logo

Композицион материаллар Конструкциялашга мўлжаланган толали композицион материаллар

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

72.5 KB
Композицион материаллар Конструкциялашга мўлжаланган толали композицион материаллар Пластмассалар ва уларнинг умумий хоссалари классификациялари Режа: 1. Композитлар хақида тушунча. 2. Композит материаллар. 3. Конструкциялашга мўлжалланган композит материалларни тузилиши хақида маълумотлар. 4. Пластмассалар тавсифи. 5. Пластмассалар гурухи. 6. Пластмасса деталларга талаблар. Композицион материаллар Бугун дунё янги техника ва технология тараққиётига қадам қўйди. Фан техникани ривожланиши натижасида металлургияда хам катта ўзгаришлар бўлмоқда. Металл ўрнига янги турдаги махсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Масалан: энг яхши пўлат ёки алюминий қотишмалари билан тенглаша оладиган материал – бу композит ёки композицион материаллардир. Энциклопедик материалларга кўра «Композит»нинг маносини қўйидагича берилган: «Берилган йўналиши бўйича мустахкамловчиси бўлган металл ёки металлмас материаллар. Замонавий композицион материаллардан бири - темирбетон». Маълумки, темир-бетон олишда, пўлат арматура атрофида бетонни қотирилади. Натижада ўзига хос монолит хосил бўлиб, бетон асосан сиқувчи кучга, арматура чузувчи кучга ишлайди. Бундан кўриниб турибдики, композит материалларини ишлаб чиқиш, асос ва мустахкамловчининг яхши хусусиятларини қўллашга мўлжаллангандир. Бунга мисол тариқасида шиша пластикани олишимиз мумкин. Унда шиша ипни полимер смоласига ботирилади. Бу материал ёнмайди, ўтда қиздирилганда хам мустахкамлигини сақлайди, сув шиммайди, коррозияга чидамлидир. Бундан ташқари, мустахкамловчи – шиша ипи, кўп тарқалган органик ва неорганик толалар орасида кенг қўлланилиши бўйича олдинги ўринда тўради. Асоси полимер боғловчи бўлган композитлар хозирча кенг тарқалган. Бу материаллар 200   С температурагача бўлган мухитда ишлай олади. Композицион материалларнинг баъзи турлари, масалан: углерод боғловчиси, углерод толали композитлар 2500   С гача температурага бардош беради. Боғловчи турига қараб композитлар уч хил бўлади: полимерли, металл ва керамикали. Полимерлар хақида юқорида айтиб ўтилди. Металлкомпозитлар турига асосан алюминий ёки магний бўлган материаллар кириб, мустахкамловчи сифатида углеродли, борли ва бошқа толалар қўлланилади. Уларни ишчи температураси 400-500   С. Улардан сўнг асосан титан ёки никел қотишмали композитлар туради. Керамика туридаги карбид ёки нитрид кремнийли композитларни 1700-2000   С гача қўллаш мумкин. Хамма композитларнинг фарқланувчи томони шундан иборатки, улар ўта мустахкам, енгил ва химиявий чидамлидир. Алюминий қотишмаси билан органик пластика базасида қатламли материаллар ишлаб чиқилди. Уни мавжуд бўлган алюминий қотишмалари билан солиштирилганда, уни қўйидаги афзалликлари бор: 10-20% зичлиги кам, 15-20% солиштирма мустахкамлик юқори, чарчашдан пайдо бўладиган ёриқларни ўсиш тезлиги 10 баробар камдир. Материал қанча енгил бўлса, унинг зичлиги кам бўлиши маълумдир (бир хил мустахкамликда). Хисоб-китоб ишларида асосан солиштирма мустахкамлик ва бикрлик модулидан фойдаланилади, яъни материалнинг бу кўрсаткичлари солиштирма оғирлигига нисбати олинди. Шунинг учун солиштирма мустахкамлик ва солиштирма бикрлиги километрда ўлчанади, бошқача қилиб айтганда узунлик ўлчамига эгадир. Конструкцион материаллар ишлаб чиқаришда фан-техника яхши натижаларга эришмоқда. Агар 1940 йилда унга сифатли пўлатнинг мустахкамлиги 110-130кг/мм 2 бўлса, 1985 йилда 200-250кг/мм 2 га етди. Ўта мустахкам алюминий қотишмаларида уни мустахкамлиги 40кг/мм 2 ва 50- 60кг/мм 2 (мос равишда 1940 ва 1985 йиллар). Ўта паст температурани, титраш юкланишини, чарчашдан ёрилишни ривожини, коррозияни ортиши ёки камайиши, оддий материалларнинг солиштирма мустахкамлиги ва бикрлиги ортиши билан, юқоридаги факторларни таъсири ортиб боради. Материалда тешик, хар хил кесимлар яқинида кучланишлар концентрациясига сезиш қобилияти ортади, коррозияга чидамлилиги камаяди, ёриқлар пайдо бўлиш эхтимоли ортади. Бошқача сўз билан айтганда мустахкамликни ортирилганда, ишлатиш ишончлилиги камайиши мумкин. Бунга мисол тариқасида алюминий қотишмаси тарихига бир назар солсак. Маълумки, дюралюминий – мис ва магний билан легирланган алюминий қотишмаси урушдан олдин пайдо бўлган. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, унга қўшимча қилиб рух қушилса, ва магний ва мисни фоизи ўзгартирилса, материалнинг мустахкамлиги бирдан ортиб кетади: яъни 40кг/мм 2 дан 80кг/мм 2 га. Бироқ бу материалнинг биринчи қисми заводдан чиқмай туриб ёрилиб кета бошлади, сабаб – коррозия. Буни натижасида, кейинчалик, ўта мустахкам алюминий қотишмаси олинди. У коррозияга чидамли, қатта юкланишга қаршилик қобилияти тўла қониқтиради. Конструкциялашга мўлжалланган толали композицион материаллар Толали композитлар кенг синфли материаллар бўлиб, аниқ чегараланган хар хил химиявий компонентлар хажмий қўшилиши каби бўлиб, улар материалларга монолитликни беради. Уларга, масалан: шиша пластиклар, иссиқдан химояланиш материаллари ва бошқалар киради. Бундай материалларни ишлаб-чикишда, узликсиз ва дискеретли ярим кристал толалар, кўринишидаги бор, углерод ва хар хил бирикмалар (оксидлар, карбидлар, боридлар, нитридлар ва бошкалар) кристалларни, яна мустахкамлик ва бикрлик модули қиймати юқори бўлган металл симлар қўлланилади. Армирловчи тўлдирувчилар моно-тола ва жгут, сим, тўр, ип, лента, қоғоз, холст ва бошқа толали материаллар кўринишида бўлиб, улар металл ва металлмас (полемерли, углеродли, керамикали ва бошқа) материаллар билан қўшилади. Бикр армирловчи толалар, материалга юкланиш берилганда пайдо бўладиган асосий кучланишни қабул қилиб, толаларни жойлашиш йўналиши бўйича материалга мустахкамлик ва бикрлик беради. Хозирги вақтда армирловчи материалларни олиш учун асосан узлуксиз шишали, углеродли, борли, химиявий толалар ва симлар қўлланмоқда. Шиша ва органик толалар учун узулгунча узунлигини ортиши (2,5-5%), углеродли ва борли толалар узунлигини ортиришга (0,4-1,5%) нисбатан характерлидир. Кўриниб турибдики мустахкамлик ортишига қараб бу кўрсаткич ортиб бормоқда. Борли ва керамик толалар ўта қаттиқ ва температурани ортиши билан мустахкамлигини камайишига мойил эмас. Органик толалар учун максимал температура 300   С. углеродли толалар нейтрал ва тикловчи мухитда 2200   С гача қиздиришгача чидамлидир, у бунда ўз мустахкамлигини сақлайди. Ҳавода эса, 450   С дан оксидланишни бошлайди. Саноатда шиша-, карбид-, бор- ва органик толалар ипларини, эпоксидли ва полиамид боғловчилар асосида кўп ишлатилади, металл композитларда эса борли ва углерод толали ипларни, пўлат, вольфрам ва бошқа симларни, алюминий, магний, титан ва бошқа боғловчи материаллар асосида ишлатилади. Матрицаларнинг механик хоссалари композитларнинг хоссаларини белгилаб беради. Масалан, тола йўналишидаги суриш, сиқиш ва юкланишдаги нормал кучланишга чидамлилиги, яна чарчоқдан емирилишга қаршилиги. Матрицаларнинг мустахкамлик чегарасини ва толанинг эластиклик модули чегарасини ортиши билан, бир хил толаларда мустахкамланган композитларнинг чарчашдаги мустахкамлиги ортади. Мустахкамловчи толалар шакли, тола ва матрицанинг мустахкамлик ва деформацияланувчанлик тавсифи, композитларнинг физик-механик хоссалари анизотропиясини белгилайди. Уни, толаларнинг ўзаро жойлашини ва миқдорини ўзгартириб, созлаш мумкин. 1-расмда хар хил структурада армирланган композитларнинг кучланиши ва деформацияси орасидаги боғланиш келтирилган. Ундан кўринадики, композит энг юқори мустахкамлик ва бикрликка узлуксиз толалар ўзаро параллел жойлашганда (бунда юкланиш тола йўналиши бўйича берилган) эришилади. Бу кўрсаткич армирловчи толани мустахкамлик ва эластиклик модули ортиши билан ортиб боради. Углеродли толаларда армирланган енгил қотишмалар асосилаги композицион материални олишнинг икки усули мавжуд: дастлаб баръер қатлами билан қопланган углерод толаларини эркин чуктириш ва суюқ эритма билан босим остида мажбурлаб чуктириш. Пластмассалар, уларнинг умумий хусусиятлари ва классификацияси Пластик массалар юқоримолекуляр бирикмалар полимерлар асосида олинади. Макромолекулалар орасидаги боғланиш турига боғлиқ холда чизиқли, тармоқланган ва тўрсимон структурали полимер материалларига бўлинади. Чизиқли ва тармоқли структурали материалларга термопластикли (термопласт), бириктирилган структуралига – термореактивли (реактопласт) лар киради. термопластлар қиздирилганда эрийди, совутилганда олдинги холатига қайтади. Реактопласт ўзини юқори ишчи температураси билан фарқланиб, қиздирилганда структураси бузилиб кетади, совутилгада олдинги холига қайтмайди. Пластмассанинг механикавий пишиқлиги уни тўлдирувчисининг турига боғлиқ. Пластмассаларнинг антифрикцион ва фрикцион хоссалари. Бир турдаги пластмассалар – фторопласт, полиамид, текстолит, ёғоч қатламли пластик (ДСП) ларда ишқаланиш коэффициенти паст ва емирилишга чидамлилиги юқори; асбопласт, фенолли пресскомпозит (асботолали тўлдирувчили) да ишқаланиш коэффициенти юқори. Хамма пластмассалар – диэлектрик. Пластмассаларга коррозия таъсир этмайди, кўпгина пластмассалар (фторопластлар, полиэтилен, полипропилен, винопласт, эпоксид, полиэфир ва фенолформальдегид смолали шишапластиклар) агрессив мухитга чидамлидир. Шиша-пластик, шиша- текстолит, гетинакслар ўзининг титраш энергиясини ютиш қобилияти билан ажралиб туради. Иссиқликўтказувчанлик ва температура ўтказувчанлиги металларга нисбатан жуда паст, иссиқлик сиғими эса юқори. Баъзи шартларни ҳисобга олиб, конструкцион пластмассаларни уч гурухга булиш мумкин: - паст мустахкамли, уларда чузилишдаги бузувчи кучланиш (σ р ) 500-600 кг с/см 2 дан ортмайди; - ўрта мустахкамли: σ р қ600–1000 кг с/см 2 ; - ўрта мустахкамли: σ р >1000 кг с/см 2 . Пластмассадан тайёрланган деталлар факат -60 дан Қ200   С температура оралиғида яхши ишлайди. Фақат баъзи бир алохида маркали пластмассалар Қ350гача ишлаши мумкин. Пластмассаларнинг НВ қаттиқлиги паст бўлиб, 30 дан 600 МПа гача бўлади. Пластмасса деталларининг конструкциясининг технологиялигига талаблар Пластмасса деталлари асосан қўйиш, зичлаш йўли билан олинади. Шунинг учун, уларни конфигурацияси шаклқолипдан осон олинадиган бўлиши керак. Деталларни ички ва ташқи ён томонларида ўйиқлар ёки буртиклар қилинмаслик керак. Улар қолипни бўлакларга бўлиб қўллашга, конструкциясини мураккаблашишига олиб келмаслиги керак. 1-расмда қўлланишга тавсия этилмайдиган конструкциялар келтирилган. Деталлар деворларининг минимал қиялиги қийматларини, девор баландлигига нисбатан қўйидагича олиш мумкин: Девор баландлиги, мм 10 10-50 50-100 100-200 200 Қиялик 1:10 1:20 1:50 1:100 1:200 Деталнинг ички деворлари қиялигини ташқи деворникидан ортиқроқ қилиш мақсадга мувофиқдир. Чунки детал қотиш жараёнида тортилишдан ички юзани сиқиб қолиб, уни ажратиб олишни қийинлаштиради. Агар конструкциядан имкон бўлса, ички юзани конуссимон, пирамидасимон ва шу каби конструктив шаклларида тайёрлаш керак. Конструктив қиялик қанча катта бўлса, деталниажратиб олиш шунча осон бўлади, яна пластмассани қотишидан хосил бўладиган ички кучланиш кам бўлади. Тешикларни лойихалашда қўйидагиларга эътибор берилади. Қолдиқни ажратувчи теккислигига нисбатан тешик ўқини перпендикуляр ёки оғдириб қўйилмайди (1-расм). Бунда қолипдан детални олишдан олдин, стерженни олишга тўғри келади. Бу қолип – шакл конструкциясини қийинлаштиради. Тешик узунлиги (тешиб ўтилган ёки ўтмаганда хам) уни 3-5 диаметрдан ортмаслиги керак. Стерженнинг бикрлигини ортириш учун мумкин қадар уни узунлиги бўйича йўғонроқ, керакли диаметрни, узунлигини эса қисқароқ олиш керак (3-расм). Махкамланадиган жойлар деворини каттароқ олиш керак, қолипда чўзилиш бўлса деворлар ёрилиши мумкин (4-расм). Деталларнинг бикрлигини ортириш учун қўйиладиган қобирғаларини конструкциялашда қўйидагиларга эътибор берилади. Қобирға қалинлиги девор қалинлигини 0,6-0,8га тенг бўлиши керак, баландлиги эса қобирға диаметрини 3-5тасидан ортиқ олинмаслиги керак (5-расм). Пластмасса деталларни конструкциясида технологик факторлардан ташқари механик хоссаларига хам эътибор бериш керак: юмшоқлиги, бикрлигини ва мустахкамлигини камлиги, реактопластларда эса мўртлик хам мавжуд. Юқорида кўрганимиздан деталларни бикрлигини ортириш учун, уларга қобирғалар қилинади (6а-расм), деворларга эса бикрлик қобирғаси қилиш мумкин (6б-расм), ёки детални шу қисмини бошқа юзага тиралувчи қилиб тайёрлаш мумкин (6в-расм). Адабиётлар: 1. О композитах, И.Н.Фринляндер и др. изд. «Знание» Москва, 1989 (3- 39с). 2. Справочник металлиста, в 5 томах. Изд. Машиностроение, 1976 (584- 598с. 2-Т, 599-604с. 2-Т).