logo

Нефт мойларини танлаб эритадиган эритувчилар ёрдамида тозалаш жараёни. Фенол, фурфурол ва N–метилпироллидон эритувчилари

Загружено в:

08.11.2023

Скачано:

0

Размер:

74.404296875 KB
Нефт мойларини танлаб эритадиган эритувчилар ёрдамида тозалаш жараёни. Фенол, фурфурол ва N – метилпироллидон эритувчилари Режа. 1. Мойларни танлаб эритадиган эритувчилар ёрдамида тозалаш . 2. Танлаб эритадиган эритувчиларнинг таснифи. 3. Фенол эритувчиси. 4. Фурфурол эритувчиси. 5. N -метилпирролидон эритувчиси . Мойларни танлаб эритадиган эритувчилар ёрдамида тозалаш. Мой фракциялари углеводородларнинг ҳар–хил синфлари ва гетероциклик бирикмаларининг аралашмаларидан иборатдир. Углево- дородларни физик хоссала ри уларни маълум синфларга мансуб эканлигига ва молекуляр массаларига боғлиқдир. Гетероциклик углеводородларни физик хоссалари бошқалардан фарқи бўлиб, улар ҳар-хил ҳароратларда ҳар- хил тезликда органик эритувчиларда танланиб эрийдилар. Танлаб ёки селектив эритувчилар деб, шундай суюқ моддаларга айтиладики, маълум ҳароратда нефт маҳсулотлари аралашмасидан фақат кераксиз, тозаланиши керак бўлган компонентларни ажратиб оладиган, бу жараёнда бошқа углеводородларни эритмасдан ва уларда эримасдан қоладиган моддага айтилади. Тозалаш мақсадлари учун шундай эритувчилар танлаб олинадики, улар бир-биридан кескин фарқланадиган эркин ҳароратда ҳар-хил моддаларни эритадиган бўлсин. Баъзан эритувчилар углеводородларни яхши эритади ва кераксиз компонент лар эритмалардан чўктирилиб, осонгнна ажратилади. Шу принципга асосан смола-асфальтенли бирикмалар (деасфальтизация) ва қаттиқ углеводородлар (депарафинлаш) ажра тиб олинади. Бошқа жараёнларда эса, буни тескариси бўлиб, эритувчилар керакли компонентларни эритмасдан, кераксиз компонентларни эритиб юборади. Бу усул мойларни фенол ва фурфурол билан селектив тозалашда қўлланилади. Тозаланган маҳсулот ва кераксиз компонентларнинг концентрати ҳар хил жара ёнда ўзини номига эга. Масалан: деасфальтизация жараёнида тозалаб олинган мой деасфальтизат дейилади, смолали- асфальтен моддали концентрат эса смола-асфальтен моддалари дейилади. Депарафинлаш жараёнида олинадиган махсус-депарафинланган мой, (депмасло, депарафинат), қаттиқ углеводородларни эса гач ёки петролатум дейилади. Фенол ёки фурфурол билан тозаланганда тоза мой-рафинад ва смола- асфальтенли ва полоциклик ароматик углеводородлар аралашмаси - экстракт дейи лади. Эритувчиларни селектив идеал эмас, яъни эритувчи фазалардан бирини тўлиқ эритади ва иккинчисини қисман. Масалан: фенол полициклик ароматик углеводородларини яхши эритади, лекин шу билан бирга мойни углеводородларини ҳам қисман эритши мумкин. Дистилят мой фракциялари, одатда, деасфальтизация қилинмайди. Дистиллят ва қолдиқ мойларни умумий технологик схемаси шу билан фарқ қи лади. Мой (фракциялари тозаланганидан сўнг мойларнинг ранги ўзгаради, улар ан ча рангсизланади. Смола ва полициклик ароматик углеводородлардан тозалаш натижасида мойларни коксланиши ва ёпишқоқлик индекси ортади. Смола ва тўйинмаган углеводородлардан тозалаш мойни термик барқарорлигини (стабиллигини) оширади. Ки слота хусусиятига эга бўлган углеводородлардан тозалаш эса коррозия активлигини пасайтиради ва қаттиқ углеводородлардан тозалаш қотиш ҳароратинини па сайтиради. Мойларни товар ҳолатига келтириб тайёрлаш компаундлаш қурилма сида олиб борилади. Енгил, ўрта ва оғир дистиллят ҳамда қолдиқ компонент бўлса мойларни хоҳлаган навини (сортини) тайёрлаш мумкин. Мойларни тозалаш жараёнида танловчи (избирательных) эритувчилар дан фойдаланилади. Танловчи ёки селектив эритувчилар суюқ модда бўлиб маълум ҳароратда аралашмадан фақат маълум компонентларни (бошқа ларини эритмасдан ва уларда ўзи эримасдан) ажратиб беради. Баъзан эритув чилар углеводородларни яхши эритадилар ва кераксиз компонент чўкмага тушади, енгили ажратиб олинади. Деасфальтизация ва депарафинизация ана шунга асосланган. Эритувчиларга (фенол, фурфурол, N-метилпирролидон дихлор этан, суюлтирилган пропан, карбамидлар) сув , бензол ва толуол қўшиб, уларнинг селективлигини ва эритувчанлик қобилиятини ўзгартириш ёки назорат қилиш мумкин бўлади Сув, бензол ва толуолларни қўшиб аралаштириш эритувчиларни селективлиги ни ўзгартириб юборади. Сув қўшилганда селективлик ошиб, умумий эритувчанлик пасаяди. Бензол ва толуол қўшилганда эса эритув- чиларнинг селективлиги пасаяди ва умумий эритувчанлик ортади. Эритувчилар қуйидагиларга жавоб бериши керак: 1. Эритувчи катта ҳарорат оралиғида яққол кўриниб турувчи танлаб эритиш хоссасига эга бўлиши керак. 2. Эритувчи тозаланаётган маҳсулотда эримаслиги керак. 3. Эритувчини ва бошланғич хом-ашёни зичлигидаги фарқи катта бўлиши керак чунки, бунда фаза тез ажралади. 4. Эритувчи хом-ашёга нисбатан кимёвий барқарор, инерт, захарсиз, портловчи эмас ва қурилмани коррозияга учратмаслиги керак. 5. Эритувчи енгил ва тўла регенерацияланадиган бўлиши керак. Бунинг учун қайнаш ҳарорати мойнинг қайнаш ҳароратидан паст бўлиши керак. Фенолни танловчанлиги паст хисоблансада лекин умумий эритувчанлик қобилияти юқоридир. Селективликни пастлиги натижасида экстракт таркибида мойнинг қимматбаҳо компонентларни ҳам эриб қолиши мумкин , деасфальтизатга эса смола ва асфальтенлар ўтиб кетади. Биринчи ҳодисада мойнинг % миқдордаги чиқиши камайса, иккинчисида эса деасфальтизатни сифати пасаяди. Эритувчиларнинг таснифи. Қутбли эритувчиларнинг табиати, унинг таркиби ва молекулалар структураси тозалаш жараёнининг унумдорлигига таъсир қилади. Эритувчининг табиати, унинг бир томондан хом ашёнинг ароматика углеводородларига нисбатан, иккинчи томондан парафин углеводород-ларига нисбатан танлаб эритиш хоссаларини баҳолашда тўлиқ ўзини намоён этади. Эритувчининг углеводородларга нисбатан танлаш ва эритиш хоссаларини ўрганиш учун Гамет тенглигидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Эритувчи молекуласига гетероатомларни ва Гаммет - Тафт константасининг юқори кўрсаткичли атом гуруҳини (О 2 , N, CO 2 , F, CН 4 ) киритиш, эритувчини донор-акцептор хоссали углеводородларга нисбатан танлаб эритиш хоссасини юқори қилади. Алифатик бирикмалар циклик ва гетероциклик аналогларига ўтиши, эритувчининг ароматика ва тўйинмаган углеводородларга нисбатан танлаб эритиш хоссасини сезиларли даражада яхшилайди. Минерал мойлар ишлаб чиқариш саноатида кенг кўламда амалий жиҳатдан фенол, фурфурол ва N-метилпирролидон эритувчиларидан фойдаланилади. Фенол эритувчиси. Маълумки, фенол олтингугурт бирикмалари ва смолани, қисман сульфидларни яхши эритади. Шунинг учун эритувчилар орасида фенол мойларни танлаб эритишда унумли эритувчи ҳисобланади. Айнан унинг хоссаларини инобатга олган ҳолда нефтни қайта ишлаш заводларининг мойблоклари лойиҳаланган. Фенол формуласининг структураси: С 6 Н 5 ОН СН СН С – ОН СН СН СН Фенолнинг физик-кимёвий хоссалари кўрсаткичлари 1 Зичлик, 20 о С да, кг/м 3 1071 2 Молекуляр оғирлик 94,11 3 Синдириш кўрсаткичи, 41 о С 1,5425 4 Критик ҳарорат, о С 419 5 Критик босим, МПа 6,05 6 Иссиқлик сиғими, 45 о С да, кДж/(кг * град) 2,11 7 Қовушқоқлик 45 о С да кинематик, мм 2 /с 3,8 динамик, Па * с 4,0 8 Ҳарорат, о С чақнаши 79 буғларнинг ҳавода алангаланиши 430 атмосфера босимида қайнаши 181  эриши +41 9 Фенолнинг сувда эрувчанлик %, ҳарорати о С 20 8,2 40 9,6 10 Сувнинг фенолда эрувчанлиги %, ҳарорати о С 40 33,2 11 Буғланиш энталпияси, кДж/моль 45 12 Сув билан азеотроп аралашманинг қайнаш ҳарорати атмосфера босимида, о С 99,6 13 Сув билан азеотроп аралашмадаги фенолнинг таркиби % 9,2 14 Диполь моменти 1,7 15 Буғларнинг ҳавода мумкин бўлган концентрацияси 5 Берилганлардан кўриниб турибдики, фенолнинг зичлиги деярли катта эмас, бу эсарафинатли ва экстрактли эритмаларни тўқнаштиргандафазалдар ажралиш шароитига сальбий таъсир қилади. Қайнаш ҳароратининг юқори бўлиши қувурли қчоқларда ёқилғининг кўп сарф бўлишига ва қурилмаларда иситиш харажатларининг кўпайишига олиб келади. Фенолнинг бошқа камчиликлари: кристалланиш ҳароратининг баландлиги, бунда экстрактор колоннасида ишчи ҳарорат диапазони қисқаради; юқори қовушқоқлиги, бунда колоннада оралиқ оқимларни тўқнаштирганда фазалар мувозанатини ҳосил бўлиш тезлиги пасайиб, модда алмашиниш жараёни ёмонлашади; юқори захарлилиги; колонна типидаги қурилмаларда эмулцияланишга мойиллиги баланд. Фенол билан тозалаганда унинг танлаш хоссасини кўтариш учун қўшимча равишда этил ёки метил спиртини иккинчи эритувчи сифатида қўшиш мумкин. Фенол-этанол эритувчиси билан экстракциялаганда рафинат чиқиши 4- 5 % га қуруқ фенол билан тозалаганга нисбатан кўпаяди. Фенолнинг ажратиш хоссасини кўтариш учун унга қўшимча енгил бензин фракцияси, спиртлар, сирт актив моддалар қўшилади. Анна шу барча қўшилган қўшимчалар фенолнинг танлаш хоссасини кўтаради. Фурфурол эритувчиси. Фурфурол билан тозалашнинг афзаллиги: рафинат дистиллятларининг кўп чиқиши билан ва хом-ашёнинг кучли деароматизацияланиши билан баҳоланади. Фурфурол – ёқимли нон ҳидини эслатадиган рангсиз суюқликдир. У таркибида пентозан сақлаган чиқиндиларни гидролизлаш ва кислота қўшиб қайнатиш йўли билан олинади. Кимёвий табиати бўйича фурфурол ароматик альдегидларга ўхшаб кетади; унинг формуласининг структураси: С 4 Н 3 ОСНО СН СН О СН СН С Н О Фурфуролнинг физик-кимёвий хоссалари кўрсаткичлари 1 Зичлик, 20 о С да, кг/м 3 1160 2 Молекуляр оғирлик 96,03 3 Синдириш кўрсаткичи, 41 о С 1,5261 4 Критик ҳарорат, о С 396 5 Критик босим, МПа 5,43 6 Иссиқлик сиғими, 45 о С да, кДж/(кг * град) 1,59 7 Қовушқоқлик 45 о С да кинематик, мм 2 /с 0,907 динамик, Па * с 1,02 8 Ҳарорат, о С чақнаши 59 атмосфера босимида қайнаши 162 эриши -39 9 Сувда эрувчанлиги %, ҳарорати 20 о С фурфурол сувда 5,9 сув фурфуролда 4,5 10 Буғланиш энталпияси, кДж/моль 44 11 Сув билан азеотроп аралашманинг қайнаш ҳарорати атмосфера босимида, о С 97,5 12 Азеотроп аралашмадаги фурфуролнинг таркиби % 35 13 Диполь моменти 3,57 Паст ҳароратда фурфуролда (30-40 о С) қаттиқ парафинлар ва асфальтенлар эримайди, олтингугурт бирикмалари ва смолалар секин ва нарафин – нафтен углеводородлари жудаям секин эрийди. 400 о С дан юқори ҳароратда қайнайдиган юқоримолекуляр ароматик углеводородлар, 60-80 о С да яхши эрийди. Эритиш хоссаларини яхшилаш учун бензол, ацетон, спиртлар, хлороформ ва бошқа юқоримолекуляр органик бирикмалар қўшилади. Фурфурол углероднинг турли гуруҳларини танлаши хом-ашёнинг таркибига, экстракциянинг ҳарорат режимига, эритувчининг хом-ашё билан нисбатига боғлиқ бўлади. Тозалаш шароитига қараб рафинат ва экстрактнинг углеводород таркиби ўзгариб, фурфурол билан тозалаганда тақсимланиш коэффициенти фенол билан тозалаганга нисбатан анча юқоридир. Эритувчининг кенг қўлланилишига қарамай фурфуро бир қанча камчиликларга ҳам эга. У кам захарли бўлсада, юқори ҳарорат ва ҳаво кислороди таъсирида оксидланиб, ўзининг дастлабки хоссаларини йўқотади. N -метилпирролидон эритувчиси. N-метилпирролидон – қийин учувчан эритувчи бўлиб, ижобий экологик ва токсикологик характерга эга. Қулай эритувчанлиги ва юқори танлаш хоссасига эга бўлгани учун у нефт ва кимё саноатида кенг кўламда ишлатилмоқда. N-метилпирролидоннинг қори қутблигини молекула структурасининг ассимметриклиги изоҳлайди: СН 2 СН 2 СН 2 СН 2 О N  СН 3 N-метилпирролидоннинг физик-кимёвий хоссалари кўрсаткичлари 1 Зичлик, 25 о С да, кг/м 3 1028 2 Молекуляр оғирлик 99,13 3 Критик ҳарорат, о С 451 4 Критик босим, МПа 4,78 5 Ҳарорат, о С ёниш нуқтаси 245 атмосфера босимида қайнаши 204,3 эриши -23,6 6 Буғланиш энталпияси, 20 о С да, кДж/моль 550 7 Критик ҳажми, м 3 / кмоль 0,316 8 Сирт таранглиги, 25 о С да, Н/м 0,041 9 Портлаш чегараси, ҳажмий улушда, % пасти 1,3 юқориси 9,5 10 Диполь моменти 1,7 N-метилпирролидон кучли қутбли эритувчи ҳисобланади. У – рангсиз, ҳаракатчан суюқлик бўлиб, кучсиз амино сифатли ҳиди бор. N- метилпирролидон чексиз пропорцияда сув ва кўпинча органик эритувчилар билан аралашиши мумкин. N-метилпирролидон сув билан азеотроп аралашма ҳосил қилмайди ва қониқарли термик барқарор ҳисобланади. Мойлар ишлаб чиқаришда ярим тайёр махсулотларни тозалашда N-метилпирролидон ароматик углеводородларни ва гетеробирикмаларни, жумладан органик олтингугуртларни танлаб эритади. Парафин углеводородларини эритишда инерт бўлгани учун у фурфуролга ва айниқса фенолга рақобатбардош ҳисобланади. Мойларни танловчи эритувчилар билан тозалаш жараёни учун қуйидаги омиллар мухимдир: 1. Жараённинг ҳарорати. 2. Мой фракциясини эритувчида эритувчанлигининг критик ҳарорати 3. Хом-ашё ва эритувчиларнинг нисбати. 4. Эритувчини хом-ашё билан ўзаро таъсир усули. 5. Босим остида суюлтирилган газларни эритувчи сифатида ишлатилганда (пропан, олтингугуртли углеводород гази) ўз таъсирини кўрсатади. Эритувчини мой эритмасидан ва керак бўлмаган компонентлар эритмасидан регенерациялаш бир неча босқичда амалга оширилади:  Эритувчи юқори ҳароратда ёки атмосфера босимида ҳайдаб ажратилади.  Сув буғи билан ҳайдаб олинади.  Вакуум остида ҳайдаб ажратилади. Тозаланган маҳсулотда эритувчининг қолдиқ миқдори 0,005-0,02 % дан ор тиқ бўлмаслиги керак. Мойларнинг қимматбаҳо углеводородлари гач ёки экстрактга ўтиб кетиши мумкин. Бу асосан, эритувчининг етарли даражада селектив бўлмаганлиги сабали юз беради. Бунинг натижасида қимматбаҳо ва кераксиз компонентлар оралиғида турган углеводородлар йўқотилади. Бу компонентлар ички рафинат дейилади. Бу компонентларнинг йўқотилиши асосий маҳсулот чиқишини пасайтиради. Адабиётлар рўйхати : 1. Глазгов Г.И.,Фукс И.Г. Производство нефтяных масел.– М.: Химия,1976 г. 2. Проскуряков В.А., Дрябкин А.Е. Химия нефти и газа. – Л.:Химия, 1989 г. 3. Черножуков Н.И., Крейн С.Э. Химия минеральных масел. – М.: Гостоптех-издат, 1952 г. 4. Нигматуллин Р.Г., Золотарев П.А., и д.р. Селективная очистка масляного сырья. – М.: Нефть и газ, 1998 г. 5.Белосельский Б.С. Технология топлива и энергетических масел. – М.: МЭИ, 2003 г .