logo

Керамика ва ситаллар. Машинасозликда қўлланиладиган пластмасса деталлари ва уларни ишлов бериш технологиясининг имкониялари

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

93.5 KB
 Керамика ва ситаллар. Машинасозликда қўлланиладиган пластмасса деталлари ва уларни ишлов бериш технологиясининг имкониялари Режа: 1. Керамика хақида маълумот. 2. Ситалли тавсифи. 3. Машинасозликда пластмасса деталларга ишлов бериш хақида маълумот. 4. Пластмассанинг классификациялари. 5. Пластмасса листларни қирқувчи асбоблар хақида маълумот. 6. Пластмассанинг қирқишни бошқа жихозларини ўрганиш. Керамика ва ситалли Бир қанча керамик материаллар, ўзининг қўлланишидаги яхши хусусияти билан, машинасозликнинг бир қанча тармоқларида ишлатилмоқда. Баъзи бир керамик материаллар юқори механикавий мустахкамликка эгадир, уни 1000-1500   С гача сақлай олади, яна қаттиқ ва кам ейилувчандир. Бундай керамика материалларини машинасозликда металл қирқувчи асбобларда, ейилишга ишловчи деталларни тайёрлашда қўлланади. Масалан: симни тортиб олишда ишлатиладиган фильер хам ейилишга, хам қизишга ишлайди. Керамиканинг алохида хоссаларидан – у мўрт ва мос равишда зарбий эгилишга мустахкамлик чегараси паст. Шунинг учун керамика махсулотларини кенг тарқалишини чегаралаб қўйилган. Керамик материаллар хар хилкислота, ишқор ва бошқа агрессив моддаларга чидамлидир. Шунинг учун керамика, ситалли хам ва тош қўймаларидан хар хил металарига химиявий ишлов беришда қўлланувчи идишлар тайёрлашда қўлланилади. Керамика Al 2 O 3 , MgO, ZrO 2 тоза оксидли керамика сиқилувчи ва эгилувчи кучлар ўта мустахкамлиги билан ажралиб туради. Бу мустахкамликни юқори температурада хам сақлайди. Алюминий оксидли керамикани металл қирқувчи кескичларда фимир тайёрлашда ишлатилади. Алюминий оксидли корундли керамика энг кўп тарқалган бўлиб, ундан кескичлар тайёрланади. Кичик қўймали (микролита) пластинкали кескичлар ёрдамида конструкцион ва легирланган пўлатларга, хар хил чўянларга ва рангли металларга, яна металлмас материаллар (графит, пластмасса, ёғоч) га ишлов беришда қўлланилади. Кичик қўймали пластинкалар шакли ва ўлчами бўйича қаттиқ қотишмали пластинкаларнинг ГОСТ17163-71га мос тушади. Кичик қўймали материалидан кесувчи асбобдан ташқари, қора ва рангли металлардан сим ва прутокларни тортиб олишда волокалар тайёрланади. Яна йигирув, эшув, қайта ўровчи ва шу каби машиналар учун йўналтирувчилар, бир қанча ейилишга ишловчи деталлар хам тайёрланади. Керамика материалларидан бири бўлган форфор хам машинасозликда кенг қўлланилмоқда. Ситалли Ситалли – неорганик материал бўлиб, шишани йўналтириб кристаллаш усули билан олинади. Ситалли махсулотлари икки хил усулда олинади: порошокли усулда пишириш ва махсулотни кристаллаш (шишасозлик саноати технологияси бўйича). Ситалли махсулотларнинг кўпини уни олингандан сўнг аниқ геометрик шакл бериш учун механик ишлов берилади. Энг яхши ишлов бериш усули – бабиий ва синтетик олмосда жилвирлаш ҳисобланади. Олмосли асбоблар ёрдамида ГОСТ2789-73 бўйича 10-12 класс тозалигигача ишлов бериш мумкин. Машинасозлик ва металлга ишлов беришда емирилишга ва химиявий мухитга чидамли ситаллилар синфи кенг қўлланилади. Улар таркибида асосий кристалли фаза сифатида кордиерит ва пироксен ишлатилади. Ситаллидан тайёрланган деталларни ўзаро ва бошқа материаллар, масалан, металл ёки керамика билан шиша кристал цемент ёрдамида бириктириш мумкин (ёки эпоксид смола ва суюқ шиша асоси клей ва сургичлар ёрдамида). Шиша кристалли цемент ёрдамида бириктирилган, 400-600   С да термик ишлов берилади. Эпоксид клей хона температураси ёки бир оз қиздирилиб қотгандан сўнг, бирикмани 180   С гача бўлган температурада ишлатиш мумкин, ситалли металл билан металлизациялаб, сўнгра кавшарлаб бириктирилади. Машинасозликда қўлланиладиган пластмасса деталлари ва уларга ишлов беришнинг технологик имкониятлари Пластмасса деталлар машинасозликнинг хар хил тармоқларида, радиоқурилмасозликда, машина механизмларининг хар хил конструкцияларида қўлланилади. Бир хил детални тайёрлаш учун ўзини хоссаси ва ишлов бериш усули билан фарқланувчи пластмассалар қўлланилади (1-жадвал). Бундан кўриниб турибдики, детални тайёрлаш учун тайёрламани олиш усули (қўйиб, прслаб ва бошқалар), юзага ишловлар бериш сони ва уни таннархини аниқлайди. Тайёрламага асосан қўйидаги талаб қўйилади, детални берилган мустахкамлигини таъминлаганда, уни шаклли ва ўлчамларига мос тушсин, тайёрламани фақат бошқа юзалар билан туташувчи юзасига механик ишлов бериш, қолган юзаларни эса тайёрламани олишда керакли ўлчам ва аниқликда тайёрлаш мақсадга мувофиқдир. Шунинг учун танлаб олинган материал қўйилган талабларни максимал қондириши ва таннархни кам бўлишини таъминлаш керак. Пластмассаларда тайёрланган ва деталларнинг олиниши мавжуд усулларида материални қўшимча кенгайиши, технологик оғишлар, ишчи органларини силжиб қолиши натижасида, аниқ ўлчамли махсулот олиб бўлмайди. Кичик партияли деталларни тайёрлашда, хар хил шаклларни, штампларни ва шу каби жихозларни қўллаш мақсадга мувофиқ эмас. Бу холда энг яхши усул – механик ишлов бериш ёрдамида тайёрлаш ҳисобланади. Кесиб ишлов бериш жараёнини, агар детал ўлчамларига ва ишлов берилган юза тозалигига юқори аниқлик талаблари қўйилган бўлса, тиклаб олинади. Пластмассаларга кесиб ишлов бериш амалда шуни кўрсатадики, хар бир шлов бериш усулининг технологик имкониятлари хар хилдир. Энг аниқ ўлчамли (6-8 квалитетли) юза тозалигига 0,16-125мкм бўлган қийматни жилвирлаш усулида, тоза ва юпқа йўниб, развёрткалаб олинади. Бошқа усулларда (пармалаш, фрезалаш) юза ғадир-будурлиги юқори ва ўлчамлар аниқлиги кам бўлади. Уларни асосийси – ишлов берилаётган ва ишлов бераётган асбоб материалининг маркаси, кесувчи асбобнинг геометрик ўлчамлари ва уни ўткирлиги, кесиш режими, жихознинг ҳолати ҳисобланади. Кесиб ишлов берилиши бўйича пластмассанинг классификацияси Пластмассаларга кесиб ишлов бериш, металлардаги каби, ишлов беришга осон ёки қийин бўлиши мумкин. Пластмассалар ўзининг дастлабки хоссаларига ва агрегат холатига қараб ишлов берилувчанлигига иккита катта синфга ажратилган: термопласт ва реактопласт. Ўз навбатида термопластлар иккита, реактопластлар тўрт гурухга бўлинади. Пластмассаларни гурухга бўлишда, унда тўлдирувчини борлиги ва уни турига қараб олинган. Чунки, тўлдирувчилар пластмассанинг хоссаси ва кесиб ишлов беришига катта таъсир этади. Биринчи гурух ишлов бериш даражали пластмассаларга тўлдирувчисиз, нисбатан бир хил хоссали ва кесиб ишлов беришга мойил бўлган термопластлар киради. бу материалларга ишлов беришда, асосан узлуксиз қиринди ажралиб чиқади ва ишлов берилган юза ғадир-будурлиги паст бўлади. Иккинчи гурух ишлов бериш даражали пластмассаларга металл порошокли тўлдирувчиси бўлган политрон, фроропластлар киради. уларга нисбатан осон кесиб ишлов бериш мумкин. Бироқ уни таркибида металл порошоги борлиги учун, унга ишлов беришда кесувчи асбобни туғри танлаб олиш керак. Учинчи гурух ишлов бериш даражали пластмассаларга, пенопласт ва поропластлар киради. Улар пластмассалар орасида энг енгил ҳисобланади. Шунинг учун уни ўта ғоваклиги ҳисобига, металл қирқувчи асбоблар билан кесиб ишлов бериб бўлмайди. Кесиб ишлов бериш учун, катта олдинги бурчакли, ва кичик ўткирлаш бурчакли махсус конструкцияли кескичлар қўлланилади. Совутиш учун сўюқлик қўллаш мумкин эмас. Тўртинчи гурух ишлов бериш даражали пластмассаларга ёғоч кукуни туридаги тўлдирувчи порошокли реактопластлар киради. бундай порошоклар асбобнинг кесиш қиррасига абразивлар каби таъсир этади. Кесиш вақтида улар узилган, ўта майда қиринди ҳосил қилади, кесиш қирраси ишлов берилаётган юзага ёпишишга мойил бўлади. Бешинчи гурх ишлов бериш даражаси пластмассаларга қийин ишлов берилувчи толали тўлдирувчиси бўлган реактопластлар киради. бунга АГ-4В шишаволокнит мисол бўлади. Бу материал ўта абразив хоссага эгадир, уни бунга шиша толаси беради. Олтинчи гурух ишлов бериш даражали пластмассаларга листли ва қатламли тўлдирувчиси бўлган реактопластлар киради. бу анизатропик хоссасига кўра энг катта гурух ҳисобланади. Асбобни кесиш учига абразивли таъсирига кўра, улар икки гурухга бўлинади: текстолит ва гетинакслар – ўз таркибида абразив компонентларга эга эмас, шунинг учун нисбатан осон ишлов берилади; шишатекстолитлар, органопластик ва боропластиклар – ўта абразив хоссага эга бўлиб, бошқа гурухдагиларга нисбатан хам қийин ишлов берилади. Пластмассаларнинг ишлов бериш даражасига қараб классификациясига бўлишнинг амалий қиммати шуки, уни қайси гурухга тегишли эканлигини аниқлаб, шундаги маълумотдан фойдаланиш мумкин бўлади, яъни унга тегишли кесувчи асбобларнинг материали, геометрик ўлчамлари, кесиш режимларини олиш мумкин. жадвал. Олинадиган деталлар Термопластлар О рганик ш иш а Капрон, копролон П олиэтилен Ф торопласт Винипласт П олистролДаста, штурвал, шкив, ступицалар + + Тишли ва червиякли ғилдираклар + + Сирпаниш подшипниклари, ползушка, втулка + + Ролик, катка, югурдак + + + Кожух, қопқоқ, идиш, қопламалар + + + + Трубка, ёғидиш, фильтр + + + + + Трубка, арматура деталлари + + + + + Катта ўлчамли деталлар, конструкциялар, қайиқлар, асос, сиғимлар д авоми Олинадиган деталлар Реактопластлар П енопластлар П ресспорош ок Ёғоч пресскрош ка Волокнит, кардволокнит, ш иш аволокнит Гетинакс Текстолит Ш иш атекстолит, ш иш апластик Даста, штурвал, шкив, ступицалар + + + Тишли ва червиякли ғилдираклар + + Сирпаниш подшипниклари, ползушка, втулка + + + Ролик, катка, югурдак + + + + + + Кожух, қопқоқ, идиш, қопламалар + + Трубка, ёғидиш, фильтр + Трубка, арматура деталлари Катта ўлчамли деталлар, конструкциялар, қайиқлар, асос, сиғимлар + Юпқа листларни қўл асбобида, олмосли асбобларда, суюқлик оқимида, махсус жихоз ва ускуналарда қирқиш Пластмасса тайёрламаларини қирқишни циркулли, юмалоқаррали лентали жилвирлаш, фрезалаш дастгохларида, олмосли қўл асбобларида ва суюқлик ёрдамида амалга оширилади. Юклама пластмасса листларни олмосли қўл асбобида қирқишни кўриб чиқамиз. Шишапластикли юпқа листларнинг қирқиш жараёнини механизациялаш учун АМП тимидаги пневматик қўл машинаси қўлланилади (1-расм). У 0,5 дан 30мм қалинликда бўлган листларни қирқишда таъминлайди. Механизм асоси алюминий қотишмасидан, бошқариш учун қулай дастали қилиб тайёрланган. Асосининг иккала томонидан таянчлар бўлиб, улар айланани оғмасдан, қирқиш жойи қирралари кўчмасдан яхши кесилишни таъминлайди. Ажралиб чиққан чангни ҳавосўргичи тозалаб туради. Асбобсозлик материали сифатида: АСВ ёки АСК синтетик олмосли айлана олинади. Листли пластмассаларни суюқли оқимида қирқиш яхши, илғор технология бўлиб, бунда 0,1-0,3мм сопло орқали 5000кПа босим остида суюқлик (эмульсия) берилади. Унинг афзаллиги шундан иборатки, унумдорлиги юқори (20м/мин.гача), қирқиш сифати яхши, қуйиш, кўчиш, ёрилиш бўлмайди. Мураккаб шаклли қилиб қирқиш жараёнини шаблон ёки ЧПУ ёрдамида автоматлаштириш мумкин. 10мм.гача бўлган пластмасса листларини қирқишнинг саноат намунаси қўйидагидан иборат. Агрегат асосан икки қисмдан иборат: юқори босимли насос станцияси ва суриш юритгичи. Қирқиладиган лист столга қўйилиб, суриш валиги билан қисилади. Суриш юритгичи понасиз ростланувчи бўлиб, суриш тезлигини 3000дан 2000ммҒмин гача ўзгартириш мумкин. Лист қанча юпқа бўлса, шунча кам тезлик берилади. 3-6 мм калинликдаги текстолит листини қирқиш учун махсус дастгох ишлаб чиқилган (2-расм). Дастгохни ишлаш усули, иккита айланувчи пичоқ (7 ва 8) орасида листни тортиб олишга асосланган. Юқори 7 – пичок қуввати N=1,5-2 квт бўлган 1 – электромотордан, 2 – понасимон тасма, 3 – редуктор, 4 – вал, 5 кардонли брикма орқали, n=16,7-25с –1 айланишлар частотасини олади. Пастки 8 – пичоққа айланишни 9 – вал ва вал орқали узатилади. Пичоқлар орасидаги оралиққа листни қалинлигига қараб, 6 – винт ёрдамида созланади. Пичоқларни ишчи юзаси орасидаги оралиқ 0,1ммдан ортмаслиги керак. Қирқиб олинаётган бўлакнинг энини 11 – столдаги 10 – чегараловчи мослама билан ростланади. У усулнинг афзаллиги шундан иборатки қирқиш жараёнида қиринди чиқмайди. 19 мм қалинликдаги пластмасса листларни ПРН – 75 яримавтомат дастгохда қирқиш мумкин (3-расм). У шиша винипласт, текстолит шишатекстолит ва бошқа материалларни кесишга мўжалланган. 1 – қўзғалувчи каркастгачага 2 – фреза ўрнатилган. Уни 18 понасимон тасмалар орқали 17 –электромотордан айлантирилади. У 3 – скалкада 14 - электромотор, 15 – муфта, 16 – тасмали узатмани 4 – юритгич винти орқали сурилади. Каретка устида 12 – кўтарилувчи стол жойланган бўлиб, унга қирқиладиган 8 – лист ўрнатилиб, 9 - органик шиша билан тўсилган. 7 – гидроцилиндр 12 - столни юқорига ёки пастга ҳаракатланишига ёрдам беради. Бу листнинг қалинлигига боғлиқ равишда, 6 – насос қурилмасидан ҳаракатга келтирилади. Дастгохнинг хамма қисмлари 5 – асосда махкамланган. 3 – скалка 12 – столни параллел ҳаракатланишини таъминлайди. 3-70мм қалинликдаги пластмасса листларни (текстолит, гетинакс, шишатекстолити ва бошқалар) қирқиш учун махсус дастгоҳ ишлаб чиқилган (4 расм). Дастгох 1 – станина, 2 – стол, 3 – киши қурилмани фрезани юритиш ва столни суриш механизмларидан иборат. Фрезани юритиш механизми қуввати 4,5 квт айланишлар частотаси 23,6с -1 бўлган 9 электромотор алмашинувчи 8 – тишли ғилдираклар, 5 – тишли ғилдираклар ва 4 – фреза шпинделидан иборат. 5 – тишли ғилдирак фреза билан бирга буралувчи секторга ўрнатилган. У ёрдамида столга нисбатан фрезанинг чиқиб туришини созланади. Столни суриш механизми қуввати 1,5 квт айланишлар частотаси 46,7 с – 1 бўлган 6 - электромотордан, 7 – суриш гитараси, гайкали юритгич винти, столга қўлда ҳаракат берувчи 12 – дастакдан иборат. Дастгоҳни қирқиладиган листнинг қалинлигига қараб ростланувчи 10 – тиргак ва 11 – чизгич ёрдамида созланади.