logo

Ўзбекистон Республикаси президенти И.А.Каримов таълим-тарбия жараёнида аждодлар меросидан самарали фойдаланишнинг аҳамияти ҳакида

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

87.5 KB
Ўзбекистон Республикаси президенти И.А.Каримов таълим-тарбия жараёнида аждодлар меросидан самарали фойдаланишнинг аҳамияти ҳакида Режа: 1. Президент И.А.Каримовнинг тарихий меросимиздан фойдаланиш тўғрисидаги фикрлари. 2. Президент асарларида таълим-тарбия тўғрисида илгари сурилган ғоялар ва таълим тизимини ислоҳ қилиш масалалари. 3. И.А.Каримов маънавият ва маърифатни юксалтириш ҳақида. 4. И.А.Каримов баркамол инсон тарбияси ҳақида. 5. И.АКаримов ўзлигимизни англаш ва маънавий илдизларимиз . Таянч сўз ва иборалар : Маънавият, маърифат, тарих, маданий мерос, қадрият, ўзликни англаш, маънавий илдиз, таълим, тарбия, таълим тизими, аждодлар мероси. Узоқ ва бой тарихга эга бўлган Марказий Осиё халқлари ўзининг таълим – тарбияга оид бой меросини яратиб , такомиллаштириб , инсониятнинг авлодларини инсонпарварлик , илмпарварлик , меҳр - оқибат , меҳнатсеварлик , дўстлик , сахийлик каби умуминсоний фазилатлар руҳида тарбиялаб келган . Халқимиз яратган маърифий фикр сарчашмалари қадим-қадимларга бориб тақалади. Лекин мустақилликка эришгунимизга қадар биз бу меросларнинг баридан бебаҳра эдик. Истиқлолимиз шарофати билан миллий-маданий меросимиз, қадриятларимиз, маънавиятимизни ўрганиш ва уни янада юксалтириш учун имкониятлар юзага келди. Юртбошимиз И.А.Каримов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси IX сессиясида сўзлаган-нутида таъкидлаганидек: «Мамлакатимизни истиқлол йўлидаги биринчи-қадамлариданоқ, буюк маънавиятимизни тиклаш ва янада юксалтириш, миллий- таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, унинг миллий заминини мустаҳкамлаш, замон талаблари билан уйғунлаштириш асосида жаҳон андозалари ва кўникмалари даражасига чиқариш мақсадига катта аҳамият бериб келинмоқда». Бу эса қадимий бой маърифий меросимизнинг қимматли манбаларини, бебаҳо хазинамизни юзага олиб чиқиш, уни ҳозирги илмий-педагогик тафаккур истеъмолига киритишни тақозо этади. Ўтмиш аждодларимиз қолдирган бой миллий қадриятларимизнинг аҳамиятини Президентимиз И.А.Каримов ўз асарларида алоҳида таъкидлаб дейди: «Халқимиз таянчи- аждодларимиз қолдирган маънавий мероснинг ўзи бир хазина. Бу хазинадан оқилона фойдаланишимиз лозим» 1 . Президентимиз жамиятимиз миллий мафкурасини яратишда ҳам ўтмиш мутафаккирларимиз меросини муҳим деб билади. У бу мафкурани яратишда «миллий тарихимиз ва умумбашарий тараққиёт ривожига унутилмас ҳисса қўшган олиму фузалоларнинг мафкура ва унинг жамият ҳаётидаги аҳамияти ҳақида қолдирган илмий мероси, фалсафий қарашларини ҳар томонлама ўрганиш даркор. Мен бу ўринда Абу Носир Форобий, Беруний, Ибн Сино, Аҳмад Яссавий, Алишер Навоий, Баҳовуддин Нақшбанд, Нажмиддин Кубро каби улуғ аждодларимизнинг шу мавзуга дахлдор асарларини назарда тутаяпман. Масалан, Форобийнинг «Фозил одамлар шаҳри» асарини эсга олайлик. Бунинг минг йилча илгари яратилганига қарамасдан, бугунги ўқувчи ҳам бу асардан ҳозирги ҳаётнинг мураккаб муаммоларини ҳал қилишда асқотадиган муҳим фикр ва йўл-йўриқларни топа олади» 2 -деб ёзади. И.А.Каримов «Тарихий хотирасиз келажак йўқ» рисоласида ҳам ўтмиш тарихимиз ва меросимиз аҳамиятини ёритувчи муҳим асардир. Президентимизнинг «Тарихий хотирасиз келажак йўқ» 1 И.А.Каримов. Буюк ма=сад ё`лидан о\ишмайлик. Т., «Ызбекитон», 1993 й, 8 б. 2 И.А.Каримов. Жамиятимиз мафкураси хал=ни-хал=, миллатни-миллат =илишга хизмат этсин. Баркамол авлод орзуси. Т. «Шар=», 1999 й. 36-37 б . деган фикрлари фақат ижтимоий-сиёсий соҳага эмас, балки таълим тарбиямиз ва педагогикамз соҳасига ҳам таллуқлидир. Педагогикамиз тарихи, ўтмишда таълим-тарбия амалиёти ва назарияси қандай бўлганлигини билмасдан туриб ҳозирги таълим тарбиямизда юксак даражага эришиб бўлмайди. М иллий ва умумбашарий қадриятлар, халқ педагогикаси, Марказий Осиё ва Шарқ мутафаккирларининг илмий ва маънавий мероси, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг таълим-тарбияга оид асарлари миллий истиқлол ғояси ҳақидаги назариялар ҳисобланад и . Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек, «Тарих хотираси, халқнинг жонажон ўлканинг, давлатимиз ҳудудининг холис ва ҳаққоний тарихини тиклаш миллий ўзликни англашни, таъбир жоиз бўлса, миллий ифтихорни тиклаш ва ўстириш жараёнида ғоят муҳим ўрин тутади». Дарҳақиқат, ю ртбошимиз ўз нутқларида тарихимизнинг беқиёс ўрнини алоҳида ифтихор билан тилга олади. И.А.Каримовнинг «Тарихий хотиросиз келажак йўқ» асари ёшларни маънавий-ахлоқий руҳда тарбиялашдаги аҳамияти беқиёс. Ўзликни англаш тарихни билишдан бошланади. Тарих миллатни, халқни порлоқ келажак сари бирлаштиради. Унинг куч-қудрати ҳам шундадир. Миллат тарихи-муайян миллатнинг ўтмишмни, унинг асрлар давомидаги истаклар орзу-умидларни намоён этади. Шу миллатнинг келажак тараққиёт йўлини белгилаб беради. Тарихдан маълумки, ўзбек халқининг асрий орзуси озодлик, эркинлик ва ҳу р ликка интилиш бўлган. Истиқлол шарофати орқали бу тарихий эзгу мақсадлар рўёбга чиқди. Ватан тарихида миллатимизнинг ўтмишигина эмас, балки унинг зархал варакларида халқ хотираси, аждодлар тафаккурида ва дунёкараши, буюк тарихий-маънавий мерос мужассам. Бу миллатимиз борлиги, узлиги ва тириклигидир. Шунинг учун кайси халқ ва миллат борки уз таърихини тиклашга, куз корачигидек асрашга, уни бекамукуст келажак авлодга етказишга алоҳида эътибор билан карайди. Юртбошимиз доимо тарихнинг куч- кудратини хис этиб, бизга аждодларимиз бой тарихий мерос колдирганлигини, биз ҳам келажак авлодга ана шундай ибратли тарих колдиришимиз Ъкераклигини уктиради. Юртбошимиз «миллатни асраш керак, миллатни асраш учун эса унинг хакикий тарихини урганиш, авайлаб химоялаш керак»лигини таъкидлайди («Туркистон газетаси. 1999 йўл, 2 феврал). Чунки миллат узлигини ва борлигини уз тарихи билан намоён этади. Х ак икий тарих урганилсагина ва яра т илсагина миллатнинг маънавий дунёси янада бойиб боради. Миллат жипслашади, у узи танлаган йўлдан да д ил боради. Танлаган йўлдан огишмайди. Президент И.А Каримов уз нуткларида ёшлар ката ишонч билдириб Ўзбекстон келажаги ёшлар кулига эканлиги такидлар экан аввало ёшларни шундай ишончга жавоб бера оладиган инсонлар қилиб етиштириш ўқитувчи ва тарбиячиларнинг фидокор меҳнати билан боғлиқлигини назарда тутади. Юртбошимиз узининг катор нутклари ва эътибордан четда колдирмайди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 9 – сессиясида сўзлаган нуткида жамиятимизда таълим бериш тизими янгиланиш жараёни талабалари билан якиндан богланмаганлиги сабабларидан бири ўқитувчига бориб такалишини айтиб утади. Менинг фикримча таълим-тарбия тизимини ўзгартиришдаги асосий муаммо ҳам манна шу ерда ўқитувчи болаларимизга замонавий билим бериш деб талаб киламиз аммо замонавий билим бериши учун аввало мураббийнинг узи анна шундай билмга эга булиши керак. Бундан кўриниб турубдики, ўқитувчининг узи авваламбор замонавий билим билан куролланган булиши лозим. Маълумки, бошлангич синфларда боланинг дунёқараши, диди, салоҳияти шаклланади. Шунинг учун кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг таълим-тарбия жараёнига энг етук, тажрибали мураббийларни жалб этиш лозим. Мамлакатимизни раҳбари ўзининг «Ўзбекистон ўз истиқлол ва тараққиёт йўли» (1992 й). «Миллатимиз мафкураси халқни халқ милатни миллат қилиш хизмат килсин» (1998 й) «Тарихий хотирасиз келажак йўқ». Бу жараёнда эса ўқитувчи муносабатини ўзгартириш талаб этилди. Бугунги кунда ўқитувчига қўяётган муҳим талаблардан бири илғор педагогик технологиялар билим танишиш амалга қўллаш ва шулар орқали болаларни мустақил фикрлашга ўргатишдан иборатдир. Бизнинг давлатимиз мутахасислар тайёрлашнинг илгор жахон тажрбасини кенг жалб этади. Ва энг аввало, бевосита Ўзбекстоннинг узида юкори таълим учун шароитлар яратади. X - XII ва XIV - XVI асрларда мовароуннахр маданияти гуллабяшнаган даврда бу ердаги куплаб шахарлардаолий укувюртлари булиб, илмий марказлар ҳисобланар эди. Хозирги вактда бу кутлуг анъана тикланмакда. Бизнинг халқимизнинг дойимий фазилати бўлган ҳақиқатни билиш йўлидаги саботни фан, техника, технология, бошкарув ва информатикада эришилган жахон ютукларини узлаштиришга йуналитриш керак булади. Факат ана ушандагина, Ўзбекистон узининг барча бойликларининг чинакам эгаси ва хакикий маданий давлат булади. Миллий маданиятнинг узига хослигини тиклашга алхида эътибор берилиши керак. Шу билан бирга миллий уз-узининг англашнинг тикланиши жахон инсонпарварлик маданияти ва умумбашарий қадриятлари идеалларидан, бизнинг куп миллатли жамиятимиз анъаналаридан ажралиб калишимиз мумкин эмас. Таълим Ўзбекистон халқи маънавиятига яратувчанлик фаоллигини бахш этади. Усиб келаётган авлоднинг барча энг яхши имкониятлари унда намоён булади, касб-кори, махораги ўзликсиз такомиллашади, катта авлоднинг доно тажрибаси англаб олинади ва ёш авлодга утади. Ёшлар, уларнинг иктидорлиги ва билим олишга чакоклигидан таълим ва маънавиятни тушуниб етиш бошланади. Инсонинг узи ва уз оиласининг бахт-саодати йўлида мехнат килиш шахсан тайёр эканлиги, унинг ичкиимкониятларини ташкил этади. Бизнинг куламли ижтимоий-иктисодий нияттлариимиз халқимизнинг мехнатсеварлигимиздан келиб чикади. Хар бир фуларонинг мустакил давлат билан магрурланиши унинг уз давлатининг мустахкамланиши ва гуллаб-яшнаши учун шахсий хисса кушишга тайёрлигидандир. Факат мана шундагина фукаро давлатнинг ишончли таянчига айланади. «Марифатпарварлик, д е йди юртбошимиз - биз учун бугун ҳам уз аҳамятини йўқотгани йўқ, йўқотмайди ҳам. Акл-закавотли, юксак маънивияти кишмлар тарвиялай олсаккина, олдимиздаги мақсадимизга эриша оламиз, юртимизда фаровонлик ва тараққиёт карор топади. Агар шу муаммони ечаолмасак, барча тоат ибодатларимиз бир пул: тараққиёт ҳам, келажак ҳам, фаровон хаёт ҳам булмайди!(7- бет)». Шу фикрлардан келиб чикадиган бўлсак, аждодларимиз маънфатли бўлганлар ва илм-фан бешигини тебратганлар. Турон заминида дунёга машхур алломалар етишиб чиккан. Улар бизнинг фахримиз. Урта аср уйгониш даври равнаки ҳам ана шу маърифатнинг куч-кудрати хосиласидир. Биз ана шундан ибрат олишимиз керак. Уша пайтдаги маърифатпарварлик халқ маънавиятини тиклаш каратилган эди. Маънавиятни тиклашда тарих мухим рол уйнайди. Шунинг учун «Тарий хотирасиз келажак йўқ» асарида «Тарих-халқ маъвиятининг асосидир» дейилади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, маънавият тарихдан озука олади ва бойиб боради. Аждодларимиз маънавиятининг дурдоналаридан бири бўлган «Авесто»да тарбия масалаларига кенг урин берилган. Б у китоб Ватанимиз худудида яшаб келаётган халқлар дунёнинг энг кадимги маданият ва маъвиятга эга халқлар эканлигини исботлайди. «Авесто»да шахснинг ахлоқий хислатлари,хакгуйлик ва адолатлилик улугланади. «Авесто»да зардуштийлик учта таянга асосланади: фикрлар софлиги, сузнинг собитлиги, амалларнинг инсонийлигидир. Бу ғоялар инсонинг маънавияти юксаклиги ва тарбиялангилиги узида ифода этади. Бу ғоялар узининг аҳамиятини йўқоган эмас. Демак, «Авесто» амалда бўлган тарихий даврларда болаларда диний ва ахлоқий тарбия берилган, шу тарзда маънавият масаласи устувор мавкега ва макомга эга бўлган. Тарихнинг ибрат ва тарбия манбаи эканлигини куйдагича тарзда тавсивлаш мумкин. Тарихий миллий ўзликни англашда, имллий бирликни шакллантиришда, шажарамиз улуглиги ва поклигини билишда, халқимизнинг олижаноб, хурриятпарвар ва эркпарвар анъаларини изчил урганишг ҳамда баркамол хакикий инсони тарбиялашда Ватан тарихининг урни беқиёсдир . Шунинг учун «Тарихий хотирасиз келажак йўқ» асарида «уз тарихини билган, ундан руҳий кувват оладиган халқни енгиб булмас экан, биз хакконий тарихимизни тиклашмиз, халқимизни, миллатимизни ана шу тарих билан куроллантиришимиз зарур» (24-25 бет)лиги таъкидланади. Чунки тарих-мустакил давлатимиз хаётида фаол катнаша оладиган ,идрокли ва кобилиятли,узининг тарихий илдизларини англашга кодир, Она-Ватанига ва халқига чексиз мухаббат туйгулари билан тулиб-тошган авлодни камол топтириш, уларнинг онгида миллий истиқлол тафаккури ва харбий ватанпарварлтк ғояларини шакллантириш куроли, ибратли хаётмактаби ва тарбия манбаидир. Тарих Ватанга мухаббат уйготади. Ватанни севган, унинг дарди билан яшаган инсоннигина уз миллатини севади ва унинг учун куйинади. Ана шундай фазилатларни ёшларда камол топтиршнинг тарбиявий манбаи-бу аждодлар колдирган буюк тарихдир. Бу тарих билан халқимизни ва миллатимизни курорлантириш зарурлигининг Президентимиз томонидан кайта-кайта такрорлашининг бойиси ҳам ана шундадир. Мустакил давлатда, тинчлик ва осойишталикда, ғоявий чалкашликлар ва '' темир парда''дан халос булиб, биз умумбашарий қадриятининг энг биринчи асоси бўлган халқ инсонпарварлиги чашмаларидан кадам-бакадам бахраманд булмокдамиз. Айни шу хол тараққиёт йўлидан далил боришимиз ва бутун Инсоният билан бирлигимизиннг энг мустахкам кафолатидир. Халқимизнинг маънавий руҳини мустахкамлаш ва ривожлантириш-Ўзбекистонда давлат ва жамиятнинг энг мухим вазифасидир . Маънавият шундай кимматбахо меваси, у бизнинг кадимий ва навкирон халқимиз калбида бутун инсониятнинг улкан оиласида уз мустакиллигини тушуниб етиш ва озодликни севиш туйгуси билан биргаликда етилган. Маъвиятинсонга она сути, ота намунаси, аждодлар угити билан бирга сингади. Она тилининг буюк аҳамияти шундаки, у маънавият белгиси сифатида кишиларни якин килиб жипслаштради. Табиатга я кинлик, жонажон улканинг бенихоят гузаллигидан бахраманд булиш маънавиятига озик беради, кучайтиради. Маънавият уз халқининг тарихини, бу халқ хотираси эканлигини назарда тутишимиз керак. Хотирисиз баркамол киши булмаганидек, уз тарихини билмаган халқнинг келажаги ҳам булмайди. Маънавият турли халқлар ва мамлакатлар кишиларини кориндош килади. Уларнинг тагдирини узаро хурмат асосидаякинлаштиради. Бизнинг маънавиятимиз арлар давомида миллион-миллион кишилар такдини билан шакллган. Уни улчаб ҳам, паёнига етиб ҳам булмайди. У-инсон учун бутун бир олам. Маънавият инсонга хаводек, сувдек зарур. Сахродаги сайёх хар доим булокдан чанкогини босади. Худди шунингдек, инсон ҳам неча-неча азоблар ва кийинчиликлар билан маънавият часмасини излайди. Ер, оила, ота-она, болалар, кариндош-уруглар, куни- кушнилар, халқ, мустакил давлатимизга садокат, инсонларга хурмат, ишонч, хотира, виждон, эркинлик-маъвиятининг маъносини ана шундай жуда кенг. Инсон уни Инсон даражасига кутарадиган асосларининг ассосини уз акли билан том маънода камрмй олмайди. Инсон узини халқининг бир зарраси деб сезгандагина, у хакда уйлаб, мехнат килиб яшагандагина, маънавият билан туташади. Бизнинг одамларимиз Ватандан узаклошганда жуда изтироб чекадилар, чунки уларнинг маънавият чашмаси гуё узоклашиб кетгандек булади. Шунинг ҳам халқ Ватандан йирокликни огир кабул килади, чунки унда хар бир кадирдон киши учун кайгурадиган умамий калб бор. Маънавият-такдирининг эхсони эмас. Маънавият инсон калбида камол топиши учун у калбан ва виждонан, акл ва кул билан мехнат килиш керак. Бу хазина инсонга хаётда баркарорлик багишлайди, унинг карашлари шунчаки бойлик орттириш йўлида кун куринишга йўл куймайди, фожиалар вактида омон саклаб колади ва моддий кийинчилик кунларида иродани мустахкамлайди. Халқимизнинг хотираси бой. Бугун жахонга машхур бўлган Беруний, Ал-Хоразмий, Ибн Сино, Имо Бухорий, Ат-Термиизий, Ахмад Яссавий, Улугбек, Навоий ва бошка купгина алломалар маънавияти кенг ва айни вакда кисмати огир бўлган сиймолардир. Улар узларини ҳақиқатга ташна ва узига ҳақиқат бўлган халқка багишладилар. Буюк аждодларимизнинг улуг номлари халқ хотираси ва унинг такдирида муносиб давом этишга лойикдир. Один одамларга моддий бойлик бериш, сунгра маънавият тугрисида уйлаш керак, дейдиганлар хак булмасалар керак. Маънавият- инсонинг, халқнинг, жамиятнинг,давлатнинг куч- кудратидир. У йўқ жойда хеч качон бахт-саодат булмайди. Нафакат кухна тарих, балки янги тарих ҳам бунинг куп мисолларрни беради. Маънавиятни мустахкамлаш учун мехнат ва маблагни аяш уз келажагига болта уриш демакдир,Ванат ва жахон маданиятининг, адабиёт ва саънатнинг ютуклари бир оилагаетиб бориш учун оиланинг моддий таъминланганлигидан катий назар кулай шароитлар яратишталаб этилади. Ижодий ходимларнинг маънавий кучига эркинлик бериш, уларга хар томонлама ёрдам курсатиш ҳам катта аҳамияга эгадир.