Кузда ёки ёзда шўр ювиш йўли билан ўзлаштирилган барча ерлар шўрланмаслиги ва доимо унумдор бўлиши учун комплекс агромелиоратив тадбирлар - ихота дарахтзорлари барпо қилиш, алмашлаб экишни тўғри амалга ошириш, тупроққа ишлов бериш яхши системасидан фойдаланиш, экинларни рационал усулда суғориш зарур. Шундай қилиб, турланган ерларнинг мелиорацияси бўйича қилинадиган мажбурий ьабдирлар қуйидагилардан иборат: 1. Ҳар бир хўжалик табиий ва ирригацион хўжалик шароитига боғлиқ ҳолда сувдан фойдаланиш нормаларини режалаштириш. Республиканинг кўпгина суғориш тармоқлари учун қаерда пахта ва беда етиштирилса, йил давомида оладиган жами сув миқдори 10-12 минг м 3 Ғга дан ошмаслиги зарур. 2. Суғориш техникасини яхшилаш, янги технологияларни жорий қилиш. Пушта олиб суғориш, чунки бу усулда суғориладиган тупроқларнинг бир меъёрий номланиши таъминланиб, кам сув сарфланиб, суғориладиган участкалардан сув исрофгарчилигига йўл қўйилмайди. Суғориш пушталари майдонларининг оптимал нишаблигини ҳисобга олиб, тортилиши зарур, чунки тупроқ ювилиб кетмайди ва ортиқча сув пушта охирида тўпланиб қолинишини олди олинади. 3. Тупроқни ғовакли – кесакча ҳолатини тикловчи ва унда намлигини ушлаб қолишини таъминлаш учун далаларни ўз вақтида ва яхшилаб қайта ишлаш зарур. 4. Суғориладиган майдонларнинг юзасини текислаш. Шўрланган тупроқларда агротехник тадбирларни ўтказишда асосйи диққат эътиборни қайта ишлов бериш, алмашлаб экиш пухта суғориш ва шўр ювиш ишларини бажаришга қаратилиши лозим. Ёмғирли куз ойларида шўрланган тупроқларни чуқур кузги шудгорлаш тупроқнинг даврий шўрсизланишига олиб келади. Тупроққа суғориладиган сўнг чуқур культивация қилиш тупроқ юзасидан парчаланишни 20-30% камайтиради ва суғорилгандан сўнг шўрланишни анча камайтиради. Беда алмашлаб экиш яхши суғориладиган шароитларда кучсиз ва ўртача шўрланган тупроқарни шўрсизланиш режимига яхши таъсир қилади. Ер ости сувининг сатҳини 50-100смга пасайтирилганда турпроқ юзасидан парланиши анча камайиб, тупроқнинг сув-физик хусусияти яхшиланиб, икки-уч йил ичида илдиз озиқланадиган қатламдан тузларнинг пастки қатламига тушишига имкон беради. Шўрланган суғориладиган тупроқда бир йиллик суғориш сони шу тумандагги шўрланмаган тупроқлар учун режалаштирилган суғориш сонидан 2-3 марта кун бўлиши керак. Шўрланган тупроқларда июл ва август ойларида яъни парланиш, транспирация ва туз тўпланиш макмимал даражага етганда суғоришлар ўртасидаги вақт 10-12 кундан ошмаслиги зарур, чунки вегетацион суғориш ҳисобига шўрсизланиш далаларда йилнинг бу даврида 5- 6 кун билан чегараланади. Илдиз озиқланадиган қатламда осон эрувчи тузларнинг ишқорсизланиши учун қишда ювиш амалга оширилади, бу профилактика ишлари дейилади. Ўзбекистон шароитида бундай суғоришдар кузги-қишки атмосфера ёғинлари билан табиий шўрсизлантиришни тезлаштиради. Қишки профилактик суғориш натижасида ҳайдов қатлами ва ҳайдов ости қатлами қониқарли шўрсизланишига эришиш мумкин. Шўртобланган тупроқларни яхшилаш. Марказий Осиёнинг, шу жумладан Ўзбекистоннинг суғорила-диган, шунингдек, ўзлаштирилиши керак бўлган ерлар орасида тупроғи маълум даражада шўртобланиб қолган ерлар учраб туради. Улар механик таркибига кўра турлича: соз, қумоқ, биринчи ва иккинчи метрли қатламларида қум ва қумоқ ҳолда бўлади. Шўртобланган тупроқларни яхшилаш ва ҳосилдор қилиш учун тупроқнинг сингдирувчи комплексидаги ортиқча натрийни сиқиб чиқариб, кальцийга алмаштириш, физик хоссасини яхшилаш зарур. Тупроқнинг шўртобланиш даражасига қараб уларнинг ўзлаштириш ва яхшилашда агротехник, биологик, кимёвий усулларда фойдаланилади. Шўртобли тупроқларни кальций захиралари ҳисобига ҳам ўзлаштириш мумкин. Шўртобли қатлам тагидаги гипсли қатламлар юза жойлашган ерлардагина шундай қилиш мумкин. Шўрланган тупроқлар гипслаш натижасида физик- кимё хоссалари яхшиланади. Кейинчалик шўр ювиш жараёнида сувда осон эрийдиган тузлар шу жумладан натрий сульфат тупроқлардан чиқиб кетади. Гипс натрийнинг кальций билан алмашишига таъсир қилади ва тупроқ соғломлашади, физик хоссалари яхшиланади. Ушбу тупроқларга маҳаллий ва минерал ўғитлар солиш, алмашлаб экишни жорий қилиш уларнинг унумдорлигини тиклаш ва оширишни таъминлайди. Қумли ва қумлоқ тупроқларни ўзлаштириш. Марказий Осиёда йирик қум массивлари билан биргаликда қумли ва қумлоқ тупроқли майдонлар бор. Шу майдонларни ўзлаштириб, қишлоқ хўжалигида фойдаланиш мумкин. Қумли ва қумлоқ тупроқларни ўзлаштириш учун, майда заррачали тупроқ билан бойитиш мақсадида кольматаж қилинади. Бунинг учун қумли далага майда заррачали тупроқ оқизиндилари, кўп лойқа сув берилади. Кольматаж қилишда лойқа заррачалар тупроқнинг устки қатламига чиқиб қолиб, коллоид заррачаларнинг бир қисми қум ичига сингиб киради. Чет элларда қумли тупроқларни тубдан яхшилаш тажрибаси диққатга сазовордир.Масалан: Венгрияда тупроққа 3-4 қатлам органик моддалар солинади. Хар бир қатламнинг қалинлиги 1 см дан бўлиб, 1чи қатлами 45-65 см чуқурликда, 2-чи ва зарур бўлса 3-чи қатлами эса 3-йилдан кейин олдингисига қараганда 15 см баландроқ қилиб ётқизилади. Шундай қилинганда шу қатламда ўсимликларнинг илдизлари кучли ривожланади ва бир-бирига чирмашиб зичлашиб қолади. Қумли тупроқларни ўзлаштиришда алмашлаб экишнинг ва органик ўғитлар қўллаш, структура ҳосил қилувчи полимеллардан фойдаланишнинг муҳим аҳамияти бор. Айрим қумли участкаларда, қум эрмон (шувок), қумқиёқ каби ўсимликлар экилиб; унда яйлов сифатида фойдаланилади. Бу ўсимликлар етарли даражада ривожланса, улардан қимматбаҳо ем-хашак тайёрланади. Бунда ҳам маълум режимга, яъни яйловдан фойдаланиш тартибига риоя қилиш зарур. Ушбу ҳудудларда шамол эрозиясига қарши тадбирлар қўллаш мақсадга мувофиқдир. Адабиётлар: 1. П.Узоқов, И.Бобохўжаев – «Тупроқшунослик». Т.: «Меҳнат» 1995. 2. М.А.Панков - “Мелиоративное почвоведение”. Т.: “Ўқитувчи” 1974. 3. И.И.Плюснин, А.И.Голованов - “Мелиоративное почвоведение”. М.: “Колос” 1983. 4. М.А.Панков - “Тупроқшунослик”. Т.: “Ўқитувчи” 1970. 5. М.Баҳодиров, А.Расулов - “Тупроқшунослик”. Т.: “Ўқитувчи”. 1970. 6. Х.М. Махсудов - “Эрозия почв аридной зонў”. Т.: “Фан”. 1982. 7. О.К.Комилов - “Мелиорация засоленнўх почв Узбекистана”. -Т.: «Фан» 1985. 8. К.Гедройц - “Солонцў, их происхождение, свойства и мелиорация”. Избр. тр. М.: 1928. 9. М.У.Умаров - “Почвў Узбекистана”. Т.: “Фан”. 1975. 10. Н.В.Кимберг - “Почвў пустинной зонў Узбекистана”. Т.: “Фан”. 1975. 11. А.Расулов - “Почвў Каршинской степи”. Т.:“Фан”. - 1975.