logo

Қишлоқ хўжалик химикатлари. фосфор органик заҳарли химикатлар, хлорорганик ва бошқа пестицидлар

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

153.5 KB
Қ ишлоқ хўжалик химикатлари. фосфор органик заҳарли химикатлар, хлорорганик ва бошқа пестицидлар уларнинг токсикологик аҳамияти, объектдан ажратиб олиш ва таҳлил усуллари Режа : 1. Органик эритувчилар ёрдамида ажратиб олинадиган моддалар ва уларни аҳамияти, таснифи (заҳарлилик даражасига, ишлатилиши бўйича, фосфорорганик заҳарли химикатлар ва дори моддалар, уларни токсикологик аҳамияти, объектдан ажратиб олиш, сифат ва миқдорини аниқлашни умумий ва хусусий усуллари. 2. Хлорорганик ва карбомин кислотаси хосиласини сақлаган моддалар, уларни токсикологик аҳамияти ва таҳлили. Заҳарли химикатлар “пестицидлар” лотин тилидан олинган бўлиб, (pestis – юқумли, cido – ўлдирувчи ёки ўлдираман деган икки сўздан келиб чиқади. Хозирги вақтда пестицидлар деб қишлоқ хўжалик экинлари зараркунандаларига қарши курашда ҳамда йиғим – терим олдидан ўсимликларнинг баргларини туширишда ишлатиладиган кимёвий моддаларга айтилади. Буларга юқумли касалликлар тарқатувчи хашаротларга қарши ва бошқа турли мақсадларда ишлатиладиган моддалар ҳам киради. Дунё бўйича пестицидлар кенг миқёсда турли мақсадларда қўлланилади. Ўсимликларни турли зараркунандалар ва кемирувчилардан ҳимоя қилиш: одам ва ҳайвонларга юқумли касалликларни ташувчиларга қарши курашиш, уй ҳайвонларини бурга, пашша, бит каби паразит зараркунандалардан ҳимоя қилиш, озиқ-овқат ва дон захираларини микроорганизмлар томонидан емирилишидан ҳимояланиши, ўсимликларни замбуруғ, бактерия, вирус касалликлари, бегона ўсимликлардан ҳимоя қилиш, ўсимликлар ўсишини меъёрлаштириш каби мақсадларда. Лекин ўсимликларни ҳимоялашдан тўғри фойдаланилмаса, пестицид қолдиқлари атроф-муҳитни заҳарлайди, озиқ-овқатларга ва ем хашакларга тушиб зарарли оқибатларни келтириб чиқаради. Шу сабабли пестицидларни тўғри фойдаланишга алоҳида эътибор бериш зарур. Замонавий қишлоқ хўжалигида кимё саноатининг турли-туман махсулотларидан фойдаланилмоқда. Хозирги вақтда 900 дан ортиқ кимёвий моддалар асосида синтез қилинган пестицидлар номенклатураси 100000 га етиб қолди. Чунки статистик маълумотларда кўрсатилишича қишлоқ хўжалик зараркунандаларига қарши кураш олиб борилмаган тақдирда, ҳосилнинг учдан бир қисми йўқотилади. Масаланинг бошқа томонидан қаралса, заҳарли химикатлар барчаси у ёки бу даражада инсон учун заҳарли ҳисобланди. Пестицидларнинг синфланиши. Пестицидлар турли хил синфланади: I. Заҳарлилик даражасига қараб: 1) Ю қ ори даражада захарли моддалар ЛД 50 =50 мг/кг тирик вазнга нисбатан (октаметил, мерка п тофос). 2) За ҳ арли моддалар ЛД 50 = 50 - 200 мг/кг (фосфамид, никотин). 3) Ўртача за ҳ арли моддалар ЛД 50 = 200 - 1000 мг/кг (севин, хлорофос, ТМТД). 4) Кам за ҳ арли моддалар ЛД 50 = 1000 ва юқори мг/кг (карбофос, магний хлорати). II. Ишлатилиши бўйича, яъни пестицид қандай мақсадда қўлланилишига қараб: 1) акарицидлар - бургаларга қарши ишлатиладиган пестицидлар (ацетофос, фенфенкаитон). 2) антисептиклар - материалларни микроорганизмлар томонидан емирилишини олдини олувчи моддалар (фторидлар, рух хлорид, мис хлорид). 3) гербицидлар - бегона ўсимликларга қарши қўлланилувчи моддалар (авадекс, ИФК). 4) 3ооцидлар - кемирувчиларга қарши ишлатиладиган моддалар (рух фосфиди, барий карбонати, каламуш дори). 5) инсектицидлар - зарарли хашоратларни йўқотувчи моддалар (Давидов препарати, гексахлоран, севин, ФОБлар). 6) фунгицидлар - зарарли замбурғларга қарши ишлатиладиган моддалар (ТМТД, цирам, цинеб ва бошқалар). III. Таъсир этиш характерига қараб. Пестицидлар хашоратлар, ҳ айвон ва зараркунанда ўсимликлар организмига кириш йўли асосида қуйидаги гурухларга бўлинади: 1) контакт гурухи - ҳ ашоратларга тўғридан-тўғри тегиб таъсир этувчи моддалар (хлорофос, ДДТ). 2) ошқозон-ичак гурухи, ҳ ашоратлар организмга ошқозон ичак системаси орқали ўтадиган моддалар (б о рат кислотаси, хлорофос). 3) системали таъсир этувчи гурух, ўсимликлар томирлари бўйлаб ҳаракатланиб, маълум муддатга уни ҳашоратлар учун заҳарли қилиб қўядиган моддалар (бутифос, фолекс). 4) фумигантлар - ҳашорат организмига нафас олиш органлари орқали кириб таъсир этадиган моддалар (SO 2 , метил бромид). Яна бир нечта тур синфланиш мавжуд, лекин биз пестицидларни фақат кимёвий классификацияси бўйича ўрганамиз. IV. Кимёвий классификацияси. Пестицидлар кимёвий таркиби ёки кимёвий табиатига қараб 2 та катта гурухга бўлинади: 1) ноорганик бирикмалар 2) органик бирикмалар: а) фосфорорганик заҳарли химикатлар ва доривор моддалар фосфорнинг органик бирикмалари бўлиб, уларга метафос, меркаптофос, карбофос, препарат М-81 ва доривор моддалардан бензотэф, нибуфен ва имифос. б) феноксиуксус кислота хосилалари; в) карбоминатлар, карбомин ва тиокарбон кислота хосилалари: севин, цирам, цинеб, ТМТД ва бошқалар; г) мишяк сақловчи заҳарли химикатлар; д) симоб сақловчи заҳарли химикатлар; е) мис сақловчи заҳарли химикатлар; ж) ўсимликлардан олинган заҳарли химикатлар: анабазин, никотин. Фосфорорганик захарли химикатлар. Фосфор сақловчи органик моддаларни биринчи бўлиб немис олими Тенар томонидан 1846 йилда синтез қилинган, лекин 100 йилдан кейингина БОВ - (жанговар заҳарловчи моддалар) сифатида амалиётда ишлатилди. Хозирги вақтда фосфорорганик моддалар барча мамалакатларда халқ хўжалигида кенг қўлланилмоқда. Улар қишлоқ хўжалигида, турмушда юқумли касаллик тарқатувчиларни йўқотиш мақсадида ишлатилади. Баъзилари қиммат баҳо доривор модда сифатида доришуносликда ишлатилади. Инсектицид сифатида фосфорорганик бирикмалар қуйидаги афзалликлар туфайли биринчи ўринда туради: 1) улар паразит организмига тез ўтади; 2) улар ўсимлик организмига тез сўрилади, бунда ўсимлик ҳ ашоратлар учун за ҳ арли бўлиб қолади; 3) фософрорганик моддалар барқарор бўлмаган бирикмалар бўлиб, маълум вақтдан кейин атроф-му ҳ итда йўқолиб кетади; 4) фосфорорганик гурух препаратлари селектив хоссага эга бўлиб, бир вақтнинг ўзида улар ҳ ам инсектицид ва акарицид, ҳ амда дефолиантлик ва бошқа хоссаларни намоён этади. Деярли барча фосфорорганик бирикмалар токсикологик кимё нуқтаи- назаридан за ҳ арли моддалар ҳ исобланади. Улар орасида ўта за ҳ арли препаратлар бор. Масалан: меркаптофоснинг LD 50 =2,5 мг/кг, октаметилники LD 50 =10 мг/кг тенг. Фосфорорганик моддалар билан захарланиш барча мамлакатларда тез-тез учраб туради. Статистикани кўрсатишича ўлим билан тугаган за ҳ арланишларнинг 3,5% пестицидларга тўғри келади, бу қийматнинг қарийиб 80% ни фософрорганик бирикмалар билан за ҳ арланиш ташкил этган. Фосфорорганик бирикмаларнинг организмга за ҳ арли таъсири холинэстераза ферменти фаолиятини сусайтириш қобилияти билан тушунтирилади. Шунинг учун фосфорорганик бирикмалар антихолинэстераза моддалари туркумига киради. Фосфорорганик бирикма организмга тушганда тезда сўрилиб, холинэстераза ферментига таъсир этади, натижада нерв импульсларини ўтказувчи медиатори ацетилхолиннинг гидролизланиш шароити бузилади: ЭХ Бу гидролиз сусайиши натижасида организм нерв хужайраларида ацетилхолин йиғилиб қолади, натижада асаб бузилиши ҳосил бўлади. Шунинг учун фософрорганик бирикмалар билан заҳарланганда, қуйидаги бир хил интоксикация холатлари кузатилади: бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ пайдо бўлиши, узлуксиз сўлак ажралиши, терлаш, кўз қорачиғларини торайиши, қўл ва оёқ учлари титраши, беморда қўрқиш хисси пайдо бўлиши, қон босими аввал кўтарилиб, кейин пасайиши ва нихоят ўлим нафас олишнинг тўхташи туфайли содир бўлади. Патолого-анатомик холат ўзига хос бўлмасдан, фақат ички органларга қон қуйилиши кузатилади. Ш унинг учун ашёвий далилларни суд-кимёвий т а ҳ ли л и му ҳ им ахамият касб этади. Шуни таъкидлаш лозимки, ФОБ оғиз орқали қабул қилинганда мурдани ёриб кўриш жараёнида ошқозон-ичак трактида ўзига хос ҳ ид сезилиши мумкин. Кимёвий жа ҳ атдан барча фосфорорганик бирикмалар фосфор сақловчи турли кислоталарнинг хосилалари ҳ исобланади. I. Фосфор кислота хосилалари: диметилдихлорвинилфосфат, бензотеф, имфос. II.Тиосфор кислота хосилалари : м етафос, метил-этил-тиофос, метилнитрофос, трихлорметофос-3, метилмеркаптофос қишлоқ хўжалигида ва тиосфамид - тиббиётда рак касалликларида хужайра ўсишини тўхтатиш мақсадида қўлланилади. III. Дитиофосфор кислота хосилалари: карбофос, фосфамид, фталофос, фозалон. V . Пирафосфор кислота хосилалари: октаметил. V . Бошка фо с фин кислоталар хосилалари: хлорофос, бутифос. Фосфорорганик бирикмаларнинг баъзи физик- кимёвий хоссалари. Фосфор сақловчи кўп сонли бирикмалари ичида суюқ ва қаттиқ кристалл холатдаги моддалар бўлиб,улар органик эритувчиларда яхши эрийди, сувда ёмон эрийди. Баъзан сувда хам яхши эрийдиган бирикмалар хам учрайди. Масалан: хлорофос, ДДВФ, имифос,бензотэф. Фосфорорганик бирикмалар эфирлар каби гидролизланади, айниқса ишқорий шароит бу жараённи тезлатади. Организмда ва ўсимликлар танасида бу жараён ферментлар иштирокида бўлади. Гидролиз биринчи навбатда R 3 радикалдан бошланади. Организмда фософрорганик бирикмалар гидролиздан ташқари турли метоболитик жараёнларга ҳ ам учрайди. Масалан, олтингугурт сақловчилар ФОБ лар қуйидагича оксидланади: Фосфорорганик моддаларнинг гидролизи ва метоболизми натижасида заҳарли бўлмаган махсулотлар ҳосил бўлади. Масалан: карбофос гидролизи натижасида заҳарли бўлмаган фосфор кислотаси ҳосил бўлади. Юқорида таъкидланганидек, фосфор органик моддалар турғун бўлмаган бирикмалар бўлиб, фақат тирик организмга эмас, биообъектда ҳам қуйидаги турли жараёнлар натижасида ўзгаради: энзимлар таъсири, чириш процесси ва бошқалар. Шунинг учун суд-кимё таҳлилига тушган объектлар зудлик билан текширилиши лозим. Фосфорорганик моддалар таҳлилида объектлар сифатида, ошқозон-ичак тракти, қусиқ массаси ва бошқалар олиниши мумкин. Фосфорорганик моддаларни объектлардан ажратиш олиш. Фосфорорганик моддалар ашёвий далиллардан турли усуллар билан ажратиб олиниши мумкин. Масалан: хлорофос учун сув буғи ёрдамида хайдаб ажратиб олиш усули, поляр эритувчилар билан ва нополяр эритувчилар билан ажратиб олиш таклиф этилган. Фосфорорганик бирикмалар нордонлаштирилган сув ёрдамида ажратиш, органик эритувчи ёрдамида ажратиш усуллари мавжуд. Кўрсатилган усуллар ичида органик эритувчилар ёрдамида ажратиб олиш усули мақсадга мувофиқ ҳ исобланади. Бу кафедрамиз ходимлари томонидан 20 дан ортиқ ФОБларни қиёсий ўрганиш натижасида тасдиқланган. Ажратиб олиш усулини танлашда органик эритувчи табиати ва эритма рН шароити, электролитлар роли кўрсатилган. Масалан, карбофос бензол билан рН=1 шароитида 3 қайта экстракцияланганда 25%, метилмеркаптофос рН=3 шароитда хлороформ билан 3 қайта экстракцияланганда 45%, бутифос рН=7 шароитида хлороформ билан 3 қайта - 71%, эфир билан 3 қайта экстракцияланганда сайфос рН=5 (35%), фталофос рН=7 (42%), фозолон рН=7 (60%), хлорофос рН=2 (64%) ажратилади. Ажратиб олинган ва умумлаштирилган органик эритувчилар сувсиз натрий сульфати сақлаган алюминий оксидли колонка орқали ўтказилиб тозаланади. Фосфорорганик бирикмаларни объектдан юқорида кўрсатилган органик эритувчи ёрдамида ажратиб олишда органик эритувчи қатламига ёғ ва ёғсимон моддалар ҳ ам ўтади. Айниқса бу хол ошқозон-ичакларда органик эритувчи учирилиб юборилгандан сўнг, қолдиқни бироз ацетон билан ишлаб совитиш лозим. Ёғ қавати қотиб фосфорорганик бирикмалар ацетон қаватига ўтади. Ацетон қавати қуйиб олинади, ёғ қаватини эритиб, яна ацетон билан ишланади. Ёғни совутиб қотириш ва ацетон билан ишлаш бир неча марта такрорланади. Ацетонли ажратмалар бирлаштирилиб, буғлатилиб, фосфорорганик бирикмалар борлиги умумий ва ўзига хос усулларда текширилади. Фосфорорганик бирикмаларни суд-кимёвий объектлардан ажратиб олиш Н.Е.Горбачева таклиф этган сувсиз сул ь фат натрий иштирокида гексан билан ажратиш усулида ҳ ам бажарилади. Гексан учирилиб, қолдиқ диметилформамидда эритилади, 12% ли натрий хлориди ёрдамида суюлтирилиб, гексан билан экстракция қилинади. Ҳ осил бўлган ажратма буғлатилади, қуритилади ва қолдиқ бензолда эритилади. Бошланғич текширишлар учун 20 г объект олиниб, хлороформ ёрдамида экстракция қилинади. Фосфорорганик бирикмаларни умумий аниқлаш усуллари. 1. Фосформолибден кўки хосил бўлиш реакцияс и : бунинг учун объектдан олинган ажралма қуригунча порлатилиб, қолдиқ сулфат ва азот кислота с и иштирокида минерализация қилинади. Минерализатни аммоний молибдати ва қайтарувчи қўшил г а н д а барқарор кўк ранг ҳосил бўлади . H 3 PO 4 + 12(NH 4 ) 2 MoO 4 + 21HNO 3 ® (NH 4 ) 3 PO 4 *12 MoO 3 + 21NH 4 NO 3 Усул юқори сезгир бўлиб, манфий суд-кимёвий аҳамиятга эга. Фосфор сақ л овчи барча моддалар бу реакцияни беради. 2. Фосфорорганик моддаларнинг антихолинэстераза эффектига асосан аниқлаш: Фосфорорганик бирикмалар холинэстераза ферментини таъсирини сусайиши турли усуллар билан текширилиши мумкин. а) Хестрин усули бўйича; Хестрин усули 1946 йилда фосфорорганик бирикмалар гурухидаги жанговор заҳарли моддаларни (БОВ) аниқлаш учун тавсия этилган бўлиб, усул холинэстераза ферментини фосфорорганик бирикмалар таъсирида ацетилхолинни гидролизга учрата олмаслигига асосланган. Гидролизланмаган ацетилхолин миқдори ФОС миқдорига тўғри пропорционал. Ацетилхолин қизил рангли гидроксам кислотасининг темирли комплекси ҳосил бўлиши реакцияси билан аниқланади. Бунинг учун ацетилхолинга холинэстераза ферменти, текширилувчи модда ва гидроксиламин эритмалари қўшилади. Гидролизланмаган ацетилхолин бор бўлган тақдирда ацетгидроксам кислотаси ҳосил бўлади. б) индикаторлар рангини ўзгариши бўйича (энзим-экспозиция усули, агар- диффузион усули ва бошқалар). Индикаторлар ранги ўзгаришига асосланган бошқа усул эритмада рН шароити ўзгариши уксус кислотаси ҳ осил бўлиши билан боғлиқлигини кўрсатади. Бунда кучсиз ишқор эритмасидаги бромтимол кўки индикатори ишлатилади. Бу индикатор ўз рангини олдин сариқ рангга, кейин яшил рангга ўзгартиради. Холинэстераза ферменти маънбаи сифатида от қони зардоби қўлланилади. Индикатор сариқ рангдан, кўк рангга ўзгаради. инд СН 3 СООН + NaOH ® CH 3 COONa + H 2 O Ранг ўзгаришлари 13 дақиқа ни ташкил этиши керак. Холинэстераза активлигининг сусайиши қуйидаги формула ёрдамида хисобланиб, фоизларда ифодаланади: Т – контрол тажрибада ранг ўзгариш вақти. Т 1 – текширилаётган эритмада ранг ўзгариш вақти. Холинэстераза ф ерменти фаоллигининг 10% га камайиши фосфорорганик бирикмалар борлигини кўрсатади. Бу усулда ФОБларни аниқлашга антихолинэстераза хусусияти бўлган моддалар (севин, прозерин, галантамин, алкоголь, оқсилларнинг парчаланиш махсулотлари) халақит беради. Шунинг учун манфий суд- кимё аҳамиятли ҳисобланади. Фосфорорганик моддаларнинг миқдорий таҳлили. Ўзига хос бўлган усуллардан ташқари фосфорорганик бирикмалар: а) фосформолибден кўки хосил бўлиши асосида ФЭК ёрдамида ; б) гидроксам кислотасининг темирли тузи ҳ осил бўлиши ( Х острин усули) асосида фотометрик усулда аниқланади. Фосфорорганик бирикма табиатини аниқлаш учун тавсияланадиган схема. Биологик объектда ФОБ борлигини аниқлаган кимёгар антихолинэстераза эффектини берувчи алохида фосфорорганик бирикмани аниқлашга киришиши лозим. Бунинг учун биринчи навбатда модданинг кимёвий характери, яъни фосфор кислотасининг қандай хосиласи эканлигини аниқлаши лозим. Шу мақсадда хроматографик пластинканинг старт чизиғига текширилиётган эритмадан 4 та нуқтага томизилади. Сўнг сув билан тўйинтирилган хлороформли системасида хроматограмма қилинади. Биринчи нуқта бромфенол кўки реактиви ва сирка кислотаси билан, иккинчи нуқта натрий ишқори эритмаси билан, учинчиси Драгендорф реактиви билан ва тўртинчиси резорциннинг ишқорли эритмаси билан пуркалади. Жадвал Бромфенол реактиви ва сирка кислотаси билан пуркалган зонада ФОБ бўлса, сариқ фонда кўк рангли доғ ҳосило бўлади. Бу холда фосфорорганик бирикмалардан тио ва дитифосфор кислота хосилалари кўк рангли доғ ҳосил қилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги чиқарган буйруғига асосан улар 10 та бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади: карбофос, метафос, метилэтилтиофос, № ФОС номи Реактивлар Бромфенол реактиви Ишқорлар Драгендорф реактиви Резорцин эритмаси 1 Бутифос + - - - 2 Карбофос + - - - 3 Метофос + + - - 4 Метилэтилтиофос + + - - 5 Метилнитрофос + + - - 6 Трихлорметафос + - - - 7 Метилмеркаптафос- 3 + - - - 8 Фосфамид + - + - 9 Фозалон + - + - 10 Фталофос + - + - 11 Октаметил + - + - 12 Хлорофос + - - + метилнитрофос, трихлорметафос-3, метилмеркаптофос, фосфаамид, фталофос, фозалон, бутифос.Агар сариқ рангли фонда кўк рангли доғ хосил бўлса, Rf қиймати аниқланиб, жадвалда келтирилган фосфорорганик бирикмалар Rf қиймати билан солиштирилади. Шундай қилиб, аниқланган фосфорорганик бирикмалар учун қўшимча таҳлиллар ўтказилади. Бунда олтингугурт сақловчи фосфорорганик бирикмалар хроматография усулида 3-4 та система ёрдамида текширилади. Олтингугурт сақловчи фосфорорганик бирикмалар борлигига қаноат ҳосил қилгач, ишқор ёрдамида аниқланган ФОС га аҳамият берилади. Бунда ўз таркибида паранитрофенол қолдиғи бўлган олтингугурт сақловчи учта препарат метафос, метилнитрофос, метилэтилтиофос сариқ ранг ҳосил қилади. Бу учта ФОС ишқор эритмаларида ҳам бромфенол реактиви билан ҳам ранг ҳосил қилади. Бу реактивлар билан октаметил ва хлорафос аниқланмайди. Шунинг учун бундай холларда учунчи нуқта зонаси Драгендорф реактиви эритмаси билан ва тўртинчи нуқта резорцинни ишқорий эритмаси билан пуркалгач (хлорофос) хроматография пластинкаларда аниқланади. Драгендорф реактиви октаметил ва баъзи таркибида азот сақловчи моддалар (фозалон, фталофос, фосфамид) ўз Rf қийматларига мос қўнғир доғлар беради. Хлор сақловчи заҳарли химикатлар резорцин билан қизил рангли доғ ҳосил қилади (жадвалга қаранг). Хроматографик паластинкасини тўрт хил реактив билан текшириб, Rf қийматларини аниқлагач кимёгар ўзининг тадқиқотларини нулда текширилади. Алохида фосфорорганик бирикмаларни идентификациялаш учун таклиф этилган реакциялар. Олтингугурт сақловчи фосфорорганик бирикмалар йодмонохлорид реактиви билан тўқ игнасимон микрокристаллар хосил қилади. Бироз қўйиб қўйилганда улар йўқолади. Парафенол хосилалари сақловчи фосфорорганик бирикмалар ишқорлар билан сариқ ранг хосил қилади. Ўзига хос реакциялар Бутифос . - йодмонохлорид, симобнинг йодли ва хлорли тузлари билан турли шаклдаги микрокристаллар ҳосил қилади. Карбофос   . - 1-диметоксидитиофосфор кислотанинг сариқ лимон рангли мисли комплекси ҳосил бўлиши билан аниқланади. 2. Йодмонохлорид билан реакция мусбат чиқади. 3. Техник препаратлари қуйидаги реактивлар билан микрокристаллар ҳ осил қилади. а) висмут йодиднинг спиртли эритмаси; б) симоб хлориднинг спиртли эритмаси; в) симоб бромидининг спиртли эритмаси; 4. ЮҚ хроматография - бир нечта доғлар ҳ осил қилади.   Метофос ва метилмеркаптофос. 1. Йодмонохлорид билан реакция мусбат чиқади 2. Симоб хлориднинг спиртли эритмаси 3. Симоб бромиднинг спиртли эритмаси билан микрокристаллар ҳ осил қилади. Хроматографияда бир нечта доғлар ҳ осил қилади. Фосфамид 1. йодмонохлорид ва бромли сув билан микрокристаллар ҳ осил бўлади. 2. хроматографияда бир нечта доғ ҳ осил бўлади Техник препаратлари Марки ва Фреде реактивлари билан рангли махсулотлар ҳ осил қилади.   Фозалон . 1. Кумуш нитратининг спиртли эритмаси. 2. Мис нитратнинг спиртли эритмаси 3. Йодмонохлорид билан микрокристаллар ҳ осил қилади. Фталофос . 1. йодмонохлорид 2. Симоб йодиднинг спиртли эритмаси билан микрокристаллар ҳосил қилади.   Октаметил . 1. Драгендорф реактиви 2. Хлоррух йод реактиви 3. Вагнер реактиви тўртбурчак шаклидаги микрокристаллар ҳ осил қилади. Хлорофос . 1. О-толуидин ацетонли эритмаси билан, натрий ишқори ва водород пероксиди билан олов ранг ҳ осил қилади. 2. Ацетон ва ишқорнинг спиртли эритмаси пушти ранг ҳ осил қилади, бу ранг қизил ранга, ундан кейин олов рангига ўтади. 3. 2,4- динитрофенилгидразин сувдаги эритмаси кўк ранг ёки кўк-сиёх ранг хосил қилади. Хлорофосни аниқлашда унинг метоболитлари аналитик а ҳ амиятга эга; дихлорофос ва дихлоруксус альдегиди юпқа қавали хроматографик усулда аниқланади: Система: хлороформ - эфир - вазелин мойи (17:2:1). Хроматограммага 5 та нуқта қўйилиб, биринчиси метчик, тўртаси текширилаётган эритмадан қўйилади. Модда Rf Ҳосил бўлган ранг Ишқордаги резорцин фенилгидрозин О-толидин ва ацетон билан Хлорофос 0,25 қизил - Сариқ олов ранг ДДВФ 0,4-0,7 қизил қўнғир ғишт ранг Сариқ олов ранг Дихлор -у к сус альдгиди 0,4-0,6 қизил қўнғир ғишт ранг - Охирги вақтларда суд-кимё объкетларида фосфорорганик бирикмаларни анализ қилиш учун суюқлик газ хроматографияси, ИК,УБ ва замонавий физик кимёвий усуллардан фойдаланилмоқда. Бензотэф, имифос. Фосфорорганик бирикмалар гурухидан дори сифатида рак касаллигини даволаш ва олдини олишда, бензотэф ва имифос ишлатилади. Улар - оқ кристалл модда бўлиб, сувда яхши, спирт ва хлороформда ёмон эрийди. Бензотэф - Бушард, Драгендорф, Вагнер, хлоррухйод реактиви, фосфорволфрат, фосформолибдат кислоталари ва Рейнеке тузлари билан характерли кристаллар ҳосил қилади. Имифос . - сулема, фосфорволфрам, фосформолибден кислоталари, йодхлор реактивлари билан характерли кристаллар ҳосил қилади. Бензотэф ва имифос биологик объектдан нордонлаштирилган сув ва спирт усуллари хамда органик эритувчилар билан ажратиб олинади. Охирги усулда препаратларни ажратиш учун: 100 г биологик объект сув билан бўтқа холига келтирилиб, керакли мухит яратилади (бензотэф учун рН= 5-6, имифос учун рН= 6-7) ва 100 мл хлороформ қуйиб 1 соатга қолдирилади (3 марта). Ажратиб, бирлаштирилган хлороформ порлатилиб, юқоридаги препаратларни сифат ва миқдори аниқланади. Заҳарланиш холларида лейкоцит ва тромбоцидларни камайишига олиб келиб, паренхиматоз органлар, қон, пешоб, ўт пуфаги, буйракларда аниқланиши мумкин. Бензотэф, имифоснинг миқдори умумий усулларда аниқланади. Карбомин кислотаси хосилалари сақлаган захарли химикатлар. Бу гурух пестицидлари қуйидаги кислоталар хосилалари ҳ исобланади: карбамин тиокарбамин дитиокарбамин Уларни олишда кислота таркибидаги водородни турли радикалларга алмаштирилади. Карбамин кислотаси баъзи эфирларининг физиологик роли 1929 йилда аниқланган. Халқ хўжалигининг турли сохаларида 1950 йиллардан буён қўлланабошлади. Улар гербицид, инсектицид шаклида баъзан эса хатт о табобатда дори модда сифатида (масалан: антабус) ишлатилади. Карбамин кислота хосилалари. СЕВИН Бу гурух препаратларидан бири севин β -нафтил-N-метил карбамат ҳ исобланади . Демак севин карбамин кислотанинг икки водороди турли радикалларга алмаштирилган ма ҳ сулот. Токсикологик а ҳ амияти. Препарат инсектицид сифатида ишлатилади. LD 50 =560 мг/кг (тажриба хайвонларнинг тирик вазнига нисбатан), демак у ўрта захарли даражадаги препарат, антихолинэстераза таъсирига эга. Шунинг учун за ҳ арланиш фосфорорганик моддалар каби кечади. Организмда севин оксидланиш, гидролиз ва бошқа турли жараёнларга учрайди. Хоссалари : севин оқ кристалл модда. Суюлиш харорати 142 0 С. Сувда ёмон эрийди, органик эритувчиларда яхшироқ эрийди. Оддий шароитда барқарор. Ишқорий шароитда тез парчаланади. Севин + 3КОН ® a -нафтол(К) + К 2 СО 3 + СН 3 -NH 2 Биообъектдан ажратиш бензол ёрдамида, Седов усулида бажарилади. Бензол учирилиб юборилгач, қолдиқни тозалаш учун NH 4 Cl+H 3 PO 4 +ацетон аралашмаси билан экстракцияланади. Сўнг ацетон учирилиб, суюқлик хлороформ билан ишланади. Бунда севин билан бирга хлороформ қатламига унинг метоболити a -нафтол ҳ ам ўтади. Чинлиги. Севин натив кўриниши ва метоболити a -нафтол ёрдамида аниқланади. Бунинг учун биринчи навбатда хлороформ-бензол-ацетон (7:2:1) системасида юпқа қатлам хроматограммаси қилинади. Доғлар натрий купробромиди билан пуркалади, бунда a -нафтол Rf= 0,45 бўлган сиёх ранг доғ ҳ осил қилади. Сўнг сульфанил кислотасининг диазобирикмаси пуркалса, севин Rf=0,8 тенг бўлган қизил доғ ҳ осил қилади. Умумий усулдан фойдаланиб, қолган бўғимлар метанол билан ювилади ва ундан севин ва a -нафтол изланади. Бу икки модда ўз эритмаларидан турли рН шароитида экстракция қилиш йўли билан ажратилади.   Севинни аниқлаш . 1. Пикрин кислота сариқ рангли қаламчалар ҳ осил қилади. 2. Натрий нитритнинг концентрланган сульфат кислотадаги 1% ли эритмаси яшил ранг ҳ осил қилади. 3. Хлороформли эритмаси учириб юборилганда бир-бири билан кесишган призматик кристаллар (+) кўринади (тоза севин). 4. Симоб хлориди олтибурчак ёки призма шаклидаги микрокристаллар ҳ осил қилади.a - нафтолни аниқлаш. 1. Натрий купробромид билан сиёх ранг хосил қилади. 2. Натрий нитритнинг концентрланган сульфат кислотадаги эритмаси билан сариқ ранг ҳ осил қилади. 3. Темир Ш хлорид билан сиёх ранг. 4. Амидопирин ёки 4-аминоантипирин ва калий ферроцианид иштирокида қизил олов ранг ҳ осил қилади. Миқдорий т а ҳ ли л и. Фотоэлектроколориметрик усул: 1.Ишқорий гидролиз ма ҳ сулоти бўлган β -нафтолни натрий купробромиди билан сиё ҳ ранг беришига асосланган. 2.Азобўёқ о қ сил бўлиш реакциясига асосланган. ТМТД-тетраметилтиурамдисульфид. Оқ ёки оқ-сарғиш рангли кукун модда бўлиб,суюлиш харорати 155 0 С, сувда эримайди, ацетон ва хлороформда яхши, этил спиртида ёмон эрийди. Токсикологик аҳамияти. Қишлоқ хўжалигида уруғларни экишдан олдинги кимёвий ишлашда ва ўсимликларда замбуруғ касалликларига қарши кураш воситаси сифатида қўлланилади. Шунингдек, вулканизацияни тезлатиш учун ҳ ам ишлатилади. Антабусга қараганда камроқ за ҳ арлилик даражасига эга. ЛД 50 =758 мг/кг. Организмда кумуляцияланади. Алкаголга нисбатан сезгирликни оширади. Захарланиш белгилари худди антабусникига ўхшаш бўлиб, бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, кўз шиллиқ пардасининг қизариши, аксириш, қон босимининг пасайиб кетиши, нафас олиш ритми бузилиши билан кузатилади. Объектда узоқ бўлмаган муддат (7 кунгача) сақланади. Объектдан ажратиб олиш учун турли усуллар тавсия этилган. 1. Горбачева Н.А. усули - объект ош тузи билан аралаширилиб, хлороформли ажратма олинади. Ажратма порлатилиб, қолдиқ 50% ли спиртда эритилади ва алюминий оксиди тўлдирилган колонка орқали ўтказилади. Элюатдан хлороформли ажратма олиниб, ТМТД ни сифат ва миқдори аниқланилади. 2. Кафедра ходимлари томонидан таклиф этилган усул. Бу усул биообъектдан нейтрал мухитда 2 марта хлороформ ёрдамида ажратма олиб, уни алюминий оксиди ва натрий сульфат қатламидан ўтказишга асосланган. Элюат порлатилиб, ТМТД юпқа қатлам хроматографияси усулида қўшимча тозаланади. Силикагель таркибидан ацетон ёрдамида ажратиб сифат ва миқдорий текшириш ўтказилади. Чинлиги. 1. 0,2 н JCl - олов рангли юлдузча шаклли микрокристаллар хосил қилади; 2. Кумуш нитратнинг спиртли эритмаси билан призматик микрокристаллар; 3. Мис нитратнинг спиртли эритмаси призмасимон микрокристаллар; 4. Мис хлоридининг спиртли эритмаси - ниначалар ва улар тўпламидан иборат микрокристаллар; 5. Симоб хлориднинг спиртли эритмаси - крестсимон микрокристаллар; 6. Хусусий микрокристаллари-разетка ёки чечевица шаклида; 7. Юпқа қатлам хроматограммаси: система - толуол-ацетон-гексан. ( 1:1:1 ) Пластинка бромфенол реактиви билан пуркалганда Rf=0,68 сариқ фонда кўк ранг доғ хосил қилади. _ Миқдорий т а ҳ ли л и. Фотоколориметрия усули: мис диметилдитиокарбаминати хо с бўлишига асосланган. Цирам ва Ценеб. Иккала препарат дитиокарбаматнинг рухли тузлари бўлиб, ўсимликларни турли касалликлардан мухофаза қилиш учун ишлатилади. Тетурам ( Тетра э тилтиурамиддисулфид, Антабус ) . Тетурам хроник алкаголизмни даволашда кукун ёки таблетка холида ишлатилади. Даволаш дозаси 0,1-0,25 гр. У организмда алдегидоксидаза ферментини функциясини тўхтатиб қўяди, яъни сирка алдегидини оксидланиш процессини тўхтатади ва организмда сирка алдегидини концентрацияси ортиб боради. Натижада кўнгилсиз, киши учун ёқимсиз аломатларни келтириб чиқаради. Бундай холат кишида спирт ва ароққа бўлган қизиқишини йўқотади. Тетурам организм учун захарли, нотўғри қўлланилганда ўлим холлари учраб туради. Тетурам органик эритувчиларда яхши эрийди, сувда, кислота ва ишқорларда эримайди, у биологик объект таркибида тез парчаланади (1-2 хафтагача сақланиши мумкин). Тетурамни биологик объектдан Горбачева Н.А тавсия этган усулда ажратилади. Бунинг учун: объект ош тузи билан аралиштирилгач, хлороформ билан бўктирилилади, 2 соатдан сўнг эфирли ажратма ёт моддалардан тозалаш учун фильтрланиб, эфир учирилади, қолдиқ спиртда эритилиб, алюминий оксид сақлаган колонкадан ўтказилади. Элюат хлороформ билан экстракция қилинади. Сифат т а ҳ ли л и. 1. Антабусни спиртли эритмаси мис сулфат эритмаси билан сариқ-лимон ранг ҳ осил қилади. 2. Антабусни спиртли эритмаси мис йодид реактиви билан характерли призма шаклидаги сариқ қўнғир рангли микрокристаллар ҳ осил қилади. Миқдорини умумий усуллардан ташқари, нордон шароитда гидрохинон моддаси билан қайтарилиб, сариқ рангли купридин-метилдитиокарбомат кўринишида ФЭК усулида аниқлашга асосланган. Хлорорганик заҳарли химикатлар. Булардан ДДТ,гексахлоран ва полихлорциклодиен хосилалари амалий хамда токсикологик аҳамиятга эга. ДДТ гурухига қуйидагилар киради: ДДТ (дихлордифенилтрихлорметил метал), метоксихлор, пертон, ДДД (дихлордифенилдихлорметилметан). Гексахлоран гурухига: гексахлорциклогексан. Полихлорциклодиенлар гурухига: гептахлор, альдрин киради. Хлорорганик захарли химикатларнинг токсикологик ахамияти уларнинг қишлоқ хўжалигида инсектицид сифатида ва бошқа зараркунандаларга қарши кенг қўлланилиши билан тушунтирилади. Бу мақсадларда улар дуст ёки ёғдаги эритмалари холида ишлатилади. Ёғдаги эритмалари айниқса захарлидир, чунки бундай эритмалар организмга жуда тез шимилади ва ўз салбий таъсирини кўрсатади. Айниқса буйрак, ёғ тўқималари ва суяк илиги жуда яхши ўзлаштиради, ҳамда организмдан жуда секин чиқарилади. Хлорорганик захар химикатлари организмда метаболитик ўзгаришларга учрайди ва чиқарилади.Масалан: ДДТ дан кам заҳарли дихлордифенилсирка кислотаси ҳосил бўлади. Гептахлордан эса оксидланиш махсули гептахлор эпоксиди яна ҳам кучли заҳарли модда ҳосил бўлади. Хлорорганик заҳарли химикатлар жуда барқарор бирикмалар ва табиий шароитда, объектларда жуда узоқ вақт ўзгаришсиз сақланади. Оқибатда ҳар йили бир хил химикат билан дорилаш сабабли тупроқда, ер остки сувларида йиғила бошлайди ва бора- бора катта сув хавзаларини ҳам заҳарлайди. Фосфорорганик бирикмалар эса аксинча тез йўқолиб кетади. Эхтиётсизлик ва хавфсизлик тадбирлари кўрилмаслиги оқибатида кўпдан- кўп заҳарланиш холлари содир бўлади. Заҳарланиш аломатлари:   . бош оғриши, қувватсизлик, қўл ва оёқ учларини қалтираши, сўлак оқиши ва ёруғликдан чўчиш кабидир. Марказий нерв системаси ва юрак-томир системаси ишдан чиқиши оқибатида ўлим содир бўлади. Патолого-анатомик текширишда ички аъзолар шиллиқ пардаларида яллиғланишдан бўлак ҳ еч нарса аниқланмайди. Суд кимёвий текшируви олиб бориш учун мурда ички аъзолари, ҳ айвонлар, озиқ-овқат ма ҳ сулотлари олинади. Кимёвий текшириш суд-қидирув органларининг кўргазмаси асосида бажарилади. Хлорорганик за ҳ ар химикатлари суд-кимёсида ни ҳ оятда кам ўрганилган. Гексахлорциклогексан (ГХЦГ) Бу бирикма 8 хил стериоизомерлари аралашмасидан иборат, кўкимтир рангли, мўғор ҳидини эслатувчи бўғувчи ҳидли кристалл модда. Бу модда аралашмаси 90-309 0 С да суюқланади. Асосий актив таркибга эга изомери Линдан номи билан инсектицид сифатида қўлланилади. Бу модда сувда ёмон эрийди, спиртда, эфирда яхши эрийди. Қиздирилганда қуруқ ҳайдалади, сув буғи билан биргаликда учади. Ажратиб олиш: Рубцов усулида биологик материалдан 300 мл дистиллят олинади. Аппарат совутгичи эфир билан ювилади ва дистиллят уч қайта эфир билан экстракцияланади. Эфирли ажралма ажратилиб порлатилади ва қолдиқ текширилади. Органик боғлиқ хлорни ажратиб олингач қолган қолдиққа нитролловчи аралашма қўшилади (сариқ), ҳамда ишқор ва ацетон қўшилса ўчиб кетувчи пушти ранг ҳосил бўлади. Миқдорини Степанов А.В. усулида тўлиқ ажралган хлор асосида аргентометрик усулда олиб борилади. Гексахлорцинклогексанни қондан аниқлаш. Қон эфир билан экстракцияланади, эфирни сувсизлантирилади ва ГХЦГ н- гексан системасида силикагел ёки оксид алюминийли пластинкада юпқа қатлам хроматографик усулда аниқланади. Доғни кумуш аммиакатини сув ва ацетон аралашмасидаги эритмасини сепиб, 10-15 дақиқа ультробинафша нурга тутилса, қорамтир кулранг Rf=0,19 ва 0,34 кўрсаткичли доғ ҳосил бўлади. ГХЦГ ни қондан миқдорини аниқлаш. Ажратиб олинган ГХЦХ хлордан ажратилади (СH 3 СООН + Zn), ҳ осил бўлган бензол М-динитробензолга ўтказилади ва ацетон ҳ амда ишқор қўшилиб ҳ осил қилинган пушти ранг фотоколориметрик аниқланади. Адабиётлар: 1. М.Д.Швайкова – Токсикологическая химия”. М. 1975г. 2. В.Ф.Крамаренко, В.М.Туркевич – Анализ ядохимикатов”, М, 1978г. 3. Вопрос ы фармации и фармакологии. Выш №1. Ташкент, 1998г. 4. А.А.Нурмухамедов – “Экстракция бензотэфа и имифоса”. “Фармация”, 1973г. №1. с 48. 5. Ю.С.Каган - “Токсикология фос. пестицидов” М,1977г.