logo

Жамиятнинг ижтимоий сиёсий тузулиши. Ижтимоий адолат ва баркарорлик – Узбекистондаги социал узгаришларнинг бош максади

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

93 KB
Жамиятнинг ижтимоий сиёсий тузулиши. Ижтимоий адолат ва баркарорлик – Узбекистондаги социал узгаришларнинг бош максади Режа: 1. Жамиятнинг ижтимоий сиёсий тузилиши ва инсоннинг ижтимоийлвшуви. 2. Ижтимоий адолат ва ижтимоий соха. 3. Шахс ва давлат. 1 Ижтимоий адолатни қарор топтириш тарихини инсоният томонидан ўз - ўзини англаш жараёнлари бошланишидан излаш ўринлвдир . Дунёнинг илк китобларидан ҳисобланувчи Авестода аҳолининг барча қавмлари , қатлам ва гурухлари учун умумий турмуш тарзи қоидалари тавсиф этилади . Антик дунё қонуишуноси Солон томонидан яратилган илк қоидалар мажмуи ҳам турли хил ижгимоий 1уруҳлар ўртасида тотувлик ва муроса (консенсус) мейёрларидан иборатдир. Ўз-ўзини англаш жараёнлари муҳимлигини алоҳида таъкидлаган ўрта асрлар мутафаккири Рене Декарт моҳиятга ҳар бир индивид алоҳида-алоҳида интилади ва ҳар ким ҳар хил шароитда унга эришади деб ҳисоблайди. Ҳақиқат гарчи умумий бўлсада, унга ялпи интилиш орқали кутилган натижани олиш ва уни ялпи англаш имкони йўқ. Ҳар ким, ҳар хил гуруҳ ҳақиқат моҳиятига турлича даражада яқинлашади. Декартнинг алоҳида уқгиришига кўра, «Ҳақиқатни бутун халқдан кўра алоҳида инсонлар тезроқ ўзлаштирадилар* 1 ва бу англанган ҳақиқатни бошқаларга етказадилар, шахсларнинг жамоадан фарқлари ҳам ана шунда намоён бўлади. Жамиятни стратификацион тасниф этишга мухолиф кучлардан бири сифатида маълум бўлган Покистон, Бангладеш, Ҳиндистонда амал қшгаётган A . A . Мавлудий acoc солган «Жамоати Исломия» уюшмаси аҳолининг ирқий, миллий ва тиллари борасидаги тенглигини эътироф этган ҳолда, улар таркибида синфлар, ижгимоий қатламлар, ижгимоий гуруҳлар мавжудлигини инкор қилади. A . A . Мавлудий тарафдорлари ҳар қандай демографик, ижтимоий, интеллектуал ва ҳиссий бўлинишлар сунъий моҳиятга эга бўлиб, исломий якдилликка эришиш йўлида уларни эътиборга олмаслик лозимлигини уқгирадилар. Ижтимоий ўзгарувчанлик қуйидагича турлапади: 1. Репродуктив; 2. Статусли-хизмат ггиллапояларидан юксалиш, ҳаёт даражаларининг фаровонлашуви; 3. Худудий - қишлоқцан шаҳарга, давлатдан давлатга кўчишлар; 2 4. Маънавий қадриятлар, фикр, тушунчалар, гоялар, ҳис туйғуларнинг ўзгариши; 5. Жамиятнинг сиёсий-ижтимоий идора этилиши моҳиятига кўра ўзгаршплар; 6. Илмий-техникавий ўзгаришлар. Устивор тараққиёт мезони сифатида кжсак технологиялар, информацион бошқарув соҳаларининг тобора мустаҳкамроқ ўрин тута бошлаши. Инсониятшшг 5 минг йиллик ўтмипш киишларнинг хавф умумий бўлганда бирлашувлари тарихидан иборатдир. Кенг халқ оммасининг нечожи кўп миқцорда бирлашуви унинг хавфга *5фшилик салмоЕини шунчалик ошириб турган. AMMO хавф тазйиқи сусайиши билан бирлашувлар нуқгалари ҳам емирила борган. Инсоният тарихида страталар халқнинг маданий такомиллашганлик белгилари сифатида ҳам баҳоланиб келинган. Хусусан, гиламдўзлар, дўппидўзлар, темирчи чилангарлар, богбонлар, меъморлар, хатготлар ва бошқа касбий страталар муайян меҳнат фаолияти орқали нафақат ўзига хос иқтисодий-ижгимоий ҳаёт йўриғини амалга оширганлар, балки ўз қавмлари сиру-синоатларининг ўзгалар мулкига айланмаслиги, эришилган комиллик қадриятига путур етмаслиги хусусида ҳам қайғурганлар. Жамиятдаги ижтимоий табақаларни ўрганишнинг асосий тамойиллари : - тадқиқот давомвда ижтймоий страталарга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, уларнинг ижтимоий таркиб ва тузумдаги ўрни ва мавқеини ҳурмат қилиш; - Страталар ижтимоий статикаси ва динамикаси жараёнларини илмий баҳолашда тизимий ва яхлит ёндашиш; - Ўзбекистондаги ижтимоий страталарнинг миллий менталитети, регионал - худудий хусусиятларини алоҳида эътиборга олиш; 3 - Ижтимоий страталар таркиб топишига сезиларли таъсир ўтказувчи сиёсий - иқтисодий, ижгимоий, диний конфессионал, мафкуравий омилларни ўрганиш; - Ижтимоий страталар таснифини тузишда қиёсий таҳлил усулларидан фойдаланиш. Инсоннинг муҳим хусусиятларидан бири - унинг ижтимоий мавжудот эканлигидир. Инсон ўзининг эктиёжларини қондириш мақсадларида ўзи каби инсонлар билан бирлашишга интилади. Инсоннинг ижтимоийлашуви сунъий характер касб этиб, у шахс сифатида бошқа инсоилар ўртасидагана шакллапа олади. Агар у инсоний муносабатлардан ҳоли бўлса, ўзидаги ёвузлик ёки ҳайвоний табиатидан халос бўла олмайди. Инсондаги бу табиий хусусиятни Абу Hacp Форобий қуйидагича ифодалайди: «Ҳар бир инсон ўз табиати билан шундай тузилганки, у яшаш ва олий даражадаги етуюшкка эришмоқ учун кўп нарсаларга муҳтож бўлади, у бир ўзи бундай нарсаларни қўлга кирита олмайди, уларга эга бўлиш учун инсонлар жамоасига эҳтиёж туғилади....Шу сабабли яшаш учун зарур бўлган, кишиларни бир-бирларига етказиб берувчи ва ўзаро ёрдамлашуви орқалигина одам ўз табиати бўйича интилган етукликка эришуви мумкин. Бундай жамоа аъзоларнинг фаолияти бир бугун ҳолда уларнинг ҳар бирига яшаш ва етуклиюса эришув учун зарур бўлган нарсаларни етказиб беради. Шунинг учун инсон шахслари кўпайдилар ва ернинг аҳоли яшайдиган қисмига ўрнашдилар, натижада инсон жамоаси вужудга келди. Шу билан бирга инсон фикрловчи мавжудогдир.У кўрган ва эшитганларини ёдда саклайди, ўз хаёлоги, тасаввурлаш қобилияти воситасида билимларни, маълумот ва ахборотларни таҳлил қилади, мумлаштиради, уларни трапсформациялайди, бошқаларга узатади, билим ва тажрибаларни такомиллаштиради, ўз мақсадлари, орзулари ва истакларини тасаввурлай олади. Шахс эса у ёки бу инсон ! сифатида намоён бўлиб , у маълум ва бетакрор | индивидуалликка эга бўлади . Индивиднинг жамиятга кириш| 4 жараёнлари унинг ижтимоийлашувини таъминлайди. Ижтимоий муносабатларга киришиш натижасида унинг жамиятдаги| қадриятлар ва меъёрларни ўзлаштириб бориши учун замин| яратади. Бу жиҳатдан у ижтимоий таъсир объектидир. Шунингдек, индивид ижтимоийлашув оқибатида жамиятдаги турли муносабатларда фаоллашади ва бунда у ижтимоий муносабатлар субъекти сифатида ҳаракатланувчи шахсга айланади. Анъанавий жамиятларда инсоннинг яратувчилик ижодий қобилияти анча чегараланган эди. Чунки, анъанавий жамиятда меҳнатнинг табиий тақсимоти ва ихтисослашуви, шахслараро муносабатларнинг ўта табақалашуви, ўзаро ҳаракатлар ва муносабатларни норасмий мувофиқлаштириш, жамият аъзоларини бир-бирига тобелик, уруғчилик ва қон-қариндошлик муносабатлари билан богаиклиги, бошқарувдаги примитив тизимлар имтиёзсиз жамият аъзоларинииг фаоллигини чеклаб қўйган бўлиб, бу ҳолат шахснинг ижодий фаолият кўрсатиш ва фикрлаш қобилиятини ривожлантиришга йўл бермас, ўзаро муносабатларнинг эса биқиқ бўлишини тақозо этар эди. Замонавий жамиятнинг пайдо бўлиши билан инсоннинг ижтимоий ва сиёсий муносабатлардаги ўрни юксалиб борди. Бу жамиятларда ўзаро муносабатларнинг бир-бирига таъсир этиш даражаси ва меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви - унинг секинлик билан юксак таълим ва тажрибага, шунингдек, кжрри касбий малакага асосланиши, ижтимоий муносабатларнинг қонунлар, меъёрлар, шартномалар асосида мувофиқлаштиршнинг расмий тизимини шаклланиши, ижтимоий бошқарувнинг такомиллашган тизимини яратилиши, динни давлат ва бошқарувдан ажратилиши, ижтимоий институтларнинг кўпайиши ва ривожланиши каби омиллар натижасида инсонлараро муносабатлар юксалиб, сиёсий институтларни назорат этиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя этиш, жамиятда тенглик ўрнатиш имкониятлари пайдо бўлди. XX асрга 5 келиб энг такомиллашган ва замонавий кишилик бирликлари фуқаролик жамияти, деб атала бошланди. Фуқаролик жамияти ғояси олий мақсад сифатида бир неча асрлардан бери яшаб келмоқда. Фуқаролик жамияти шундай жамиятки, унда аҳолининг бирон-бир гуруҳи бошка бир гуруҳни ўзига бўйсундира олмайди, шунингдек, эркаклар билан аёлларни бир-бири билан боғлаб турувчи кўатаб ижтимоий, фукаровий, диний, иқтисодий, маданий алоқа ва муносабатлар янада ривожланади. Бу гоя 80-йилларда авж олган демократиялаштириш жараёни натижасида алоҳидамазмун касб эта бошлади ва у тоталитар давлатларга қарама-қарши бўлган ижтимоий андоза сифатида талқин қилина бошланди. Фуқаролик жамияти шахс учун кенг имкониятлар яратиб, унда ҳар бир шахс бошҳалар билан бирлагаиши ёки бошқалар билан ҳамкорликда фаолият кўрсага олииш мумкин. Фуқаролик жамияти шу тарзда инсон улугворлигини юксакликка кўтаради. Ҳозирги замон ривожланган мамлакатларида барпо этилган Фуқаролик жамиятлари тўтрисидаги тасаввурлардан келиб чиқадиган бўлсак, у қолда фуқаролик жамияти бу: - аввало, жамият ҳаёти фаолиятининг иқтисодий, ижтимоий ва маънавий соҳаларида ихтиёрий равишда шаклланган, бошлангич нодавлат тизимларини ўз ичига қамраб олган инсоний бирликдир; - иккинчидан, жамиятдаги иқтисодий, ижтимоий, оилавий, ; миллий, маънавий, ақлоқий, дииий, иишаб чиқариш, шахсий ва нодавлат муносабатлар мажмуасидир; - учинчидан, эркин индивидлар, ихтиёрий равишда шаклланган ташкилотлар ва фуқароларнинг турли давлат органлари тазйиқтари ёки бир қолипга солишларидан қонунлар воситасида ҳимояланган жамият бўлиб, унда улар ўзлигини намоён қила олишлари учун доимий имкониятларга эга бўладилар. Шу билан бир қаторда, ҳозирги даврда фуқаролик жамиятининг асосий белгилари шаклланди. Булар асосан қуйидагилардан иборат: 6 Иқтисодий соҳада: нодавлат ташкилотлар; кооператив- ширкатлар; ижара жамоалари; акциядорлик жамиятлари; уюшмалар; корпорацияларнинг мавжудлиги. Ижтимоий соҳада: оила; партиялар, жамоат ташкилотлари sj ва ҳаракатлар; иш ва яшаш жойларидаги ўз-ўзини бошқариш j органлари; нодавлат оммавий ахборот воситалари; | жамоатчилик фикрини аниқлаш, шакллантириш ва ифода I этишнинг замонавий шакллари, ижтимоий ихтилофларни куч | ишлатмасдан, тазйиқсиз, қонунлар доирасида ҳал қилиш I амалиётининг мавжудлигидир. | Маънавий соҳада: сўз, виждон ва фикрлар эркинлиги; ўз | фикрини очиқ билдира олишнинг реал имкониятлари; ижодий, илмий ва бошқа уюшмалар мустақиллигининг ҳам крнунин, ҳам амалий жиқатлардан таъминлаганлиги. Шунингдек, фуқаролик жамиятининг барҳарорлигини гаъминловчи шарт-шароиглар ҳам борки, уларсиз бу жамиятнинг институтлари ривожланмайди. Булар жумласига жамиятдаги ижтимоий қатламларнинг турлича манфаатларини ифода этувчи ривожланган ижтимоий структуралар мавжуд бўлиши лозимлиги киради. Қолаверса, жамият аъзоларининг тўла мустақиллик билан фаолият кўрсата олиш қобилияти, уларнинг энг ривожланган даражадага ижгимоин, ишеллектуал, руҳий жиҳатлардан юксалиши содир бўлшии ҳам тақозо қилинади. Сўнгги шарт-шароит эса ҳар бир фуқаронинг ўз мулкига эга бўлиши, бу мулкни ўзи истаган тарзда тасарруф қила олиши учун унинг шахсий ёки жамоавий ҳуқуқи таъминлаган бўлиши лозимлигидир. Фуқаролик жамиятининг белгилари, мсзонлари ва инстигутларини тасаввур қила олган ҳар бир кишига кўриниб турибдики, бундай демократик жамиятнинг асосини ўз-ўзини бошқариш ва жамоат ташкилотлари ўзаро муносабатларининг мажмуаси ташкил қилар экан. Фуқаролик жамиятида давлат ва ҳукуматнинг алоҳида ўз ва-зифалари, нодавлат ва жамоат ташкилотларининг эса алоҳида ўз вазифалари бўладики, 7 улар бир-бирини тўлдириб, юксак ривожтанган дсмократик жамиятнинг яшовчанлигини таьминлайди. Давлатнинг ҳам, нодавлат ташкилотларнинг ҳам ўз ҳаракат доирасини ўзлари учун белгилаган (фаолияти у ёки бу томонга озгина ўзгарганда ҳам бундай ижгимои 11-сиёсш'г мувозанатлар бузилиб, демократик меъёрдан чекиниш ёхуд четга чиқиб кетиш рўй бериши мумкиилигини асримизнинг сўнгги даврдаги ривожланшн амалиёти кўрсатди. Фуқаролик ж a ^ r ияти инсонлардаги ўз-ўзини англаш, уларнинг объектив равишдаги масъулият ҳиссини сезиш қобилиятининг юксалишига ҳамоҳанг равишда шаклланиб боради. Бу жамиятда шаклланган ма\шакатлар фуқаролари сиёсий, ахлоқий ва ҳуқуқий маданиятлари даражасининг юқорилиги билан ажралиб туради. 2 Маълумки, фуқаролик жамиятининг асоси - жамоат ташкилотлари. Ва шу билан бир қаторда, фуқаролик жамиятининг ўзига хос хусусиятларидан бири - бу нодавлат тизимидаги барча жамоат ташкилотларига аъзоликнинг ихтиёрий шаклда бўлишидир. Бу қоида, биринчидан, шу жамиятдаги демократияиинг юқори даражасини намоён қилса, иккинчидан, жамият аъзоларининг ижтимоий онги ва фаолликлари юксаклигини билдиради. Қолаверса, ҳар бир фуқаро ўзи кирмоқчи бўлган ташкилот фаолиятида ўзининг манфаатлари ва эҳтиёжларига мос мақеадларга эришишига ишонч ҳосил қилганидан сўнггина шу ташкилотга ихтиёрий равишда аъзо бўла олади. Кадимги даврдан бошлаб TO ўрта асрларгача бўлган замонда давлат кенг талқин қилинган, лекин у ўзи ташкил қиладиган ва ифодалайдиган жамиятдан алоҳида эмас эди. Биринчитардан бўлиб Никколо Макиавеяли «давлат» терминининг кенг ва тор маънодаги аҳамиягларини талқин этган эди. Бу пайтгача бўлган даврда давлат турли ва анча аниқ тушунчаларни англатган. Н. Макиавелли адабиётларга « Stato » деган махсус терминни киргазиб, у давлатни унинг кандайдир аниқ шаклидан қатьий назар жамиягнинг алоҳида сиёсий ташкилоти сифатида галқин этди. 8 Давлат, жамият ва индивидларнинг бир-биридан чегаралашни либерализм ўзининг давлатнинг шартномавий назарияларида (Гоббс, Локк, Руссо ва бошҳалар) амалга оширдилар. Бу назарияга биноан, учта тушунча (индивид, давлат, жамият) тарихан бир- биридан бўлингандирлар. Даставвал эркин ва ярим ёввойи яшаган индивиддар иқгисодий ва бошқа соҳаларда ўзаро ҳаракатларда бўлиш оқибатида жамиятни ташкил этдилар ва кейинчалик, ўзларининг хавфсизликларини ва табиий ҳуқуқтарини шартномалар тузиш йўли билан ҳимоя қилиш мақсадларида махсус орган - давлатни туздилар. «Давлат» тушунчаси одатда маълум бир ҳудудда олий ҳокишшта эга ташкилотни англатади. Давлатнинг моҳиятини янада чуқурроқ ва ҳар томонлама англаш учун унинг муҳим белгиларини билиш лозим. Минглаб йиллар жамиятнинг ривожланиши билан бирга давлат ҳам ушшг бир қисми сифатида ривожланиб кедди. Давлат билан шахсшшг ўзаро муносабати хуеусиятлари, давлат тузимида рационаллик, эркишшк ва инсон эркинлиги принципларининг татбиқ этилишига қараб давлатни ривожланишини иккита глобал этапга бўлиш мумкин: анъанавий ва конституцион. Шунингдек, анъанавий ва конституцион давлатнинг белгилари намоён бўлишига қараб оралиқ босқичларга ҳам бўлинади. Масалан, тоталитар -давлатчилик. Анъанавий давлатлар тарихий мерос бўлган урф-одат, меъёрлар асосида стихияли равишда ривожланди. Бу давлатларда халқ устидан институтлашган ва чекланмаган ҳокимиятга эга бўлиб, улар кишиларнинг тенг ҳуқуқли эканлигини инкор этиб, эркин инсонни давлат ҳокимиятининг манбаи эканлигини тан олмаганлар. Бундай давлатларга типик мисол сифатида монархияни кўрсатиш мумкин. Конституцион ва ноконституцион давлатлар ўртасидаги чегаралар эркинликка нисбатан муносабат, шунингдек, инсон ҳуқуқларини сақлаш амалиёти, шахс, жамият ва давлат ўзаро муносабатларидаги устивор йўналишлар асосида белгиланади. Давлат ривожланишининг конституцион босқичи давлатнинг жамиятга ва фуқароларга бўйсуниши, давлатнинг 9 аралашув ваколати ва йўналишларининг конституцион белгилаб қўйилиши, давлат фаолияти ва инсон ҳуқуқларинииг кафолатларини ҳуқуқий регламенгация қилиниши билан бошиқдир. Конституцион давлатлар анъанавий давлатлардан шаклланиши, ички тузилиши ва функциялари билан кескин фарқланади. Ҳуқуқий давлат - конституцион давлатчиликнинг реал амалга ошишидир. Унинг асосида инсонни давлат террори, унинг эътиқоди устидан куч ишлатиши, ҳокимият органлари томонидан майда ҳомийлик қилишидан ҳимоя қилишга интилиш ётади. Ҳуқуқий давлат - суверен халқ иродасига бўйсунувчи, инсоннинг эркинлиги ва бошқа ҳуқуқтарини ҳимоя қшгувчи, ўз фаолиятини қонунлар доирасида амалга оширувчи давлатдир. Бундай давлатда шахс билан ҳокимият ўртасидаги муносабатлар констшуцияда белгилаб қўйилади, шунингдек, бу халқ билан ҳокимият ўртасидаги муносабатлар «ижтимоий битимларо асосида рўи беради. Давлат билан фуқаролар ўртасидаги муносабатларда устиворлик иисонҳуқуқларига ҳаратилади, қонунлар давлат ва унинг ҳатти -ҳаракати билан бузилмайди. Ҳозирги даврда фуқаролик жамияги ва ҳуқуқий давлат ўртасида қатъий чегара ўтказиш қийин масала. Турли ҳуқуқий давлатларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши тажрибасини эътиборга олиб, ҳуқуқий давлатнинг қуйидаги белгиларини келтириш мумкин: - ривожланган фуқаролик жамиятининг мавжудлиги; - шахснинг эркинлиги, ҳуқуқи ва жамоатчилик тинчлигини ҳимоя қилиш, хўжалик фаолияти учун ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиб берган ҳолда давлат фаолияти соҳасини чеклаш; - ҳар кимнинг ўз шахсий фаровонлиги учун масъуллигини ошириш; - барча фуқароларнинг ҳуқуқий тенглиги; - ҳуқуқнинг умумийлиги, унинг барча фуқаролар, ташкилотлар, муассасалар, жумладан, давлат ҳокимияти учун ҳам тенг тааллуқли бўлиши; - халқ ва давлат суверенитетининг конституцион - ҳуқуқий жиҳатлардан мувофиқлашганлиги; 10 - қонун чиқарувчи, ижроия ва суд ҳокимиятларининг бўлиниши, улар фаолиятининг ҳамкорликдаги бирлиги; - давлатнинг фуқаролик муносабатларини мувофиқлаштиришда таъқиқлаш методининг чегарадан чиқиш методига нисбатан устиворлиги. Бунинг маъноси шуки, ҳуқуқий давлатда «қонун билан таъқиқланмаган барча нарсаларга руҳсат этилади» тамойилига амал қшшнади. Бунда чегарадан чиқиш методи фақат давлатга нисбатан қўлланилиб, давлат фақат расмий қабул қилинган ваколатлар доирасидан четга чиқмаслиги лозим; - индивид эркинлигини чеклаш фақат барча кишилар эркинлиги ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ҳуқуқий давлат шахснинг мутлоқ эркинлигини биддирмайди. Ҳар бир шахснинг эркинлиги бошқа киншнинг эркинлигига зид кела бошласа, худди шу ерда унинг эркинлиги тугайди. Ҳуқуқий давлат шароитидаги эркин рақобат натюкасида мулкцорлар қатлами вужудга келиши учун қулай шарт-шароитлар яратилади. Давлатлар ривожланиш тажрибаси кўрсатдики, фақат шахсларнинг риюжяаншии учун шарт-шароитлар ярагиш билан умумий фаровонликка эришиб бўлмайди. Чунки, жамиятдаги ҳар бир шахсда мулкдор бўлиш, ташаббускорлик кўрсатиш қобилияти бўлавермайди. Барибир ижгимоий тенгсизлик давом этаверади. Шушшг учун ҳам ҳаётда ижгимоий давлат назарияси ва амалиёти (умумий фаровонлик давлати) пайдо бўлди. Ижгимоий давлат - ҳар бир фуқаро учун муносиб ҳаёт тарзи, ижгимоий ҳимоя, ишлаб чиҳаришни бошқаришда иштирок этшпи, шахсни ўз-ўзини реализация қилиши, ҳамма учун тенг ҳаётий имкониятлар яратиш учун интиладиган давлатдир. Бундай давлатнинг фаолияти умумий фаровонлик, жамиятда ижгимоий адолат ўрнатишга қаратилган бўлади. Давлат мулкий ва бошқа ижтимоий тенгсизликларни текислашга ҳаракат қилади, кучсиз ва ижгимоий ҳимояга мухтож кишиларга ёрдам беради, ҳар бир фуқарони иш ёки бошқа ҳаёт 11 кечириш манбаси билан таъминлашга ҳаракат қилади, жамиятда тинчликни саклайди, инсон учун қулай ҳаёт муҳитини шакллантиради. Ўзбекистон Республикасида миллий истиқлол шарофати билан бозор муносабатларига ўтиш, ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган ислоҳотлар тобора чуқурлашиб бормоқда. Давлат ва ҳукумат миллий мустақилликнинг дастлабки давридан бошлаб кучли ижгимоий сиёсат юритиб келмоқца. Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг гшровард мақсади ҳам ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти қуришдир. Ҳозирги даврда бундай давлат ва жамият барпо этишнинг конституцион ва қонуний асослари яратилди. Демократик типдаги миллий давлатчилик шаклланди. Фуқаролик жамиятининг белгиси сифатида кўп партиявийлик ва ўз-ўзини бошқариш органлари -жамоат бирлашмалари тизими шаклланди. Мавзу бўйича таянч атамалар: шахс, давлат, фуқаролик жамияти, жамоат ташкилотлари, Конституцион давлат, хуқуқий давлат. ижтимоий cmpama , умумийлик ва хусусишшк, оламий уйтуилик, стратификацион тасниф, консенсус, ижтимоий ўзгарувчашшк. 12 Адабиётлар: 1. А.Наср Форобий «Фозил одамлар шахри» Тошкент 1993йил 2. Анталогия мировой философии Москва 1969 год 3. Абу Али Ибн Сино Избранный философиские произведения Москва 1980год 4. www.ziyonet.uz 13