logo

Иктисодий психологиянинг предмети, долзарб муаммолари ва иктисодий психологик назарияларнинг қискача тахлили

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

134.5 KB
Ик тисодий психологиянинг предмети, долзарб муаммолари ва и к тисодий психологик назарияларнинг қи ска ча та х лили Режа: 1. И к т и содий психологиянинг предмети. 2. Иқтисодий психологиянинг далзарб муаммолари. 3. Ик т исодий психологиянинг методлари ва уларни қўлла ш йўллари. 4. Иқтисодий псшсологи к на з арияларга о ид кискача таҳлил. Иктисодий психологиянннг предмети Хар бир фан йўналишининг ўз тадқиқот ва амалаёт предмети бўлганидек, иқтисодий психологиянинг ҳам ўзига хос илмий ва амалий предмети бор. Иқтисодий психология — турли вазиятларда ишлаб чиқариш муносабатларига киритиш орқали хўжалик юритиши мақсад қилган шахслар ҳамда яхлит гуруҳ ва жамоаларининг Иктисодий тафаккури ва иқтисодий хулқ —атворига алоқадор умумий конуниятлар ва хатти—ҳаракат механизмлар ишлаб чиқариш муносабатларининг ҳар бир хўжалик сухбати онгида акс этишини ўрганади. Яъни. унинг предмети шахс онги ва хулқида хўжалик ва и шлаб чиқариш муносабатларини акс этиш жараёнидир. Демак, иқтисодий психология фан сифатида шахсни ишлаб чиқариш муносабатларининг ҳам субъекти, хам объекти сифатида ўрганар экан, аввало унинг ўз мехнати мазмуни ва моҳиятига, ўзи билан ҳамкорлик қилаётган шахсларга муносабатларини, баҳоларини, фикр—ўйларини, ҳис — кечинмалари, ижтимоий установкаларини- профессионал сифатлари ёки нуқсонларини, меҳнат фаолияти жараёнида ўз хулқ —атворини ташкил этиш механизмларини ўрганади. Шундай килиб, иқтисодий психология Предметидаги асосий категориялардан бири иктисодий онг ва иктисодий хулкдир. Шу иккала категориянинг мутаносиблиги, бир—бирига муносабати ва конкрет фаолиятда, ишлаб чиқариш жараёнларида намоён бўлиши хусусиятларини ўрганиш катта амалий аҳамиятга эгадир. Шу ўринда бу икки категорияга илмий таъриф бориш жоиздир. Бизнингча, иктисоддий онг — ўз карашлари, максадлари, дунёқарашига эга бўлган инсон онгида бевосита ишлаб чиқариш. ўзлаштириш ва фойда олишга алоқадор объектларнинг акс этишидир. Яъни иқтисодий онг мавжуд бўлгани учун ҳам биз ўз моддий ва маънавий эҳтиёжларимизга алоқадор бўлган неъматлар, уларни топиш ва кўпайтириш йўллари, жамиятда ўз меҳнатимиз билан моддий ишлаб чиқаришга улуш қўшишга оид билим, тасаввур ва ҳиссиётларга эга бўлишимиз мумкин. Шунинг учун ҳам иқтисодий онгни ташкил этувчиларга энг аввало иқтисодий муносабатлардан келиб чиқарилгаи эмоциялар ва ҳис — кечинмаларни, иқтисодий муносабатларнинг турли жиҳатлари идрок қилиш ва тушунишга таълуқли перцептив идрок элементларини, иқтисодий тасаввурлар ва иктисодий нафакахурни, унинг оқибати бўлмиш билимлар, тушунчалар, ғоялар, кўшимча ҳамда малакаларнинг ақл—фаросатга тегишли хусусиятларини куриш мумкин. Демак, иктисодий онг мураккаб психолог тузилма бўлиб. у бевосита иктисодий вазиятлар ва шарт— шароитларнинг шахс гояси ва гурурига таъсиридан хосил бўлади. Иктисодий амалий ҳу лк — ишлаб чиқариш шарт—шароитлар, 'воситалари ва стимуллари таьсирида намоён бўладиган хатти — ҳаракат ва хулқ — атвордир. Демак, иқтисодий хулк иқтисодий онг хамда ишлаб чиқариш вазиятларининг шахс ҳаракатларида намоён бўлиш сифатида қаралади. Бунда энг аввало иқгисодий мотивлар, яъни ишлаб чиқариш шарт—шароитларидан ва шахснинг уларга муносабатларидан келиб чиқадиган салбий муносабатлар тизими катта рол ўйнайди, Иқтисодий психалогия ўз илмий тадқиқот изланишлари доирасида айнан иқтисодий онг ва иқтисодий хулқнинг у ёки бу шароитида намоён бўлиши, ривожланиши ва инқирозга юз тутиши қонуниятларини ўрганади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бу иккала иқтисодий психологик механизм жамиятда, ижтимоий меҳнат ва фаолият шароитларида намоён бўлгани учуп ҳам у соф маънода иқтисодий психологик категориялардир. Шунинг учун ҳам иқтисодий психология ўрганадиган барча масалалар ва муаммолар табиатан ва моқиятан ижтимоий психологикдир, Иктисодий психологиянин г долзарб муаммолари Иктисодий бозор муносабатларига ўтиш шароитида ҳар қандай ишлаб чиқариш муаммосининг ижтимоий психологик томондан аниқлаш лозимлигини ҳаётнинг ўзи талаб қилмоқда. Чунки янгича бозор муносабатларини ҳаётда амалга оширадиган, уни такомиллаштирадиган субектлар — булар алоҳида шахслар бўлиб, уларнинг индивидуал ҳамда гуруҳдаги фаолликлари, муносабатлари тизими, установкалари, ўз меҳнатига субъектив муносабатлари, ундан қоникишлари ва самарадорлиги ҳакидаги тасаввурлари, ҳиссиётлари етакчи рол ўйнайди. Айниқса. ҳозирги шароитда корхоналарнинг мустақиллиги, хусусий корхоналарнинг кўпайиб бораётганлиги, тадбиркорлик ва мулкчилик психологиясининг такомиллашуви, улар шакл — тамойилларининг кун сайин кўпайиб бориши инсоннинг ишлаб чиқаришнинг объекти ҳамда субъекти сифатидаги мавқеи ўзгартириб бормоқда. Бу ўринда айниқса, меҳнат самарадорлигини таъминловчи оминлардан бири одамларнинг бир - бирларига ижтимоий —психологик таъсири масаласини ўрганиш, унинг турли ишлаб чиқариш ва иқтисодий муносабатлар шароитларида таъсирчан ва самарали усулларини қўллай булишини ҳам раҳбарлик, ҳам ишчи - ходимларга ўргатиш муаммосини келтириб чиқарди. Зеро, янгича бозор муносабатлари кишилар ўртасидаги муносабатларда маълум ўзгартиришларни келтириб чиқардики, энди хар бир шахснинг ўз мехнати, унинг самараси ёки ундан қониқишидан кўра, жамоа ва гурухдаги ўзаро муносабатларни умумий ва шахсий манфаатдорлик доирасида мувофиқлаштириш ва яхшилаш муаммосини хар қачонгидан ҳам долзарб қилиб қўйди. Шуни алохида таъкидлаш ўринлики, иқтисодиёт ёки ишлаб чиқариш тушунчалари доимо одамлар тасаввурида бирор моддий неъматлар ишлаб чиқариш, яратиш орқали ўз моддий манфаатдорлигини таьминлаш, ўзи ва оиласи моддий эхтиёжларини қондиришга алоқадор бўлиб келган, ва қолаверса, меҳнат тушунчаси доимо ижтимоий мохият касб этади, Ҳозирги шароитда ушбу тасаввурлардаги айрим ўзгаришлар шунга бориб тақалмоқдаки, бир томондан, бозор — ҳар бир шахсни нима қилиб бўлса хам, ўз моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш йўлларини ўзи мустақил равишда топишга ундаса, укувчи томондан, эҳтиёжни қондириш воситаси ва йўли яна ўша ижтимоий табиатли меҳнатдир. Яъни, жамиятдан ташкарида, турингсиз, ишлаб чиқариш жараёнининг ўзи ҳам бўлиши мумкин эмаслигини англаш даражаси ҳар қачонгидан юқори бўлмоқда. Охирги холат айни ҳозирги даврда инсон омили, шахсий таъсир ва ижтимоий - психологик таьсир масалаларини ўрганиш ва керак бўлса, одамларга атайлаб ўргатиш масаласини кун тартибига қўймоқдаки, бу- иқтисодий психологиянинг тадбиқий амалий соҳадаги предметини белгилайди. Демак, бозор муносабатларини мувофиклаштириш, уни бошқариш ва одамларни бу шароитларда янгича тафаккур ҳамда янгича карашлар билан мақсадга мувофиқ тарзда фаолият кўрсатишга ўргатиш мумкин. Бу ҳар бир жамоалар ва ташкилотлардаги одамлар ўртасидаги мураккаб расмий ва норасмий ўзаро муносабатларни мувофиқлаштиришдан тортиб, тижорат ва тадбиркорлик борасида мулкдорлар ва эхтиёжмандлар, ўзлаштирувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатлар, уларни бошқариш ва ўзаро манфаатли бўлиш масалаларларини ўз ичига олади. Айниқса, юқоридаги муаммолар жамиятни турли бўғинларда раҳбарлар олдига ўзига хос масъулиятларни қўйдики, бу янгича бозор муносабатлари шароитидаги рахбарлар шахс психологияси ва уни бошқариш борасида билимдонроқ, лаёқатлироқ. ўз билимлари турли ўзгарувчан шароитларда энг маъкул тарзда амалга ошира оладиган, одамларнинг индивидуал лаёқат ва қобилиятларига кўра саралай оладиган, ишга рағбатлантиришнинг энг таъсирчан воситаларидан ўз ўрнида фойдалана оладиган, психологик таъсирнинг барча усулларидан бохабар бўлишини талаб қилади. Бундан ташқари, бугунги рахбар ишни ташкил этиш, гурухларни шакллантиришда унинг шаклланиш қонунларини билиш, одамлар сони ва сифати, профессионал етук масалаларида ижтимоий — психологик нуқтаи назардан билимдон бўлиши шарт. Мустақил Ўзбекистонда ривожланишнинг дастлабки даврлариданоқ ҳукумат ва Президентимиз И. Каримов томонидан илгари сурилган муаммолардан бири шу эдики. ёшларни мураккаб бозор муносабатларига тайёрлаш, уларда янгича тафаккурни «шакллантириш бўлиб, бу айнан мулкчиликнинг янги шакллари барқарорлаши жараёнига янги авлодни психологик куқтаи назардан тайёрлашни назарда тутар эди. Бу ва бошқа ҳаёт тақозоси билан пайдо бўлаётган масалалар ишлаб чиқариш, саноат ва корхоналар, хусусий ва кичик корхоналар фаолиятини такомиллаштириш, улар фаолияти самарадорлигини оширишга таълуқли бўлган қатор муаммоларни юзага келтириш, уларга қуйидагилар киради: а) Иқтисодиётнинг таркибий тизимлари ва бўғинларида (корхона, ташкилот ва муассасаларда) одамларнинг гурух ва жамоаларга бирлаштиришга алоқадор муаммолар. Бунда самарадорлик нуқтаи назаридан одамлар сони масаласи мухим бўлиб, ҳозирда мавжуд жамоаларда одамлар сони 5—6 тадан тортиб 100 ва ундан ортиқ кишилар гурухи бўлиб, бу борада аниқ бир тавсиялар ишлаб чиқиш масаласи изланувчилар олдида турган вазифаларни англашни қийинлаштиради. Демак, ишлаб чиқариш ва саноатнинг ўзига хослигини инобатга олган ҳолда, одамларнинг бирлашиб, жамоа бўлиб ишлашда уларни гурухлаштиришнинг энг оптимал шартлари қандайлигини ўрганиш ишлаб чиқариш муносабатларини такомиллаштириш "калитни"ни топишга ёрдам беради. Лекин шуни назарда тутиш лозимки, хар хил гуруҳларда тақсимлаш йўли билан изланишлар олиб бориш ва бирининг натижасини иккинчисига кўллаш мумкин эмаслиги ёддан чиқармаслик керак. Шахсга индивидуал ёндашган сингари, хар бир ишлаб чиқариш ўзига хос табиати ва шарт— шароитини хисобга олган ҳолда бошқарув ишларини ташкил этиш керак; б) бирламчи ишлаб чиқариш гурухларидага раҳбарлар ижтимоий —психологик мавқеининг турлича эканлиги, яъни смена устасидан тортиб, корхонанинг раҳбаригача бўлган бошқарув тизими ўрганиладиган бўлса, уларнинг хақ - хуқуқлари, имкониятлари, лавозимидан келиб чиқадиган ҳуқуқлари ва бурчлари хар хил бўлгани учун ҳам уларнинг реал жамоа ва гурухлардаги мавқелари, таъсир кучлари хар хил бўлади. Б у нарса раҳбарларга турлича талаблар тизимини ишлаб чиқиши тақозо этади; в) кўп ҳолларда бирламчи ишлаб чиқариш гурухларида б и ттадан ортиқ рахбар бўлиб қолади. Масалан, смена муҳандиси ва цех бошлиги, агар уларнинг раҳбарлик усуллари турлича бўлса, бу ҳам муҳим ижтимоий- психологик омил сифатида корхона ва ишлаб чиқаришнинг самарасига ўзининг таъсирини ўтказади; г) ҳозирги бозор шароитида ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва хўжалик юритишнинг турлича шакллари, турли жамиятлар (ҳиссадорлик, жамоа, давлат хўжалиги, хусусий мулкчилик ва бошқалар) шаклида иш юритаётганлиги ҳакида турли корхоналарни бошқаришни такомиллаштириш мақсадида улардаги психологик мухитни мўътадиллаштириш ва ижтимоий фаолиятни такомиллаштиришнинг ўзига хос психологик механизмларини ўз ўрнида ўрганишни талаб қилмоқда; д)айни бозор талабларидан келиб чиқкан ҳолда иқтисодиётни такомиллаштириш, ишлаб чиқаришни бошқаришни мувофиқлаштирувчи хизматлар тизими, хусусан. маркетинг хизмати, амалий психологик хизматни жойларда кенг кўламда жорий этиш, бунга малакали мутахассисларни жалб этиш, маърифий ишлар, ташкилий тадбирларнинг самарадорлигини ошириш борасида кенг қамровли илмий—амалий ишларни йўлга қўйишни тақозо этади. Мутахассисларни бўлғуси касб—корга психологик жиҳатдан тайёрлаш, раҳбарлар ва раҳбар заҳирасини ўқитиш муаммоси ечишнинг бир томони бўлса, унинг мухим иккинчи томони — корхона ва ташкилотларда ижтимоий хизматни таъминловчи психолог ва социолог кадрларни тайёрлаш ва бу борадагн жамият эҳтиёжини қондиришдир. Ҳозиргача иқтисодиёт, ишлаб чиқаришга алоқадор йўналишда ўтказилган психологик тадқиқотлар саноат бирлашмаларидаги алоҳида ишлаб чиқариш гурухларидаги ижтимоий- психологик мухитни ўрганишга қаратилган бўлиб, уларда ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги, ишчиларнинг ишга муносабати, гурухдаги нормаларга бўйсунишлари, рахбарларни идрок қилишлари ҳамда уларнинг касб ва лавозимларига алоқадор кутишлари каби жараёнлар ўрганилган. Кўплаб тадқиқотларда жамоадаги психологик расмий ҳамда норасмий раҳбарлик — лидерликнинг таъсири, лидерлик сифатларининг шаклланиши, фаолият ва ўзаро муносабатларда намоён бўлиши шартлари анча мукаммал ўрганилган. Лекин охирги пайтларда жамиятда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг айни ишчи ходимлар, рахбарлар, умуман меҳнат кишиси томонидан идрок қилиниши, янгича иқтисодий шарт — шароитларга одамларнинг мослашуви — ижтимоий адаптация жараёнлари, мулкчилар гурухи, умуман. мулкчилик психологиясининг бизнинг шароитимизда шаклланишига хусусиятлари бўйича махсус тадқиқотлар ўтказилгани йўқ. Шунинг хам ижтимоий психологлар ҳамда иқтисодчилар, менежмент сохасидаги мутахассисларнинг иши келажакда ушбу тадқиқот й'уналишларини ажратиш мумкин; I Иқтисодий психология ҳам иқтисодиёт, ҳам психология фанлари оралиғида пайдо бўлган фан бўлгани боис, бу иккала илмий йўналишлар кооперациясини мувофиқлаштирган ҳолда, Ўзбекистон шароитида энг долзарб илмий тадқиқот йўналишларига белгилаб олиш ва мақсадли изланишлар олиб бориш. 2. Турли яшлаб чиқариш жамоалари аъзолари ўртасидан! вертикал ўзаро муносабатларнинг этнопсихологик хамда ижтимоий— иктисодий хусусиятларини ўрганиш. Раҳбарлик, унинг жамоа томонидан идрок қилиниши — ижтимоий перцепция, хар бир аъзони бошқарув ва раҳбарлик тизимидаги ўрни ва ролини ўрганиш. бошқарув услубларининг самарадорлиги ва улардан қониқиш масалалари, рахбар кадрларни ишлаб чиқаришнинг турли мақсади психологик тайёрлашнииг методикаси ва техникасининг омилкор усулларини амалда кўллаш, уларни такомиллаштирши, умуман ўқитишнинг бозор муносабатларига мос таьсирчан педагогик технологияларини ишлаб чикариш ва хоказо, 3. Жамоа аъзолари ўртасидаги горизонтал ўзаро муносабатлар ва уларнинг иқтисодий кўрсатгичларга таъсири, жамоанинг уюшганлиги, аъзолар ўртасидаги психологик мослик ва конформизм ҳодисалари, ишлаб чиқариш зиддиятлари ва уларни башорат қилиш, мувофиқлаштириш, бошқариш ва бартараф этишниинг психологик омиллари ҳудудий шарт—шароитларда ўрганиш ва ҳоказо. 4. Мехнат ва ишлаб чиқариш категорияларига одамларнинг муносабатлари, жамоаларда меҳнатдан қониқишнинг захиравий шартларини билиши, мехнат унумдорлигини таъминловчи барча иқтисодий. психологик, гигиеник нормалар, мехнат мотивлари масалалари комплекс тарзда ўрганиш. 5. Тадбиркорлик психологияси ва унинг янгича мехнат муносабатлари шароитларида намоён бўлиши хусусиятлари, шахс ва жамият манфаатлари мутаносиблиги ва уйгунлигини шакллантиришнинг психологик омилларини ўрганиш. 6.Янгича бозор муносабатларни шароитларида оилаларнинг пул, жамғарма, фойда. қимматбахо қоғозлар, бойлик ва камбагаллик тушунчаларини қай даражада идрок этишлари ҳам уларнинг рақобатли бозор муносабатларига чидамлиликлари ва ижтимоий адаптацияларини аниклаш. Ана шундай шароитда одамларнинг моддий ва маънавий бойликлар, шахсий ва ижтимоий фойда хусусидаги фикрларини тўғри тарбиялаш, тафаккур ёки парокандачилик психологияси, бу борадаги ижтимоий установкаларнинг шаклланганлик даражаси ва характери кўплаб ҳолатларда иқтисодий бўхронлар ёки инқирозларни бартараф этишга ёрдам беради. Ўзбекистон шароитида пул психологияси, унга муносабат ва ёшларда моддий ва маънавий бойликларга тўғри, оқилона муносабатларни шакллантиришда ҳам иқтисодий психология ўз улушини қўшиши мумкин. 7. Иқтисодий психологик адабтация масаласи ҳам янгича бозор муносабатлари шароитида пайдо бўлган муаммолардан бўлиб, у бевосита жамият аъзоларининг турмуш тарзи, турмуш даражаси ва молиявий назорат сифатлари билан боғлиқдир, Одамларни ўзгарувчан иқтисодий барқарорлик шароитларидаги хулқ— атворлари, уларни назорат қилиш ва турли стрес холатларига тайёрлаш, инқироздан чиқиш Йўл - йўриқлари ҳақида тасаввурлар тизимини шакллантириш, айниқса, корхона ёки ташкилотлар фаолияти барбод бўлган ёки ишчи—ходимлар сони кескин кисқартирилган шароитларда одамлар билан муомала ўрнатинг ва улар манфатини химоя килиш механизмларини илмий асосланган тарзда ишга солиш ҳам ўта долзарбдир. Иқтисодий психология ўрганиш мумкин бўлган масалалар кўлами жуда кенг ва барчаси бугунги кунда ўта долзарбдир. Бу ҳолат ушбу фаннинг методологиясини мукаммал ишлаб чиқиш ва уни кун сайин ортиб бораётган амалиёт эҳтиёжларига бўйсундиришни такозо этади. Иқтисодий психологиянинг методлари ва уларни амалиётда к ўллаш Юқорида ф икр эт и лган муаммо хамда масалаларни ечиш учун, табиий, методик воситалар зарур. Хўш, иқтисодий психология ўз предметининг моҳиятини очиш, уни асослаш ва ишлаб чиқаришда шахс имкониятларини тўла ўрганиш учун қандай методлардан фойдаланади ва миллий худудимиз шароитида улардан қай бирлари кўпроқ амалиётга жорий этилган. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, иқтисодий психологиянинг ўз тадқиқот методлари йуқ, яъни, фақат шу фан сохасида қўлланиладиган, бошқа фанлар методик захирасига таълукли бўлмаган методлари йўқ. Бу унинг фанлар тизимида тутган мавқеи хамда ўрнидан келиб чиқади. Демак, иктисодий психология иқтисодиёт хамда ижтимоий—психология фанлари оралиғида шакллангани учун ҳам унинг методлари орасида айнан шу иккала фанда ишлатиладиган методик воситалар бор. Масалан, унда қўлланиладиган методлар орасида иқтисодиётдан узлаштирилган мантиқий— назарий тахлил хамда иқтисодий моделлаштириш методлари учраса, ижтимоий психологиянинг сўроқ методларининг Барча кўриниш ва шакллари — анкета, интервю, сухбат, ёки ижтимоий психологик эксперимент каби қатор методлар иқтисодий психология талабларига мослаштирилгандир. Бунда асосий предметлар мохиятидан келиб чиқиб, уч гурухга бўлишни кузатиш мумкин: — иқтисодий онг шаклларини ўрганиш методлари; — иқтисодий хул ки ни ўрганиш методлари; — жамоалардаги ишлаб чикариш жараёнидаги одамлар ўртасидаги муносабатларни урганиш методлари. Иқтисодий онг хусусиятларини ў кит увчи методлар. Шахс онги мазмуни ва ташкил этувчиларини ўрганишда, кенг қўлланиладиган психологик методлардан бири — сўроқ методларидир. Улар ёрдамида шахснинг рўй бераётган жараёнларга субъектив муносабатлари, фикр—ўйлари, қарашлари, мақсадлари, дунёқарашлари ўрганилади. Масалан, анкета - ёзма сўроқ усули бўлиб, унга киритилган саволлар асосида раҳбарлар, ишчи—ходимларнинг ишлаб чиқаришнинг ташкил этилиши, бошқарув услублари, мехнат шароитлари, меҳнат мотивлари, ишдан қоникарли даражаси, шахснинг касбдошларига, рахбариятга муносабатлари ўрганилади. Ушбу методлар мазмунан қўллашдаги асосий қийинчилик - бу анкетани тузиш бўлиб, айни шу иш тадқиқотчидан профессионал малака талаб этади. Чунки анкетага киритилган ёпиқ саволлар ўз моҳиятига кўра, қайта ишлаш жараёнинг қийинлиги билан ажралиб турса, очиқ саволлар учун жавобларни шакллантириш анча қийин хисобланади. Бундай ташқари, иқтисодий кўрсатгичлар, уларга ишловчиларнинг муносабатлари, ўз мехнатидан коникиш каби масалалар кўпинча эркин сухбат йўли билан хам аникланади. Лекин охирги пайтларда текширувчиларга қулайлик яратиш мақсадида анкеталардан кенг фойдаланилмоқдаки, ундаги тайёр фикрларга кореспондент ўз зътирофини ёки эъторозини билдириши лозим. Масалан, "Ташкилотингиздаги иш тартиби Сизни қониқтарадими?" деган саволга текширилувчи "ҳа","йўқ", жавобларидан бирини танлаш билан жавоб бериши мумкин- Бундан ташқари. мехнат жамоаларига рахбар кадрларни танлаш ва уларни атгестация қилишда экспертл а рнинг гурухий в ахолатлари методикасидан ҳам фойдаланилади, бунда шахсий сифатлар рўйхати тузилади. Рўйхат ҳар бир сифатни баҳолаш шкаласи билан бирга экспертларга берилади ва яширин тарзда хар бир даъвогарга ўзи белгилаб чиққан бахларини тавсия этади. Ишлаб чиқариш тизимининг асосий элементи шахс бўлгани сабабли, иқтисодий психологияда кўплаб тестларни қўллаш мумкин. Тестлар психологиядан кириб келган усул бўлиб, унинг ёрдамида қисқа фурсатда у ёки бу ижтимоий — иқтисодий ҳодиса ўрганилади. Тестларни қўллашнинг қулайлик томони шундаки, бир тест ёрдамида бир объектнинг у ёки бу хусусияти бир неча марта, такрор—такрор синаб кўрилиши мумкин. Ҳозирда ишлаб чиқариш объектларида шахснинг ақлий — интеллектуал сифатлари, тафаккурининг эгилувчанлиги, мантиқийлигини, характери ва темперамент хусусиятларини текширувчи тестлар кенг қўлланмасида. Тестларнинг алохида бир тури проектив тестлар бўлиб, улар ёрдамида текширувчининг ҳиссий дунёси, қизиқишлари, дунёқарашлари, йўналишлари аниқланади. Ишчи — ходимнинг ҳаётий ишлари ёки рахбар заҳираснни аниқлаш учун тугатилмаган хикоялар методини тавсия этиш мумкин. Мисол учун еш мутахассисларга "Мен бошқарувчи бўлсам,...", "Менинг ҳаётий интилишларим", "Менинг кайфиятимни бузадиган нарса,.." каби жумлаларни ўз фикрича тугаллаш, тўлдириш вазифаси берилса ҳам текширилувчиларнинг ички руҳий олами, ижтимоий установкалари аниқланади. Умуман, иқтисодий онг контингентларини аниқлашда психологиянинг бошқа кўплаб методларидан хам самарали фойдаланиш мумкин. иқтисодий хулкни ўрганувчи методларга асосан ижтимоий психологиядаги ижтимоий установкаларни аниқлаш методлари ҳамда иқтисодиётдаги моделлаштириш методларидан кенг фойдаланиш мумкин. Бундан ташқари, иқтисодий психологик эксперимент усулини ҳам ишлатиш мумкин. Иқтисодий психологияда эксперимент н инг таби й эксперимент шакли қўлланилади. Бунда ташкилот ёки корхона жамоасининг шаклланиши, уни уюштириш, гуруҳлараро муносабатларга тааллуқли жараёнлар махсус режа асосида амалиётчи психолог ёки ўша корхонадаги ижтимоий ходим назоратида ўрганилади, жамоадага психологик жараёнларнинг динамикаси у ёки бу иқгисодий омил (масалан, иш ҳақининг оширилиши, янги мутахассиснинг қўшилиши, янада усулини қўллаш ва ҳ—зо) таъсири қай тарзда ўзгариши узоқ муддат давомида ўрганилади. Гурухдаги конформизм ёки негативизм каби ҳодисаларнинг ишлаб чиқариш унумдорлигига таъсиридаҳам махсус экспериментал дастурлар доирасида ўрганилиши мумкин. Иқгисодий хулқнинг турли шаклларини қайд этиш, унинг турли ишлаб чиқариш жараёнларида намоён бўлишини ўрганишда кузатиш методи хам анча қўл келади. Маълумки, кузатишнинг ташқи кузатиш ва гуруҳ ичидаги кузатиш турлари мавжуд бўлиб, иқтисодиёт тизимида кўпроқ унинг иккинчи шакли самаралироқ ҳисобланади. Чунки унга кўра, ўша кузатувчи жамоанинг аъзоси сифатида унинг ҳаётига тўла куриб бориб, ўзини қизиқтирган ижткмоий — психологик жараёнларни мустакил қайд этиб, кузатиб боради. Иқтисодий хулқ ижтимоий установкаларининг амалда намоён бўлиши сифатида қаратилиши инобатга олсак, унинг хусусиятларини ўрганиб установкаларни ўрганиш усуллари ҳам ишлатилиши мумкин, Лекин бу методикалар махсус тайёргарлик ва ташвикот малакаларини талаб этгани учун ҳам ишлаб чиқариш корхоноларида бироз ноқулайлик туғдирди. Масалан, шкалали ўлчов методлари. ижтимоий масофани аниклаш усуллари шулар жумласидан бўлиб, улар фақат психолог аралашувида зарурат пайдо бўлгандагина қўлланиши мумкин. Бундан ташқари. киберяетика ва статистиканинг махсус методлари ёрдамдида жамоалар ва улардан ходимларнинг мехнатга муносабатларини, қониқишлари ва унумдорлик ҳақидаги тушунчалари, тасаввурларини ўрганиш мумкин. Моделлаштиришнинг махсус психологик усуллари билан уйгунлаштирилиши профессионал сифатлар алгоритмини аниклаш меҳнат малакалари ривожлаитириш истиқболлари туғрисида маълумотлар тўплаш имконини беради. Иқтисодий психологик назарияларнинг қисқача таҳлили Иқтисодий психологияда тарихий излан и ш ва тахлиллар одатда иктисодий ҳодисаларни психоло г иялашт и р и шни ўрга н иш муаммос и доирасида амалга оширилиш» ўзига хос анъанага а йл а нган. Чунки ҳар би р тадқиқотчи шу нарсани яхши биладики, иқтисодиёт ҳам, психология ҳам ўэига хос фанлар, лекин бизнннг асримизда бу иккала фан соҳасини бирлаштириш, улар кооперациясига эришиш хар қачонгидан хам долзарб масалага айланди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, илгариги иқтисодий назарияларда маълум маънода психологик ёндашув мавжуд бўлган. Айниқса, бу тенденция А.Смит асарларида, ундан кейин эса Ж.Сисмонди, П.Прудон, Т.Мальтус, Ж.Сей, Ф.Бастиа асарларида ишлаб чиқаришда "инсон" омилн масалаларини хал қилиш муаммоси доирасида маълум даражада тахлил қилинган ва бу анъана ҳозирги давргача сақлаииб келинмоқда, деб айтиш мумкин. Масалан, Дж.Кейяс, У.Ростоу, Дж.Гэлбрейт ва бошқаларнинг асарларида иқтисодиётни психологиялаштириш, унинг тилида тахлиллар бериш анънанаси мавжуд. Бу ёндашувларнинг барчасида психология билан иқгисодиётни бир — бирига яқинлаштириш, ўртадаги муаммоларни биргаликда ҳал қилиш ғояси бор. Олимларни асосан психологик омилларнинг ишлаб чиқариш ва саноатдаги иқтисодий хусусиятлари қизиқтиради, яъни шахснинг меҳнатга муносабати, ўз меҳнатидан қониқиши, фикр ва қарашлари, ҳиссиётлари, иродавий хислатлари, интилишлари, жамоа психологияси ва бошқаларнинг иқтисодий кўрсатгичларда қай даражада акс этиши ва шунга алоқадор муаммолар иккала фан услублари ёрдамида тахлил қилишга уриниш деярли барча изланишларга хосдир. Иқтсодиётдаги психологик омил — бу одам ёки яхлит гуруҳ томонидан моддий ҳаёт тарзи. ишлаб чиқариш шарт — шароитларининг акс этишидан келиб чиқадиган ҳолатлар, оқибатлар бўлиб, у ишлаб чиқаришни бошқариш, хўжаликлар механизмларини такомиллаштиришнинг субъектив омили, сабабидир, деб эътироф этилади. Демак, иктисодиёт бир томондан шахс психологияси мазмунига алоқадор бўлса, иккинчи томондан - одамнинг ўзи иқтисодиётни таъминловчи, уни амалга оширувчи куч, субъектдир. Яқингача ҳар қандай иқтисодий психологияга алоқадор чет эл назарияси марксистик ёндашув йуқлиги сабабли, танқидга учраган бўлса, (масалан, А.Китсь. Эковомическая психология., 1972), охирги пайтларда, айниқса. Ўзбекистоннинг бозор муносабатларига ўтиши сабабли, кўплаб назарияларнинг мазмун ва моҳиятига қарашлар ҳам кескин ўзгарди. Барча тартибда илмий назарияларни ташкил қилишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўймаган ҳолда, уларнинг орасида энг кўп шов — шувга эга булган айримларининг ва ҳозирги шароитларга мослик ёки мос келмаслик куқтаи назаридан ўрганиб чиқамиз. Масалан, Ғарб назариётчилари орасида А.Маршалл қарашлари алохида эътиборга лойиқдир. А.Маршалл назариясидаги асосий ғоя шундан иборатки, иқтисодиёт ривожланган сари ишчиларнинг ва умуман барчанинг, кўпчиликнинг — «бизларнинг» аҳволи яхшиланиб бораверади. Зеро. иқтисодий қонуниятлар барчага тааллуқли — яъни, "ҳаммамиз — биламиз!". Ҳар қандай ўзини ҳурмат қилган иисон ўзини, ўзидаги энг яхши фазилатларни хўжалик фаолиятига бағишлаши, бутун ақл — заковати шунга сарфлашга керак. Бу жараёндаги асосий мотив - бу ўз иши учун маълум тарзда ташқаридан рағбатлантириш манфаатдорлик олиш имкониятидир. Меҳнатдан олинган даромад ҳар хил сарф қиланиши мумкин, ҳаётий мақсад олийжаноб бўладими еки фақат шахснинг ўз мақсадларига хизмат қиладими (эгоистик «Мен»), барибир асосий, кучли мотив — бу пулдир. Шунинг учун хам одам бу йўлдан энг зерикарли, ишнинг кийинчиликлартга хам енгишга тайёр бўлади. Л.Маршаллдаги бу ғоялар АСмитнинг "иқтисодий одам" тушунчасига яраша. Иқтисодиёт соҳаси қандайдир абстракт одам билан эмас, балки оддий, табиий "иқтисодий одам" билан иш кўради. Унинг иқтидори, интилишлари меҳнат орқали пул топишга хизмат қилгани учун ҳам, қобилияти даражаси 5{ам пул воситасида ўлчанади. Наэариядаги эътиборга молик ўрин шундаки, меэргат қилаетганлиги ҳам, иш берувчи хам ана шу меҳнатдан келадиган моддий бсйликка, кўпинча пул куринишидаги товар бойликка боғлиқ. Агар ишчилар энг аввало яшаш учун пул ишлаб топса, иккинчиси — ўз пулини ишлатишдан ўзини тийиб. уни яна ишлаб чиқаришга сарфлайди. пулни фойда сифатида қайтишини кутади. А.Маршалдаги уч типли мотивация ҳақидаги қарашлар хам ўзига хос: булар - ўзгаришларга интилиш, ўзига эътиборни қараташ ва тан олинишга интилиш. Мотивациянинг кучи ва табиати эҳтиёжлар ва истакларини муттасил ўзгариб, ўсиб боришига боглик бўлади. Бу ғоялардан талаб ва таклиф муаммосининг ечими келиб чиқади: талаб ва таклиф шахснинг муттасил ўсиб борадиган эхтиёжлари ва шахсий фазилатларидан келиб чиқади. Масалан, шахсдаги тежамкорлик, келажакни ўйлаш, кониқиш ҳиссини бошқара олиш ва кечиктира олиш, бойиши асраш ва бошка шунга яқин сифатлар айнан иш берувчилардаги талаб ва таклифнинг мутаносиблигидан келиб чиқади. Муаллиф шу тарзда уринли тоифали шахслар хулқ—атвори мисолида тахлил қилади: бойлар ва камбағаллар, сахий ва бахиллар, альтруист ва эгоистлар бир- бирларидан айнан шу мезонлар асосида фарқланадилар. Маршалл назариясидаги рационал моҳият бизнингча, шундан, у бозор муносабатлари шароитда одамлар хатти-харакатларини психологик терминлар воситасида тушунтириш орқали {амалиётчилар бозор муносабатларининг эгаси психологиясига қарата олган. Ж.МКейнс назар и яси "асосий психологик қонун" номи билан маша кат бўлга н . У инглиз иқтисодчилари орасида марксизмни тан олмаганлардан хисобланади, чунки унинг асосий қонунн мохиятан қуйқаст* фикрга таянади: интилишлари бандлиги ошган сари миллий даромад хам ошиб боради, шунга мос тарзда истеъмол ҳажми хам ошади, лекин охирининг кўрсатгичи даромадга нисбатан секинроқ ошади. Истеъмол талабни янги инвестициялар ҳисобига тўхташи мумкин, Бунда бандликни таъминлаш учун инвеоицияларни текшириш зарур, пулни нимага сарф этиш бунда жуда катта аҳамият касб этади. Бу жараёнинг психологик жиҳати ёки психологик қонуннннг" мохияти шундаки, биринчидан, ўз истеъмол кобилиятлари. эҳтиёжларини даромадга мос ҳолда ошириб боришга мойилдирлар. Иккинчидан, бандликнинг ҳажм [ уч асосий омилга боғлиқ — "истеъмолга мойиллик", пул жамгармасини сарфлашда имкони борича самарадорликдан келиб ва фоиз нормасига. Бу ўринда шу нарса аҳамиятга моликки, олинган даромадни типда шахснинг одат ва кўникмалари мўътадиллаштирувчи ўйнайди. Шунинг учун хам даромад пайдо бўлган дастлабки эски одатларни уларнинг хаммасини ишлатиш ўрнига, уларни жамғаришга тушади ва оқибатда каттагина жамгарма заҳирасини пайдо қилади. Даромад миқдори кескин камайган такдирда хам жамғаришга ўрганиб қолган одамлардаги кўникма ўз таъсирини кўрсатиб, оқибатда жамғарма даромаддан тезроқ камая бошлайди. Бундан ташқари, “ г психологик қонунда" истеъмол мотивлари ва жамғарма мотивлари ўртасидаги ўэаро муносабатлар :хам муаллиф тушунчаларида ахамиятга молик. Масалан, "сарф — харажатдан ўзнни тийиш" мотиви шахсда жамғаришнинг асосий омилларидан ва шартларидан ҳисобланади. Ундан ташкари. шахснинг қуйидаги сифатлари бу мотивнинг таъсирчанлигини таъминлайди: I) эҳтиёткорлик — кутилмаган, фавқулидда ҳолатларда одамнинг даромадини сақлаш учун асосий сифат (мотив)лардан ҳисобланади; Айниҳса, иктисодий индороз, ракобат кучайган шароитларда 6у сифат соҳиби вазиятдаи осонроқ чиқади; 2} олдиндан воқеалар, иқтисодий жараёнлар кечишини кўра билиш, башорат қила олиш ва реал тафаккурга эга бўлиш сифати, айниқса, истеъмол билан даромад ўртасида ўзаро муносабат ўзгарган шароитда, кексалик даврида жуда керак бўлади; 3) ҳисоб китоблилик, барча харажатларнинг даромадга нисбатини аниқ баҳолай олиш қобилияти; 4) интилувчанлик, яъни яхшилик, қулайлик ҳамда доимо фойдага интилиш қобилияти; 5) мустақиллик, яхши барча ишлар хамда режалаштиришда мустақил фикр хамда интилишга эга бўлиш, кучди рақибни кўрган тақдирда ҳам ишнинг ютуқларини мустақил тарзда ўз манфаати нуқтаи назардан бахолай олиш ва ўз фойдасига бўйсундира олиш сифати; 6} тадбиркор; таваккалчиликдан қўрқмай, фойда келтириш йўллари ҳ тасаввурларга эга бўлиш сифати; 7) мерос қолдириш истаги ёки ўзидан турли моддий ҳамда маънавий мерос шаклидан уз қолдиришга интилиш; 8) қизғанчиқлик, яъни хиссини, тежамкорлик ёки тўплаган бойлик ва молу—давлатни улчай олиш, зарур бўлса, уни яшира олиш қобилияти. Бундан ташқари, Кейин ўзининг "Бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси" тижоратнинг истиқболдаги таъсир этувчи иккита асосий омили хақида ёэади. Бу — тавакал ^ қилиш ва ўзига ишончдир. Иқтисодий ўсиш ва шахсий дарс тушунчалари юқоридаги сифатлар ва омилларнннг жамгарма жамлиги оқибатидир. Кейин назариясидаги яна бир диққатни ўзига тортишдан жихат шуки, у иқтисодий хулқ борас и да миллий психология ни ! роли катта эканлигига эътиборни «каратади. Масалан, ушбу фикрича, америкаликлар кўпроқ олди — сотти, чайқовчилик» мойилдир, бу уларда "бозор психологиясини олдиндан башорат қила олишга интилишининг борлигидан келиб чиқади, шунинг ҳам уларнинг бу сифати жамғарма бозорларида уларни муваффақиятли фаолиятини таъминлайди». Инглизлар кутилаётган даромадлар учун инвестициялар — сармоялар сарф олишлари билан ажралиб турадилар. Америкаликлар ва инглиз сарфлаган сармоянинг қиймати ошишини кушиб, пул сарфлайдилар, яъни улар даромаддан кўра, капитални чойқов қилиш йўли билан қиймати ошишни кута оладилар. Умуман, хозирги давлатлараро, халқаро ўэаро муносабатлар кучайган бир шароитда турли халқлар вакиллари психолоғиясидаги иқтисодий жараёнларга нисбатан муносабатлардан ўзига хосликни илмий нуқтаи назардан ўрганиш амалий ва тадбиқий ахамиятга эга бўлган ҳодисадир. Шундай қилиб, Кейин назариясида ҳам бугунги бозор муносабатларининг айрим ўзига хос қирраларини ёритишга имкон берувчи ижобий қараш ва тахлиллар, шубҳасиз, мавжуд. Гап — уларни XXI аср боришда рўй бераётган оламшумул ислохотлар шароитларида қайтадан таҳлил қилиб, аниқ фан методлари воситасида қайта ўрганиш ва тахлил этишдадир. Ғарб назариётчилари орасида Қ.Гэлбрейт назарияси ўзига хос томонларга эгадир. Унда эҳтиёжлар муаммоси алоҳида ўрин тутади. У иқтисодий муносабатлар масалаларини эхтиёжларнинг табиатини тушунтириш орқали ёритишга ҳаракат қилган. Муаллиф икки турли эхтиёжлар хакидаги фикрларини илгари суради: биринчися физиологик эхтиёжлар бўлиб, уларга очлик, совуқдан сақланиш, бошпанага эга бўлиш, оғриқ билан боғлиқ эҳтиёжлар киради; иккинчиси эса — шахсий эҳтиёжлар бўлиб, уларга муваффақиятга эриш. Ён-атрофдагилардан ғаш бўлмаслик, уларнинг тан олишларига эришиш, ижтимоий мавқега эга бўлиш каби қатор ижтимоий табиатли эҳтиёжлар киради. Охиргилар, унинг фикрича, кўпро к психологик бўлиб, капиталистик муносабатлар ривожланган сари уларнинг роли ва аҳамияти ортиб бораверади. Гэлбрейт назарияс и да истеъмолчилар психологиясига кўрсатиладиган таъсир, и шлаб чиқарилган молларни истеъмол қилишга чорлаш ма салалари хам психологик муаммо сифатида қўйилади. У юкламани ролини эътироф этган холда, унда "сотиш учун муҳим таянч" нукгаси бўлиши ва шу орқали одамларни ишонтириш зарурлигига диққатни тортади. Бу нуқта одамларнинг диди, таъби ва шах с и й муносабатларини хисобга олади. Истеъмол қобилиятининг ошиши, реклама, товарларнинг кўпайиши муносабати билан янгиликлар элементлари ҳам кўпаяди. Бу холат янги товарнинг сотиб олиниши учун турткидир. Гэлбрейт ўзининг "Янги индустриал жамият" асаридаги хулқ мотивлар ва бунда ижтимоий фикрнинг ўрни масалаларидаги мулоҳазалари билан хам кўпчиликнинг диққатини ўз назариясига торта олган олимлардан. Хусусий фирма ёки ташкилотлар фаолияти ҳақида фикр юритар экан, муалиф (дамнинг ва ташкилотга қўшилиши катта ахамият беради. Унинг фикрича, ташкилот — бу шундай тадбирлар мавжудки, унинг натижасида ҳар бир инсоннинг ва билимлари бир нечта ёки кўплаб кишилар билимлари ва интилишлари билан кушилишади, уйғунлашади, оқибатда ўзига хос ҳолат юз беради. Бу ҳолатда алохида олинган шахс фирманинг фикрловчи маркази бўлмай қолади, чунки ҳамма киши ўша «ўзига хос технологик тузилма» амалга оширади, Бошқа мотивлар — мажбурлаш, моддий манфаатдорлик, мослашиш кабилар юқоридаги мотив мазмунига бўйсунади. Умуман, бир қарашда Гэлбрейт назариясида шахс ўз қарашлари, хаётий интилишлари, шахсий манфаатдорлиги бўлмаган сифатида қаралишига қарамай, унинг ички психологик мотивларнинг мухтасар тахлил қилиниши илмий нуктаи назардан аҳамиятдан холи эмас. Бизнингча, бу ўринда шуни таъкидлаш жоизки, жамоа таъсирида алоҳида шахс мотивацион тизимида рўй берадиган ўзгаришлар, табиий, фақат иқтидори, салохияти билан тан олинган айрим шахсларнинг ўз навбатида фирма ёки ташкилот тараққиётида рол ўйнаши мумкинлигини ҳам эътироф этиш шарт. Умуман, биз юқорида тахлил килган айрим Ғарб назариётчилари илмий меросини аҳамияти шундаки, улар иқтисодий тараққиёт ва ишлаб чиқариш муносабатлари тизимида инсон омилига алоҳида эътибор бера олдилар ва бу жараённи психологик категориялар орқали талқин қилишга уриндилар. Кейинги олимлар иқтисодий психология соҳасидаги барча изланишлардан тўғри хулосалар чиқарган ҳолда соф социал психологик жараёнлар доирасида ушбу масалаларни ўргана бошладилар. XXI асрнинг давлатлараро коопера:ция ҳамда корпорациянинг.' кучайиши билан боғланаётгаклиги олимлар олдига турли тузу». шароитида рўй берган ва бераётган иқтисодий қонуниятларни тулароқ билиш, англаш, таҳлил килиш вазифасини қўймоқда. Шу муносабат билан илгариги ҳамда ҳозирги чет эл назарияларига яна бир холис назар ташлаш, улардан керакли хулосалар чиқариш орқали ма.млакатимизнинг тезроқ ривожланган давлатлар каторидан ўрин олиш жараёнини тезлаштиришга ўз ҳиссамизни қушишимиз керак. Бу ўринда иҳтисодий жараёнлардаги шахс психологиясига богланган назарияларнииг аҳамияти каттадир. A дабиётлар рўйхати: 1. Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. — Т.: Ўзбекистон, 1995 2. Андреева Г.М. Социальная психология. — М.: Финикс, 3. Каримова В.М- Ижтимоий психология асослари. Т., 1994 4. Китов А.И, Экономическая психология. — М., 1987 5. Игровое моделирование: Методологня и практика.—Подр е д.И-С. Ладенко.— Новосибирск, 1987 6. Лнтвинцева Н.А.Психологические к онспекти подбор проверки персонала. — М., 1997 7. Лучшие психологические тести.(Подред.Кудряшова.— Петрозаводск: Петроком, 1992 8. Методи социальной психологии.—Подред.Е.С.Кузьмина, В.Е.Семёнова. - Л., 1977 9. Панкратов В. II . Искусство управлять людьми. - М.,1999 10. www.ziyonet.uz