logo

Умумий урта таълимнинг миллий гоя ва маънавият асослари фани буйича давлат давлат таълим стандартларининг ва модернизация килинган дастурларининг мохияти максади ва олдинги дастурлардан фарки

Загружено в:

23.09.2022

Скачано:

0

Размер:

66.5 KB
Умумий урта таълимнинг миллий гоя ва маънавият асослари фани буйича давлат давлат таълим стандартларининг ва модернизация килинган дастурларининг мохияти максади ва олдинги дастурлардан фарки Режа: 1. Миллий гоя ва мафкура таргиботи-хаётий зарурат. 2. Умумий урта таълимнинг ДТС тасдиклаш тугрисида 3. Умумий урта таълимнинг ДТС 4. ДТС жорий этиш асослари. 5. ДТС ишлаб чикариш асосий принцплари 6. ДТС нинг таянч укув режаси. Эпиграф : « Тарбия биз учун ё хаёт , ё мамот , ё нажод - ё халокат , ё саодат - ё фалокат масаласидир » Онгли тафаккурни узгартирмасдан туриб, биз кузлаган олий максад-озод ва обод жамиятни барпо этиб булмайди. (И. Каримов) Бозор муносабатларига аосланган эркин фукаролик жамиятини шакллантиришнинг устувор йуналишларидан бири жамиятни эркинлаштириш ва модернизациялаш жароёнида хар бир шахс онгида миллий, маънавий ва мафкуравий кадриятларни тарбиялаш давлат ва жамият олдида турган мухим вазифадир. Мустакиллик туфайли миллий мафкурамизнинг ижтимоий- иктисодий асосларининг яратилиши ва ишга туширилиши жамиятдаги муаммоларнинг тез ва соз ечилишига хизмат килади. Чунки миллий гоя ва мафкура хар бир инсонни у кайси шаклдаги мулкчилик асосидаги мехнат фаолияти билан шугулланмасин, шахсий манфаатларини миллий манфаатлари билан уйгунлаштиришга, мулкдорларимизни халк орасида факат бойлиги билан эмас, юксак маънавий фазилатлари билан хам ажратиб туришга ундайди. Хар бир киши уз мамлакатининг фукароси эканини хис килиши, узига бериб куйилган хукук ва эркинликларга онгли муносабатда булиши ва кадрлаши, машаккатли мехнат билан кулга киритган демократик кадриятларни асраб-авайлаши ва химоя килиши мухим. Буни эса, шахсни ижтимоий-иктисодий манфаатларини таъминламасдан, оилаларнинг хар бир алохида кишининг турмуш шароити ва фаровонлигини яхшилишга каратилган чора-тадбирларни доимий диккат марказида тутмасдан амалга ошириш мумкин эмас, албатта. Худди шу уринда инсоннинг маънавий-рухий етуклиги, узини буюк миллат вакили сифатида хис эта олиши мухимдир. Бу хислатлар эса инсонда уз-узидан карор топмайди, то ёшликдан карилик давригача таълим тарбия-воситасида мунтазам шакллантирилиб борилади. Бугунга кунга кадар миллий гоя ва мафкурани узлаштириш ва уни таргиб килишга доир анча ишлар килинди. Хусусан, дунёда ва ён- атрофимизда содир булаётган сиёсий жароёнларга муносабатни, фаол фукаролик позициясини шакллантириш, ёшларни Ватанга мухаббат рухида тарбиялаш борасида муайян ишлар амалга оширилмокда. Булар нималарда куринади? Биринчидан, одамларнинг онги ва дунёкараши узгаради, шу азиз Ватан багрида бахтли булиш мумкин эканлиги англаб етилади. Иккинчидан, Ватанни обод килиш ва одамлар турмушини фаровон этиш факат узимизга боглик деган гоя жамиятда таркиб топди. Учинчидан, миллий гоя ва мафкурани таргиб килиш хар бир кишининг амалий иши эканлиги тобора аниклашиб, мустахкамланиб бормокда. Мамлакатимизнинг 1998-йил –январдаги 5-сон «Узлуксиз таълим тизими учун давлат таълим стандартларини ишлаб чикиш ва жорий этиш тугрисида»ги хамда, «Таълим тугрисида», «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тугрисида»ги Узбекистон Республикаси конунлари ва Вазирлар Махкамасининг Узбекистон Республикасида умумий урта таълим ташкил этиш тугрисида 1998-йил 13-майдаги 203-сон карори бажарилишини таъминлаш, таълим мазмунига ислохотларнинг бош максадидан келиб чиккан холда зарур тузатишлар киритиш, унинг сифати ва самарадорлигини ошириш максадида карорлар кабул килинди. 203-сонли карори Узбекистон Республикаси халк таълими Вазирлиги томонидан ишлаб чикилган ва 1998-1999 укув йилида таълим муассасаларида тажриба синовларидан утган умумий урта таълимнинг давлат таълим стандартлари иловага мувофик тасдикланди ва Узбекистон Республикаси Халк таълими Вазирлиги 1998-1999- укув йилида таълим муассасаларида тажриба синовдан утган умумий урта таълимнинг укув дастурининг ва режаларини белгиланган тартибда тасдиклаш топширилди. 1999-2000 укув йилидан бошлаб, умумий урта таълимнинг давлат таълими стандартларини умумий урта таълим муассасаларида укув дастурлари биргаликда боскичма-боскич амалга оширилди. -1999-2000 укув йили. 5-6 синфлар учун -2000-2001 у.й. 7-синфлар. -2001-2002 у. й. 8-синфлар 2002-2003 у.й. 9-синф. Умумий урта таълимнинг давлат таълим стандартлари ва укув дастурлари нашр этилди ва 1999-йил –сентябргача таълим муассасаларига етказилди. Умумий урта таълимнинг давлат таълим стандарти укувчилар умумтаълим тайёргарлигига, савиясига куйиладиган мажбурий, минимал даражани белгилаб беради. ДТС таълим мазмуни , шакллари, вазифалари, усулларини, унинг сифатини бахолаш тартибини белгилайди. Таълим мазмунининг узаги хисобланган стандарт воситасида мамлакат худудида фаолият курсатаётган турли масалаларда (давлат ва нодавлат) таълимнинг баркарор даражасини таъминлаш шарти амалга оширилади. ДТС уз мохиятига кура, укув дастурлари, дарсликлар, кулланмалар, Низомлар ва бошка меъёрий хужжатларни яратиш учун асос булиб хизмат килади. Умумий урта таълимнинг ДТС узининг тузилиши ва мазмунига кура давлат, хукук, мактаб манфаатлари ва воситалари мувозанатини акс эттиради хамда энг асосийси укувчи шахси, унинг интилишлари, кобилияти ва кизикишлари устуворлигидан келиб чикади. Умумий урта таълим ДТСни ишлаб чикаришда куйидаги меъёрий хужжатлар асос килиб олинди. «Таълим тугрисида», «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тугрисида»ги Узбекистон Республикаси Президентининг таълим тарбия ва кадрлар тайёрлаш тизимини ислох килиш Билан боглик фармонлари, фармойишлари ва асарлари; Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг «Узлуксиз таълим тизими учун ДТСларини ишлаб чикариш ва жорий этиш тугрисида» 1995-йил 5-январдаги 5-сон хамда, Узбекистон Республикасида умумий урта таълимни ташкил этиш тугрисида» 1998- йил 13-майдаги 203-сонли карори; Умумий урта таълимнинг ДТС куйидаги принспларга таянган холда ишлаб чикилди. -ДТС давлат ва жамият талабларига, шахс зхтиёжига мослиги; -Укув дастурлари мазмунининг жамият ижтимоий-иктисодий тараккиёти хамда фан техника ривожланиши билан богликлиги; - УУТ бошка таълим турлари ва боскислари билан узлуксизлиги ва таълим мазмунининг узвийлиги; -УУТ мазмунининг Республикадаги барча худудларида бирлиги ва яхлитлиги; Умумий урта таълимнинг мазмуни, шакли, воситалари ва усулларини танлашда инновация технологияларига таяниш. - Педагогик тафаккурда карор топган анъанавий карашлар билан «Таълим тугрисида» ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» конунларида ифодаланган замонавий талабларнинг узвийлиги, -илгор демократик хорижий мамлакатларнинг таълим сохасида меъёрларни белгилаш тажрибалардан миллий хусусиятларни хисобга олган холда фойдаланиш. УУТ мактаблари учун таянч укув режаси ДТСнинг таркибий кисми булиб, у таълим сохаларини меъёрлашга хамда мактабнинг молиявий таъминотини белгилашга асос буладиган давлат хужжатларидир. Таянч укув режаси укув предмети буйича бериладиган таълим мазмунини укувчига етказиш учун ажратилган укув соатларининг минимум хажмдаги микдорини ифодалайди. У хар бир синфда укув предмети буйича давлат стандартларига мувофик ифодалайди. У хар бир синфда укув предмети буйича давлат стандартларига мувофик бериладиган таълим мазмунини аниклашга асос булади. ХТВ нинг 2005-йил 1-августдаги 191-сонли «Умумий урта таълимнинг такомиллаштирилган ДТС ва модернизация килинган укув дастурларининг тажриба синовларини I –боскич натижалари ва уларни давом эттириш тугрисида» ги буйруги асосида 2005-2006 укув йилида 8- синфда Коракалпогистон Республикаси, Тошкент шахри ва вилоятлардан танлаб олинган мактабларда такомиллаштирилган ДТС ва модернизация килинган укув дастурлари тажриба синовдан утказилди. Синов натижалари асосида янги тахрирдаги такомиллаштирилган дастурлар ХТВ хайъат мажлиси карори билан тасдикланди ва 2006-2007 укув йилидан бошлаб амалиётга жорий этилди. Ушбу тавсияномада такомиллаштирилган укув дастури ва мавзувий режалаштириш, 7-9-синфларда «Миллий гоя ва маънавият асослари» укув дастурларида белгиланган барча мавзулар буйича укувчиларнинг чораклар давомида узлаштиришлари лозим булган ВКИ элементлари уз ичига олган мажбурий стандарт назорат ишларни хамда ижодий фаоллик назоратини утказиш юзасидан тавсиялар урин олган. Ёшларнинг калби ва онгига миллий гоя, мафкуравий эътикодни шакллантириш учун, «гоя» ва «мафкура» тушунчалари, уларнинг маъно- мохияти ва шакллари, куринишлари, инсоният хаётида гояга гоя, жахолатга карши маърифат билан курашиш тамойилига амал килиб яшашнинг ахамияти, дунёдаги ва минтакадаги мафкуравий жароёнларнинг бугунги манзаралари, тараккиётнинг узбек модели, гоявий бушлик ва унинг тулдириш зарурати хакидаги тушунча ва тамойилларини замонавий-таълим тарбия воситалари оркали таъсирчан усулларда ва соддалаштирилган холда ёш авлод онгига етказиш талаб этилади. Шунингдек, миллий мафкуранинг маъно ва мазмуни, мохияти ва асосий тамойиллари, Узбекистонда кечаётган демократик жароёнлар ва мафкура хакидаги тушунча ва гояларни укувчилар онгига хар томонлама чукур сингдириш бугунги кунда мухим ахамиятга эга. Маънавий баркамол булиб етишишнинг асосий тамойил ва мезонларидан саналган одоб- ахлок тарбияси доимий ва узлуксиз булмоги лозим. Бунинг учун укитувчиларга инсонпарварлик ва мехр-окибат, саховат ва мурувват, дустлик ва садокат, сабр-каноат каби вазифаларни сингдириш асосий уринда турмоги керак. Укувчиларнинг олган назарий билим ва тушунчаларини синаб куриш, уларнинг укиш жароёнида, мактаб, оила ва жамоатчилик уртасида ана шу билимларни куллай олиш куникмалари хосил килишга эътиборни каратиш максадида баъзи дарсларни амалий машгулот тарзида хам ташкил килиш мумкин. Бундай тажриба «Миллий гоя ва маънавият асослари» фани олдига куйган максад ва вазифаларни изчил амалга оширишда ижобий самара беради. Хар бир дастур фан юзасидан белгиланган ДТСнинг лойиха вариантига мослаб тузилади. Ушбу фаннинг «Миллий гоя» булими «Миллий гоя: асосий тушунча ва тамойиллар» рисоласи мазмунини ёритади ва маънавият асослари булимии мавзулари мазмунига хам миллий истиклол гояси тушунча ва тамойиллари мазмуни сингдирилган . Фойдаланилган адабиётлар: 1. «Маърифат» газетаси 2006-йил, сентябр. 2. Умумий урта таълимнинг давлат таълим стандарти ва укув дастури. 3. миллий гоя ва маънавият асослари фанидан мажбурий стандарт назорат утказиш учун тавсиялар. 4. «Баркамол авлод орзуси» (И. А. Каримов) 5. www.ziyonet.uz 6. www.kasu.uz